shayx_muhammadsodiq | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_muhammadsodiq - ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

11043

Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Унутилмас лахзалар,
Нурли манзиллар томон


ОКТЯБР ОЙИ УЧУН ЖОЙЛАРИМИЗ ОЗ ҚОЛДИ

👍ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС

ТОШКЕНТ- - - - - - МАДИНА

🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси:
12.10.2023 (жойлар сони оз)
19.10.2023
26.10.2023
28.10.2023
31.10.2023

НАРХИ: 1280$


✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:
☎️
+998906690707
☎️
+998996690700
📨
@karimov_07

✈️Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩‍🔬 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!


САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Мен жуда асабийман❗️
Бошим ҳам кўп оғрийди❗️
Кечаси уйқум деярли йўқ❗️
Ухласам ҳам миям ўчмайди❗️


🫵 Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
✔️Депрессия
✔️Асаб толиқиши
✔️Уйқусизлик, ваҳима
✔️Бош оғриғи, Мигрень
✔️Тушкун ҳолатда юриш
✔️Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

👆 Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва акция нархида харид қилинг!

📜 БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ: 
📞 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

🚚  Етказиб бериш бепул!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

👍Ал Ҳуда брендидан ажойиб электрон чироқ “Проектор Қуръон“

☝️Проектор Қуръон маҳсулотимиз қуйидаги функцияларни ўз ичига олади

🌱1. Қуърони Каримнинг 16 та қори тиловатлари;
🌱2. Қуърони Каримнинг 16 та тилдаги таржимаси. Жумладан ўзбек тилида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари таржималари;
🌱3. Саҳиҳ ул-Бухорий ҳамда Саҳиҳ ул-Муслим ҳадислари киритилган;
🌱4. Руқия оятлари;
🌱5. Алихонтўра Соғунийнинг Тарихи Муҳаммадий китобининг тўлиқ аудио ёзуви киритилган;
🌱6. Ал-Асма ул-Ҳусна яъни Аллоҳнинг гўзал 99 исми тўлиқ ўзбек тилидаги изоҳлари билан киритилган;
🌱7. Намоз ўқиш тартиблари 5 хил тилда , яъни: Ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз, тожик тилларида, аёл ҳамда эркак киши овози алоҳида киритилган;
🌱8. Оят бўйича ва сура бўйича излаш функцияси ҳам киритилган.

👍Ушбу проекторни пульт ҳамда смартфонингиз орқали бошқаришингиз мумкин

🏷Маҳсулотга Ал Ҳуда томонидан 1 йиллик бепул сервис тақдим қилинади!

🏷Нархи: 400 минг

📞БУЮРТМА УЧУН:
+998906700070

🚘Ўзбекистон бўйлаб йетказиб бериш бепул

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌹🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🤲

🌹🤲Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌹🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🌹🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

•☝️🌹☀️🍂Бугунги кун муборак бўлсин!
Кунингиз мазмунли ва барокотли бўлсин. Амийн! Амийн!🤲🤲


☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩‍🔬 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир:
1. Оғизни поклайди.
2. Робб рози бўлади.
3. Шайтон ғазабланади.
4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради.
5. Милкни мустаҳкамлайди.
6. Балғамни кесади.
7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади.
8. Оғиздаги аччиқни кетказади.
9. Кўзни равшанлантиради.
10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”.
Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар.

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
СИЙРАТ СОЛНОМАСИ (Энг муҳим ҳодисалар)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликдан олдинги ҳаётлари

• Ҳижратдан аввалги 54-йил ражаб-шаъбон ойлари / мил. 570 йил август-сентябрь – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳ Мадинада вафот этди.

• Ҳижратдан аввалги 53-йил муҳаррам ойи / мил. 571 йил февраль охири – машҳур “Фил воқеаси” бўлиб ўтди.

• Ҳижратдан аввалги 53-йил рабиъул аввал ойи 8, 9, 10 ва 12-кунларидан бири / мил. 571 йил 19–23 апрель – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

• Ҳижратдан аввалги 49-йил / мил. 575 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт ёшларида “Шаққи садр” ҳодисаси рўй берди.

• Ҳижратдан аввалги 47-йил / мил. 577 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшларида оналари Омина вафот этди.

• Ҳижратдан аввалги 45-йил / мил. 579 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшларида боболари Абдулмутталиб вафот этди.

• Ҳижратдан аввалги 41-йил / мил. 583 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан тижорат карвонида Шом ўлкасига бориб келдилар; роҳиб Баҳийро у зотни пайғамбарлик аломатлари орқали таниди.

• Ҳижратдан аввалги 34-йил зулқаъда ойи / мил. 590 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма ёшларида “Фижор” уруши бўлди; урушдан сўнг шу ойда Қурайшнинг бешта уруғи мазлумларни ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳилфул фузул” иттифоқини тузишди (бу иттифоқ мажлисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам иштирок этганлар).

• Ҳижратдан аввалги 28-йил / мил. 595 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма беш ёшларида Хадийжа розияллоҳу анҳонинг тижорат карвонини Шом ўлкасига олиб бориб келдилар ва икки ой ўтиб, у кишига уйландилар.

• Ҳижратдан аввалги 18-йил / мил. 605 йил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшларида Каъбани қайта қуриш ишларида иштирок этиб, “Ҳажарул асвад”ни жойига қўйиш муаммосини донолик билан ҳал этдилар.

• Ҳижратдан аввалги 15-йил рамазон ойи / мил. 608 йил август-сентябр – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ўттиз саккиз ярим ёшларида “Ҳиро” ғорига чиқиб, “таҳаннус” ва “муроқаба” ибодатлари билан машғул бўла бошладилар. Келгуси йил рамазонда ҳам.

• Ҳижратдан аввалги 13-йил рабиъул аввал ойи / мил. 610 йил феврал – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий қирқ ёш, шамсий ўттиз саккиз ёшу тўққиз ойликларида рост туш кўриш, Маккадаги катта бир тошнинг у зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди.

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36065

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​​​​​РИСОЛАДАГИ ЭРНИНГ 15 ҚОИДАСИ

#ТАРҚАТИНГ

Қуйидаги қоидаларга риоя этган эркак жуфти ҳалолини бахтиёр қилади, оиласига тотувлик, бахт-саодат олиб келади:

1. Аёлингизга меҳрибон бўлинг. Зеро, меҳр-муҳаббатнинг аҳамияти беқиёс.
2. Муносабатлар софлигига эътибор беринг. Ҳар куни муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аёллар учун жуда муҳим.
3. Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Пaшшa бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқидa ўйлaмaймиз... Аёл кун бўйи тинмaйди. У эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр ҳам унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг. Аёлингиз қилгaн ҳaр бир яxшилик фaрқигa бoринг, эътибoр бериб туринг.
4. Бахтли никоҳ асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушунишдир.
5. Aёлингизни кўргaндa доим тaбaссум қилинг, уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир. Aёлингиз бунгa мунoсиб.
6. Эркак кишига “талоқ” сўзини айтиш ҳуқуқи берилган. Аммо буни эсдан чиқарган яхши. Вазият ажрашишгача бориб етганда, иложсиз қолгандагина, талоқ қилиш мумкин.
7. Aёлингиз учун кийининг, ҳaр дoим тoзa ҳoлдa бўлинг, ўзингизга хушбўй нарсалардан сепинг. Эр aёлини дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaнидек, aёл ҳaм эрининг кийинишини истaйди.
8. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз, болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади.
9. Муаммоларни имкон қадар босиқлик билан ҳал қилинг. Айб аёлингизда бўлган тақдирдаям, “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деб айтманг, кечиримли бўлинг.
10. Рафиқангизни заифа эканига кўпам урғу берманг. Барча муносабатларда унга ишонч билан қаранг.
11. Доим эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни унутманг. Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди, бoшқa юмушларни бажарaди. Бaъзaн унинг қилгaн ҳамма ишлaри учун эшитадигaн рaҳмaти: “Oвқaтнинг тузи паст!” дeгaн сўз бўлaди...
12. Уй юмушларига кўмаклашинг. Аёлингиз таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг.
13. Бирон сабаб бўлмасаям совға-саломлар улашиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аёл учун муҳим.
14. Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг, аёлингизни тaъминлaб қўйинг. Гоҳида эркaклaр aёллaри тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бундай қилиш нотўғри.
15. Баъзида хотинингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ёқмайди. Шундай пайтда бунинг учун хотинингизни айбламанг. Акс ҳолда муносабатлар дарз кетади.
16. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аёлингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам интиқиб кутишсин.
17. Уйда гапириш оҳангига эътибор беринг. Буйруқ бериш, ҳақорат қилиш, сўкиниш умумий иқлимни бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади.
18. Ота-онангиз олдидаги мажбуриятларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқларини ҳам унутиб қўйманг.
19. Уйда суннат амалларни бажаринг. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касб-корига барака, хонадонига бахт-саодат олиб келади .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

БЕШ ВАҚТ НАМОЗНИНГ БАРАКАСИ

Ким беш вақт намозни давомий ўз вақтида адо этиб юрса, Аллоҳ
таоло уни тўққиз неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини юмшоқ қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ каби тез ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга жаннатда ёнма-ён қилиб қўяди!

✍️ Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​​​ТАҲОРАТ СУВИНИНГ ҲИКМАТИ

Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:
«7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Oтам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди:
Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди.
Шу масалани ўқиганимдан бери унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди?

Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим. Шунинг учун асли тоза таҳорат суви банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🌺 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

✨ Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин!

Аллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌺Жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

☀️ КУНИНГИЗ ФАЙЗ ВА ХУРСАНДЧИЛИКЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​КИМНИНГ УЙИДА ШУНДАЙ БАХТ БОР?

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир».

Муслим ривояти.

Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан сахиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.

Ҳаммамиз аёлимизнинг солиҳа бўлишини орзу қиламиз.

- Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин!

- Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман.

- Бегим, бомдодгача дам олинг!

- Бегим, бомдодга туринг!

- Бегим, ишга кеч қоласиз.

- Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз.

- Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр.

- Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин!

- Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!

- Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман. Келинг, бегим, бирга овқатланамиз.

Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин!

Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1 бетни ёддан топшираман.

«Олтин Силсила» китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг!

Дарсларимизни қилиб олдик. Энди дуо қилайлик!

Аллоҳ таоло аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин ва салоҳиятларини зиёда этсин! Ўзимизни ҳам солиҳ бўлишимизни насиб айласин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

❓1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда мумкин эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Зикр қилаверинг тўхтамай

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​​​ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.

✅❗️Бу маълумотларни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИНИНГ СИЙРАТИ

Бир куни ҳазрати Умар ҳазрати Пайғамбарнинг хонаи саодатига келди. Уйнинг ичига бир кўз ташлади. Ҳар томон бўш эди. Хонада хурмо япроқларидан тайёрланган бир бўйра (тўшак) бор эди. Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг устида ёстанган эдилар. Қуруқ бўйра ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналарида из қолдирганди. Бир бурчакда эса бир оз арпа уни бор бўлиб, унинг ёнида мешга куйиб осиб қўйилган сув идиш бор эди. Ҳамма буюмлар шу қадар эди!.. Арабистон ярим ороли ҳазрати пайғамбарга бўйин эгган бир дамда ул зотнинг дунёга оид моллари шундан иборат эди, холос. Ҳазрати Умар буни кўргач, андуҳ чекди. Ўзини тута олмади, кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нега йиғлаяпсан, эй Умар?” дея сўрадилар. У киши: “Нечун йиғламайин, эй Расулуллоҳ! Қайсар ва Кисро дунë неъматлари ичида сузмоқда. Расулуллоҳ бўлса қуруқ бир бўйра устида яшайдими?” Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умарнинг кўнглини хуш қилиб: “Эй Умар! Кисро ва Қайсар дунё неъматларидан завқларини олсинлар, сафоларини сурсинлар. Бизга эса охират неъмати етарлидир!” дедилар. Яна шу мисолга ўхшаш бир ҳодисада: “Дунё менинг нимамга керак? Дунё мен учун мисоли, ёз куни йўлга чиқиб, бир дарахтнинг остида ухлаган, кейин ўз йўлида давом этган кимсага ўхшайди”, дея марҳамат қилган Расулуллоҳнинг сийрати
комил бир сийрат эди.

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​☝️ЯХШИ ОДАМ КИМ?

Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам …
ЯХШИ ОДАМДИР!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

🤲БОРИНГИЗГА ШУКУР ЯХШИЛАР!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

​​​​☝️АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Гохи харом ютганман,
Нафс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Шайтон елкамга минса,
Ихлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб хамёним,
Чўғда ёнарми жоним
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Гунохларим бир гала
Хайрияларим чала,
Дунёим бехафсала
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Подшох билиб боламни
Гох ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Хушим олди жанонлар
Дўст тутинди нодонлар,
Тил сўзлади ёлғонлар
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Гарчи номим мусулмон,
Ғайридиндайман нодон
Ёдламам сура Қуръон
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Юрагим хадиксирар,
Кўзимда ёш ялтирар
Тиззаларим қалтирар
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Май тўлдириб қадахга
Чипта олиб дўзахга,
Қолдимми эх мазахга
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Гунохим кўплигидан,
Саиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман?
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Гохи бўлдим такаббур,
Хеч қилмадим тафаккур,
Қўрқдим қилиб тасаввур,
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Дардим бор шу жумлада
Хафтада бир Жумъада
Масжиддаман бир марта
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Айб қилиб айтмай узрим
Кўпларга қилдим кибрим,
Чаён тўларми қабрим?
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Номахрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим ёвни талаб,
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Берилиб кайф-сафога,
Вафо қилмай вафога
Мукка кетдим зинога,
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Ох ақлимни занг босди,
Жойнамозим чанг босди,
Хатокордирман рости
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Мен пули кўп бечора
Тополмаяпман чора,
Аллох олмаску пора
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Нафсингга бердинг деб эрк,
Хирсингга бердинг деб эрк,
Сенга деса ЖАННАТ БЕРК!!!
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Юзланганимдир Каъбам,
Илтижо қилсам хар дам
Қабулмикана тавбам
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Гунох бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай холи хароб йўқ,
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

САЛАВОТ АЙТИШДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ФОЙДАЛАР (1)

Салавотнинг фойдаларини кўпгина уламолар айтиб ўтишган. Масалан, Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний каби буюк олимлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишнинг қуйидагича фойдаларини баён қилишган:

1. Салавот айтиш – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг буйруғига бўйсунишдир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш – Аллоҳ таолога мувофиқликдир. Тўғри, Аллоҳнинг салавоти бошқа, бизнинг салавотимиз бошқа. Лекин бизнинг салавотимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуо бўлса, Аллоҳники у зотни мақташ ва улуғлашдир.
3. Салавот айтиш фаришталарнинг салавотига ҳам мувофиқликдир.
4. Бир марта салавот айтган кишига Аллоҳ таолодан ўнта салавот бўлади.
5. Салавот айтган кишининг даражаси ўн баравар кўтарилади.
6. Салавот айтган кишига ўнта яхшилик ёзилади.
7. Салавот айтган кишининг ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. Дуодан олдин салавот айтилса, дуонинг ижобат бўлишидан умид кўпроқ бўлади, чунки салавот дуони Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқади. Салавот бўлмаса, дуо ер билан осмон ўртасида тўхтаб қолиши мумкин.
9. Салавот айтиш сабабидан бирон нарса васила қилинган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
10. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
11. Салавот айтиш сабабли Аллоҳ таоло банданинг муаммоларини ҳал қилади.
12. Салавот айтган банда Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13. Салавот айтиш камбағал киши учун садақа ўрнида бўлади.
14. Салавот айтиш эҳтиёжларнинг қондирилишига сабабдир.
15. Банда салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталар ҳам унга салавот йўллайди.
16. Салавот айтиш бандани поклайди.
17. Кўп салавот айтиш бандага ўлимидан олдин жаннат хушхабари берилишга сабаб бўлади.
18. Салавот Қиёмат кунидаги даҳшатлардан қутулишга сабабдир.
19. Мўмин одам салавот айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб қайтарадилар.
20. Одам салавот айтса, эсидан чиқарган нарсалари ёдига тушади.
21. Салавот айтиш мажлиснинг чиройли ўтишига сабабдир. Салавот айтилган мажлис аҳли Қиёмат куни афсус-надомат қилмайди.
22. Салавот айтиш фақирликни кетказади.
23. Салавот айтиш бандадан бахилликни кетказади. Бахиллик қила бошлаган киши салавот айтса, сахий одамга айланади.
24. Салавот айтиб юрадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳузурида менинг номим айтилганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин», деган дуойи бадларидан қутулиб қолади.
25. Салавот айтиш кишини жаннат томонга бошлайди. Салавотни тарк қилган одам жаннат йўлидан адашади.
26. Салавот айтиш Аллоҳ ва Расули зикр қилинмаган, ҳамд айтилмаган ва улуғланмаган, салавот айтилмаган йиғилишнинг ёмон оқибатларидан сақлайди.
27. Ҳамд ва салавот билан бошланган сўзлар мукаммал бўлади.
28. Салавот айтиб юрган банда Сирот кўпригида тўлиқ нурга эга бўлади.
29. Салавот сабабли банда зулмкорликдан сақланади.
30. Аллоҳ таоло салавот айтган бандага осмону ер аҳли орасида чиройли мақтовлар айтади, чунки салавот айтган одам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни мақтаган бўлади, Аллоҳ таолодан у зотни улуғлашни сўраган бўлади ва шу сўровига яраша ўзига ҳам гўзал мақтовлар қайтарилади.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!


❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

📣АКЦИЯ! АКЦИЯ! АКЦИЯ!📣

🎁2+1 АКЦИЯСИ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан ЁЗГИ ҚАЙНОҚ АКЦИЯ!

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ОКТЯБРЬ ОЙИ УЧУН
Сизга хам илиндик

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!

Рабиул Аввал ойида Азиз ва мукаррам шахарлар Мадина ва Маккада ибодатда бўлинг

🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси:
1.10.2023
3.10.2023
5.10.2023
12.10.2023
10.10.2023
17.10.2023
19.10.2023
24.10.2023
26.10.2023
31.10.2023

НАРХИ: 1280$

👍 Йўналиш:
🛫ТОШКЕНТ—МАДИНА
ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ РЕЙС


✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:
☎️ +998906690707
☎️ +998996690700
📨 @karimov_07

✈️Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

☝️ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ

#ЗЕКСТРАДАН_АЖОЙИБ_НАТИЖА

СИЗ ҲАМ ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩‍🔬 +998996121222
📜 Онлайн маълумот олиш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Мол-дунё синов учун берилади

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.

Саҳобаларни кимлигига қизиқябсизми?

Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.

• Сиз дунё ҳаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират ҳаётини шунчалар севган инсонлардир.

• Сиз молингизни қанчалар маҳкам тутсангиз, улар тавҳидни шунчалар маҳкам тутган инсонлардир.

• Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллоҳнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.

• Сиз қилган оз амалингизга ҳотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.

• Сиз Аллоҳдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.

• Сиз ёш, муаммосиз, ва ҳуснли аёлни никоҳлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никоҳлашга уринган инсонлардир.

• Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар ҳеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.

• Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳнинг йўлида минг маротаба ўлишга ҳам шай бўлган инсонлардир.

• Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.

• Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.

• Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, саҳобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.

• Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.

• Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни маҳкам тутган инсонлардир.

•Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч ҳолида хурмони баҳам кўрган инсонлардир.

•Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.

•Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни саҳарга улаган инсонлардир.

•Сиз Аллоҳга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳни ҳузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.

•Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллоҳ эслатиш билан ўтказган инсонлардир.

•Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллоҳга кучли таваккул қилган инсонлардир.

•Сиз аёлингизни ота-онангиздан ҳам кўпроқ севсангиз, улар Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад (صلى الله عليه وسلم)ни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.

• Сиз гуноҳларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гуноҳидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...

Саҳобаларни кимлини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?

👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

ҚИЁМАТ КУНИ ГУНОҲЛАРНИ ЯШИРАДИГАН АМАЛ

Қайси амалларни қилсак, Қиёмат куни гуноҳларимиз яширилади?
— бир мусулмонни шарманда қилмасак;
— биродаримизнинг мусибатидан шодланмасак.
Эҳтимол, Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилар.
— гуноҳ қилган кишининг айбини очишга ҳаракат қилмасак. Зеро, тавба эшиклари очиқ. Эҳтимол, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб, унинг айбини ошкор қилганинг учун сенга гуноҳ ёзар?
— имкон борича бир мусулмонни айбини яширишга уринсак.
Роббим, айбларимизни яширгин!🤲

"Ҳикматлар" китоби.

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…
Подписаться на канал