1930 йилда олинган фотосурат. Кўчада жума намозини адо этаётганлар ҳам, намозни ўқимасдан, четда туриб олиб, жума тугаса, нарсаларини сотиб савдо-сотиқ қилиш учун кутиб турганлар ҳам аллақачон вафот этганлар. Уларнинг бари ҳозир тупроқ остида ва уларнинг ҳар бири ўзлари юриб ўтган (ҳаёт) йўлининг ниҳоясини кўриб турибдилар. Намоз ўқиган очликдан ўлиб ҳам қолмаган, намоз ўқимай тижорат қилгани сабабидан, топган молу мулкини ўзи билан қабрига олиб кетолмаган.
Дунёлари кетиб, (яхши ёки ёмон) амалларигина қолган. Аллоҳим, хотималаримизни яхши қилгин!
Анвар Аҳмад таржимаси
@MubashshirAhmad
Shariatning hukmlari ikki xildir
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
#suhbat
👉 YouTube orqali ko'rish uchun
@islomuz @ShayhMuhammadSodiq
Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган
савол-жавоблар
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.
@ShayhMuhammadSodiq
@Savollar_kanal
➡«Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ» каналига уланиш учун босинг!
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
НАМОЗГА ЭР РУХСАТ БЕРМАСА
@Savollar_kanal 10646-савол
Ассалому алайкум! Қайнонам ўтган йилидан рўза тутиб 5 махал намоз ўқиб бошладила. Кейинчалик қайнотам рухсат бермабтилар йиғиштир деди деб хозир фақат бомдод ўқийдилар. Шу йилги рўзада хам рўза тутиб 5 махал намоз ўқидилар. Рўза тугагунча зўрға сабр қилдида, рўза тугагандан яна қўймади йиғиштир деди деб хозир фақат бомдод ўқияптилар яна. Эрим рухсат бермагани учун ўқимаяпман дедилар. Нимага энди намозга кеганда эрим рухсат бермаяпти шунга ўқимаяпман дейди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўзини ҳам эрини ҳам дўзахга етаклаш учун. Бунда шак-шубҳа йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Бугун «Бароат кечаси фазилати» ҳақида онлайн суҳбат бўлиб ўтади
Бугун, 17 март куни соат 20:30 да онлайн шаклда «Эй Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин!» номли туркум суҳбатларнинг илк сони «Бароат кечаси фазилати ва унга оид масалалар»га бағишланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Шаъбон ойи ва Бароат кечаси фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, ҳофизи Қуръонлар хатмоналар ўқийдилар ва дуою тазаррулар қилинади.
Мўътабар манбаларда, Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани, Бароат кечаси файзли кечалиги ҳақида кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди.
Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/18780
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
АЁЛЛАРГА НАМОЗ ФАРЗ ЭМАСМИ
@Savollar_kanal 10424-савол
Ассалому алайкум! . Менга айтишдики аёл кишига 5 маҳал намоз фарз эмас.... Аёл киши эрини рози қилиш, оила азоларининг ҳизматини тўла тўкис адо этиш орқали беш маҳал намознинг савобини олади ва иншоАллоҳ жаннатга киради.... Агар намоз ўқиса эри ва оила ҳизматидан чалғиб намозга берилиб кетади – эмиш. Бу фикир қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат....
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапни айтган одам тез тавба қилсин, кофир бўлиб қолади. Чунки намозни Аллоҳ таоло фарз қилган ва у қатъий далиллар билан собит бўлган. Уни инкор қилган инсон кофир бўлади. Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар:
إذا صلِّت المرأة خمسها، وصامت شهرها، وحفظت فرجها، وأطاعت زوجها، قيل لها: ادخلي الجنة من أيِّ بابٍ شئت
Яъни: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга «жаннатнинг истаган эшигидан кир», дейилади» (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Savol javob | savollar.islom.uz
янги йил #Dolzarb_Mavzu
@ShayhMuhammadSodiq
@Savollar_kanal
Ҳазрат, биз янги йил байрамини нишонлар эканмиз, бизнинг дилимиздан ҳеч қандай ўзга динларнинг худосини қутлаш деган туйғу бўлмайди. Биз фақатгина "янги йил бошланиши" деб байрам қиламиз. Чунки бу милодий сана билан давлат ишлари, кундалик режаларимиз юритилинади. Менимча кўпчилик тақводорлар ҳам "фалончи ҳижрий йилнинг фалончи санасида доктор қабулига ёзилдим" деб кундалик режаларини тузишмаса керак. Янги йилни байрам қилиш гуноҳ бўлса мелодий календарни қабул қилиш ҳам гуноҳ бўладими? Бу саволни сиз билан тортишиш мақсадида бермаяпман, фақат аниқлик киритмоқчиман. Рахмат.
ЖАВОБ:
- Ҳамма пайт ниятга боғлиқ бўлади. Аммо Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡«Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ» каналига уланиш
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
ШУ ХОЛАТДА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 9898-савол
Ассалому алайкум! Суннат, қазо, нафл намозларда Фотиҳа сурасида ض харфни махраждан чиқармаса намоз бузиладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аҳли илмлар ва қориларники бузилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РИБОДАН КЕЛГАН ПУЛНИ ИШЛАТДИМ
@Savollar_kanal 9840-савол
Ассалому алайкум! Онамлар мени тўйим учун бир кишидан 7000 доллар пул олишди. Мен у пулларга кийим қилдим, тўйдан сўнг у пулди қайтаришга тўғри келиб қолди. Пулимиз йўқ онамлар банкдан пул оламиз деб қолишди мен олмаймиз десам бўлмасам ўзинг пул топиб қарзни уз дейишди. У пулди қайтаришимиз керак бўлиб қолди мен онамларди мажбурлаши билан ноилож банкдан пул олдим. Ўзим хохламаган холда. Энди мен гунохкор бўлдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Орзу-ҳавас учун, Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳкор бўлишни одамларнинг олдида обрўли бўлишни устун кўрибсиз хорлигини ҳам тортасиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДОРИХОНАДАН ДОКТОРЛАРГА ЧИҚАРИЛАДИГАН ФОИЗЛАР
@Savollar_kanal 9514-савол
Ассалому алайкум! Мен дорихонада ишлайман. Бизни дорихонамизни ёнида хусусий шифохона бор. Шу шифохона докторларига бизни дорихонага хам дори рицептларидан чиқариб туринглар деб илтимос қилсак рицепт чиқаришимиз учун пулдан беринглар деяпти. Ёки %(фоиз) талаб қиляпти. Мен бунга қаршиман. Шеригимга агар пул берсак топган пулимизга харом аралашиб қолади (Аллоҳ асрасин) дедим. Бу ишда шариатимизда нима дейилган?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги ҳолатингизда давом этаверинг. Аллоҳ ризқингизни беради. Чунки у шифокорлар сизлардан оладиган фоизнинг ишқида нокерак дориларни ҳам ёзаверар экан. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОНАМ АЁЛИМДАН АЖРАШАСАН ДЕБ ТУРИБ ОЛГАН
@Savollar_kanal 9499-савол
Ассалому алайкум! Аёлим онамдан сўрамастан ойлигига оёғига нарса олудикан, менга айтуди олинг дегандим олибди. Энди онам мени хурмат қилмади “Ажрашасан, мен розимасман ажрашмасанг” деб қаттиқ турволди. Беш махал номоз ўқимиз хамамиз, она рози Аллоҳ рози деб турибди. Ўртада боламиз бор, онам “Аллоҳ уларни ажратирвор” деб дуо қилаяпти. Аёлимни ҳақорат қилганида “Унака қилманг, келиниз Аллоҳни омонати” десам эшитмастан бошқага уйланасан дияпти. Нима қилишк ерак?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ажрашманг. Аёлингиз сизга сигирмидики онангиз айтгани учун бозорга бориб алмаштириб келаверсангиз. Ҳозирги қайнота-қайноналар ҳаддиларидан ошяптилар. Бу кетишда уларни охир оқибати хор бўлишдан бошқа нарса бўлмайди. Онангизга ўзи яхши кўрадиган яхши нарсалардан совға қилинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
082 - ЭР ВА ХОТИН. Эр мажбуриятлари
«Ҳикматли дунё» (1-диск)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Ҳикматли_дунё_1
@ShayhMuhammadSodiq
➡️ Каналга уланиш
03 - Васатиянинг маъноси ва таърифи
«Васатия - ҳаёт йўли»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Васатия | islom.uz
@ShayhMuhammadSodiq
➡️ Каналга уланиш
082 - ЭР ВА ХОТИН. Эр одоблари
«Ҳикматли дунё» (1-диск)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Ҳикматли_дунё_1
@ShayhMuhammadSodiq
➡️ Каналга уланиш
02 - Васатияни қандай тушунамиз?
«Васатия - ҳаёт йўли»
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Васатия | islom.uz
@ShayhMuhammadSodiq
➡️ Каналга уланиш
9141. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен ҳар куни У Зотга юз марта тавба қиламан», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
@ShayhMuhammadSodiq
9136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ёш болага: «Бери кел (бир нарса бераман)», деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир».
Абу Довуднинг сунанларида Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».
@arabicuz
@ShayhMuhammadSodiq
Ушбу Закот чиқариш қўлланмаси сифатида
келтирилган савол-жавоблар
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
раҳимаҳуллоҳнинг
«Мўминнинг нажоти»
китобларидан олинган.
@ShayhMuhammadSodiq
@Savollar_kanal
➡«Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ» каналига уланиш учун босинг!
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
ОИЛАДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ
@Savollar_kanal 10499-савол
Ассалому алайкум! Мен бир давлат ташкилотида ишлайман, маошим 1млн 600минг, Аллоҳга шукур. 4 та фарзандим бор ва уларнинг барча харажатлари ўз бўйнимда(мактаб, боғча, кийим кечак). Хўжайинимнинг ишлари жуда зўр, лекин умуман фарзандларим харажатларига пул бермайдилар, баъзида умуман пулим қолмайди, ойликдан ойликкача етказолмайман, шунда пул сўрасам, мени вазифам сизларни боқиш, бор онангдан ё акангдан сўра дейдилар, ваҳоланки, улардан минг ҳижолат билан сўрайман. қачонгача шу ҳолат давом этишини ўйлаб эзиламан. Ахир мен ҳам аёл кишиман, ўзимга яраша ҳаражатларим бор. Эркак кишининг вазифаси фақат тўйдириш холосми(хўжайинимни фикрлари). Аёлига ёки фарзандларига нафақа бериш керакми, қанча миқдорда бўлиши мумкин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Афсус ҳозирда эркаклар дастмоясини "келгусида улкан самара берадиган" фарзандларга тикиш ўрнига кийиниб ва минилиб эскирадиган, қурилиб вақти келса ҳеч кимга фойда бермайдиган нарсаларга тикишмоқда. Афсус, минг афсус... Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАРОМ ИШЛАРГА БОШ БЎЛИШ
@Savollar_kanal 10337-савол
Ассалому алайкум! Бир яқин дўстим номидан. Мен Ислом динини энди тушуна бошладим. Мен интернетдаги турли хил спорт ўйинларига пул тикиб оладиган қимор сайтларни Ўзбекистонга олиб кирган одамлардан бир собиқ амалдорман. Ўша пайт илмсиз одам бўлган эканман. Қанчалар гуноҳ ишлар бўйнимга илинганини ўйласам йиғлагим келади. Мен ўзим шу ҳаром қимор ўйинларни ўйнаб катта катта пуллар ютдим. Ҳаром барибир ҳақиқатда тешиб чиқар экан. Бошида хурсанд бўлиб юравердим. Кейин кейин ҳаммаси чаппасига кетди. Ҳозир 2 та фарзандим бор 2 таси ҳам ногирон. Ўзим ҳам яқинда авто ҳалокатга учраб оёқларимдан айрилдим. Мени орқамдан қанчадан қанча мусулмон биродарларимиз ҳам шу ҳаром ўйинларга берилиб кетишди. Энди мен нима қилай маслаҳат беринглар. Шу осон йўллар билан пул топаман деб юрган мусулмон биродарларимиз бу йўлларидан қайтишсин. Бу ҳаром пуллар қачонлардир тешиб суриб кетар экан бу дунёда бўлмаса Охиратда. Телеграм саҳифаларингизга ҳам жойланг илтимос.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Энг аламли жойи сиз олиб кирган қимор қанча давом этса ва кимлар ўйнаса ҳаммасининг гуноҳидан насибадорсиз. Астойдил тавба қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАРОМ ПУЛЛАР БИЛАН БОШЛАНГАН БИЗНЕС
@Savollar_kanal 9974-савол
Ассалому алайкум! Бир неча йиллар олдин бир бизнес яни кийим олди соттиси 10 миллион сўм маблағ билан бошланган бўлса. Ҳозирда оборотда 100 миллионга яқин пул бор бўлса. Лекин биринчи бизнесни бошлаш учун 10 миллион сўм ФОРЭКС орқали топилган пуллар билан бошланган. Биламизки бу пуллар ҳаром. Бундан келиб чиқиб ҳозирги оборотдаги ҳамма 100 миллион сўм пуллар ҳам ҳаром ҳисобланадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Афсуски шундай. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХАРОМДАН ТОПАМАН ЭХСОН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ
@Savollar_kanal 9877-савол
Ассалому алайкум! Кўп холларда ҳаромдан пул топаман, халол пулга қониқмайман, одамга ўхшаб яшаш учун халол пул етмайди хам. (Тўғрисини айтдим) бир оғир касал бўлган беморни биламан, ёрдамга ўта мухтож, ўлар холатда ётибди, мен моддий ёрдам бермасам касалликдан ўлади, ёрдам берадиган яқинлари йўқ. Лекин менинг пулим харом, эхсоним кқабул бўлмайди, ёрдам беришим керакми ёки нима қилишим керак?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Савоб умид қилмасдан берсангиз бўлади. Аллоҳ таоло инсонни ўлмайдиган даражадаги ризқига кафил бўлган. Орзу-ҳавасига кафил эмас. Орзу-ҳавасингиз ҳаромдан топишингизга баҳона бўлолмайди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».Бухорий ривоят қилган.Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканлигини таъкидламоқдалар.«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларигина кирмас».Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта, жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар:«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими», дейишди. Бу саволга жавобан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СМАРТБУК АКЦИЯ ҚИМОР ЭМАСМИ
@Savollar_kanal 9623-савол
Ассалому алайкум! Смартбоок китобларини сотиб олса умра акциясини қўйган, кўп инсонлар бу китобни умра саёхати учун сотиб олаяптику. Агар умра чиқмаса афсусланаяптику бу акцияда иштирок этиш жоизми? Қолаверса бу китоб жуда қиммат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
GOLDEN CASH ҲАЛОЛМИ?
@Savollar_kanal 9536-савол
Ассалому алайкум! Хозирда шунаканги кампания фаолият юритмокда. Бу "Golden cash" деб номланувчи фирма. Унда сиз 2500$ пул қўйсайиз, у сизга шу пулни 1 йил давомида 7500$ қилиб қайтаради. Аниғини билмадиму, у ўша қўйган пулни олтин, кумуш сотиб обород қиларкан. Яна бир қизиғи у компания Россиянинг қайсидир ташкилотидан "Ҳалол" сертификатини ҳам олган экан. Ҳозирда бунга қизиқувчилар жуда кўпайган. Шу масала жавобини иложи бўлса бутун оммага етказсангизлар мақсадга мувофиқ бўларди.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186350
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАКТАБДА ҚИЗИМГА ХЕЧ БЎМАГАНДА РЎМОЛГА РУХСАТ БЕРИЛМАЯПТИ
@Savollar_kanal 9487-савол
Ассалому алайкум! Мактбаларда яна қизларимизга рўмолга рухсат берилмаяпти. Маслахат беринг. Хўжайним бошида рўмолсиз мактабга чиқмайди деб айтяптила. Йўл кўрсатинг нима қилайлик?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада маслаҳатимиз Аллоҳнинг амрига бўйсунинг. Қизингиз балоғат ёшига етган бўлса, номаҳрамлардан авратини беркитиб юриши фарз. Шунга амал қилинг. Аллоҳга тақво қилинг, Ўзи чиройли ечим беради:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир».Яъни ким Аллоҳ таолонинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтса, бу дунё ва у дунёнинг қийинчиликларидан чиқадиган йўлни Аллоҳ таолонинг Ўзи кўрсатиб қўяди. Тақводор шахснинг мушкулини доимо Аллоҳ таолонинг Ўзи енгил қилиб туради. Шу билан бирга, унга ўзи ўйлаб хаёлига ҳам келмаган томондан ризқи рўз етказиб беради. Одатда кишилар ризқи рўзим сероб бўлсин, деган мақсадда тақводан воз кечишади. Бу эса аксинча натижага олиб келади. Ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқадиган қоидага биноан, тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйламаган тарафдан келишига сабаб бўлади.Юқорида зикр этилган ишларда ҳийла-найранг кўп ишлатилади. Ҳийладан қўрқишнинг ўзи янги ҳийлага олиб боради. Шунинг учун Қуръони Карим мусулмонларни Аллоҳга таваккул қилишга ундаб, «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир», дейди.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Қуръондаги энг катта умидбахш оят, ушбу «ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳу махражан ва йарзуқҳу мин ҳайсу лаа яҳтасиб» деган эканлар.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёд қила олмайди», деганлар.«Ким Аллоҳга таваккул қилса, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир», жумласи тафсирига уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар. Пайғамбар алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъудга қилган насиҳатларида, жумладан: «...Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», деганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Даладан бозорга мева-чева сотгани олиб келаётган деҳқоннинг йўлини тўсиб, молини алдаб оладиган чайқовчилар ҳақида.
#Видео
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
раҳимаҳуллоҳ
@ShayhMuhammadSodiq
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
➡️ Каналга уланиш
Шукр нима ўзи?
(тўлиқ видео)
#Видео
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф
раҳимаҳуллоҳ
@ShayhMuhammadSodiq
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
➡️ Каналга уланиш