school_direktor | Неотсортированное

Telegram-канал school_direktor - Maktab direktorlari

2295

Bog'lanish va kanalda e'lon berish uchun: @Maktab_rahbari Kanalga ulanish uchun: @school_direktor

Подписаться на канал

Maktab direktorlari

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Международный конгресс-центр и знакомится с презентацией учебников нового поколения, разработанных для начальных классов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Ўзбекистонда 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг сешанба куни бўлиб ўтган 36-ялпи мажлисида "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди.

Қонун қуйи палата томонидан 25 октябрь куни қабул қилинган.

🛡Қонун алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш учун воситаларини 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотишни тақиқлайди.

🍾 Ушбу маҳсулотларни сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан савдо автоматлари ва бошқа электрон ёки механик қурилмалар орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан ҳамда электрон тижорат кўринишида сотиш (бундан кўпикланадиган ва табиий винолар мустасно), шу жумладан, ҳар қандай усул билан етказиб бериш тақиқланади.

🥂 Ушбу маҳсулотларни кўчма ва сайёр савдо йўли билан (қўл, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида), кўчмас савдо объектларидан ташқарида, дорихоналарда ва болалар товарларини сотиш учун мўлжалланган биноларда сотиш тақиқланади.

🚫 Шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлари ёки бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилувчи бундай маҳсулотларни сотиш ҳам тақиқланган.

🏫 Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамаки ва никотиндан фойдаланишга мўлжалланган воситаларини соғлиқни сақлаш ташкилотлари, таълим муассасалари, маданият муассасалари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, санаторийлар ва тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудида сотиш мумкин эмас.

🔐 Ҳужжат президент томонидан имзоланиши керак. Шундан сўнг у уч ой муддатда, тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш воситаларига қўйиладиган қадоқлаш ва маркалаш талаблари тўғрисидаги қоидалар эса бир йил ичида кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Диққат

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан my.dtm.uz сайтида эълон қилинди.

Талабгорлар ўз натижаларини my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлимидан билиб олишлари мумкин.

🖥 Ўз натижасидан норози талабгорлар 27-28-29 декабрь кунлари my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлими орқали апелляция аризасини беришлари мумкин.

📤 Aпеллация аризалари комиссия томонидан кўриб чиқилади ва апеллация хулосаси 15 иш куни ичида талабгорга ёзма равишда юборилади.

🟢Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан дастлабки босқичда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич синов жараёнлари 2023 йилда ўтказилади ва унда ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади.

Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.

⚠️ Халқ таълими Вазири жамғармаси учун устама оладиган ўқитувчиларнинг номзодлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилган бўлиб, бунда номзодлар умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Dual ta'lim qanday ta'lim?

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Биласизми

📃 Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.

✅ Бунда таълим кредитлари:

🔹 Марказий банкнинг асосий ставкасида;
🔹 БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹 Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
🔹 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.


ЎзА

Читать полностью…

Maktab direktorlari

👍 Xalq ta'limi vazirligining "milliy_talim_resurslar/featured">Milliy taʼlim resurslari” kanalida eng ko'p ko'rilgan videodarslar 🔝10 ro'yhati (1-qism) bilan tanishing:

🔝1. Ko'rishlar soni 70 ming - Logistika tizimini boshqarish

🔝2. Ko'rishlar soni 42 ming - Foto tahrirlash. Adobe photoshop.

🔝3. Ko'rishlar soni 35 ming - 1-4 sinflar uchun Ingliz tili 1-dars. English for kids

🔝4. Ko'rishlar soni 30 ming - Shaxsiy rivojlanish. 1- dars. Maqsad qo'yish.

🔝5. Ko'rishlar soni 25 ming - SMM (Social media marketing)

You Tube dagi “Milliy ta’lim resurslari” rasmiy kanali hamda maktab.uz platformasiga yuklangan 800dan ortiq videodarslarni ko'rishlar soni 1 milliondan oshdi.

Siz ham zamonaviy bilimlarni egallayotgan yoshlar qatoriga qo'shiling!

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Йиғилишда 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан самарали фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу мақсадда 2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилади.

Ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади.

Кимё саноати, электротехника, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилинади.

"Бу тизим бизда ҳозиргача бўлмаган. Лўнда айтганда, янги замон инженерлари тайёрлаш тизимини яратамиз", - деди Президент.

Боғчалар сонини кўпайтириш, улардаги таълим ва тарбия сифатини тубдан яхшилаш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади. Боғча қамровини кенгайтириш бўйича хусусий секторга қўшимча шароитлар яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

"Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак.

Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир", - деди давлат раҳбари.

Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

“Har bir maktab - yaxshi maktab”: Singapur maktab taʼlimining muvaffaqiyat siri nimada?

“Har bir maktab - yaxshi maktab”. 1965-yilda mustaqillikka erishgan Singapurning qashshoq oroldan turmush darajasidan bugungi kunda eng rivojlangan sanoat davlatiga aylanishida taʼlimga boʻlgan ayni shu yondashuv muhim omil boʻlib xizmat qilgan.

Bu jarayonda esa asosiy eʼtibor barcha maktablarda yetarli oʻquv resurslarini yaratish, oʻqituvchilarning kasbiy mahoratini oshirish, innovatsiyalarni ragʻbatlantirish va maktablar oʻrtasidagi hamkorlikni rivojlantirishga qaratilgan.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4229

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish👇
/channel/uztdi

Читать полностью…

Maktab direktorlari

​​🗣Международный университет Кимё в Ташкенте приглашает на работу преподавателей по следующим специальностям:
📌 Для технических направлений бакалавриатуры:
- Мехатроника;
- Электрические машины;
- Алгоритмы и программирование;
- ПЛК;
- Автоматическое управление;
- Метрология;
- Электротехника;
- Материаловедение;
- Проектирование мехатронных систем;
- Проектирование электрических систем;
- Цифровая логическая схема;

📌 Для магистрских направлений:
- Электронные системы для мехатроники;
- Динамическое проектирование машин и механизмов;
- Обработка и анализ сигналов;
- Приложения и продукты для обработки данных‌‌;

📌 Минимальная квалификация: кандидаты должны иметь степень доктора философии, предпочтительно международного технического высшего учебного заведения.

📌 Языки: владение как минимум двумя из следующих языков: английский, русский и узбекский;

📌 Приоритет имеют кандидаты:
- имеющие диплом иностранного ВУЗа;
- владеющие узбекский или английский или русский или более языками;
- приглашенные в качестве спикера на научную конференцию за границей;
- выигравшие международный грант или награду.

📤Своё резюме (CV) кандидату необходимо отправить на E-mail:
akmal.rustamov@ytit.uz
k.abdivaxidov@ytit.uz
hr@ytit.uz
или обращаться по телефонам:
📞 78 1294040 (165)
📞 78 1294040 (183)

В дополнение к личной информации, в резюме (CV) должно быть включены:
- информация об ученой степени;
- список статей;
- награды и гранты.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, тест синовидан ўтказилиб ҳамда 7 та бош ва 2 та етакчи мутахассиси ва 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимларга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда 1 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та бош ва 1 та етакчи мутахассис ҳамда 2 та бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 2 та бошқарма бошлиғи ўринбосари ва 11 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга онлайн ариза топширишлари мумкин:

Услубий ишлар, молиявий назоратни ташкил этиш ва сифатини баҳолаш шўъбаси бош мутахассиси (аудитор)

Ички аудит бошқармаси Андижон вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Ички аудит бошқармаси Наманган вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Ички аудит бошқармаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 1104 нафар мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 5 нафари ушбу ҳафтада тайинланди.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига раҳбар этиб Қурбонов Ўткир Ибрагимович тайинланди.

У шу кунгача Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Методик хизмат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

16-dekabrdan kuni Xalq ta’limi vaziri jamg‘armasi hisobidan har oylik ustamaga da’vogar pedagoglarning saralash jarayonlari o‘tkaziladi

👉 @kunonline

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Айтишларича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштириш тақиқланди.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилади. Мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в мероприятиях, связанных с реформированием школьного образования.

Глава государства ознакомится с выставкой-презентацией по повышению качества образования и внедрению учебников нового поколения, выступит с заявлением о реформировании сферы. В неформальной обстановке побеседует со школьными учителями.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Боғча ва мактабларда гимнастика бўйича дастурлар жорий қилинади

“Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–449-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарор билан гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

🔰 Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

▫️боғчаларда “Гимнастикага илк қадам” дастури;
▫️мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади.

🏢Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

➡️ Мазкур Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.

📝 Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.

📋 Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.

Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш мумкин бўлади.

☑️ Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

🗓 2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

🔸гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;
🔸бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида “Ёрқин юлдузча” ва катталар ўртасида “Grand Prix Uzbekistan” халқаро турнири;
🔸спорт гимнастикаси бўйича “Духоба йўл” халқаро турнири;
🔸трамполин бўйича “Самодан баланд” халқаро турнири;
🔸халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган “Gymnastics Day” бутун Ўзбекистон оммавий форуми;
🔸умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Халқ таълими вазири кубоги”;
🔸гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Open_data

📊Hamma uchun ochiq va qulay platforma

Bugun Ochiq ma’lumotlar portali orqali aholimizga 166 ta davlat organlarining 5000 dan ziyod ochiq ma’lumotlaridan turli formatlarda foydalanish qulayligi yaratilgan.

Endi “Open data” rukni ostida portaldan topish mumkin bo‘lgan ma’lumotlarni ulashib boramiz.

Batafsil: 👉https://egov.uz/news/hamma-uchun-ochiq-va-qulay-platforma-681

🌐 my.gov.uz | egov.uz
🔹Telegram 🔹Facebook 🔹YouTube 🔹instagram

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Биласизми

❗️ Янги Меҳнат кодексига кўра, дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Maktab direktorlari

📌 Андижон вилоятида дуал таълим тизими самарали йўлга қўйилди

https://kun.uz/58781944

Читать полностью…

Maktab direktorlari

👍 Xalq ta'limi vazirligining "milliy_talim_resurslar/featured">Milliy taʼlim resurslari” kanalida eng ko'p ko'rilgan videodarslar 🔝10 ro'yhati (2-qism) bilan tanishing:

🔝6. Ko'rishlar soni 25 ming - Qiziqarli Matematika (1-4 sinflar uchun)

🔝7. Ko'rishlar soni 22 ming - Videomontaj

🔝8. Ko'rishlar soni 15 ming - Android dasturlash

🔝9. Ko'rishlar soni 15 ming - AutoCAD, 3D Max design

🔝10. Ko'rishlar soni 12 ming - Frontend, Javascript, web development

You Tube dagi “Milliy ta’lim resurslari” rasmiy kanali hamda maktab.uz platformasiga yuklangan 800dan ortiq videodarslarni ko'rishlar soni 1 milliondan oshdi.

Siz ham zamonaviy bilimlarni egallayotgan yoshlar qatoriga qo'shiling!

Читать полностью…

Maktab direktorlari

"Қачон эътибор бўлади? Таълим, таълим, таълим ва яна бир марта таълим...

...Таълим бўлса, билим бўлса, сифат ўзгаради
".

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Президент таъкидлаганидек, болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарур. Фарзандларимизни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозим.

Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарур.

Шу боис, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.

Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сони 1 мингтага етказилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан ушбу қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Шу боис, Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

"Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз?

Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Президент ташаббуси билан 2023 йил юртимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилинди

По инициативе Президента 2023 год в нашей стране объявлен "Годом заботы о человеке и качественного образования"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Maktab direktorlari

С.Мирзиёева: “Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди”

Ўз шахсий саҳифасида С.Мирзиёева “Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи “массовка”, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди”, – деб ёзмоқда.

Бундан ташқари ўқитувчи манфаатига хизмат қилувчи янги қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритар экан: “Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти”, – деган Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

ТАЙИНЛОВ

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан
Акбаров Элёр Исмоилович Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Элёр Акбаров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Олмалиқ кон металлургия комбинати ижтимоий объектлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

#Тайинлов

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Байсунов Бабир Хидирович
- вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бабир Байсунов 1971 йил Ғузор туманида туғилган. 1994 йил кундузги ва 2001 йилда сиртқи таълим бўйича Қарши давлат университетини тамомлаган.

У тайинловга қадар Қарши давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

Maktab direktorlari

Umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilari uchun qishki ta’til 28-dekabrdan boshlanadi

Qishki ta’til 14 kalendar kun davom etadi va III chorak 2023-yilning 11-yanvaridan boshlanadi

👉 @kunonline

Читать полностью…

Maktab direktorlari

📝Халқ таълими вазирлигининг муҳим буйруғи эълон қилинмоқда ⚠️

✍️ Халқ таълими вазири 372-сонли буйруқни имзолади.

Ушбу буйруқ, таъбир жойиз бўлса сиз азиз устозларнинг талаб ва истакларингиз асосида тайёрланди, яъни унинг ижодкорлари бу - УСТОЗЛАР!

Хабарларингиз бор, Халқ таълими вазирлиги каналида ҳамда @domlajon каналида фан ойликлари, методик кунлар ҳақида сўровномалар ўтказган эдик, барча устозлар ушбу икки нарсани тугатиш ҳақида овоз бериб, бир овоздан фикрлар ёзган эдингизлар.

Халқ таълими вазирлиги бир неча ой ҳамма худуддаги устозларнинг фикрларини ўрганган холда ваниҳоят бу бўйича ўз буйруғини чиқармоқда.

Демак, талаб ва истакларга биноан, 372-сонли буйруқ бўйича қуйидаги ўзгаришлар бўлмоқда:

1) Фан ойликлари расман бекор бўлган!

2) Методик кунлар бекор қилинган!

3) Оммалаштириш ишлари онлайн платформага ўтказилган
.

Мазкур, методик кунларни бекор бўлиши ҳисобига мактаб ЎИБДЎлари 3-чоракдан СанПин қоидаларига риоя қилган ҳолда дарс жадвалини қайта тузиб чиқишлари тавсия этилади.

Бу нарса албатта, ЎИБДЎларимизга қулайлик яратади, чунки, масалан математика фанини бир кун бўшатиш мажбурлиги эвазига бошқа кунлари 5-6-7-соатларга ҳам дарс қўйишга мажбур бўлиб, қийналишар эди, бу эса амалда СанПин қоидаларини бузилишига олиб келган.

Ўқитувчиларимизга эса икки карра қулай бўлди: фан ойликлари даҳмазасидан, ҳар ҳафта бирон мактабга мажбуран бориб расмга тушиб келиш мажбуриятидан ваниҳоят қутулишди. Фанлар бўйича танлов, тадбирларини энди бииииргина ойда эмас, йилнинг истаган вақтида қилиши мумкин, ўз устида бир кун эмас, ҳар куни ишлаши мумкин. Ва муҳими, метод кун йўқ бўлгани билан дарсига қараб мехнат қонунчилиги бўйича мактабда бўлади, яъни, 6 соат дарси бор одамни ҳар куни мактабда ушлаб ўтириш мумкин, дегани ҳам эмас.

Хуллас, ҳурматли устозлар, сизларнинг истакларингизга кўра чиққан бу буйруқ барчаси сиз ва таълим ривожи учун яратилди деб хисоблаймиз!

Буйруқни ишлаб чиққанларга миннатдорлик билдирамиз👍

@DOMLAJON каналидан олинди, деб кўрсатиш тавсия этилади

Читать полностью…
Подписаться на канал