shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

352. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 4 ҲАДИС

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ ، قَالَ : حَدَّثَنَا عَاصِمُ بْنُ مُحَمَّدٍ ، قَالَ : حَدَّثَنِي وَاقِدُ بْنُ مُحَمَّدٍ ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ ، قَالَ :

صَلَّى جَابِرٌ فِي إِزَارٍ قَدْ عَقَدَهُ مِنْ قِبَلِ قَفَاهُ، وَثِيَابُهُ مَوْضُوعَةٌ عَلَى الْمِشْجَبِ ، قَالَ لَهُ قَائِلٌ : تُصَلِّي فِي إِزَارٍ وَاحِدٍ ؟ فَقَالَ : إِنَّمَا صَنَعْتُ ذَلِكَ لِيَرَانِي أَحْمَقُ مِثْلُكَ، وَأَيُّنَا كَانَ لَهُ ثَوْبَانِ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟

🇺🇿 Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади:

«Жобир розияллоҳу анҳу гардани томонидан боғлаб олган битта изорида намоз ўқиди, ҳолбуки, кийимлари сепояда турган эди. Бир киши унга: «Битта изорда ҳам намоз ўқийсизми?» деди. Шунда у: «Буни сенга ўхшаган аҳмоқлар бир кўриб олсин, деб қилдим. Набий ﷺ замонларида қай биримизда иккита кийим бўлган экан?!» деди».

💡 Сепоя - учта ёғочнинг учини бир-бирига боғлаган ҳолда тикка қилиб, кийим ва шунга ўхшаш нарсалар осиб қўйиладиган мослама (илгич).

⚠️ Изор ҳақида 300-ҳадисда маълумот келган.

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📣АКЦИЯ! АКЦИЯ! АКЦИЯ!📣

🎁2+1 АКЦИЯСИ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан АКЦИЯ!

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#завжа

Уни севиш - Суннат!
Асраш -вожиб!
Зулм қилиш - ҳаром!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Мен жуда асабийман❗️
Бошим ҳам кўп оғрийди❗️
Кечаси уйқум деярли йўқ❗️
Ухласам ҳам миям ўчмайди❗️


🫵 Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
✔️Депрессия
✔️Асаб толиқиши
✔️Уйқусизлик, ваҳима
✔️Бош оғриғи, Мигрень
✔️Тушкун ҳолатда юриш
✔️Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

👆 Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва харид қилинг!

📜 БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ: 
📞 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

🚚  Етказиб бериш бепул!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​📍 Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

📝 Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

⬅️ Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

① - Тавба;
② - Истиғфор;
③ - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
④ - Каффорат бўладиган мусибатлар.

💎 Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

① - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
② - Қабр фитнаси;
③ - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари.

💎 Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

① - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
② - Шафоатчиларнинг шафоати;
③ - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши.

💎 Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади.

У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади.

Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

📔 «Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)


❓САВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Олган таҳоратим ўтмайдими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35147

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

350. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 2 ҲАДИС

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ ، قَالَ : أَخْبَرَنَا مَالِكٌ ، عَنْ صَالِحِ بْنِ كَيْسَانَ ، عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ ، عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ قَالَتْ :

فَرَضَ اللَّهُ الصَّلَاةَ حِينَ فَرَضَهَا رَكْعَتَيْنِ رَكْعَتَيْنِ فِي الْحَضَرِ وَالسَّفَرِ، فَأُقِرَّتْ صَلَاةُ السَّفَرِ، وَزِيدَ فِي صَلَاةِ الْحَضَرِ.

🇺🇿 Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Аллоҳ намозни фарз қилганда ҳазарда ҳам, сафарда ҳам икки ракъат-икки ракъат қилиб фарз қилган. Кейин сафар намози жойида қолдирилди, ҳазар намози эса кўпайтирилди».

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Беш_нарса #мулоҳаза

5⃣〰➰〰5⃣〰➰〰5⃣

Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

5⃣〰➰〰5⃣〰➰〰5⃣

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​ДУНЁ БОР-ЙЎҒИ УЧ КУН ХОЛОС

1. Кеча (ўтиб кетиб бўлди, энди қайтмайди)

2. Бугун (дарҳол ғанимат билиб олинг)

3. Эртанги кун (келажак номаълум, бормисиз-йўқмисиз, ўлим ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин)


ХАЛОЙИҚНИ ХОЛИҚҚА ТОПШИРИНГ

Кечиримли бўлинг;

Ўзгаларни гапириб, ўзингизни зое қилиб қўйманг;

Мен ҳам сиз ҳам (улар ҳам биз ҳам) барчамиз фоний дуёни яқинда тарк этиб кетамиз, Яратган Парвардигор ҳузурида жамулжам бўламиз.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​КОШКИ ШУНАҚА БЎЛСАК...

Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб:
— Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим!- деди.
Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
— Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кўфта кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кўфта кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
— Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим ундан.
Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
— Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!..

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩🏻‍⚕️ +998996121222

📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР

Бир киши аёлини талоқ қилмоқчи бўлибди. “Аёлингда қандай айб бор?” – деб сўрашибди. У: “Ақлли киши ўз аёлининг айбини фош қилмайди”, дебди. Уни талоқ қилганидан кейин: “Аёлингда қандай айб бор эди?” деб сўрашибди. “Энди у менга бегона, бировнинг аёли билан ишим йўқ”, дебди.

Яна бир солиҳ кишининг рафиқаси ҳадеб азият бераверар экан. Солиҳ киши аёлининг азиятларига сабр қилар, ҳидоят сўраб дуо қиларкан. Аёли озорларига қилган сабри туфайли кеч кирганда уйида бир нур тараларкан. Аёли вафот этгач, ўша нур ҳам йўқолиб қолибди. Қўшнилари: “Нега уйингиздаги нур йўқолиб қолди?” деб сўрашибди. Шунда у киши: “Нур аёлимнинг яхшилиги сабаб тараларди”, деб хотинининг айбларини беркитибди. Қўшнилари аёлининг каромати туфайли уйда нур таралар экан, деб ўйлашибди...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қуръон омонат

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АСРДАН КЕЙИН РАВЗАГА КИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Агар бомдод ёки асрдан кейин Равзага киришга тўғри келиб қолса, нафл намозни қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдоддан кейин то қуёш чиқиб, бир найза миқдорида кўтурилгунига қадар ёки Қуёш тиккага келиб, бироз оғгунича ёхуд аср намозини адо этгандан то қуёш ботгунига қадар нафл намоз ўқиш жоиз эмас. Шунга кўра, Равзаи шарифга кирган кишилар ушбу вақтлар мубайнида нафл намоз ўқишлари жоиз бўлмайди. Улар нафл намознинг ўрнига тиловати Қуръон, зикр ва тасбиҳлар билан машғул бўлишлари, хусусан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳужраларининг ёнида У Зотга салавотлар айтишлари тавсия этилади.

Агар мазкур вақтларда Равзаи шариф зиёратида бўлган киши намоз ўқишига зарурат бўлиб қолса, бировга билдирмаган ҳолда аввалги қазо намозларини ўқиши ҳам жоиз. Агар зиёратчи Қубо масжидига ҳам асрни ўқигандан кейин борса, юқорида айтилгандек йўл тутади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​АЁЛДИР ГЎЗАЛ

Ёри қолса хаётдан совиб,
Ёр ёнидан ғамларни қувиб.
Жойнамоз-у яхтагин ювиб,
Савоб йиққан аёлдир гўзал.

"Қимматбахо либос кийишга,
Рағбатим йўқ харом ейишга,
Бегим халол топинг" дейишга,
Хадди сиққан аёлдир гўзал.

Ўз ёрини хисоблаб қирол,
Қиролича каби қилса лол,
Кўчага, соч яшириб, рўмол-
Ўраб чиққан аёлдир гўзал

Жанон бирла эркакнинг ғари-
Ётганидан кўра илгари.
Чақса яхши чаён ё ари,
Буни уққан аёлдир гўзал.

Сабр зийнат аёл кишига,
Кутсин, тишин босиб тишига,
Хеч ким демас эркак ишига-
Бурнин суққан аёлдир гўзал

Бор бисоти бўлиб вафодан,
Хиёнатсиз ўтса дунёдан.
Моможони Момо Хаводан-
Хаё юққан аёлдир гўзал

Рўзғор юки толдириб холдан,
Хусни кетса хамки жамолдан.
Туғмайдиган сохибжамолдан-
Асли туққан аёлдир гўзал.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Биласизми!
Намознинг ҳикматлари

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
16. Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

“Кифоя” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ПАЙПОҚ-МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати пайпоқ-маҳси (жавроб) масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу фатвонинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

1️⃣. Агар маҳси тўлиқ теридан бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Бу борада мужтаҳидлар орасида ихтилоф йўқ;
2️⃣. Тўпиқни ёпиб турадиган, этикка ўхшаган пойафзалларга масҳ тортиш жоиз.
3️⃣. Бугунги кунда кийилаётган оддий пайпоқларга масҳ тортиш мутлақо жоиз эмас.
4️⃣. Пайпоқ-маҳси (жавроб) устига ҳеч нарса киймасдан бир фарсах (6 км) юришга яраса, боғичсиз ўзи оёқда турадиган, ташидан ичи (яъни оёқ) кўринмайдиган, сувни дарҳол ўтказиб юбормайдиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз.

Эслатма: Бу шартларга қўшимча тарзда пайпоқ-маҳси энг камида таг қисми тери билан қопланган бўлса, унга масҳ тортиш жоизлигида уламоларимиз якдил фикрдалар.
Мўмин-мусулмонларга қулайлик яратиш учун пайпоқ-маҳси ишлаб чиқараётган ёки уларни чет эллардан олиб келаётган тадбиркорлар ўз фаолиятларини юқорида айтилган шартларга риоя қилган ҳолда олиб боришларини тавсия қиламиз. Ушбу шартлар топилиши баробарида пайпоқ-маҳсиларнинг остини эҳтиёт юзасидан теридан қилишлари, намозхонларимиз ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Фатвонинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:👇👇👇
ПАЙПОҚ МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО

❓CАВОЛ:
Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃

•☝️🌹Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!


❓CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35560

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

НУҚСОНИ БОР ОДАМ МАСЖИДГА БОРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Акамни бир таниши "масжидга нуқсони бор одам кириши мумкин эмас" деб айтибди. Акам жигар серози ташхиси қўйилган, жума намозига масжидга борадилар. Акам бу гапга хафа бўлиб ундай дема деб айтганлар, у ё ўзи шундай деб айтган. Нуқсони бор одам масжидга бормаслиги керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларимизда жумъага бориш кимларга вожиб эканлигини баён қилиш билан бирга жумъага бориши узрли кишилар ҳам баён қилинган. Улар: аёл киши, ёш бола ва бемор кишилар. Бемор кишилар деганда Жума намозига боролмайдиган даражада оғир бетоблар, узоқ вақт ўтира олмайдиган ҳолатдаги кишилар узрли ҳисобланади. Яъни мазкур кишилар жумага чиқишмаса гуноҳкор бўлишмайди. Лекин, мабодо ўзлари ё ўзгаларнинг ёрдамида масжидга боришса, ўқиган жумалари дуруст бўлади. Уларнинг масжидга киришига шаръий монелик йўқ. Жигар серрози бўлган кишилар ҳам кучлари етса, масжидга боришлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❓САВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Олган таҳоратим ўтмайдими?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35147

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

351. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 3 ҲАДИС

حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ ، قَالَ : حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ ، عَنْ مُحَمَّدٍ ، عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ ، قَالَتْ :

أُمِرْنَا أَنْ نُخْرِجَ الْحُيَّضَ يَوْمَ الْعِيدَيْنِ، وَذَوَاتِ الْخُدُورِ ؛ فَيَشْهَدْنَ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَدَعْوَتَهُمْ، وَيَعْتَزِلُ الْحُيَّضُ عَنْ مُصَلَّاهُنَّ، قَالَتِ امْرَأَةٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِحْدَانَا لَيْسَ لَهَا جِلْبَابٌ، قَالَ :

" لِتُلْبِسْهَا صَاحِبَتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا ".

وَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ رَجَاءٍ : حَدَّثَنَا عِمْرَانُ ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سِيرِينَ ، حَدَّثَتْنَا أُمُّ عَطِيَّةَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِهَذَا.

🇺🇿 Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Икки ҳайит кунларида ҳайзли аёллар ва парданишинларни (ийдгоҳга) олиб чиқишга буюрилдик. Улар мусулмонлар жамоаси ва уларнинг дуосида қатнашардилар, ҳайзли аёллар ийдгохдан четда туришар эди.

Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Росули, баъзиларимизнинг ёпинчиғи йўқ», деган эди, у зот:

«Дугонаси унга ёпинчиғидан бериб турсин», дедилар».

⚠️ 324 ҳадис | 💡 Илова

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🧕​​​АЁЛ

🌹Аёл билганга нафас, билмаганга нафсдир.

👤Шамс Табризий.

🌹Аёл ва эр

🍃Уйдаги аёл шакарга ўхшайди. Агар у йўқ бўлса, уй заҳарга айланади. Ҳозир бўлса уйни ҳаловатга тўлдиради.

🍂Эркак киши тузга ўхшайди. Агар у йўқ бўлса, уйдан маза кетади. Ҳозир бўлса уйдагиларни босимини оширади!

❗️​​​​​​ЭР ҲУРМАТИ

🧕Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қуришимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
“Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?.

✨Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
🌹 “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.

(📚Имом Муслим ривояти)

🌹Аёл кишини феълини тушуниш бироз мушкулроқ...!
Чунки, хафа қилиб Қўйсангиз ҳа
йиғлайди, Сизни хафа Қилиб қўйса ҳам йиғлайди...!

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


👉 @Shayx_Muhammadsodiq

👉КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ! АЪЗО БЎЛИШ ТУГМАСИНИ БОСИБ ҚЎЙИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!🤲👇👇👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1. Шошма-шошарлик
2. Қайсарлик
3. Манманлик
4. Ландовурлик

Шошишнинг охири – пушаймонлик.
Қайсарликнинг охири – тентаклик.
Манманликнинг охири – нафрат Ландовурликнинг охири – залолатдир.

«ЎҒИЛ–ҚИЗЛАРИМИЗГА 1000 ЎГИТ» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚СОТУВДА ТАЖВИДЛИ ҚУРЪОН

✅ Қулайлиги телефон орқали Қуръони карим тиловатини ҳам тинглашингиз мумкин.

🇺🇿 Ўзбек ва бошқа исталган тилдаги маънолар таржимаси ҳам мавжуд. Ўзбек тилидаги маънолар таржимасини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўқиганлар.

📒Вароқлари оч сариқ рангда

📐Ўлчами: Эни 17 см, бўйи 24 см

🛍Яқинларингиз учун Қуръон ҳадия қилинг!

💸Нархи 95.000 мингдан фақат камида 5та харид қилиш керак

☝️СОВҒА ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚘Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бор:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ақлингизда "Тафтазон" тафтини ҳис қилинг

Хотирангизда муаммолар пайдо бўляптими? Ақлий фаолият билан кўп шуғулланасизми? Зеҳни кучли инсонларни ҳавас қилаcизми?
Сиз учун
​​Шарқ ва ғарб тан олган буюк ақл соҳиби аллома Тафтазоний шарафига номланган, 100% табиий гиёҳларидан тайёрланган маҳсулот.

Тафтазон сиропи 💯% табиий

Хусусиятлари:
☘Ақлий фаолият, зеҳн ва хотирани кучайтиришда
☘Бош миядаги ёшга хос ўзгаришларни камайтиришда
☘Қон томирлар системаси реологик хусусиятини яхшилашда
☘Нерв ҳужайраларини химоя килади.
☘Қон томирларни кенгайишини, инсульт хавфини камайтиради
☘Қондаги холестерин миқдорини пасайтиради
☘Уйқу бузилишида
☘Турли сабабдан келиб чиққан бош оғриқларида
☘Депрессияда
☘Жинсий майлни оширишда ёрдам беради

Ичиш тартиби:
3 гр дан 3 маҳал ёки 4 гр дан икки маҳал
Ёш болалар учун хам фойдали, уларга 2 гр

(Овқатдан 30 дақиқа олдин ёки 1 соат кейин)

Ичиш муддати: 30-90 кун.

Мурожаат учун телефон
(+998 94-752-52-24; @Saidabdullo777)
(Андижонда +998555009797)

Маҳсулот нархи 60 минг

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЖАРОҲАТЛАРНИ СПИРТ БИЛАН МУОЛАЖА ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Укол қилишдан олдин спирт билан артиш, ҳар хил жароҳатларни спирт билан муолажа қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, бу иш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

349. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 1 ҲАДИС

" ... ثُمَّ انْطَلَقَ بِي حَتَّى انْتَهَى بِي إِلَى سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى، وَغَشِيَهَا أَلْوَانٌ لَا أَدْرِي مَا هِيَ، ثُمَّ أُدْخِلْتُ الْجَنَّةَ فَإِذَا فِيهَا حَبَايِلُ اللُّؤْلُؤِ، وَإِذَا تُرَابُهَا الْمِسْكُ ". قراءة كاملة

🇺🇿 «... Кейин (Жаброил) мени олиб юриб, ниҳоят, Сидратул Мунтаҳога етказди. Уни мен билмайдиган ранглар ўраб олган эди. Сўнгра жаннатга киритилдим. Қарасам, унда марварид гумбазлар бор экан, тупроғи эса мушк экан». Тўлиқ ўқиш

💡 Сидратул мунтаҳо - луғатда «ниҳоя дарахти», «чегара дарахти» деган маъноларни англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам, унинг сояси тугамайди. Унинг «ниҳоя» деб номланишига сабаб шуки, барча махлуқотнинг илми ўша жойгача етади, ундан уёғида нима борлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Фаришталар ҳам ундан уёғига ўта олмайдилар. Бу ҳам ғайбга тааллуқли нарсалардан бўлиб, у ҳақда оят ва ҳадисларда келган маълумотлар билан кифояланиш лозим. Унинг кайфияти ва бошқа жиҳатлари Аллоҳнинг Ўзигагина маълум бўлиб, инсон ақлу идрокидан устундир.

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Аслида бу дунё машаққатли тор бир саройдир. Бундай тор ва қоронғи жойдан қутулиш учун илм чироғи сенга раҳнамо бўлсин. Илм жавҳари сенга жонфизой (жонбахш) бўлиб, йўл кўрсатади. Агар сен илмсиз бўлсанг, бошдан-оёқ қоронғиликда қоласан. Жаҳонгир Искандар (устози Арастудан узоқлашгани сабабли) раҳбарсиз қолди (ва фожеага учради). Агар сен илм жавҳари атрофида айланаверсанг, уни топмасанг ҳам, пушаймон бўлмайсан, хушнудлик топасан. Охиратда бахтсиз бўлгандан кўра бу дунёда ёмон ишлардан пушаймонлик топиш ҳам яхшидир...

"Мантиқ ут-тайр"дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻 ИЙМОН ВА СОЛИҲ АМАЛ
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёлларини гуноҳлардан эҳтиёт қилганлари ва жаҳаннамнинг аксарияти аёллардан иборат эканини айтганлари

Усома (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдиларки: "Жаннат эшигида тўхтаб қарадим. Кўрдимки, ичкаридагиларнинг аксарияти камбағал ва бева-бечоралар экан. Бойлар ҳисоб-китоб қилиниш учун эшик олдида ушлаб турилган экан. Жаҳаннамга ҳукм қилинганлар оловга судраб кетилаётган эди. Кейин Жаҳаннам эшиги ёнига бордим. Кўрдимки, у ерда аксарият аёллар эди" (Бухорий. Риқоқ).

Ибн Аббос (р.а.) ва Имрон Ибн Ҳусайн (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисга кўра, Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдиларки:
"Жаннатга яқиндан қарадим: у ердагиларнинг кўпчилиги фақирлар эди. Жаҳаннамга ҳам яқиндан қарадим: у ердагиларнинг кўпчилиги аёллар эди" (Бухорий. Риқоқ).

Ибн Аббос (р.а.) Расули Акрам (с.а.в.)дан ривоят қилади: "Менга Жаҳаннам кўрсатилди. Кўрдимки, у ернинг аҳолиси асосан, аёллар эди. Улар куфр қилган эдилар". Шунда сўрашдики: "Улар Аллоҳга куфр қилганмидилар?" Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) жавоб бердилар: "Йўқ, улар эрларига ва ундан кўрган яхшиликларга нонкўрлик қилганлардир. Бир аёл эридан бир умр мурувват ва эҳсон кўради-да, бир марта хуш кўрмаган нарсаси бўлса, "Сенга тегиб нима кўрдим" деб юборади" (Бухорий. Имрон).

Ибн Умар (р.а.) келтирган бир ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: "Эй аёллар! Кўпроқ садақа беринг ва истиғфорни кучайтиринг. Чунки мен Жаҳаннамни аёллар билан тўла эканини кўрдим. Шунда аёллар сўрадиларки: "Нега Жаҳаннам бизлар билан тўлдирилади" Расули Акрам (с.а.в.) жавоб бердиларки: "Чунки сизлар қарғайсизлар, эрингизнинг қилган яхшиликларини тезда унутасиз. Ақлингиз ва динингиз кам бўла туриб, ақли бошида бўлган эрингизни йўлдан чалғитасиз". "Ақлимиз ва динимизнинг камлиги қаердан билинади" – деб сўради бояги аёл. Расули Акрам (с.а.в.) жавоб бердиларки: "Икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тенглаштирилди. Аёлларнинг бир неча кун намоз ўқиб, рўза тута олмасликлари диндаги нуқсонларидир" (Бухорий. Ҳайз).

ШАРҲ
Расулуллоҳ (с.а.в.) аввал эркакларга садақа (закот) беришни буюрдилар, кейин аёлларга садақа беришни ва кўп-кўп истиғфор айтишни амр қилдилар. Меърож кечаси ва кусуф намози ўқиётганларида" кўрсатилган манзарани тасвирлаб, Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги аёллар эканини таъкидладилар. Уларга Жаҳаннам азобидан омон қолиш учун тавба қилишни ва кўп эҳсон қилишни тавсия қилдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) инсонлардаги камчиликларни тўғрилаш учун диққатни тортувчи жиҳатларга кўп эътибор берар эдилар. Ўша куни ҳам бунга амал қилган эдилар. Эркакларга қараганда аёлларда кўпроқ учрайдиган икки камчилик ҳақида сўз юритган эдилар. Уларни қарғаш ва эрларига шукр қилмаслик одатларидан қутқармоқчи бўлган эдилар.
Кундалик ҳаётда тез-тез қулоққа чалинадиган, аёлларнинг тили одатланиб қолган "Қирилиб кетгур", "Ҳароми", "Ер ютгур" каби жирканчли лаънатларни ишлатишдан Расули Акрам (с.а.в.) қайтардилар. Қарғиш инсонни ўзига қайтишини шундай тушунтирдилар: "Ўзингизни қарғаманг, болаларингизни, молларингизни қарғаманг. Агар улар дуолар қабул қилинадиган маҳалга тўғри келиб қолса, қарғишларингиз ҳам ўтиб кетади, сўнг ўзингизга уради." Лаънат сўзи Аллоҳдан узоқлаштирувчи, Унинг ғазабига учратувчи оғир сўздир. Бу муслима аёлларга ярашмайди. давоми бор...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#РУСТАМЖОН_ДОМЛА

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам тавсия этган шифобахш
💊Қист ал ҳиндий (costus) ёғи капсуласи
🔰 Тавсия этилади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамловчи омиллар:

🍀 Бир-бирлари билан хушмуомала бӯлиш;
🌸 Ҳуда-беҳудага аразлашмаслик;
🌸 Ғазаб келганда икки тарафнинг сукут сақлаши. Чунки шайтон ғазаб орқали эру хотиннинг ўртасини осонлик билан бузади;
🌸 Баҳс-тортишувлардан узоқлашиш;
🍀 Турмушда икки тараф муросаи мадора қилиб, бир-бирларининг хато- камчиликларини кечиришлари;
🌸 Эру хотин бир-бирига ёмон гумонда бўлмасликлари. Чунки баъзи гумонлар гуноҳга ҳам олиб боради;
🍀 Эркак киши уйига келганда сакина – хотиржамлик топиши учун аёл киши барча чора-тадбирларни кўриши. Чунки, эр уйида топмаган ҳаловатини "кўча"дан излаб қолиши мумкин;
🌸 Иложи борича фарзандлар олдида жанжаллашмаслик;
🌸 Оталар зинҳор болалари олдида уларнинг онасини сўкмаслиги ва
ҳақоратламаслиги, чунки бу фарзандлар ёдида бутун умр қолади;
🍀 Энг кераклиси, оилани мустаҳкамлаш йўлида эру хотин бир-бирларига меҳр-муҳаббат сўраб кўп дуода бўлишлари.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир». («Рум» сураси, 21-оят)

Дониёр Файз

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36197

Читать полностью…
Подписаться на канал