⚡️ Chet tili bo‘yicha navbatdagi imtihon sanalari e’lon qilindi
✅ Chet tilini bilish darajasini aniqlash bo‘yicha dekabr oyining birinchi yarmida bo‘lib o‘tadigan test sinovi sanalari e’lon qilindi.
📆 Unga ko‘ra test sinovining yozma qismi 11-12-dekabr kunlari, gapirish ko‘nikmasini baholash imtihonlari esa 14-16- va 19-20-dekabr kunlari o‘tkaziladi.
📌 Test sinovlari barcha hududlarda, jumladan Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tashkil etiladi.
👨🏻💻 Talabgorlar imtihon joyi, kuni va aniq vaqtini my.gov.uz sayti orqali “Mening arizalarim” bo‘limidan bilishlari va ruxsatnomani yuklab olishlari mumkin.
❕ Talabgorlardan test sinovi o‘tkaziladigan hududga belgilangan vaqtdan kamida yarim soat oldin shaxsini tasdiqlovchi hujjat va ruxsatnoma bilan kelishlari so‘raladi.
🌐 my.gov.uz
🔹Telegram 🔹Facebook 🔹YouTube 🔹instagram
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун қўшимча мақсадли қабул квота жавоблари чиқди
Бу орқали 1012 нафар ўқитувчилар “Педагогика” йўналишига сиртқи таълимга талабаликка тавсия этилди.
Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилди.
👉 ЎҚИТУВЧИЛАР РЎЙХАТИ
Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.
👉 @xushnudbek 👈
Коммуникация керак
Неча кунки, ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзуси — ҳар соатда ўчаётган электр энергияси, соатлаб совуқда ўтирган одамлар, километрлик навбатда турган ҳайдовчилар, ҳатто шаҳарларда пасайиб кетган газ босими бўлмоқда. Оддий норозиликдан қарғишгача янграмоқда. Каналимиз орқали ўтказилган сўровномада ҳам қарийб 60 минг киши овоз бериб, уларнинг 84%и газ ва электр энергияси муаммосига дуч келаётгани ҳақида билдирган.
Лекин на Энергетика вазирлиги, на ҳукуматнинг бошқа масъуллари халққа нима бўлаётганини тўғри ва содда қилиб тушунтироляпти, қанақадир тушунарсиз баёнотлар, тушунарсиз носозликлар ҳақида гапириляпти, лекин ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмаяпти. Қаҳрга тўла саволлар ҳавода муаллақ турибди: нега, нега айнан ҳозир ва нега шу ҳолатга келиб қолди? Май ойидан куз-қишга тайёргарлик ҳақида гапириладию, лекин ҳали қиш келмасдан, тузукроқ қор ёғмасдан бутун мамлакат тақдир ҳукмига ташлаб қўйилмоқда?
Халқ билан сифатли коммуникация керак. Халқ дардига кимгадир фойдали пайти қулоқ тутиш керак эмас, балки ҳар куни, ҳар соатда манзилли гапирилмас экан, халқнинг давлатга ишончини, агар қолган бўлса, борини ҳам йўқотиш мумкин. Энергетика тизими дабдаласи чиққан бўлса — гапирилсин, ким дабдала қилган бўлса — жазосини олсин. Халқ билсин, нега бундай бўлаётганини. Одамларни ўз дарди билан ёлғиз қолдиришнинг бадали қиммат бўлади.
#Биласизми
🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🔹меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни (қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно);
🔹қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#Kitob_taqdimoti #UzExpo
“Sohibqiron Amir Temurning harbiy san’ati” kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tdi
📌Batafsil: https://mudofaa.uz/19599/
📌Подробно: https://mudofaa.uz/ru/19608/
📌Read more: https://mudofaa.uz/en/19621/
Yangiliklarni kuzatib boring:
➡️ Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter
📌 Тажриба-синов тарзида мактабларда онлайн таълим жорий этилмоқда
https://kun.uz/13419038
#Диққат_эълон
📍 Куз-қиш мавсумида юзага келган муаммолар бўйича махсус Ишонч телефонларига мурожаат қилинг
✅ Халқ таълими вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги умумтаълим муассасаларининг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошида махсус Штаблар ташкил этилган.
📍Ҳурматли мактаб директорлари ва ўқитувчилари!
❇️ Мактабларнинг куз-қиш мавсумини ўтказиши билан боғлиқ юзага келган муаммо ёки таклифлар юзасидан мазкур Штабларда ташкил этилган қуйидаги Ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри
📍 Умумтаълим мактабларининг куз-қиз мавсумини беталофат ўтказишида барчамиз масъулмиз!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
📌 ОТМ имтиҳонларига тайёргарлик учун дарсликлар рўйхати эълон қилинди.👇
https://dtm.uz/info/textbooks
https://kun.uz/30998502
📌 Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди
https://kun.uz/70014956
📌 1991 йил 18 ноябр — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.
Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!!!
❓"Талаба ҳам ўқиб, ҳам ишласа бўладими?" деб кўп сўрашади
✅ Жавоб: Ҳа, талаба меҳнат шартномаси асосида ҳақ тўланадиган ишларда ишлаши мумкин.
Бунинг учун қонунларда чеклов йўқ.
Олий таълим тўғрисида низомнинг 50-бандига кўра кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба дарсдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) ҳам олий таълим муассасасида, ҳам бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашга рухсат этилади.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 248-моддасига кўра таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
👉 @xushnudbek 👈
Ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам беришимиз шарт - Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева ўқитувчиларни худди йигирма йил олдинги каби яна хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлгани ҳақида ёзди.
«Мен ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблайман ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраб қоламан.
Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — фарзандларимизга билим бериш орқали мамлакатимиз келажагини таъминлашдир», — таъкидлади Мирзиёева.
«Ҳозир мамлакатимизда таълим биринчи рақамли устувор масаладир. Биз ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам беришимиз шарт. Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.
#Биласизми
Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?
✅ Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
📝 Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.
🗓 Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.
📋 Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.
⏩ Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.
❕Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
🔰 Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
🔸ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
🔸ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
🔸ўқувчининг тиббий картаси.
📌 Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
#OAV_biz_haqimizda
✔️mtrkuzofficial Bilim doirasida
✔️mtruzofficial Янгиликлар 24 | Ихтисослаштирилган мактаб-интернатга киторблар совға қилинди
✔️mtrkuzofficial Янгиликлар 24 | Қаршида ихтисослаштирилган мактаб-интернати очилди
✔️mtrkuzofficial Ахборот 24 | Жиззах шаҳрида янги ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди
✔️UzA "Онлайн дарс" лойиҳаси Президент мактабига ўқишга кириш учун номзодларни тайёрлайди
✔️darakchi.uz Ўқувчиларни Президент мактаблари имтиҳонларига тайёрлашга кўмаклашувчи янги лойиҳага қўл урилди
✔️yuz.uz Ўқувчиларни Президент мактабига ўқишга киришига кўмак бериш мақсадида янги лойиҳага қўл урилди
✔️UzA "Онлайн дарс" лойиҳаси Президент мактабига ўқишга кириш учун номзодларни тайёрлайди
✔️kun.uz Президент мактабларида ўтиладиган дарслар видеоси эълон қилиб бориладиган бўлди
✔️rasmiy xabarlar Президент таълим муассасалари агентлиги ўқувчиларни кириш имтиҳонларига тайёрлашда кўмак бериш мақсадида янги лойиҳага қўл урди
👇Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
📌 Сардор Умрзоқов: “Мактаб ерини бошқаларга берганлар - келажакка инвестицияни сариқ чақага сотганлардир”
https://kun.uz/30970928
1. «Muhim ahamiyatga ega bo’lgan nimaiki yaratilgan bo’lsa, albatta u kuchli tartib asosida tashkil etilgan». — Andrew Hendrixson
2. «Vaqtingizni devorga urib, undan eshik paydo qilishga sarflamang». — Coco Chanel
3. «Yaratuvchanlik – bu aqlning vaqtichog’lik qilishidir». — Albert Einstein
4. «Optimizm muvaffaqiyat va baxtga boshqa har qanday sifatdan yaqinroq turadi». — Brian Tracy
5. «Har doim ko’zingizni ochib yuring. Kuzating. Chunki Siz ko’radigan har qanday narsa Sizni ruhlantirishi mumkin». — Grace Coddington
6. «Maqsadga erishib oladigan narsangizdan maqsadga erishib yetishadigan darajangiz muhimroqdir». — Henry David Thoreau
7. «Agar reja ish bermasa, rejani o’zgartiring. Ammo maqsadni o’zgartirmang». — Muallifi Noma’lum
8. «Men dushmanlarimni do’stlarimga aylantirish orqali xonavayron qilaman». — Abraham Lincoln
9. «Bir xil yilni 75 marta yashab qo’yib uni umr deb atamang». — Robin Sharma
10. «Siz odamlarni qutqara olmaysiz. Siz ularni faqat sevishingiz mumkin». — Anaïs Nin
11. «Nuh kema qurayotganda yomg’ir yog’mayotgan edi». — Howard Ruff
12. «Orzularingizga jiddiy qarang». — Muallifi Noma’lum
13. «Baxt sari yo’l yo’q. Baxtni o’zi yo’ldir». — Thich Nhat Hanh
14. «Jahlni ichga yutish zahar ichib olib boshqa kishining o’lishini kutish bilan tengdir». — Budda
15. «Chempionlar g’olib bo’lishmagunicha o’ynashni davom ettirishadi». — Billie Jean King
16. «Siz ko’pchilik odamlar dangasa bo’lganligi sababli muvaffaqiyatga erishasiz». — Shahir Zag
17. «Donishmandlik 1% ilhomlanish va 99% harakatga bog’liq». — Thomas Edison
18. «Qulay hududingiz juda yaxshi, ammo u yerdan hech qanday hosil ola olmaysiz». — Muallifi Noma’lum
19. «Siz o’zingiz dunyoda ko’rishni istagan o’zgarish bo’la olishingiz kerak». — Mahatma Gandhi
20. «Og’riqni vaqtincha karaxt qilib qo’yish oxirida baribir his qiladigan haqiqiy og’rig’ingizni kuchaytiradi». — Albus Dumbledore
21. «Ishni jo’shqinlik bilan bajaring, yoki umuman bajarmang». — Rosa Nouchette Carey
22. «Agar baxtli yashashni istasangiz baxtni maqsadga bog’lang, odamlar yoki narsalarga emas». — Albert Einstein
23. «Siz ko’proq suv quyadigan joyda maysa yashilroq bo’lib o’sadi». — Neil Barringham
24. «Hech qachon orzuingizdan unga erishish uchun ko’p vaqt ketishi sababli voz kechmang. Vaqt shunday ham o’tadi». — Earl Nightingale
25. «Balki keyingi boradigan joyingiz qayerligi haqida o’ylashdan ko’ra o’zingiz ketishni istamaydigan joyni yaratarsiz». — Seth Godin
26. «Agar bajarishdan qo’rqsangiz, demak bu ishni bajarishga albatta urinib ko’rishingiz kerak!» — Seth Godin
27. «Ba’zan g’alaba qozonasiz, ba’zan esa saboq olasiz». — John Maxwell
28. «Talablaringiz juda yuqori ekanligidan afsuslanmang. Siz bilan bo’lishni chindan xohlagan kishilar albatta bu talablarni qanoatlantirishadi». — Ziad K. Abdelnour
29. «Men hech qachon muvaffaqiyatni orzu qilmadim. Men unga erishish uchun mehnat qildim». — Estee Lauder
30. «Xatoliklardan qo’rqish rivojlanishdan qo’rqish demakdir». — Estee Lauder
Манба: турли ижтимоий тармоқлардан