school_direktor | Неотсортированное

Telegram-канал school_direktor - Maktab direktorlari

2295

Bog'lanish va kanalda e'lon berish uchun: @Maktab_rahbari Kanalga ulanish uchun: @school_direktor

Подписаться на канал

Maktab direktorlari

Мактаб директорлари канали барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Стратегия

❗️Мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳолати ўрганилади


Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


➖Мактабларда юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўргатилади ➖ Манба: (ПҚ–53-сон, 02.02.2024 й.);

➖Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади ➖ Манба: (ПҚ-54-сон, 02.02.2024 й.);

33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилмоқда ➖ Манба: (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й.);

“Энг фаол ижтимоий ходим” танловини ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ-69-сон, 03.02.2024 й.);

➖Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-904-сон, 06.02.2024 й.);

Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади ➖ Манба: (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.);

Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.);

➖Адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказишда давлат божи камайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.);

➖Фуқароларни 16 ёшдан жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш тартиби жорий этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.);

➖“Яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлардан фойда солиғи олинмайди ➖ Манба: (ЎРҚ-906-сон, 07.02.2024 й.);

➖Тошкент молия институти ва Фискал институт битирувчи талабаларига Тошкент давлат иқтисодиёт университети дипломи берилади ➖ Манба: (ПҚ-62-сон, 07.02.2024 й.);

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-65-сон, 08.02.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Директорлар менежерлик сертификатини ола олмаган тақдирда лавозимидан озод қилинади

Директорликка номзодалар учун менежерлик сертификатини олишда имтиҳонлар


Якуний синовлар 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат бўлади.

👉 Тест синовлари учун 50 балл, кейс топшириқлари учун 10 балл ва амалий топшириқлар учун 40 балл (жами 100 балл) берилади;

- 70 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар якуний синовни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади;

- Тест синовлари ва кейс топшириқларини бажариш учун жами 120 дақиқа вақт берилади;

Белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йил ичида навбатдаги битта якуний синовларда тўлов ундирилмаган ҳолда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Иккинчи марта
ҳам якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар қайта ўқув курсида ўқиганидан сўнг якуний синовларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Директорлар якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган тақдирда ўрнатилган тартибда лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.2023 йилдаги 681-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Endi maktab direktori bo'lish oson bo'lmaydi (mi?)

Yangi tartibga ko‘ra maktab direktorlarini lavozimiga tayinlash endilikda “Direktorlar kengashi” tavsiyasiga asosan amalga oshirilib, direktorlikka nomzodlarga menejerlik sertifikatiga ega bo'lish talabi qo'yildi.

Bu borada ko'pchilikni qiziqtirgan savollarga javob olish uchun Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi mas'ul xodimlaridan intervyu oldik.

❗️Quyidagi (ko‘k) havolalardan birini bosib eng aktual mavzudagi savollarga javob oling:

Direktor o'rinbosarlari menejerlik sertifikatini olish uchun qayerda o'qiydi?

Direktor o'rinbosarlari menejerlik sertifikatini olsa, ular ham 3 yil davomida malaka oshirishga jalb qilinmaydimi?

Amalda ishlab kelayotgan maktab direktorlari qachon ushbu kurslarga jalb qilinadi?

Menejerlik kursida onlayn tartibda ham o'qisa bo'ladimi?

Menejerlik o'quv kursiga ariza topshiruvchilar soni ko'payib ketsa, ularning barchasini o'qitishga A.Avloniy nomidagi institutning imkoniyatlari yetadimi?

Direktorlar kengashi suhbatiga borgan nomzodlar orasidan sertifikati mavjud bo'lmagan nomzod direktorlikka tavsiya etilishi mumkinmi?

Bir vaqtni o'zida butun respublika bo'ylab vakant joylarga faqat sertifikatga ega bo'lgan nomzodlarni tayinlashga vazirlikning imkoniyati yetarlimi?

Direktorlikka nomzodlarga menejerlik sertifikatiga ega bo'lish talabi qo'yishda xorij tajribasi ham o'rganilganmi?

Nima uchun maktab direktorlarini lavozimga tayinlashda “Direktorlar kengashi” tartibi joriy qilindi?

Direktorlar kengashi a'zolarini qo'shimcha rag'batlantirib borish reja qilinganmi?

Direktorlikka nomzodlar uchun suhbat jarayonida qanday savollar beriladi?

Yuqoridagi savollarga vazirlikning quyidagi mas'ullari javob berishdi:

👤 Umumiy o‘rta taʼlim tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi boshlig'i — Erkinjon Murodov

👤 Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimi faoliyatini muvofiqlashtirish bo'limi boshlig'i — Hasanxon Husanov.

▶️ Videoni ko'rish: https://youtu.be/38FhaU02ch0

👉@xalqtaliminfo

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Telegram
FacebookInstagramYouTube

Читать полностью…

Maktab direktorlari

https://kun.uz/33652950

Читать полностью…

Maktab direktorlari

https://youtube.com/shorts/ZxDJtOqfTrU?si=SqVG0F_sWT6EV3ci

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Яшнобод_13_01_2024

Бугун Яшнобод тумани “Уйсозлар” маҳалласида жойлашган 435-сонли Мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирланиб, қўшимча бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

❇️
Ушбу ДМТТнинг очилиш маросимида Тошкент шахар ДСИ бошқармаси бошлиғи - шаҳар 4 сектор бошлиғи Ю. Насимжонов, Яшнобод тумани ҳокими Б. Раҳманкулов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Барча шароитларга эга, кенг ва ёруғ хоналар, спорт ва мусиқа заллари, инновацион таълим беришга ихтисослашган жиҳозлар эндиликда кичкинтойларимизнинг порлоқ истиқболи учун хизмат қилади.

👨‍👩‍👧‍👦🧒Маълумот учун 435-ДМТТ 1970 йилда қурилган бўлиб, 2024 йил тўлиқ реконструкция ва қурилиш ишлари тугатилди.
Ушбу ДМТТда 16 та гуруҳ мавжуд бўлиб, 480 та бола қабул қилинади (қурилиш ва реконструкцияга қадар 320 ўринли бўлган).

🏀⚽️👨‍👩‍👧‍👦435-ДМТТ спорт йўналишига ихтисослаштирилган бўлиб, жисмоний тарбия бўйича спорт залларига ва ўйингоҳларига алоҳида эътибор билан ёндошилган ва жиҳозланган.

Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

💬Facebook📹Youtube📸Instagram🌍Websitet

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#2024_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгаради?

🔹Пенсионерга ҳисобланган аммо ўз вақтидан олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Маъмурий судларда давлат божи ишни кўриб чиқиш натижасига кўра айбдор тарафдан ундирилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Гаров билан таъминланган талабларни қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинганлар касбий сертификатланадиБАТАФСИЛ

🔹Айрим педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади➖ БАТАФСИЛ

🔹Мактаб директорлари ҳар 5 йилда касбий сертификацияланади➖ БАТАФСИЛ

🔹Ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича “Тежамкор уй” рейтинг тизими ишга туширилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Янги объектларни лойиҳалаштиришда чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳалар экологик экспертизадан ўтказилмайди➖ БАТАФСИЛ

🔹Уй шароитида дарахт кўчатларини етиштириш ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади➖ БАТАФСИЛ

🔹Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Айрим поездларда йўловчиларни ташиш хизмати тарифлари давлат томонидан тартибга солинмайдиБАТАФСИЛ

🔹Профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчиларга имтиёзли кредит ажратилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Мактабларнинг қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Айрим тиббий хизматлар Давлат бюджети ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Балиқчилик лойиҳалари учун гаровсиз кредит ажратилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк учун мажбурий бадалларнинг энг кам миқдори вазирлик томонидан белгиланади➖ БАТАФСИЛ

🔹“Жарима майдончаси” ахборот тизими ишлаб чиқилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Кредит қарздорлигини ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади➖ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 681-sonli qarori.

Menejerlik sertifikatini berish haqida nizom

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

❗️Darsliklar ro’yxati e’lon qilindi

2024-2025-o‘quv yilida OTMlarning bakalavriat taʼlim yo‘nalishlariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darsliklar va o‘quv adabiyotlari ro‘yxati Bilimlarni baholash agentligi saytidagi https://uzbmb.uz/info/textbooks sahifasida eʼlon qilindi.

Bunda o‘zingizga kerakli fan va tilni tanlagan holda, darsliklar ro‘yxati bilan tanishishingiz mumkin.

Yuqoridagi suratlarda ayrim fanlardan darsliklar ro’yxati ko’rsatilgan.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Мактаб пайтларида эшитган «илиқ» сўзларимиз! 😁

Синфдошлар гуруҳига юбориб қўямиз!

Устозларимизни яна қандай сўзлари эсингизда?

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?

Бу борада сизга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналлари ёрдам беради.

❗️Қуйидаги ҳаволалар орқали Сиз барча ҳудудлардаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишингиз ва ўзингизга маъқул келган каналга аъзо бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

Maktab direktorlari

🌎21-fevral — Хalqaro оna tili kuni

Til — har qanday xalqning tili etnik guruh va uning madaniyati haqidagi eng qimmatli ma'lumotlarning noyob xazinasi, ijodiy fikrning mahsuli va o'zini o'zi anglashining asosiy vositasidir.
24 yildirki, 21-fevral sanasi Xalqaro ona tili kuni sifatida nishonlanadi. Uning mazmun-mohiyatida har bir xalqning oʼz milliy tafakkuri, maʼnaviyati, ruhiyatining oʼzagini tashkil etadigan tilga alohida muhabbatning belgisi oʼz aksini topadi.

Mazkur kun butun jahonda ona tili bayrami sifatida nishonlanar ekan, bu bayram munosabati bilan har bir insonning oʼz Vatani va oʼz tiliga boʼlgan muhabbati, unga boʼlgan ehtiromi, qadrlash tuygʼulari yangilanadi.

Xalqaro ona tili kunida barcha tillar teng deb tan olinadi, chunki ularning har biri insonlarning, xalqlarning o’ziga xosligini ifodalaydi. Tilni saqlab qolish orqali insonlar o’zliklarini asrab qoladilar. Til – biz himoya qilishimiz kerak bo'lgan, necha asrlardan beri bizgacha yetib kelayotgan tirik merosni ifodalaydi.

Ona tili haqli ravishda avlodlar o'rtasidagi aloqaning asosiy vositasi hisoblanadi. U nafaqat etnos tarixini o'z ichiga oladi, balki uning tashuvchilari o'rtasida uzviy bog'liqlikni ham shakllantiradi. Bu o'z-o'zini anglashni ifoda etish usuli, xalqning birligi va o'ziga xosligi garovidir.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalari o‘quvchilarini xorijiy til va zamonaviy kasblarga o‘qitish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori (02.02.2024 №53) qabul qilindi.

Unga ko‘ra, 2024-2025-o‘quv yilidan boshlab:

➖umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining 10–11-sinflarida tajriba-sinov tariqasida o‘quvchilarning tanlovidan kelib chiqib “Fanlarni chuqurlashtirib o‘qitish” yoki “Biznes va kasb-hunar” yo‘nalishlari bo‘yicha ham o‘quv jarayoni bosqichma-bosqich tashkil etiladi (tayanch o‘quv reja asosida o‘qitish bilan bir qatorda);

Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida xorijiy tillarni o‘qitishning quyidagi tartibi joriy etiladi, unga muvofiq:

5–9-sinflarda xorijiy tilga o‘qitish intensivligini oshirish orqali o‘quvchilarda bazaviy bilim va nutqiy ko‘nikmalar shakllantiriladi;

10–11-sinflarda xorijiy tilni o‘qitishda asosiy e’tibor o‘quvchilarning akademik yozuv va so’zlashish ko‘nikmalarini rivojlantirishga qaratiladi;

“Fanlarni chuqurlashtirib o‘qitish” yo‘nalishi doirasida xorijiy til fanini tanlagan o‘quvchilar 10–11-sinflarda ikkinchi xorijiy tilga o‘qitiladi.

🔹2024-yil 1-mayga qadar 11-sinfda ikkinchi xorijiy tilning kamida A2 darajada o‘zlashtirilishini nazarda tutuvchi xorijiy til fani bo‘yicha o‘quv reja va dasturlar takomillashtiriladi.

🔹2024-yil yakuniga qadar umumiy o‘rta ta’lim muassasalariga xitoy, nemis, fransuz, koreys, ingliz va yapon tillari bo‘yicha malakali mutaxassislar jalb qilinadi.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali

Читать полностью…

Maktab direktorlari

🚩 PRIZMAda chegirmalar mavsumi!

20-yanvardan 31-yanvargacha barcha PRIZMA do‘konlarimizda belgilangan mahsulotlarga 70% gacha chegirma e'lon qilamiz.

Mahsulotlar soni cheklangan.

—————

🚩 Сезон скидок в PRIZMA!

С 20 по 31 января мы объявляем скидки до 70% на определенные товары во всех наших магазинах ПРИЗМА.

Количество товаров ограничено.
Manzil; Yashnabod tumani korzinka yonida

Murojaat uchun/Подробнее
📞 +99855 500 2222
📞 +998900022099
👍 prizmauz

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#сўраган_эдингиз
#malaka_toifasi

Maktablarning jismoniy tarbiya fani o‘qituvchilari attestatsiya sinovlaridan qay tartibda o‘tadi?

❗️Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan tegishli Nizom talablariga ko‘ra, ta’lim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani o‘qituvchilariga attestatsiyaning nazariy (og‘zaki, yozma) sinovlari to‘rtta savoldan iborat bo‘ladi.

✔️ Belgilangan vaqtda, to‘liq, to‘g‘ri va sifatli javob berilganligi ko‘ra har bir topshiriq uchun 5 balldan, jami 20 ballik tizimda baholanadi.

🔹Amaliy sinovlar to‘rtta jismoniy mashqdan:

➖100 metrga yugurish;

➖joyidan turib uzunlikka sakrash;

➖turnikda tortilish (erkaklar uchun), gimnastika o‘rindig‘iga tayanib, qo‘llarni bukish va yoyish (ayollar uchun);

➖ yotgan holda qo‘llarni bosh orqasiga qo‘yib gavdani ko‘tarishdan iborat. Har bir mashq uchun 15 balldan, jami 60 ball beriladi.

👉 Izoh: aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tizimida yoshiga mos keladigan ixtiyoriy talablarni muvaffaqiyatli bajargan jismoniy tarbiya fani o‘qituvchilari attestatsiyaning amaliy sinovlaridan ozod etiladi va ularga mazkur sinovlardan maksimal 60 ball beriladi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Vazirga_murojaat
#Bayonot_24

⚡️ AUDIOBAYONOT: ENG KO‘P KELIB TUSHAYOTGAN SAVOLLARGA JAVOBLAR

✅ Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova tashabbusi bilan tashkil etilgan "VAZIRGA MUROJAAT" portaliga kelib tushayotgan mazmunan bir xil savollarga javob berishda davom etamiz.

❗️Bugungi audiobayonotimizda:

00:26 Maktab direktorlarining menejerlik o‘quv kursida o‘qishi davomida ularga ish haqi to‘lanadimi?

01:28 Maktab direktolarini menejerlik o‘quv kurslarida o‘qitish qay tartibda olib boriladi, kimlar dars berishi mumkin?

02:45 Oliy toifaga ega o‘qituvchilar attestatsiyadan ozod qilinganmi?

03:48 Joriy yildan boshlab psixologlar ham attestatsiyadan o‘tkazilar ekan, shu to‘g‘rimi?

Ta’lim nazorati rasmiy kanal

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#attestatsiya

DIQQAT, E’LON!

📣 Joriy yilgi attestatsiya jarayonlari uchun ro’yxatdan o’tish ertaga boshlanadi

✅ Avval xabar qilinganidek — 2024-yil 15-yanvardan maktabgacha, umumiy o‘rta va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarining joriy yilgi attestatsiya jarayonlari uchun ro’yxatdan o’tish boshlanadi.

👉 Attestatsiyada ishtirok etuvchi pedagoglar shu vaqtdan boshlab pedkadr.uzedu.uz platformasi orqali ro‘yxatdan o‘tishlari va murojaat yuborishlari mumkin.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Maktab direktorlari

📌 ЙИЛЛАР НОМЛАНИШИ:

2024 йил — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”

1991йил — Алишер Навоий йили.
1992 йил — Ҳамширалар йили.
1993 йил — Аҳмад Яссавий йили.
1994 йил — Мирзо Улуғбек йили.
1995 йил — Абу Али ибн Сино йили.
1996 йил — Амир Темур йили.
1997 йил — Инсон манфаатлари йили.
1998 йил — Оила йили.
1999 йил — Аёллар йили.
2000 йил — Соғлом авлод йили
2001 йил — Она ва бола йили.
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили.
2003 йил — Обод маҳалла йили.
2004 йил — Меҳр-мурувват йили.
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили.
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили.
2008 йил — Ёшлар йили.
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010 йил — Баркамол авлод йили.
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 йил — Мустаҳкам оила йили.
2013 йил — Обод турмуш йили.
2014 йил — Соғлом бола йили.
2015 йил — Кексаларни еʼзозлаш йили.
2016 йил — Соғлом она ва бола йили.
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019 йил — Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020 йил — Илм-маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.
2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Читать полностью…

Maktab direktorlari

2024-yil — “Yoshlar va biznesni qo’llab-quvvatlash yili” deb e’lon qilindi.

Bu haqda Shavkat Mirziyoyev o’zbek xalqiga yo’llagan yangi yil tabrigida ma’lum qildi.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Kimlar maktab direktorligiga menejerlik sertifikatini olish uchun nomzod boʻla oladi?

Hukumat qaroriga asosan nomzodlar kamida bakalavr darajasiga hamda maktab direktorlari uchun belgilangan malaka talablariga muvofiq boʻlishi lozim.

Vazirlikning 2023-yil 29-avgustdagi 270-sonli buyrugʻiga asosan maktab direktori lavozimi uchun quyidagi malaka talablari belgilangan:

➖kamida bakalavr darajasidagi oliy maʼlumot;
➖taʼlim sohasida kamida 5-yillik pedagogik staj;
➖xorijiy tillarni va axborot kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishni bilishi (tanlov jarayonida ustuvorlik beradi).
➖menejerlik sertifikati;

Nomzodlar maxsus portal orqali elektron shaklda roʻyxatdan oʻtadi hamda oʻquv kursida oʻqish uchun ariza topshiradi. (arizalarni qabul qilish hali boshlanmagan)

Taʼlimda menejment mutaxassisligi boʻyicha magistr darajasiga ega boʻlgan nomzodlar oʻquv kursida oʻqimasdan sertifikat olish boʻyicha test sinovlarida ishtirok etishlari mumkin.

Taʼlimda menejment ixtisosligi boʻyicha ilmiy darajaga ega boʻlgan nomzodlar uchun sertifikat ularning arizasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri beriladi.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш тизими жорий қилинади

Ҳукумат қарори (681-сон, 25.12.2023 й.) билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

🗒 Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.

Бунда сертификатга эга директорлар уни олгандан 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.

📝 Номзодлар махсус портал орқали электрон рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.

🧾 Аризалар ҳар ойнинг 5-санасигача (июль–август ойлари бундан мустасно) қабул қилинади.

❕Ўқув курслари 20-30 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

➡️ Ўқув курсларининг давомийлиги 144 соатни ташкил этиб, 1 ой давомида ўқитилади.

☑️ Номзодларнинг ихтиёрий танлови асосида ўқув курслари ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган (масофавий, онлайн) ҳолда ташкил этилиши мумкин.

📌 Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар сертификат бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.

⚠️ Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.

🔘 Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

▫️Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
▫️жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
▫️санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
▫️ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
▫️алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.

💰 2024 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:

🔹мактаб директорларига – 50 фоиз;
🔹мактаб директори ўринбосарларига – 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Yo‘llar bo‘yida joylashgan maktablar oldida maxsus foto-video qayd etish vositalari o‘rnatiladi

✅ O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-noyabrdagi 197-sonli Farmoniga asosan, ayrim normativ-huquqiy hujjatlarga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi.

❗️Jumladan, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 4-apreldagi 190-son qaroriga kiritilgan o‘zgartirishga ko‘ra:

➖yo‘llar bo‘yida joylashgan maktablar oldida, kamida to‘rt tasmali yo‘llardagi piyodalar o‘tish joylarida hamda yo‘l-transport hodisalar o‘choqlarida belgilangan tezlikni oshirish, piyodalarni o‘tkazmaslik va fuqarolarning yo‘lni belgilanmagan joydan kesib o‘tishi kabi qoidabuzarliklarni aniqlovchi maxsus foto-video qayd etish vositalari o‘rnatiladi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Уйингизда хусусий мактаб ташкил қилинг!

Олий мактаб академияси НТМ томонидан “Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида, барча фарзандларингиз (6 ёшдан бошлаб) сифатли ва ишончли таълим олиши учун такомиллашган видеодарслар тўпламини ишлаб чиқди.

Намунавий видеодарслар:
МАТЕМАТИКА (1-11 синфлар учун)
ОНА ТИЛИ ва АДАБИЁТ (1-11 синфлар учун)
ИНГЛИЗ ТИЛИ (1-11 синфлар учун)
РУС ТИЛИ ва АДАБИЁТИ (1-11 синфлар учун)
КИМЁ (7-11 синфлар учун)
БИОЛОГИЯ (7-11 синфлар учун)
ФИЗИКА (7-11 синфлар учун)
ТАРИХ (6-11 синфлар учун)

Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot

Ҳар бир оилага жуда зарур бўлгани учун яқинларингизга албатта жўнатинг.
@oliymaktabakademiyasi

Реклама

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…
Подписаться на канал