#Диққат #Огоҳ_бўлинг
⚡️Бинолар остидан юрманг, айни дамда бу хаёт учун хавфли
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Муз сумалакларидан жиддий огоҳлантириш билан чиқди.
@Militsiya_Uzb👈🏽
Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел расширенное совещание по вопросам развития системы преподавания иностранных языков и профессионального обучения в школах.
#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktab
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
♾Запущена государственная услуга по приему детей иностранных граждан и лиц без гражданства в школы
Создана государственная услуга по приему детей иностранных граждан и лиц без гражданства, проживающих за границей, в общеобразовательные школы Узбекистана.
✅ Для этого иностранные граждане и лица без гражданства, проживающие за рубежом, подают заявление, заполнив онлайн-анкету через Единый портал интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) или портал электронных услуг Министерства дошкольного и школьного образования (my.gov.uz). .maktab.uz).
✅Заявка автоматически направляется в Рабочую группу по приему детей иностранных граждан в общеобразовательные школы при областных управлениях.
✅ Рабочая группа в течение 7 рабочих дней рассмотрит заявку, выдаст направление (с QR-кодом) и отправит в электронном виде заявителю через электронный портал.
✅ Заявитель автоматически загружает результат из системы через портал my.gov.uz или my.maktab.uz, на который он подал заявку.
🟢Госуслуги предоставляются БЕСПЛАТНО.
Напомним, до этого были запущены услуги получение дубликата аттестата и признание документа об образовании за рубежом (нострификация).
В течение 2023 года будут запущены государственные услуги по подаче заявок на экзамены в порядке экстерната и переводу учащихся из одной школы в другую.
Дополнительную информацию о приеме можно получить через телеграм-канал @mymaktab_uz или по телефону ☎️71 203-07-04.
#foydali
@eduuz tavsiya etadi
Chet tillarini sodda, tushunarli tarzda o‘rganishni istagan yoshlar uchun “Ibrat farzandlari” loyihasi yo‘lga qo‘yilgan edi.
Hozirgi paytda loyihaningibratfarzandlari/videos"> Youtube platformasida chet tillarini o‘rganish istagida bo‘lganlar uchun Ingliz, Nemis, Turk, Rus tillari va xorijliklar uchun O‘zbek tili bo‘yicha bepul darslarni onlayn o‘rganish imkoniyati yaratildi.
Shuningdek, tez orada Fransuz, Italyan, Ispan, Xitoy, Koreys va Arab tillari darslari ham platformaga yuklanishi kutilmoqda.
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi xorijiy tillarni 0 dan o‘rganmoqchi bo‘lganlar uchun tavsiya etadi.
👉 O‘zbek tili (xorijliklar uchun);
👉 Ingliz tili;
👉 Nemis tili;
👉 Turk tili;
👉 Rus tili.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Биласизми
☑️ Қонунчиликка кўра, ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
🔹 сўровномада мактабгача таълим ташкилотининг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
🔹 болани туғилган вақтдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш;
🔹 бир вақтда учтагача мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўйиш;
🔹 хато киритилган маълумотларни тузатиш;
🔹 давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.
☑️ Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Каналга уланиш👇
/channel/uztdi
⚠️Ob-havo haroratining keskin tushib ketishi sababli e’lon qilinayotgan qishki ta’til kunlari xususiy ta’lim tashkilotlari o’quvchilariga ham taalluqli
O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining tegishli yig‘ilish bayoniga asosan, ob-havo haroratining keskin tushib ketishi sababli 2023-yilning 17-yanvarigacha davom etadigan qishki ta’til kunlari xususiy ta’lim tashkilotlariga ham tegishli ekanligini ma’lum qilamiz.
⚡️Айрим туманлардаги давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилди
Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:
🔹4- ва 5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
🔹3-тоифадаги туманларда - 30 фоиз.
Маълумот учун, Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Туман ва шаҳарларнинг қайси тоифага мансублиги билан бу ерда танишиш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#2023_йил_1_январдан
🔰 Умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.
☑️ Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.
🔢 Давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки “югурувчи сатрлар” билан намойиш этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;
- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
—
Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:
- Норов Владимир Имамович в связи с переходом на другую работу освобожден от должности министра иностранных дел Республики Узбекистан;
- Саидов Бахтиёр Одилович назначен на должность исполняющего обязанности министра иностранных дел Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности министра народного образования Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|Twitter
Факт 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди
#29dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Сарҳисоб
Мактаб битирувчиларининг 27 фоизи келгусида таълим соҳасида ишлаш ниятида
🔹Ўқувчиларнинг келажакдаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 936 минг нафар 9-11 синф ўқувчилари иштирок этди.
👨🏻💻 Ўқувчилар асосан таълим (27%), соғлиқни сақлаш (12%), АКТ ва иқтисодиёт (11%) соҳаларида ишлаш ҳамда 100 минг нафарга яқин битирувчилар тадбиркор бўлиш истагини билдирди.
✅ Ўқувчиларга касблар тўғрисида кенгроқ тушунча бериш мақсадида янги дарсликларга 300 дан ортиқ касбга оид мавзулар киритилди.
🖥 7-11-синф ўқувчиларини индивидул диагностика қилиш, қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш ишларини рақамлаштириш бўйича KASB.MAKTAB.UZ платформаси яратилди.
👨🏻💻 450 дан ортиқ ўзбек тилидаги видеодарсларга эга бўлган замонавий касбларга ўқитиш курслари яратилди.
💠 Саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология корхоналарига уюштирилган экскурсияларда ярим миллиондан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишди
#29dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (726–сон, 28.12.2022 й.) билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди
🔰 Регламент билан қуйидагилар белгиланди:
🔹 мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
🔹 ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари;
🔹ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
🔹ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талаблар;
🔹матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.
✅ Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
🚫 Жумладан, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш мумкин эмас.
❕Шунингдек, таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
☑️ Ёш тоифасига қараб нашрлар:
▫️1-4-синфлар;
▫️5-9-синфлар;
▫️10-11-синфларга мўлжалланади.
⏩ Нашр вазни дарсликлар учун:
▫️1-4-синфлар учун 300 грамдан;
▫️5-6-синфлар учун 400 грамдан;
▫️7-9-синфлар учун 500 грамдан;
▫️10-11-синфлар учун эса 600 грамдан ошмаслиги керак.
❗️1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди.
Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
📌 Мактабларда 64 хил касб ўргатилади, хорижлик ўқитувчилар жалб қилинади
https://kun.uz/10519358
#Биласизми
✅ Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
♾Chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning farzandlarini maktablarga qabul qilish bo‘yicha davlat xizmati ishga tushirildi
Chet el fuqarolari va chet elda yashovchi fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning farzandlarini umumtaʼlim maktablariga qabul qilish bo‘yicha davlat xizmati yo‘lga qo‘yildi.
✅ Buning uchun chet el fuqarolari va chet elda yashovchi fuqaroligi bo‘lmagan shaxslar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) yoki Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlar portali (my.maktab.uz) orqali onlayn so‘rovnomani to‘ldirgan holda ariza yuboradi.
✅Ariza avtomatik tarzda hududiy boshqarmalar huzuridagi chet el fuqarolari farzandlarini umumtaʼlim maktablariga qabul qilish bo‘yicha Ishchi guruhga yuboriladi.
✅ Ishchi guruhi 7 ish kunida arizani ko‘rib chiqib, yo‘llanmani (QR-kod qo‘yilgan) rasmiylashtiradi hamda elektron portal orqali ariza beruvchiga elektron ravishda yuboradi.
✅ Natijani ariza beruvchi o‘zi murojaat qilgan my.gov.uz yoki my.maktab.uz portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.
🟢Davlat xizmatini ko‘rsatish BEPUL amalga oshiriladi.
Eslatib o‘tamiz, shu vaqtga qadar shahodatnoma dublikatini olish va xorijda taʼlim olganlik to‘g‘risidagi hujjatni (nostrifikatsiya) tan olish bo‘yicha davlat xizmatlari yo‘lga qo‘yilgan.
2023-yil davomida eksternat tartibida imtihonlarni topshirish uchun ariza berish hamda o‘quvchilarni bir maktabdan boshqasiga o‘tkazish davlat xizmatlari ham ishga tushiriladi.
Qabul jarayonlari boʼyicha qoʼshimcha maʼlumotlarni @mymaktab_uz telegramm kanali yoki ☎️71 203-07-04 telefon raqami orqali olish mumkin.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
—
Праздничное поздравление в связи с 31-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мактабларда дарслар қачон бошланади ?
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларига таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганидан сўнг, қуйидаги ҳудудларда 11-12-16 январдан дарслар бошланади:
✅Сурхондарё вилоятида 11 январдан;
✅Хоразм вилоятида 11 январдан;
✅Андижон вилоятида 11 январдан;
✅Бухоро вилоятида 11 январдан;
✅Самарқанд вилоятида 11 январдан;
✅Қорақалпоғистон Республикасида 12 январдан;
✅Фарғона вилоятида 16 январдан;
10.01.2023 соат 22.00 ҳолатига
Каналга уланиш👇
/channel/uztdi
АМАЛДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК НОРМАЛАР (СанҚваН)ГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ!
✳️ Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га иловага мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчада ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:
📌 1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.
📌 2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
📌 5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
📌 10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
📌 Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
Санэпидхизмат
Матбуот хизмати
Каналга уланиш👇
/channel/uztdi
Яхши ёзадиган муаллифларнинг китобини ўқиб чиқсангиз, яхши гапиришга одатланасиз.
© Ф. Вольтаир
Маданият – ўқиган китобларнинг сони эмас, балки тушунганларнинг сонидир.
© Фазил Искандер
Китоб ўқиган одамлар доимо телевизорни томоша қилганларни назорат қиладилар.
© Ф.Жанлис
Қанча кўп ўқисангиз, шунча камроқ тақлид қиласиз.
© Жулес Ренард
Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқиган ва ўқиганларни тинглайдиганлар.
© Бербер Бернард
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади
“Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–407-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб ўзбек имо-ишора тилини янада ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий мақомини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ундан мулоқот воситаси сифатида фойдаланишни рағбатлантириб бориш белгиланди.
🗓 2023 йил 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.
☑️ Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.
🏢 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат телеканалларида ҳафталик эфир вақтининг камида беш фоиз ҳажмидаги кўрсатувлар сурдотаржима, яширин субтитрлар ёки “югурувчи сатрлар” билан намойиш этилади.
📃 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқитувчи лавозимига фақат дарс ўтиладиган имо-ишора тилини биладиган педагог кадрлар ишга қабул қилинади.
📝 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда сурдопедагогика ва тифлопедагогика йўналишлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади.
✅ 2023 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида “Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон” танлови ўтказилади ва танлов ғолиблари қуйидагича тартибда пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:
▫️1-ўрин учун – БҲМнинг 100 баравари;
▫️2-ўрин учун – БҲМнинг 65 баравари;
▫️3-ўрин учун – БҲМнинг 50 баравари.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:
- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;
- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;
- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;
- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;
- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;
- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;
- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;
- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;
- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;
- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;
- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;
- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;
- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.
Facebook|Instagram|Twitter
❗️ССВ: Байрам кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, Янги йил байрамида юртдошларимиз 31 декабрдан 4 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
✅ 1049 та оилавий поликлиника,
✅ 1080 та оилавий шифокор пункти,
✅ туман, вилоят ва республика шифохоналари,
✅ ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
🚑 Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
☎️ Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.
🔬Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.
‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Rasmdagi bu yigit bundan 27 yil oldin AQSHning Stenford universitetida oʻqish uchun grant yutadi. Biroq Hindistondan u yerga uchib borishga mablagʻi boʻlmaydi. Shunda otasi oʻzining qariyb bir yillik maoshiga teng pulga unga chipta olib beradi. Yigit umrida birinchi marta samolyotga chiqib, AQSHga uchib ketadi.
Oʻsha yigit - Sundar Pichay - 2015-yilda jahonning eng boy kompaniyalaridan biri hisoblangan Google shirkatining bosh direktori etib tayinlanadi. 2019-yilda uning yillik maoshi 281 mln dollarga teng boʻlgan.
Otaning bir paytlar qilgan katta jasorati kun kelib oʻz mevasini berdi.
Eng maqbul sarmoya - bu farzand kelajagiga sarflangan sarmoyadir!
P.s. Munosabatingizni reaksiyada qoldiring..
✨ @Qoyil_Lekin 👏
Maktabda oʻtilmagan fanlardan OTMga kirish imtihonida savol bermang – Prezident
Shavkat Mirziyoyev taʼlim sohasi mutasaddilari hamda oʻqituvchilar bilan muloqotda oliy taʼlim muassasalariga kirish imtihonlari maktabda oʻtilgan fanlar boʻyicha oʻtkazilishi boʻyicha berilgan taklifni maʼqulladi.
“Bu nomutanosiblikka barham berish kerak. Maktabda oʻtilmagan fanlar boʻyicha savollar berilmasligi kerak. Men bu boʻyicha topshiriq berganman”, — dedi davlat rahbari.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ўқитувчилар ва таълим мутасаддилари билан суҳбатлашмоқда.
«Ўзим ҳам, гарчи кўп бўш вақтим бўлмаса-да, шанба-якшанба кунлари невараларимнинг дарслари билан шуғулланаман. Айниқса, якшанба кунлари бироз вақтим бўлади, ҳамма дарсларини бирма-бир сўрайман, дафтар-китобларини кўраман.
Бугун ота-оналарнинг ҳам масъулиятини оширишимиз керак. Ота-оналарнинг таълимга муносабатини ўзгартирмагунимизгача ҳеч нарсага эриша олмаймиз», — деди Президент.
👉 @xushnudbek 👈
Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада?
1️⃣ Бугун Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликларининг ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини 4К тамойили ташкил этади:
Критик (танқидий) фикрлаш;
Коллаборация (жамоавий ишлаш);
Креативлик (ижодкорлик);
Коммуникация (мулоқот кўникмалари).
2️⃣ Ушбу дарсликлар қуруқ маълумотларни ёдлатиш, ёки шунчаки ўқиш/ёзишни ўргатиш билан чекланмайди. Улар орқали ўқувчилар нафақат фанларни, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни ҳам ўрганади.
3️⃣ Шунингдек, дарсликлар болаларга ўйин орқали таълим беришга ҳам мослашган. Яъни болалар психологияси ҳисобга олинган. Ўқув-методик комплекслар Android, iOS платформаларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга.
4️⃣ Дарсликдаги маълумотлар ранг-баранг расмлар, графикалар, содда матнлар орқали берилган. У ўқувчини зериктириб қўймайди, аксинча янада қизиқтиради.
5️⃣ 1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги болалар замонавий технологияларни биздан яхшироқ тушунади. Шу сабабли гаджетлар орқали таълим олиш уларни янада фанга қизиқтиради;
6️⃣ Estudy электрон таълим платформаси ишлаб чиқилган. У турли фанлардан олинган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади. Платформадан дарсда ҳам, бўш вақтда уйда ҳам фойдаланиш мумкин.
7️⃣ Дарсликларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA) талаблари тўлиқ инобатга олинган. Финляндиядаги нуфузли таълим компанияси экспертлари томонидан текширувдан ўтказилган ва сертификат олинган.
👉 @xushnudbek 👈