savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122864

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ДЎСТ ТУИНГАН КИШИСИНИНГ ЯҚИНЛАРИ БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛМОҚ ЛОЗИМ?

@Savollar_kanal 14383-савол

Бирор киши билан ака-ука тутинсангиз, унинг бошқа яқинлари билан қандай муносабатда бўлмоқлик керак?

ЖАВОБ:

Бошқа кишилар билан қандай муносабатда бўлса, ўшандай муносабатда бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ

@Savollar_kanal 14382-савол

Ассалому алайкум! Мени бир қўшним бор эри билан хеч чиқишиб кетишомиди эри аёлидан нолигани нолиган. Аёл кишини агар эри рози бўлмаса жаннат харом бўлади деб эшитибти. Шундан бери қўшним эрини рози қилишга уриняпти минг харакат қилсаям бари бир эри айб топяпти. Шу холатда қандай йўл тутиш мумкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатга хилоф бўлган ишларда норози бўлса аёлнинг намозига зарар қилмайди. Гапи ўтадиган одам насиҳат қилсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Исломдан бехабар одамларнинг тақдири

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Энг иффатли зот Набий алайҳиссалом бўлганлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕХНИКАДА СЎЙИЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИ

@Savollar_kanal 14377-савол

Шайҳ ҳазратлари. Бир куни биродарлар билан чэт эллардан келтириладиган товуқ оёғи ҳақида гаплашиб қолдик. Базилар уни еса бўлади китоб аҳиллари сўйган деса базилар еб бўлмайди дейишди. Яна бошқалар бўлса у товуқларни одамлар эмас техникавий апаратлар бошини олиб тозалиди дейишди. Илтимос шу масалага жавоб берсангиз. 

ЖАВОБ:

Техникада сўйилган ҳайвонларнинг гўштини еб бўлмайди. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЪЗИЯ

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг божалари, муҳтарам Одилжон ҳожи Абдураҳимжон ўғлининг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, сафдошлари, шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, тортган дардларини барча саҳву хатоларига каффорат айласин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, халқимизнинг фаровонлиги, Ватанимизнинг равнақи йўлида адлия соҳасида қилган кўп йиллик хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод этсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларимизни ижобат айласин!

Марҳум биродаримизнинг барча оила аъзоларига, фарзандларига, яқинлари, қавм-қариндошларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, сабри жамил тилаймиз.

Жаноза Наманган шаҳар, «Абу Юсуф» («Мингчинор») жомеъ масжидида аср намозидан кейин ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Мусибат етганда «Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтамиз», деган сабрли мўминларга хушхабар беринг».


«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Мўмин-мусулмонга ҳар бир нарсада иффат керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАССАЖ ИШИ АЁЛЛАР

@Savollar_kanal 14374-савол

Ассалому алайкум! Мен аёл киши сифатида умумий (аёл ва эркак) массаж ишини қилсам, (ўранган бўлсам, ноиложликдан пул топиш учун) бу гунох бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аёл киши фақат аёлларни шунда ҳам авратларининг риоясини олган ҳолда массаж қилиши ва ёш болаларни массаж қилиш жоиз. Эркакларни аёл массаж қилиши шаръан жоиз эмас. Ҳаром амалдан топилган пул ҳам ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Жисмоний камчилиги борлар ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Кексалар ҳам иффатини сақласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАРУРАТ ЮЗАСИДАН НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14370-савол

Ассалому алайкум! Роббимиз Аллоҳ бутун ер юзини, ахлат жойлар ва қабристондан ташқари намоз ўқиш учун пок қилиб қўйган. Саволим шуки мусулмон бўлмаган инсонлар бор хонада зарурат юзасидан намоз ўқиш қанчалик тўғри? Агар шу инсонлар ухлаб ётганда бомдодни ўша хонада ўқиш тўғрими? Мен турадиган хонада яна 5 мусулмон бўлмаган одамлар туришади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ундай жойда намоз ўқиш жуда яхши бўлади. Ўшалар ҳам ибрат олсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Эр олти ойдан бери сафарда бўлса, талоқ тушадими

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«Эй ёшлар!»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИДАН ЖАВОБ ОЛМАСТАН ЭРГА ТЕГСА

@Savollar_kanal 14366-савол

Ассалому алайкум! Мен иккинчи эримдан хам ажрашиб учинчи эрга тегдим иккинчи эрим жовопимни бермаган жавапимни олиб яна учин эрим билан никох ўқитишимиз керекми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ олмасдан ва идда ўтирмасдан кейинги қилинган никоҳ боғланмайди. Боғланмаса зино бўлади. Сиз иккинчи эрингиздан талоқ олишингиз, уч ҳайз кўриб поклангунича иддангизни тўлиқ тугатишингиз шарт. Шундан кейин учинчи эрингиз билан қайта никоҳ ўқитиб оласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Қуръонни бир кечада хатм қилиш ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китоби қайта нашр қилинди

Мазкур китобда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим васийқали сўзлари ва ишлари орқали баён қилинган. Унда фақат ишончли ҳадислардан фойдаланилган. Унда ҳеч қандай шарҳ ва тафсилотлар йўқ.

Асарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан танишмоқчи бўлган кишига асл матнларни ўзи баҳолаш имконияти берилиши кўзда тутилган.

👉 Нархи: 62 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ ҚАРОҚЧИ БЎЛГАНМИ?

@Savollar_kanal 14381-савол

Ассалому алайкум! 1. Эшитишимча Фузайл ибн Иёз авваллари қароқчи бўлган эканлар. Шу ростми? 2. Ҳиндистонлик Таҳонавий ҳақларида нима дейсиз? У зот ким бўлган? 3. Ибн Ҳазм ким бўлганлар? 4. Заиф ҳадисни зикр қилганда пайғамбаримиз айтдилар, қилдилар деб эмас, айтишларича ва қилишларича деб айтиш керак экан. Бунга нима дейсиз? Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Рост.
2. Биз билган Таҳонавийлар иккита. Бирлари Ашраф Али Таҳонавий бўлиб у киши 1280 ҳижрий йилда туғилганлар ва Ҳакиймул Умма деган лақабни олганлар. У киши турли соҳаларда беш юздан ортиқ китоб ёзганлар. Иккинчилари Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий бўлиб, аввалги зотнинг жиянлари бўлган ва ҳозирги кунда машҳур бўлган «Эълоус сунан» китобини таълиф қилганлар.
3. Ибн Ҳазм Андалусда яшаб ўтган, заҳирий мазҳабнинг йирик номояндасидир. У кишининг энг машҳур асари «Муҳалло» деб аталади.
4. Бундай гапдан менинг хабарим йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАДАН БЕРКИТИБ НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14380-савол

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт унверсетитида ўқийман ҳозирда ёшим 22 да шу пайтгача намоз ўқиганим йўқ, Намоз ўқий десам отам қаршилик қиладилар, отам ўзлари Рассияда ишлайдилар, менга ҳар доим ҳозирча намоз ўқимай тур, уйланиб бўла чақали бўлсанг ўқийверасан дейдилар. Лекин Аллоҳ ҳаққи ҳурмати бенамозликдан қўрқаман, чунки мен жаннатга киришни хохлайман, аммо отамни норизо қилиб уларнинг сўзларидан қарши иш қилишни хохламиман. Илтимос менга тоғри маслаҳат беринглар! Бундай вазиятда нима қилишим керак. Ҳар дойим ўзимга битта савол бераман: --- Қиёмат куни савол жавоб вақтида, Аллоҳ таоло Отангни сўзларини мени буюрганимдан устун билдингми деса нима дейман деб ўйланаман.? --- Отам ўзлари яхши одам, фақат бўлларим ҳар қандай оқимларга кириб кетмасин деб қўрқадилар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Аллоҳ ота-онангизни ғазабидан қутқара олади, аммо улар Аллоҳнинг ғазабидан қутқара олишолмайди. Сиз айтиб ҳам кўрсатиб ҳам сўраб ҳам ва улар билан тортишиб ҳам ўтирмасдан Аллоҳга итоат қилинг. 
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) 
Ҳасандан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар». Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УРУШДА ЎЛГАНЛАРГА ЖАНОЗА ЎҚИШ

@Savollar_kanal 14379-савол

Ассалому алайкум! Улуғ ватан уруши йилларида халок бўлган ҳамқишлоқларни дафн этилган жойидан(Россия шаҳарларидан) тупроғи олиб келинди. Яшаган қишлиқларидаги қабристонга қўйилади. Шунга жаноза ўқилиш тартибини билдирсангиз. Марҳумлар ёши 17 дан 24 гача (Жами 22 киши).

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда танаси қабрда ёрилган ёки чириган маййитларга жаноза ўқиш йўқ. Дуо қилинади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Бошқа диннинг маърузаларини тингласа бўладими

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲЛОҚ

@Savollar_kanal 14376-савол

Ассалому алайкум! Бир домлани "Гердайганга гердай бошинг кокка етгунча" деган гапини ижтимоий тармокларда кориб колдим. Копчиликка бу гап ёкиб тушган албатта. Пайгамбаримиз (с.а.в) менимча хеч кимга гердаймаган, яхшими ёмонми хаммага озининг мукаммал одоби билан намуна бўлган. Анави домланинг бу гапи канчалик тўғри? Одамларни пас кетмасликка, кибрли килишга дават дек бўлиб колмаяптимикин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ижтимоий одоблар» китобларини ўқинг. Шариатимиз инсон ҳаётининг ҳар вақтида ўзини қандай тутишини кўрсатиб қўйган ва бу кўрсатмалар адолат билан ҳар тарафни ҳисобга олиб берилган илоҳий кўрсатмалар, буларни баъзилари оятларда қолганлари ҳадису шариф ва уламолар сўзларида баён қилинган. Қолган инсонларнинг сўзлари шунга мувофиқ бўлса оламиз бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАЖАСАТ, ДОРИХОНА ВА РЕКЛАМА ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14375-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайх Жаноблари. Яқинда сизнинг "Ҳикматли Дунё" деб номланган кўрсатувни ДВД да кўрган эдик. Бу Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб ўтган конференсияга бағишланган сони экан (адашмасам 2005-йилда бўлган эди). Кўрсатув охирида сиз одамлардан келган саволларга жавоб бергансиз. Шу саволлар қаторида "Одамлар теплица (иссиқҳона)ларда ўстирадиган бодрингларга одамларни нажасотини солишаркан. Биз билмасдан шу бодрингларни истеъмол қилиб қўйгандик, билмасдан истеъмол қилганимиз учун гуноҳкор бўлмаймизми?" мазмунидаги саволга сиз "Билмасдан истеъмол қилгани учун, Иншаллоҳ гуноҳкор бўлмассизлар" деган маънода жавоб бергансиз. Бундан келиб чиқиб қуйидаги саволларни бермокчи эдим. 1. Сизнинг жавобингиздан келиб чиқиб, одам нажосати солиб етиштирилган мева-чева, полиз ва сабзовот маҳсулотларини шу маҳсулотларга одам нажосати солинганлиги билиб истеъмол қилган одам гуноҳкор бўлади деган гап келиб чиқадими? 2. Одам нажосатида солиб етиштирилган мева, полиз ва сабзавотларни истеъмол қилиш мумкин эмасми? 3. Бу қоида фақат одам нажосатида ўстирилган маҳсулотларга таалуқлими ёки ҳайвонлар ва қушларнинг нажосатида етиштирилган маҳсулотларга ҳам таалуқлими? Яъни ҳайвонларни ва қушларни нажосати солиб етиштирилган мева, полиз ва сабзавот маҳсулотлари ҳам истеъмолга яроқсиз ҳисобланадими? 4. Мен бу нарсани деҳқончиликка жуда яқин (жуда ҳам яқин) инсон бўлганим учун билишим керак. Нимага одам нажосати ва ёки бошқа нажосатлар солинган мева, полиз ва сабзавот маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлади? Ахир сабзавот ва мевалар одатда нажосатни ўзидан эмас, ана ўша нажосатдан сувда парчаланиб ерга шимиладиган айрим моддаларни томирлари орқали тортиб олишади. Ўша моддалар (яъни сувда парчаланиб, ерга шимилган ва томирлар орқали танага-пояга сўрилган моддалар) мевага етиб боради. Бу жараёнда бу моддалар айрим биологик жараёнлардан отиши табиий. Сувда ва қуёш нурида парчаланган, ерга шимилиб, бошқа моддалар билан қошилиб ўсимлик ва дараҳтлар танасига томирлар орқали сўрилган, ўсимлик ва дараҳтлар танасида яна бошқа биологик жараёнлардан ўтувчи моддалар наҳотки ҳали ҳам нажосатлигини сақлаб қоладиган бўлса? Мени тўғри тушунишингизни истардим, юқорида айтганимдай деҳқончиликка жуда яқин одамман, ва одамники бўлмаса ҳам бошқа нажосатларни ишлатмасдан етиштириладиган полиз ва сабзавот экинлари деярли бўлмаса керак. Нажосатсиз етиштирилган маҳсулотлар мазаси ва кўриниши яҳши бўлмайди, одам организми учун фойдали ва зарур моддалар ҳам кам бўлади. Фақат кимёвий моддалар билан етиштирилган маҳсулотлар турган битгани зарари. Гапимни ҳулосаси, нажосатсиз етиштириладиган маҳсулотлар кам бўлса керак. Унда Маҳсулот етиштирадиганлар ва уни истеъмол қиладиганлар нима қилиши керак. Ҳаттоки фақат бу ҳукм одам нажосатига таалуқли деган тақдирда ҳам бозорда қайси маҳсулот нима билан етиштирилганлигини аниқлаб олишни умуман иложи йўқ. 5. Кейинги саволим аптека, яъни дорихоналар ҳақида. Бу иш билан шуғулланиш ҳақида, яъни дори-дармон олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳақида қандай умумий кўрсатмалар бор? Нималрга риоя қилиш керак ва нималрадан сақланиш керак? Шу масала бўйича маслаҳатингиз керак. 6. Ҳудди шундай, реклама бизнеси билан шуғулланиш, яъни турли ҳил реклама ва эълонларни чоп этиш билан шуғулланадиган газета чиқариш бизнеси ҳақида ҳам қандай кўрсатмалар бор ёки қандай кўрсатмалар бера оласиз. Бу бизнесларда ҳалол ишлаш учун нималарга риоя қилиш керак ва нималардан сақланиш керак? 7. Тўй куйлаклари ва кечки куйлаклар каби очиқ куйлакларни реклама қилиш, умуман газетада авратларни очиб турган қиз ва аёлларни расмларни, фотосуръатларини чоп этиш бўйича Шариъат кўрсатмаси қанақа?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/776


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ МАҲДИЙНИНГ СИФАТЛАРИ

@Savollar_kanal 14373-савол

Ассалому алайкум! Ҳорун Яҳёнинг филмларини кўрганимдан кейин Имом Маҳдий тўғрисида қизиқиб қолдим. Имом Маҳдий тўғрисида сизнинг сайтддаги китобингиздан ўқидим. Кейин “Қиёмат аломатлари” деган китобни ўқидим. Бу китобда Имом Маҳдий тўғрисида бир қанча ҳадислар келтирилган. Унинг тепа сочи йўқлиги, бургутбурун бўлиши, отасининг исми Абдуллоҳ, ўзининг исми Муҳаммад бўлиши тўғрисида ёзилган. Лекин бу ҳадислар сиз келтирган ҳадислар орасида йўқ экан. Саволим шуки, имом Маҳдийнинг тепа сочи йўқлиги, бургутбурун бўлиши, отасининг исми Абдуллоҳ, ўзининг исми Муҳаммад бўлиши ҳақидаги ҳадислар саҳиҳми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отасининг исми Абдуллоҳ ва ўзининг исми Муҳаммад бўлиши тўғри, холос. Ҳадисда келмаган шахсий сифатлар ҳақида ўйлаш ақлсизликдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНСИЗЛАР

@Savollar_kanal 14372-савол

Ассалому алайкум! Динсизлар цивилизация бормаган жойлар авом одамлар қиёматда ҳоли нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гап мусулмон оилада ёки ғайридин оиласида туғилишда эмас. Ҳақ етиб борганида уни қабул қилиш ёки қилмасликдадир. Мусулмон оиласида, диндор оилада туғилиб ҳар куни ҳақни эшитиб уни қабул қилмасдан кофир ва мушрик бўлиб ўлиб кетаётганлар қанча. Бутпарастни хонадонида туғилиб катта бўлиб, ҳақни қидириб, топиб мусулмон бўлиб вафот топаётганлар қанча. 
عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ , يَقُولُ : " لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الدِّينُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ ، وَلا يَتْرُكُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بَيْتَ مَدَرٍ وَلا وَبَرٍ إِلا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ ، عِزٌّ يُعِزُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ الإِسْلامَ ، أَوْ ذُلٌّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ. رواه أحم
Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бу дин тун ва кун етиб борган жойнинг ҳаммасига албатта етиб боради. Аллоҳ шаҳар, қишлоқдаги ва чўлдаги уйларни бирортасини ҳам қолдирмай уларга бу динни киргазади. Азизни азиз бўлиши билан ва хорни хор бўиши билан(динга кирган киши) бир азизликдир. Аллоҳ у билан Исломни азиз қилади. (қабул қилмаган киши) Бир хорликдир, Аллоҳ у билан куфрни хор қилади» деяётганларини эшитдим".Аҳмад ривояти.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ваъдаларига биноан ҳозирги кунда ҳар бир хонадонга огоҳлантирувчи кириб келиб бўлган. Хонадон аҳлига огоҳлантирувчига эътибор бериш ёки бермаслик қолган холос. Илм олишга имкони бўла туриб, имл олмаган ва унга амал қилмаган киши билиб туриб амал қилмаган киши, билан баробардир. Қиёматда «мен билмаганман» деган гапи ўтмайди. Ҳозирги кунда эса дин кириб бормаган жой, хонадон ва у ҳақида эшитмаган инсон қолмади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КИМНИНГ ФИКРИ АФЗАЛ?

@Savollar_kanal 14371-савол

Илтимос ушбу саволимга ўз маслаҳат берсангиз. Мен кўтараётган мавзу ҳозирда ёшларимиз орасида жуда ҳам мухимдир. Аллоҳга минг бора шукурлар бўлсинким яқинда 21 ёшга тўлдим. Уйдагилар уйлантириш учун секин асталик билан қиз қидира бошладилар. Лекин мен бир солиҳа, мўмина қизга уйдагиларимни совчи қилиб юбордим, аммо қиз тамон тошкенлик эмас қўқонлик бўлгани учун уйимдагилар озгина этироз билдиришди. Ота - онамга бой бадавлат инсонлар билан қуда бўлишни исташмоқда. Ота-онамга тушунтирдим мен ёқтирган қизнинг оиласи намозхон, аммо ота-онам эшитишни ҳам хохлашмаяпти. Чунки ота-онам намоз ўқимайдилар. Ҳар ўқиган намозимдан сўнг дуо қиламан ота-онамга инсоф бериб улар ҳам намоз ўқиб дин йўлида ҳизмат қилиб юрсинлар деб. Биламан ота-онанинг барча этган ишларини амалга ошириш керак, лекин бўлғуси отанинг вазифаси ўзининг фарзандларига яхши бир мўмина, солиҳа аёлни она қилиш. Илтимос маслаҳат беринг. 

ЖАВОБ:

Сизнинг гапингиз тўғри. Ота-онанингиз нотўғри йўлда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ҚОИДАЛАРИ

@Savollar_kanal 14369-савол

Ассалому алайкум! Бир дугонам аёллар намоз ўқишида сажда вақтида тирсакларини тиззаларига теккизиб бурун тешикларини бош бармоқлари билан беркитиши керак деп ўргатди. Бу қанчалик тўғри? Булар аёллар нинг намоз ўқиш қоидаларига мансубми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Аёллар билан эркакларнинг намози ўртасида фарқ бор. Тирсаклар ерга тегиб туриши аёллар намозига оид. «Ҳадис ва Ҳаёт» китоби 296-бетида, намознинг суннатлари айтилган 27-бандда "Аёл киши саждада қорнини икки сонига, тирсак (чиғаноқ) ва билакларини ерга теккизиши" дейилган. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Унда эркак ва аёллар намозлари орасидаги бошқа фарқларни ҳам ўрганиб оласиз.
https://fiqh.uz/maqola/169



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАРГА БЕҒАРАЗ ҚАРАШ

@Savollar_kanal 14368-савол

Ассалому алайкум! Аёлларга қараш зино эканлиги ҳаммамизга маълум. Биз Аллоҳ қодир қилганича аёллардан кўзимизни олиб қочамиз лекин кўп ҳолларда қаршимиздаги аёл ё қариндошимиз ёки оила азоларимиздан бири бўлиб қолса биз уни кўрмаганга олгандак ўтиб кетсак албатта биздан кўнгли ранжийди. Шу ҳолатда аёл кишининг фақат юзига беғараз ниятда ким эканлигини билиб олиш учунгина бир бора қарашлигимиз вожиб амаллардан бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қариндошлардан ўзингизни сақлайсиз. Маҳрам бўлган оила аъзо ва қариндошларда эса салом-алик қилишда зарари йўқ. Кимлар маҳрам кимлар номаҳрамлигини биласиз деган умиддамиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИ ДОМ ДАРКСИЗ КЕТГАН АЁЛНИ НИКОҲИ

@Savollar_kanal 14367-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сўфи Аллоёрни Сабот ул ожзин китобида: Ақида билмаган шайтони элдир, Агар минг йил амал деб қилса елдир - дейилган. Ахли сунна вал жамоа ақидаси қандай бўлиши лозим? (Аллоҳнинг макони борасида). Бошқа ақидада бўлган имомга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми? Иккинчи масала: Мен бир аёлни никохимга олмоқчи бўлдим. У аёлни эри уйидан чиқиб қайтиб келмаганига икки ярим йилдан ошган, на қамалгани ва на бошқа бир хабари бор, хеч қандай алоқа йўқ. У хижобдаги мўмина аёл ўз юртидан уч боласи билан бошқа юртга чиқиб кетган, болалари ёш, ўзи касалманд ва мен хам юрт ташқарисидаман. Шу аёл никохимга ўтишга рози лекин эри талоқ қилмаган, бу аёлга никох қилиш мумкинми ёки мумкин эмасми? Бордию никох мумкин бўлса, никох қуриши учун юртидаги ота онасини розилиги лозимми шарт эмасими? Никохга олишимдан мақсад аёлни даволатиб, болаларини исломда тарбиялаш бўлган. Хурмат билан,Мухиддин.Швеция.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аҳли сунна ва жамоа Аллоҳни макон билан чегараламайди. Бузуқ ақийдадаги имомнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди. 2). Бундай ҳолатда аёл қозига арз қилиб никоҳни буздиради ва идда ўтиради. Иддаси чиққанидан кейин, бошқа эрга тегиши мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИР ҲАДИС МАЪНОСИ

@Savollar_kanal 14365-савол

Ассалому алайкум шахй ҳазратлари!Илтимос мана бу ҳадийсни саҳиҳ ёки саҳиҳ эмаслигини айтиб берсангиз. Агар саҳиҳ бўлса бази бир бидатларга ҳужжат бўла оладими? Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!جَرِيرِ بنِ عَبد الله البَجَليّ رَضيَ الله عنهُ، قالَ: قالَ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم: "مَنْ سَنَّ في الإسلام سُنَّةً حسَنَةً فَلَهُ أجرُها وأجرُ مَن عَمِلَ بها بعدَهُ مِن غير أن يَنْقُصَ من أجُورِهم شَىءٌ، ومَن سَنَّ في الإسْلامِ سُنَّةً سَيّئةً كانَ عليه وِزْرُها ووِزْرُ مَن عَمِلَ بِها مِنْ بَعْدِه مِن غَيرِ أن يَنْقُصَ مِن أَوزَارِهم شَىءٌ" رَواهُ مسلمٌ.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар». Бу ҳадисни уламолар баъзи янги пайдо бўлган нарсалар яхши бидъат бўлишига ҳужжат қилганлар. Бу масалани тўлиқ тушуниш учун «Зикр аҳлидан сўранг» китобчасининг учинчи сонини ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МИСВАК

@Savollar_kanal 14364-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз айтган ҳадисларида<< мисвак билан ўқилган икки ракат намоз мисваксиз ўқилган етмиш ракат намоздан афзалдир>> дейилган. Ҳадис ва ҳаёт китобинг биринчи жуз 120-121 бетида келтирилган Оиша онамиздан келтирилган ривоят<<мисвак оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир>> бу ҳадиснинг асл мақсади мусулмон доимо огзини тозалаб юриши келтирилган. Айнан мисвак бомаса ҳам ҳозирги тиш тозаловчи воситалар ҳам бўлади деб ёзилган экан. Саволим шуки мисвакдан бошқа воситада тиш тозаланса ҳам биринчи ҳадисга асосан етмиш ракат савобини оламизми? Ёки айнан мисвак ишлатсек етмиш ракат намоз савобини оламизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, мисвокни вазифасини бажарса, ўтади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал