shayx_muhammadsodiq | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_muhammadsodiq - ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

11043

Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🎊🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☘Ҳол - аҳволимни сўрамаса, мен ҳам ундан сўрамайман

☘Кўргани келмаса, мен ҳам унинг зиёратига бормайман!

☘Мени табрикламаса, мен ҳам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман!

☘Ҳурматимни жойига қўймаса, мен ҳам уни ҳурмат қилиб бўлибман!

☘Менга аҳамият бермаса, мен ҳам унга қарамайман!

✨🌹Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини ҳам совутиб юборди.

✨🌹Сиз бундай фикрга борманг!
Аллоҳнинг розилиги учун бугун кўпдан бери хабар олмаган дўтсингиз, яқинларингиздан аҳвол сўранг! Оддий ширин сўз билан савоблар эришинг! Ахир бугун кунларнинг саййиди хажжул масовкин ЖУМА кунларнинг энг ғаниматку!

☝️АЛБАТТА ЯХШИЛИКЛАР ЁМОН ИШЛАРНИ ЎЧИРИБ ЮБОРАДИ(Ҳуд сураси)

✨🎊🎉ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Яхшилигингга ишонган киши салтанатинг давомли бўлишини хоҳлайди.

Изоҳ. Ҳамманинг ўз салтанати бор. Кимдир оила бошлиғи, оила доирасида ҳукмини ўтказади, оила аъзоларининг итоатидан мамнун бўлади. Кимдир бир корхонани бошқаради, фаолияти давомли бўлиши учун корхонада муайян тартиб-қоидаларни жорий қилади, жамоанинг бу тартиб-қоидаларга риояти, ўзига нисбатан эса уларнинг ҳурматини сезиб, кўнгли тоғдай кўтарилади. Хуллас, бошлиқ ва тобе орасида бундай ишончли муносабатнинг пайдо бўлиши ҳамма учун қувонарли ҳодиса.
Бундай муваффақиятга эришишни, унинг давомли бўлишини хоҳламайдиган банда борми?! Йўқ, албатта. Демак ҳар бир инсоннинг қилган яхшилиги жавобсиз қолмайди. Яхшилик яхшиликни эргаштириб келади. Битта яхшилик қилган эдингиз, кўпчилик ундан баҳраманд бўлди ва шу яхшилигингиз орқали уларда сизга ишонч пайдо бўлди. Одамлар орасида ўзаро ишонч муҳитининг юзага чикиши жамиятни гуллаб-яшнатадиган бахту саодат эмасми?! Бу бахту саодатнинг бардавом бўлишини ким хоҳламайди?!
Бас, яхшилик кетидан яхшиликлар қилишга шошайлик...

“Унвонул баён”дан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ИНЪОМ БИЛАН ИСТИДРОЖ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Аллоҳ таоло баъзи фосиқу фожирларга, ҳатто кофирларга ҳам бу дунёда жуда кўп неъматлар молу давлат, ҳукумат, бойликлар беради. Бу эса улар учун оқибатда янада кўпроқ ғафлат ва саркашликлар қилишга сабаб бўлиб, натижада улар охиратнинг қаттиқ азобига учрайдилар. Зоҳирий (ташқи кўринишдаги) бу неъматлар аслида улар учун жазо бўлади. Бу нарса Қуръони Карим ва ҳадис истилоҳида «истидрож» дейилади.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий бир куни Ҳақ таоло ўзларига ато қилган неъматлар ҳақида эслаб, шундай дедилар: «Мен мабодо бу неъматлар истидрож эмасмикин, деб қўрқаман. Лекин бир нарсани ўйлаб туриб, бу неъматлар истидрож бўлмаса керак, деган умид ҳам пайдо бўлади. Чунки менда «Бу неъматлар истидрож эмасмикин», деган қўрқинч бор. Неъматлар Худойи таоло томонидан истидрож шаклида берилган кишида эса бундай қўрқинч ва ғам умуман бўлмайди. Балки неъмат зиёда бўлгани сайин унинг ғафлат ва гуноҳи янада ортаверади».

“Мажолиси ҳакимул умма” китобидан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​​​​​🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:

🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;

🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»

Насоий, Табароний, Баззор.

🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Тақводорларнинг сифатлари

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу тақводорларнинг сифатларини қуйидагича таърифлайдилар:
«Улар фазилат соҳиблари, тўғрисўз, тежамкор, камтар, кўзларини ҳаромдан тиядиган, фойдали илм ва сўзларни эшитувчи, илмига амал қилувчи, кўп гапирмайдиган, нафсларини тергайдиган, қилган амалларидан Яратганнинг ризосини тилайдиган кишилардир. Уларнинг аломатлари – динида барқарор, олийжаноб, иймон ва иродаси мустаҳкам, илмга ташна, молу дунёсини тежаб ишлатадиган, хушу билан ибодат қиладиган, ораста, қийинчиликка сабр қиладиган, ҳалолдан топадиган, тиришқоқ, тамадан йироқ, эзгу амалларга чоғланган, ҳар қандай ҳолатда шукр қиладиган, илм ва ҳилм билан ҳазил қилувчи ва айтганига амал қилувчилардир».

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Юра олмай қолгандим, кўтариб юришганда.😢
Zextra ичишни бошладим, ўзим юра бошладим!😊

📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топаётган Адилова Мақсуда опанинг фикрлари

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Қуръони  каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.
1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида: «Эй хотиржам нафс! Роббингга  сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жан-натимга киргин!» деган (27–30-оятлар).
Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у мутмаъинна – хотиржам нафс деб аталади.
2. Гоҳида «маломатчи нафс» бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло «Қиёмат» сурасида: «Ва маломатчи нафс билан қасам», деган (2-оят).
Маломатчи нафсдан мурод тақводор мўмин кишининг на-фсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради: гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима жавоб берасан?» деб маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади. 
Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», деганлар.
3. Гоҳида «ан-Нафсул амморатул биссуъи» – ёмонликка амр қилувчи нафс бўлиши мумкин. 
 Аллоҳ таоло Юсуф сурасида:   «Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роб-бим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи Зотдир»,  деди»,  деган (53-оят).
Демак, нафс турли ҳолатларда бўлиб туради. Унинг хотир-жам, маломатчи ва ёмонликка буюрувчи ҳолати бор. Гуноҳ, нифоқ, кибр, васваса, ёлғон, ҳасад каби ёмонликлар туфайли нафс кирланади ва нуқсонга дучор бўлади. Уни доимий равишда по-клаб ва ўстириб туришга эҳтиёж бор.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Аллоҳга яқин кишиларни муроқабаси ва иймон келтирганларнинг мақомлари 

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

👉
@Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

МАҲЗУН БЎЛМА

Маҳзун бўлма, ахир сенда Қуръон бор, зикр бор, дуо бор! Маҳзун бўлма, қайғу душманингни хурсанд қилиб, дўстингни мағлуб қилади!

Маҳзун бўлма,чунки қазойи қадар қалами ишини битирган!Гуноҳ қилган бўлсанг,тавба қил!Маҳзун бўлма,сенда энг катта неъмат бор,сен мусулмонсан.

Маҳзун бўлма, модомики одамларга яхшилик қиларкансан, ўз мушкулларинг ҳам ечилади, осонлашади!
                  
Маҳзун бўлма, чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилади, бугунингни йўқотасан! Маҳзун бўлма, чунки қайғу шайтондан!              

Айтган гапи кишининг ақлига, қилган иши унинг аслига далолатдир.
(Унванул баён китобидан.)

 Маҳзун бўлма! 
Дардинг нима бўлса бўлсин, нафас каби (енгил) бир таҳорат қил.  Ва жойнамозни олиб уйни бир четига тўша. Ўтир ва йиғла, ҳохла ҳеч кимга ҳеч нима дема. У сени ва дардларингни сендан кўра яхшироқ билади. Буни унутма!  

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🍃🌹🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹🍃

​Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?

👉ЖАВОБ:👇👇
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38291

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

МУҲАББАТНИНГ УЧ ТУРИ

Абу Зинод раҳматуллоҳи алайҳ муҳаббатни уч турга бўлади:
1. Улуғлаш ва таъзим муҳаббати – асосан, ота-онага бўлади.
2. Раҳм-шафқат муҳаббати – асосан, фарзандларга бўлади.
3. Ўзаро гўзал хислатларни қадрлаш муҳаббати – ўзга одамларга нисбатан бўлади.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин.
Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...

✍️Мавлоно Румий

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Гуноҳкор одам ҳикояти

Бир одам кўп гуноҳ қилган эди, гуноҳларидан уялиб, тавба қилди ва тўғри йўлга кирди. Аммо нафси ғалаба қилиб, тавбани унутиб, яна шаҳватга берилди. Яна бир муддат йўлдан адашиб, ҳар хил гуноҳ ишларни қиларди. Шундан кейин дилида шундай бир дард пайдо бўлдики, хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмасди. Ҳаракатлари натижа бермасди, тавба қилай деса, яна бузиб қўяман, деб қўрқарди. Кеча-кундуз қозонда қовурилаётган буғдой донасидай дилида ўт, кўзларидан қонли ёш оқизарди. Агар йўлида чанг-ғуборлар қўнса унинг кўз ёши ювиб ташларди. Бир куни саҳарда қулоғига ғойибдан овоз келиб, мушкулини осон этди. Овоз деди: "Худованди жаҳон дейдики, эй фалончи, аввалда тавба қилдинг, афв этдим. Сен тавбани буздинг- жазолашим мумкин эди, лекин жазоламадим. Иккинчи марта тавба қилдинг яна буздинг. Муҳлат бердим, ғазаб қилмадим. Энди хаёлингда яна тавба қилиш бор, эй бехабар. Яна тавба қилиб, Мен томон қайт, эшикларим очиқ, сен -жиноят қилувчи, Биз -кечирувчимиз".

"Мантиқ ут-тайр"

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

МЎМИНЛАР УЧ ҚИСМДИР

Мўминлар дунёда уч қисмга бўлинади.
Биринчиси, яхшиликларга ошиқувчилар. Бундай кишилар фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб амалларини чиройли адо этиб, ҳаром ва макруҳларни тарк этган кишилар. Бундай кишилар қилиниши жоиз бўлган ортиқча ишларни ҳам қолдириб, ибодатларини комил суратда адо этадилар ва барча комил сифатлар билан сифатланадилар.
Иккинчиси, иқтисод қилиб қониқарли йўл тутганлар. Бундай кишилар фақат фарз амалларини барпо қилиб, ҳаром ишларни тарк қиладиган кишилар.
Учинчиси, ўз нафсларига зулм қилган кишилар. Бундай кимсалар солиҳ амаллари орасига бузуқ ишларни ҳам аралаштириб юборадилар. Бундайлар ибодат ҳам қиладилар, гуноҳга ҳам қўл урадилар.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Яширин солиҳ амалларимиз ҳам бўлсин!

Жанубий минтақалардан бирида бир оила яшар эди. Оиланинг катта қизи 22 ёшда эди. Бир куни оиланинг отаси тонг саҳар соат учларда ғалати бир овоздан уйғониб кетди. У ўрнидан туриб, уйнинг ичини кўздан кечира бошлади. Меҳмонхонани, бошқа хоналарни қараб чиқди, лекин овоз қаердан келаётганини топа олмади. Ўғиллари ётадиган хонага қараса, ҳаммаси ухлаб ётибди. Қизларнинг хонасига қараса, қизлар ухлаб ётишибди, лекин катта қиз йўқ. Бўш ўринни кўриб, ота қўрқувдан ақлдан озай деди, қизларини уйғотиб, «Опанг қани?» деб сўради. Қўрқиб кетган қизлар: «Билмаймиз», дейишди. Бутун хонадон оёққа туриб, уйнинг ичию ташини, ҳар тарафини қидира бошлашди.
Шу пайт томдан онанинг қичқирган овози эшитилди. Ҳамма жон ҳолатда томга югурди. Чиқиб қарашса, она фарёд уриб йиғлаяпти, ёнидаги жойнамоз устида эса катта қиз мук тушиб ётибди. Қизнинг ёнида мусҳаф ётар, ўзи эса саждада турган ҳолатда, лабларида ним табассум билан жон таслим қилган эди. Бу манзарани кўрган ота қизининг хотимаси гўзал якунлангани учун Аллоҳга шукрлар айтиб, дод солиб йиғлаганча саждага йиқилди.
Кейинчалик билишса, қиз ҳар куни кечаси уйнинг томига чиқиб, бомдодга азон айтилгунча таҳажжуд намозини ўқир экан. Тонг ёришганда эса мусҳафи шарифни олиб, Қуръон тиловат қилар экан. Қарангки, оиласи йиллар давомида буни билмаган экан.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда ташқариси ичкаридан, ичкариси ташқарисидан кўринадиган хоналар бор», деганлар.
Шунда бир аъробий: «Улар ким учун, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўраган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширинсўз, таом улашган, рўзада бардавом бўлган, кечаси ҳамма ухлаб ётган пайтда Аллоҳ учун намоз ўқиганлар учун», деганлар. (Имом Термизий ривояти, 1984).
Ким билсин, эҳтимол, ўша қиз шу ҳадисни эшитиб, жаннатга муштоқ бўлгандир?

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Тилла ва кумушдан қиммат дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар:
«Агар одамлар тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни ёдлаб олгин: “Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри, вал ъазиймата ъала рушди, Ва ас’алука шукро ниъматика, ва ҳусна ъибаадатика, ва ас’алука лисаанан соодиқон, ва қолбан салийман. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу, ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууб”.
Маъноси: "Ё Аллоҳим, албатта, мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азимат, ният сўрайман. Неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билган нарсадан истиғфор сўрайман, албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан"».

Имом Аҳмад ривояти.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

МАҚТАЛГАН КЎЗ ЁШИ

Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига афсус чекиб йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Аллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Қуръони каримни ўқиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик.

Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши дедилар: Мен: "Эй Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда" деб сўрадим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларинг учун йиғла!" (Имом Термизий ривояти).

«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🍃🌹🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹🍃

​Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ҲАЁТДАН ЎРГАНДИМ

“Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман:

• Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим.

• Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим.

• Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим.

• Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим.

• Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим.

• Пиёз эккан одам ҳеч қачон райҳон йиғиб олмаслигини тушуниб етдим.

• Умр тугаса ҳам ишлар, юмушлар тугамаслигини тушундим.

• Одамларнинг мени эшитишларини истасам, мен ҳам уларни тинглашим кераклигини ўргандим.

• Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим.

• Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим.

• Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим.

• Ўликларини дафн этиб ҳам кўзи очилмай, ғафлатда юрувчилар кўплигини билдим.

Эй Роббим, хотимамизни гўзал қилгин! Ҳаётимизни солиҳ амалларга бой қилгин! Вафот этганларимизни раҳмату мағфиратингга олгин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ намоз ўқиётганда Аллоҳдан бошқа нарсани ўйламас эди. Унинг оёғини кесиб ташлашди. У намоз ўқиётгани учун ҳеч қандай оғриқни сезмади.

Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ шубҳали бир дирҳамни деб минглаб динор ва дирҳамларни тарк қилар эди.

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ турли китобларни ва Қуръонни қўлда кўчириб ёзарди. Бу иши учун ҳақ олмас эди.

Абу Ғиёс Маккий раҳимаҳуллоҳ йўлдан топиб олган молдан оиласининг нафақаси учун ишлатишдан бош тортди. Бунинг эвазига Аллоҳ таоло уни фақирликдан сўнг бой қилди.

Ато бин Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ етмиш марта ҳаж қилди. Одамларга ярим аср давомида фатво берди. Бирор кишига ўзининг ҳожатидан шикоят қилмади.

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини Тавротдан ўқиб билди. Исломни қабул қилишда бир лаҳза ҳам иккиланмади.

Иброҳим ибн Исҳоқ Ҳарбий ўз қўли билан фиқҳ, ҳадис, одобга оид ўн икки минг жуз китоб ёзди.

Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ нафл намоз ва рўзаларга кўп эътибор бермасди. Аммо умри давомида Аллоҳга гуноҳ қилишни ёқтирмади.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳуни Аллоҳ таоло ўттиз йил касал қилиш билан имтиҳон қилди. Ҳеч кимга касалидан шикоят қилмади. У сабрқилувчиларнинг беназир намунаси эди.

Ҳувайтиб ибн Абдулуззо Бадр куни фаришталар кофирларни қамчилар билан уришаётганини кўрган.

Сория ибн Зайнам мусулмонларнинг байроғини кўтариб борар экан, минг миллар узоқликдаги Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг “Эй Сория, тоғ томонга, тоғ томонга!” деган сўзларини эшитган саркардадир.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ витр намозини тарк қилувчилар ҳақида “Уларнинг гувоҳликлари қабул қилинмайди” деганлар.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: “Сизлар бир қанча гуноҳларни қиласизлар ва ўша гуноҳ сизларнинг наздингизда қилдан ҳам ингичка (арзимас) ҳисобланади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида мазкур гуноҳларни ҳалокатга олиб борувчи деб билар эдик”.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🍃🌹🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹🍃

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Аҳмоқ жиноят қилаверади

Имом Асмаъий айтадилар: «Бир боладан: "Сенда минг дирҳам бўлсаю, лекин аҳмоқ саналсанг, мамнун бўласанми?" деб сўрадим.
У: "Йўқ, асло", деди.
"Нима учун?" деб сўрадим. У: "Аҳмоқлигим туфайли бирон жиноят қилиб қўйишдан қўрқаман, мол кетади, аҳмоқлигим яна давом этади", деди.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР

3. Гуноҳга каффорат бўлувчи хислатлардан яна бири тасбеҳ намозини ўқишдир.
Тасбеҳ намозининг фазилатлари ҳақида «Уни ўқиган кишининг аввалгию кейинги, эскию янги, янглишиб ёки қасддан қилинган, каттаю кичик, яширину очиқ гуноҳлари кечирилади», дейилган.

4. Гуноҳга каффорат бўлувчи хислатлардан яна бири намозда «омин» дейишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Имом «омин» деганда сизлар ҳам «омин» денглар, чунки фаришталар ҳам «омин» дейди. Кимнинг «омин» дейиши фаришталарнинг «омин»ига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
Ибн Ваҳбнинг «Мусаннаф»ида «аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» дейилган.
Ҳанафий мазҳабида «омин» овоз чиқармай айтилади.

5. Зуҳо намози ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган намоздир.
Яна бир ҳадисда «Ким зуҳо намозини ўқиса, қасослардан бошқа барча аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган. (Ҳадис илми уламолари бу ҳадиснинг санади заифлигини айтишган, бироқ уни фазоилул аъмол учун келтириш мумкин.)

6. Жума намозидан кейин Қуръон ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Имом жума намозини тугатиб, салом бергач, оёқ кўтаришидан олдин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Haac сураларини етти мартадан ўқиган кишининг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилиб, Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирганларнинг ададича ажру савоб берилади» (Имом Муслим ва «Сунан» эгалари ривояти).

Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Асмо бинт Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Ким жума намозидан кейин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Наасни ўқиса, кейинги жумагача ҳимояга олинади».

“Энг шарафли уммат” китобидан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Саломлашиш инсоният тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Бу ҳақда имом Бухорий, Муслим ва бошқалар қуйидагича нақл қиладилар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ тало Одамни яратди, унинг узунлиги олтмиш зироъ эди. Уни яратиб бўлгач: «Ана у ўтирган бир нафар фаришталарга бориб салом бергинда уларнинг сенга берган саломига қулоқ солгин, чунки мана шу сенинг ва зуриётингнинг саломи бўлади», деди. Одам: «Ассаламу алайкум», деди. Улар: «Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи», деб, «ва роҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди. Ҳар бир жаннатга кирадиган одам Одам суратида бўлади. Махлуқот ҳозирги вақтгача қисқариб келмоқда», дедилар».

Аллома Муновий ушбу ҳадис шарҳида айтади: «Бу саломнинг илк машруъ қилиниши бўлиб, бошқа сўзлардан алоҳида хосланмоқда. Чунки у меҳр­муҳаббат эшигини очади ва у иймонинг камолига олиб борувчи бўлган икки биродарнинг қалбини бир­бирига улфат қилиш ҳисобланади».

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Мусулмоннинг тонги нақадар гўзал! У тонгнинг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади...
Алҳамдулиллаҳ...
Алоҳга ҳамдлар бўлсин!
Мусулмон ахлини хамиша яхшиликлар устида бардавом қилсин.
Қилаётган ибодат амалларингиз даргоҳида қабул бўлсин
Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлайликки, суҳбатимиз яқинларимизга ҳузурли бўлсин.

Бугунги кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

#muftiy_minbari

🌙 ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлар

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кишиларга зулм қилишни ҳаромлигини баён қилиш билан бирга бир қанча қилиниши лозим ишларни ва уларга бериладиган укофотларни ҳам зикр қилинган.
1- Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.
Мусулмонга зулм қилиш ҳаромдир. Мусулмон одам бошқа бир мусулмонга зулм қилса ўз биродарига зулм қилган бўлади. Зеро мусулмон мусулмонга нафақат зулм қилмаслиги, балки уни ёрдамсиз ташлаб қўймаслиги ҳам лозим. У баъзи бир сабабларга кўра зулмга учраганда ҳам биродари ундан зулмни кўтаришга ҳаракат қилмоғи керак.
2- Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради.
Мусулмон шахс зулм бўлмаган чоғида ҳам бировларнинг ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг ҳожатини чиқарган одамнинг ҳожатини Аллоҳ таолонинг Ўзи чиқаради.
3- Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади.
Мусулмон одам ўзининг мусулмон биродаридан турли ғамларни аритиш учун иложи борича ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг ғамини аритган одамнинг ғамини Аллоҳ таолонинг Ўзи аритади.
4- Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади.
Мусулмон одам ўзининг мусулмон биродарининг турли айбмларни беркитиш учун иложи борича ҳаракат қилади. Чунки унинг эътиқоди бўйича бировларнинг айбини беркитган одамнинг айбини Аллоҳ таолонинг Ўзи беркитади.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊

🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: «Ким уйида покланиб, сўнгра Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, босган қадамининг бири хатоларини ўчиради, иккинчиси даражани кўтаради», дедилар.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…
Подписаться на канал