shayx_muhammadsodiq | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_muhammadsodiq - ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

11043

Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда, масалан, дуо қилинаётганда тажвид билан ўқиш шарт қилинмайди, балки араб тили қоидасига кўра ўқиш етарлидир.

Шунда бу дуонинг ўқилиши қуйдагича бўлади:
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.

Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Қуръони каримда жаннатнинг ўнта номи айтилган:
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1. Жаннатул хулд, яъни мангулик жаннати:
«Бу яхшими ёки тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? (Жаннат) улар учун мукофотдир, қайтиш жойидир» (Фурқон сураси, 15-оят)

2. Мақомул амин, яъни омонлик жойи;
«Тақводорлар омонлик жойидадир. Улар боғ-роғлар ва булоқларда бўлурлар» (Духон сураси, 51, 52-оят).

3. Фирдавс:
«Иймон келтирган ва яхши амал қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлган» (Каҳф сураси, 107¬¬ оят).

4. Равза:
«Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар равзада шодланурлар» (Рум сураси, 15 оят).

5. Жаннату адн:
«Адн жаннати. Унга кирганларида тагидан анҳорлар оқиб турур, у ерда улар учун истаган нарсалари муҳайёдир. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар» (Наҳл сураси, 31 оят).

6. Дорус Салом;
«Уларга Робблари ҳузурида дорус-Салом (тинчлик диёри) бордир. У Зот қилган ишлари учун уларнинг дўсти бўлур» (Анъом сураси, 127 оят).

7. Жаннатул маъво:
«Ҳа, иймон келтириб, яхши амал қилганларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир» (Сажда сураси, 19 оят).

8. Жаннату наъим:
«Уларнинг ҳар бири жаннату наъимга киритилишни тамаъ қиладими?» (Маъориж сураси, 38 оят).

9. Дорул муттақийн, яъни тақводорлар диёри:
«Тақводор зотларга: «Роббингиз (Пайғамбарига) нимани нозил қилди?» дейилганида улар: «Яхшиликни» дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, охират диёрни янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши!» (Наҳл сураси, 30 оят).

10. Дорул муқома, яъни истиқомат диёри:
«У Зот бизни Ўз фазли ила шундай жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ ҳам, ҳорғинлик ҳам етмас» (Фотир сураси, 35 оят).

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​ЗИКРНИНГ ФОЙДАЛАРИ.

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

7. Зикр ризқни жалб қилади.

8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради.

10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.

15. У туфайли қалб тирик бўлади.

16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.

17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.

18. У хатоларни ювади.

19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.

20. Зикр бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.

21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.

22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.

23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.

24. У бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.

25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атолардан кўра афзал атони беради.

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Унутилмас лахзалар
Нурли манзиллар томон!!!

Августь оҳирги кунларига Умра зиёратини таклиф этамиз

🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш саналари:
30- Августь
🔔Жойлар сони оз қолди

НАРХ: 1250$ ✅

👍Тўғридан тўғри йўналиш:

🛫ТОШКЕНТ - - - - МАДИНА
🛬

✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:

☎️ +998906690707
☎️ +998996690700
📨 @karimov_07

Муқаддас сафарга "Ramazon Tour" билан йўл олинг

Яқинларингизга юбориш ва
Каналга қўшилиш учун:👇

/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌙Қутлуғ ойининг «ЖУМА» куни муборак бўлсин! Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!


🌺Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ деди: “Одамлар сизнинг бугунги ёмон мавқиф, ҳолатингизни муқобилига гўзал ўтмишингизни ўчирадилар. Аллоҳ таоло бўлса сизнинг бугунги тавбангизни муқобилига ёмон ўтмишингизни ўчиради. Энди ўзингиз айтинг, уларнинг қай бирининг розилиги исташ тўғрироқ бўлади?”

CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Мен жуда асабийман❗️
Бошим ҳам кўп оғрийди❗️
Кечаси уйқум деярли йўқ❗️
Ухласам ҳам миям ўчмайди❗️


🫵 Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
✔️Депрессия
✔️Асаб толиқиши
✔️Уйқусизлик, ваҳима
✔️Бош оғриғи, Мигрень
✔️Тушкун ҳолатда юриш
✔️Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

👆 Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва акция нархида харид қилинг!

📜 БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ: 
📞 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

🚚  Етказиб бериш бепул!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади


💸Нархи: 350 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩‍🔬 +998996121222

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Унутилмас лахзалар
Нурли манзиллар томон!!!

Августь оҳирги кунларига Умра зиёратини таклиф этамиз

🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш саналари:
17-22 Августь

НАРХ: 1250$ ✅

👍Тўғридан тўғри йўналиш:

🛫ТОШКЕНТ - - - - МАДИНА
🛬

✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:

☎️ +998906690707
☎️ +998996690700
📨 @karimov_07

Муқаддас сафарга "Ramazon Tour" билан йўл олинг

Яқинларингизга юбориш ва
Каналга қўшилиш учун:👇

/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Имом Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ким Аллоҳнинг махлуқларига қандай муомала қилса, Аллоҳ ҳам унга дунё ва охиратда айнан ўша сифатда муомала қилади. Аллоҳ таолонинг бандасига муносабати, банданинг Аллоҳнинг махлуқларига муносабатига қараб бўлади. Бас, шундай экан, қандай бўлишни истасангиз бўлаверинг, албатта Аллоҳ таоло ҳам сизга ўзингиз истаганингиздек бўлади.

➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига мулойим бўлса, Аллоҳ ҳам унга мулойим бўлади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига раҳм қилса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилса, Аллоҳ ҳам унга яхшилик қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларини кечирса, Аллоҳ ҳам уни кечиради.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига саховат қилса, Аллоҳ ҳам унга саҳоват қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларига ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини яширса, Аллоҳ ҳам унинг айбини яширади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларини айбини ошкор қилса, Аллоҳ ҳам унинг айбини ошкора қилиб шарманда қилади.
➖ Ким Аллоҳнинг бандаларидан яхшиликни ман қилса, Аллоҳ ҳам ундан яхшиликларини ман қилади.
➖ Ким макр қилса, Аллоҳ ҳам унга макр қилади.
➖ Ким алдаса, Аллоҳ ҳам алдайди.
➖ Ким душманлик қилса, Аллоҳ ҳам душманлик қилади.

Ал-Вобил ас-Соййиб.

❓CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керакми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35760

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩‍🔬 +998996121222

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🎊🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎊

🌺 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🌺

🕊 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.🌴

🕊 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.🌴

🕊 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.🌴

🕊 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.🌴

🕊 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.🌴

🕊 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.🌴

🕊 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!🌴

🍃🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!🌹🍃

❓CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керакми?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35760

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Мен жуда асабийман❗️
Бошим ҳам кўп оғрийди❗️
Кечаси уйқум деярли йўқ❗️
Ухласам ҳам миям ўчмайди❗️


🫵 Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
✔️Депрессия
✔️Асаб толиқиши
✔️Уйқусизлик, ваҳима
✔️Бош оғриғи, Мигрень
✔️Тушкун ҳолатда юриш
✔️Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

👆 Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва акция нархида харид қилинг!

📜 БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ: 
📞 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻

🚚  Етказиб бериш бепул!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

📣АКЦИЯ! АКЦИЯ! АКЦИЯ!📣

🎁2+1 АКЦИЯСИ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан ЁЗГИ ҚАЙНОҚ АКЦИЯ!

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @Shifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

📣АКЦИЯ! АКЦИЯ! АКЦИЯ!📣

🎁2+1 АКЦИЯСИ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан ЁЗГИ ҚАЙНОҚ АКЦИЯ!

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.

Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ПЕШИННИНГ ФАРЗИНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИГАН БЎЛСА

❓CАВОЛ: Пешин намозини ўқиётганимда, фарзни тўрт ракат эмас, икки ракат ўқиганим ёдимга тушди. Aммо буни кеч эсладим. Шундай ҳолатларда намозни бошқаттан ўқиш керакми ёки намознинг сўнгида саждаи саҳв қилиш кифоями?

📩 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин намозида адашиб икки ракатдан кейин салом бериб қўйилса, агар намозни бузувчи бирор хатти-ҳаракатлар, масалан: гапириш ёки қибладан бошқа томонга бурилиш, юриб кетиш каби амаллар бажарилмаган бўлса, учинчи ракатга туриб, намозда давом этилаверади. Намоз сўнгида саждаи саҳв қилинади. Агар икки ракатдан кейин салом берилмаган бўлса ҳам ҳукм шундай.

Лекин икки ракатдан кейин салом бериб, намозни бузувчи ишга киришилган бўлса, намоз бузилган саналади. Бундай ҳолда намозни қайта ўқиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌺🌺🌺Шайтоннинг қўрқуви

🎯Бир мўмин кечқурун ҳуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташкарида ёмғир ёмғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди.
Алҳамдулиллаҳ деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса эшикни олдида бир киши шамчироқ билан турибди. Қани биродар эҳтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин хайрон бўлиб:
- “Биродар масжидга кирмайсизми?” - деб сўрабди.
- “ Йўқ кирмайман” - дебди.
- “Нега?”
- “Чунки мен Шайтонман” - деди.
- “Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?”. Шайтон:
- “ Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйиндан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиқганингда Аллоҳ бу амалинга аҳли оилангни гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллох бу амалинга бутун шахар мўминларни гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу сен яна чиқсанг Аллох таоло бутун ер юзидаги мўминларни гунохларини кечириб юборишидан қўрқдим” - деган экан.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​БАНАННИНГ ФОЙДАЛАРИ

وَأَصْحَابُ الْيَمِينِ مَا أَصْحَابُ الْيَمِينِ۝ فِي سِدْرٍ مَّخْضُودٍ۝ وَطَلْحٍ مَّنضُودٍ۝

«Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир?! Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар. Сермева бананзорлардадирлар».
 
(Воқиъа сураси, 27, 28, 29- оятлар).

Жаннатда ўнг тараф эгалари учун тайёрланган неъматлардан бири банан бўлиб, унинг фойдалари жуда кўпдир. қуйида бир қанчасини келтирамиз:

Банан инсон организмини С, Е, РР, В гуруҳи витаминлари ва уни қувватлантирувчи калий, кальций, хлор, темир, магний, натрий, олтингугурт, мис билан таминлайди.

Таркибидаги С витамини кучли антиоксидант ҳисобланади ва инфекцияларга қарши курашади. В6 витамини эса қонимиздаги глюкоза миқдорини нормаллашишида ва асаб тизимининг сокинлашишида ёрдам беради.

Банан таркибидаги темир қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради. Калий ва магний эса юрак қон-томир тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мия ҳужайраларини кислород билан тўйинтиради, организмдаги сув-туз балансини нормаллаштиради.

Банан истеъмол қилиш, кайфият кўтарилишига ва организмда хурсандчилик гормони серотонин юксалишига ёрдам беради. Таркибидаги минераллар қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак қон-томир ва ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Калий организмдаги суюқликни камайтиради ва қон босимини нормаллаштиради.

Банан жиғилдон қайнашида ва ошқозондаги кислотность камайишида ёрдам беради.

Банан магнийга бой бўлгани учун уни баҳорги авитаминоз ва кузги депрессия даврларида кўпроқ истеъмол қилиш тавсия қилинади. Таркибидаги аскорбин кислотаси эса метоболизм яхшиланишида ёрдам беради.

Банан қон қуюлтириш хусусиятига эга бўлгани учун, қони қуюқ бўлган кишилар камроқ истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

#muftiy_minbari

📹 РИЗҚИНГИЗ КЕНГ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​🕌Шайтон қачон йиғлаган?!

Шайтон дунёга келгандан бошлаб 3 марта йиғлаган экан:

1️⃣. Шайтон деб ном олганда!

2️⃣. Дунёга Пайғамбариммиз Мухаммад расулуллох (сав) келганларида!

3️⃣. Жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар нега бундай йиғлаябсан деб сурашганда?

"Ер юзига Фотиха сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин. Фотиха сурасини уқиса, Гуноҳлари ювилиб янги туғилган гудакдек булиб қолади деган экан."

👆Қачон қуръонни ушласангиз Аниқ шайтон ғазаб қилади.

👆Қачон қуръонни очсангиз шайтон йиглайди.

👆Қачон Бисмиллах десангиз у шайтон йиқилади.

👆Қачон тиловатни бошласангиз у хушсиз бўлиб ағдарилади.

👆Қачон ушбу хикматли сузларни тарқатишни хохласангиз у тусқинлик қилишга ўтади. Аниқки, сиздаги иймон инша Aллох шайтонни енгади!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

"АЙТИНГ: "ИШЛАНГИЗ!"

"Айтинг: "Ишлангиз!.."
(Тавба сураси 105-оят).

Юнон ҳакимлари қўрқув, хавотир каби нафсий касалликларга чалинган кишини даволаш учун уни дала ва боғларда ишлашга мажбурлашар эди. Тез орада у касал яна тинч ва хотиржам бўлиб қолар эди.

"...Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз" (Мулк сураси 15-оят).

Қўл меҳнати билан шуғулланадиган кишилар энг бахтиёр, саодатли ва хотиржам кишилардир. Ўшанақа ишчиларга бир боқинг: ҳаракат ва ғайратлари сабабли тана қуввати ва руҳ хотиржамлигига эришганлар. Эй Аллоҳ, ожизлик ва дангасаликдан қутқаришингни тилаб, паноҳ сўраймиз.

"Ўкинма" китобидан.

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​🍃Бугундан ибрат,
🍃Keчадан эса тажриба олинг!

🍃Бу дунё ҳисоб - китобли.
🍃Ёмонликни ундан отинг.

🍃Вафо, муҳаббатни жамланг!
🍃Қолганини само Роббисига қолдиринг!

🍃Сажда қилсангиз, Унга сирларингизни айтинг!
🍃Атрофингиздагиларга эшиттирманг!

🍃Унга кўзёшларингиз билан муножот қилинг!
🍃У қалбларнинг Молики.

🍃Қаердан бошласам экан, деманг!
🍃Аллоҳга итоат қилиш ибтидога етарли!

🍃Йўлим қани, деманг!
🍃Аллоҳнинг ҳидояти - йўлларнинг энг яхшиси!

🍃Менга роҳат қаерда, деманг!
🍃Аллоҳнинг жаннати кифоя!

🍃Эртага бошлайман, деманг!
🍃Эҳтимол эрта, сиз учун ниҳоя!

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​ТАОМ ЕЙИШ ОДОБЛАРИ

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса фарздир:
1) Таомни фақат ҳалолдан ейиш;
2) Насиб қилган ризқни Аллоҳдан деб билиш;
3) Насиб қилган ризққа рози бўлиш;
4) Еган таомнинг қуввати кетгунча гуноҳ қилмаслик.

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса суннатдир:
1) Бошлашда “бисмиллоҳ” айтиш;
2) Тамом бўлганда “алҳамдулиллоҳ” дейиш;
3) Таом ейишдан олдин ва кейин иккала қўлни ювиш;
4) Таом ейишда чап оёғининг устига ўтириб, ўнг оёғини тикка қилиб ўтириш.

Таом ейишда 4 (тўрт) нарса мустаҳабдир:
1) Ўз олдидан олиб ейиш;
2) Луқмани кичик-кичик қилиб олиш;
3) Яхшилаб чайнаб ейиш;
4) Бировнинг олган луқмасига қарамаслик.

Таом ейишда 2 (икки) нарса даводир:
1) Дастурхонга тушган ушоқларни териб ейиш;
2) Товоқни, коса ёки лаганни ялаб қўйиш.

Таом ейишда 2 (икки) нарса макруҳдир:
1) Таомни ҳидлаб кўриш;
2) Таомни пуфлаш.

📚“Тафсири Руҳ ул-баён”дан. 836-бет.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

АГАР БАНДА ЎЗИГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРСА...

Нақлга кўра, Жаброил алайҳиссалом:
«Эй Юсуф! Бир куни кўзгуга қараган вақтингизни эслайсизми?» – дедилар

«Ҳа, эслайман», – дедилар.

«Ўшанда кўнглингиздан нима кечган эди?» – дедилар.

«Кўнглимда, агар қул бўлганимда (қийматим баланд бўлиб) мени сотиб олишга ҳеч кимнинг пули етмас эди, деган эдим», – дедилар.

Жаброил алайҳиссалом дедилар: «Бугун ўша кунингиз келди! Туринг, энди ўз қийматингиз ва нархингизни кўрасиз!».

Бирор банда ўзига юқори баҳо берса, унинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди, чунки нафснинг ҳеч қандай қиймати бўлмас.

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло сизларнинг ҳуснларингизга ҳам, жамолларингизга ҳам, бойликларингизга ҳам, сўзларингизга ҳам қарамайди, лекин сизларнинг қалбларингизга ва ниятларингизга қарайди».

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.

❓CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керакми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35760

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!


ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

“Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

“Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади.

☝️Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.☝️

📚"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан.


CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керакми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35760

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ҲАҚИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ошхона, кафе ва ресторанларда сотилган таомлардан ташқари уни устига мижозлардан 10-15-20 фоиз ҳисоблаб пул олишади. Шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ошхонадаги хизматчилар учун олинадиган қўшимча хизмат ҳақи. Буни кўпинча таомнома остида ёки бирор жойда ёзиб қўйишади. Сиз шу ошхонада таомланишингиз асносида ўша хизматчиларга буюртма беришингиз, сизни бу шартга рози эканлигингизни билдиради ва бу шаръан тўғри ҳисобланади. Агар рози бўлмасангиз, ошхона маъмурияти билан хизмат керак эмас деб келишиб олиб, ўзингиз хизмат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ОТА-ОНАНИНГ ОЁҒИНИ ЮВИБ, СУВИНИ ИЧИШ ТЎҒРИМИ?
#Ота_она #табаррук #сув

1109-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қолди. Унда бир йигит онасини оёғи ювилган сувни қўлларига олиб ичаётгани акс этган. Шу иш шариатда жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Динимизда ота-онани рози қилиш катта савоб ҳисоблансада, уларнинг оёғини ювилган сувни ичиб, уни ҳаммага кўз-кўз қилиш жоиз эмас . Чунки, бу биринчидан динда ғулув (чуқур) кетиш саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида огоҳлантириб, шундай деганлар:
"إيَّاكم والغلوَّ في الدِّين، فإنَّما أَهلَكَ من كان قبلَكمُ الغلوُّ في الدِّينِ" (أخرجه النسائي ، وابن ماجه ، وأحمد عن ابن عباس)
яъни: “Динда ғулув (чуқур) кетишдан сақланинг. Зеро, сизлардан олдингиларни фақатгина динда ғулувга кетишлари ҳалок қилгандир” (Имом Насоий, Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти).
Иккинчидан, бу ишда риё белгилари бор. Яъни мўмин одам ҳар бир амалини холис Аллоҳ учун қилиб, имкон қадар бошқалардан яшириши лозим. Акс ҳолда қилган амалининг савобидан маҳрум бўлади. Энг ёмони баъзилар мана шундай ножоиз ишни қилиб, камига суратга ҳам олдириб тарқатмоқдалар. Натижада бошқалар бу ишлар жуда улуғ амал экан, деб ножоиз ишларни ибодат даражасига кўтариб юбормоқда. Кўр-кўрона эргашиб кетмоқдалар.
Имом Раббоний қуддиса сирруҳу "Мактубот"да айтадилар:
"أنّ العمل إذا وقع موافقا للشّريعة فهو مرضيّ الحقّ سبحانه وخلافها غير مرضيّه تعالى فكيف يكون غير المرضيّ محلا للثّواب بل هو موقع العقاب"
"Бирор амал шариат кўрсатмасига мувофиқ бўлсагина Ҳақ таоло ҳузурида мақбул бўлади. Аксинча бўлса, Аллоҳ таоло рози бўлмаган иш ҳисобланади. Қандай қилиб Аллоҳ рози бўлмаган иш савоб ўрни бўлсин?! Балки у жазога лойиқ амал саналади".
Демак, ота-онани рози қилиш ҳам шариатимизга мувофиқ тарзда бўлсагина Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлади.

Шариатимизга кўра, ота-она розилиги ҳамммага кўз-кўз қилиб, уларни оёқларидан тушган сувни ичиш билан эмас, балки фарзанд умри давомида уларнинг хизматларини қилиши, уларга нисбатан доимо хушмуомала бўлиб, азият бермаслиги билан бўлади. Шунга кўра, фарзанд ота ёки онасининг оёқлари ювилган сувни ичиши ва уни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга кўз-кўз қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ХАСТАЛИК ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ислом дини тутқаноқ хасталиги ҳақида нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга аввало тиббий томондан ёндошиш лозим. Аммо Қуръони карим оятларини шифо ва раҳмат экани Қуръони каримда баён қилинган. Шундай экан тиббий муолажалар билан ҳамоҳанг равишда Қуръон ўқиш орқали ҳам шифо излаш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓САВОЛ: ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/35694

Читать полностью…
Подписаться на канал