shayx_muhammadsodiq | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_muhammadsodiq - ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

11043

Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Утба ибн Абд Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар бир киши туғилган кунидан то қариб-қартайиб вафот қилгунига қадар Аллоҳнинг розилиги учун юзтубан судралиб юрса ҳам, қиёмат куни (унга бериладиган ажр-мукофотларни кўриб) ўзининг амалларини ҳақир санаб, арзимас билиб қолади", дедилар.

Имом Бухорий “Тарих”ида, Имом Табароний ва Имом Аҳмад ривоят қилган.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

РАМАЗОННИНГ ГЎЗАЛ ДУОСИ

Буюк тобеинлардан Имом Макҳул раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи келганида:
«Аллоҳумма саллимний ли рамазона, васаллим рамазона лий, ватасалламҳу минний мутақоббала».
Маъноси: «Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин. Аллоҳим, Рамазонни бизга етказгин ва уни биздан қабул айлагин!» деб айтиб юрардилар (Имом Табароний ривояти).

Мўмин-мусулмонларнинг Рамазонни мана шу дуо билан бошлаш одатлари бор эди. Биз ҳам Рамазонда ушбу дуони такрор-такрор айтиб юрайликки, Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимизни қабул айласин.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛДИНГИЗ?

Устоз ва мураббийлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган, у зотни кўзлари билан кўриб, муборак оғизларидан чиққан каломларни эшитган, у зотга суҳбатдош бўлган саҳобалардан:
– Сизлар Рамазонни қандай кутиб олар эдингиз? – деб сўрашди.
Шунда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
– Бизнинг бирортамиз Рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида ҳасад, ёмонлик, нафрат бор ҳолда кутиб олмас эдик, – дедилар.
Аслида Рамазонга тайёргарлик қалбни поклаш билан бошланади. Сўнгра жисм, кийим, жой, таом, ниятимизнинг поклигига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Модомики қалб пок бўлар экан, ундан чиқадиган фикрлар ҳам покиза бўлади.
Биз Рамазонни шундай кутиб олишга ва ўтказишга буюрилганмиз.
Жобир ибни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Агар рўза тутсанг, фақат оч қолиб, чанқама. Рўза тутсанг қулоғинг, кўзинг, тилинг ҳам ёлғонда ва ҳаром нарсалардан рўза тутсин. Ходимингга озор беришни йиғиштир. Рамазонда сакинат ҳосил қил ва виқорли бўл. Рўза тутган кунинг билан рўза тутмаган кунинг бир хил бўлиб қолмасин”, дедилар.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Улуғлар Рамазонда

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида ўттиз марта, бир ривоятда олтмиш марта хатм қилар эди.
* * *
Ибн Ҳакам айтади: “Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон келса, ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан мажлис қуришдан қочар, Қуръонга берилиб кетар эди”.
* * *
Абдурраззоқ айтади: “Суфён Саврий Рамазон кирса, барча ибодатларни тўхтатиб, Қуръон қироатига киришар эди”.
* * *
Суфён айтади: “Зубайд Ёмий Рамазон келса, мусҳафларни келтириб, асҳобларини тўплар эди”.
* * *
Асвад раҳимаҳуллоҳ Рамазондан бошқа пайт Қуръонни олти кечада бир марта хатм қилар, Рамазонда эса ҳар икки кечада бир марта хатм қилар эди.
* * *
Қатода раҳимаҳуллоҳ одатда етти кунда бир марта хатм қилар, Рамазон ойида уч кунда бир, охирги ўн кунликда эса, ҳар кеча бир марта хатм қилар эди.
* * *
Имом Нахаъий ҳам Рамазон ойида ҳар уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар кеча Қуръонни хатм қилар эди.
* * *
Рабиъ ибн Сулаймон айтади: «Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий Рамазон ойида олтмиш марта хатм қилар, уларнинг бирортаси намоздан ташқарида бўлмас эди», дейди.
* * *
Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ Рамазонда ҳар куни шом билан хуфтон орасида Қуръони каримни хатм қилар эди. Улар хуфтонни кечанинг тўртдан бири ўтгунча ортга суришар эди.
* * *
Алий Аздий ҳам Рамазонда ҳар куни шом билан хуфтон орасида Қуръони каримни хатм қилар эди.
* * *
Имом Молик айтади: «Рамазонда Умар ибн Ҳусайннинг ёнида намоз ўқийдиган одам менга хабар қилдики, у киши ҳар кеча Қуръонни янгидан бошлар экан».
* * *
Ҳофиз ибн Асокирнинг ўғли отаси ҳақида: “Ҳар жума хатм қилар эди, Рамазонда эса ҳар куни хатм қилар эди”, деган.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Рўзадорлар икки хурсандчилик билан сийланган

Биринчи хурсандчилиги – рўзадорнинг оғзини очаётган пайтдаги, иккинчиси эса Аллоҳ таолога рўбарў келиб, У Зот билан мулоқот қилгандаги хурсандчиликдир.

Рўзадорнинг оғиз очаётганидаги хурсандчилиги ўша кунги рўзасини охиригача тутишни насиб қилган Роббига тўлиқ шукр айтишида ифодаланади. Аллоҳ унга иймон-ихлос бериб, соғ-саломат қилиб, куч-қувват ато этиб, рўзасини тутишга имкон берди, ўша кунги ибодатини камчиликсиз, мукаммал адо этишини таъминлади. Ибодатдаги хурсандчилик мана шудир, чунки шукр ҳам энг улуғ ибодатдир.

Иккинчи хурсандчилик – Аллоҳга рўбарў бўлган, Аллоҳ билан мулоқот қилган пайтдаги хурсандчиликдир. Чинакам рўза тутган банда Аллоҳга рўбарў келгач, Аллоҳнинг амрини бажарганидан қалби хотиржам бўлади, амали қабул бўлгани, бу амали учун мисли кўрилмаган ажру савоблар олгани учун ишончи мукаммал даражада бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббига рўбарў бўлганида хурсанд бўлади» (Имом Муслим ривояти).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Шайх Аллома Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ деди:

«Ким рамазон ойига етса ва Аллоҳ унга шу ойдан фойдаланишга имкон берса, дарҳақиқат Аллоҳ унга жуда улкан ва тенгсиз неъмат берибди».

(«Мажолису рамазон», 11).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Рамазонда қариндош-уруғ ва қўшниларингиз ҳолидан хабардор бўлиб туринг. Қанчадан қанча хонадонларнинг (сўрашдан ҳаё қилгани учун) иффати сабабли эшиклари
ёпиқ турибди.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳнинг фазилатлари ҳақида шундай дедилар:

🔹«Банда биринчи кечада ўқиган таровеҳи учун гуноҳлари тўкилиб, онадан янги туғилгандек бўлади.
🔹Иккинчи кечада ўқиса, мўмин ота-онасининг гуноҳлари кечирилади.
🔹Учинчи кечада ўқиса, Аршнинг тагида турган фаришта: «Амалингни ихлос билан қил, Аллоҳ сени мағфират қилди», дейди.
🔹Тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни ўқиганнинг савобини беради.
🔹Бешинчи кечада ўқиса, уч буюк масжидда намоз ўқиганнинг савоби берилади.
🔹Олтинчи кечада ўқиса, Байтул-маъмурни зиёрат қилганнинг савоби берилади.
🔹Еттинчи кечада ўқиса, Мусо алайҳиссаломга нажот берилганидек, нажот топади.
🔹Саккизинчи кечада ўқиса, Иброҳим алайҳиссаломга берилган неъматлар берилади.
🔹Тўққизинчи кечада ўқиса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларини адо қилган бўлади.
🔹Ўнинчи кечада ўқиса, дунё ва охират ризқлари ато этилади.
🔹Ўн биринчи кечада ўқиса, онадан янги туғилгандек пок бўлади.
🔹Ўн иккинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ўн тўрт кунлик ойдек кириб келади.
🔹Ўн учинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ёмонликлардан омонликда келади.
🔹Ўн тўртинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни унга фаришталар гувоҳлик берадилар.
🔹Ўн бешинчи кечада ўқиса, фаришталар унга салавот айтиб турадилар.
🔹Ўн олтинчи кечада ўқиса, фаришталар: «Дўзахдан озод бўлди, жаннатга кириши вожиб бўлди», деб гувоҳлик берадилар.
🔹Ўн еттинчи кечада ўқиса, анбиёларга ато этилган яхшиликлар ато этилади.
🔹Ўн саккизинчи кечада ўқиса, бир фаришта: «Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ сендан ва ота-онангдан рози бўлди», деб нидо қилади.
🔹Ўн тўққизинчи кечада ўқиса, банданинг даражоти юксалади.
🔹Йигирманчи кечада ўқиса, шаҳидлар ва солиҳларга бериладиган ажрлар берилади.
🔹Йигирма биринчи кечада ўқиса, жаннатда нурдан бир уй бино қилинади.
🔹Йигирма иккинчи кечада ўқиса, охират ғамларидан озод бўлади.
🔹Йигирма учинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун бир шаҳар қуради.
🔹Йигирма тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилади.
🔹Йигирма бешинчи кечада ўқиса, қабр азобидан озод бўлади.
🔹Йигирма олтинчи кечада ўқиса, қирқ йиллик нафл ибодатнинг савобига эришади.
🔹Йигирма еттинчи кечада ўқиса, Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади.
🔹Йигирма саккизинчи кечада ўқиса, даражоти минг поғона кўтарилади.
🔹Йигирма тўққизинчи кечада ўқиса, мақбул ҳаж қилган ҳожининг ажри берилади.
🔹Ўттизинчи кечада ўқиса, «Эй бандам, жаннат меваларидан егин, салсабил булоқларида чўмилгин, Кавсардан ичгин. Мен сенинг Роббингман, сен Менинг бандамсан!» дейилади»

Фотима Сулаймон қори қизи, "Моҳи Рамазон муборак" китоби.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

#БИЛАСИЗМИ?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙

Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

✿══••══ ❁🍀❁ ══••══✿
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени ҳайратга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз😢😢👇

👉РАСМНИ КЎРИНГ👈

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Фиръавн Мусо келмаслиги учун минглаб болаларни ўлдирди. Ниҳоят Фиръавн Мусони ўз уйида тарбиялади.
Аллоҳ таолонинг тақдирлари башарият тадбирларидан кучлидир.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

«Тўқ бўлсам, очларни унутиб қўяман...»

Ҳишом ибн Ҳассон Ҳасандан ривоят қилади: «Юсуф алайҳиссаломга: “Ер хазиналари қўлингизда бўла туриб оч юрасиз–а”, дейишди. У зот: Қорним тўқ бўлса, очларни унутиб қўяман, деб қўрқаман” дедилар».

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

#дуо
АЛЛОҲДАН ТАҚВОЛИ БЎЛИШНИ СЎРАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا التُّقَوَي وَاجْعَلْنَا مِنَ الْمُتَّقِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳуммарзуқнат тақвоо важъалнаа минал-муттақийн”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Тақвони бизга ризқ қилиб бергин ва бизларни тақво қилувчилардан айлагин!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الهُدَي وَ التُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَي
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал-ҳудаа ват-туқаа вал-ъафаафа вал-ғинаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, офиятни ва беҳожатликни сўрайман”.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ёнимга бир тиланчи келиб савол берди:
- Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканлигига гувоҳлик берасанми?
- Ҳа! - дедим.
- Рўза тутасанми?
- Ҳа!
Шундан кейин Ибн Аббос: "Сен сўрадинг. Сўраганнинг бир ҳаққи бордир. Бизнинг ҳам сўраганга бериш зиммамиздаги вазифадир", дейди ва унга бир либос ҳадя қилади. Сўнг шундай қўшимча қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган эдим: "Бир мусулмонга либос кийдирган ҳар бир мусулмон, албатта, Аллоҳнинг паноҳидадир. То у кийдирганидан бир бўлак мато ҳам унинг эгнида бўлгунга қадар" (Термизий ривояти).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🍃💐🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТҲ!

🤲Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!

🌹Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз
🌹ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🤲Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

🍃💐ХАЙРЛИ КУН!💐🍃

🌙✨РАМАЗОНГА 14 КУН ҚОЛДИ!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? Жавоб:👇
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌙Рамазон ойи Қуръон ойи шу муносабати билан

📖 @QURONI_KARIM_UZ каналимизда бошланган
#Хатм_қиламиз лойиҳасига таклиф қиламиз!

📌 Хатмларни жума куни жумада устоз домлалар бағишлаб берадилар.

📢 Шошилинг, ушбу ғанимат ойдан фойдаланиб қолайлик азизлар,

⚠️ Ҳар бир иштирокчидан хатмларни арабийда ўқиш сўралади!

Каналга қўшилинг!👇
@QURONI_KARIM_UZ

✍️Алоқа учун: @Xatim_qilamiz_bot

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

БУ ШУНДАЙ ОЙКИ...

...Унда Қуръон нозил бўлган

Рамазон ойида илмлар онаси, нур, зикр, ҳидот манбаи бўлган Қуръони карим нозил бўлган.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир» (Бақара сураси, 185-оят).
Бошқа оятда бундай дейилган:
«Албатта, Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик» (Қадр сураси, 1-оят).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌙🎊🌟РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ барчамизга муборак бўлсин!

🌹Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌸саломлар
🌸Дуода энг гўзал ширин
🌸каломлар.
🌸Илоҳо уйингиз нурларга
🌸тўлсин,
🌸Қўшалоқ байрам муборак
🌸бўлсин!

🍃🌹💐РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

✿══••══ ❁🍀❁ ══••══✿
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени ҳайратга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз😢😢👇

👉РАСМНИ КЎРИНГ👈

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Рўза ва қандли диабет(сахар) касаллиги

Рўза тутиш инсонни қандли диабет касалига чалинмаслигига сабаб бўлади.
Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: “Рўза тутганда қондаги қанд(шакар) миқдори энг паст даражагача камаяди. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. Маълумки, ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди... . Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди. Натижада, қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олинишида рўзанинг ўрни беқиёсдир ”.

Рўза ва тери касалликлари: Рўза тутиш билан қон ва теридаги сув миқдори камаяди. Теридаги ортиқча сувнинг йўқолиши:
- Терининг микробларга қарши иммунитетни оширади.
- Теридаги ўткир яллиғланишларни ва уларнинг тарқалишини камайтиради.
- Аллергия ва юздаги тошмаларни қуритади.
- Ичаклар фаолияти яхшиланади ва теридаги чипқонлар йўқолади .
Тиббиёт мутахассислари тадқиқотлар натижасида рўзанинг “Экзема”(тери касаллиги, терида пуфакчалар ҳосил бўлиши, қўтир-қўтир ва катта-кичик пўст пайдо бўлиши билан кечади ) ва “Подагра”(моддалар алмашинуви бузилганда учрайдиган касаллик. Бу касаллик кўп овқатланиш ва вазн ортиб кетиши туфайли келиб чиқади) касалликларига энг яхши муолажа бўлишини аниқлаганлар .


👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

БОЙ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Ва аксинча, бойлик, тўқчилик одатда танбалликка, дангасаликка, лоқайдликка боис бўлса-да, бу ҳолат зарарлари камбағаллик келтириб чиқарадиган ёмон оқибатларга нисбатан камроқ бўлади. Камбағаллик борлиқда ўрнатилган илоҳий қонуниятларга шаккоклик қилиш, ризқ тақсимотига нисбатан шубҳа-гумонда бўлиш каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Камбағаллик дунёқарашни салбий кўринишга олиб келади. Бу ҳақда Зуннун Мисрий ҳазратлари: «Сабр нималигини билмайдиган фақирлардан яхшилик чиқмайди. Сен сабр қила оладиганларга насиҳат қилгин», - деганлар. Ислом таълимотига кўра, бойлик Аллоҳ таолонинг улуғ, шукронаси талаб этиладиган неъматларидан биридир. Камбағаллик эса муаммолардан бири бўлиб, мусулмон киши Аллоҳдан унга дучор қилмаслигини сўраши ва қўлидан келганича бунга ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло бойликнинг катта неъмат эканлигини айтиб бундай марҳамат қилади: «Ва у сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?» (Зуҳо сураси 8-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», - дедилар» (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», - дедилар» (Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди» (Абу Довуд ривояти).  Биз мўмин-мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, Аллоҳ таолодан куфр ва камбағалликдан, йўқсилликдан, хорликдан, зулм қилиб қўйишдан ёхуд мазлум бўлиб қолишдан сақлашини ёлвориб сўраймиз, истиғфор айтамиз ва дуо қилиб қоламиз!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

#дуо
Набавий дуо

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом ифторликда:

ذَهَبَ الظَّمَأُ وابْتَلَّتِ العُرُوقُ وَ ثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ

“Заҳабаз зама‘у вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ”, (Маъноси: “Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншоаллоҳ, савоб ҳосил бўлди”) деб дуо қилганлар.

Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Фазилатда тенгсиз Рамазон

Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикмати олийсига кўра, халойиқни замон ва макон жиҳатидан бир-биридан афзал қилди. Баъзи маконларни бошқаларидан ва баъзи замонларни бошқаларидан фазилатли қилиб қўйди.
Ана шундай замонлардан бири бу – Рамазон. У ойлар ичида энг афзалидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Рамазон ойи шундай ойки, унда Қуръон нозил қилинган. У одамлар учун ҳидоят, ҳидоятнинг баёнлари ва ҳақни ботилдан ажратувчи далилдир» (Бақара сураси, 185-оят).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​#Рамазонга_тайёргарлик

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабар беришлари

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳам Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни бу ой рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган улкан савоблар ҳақидаги ҳадислар билан амалга оширар эдилар.

🌙Бунга далолат қиладиган ҳадислар кўп. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:

🌙“Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, Жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади".
(Бухорий ривояти, 1899-ҳадис)

🌙"Рамазон ойининг илк кечаси кириб келганида, шайтонлар ва жинлар кишанланади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади, унинг бирорта эшиги очилмайди, Жаннат эшиклари очилади, унинг бирорта эшиги ёпилмайди. Бир нидо қилувчи шундай нидо қилади: “Эй яхшилик истовчи! Кутиб ол! Эй ёмонлик истовчи! Ўзингни тий! Аллоҳ бу ойда бандаларни Жаҳаннам оловидан озод қилади. Бу ҳар бир кечада бўлади".
📚(Термизий ривояти, 682-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис.)

🌙"Сизларга Аллоҳ таолонинг фарзи ва муборак ой - Рамазон келди. Унинг рўзасини тутинглар. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (ҳамма яхшиликлардан) маҳрум бўлади”.
📚(Насоий ривояти, 2106-ҳадис. Бул саҳиҳ ҳадис.)

🌙"Жаннатда "Раййон” номли бир эшик бор. Ундан Қиёмат куни рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. У кунда: "Рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошқа ҳеч қаерда?”, деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ким Раййон эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эшик ёпилади, шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди”.
📚(Бухорий ривояти, 1797-ҳадис.)

📚Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва баракотини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва барчани саодат сари чорлаш барчамизга муносиб вазифа саналади.

🌙Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келиши туфайли қалбида мамнуният туйиши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истифода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга кўпроқ эътибор қаратиши айни муддаодир.
Афсуски, кўп инсонлар Рамазон кириб келганини билмай қолишади, рўза тутса-да, рўзанинг мақсадини тўлиқ англамайди. Шу боис Аллоҳ таолодан ҳидоят ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраймиз!

✨«Расулуллоҳ алайҳиссалом рамазонда» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


✿══••══ ❁🍀❁ ══••══✿
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени ҳайратга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз😢😢👇

👉РАСМНИ КЎРИНГ👈

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ
📃
Университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носир

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

«Яхшилик қилишга ҳарис бўлинг! Ғийбат ва чақимчилик билан уларни зое қилманг! Эҳсон қилишдан асло тўхтаманг! Чунки сафар қачон эканини билмайсиз».

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АМАЛ ВА АЖАЛ АЛОҚАСИНИ ҚАНДАЙ ИЗОҲЛАДИЛАР?

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг узун амал парваришнинг тўғри бўлмаганини билдирдилар ва шундай марҳамат қилдилар: Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга тўртбурчак чиздилар. Ўртасига ундан ташқарига чиқадиган қилиб бир чизиқ чиздилар. Мана шу ўртадагисининг икки ёнига кичкина чизиқлар чиздилар ва бундай дедилар: "Мана бу инсон. Мана бу уни ўраб турадиган (ёки ўраб турган) ажали. Мана бу ташқаридагиси – унинг орзуси. Мана бу кичик чизиқлар кўргиликлар. Буниси тегмай қолса, униси домига тортади, униси тегмай қолса, буниси домига тортади” (Имом Бухорий, Термизий ва Насоий ривояти).

Бурайда розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида иккита майда тошни (бирини ёнларига, иккинчисини узоқроққа) отиб:
– Мана бу ва бу нимани билдиради, биласизми? – дея сўрадилар. Жамоат:
– Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, – деди.
– Шу (узоққа тушган) тош сизнинг амалдир. Бу эса (яқинга тушган тош) ажалдир, – дея марҳамат қилдилар ул зот (Термизий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан ким яхши кийинса, кийинмаганларни айбламасди. Худди шундай, кийинмаганлар ҳам кийинганларни маломат қилмасдилар.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Диққат Қорилар, Қориялар, Қуръон шайдолари!
Кириб келаётган Рамазон ойи (Қуръон ойи) муносабати билан

📖 @QURONI_KARIM_UZ каналимизда бошланган
#Хатм_қиламиз лойиҳасига таклиф қиламиз!

📌 Хатмларни жума куни жумада устоз домлалар бағишлаб берадилар.

📢 Шошилинг, ушбу ғанимат ойни ғафлатда ўтказиб юборманг!

⚠️ Ҳар бир иштирокчидан хатмларни арабийда ўқиш сўралади!

Каналга қўшилинг!👇
@QURONI_KARIM_UZ

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🤲🍀💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹🤲Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹🤲Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!!!


🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ

❓САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34587

Читать полностью…
Подписаться на канал