⚡️Бугун Олий Мажлис Сенатининг XI ялпи мажлиси ўтказилади
Ялпи мажлис соат 10-00 да бошланади. Унда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
1️⃣ Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар;
2️⃣ "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонуни;
3️⃣ "Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида"ги қонуни;
4️⃣ "Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида"ги қонун;
5️⃣ Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорини тасдиқлаш.
@SardorAbduqodirovich
Ассаламу алайкум.
Чоршанба тонги муборак!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
👉🏻 /channel/SardorAbduqodirovich🦅
#Сўраган_эдингиз
МАКТАБЛАРДА ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАТИГАН ЛАВОЗИМГА КИМЛАР ТАЙИНЛАНАДИ?
2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилади.
❗️Бу лавозимда ишлаш учун ёш чегараси борми?
Йўқ. Бу лавозимда ишлаш учун ҳеч қандай ёш чегараси қўйилмаган.
❗️Ёшлар етакчиси ўз лавозими билан бирга бу лавозимда ҳам ишлаши мумкинми?
Йўқ. Ёшлар етакчиларига бир вақтнинг ўзида мазкур лавозимда ишлашга йўл қўйилмайди.
❗️Янги лавозимда мактаб ўқитувчилари ёки ОТМ битирувчилари ишлаши мумкинми?
Йўқ. Мазкур лавозимда битирувчи талабалар ва мактаб ўқитувчилари ишлолмайди. (ОТМ ўқитувчилари, шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар бундан мустасно.)
❗️Бу лавозимга кимлар тайинланиши мумкин?
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар ёки олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари тайинланади.
❗️Улар мактабда нима иш билан шуғилланади?
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари юкланади.
❗️Янги лавозимга тайинланган ходим қанча маош олади?
Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимининг базавий тариф ставкаси миқдори ёшлар етакчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилган бўлиб, улар 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда ойлик маош олади. Бу лавозимга олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари жалб қилинган тақдирда, уларга — мазкур олий таълим муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
/channel/SardorAbduqodirovich
2020 йилда Ўзбекистонда қайси исмлар энг кўп қўйилди?
2020 йилда қизлар учун энг кўп қўйилган исм Солиҳа бўлиб, 18 616 нафар чақалоққа шу исм ёзилган.
Йигитларга эса Муҳаммадали исми кўпроқ қўйилган, яъни 19 383 нафар чақалоқ шу исм билан номланган.
@SardorAbduqodirovich🦅
Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.
@SardorAbduqodirovich🦅
Bugun, 5 yanvar
🌤 -2°...-8°, Joylarda bulutli
Hozir: 🌤 -7°, ⬆️ 4 m/s
Tong: 🌤 -8°
Kun: 🌤 -4°
Oqshom: 🌤 -4°
Namlik: 77%
Shamol: Janubi-g'arbiy, 5 m/s
Bosim: 777 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 08:02
Quyosh botishi: 17:28
@SardorAbduqodirovich
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўпчилик ичида ҳеч нимани англамаслик мумкин.
Лекин ёлғиз кўпчиликни англаб бўлади...
@SardorAbduqodirovich🦅
#КунҲикмати
Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади.
@SardorAbduqodirovich🦅
❗️Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.
❗️Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
❗️Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
❗️Пок ният кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.
❗️Шамдек ёш тўк, кўнгил уйинг чароғон бўлсин.
❗️Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.
❗️Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.
❗️Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.
❗️Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.
❗️Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик.
❗️Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
❗️Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.
❗️Аллоҳга элтувчи йўллар кўп, мен муҳаббатни танладим...
Жалолиддин Румий.
@SardorAbduqodirovich
Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати раҳбарияти ҳамда Президент маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари таркиби
👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи кунида 1086 нафар чақалоқ туғилди
◾️ 2021 йилнинг 1 январ куни соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола (туғилганларнинг 5 нафари эгизак).
◾️ Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январ куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу кунида эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти – president.uz янги форматда ишга туширилди
📍http://uza.uz/posts/199198🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Баъзи таассуротларни бир йил яшаб ҳам ололмайсиз.
Баъзида эса улар кўнгилга бир финжон чой билан ташриф буюради...
@SardorAbduqodirovich
БАРЧАНГИЗНИ КИРИБ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ - 2021 ЙИЛ БИЛАН САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМАН.
ЯНГИ ЙИЛ ОИЛАНГИЗГА БАХТУ САОДАТ, ТИНЧЛИК-ХОТИРЖАМЛИК, ҚУТ-БАРАКА ОЛИБ КЕЛСИН!
ЯНГИ ЙИЛДА БАРЧА ОРЗУЛАРИНГИЗ АМАЛГА ОШИШИГА ТИЛАКДОШМАН.
ҲУРМАТ БИЛАН,
САРДОР ҒАФФОРОВ.
👉 /channel/SardorAbduqodirovich🦅
Uzbekistan Airways учинчи Airbus A320 Neo самолётини қабул қилиб олди
👉 https://kun.uz/03532342
Трудности... Они всегда будут на пути любого человека в этом мире. Боль, грусть, потеря, тоска, слезы... Порой бывает, что все не так, как мы хотели бы. Но нам дают и мы должны принять и смириться. Возможно в том, что не нравится нам будет благо. Наша задача это понять...
👉/channel/SardorAbduqodirovich🦅
Қулфлар эскилигича қолиши мумкин, лекин гуллар доим янгидан униб чиқади...
https://t.me/SardorAbduqodirovich🦅
Газ заправкаларига эрталабки 05.00 дан кечки 15:00 гача табиий газ етказиб берилади
Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 4 январдан бошлаб кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилади. Ушбу чекловлар бутун республика бўйича амал қилади.
👉 Навоий хабарлари
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Сифатли_таълим
🔰 Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шарт. Бунинг учун чекка ҳудудларда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Жумладан, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади – Шавкат Мирзиёев
@SardorAbduqodirovich🦅
Навоий вилоятининг айрим ҳудудларига бориб ишлаган ўқитувчиларга бир марталик ёрдам пули берилиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг мурожаатномасида олис ва чекка ҳудудларда ишлайдиган ўқитувчиларнинг моддий рағбатлантирилишини айтиб ўтган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, қуйидаги МФЙ ҳамда ОФЙлар Навоий вилоятининг олис ва чекка ҳудудлари деб қайд этилган:⬇️
◾️ Зарафшон шаҳри – «Даугизтов» МФЙ;
◾️ Хатирчи тумани – «Ангидон» ва «Лангар» МФЙ;
◾️ Учқудуқ тумани – «Алтинтов», «Узунқудуқ», «Боздун», «Мингбулоқ» ОФЙ ҳамда Авангард овули;
◾️ Нурота тумани – «Янгитурмуш», «Қадоқ», «Сентоб», «Темирқовуқ», «Қизилча», «Сувлиқ» ва «Каттасой» МФЙ;
◾️ Конимех тумани – «Саржал», «Янгиқазған», «Қарағата», «Уштобе», «Боймурат» ОФЙ;
◾️ Томди тумани – «Аяққудуқ», «Керегетов», «Кориз», «Сукетти» ва «Томдибулоқ» ОФЙ.
Агар рўйхат ўзгармаса, ушбу ҳудудларда жойлашган мактабларга узоқдан келиб ишлаётган ўқитувчиларга 11 млн сўмдан кўпроқ бир марталик ёрдам пули берилиши мумкин.
👉 Навоий хабарлари
Bugun, 4 yanvar
🌤 -2°...-7°, Joylarda bulutli
Tong: 🌤 -7°
Kun: 🌤 -3°
Oqshom: 🌤 -4°
Namlik: 76%
Shamol: Janubiy-janubi-sharqiy, 6 m/s
Bosim: 775 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 08:02
Quyosh botishi: 17:27
——————————
Сегодня, 4 января
🌤 -2°...-7°, Облачно
Утром: 🌤 -7°
Днем: 🌤 -3°
Вечером: 🌤 -4°
Влажность: 76%
Ветер: ЮЮВ, 6 м/c
Давление: 775 мм рт. ст.
Луна: Убывающая Луна
Восход: 08:02
Закат: 17:27
@SardorAbduqodirovich
#Шахсий кундалигингизга
Ўзбекистонда Мустақиллик даврида йил номлари қандай аталиб келинган?
1991 йил — “Алишер Навоий йили”
1992 йил — “Ҳамширалар йили”
1993 йил — “Аҳмад Яссавий йили”
1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
1995 йил — “Абу Али ибн Сино йили”
1996 йил — “Амир Темур йили”
1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Аёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”
@SardorAbduqodirovich🦅
⚡️Нур-Султонда бугун -30 даража совуқ.
Ишбилармон Ойдин Раҳимбоев қизи билан озиқ-овқат кўчада қандай музлашини кўрсатди.
"Бизда атиги -33. Биз қизим билан макарон ва тухум ёрдамида “спектакль” намойиш қилдик. Гарчи буни амалга оширгунимизча қўлларимиз музлаб қолган бўлса-да, - деди Раҳимбаев.
@SardorAbduqodirovich
БАХТ ҚЎШИҒИ
Танангиз соғ, оёғингиз юриб турса,
Кўзларингиз кенг дунёни кўриб турса,
Кўксингизда юрагинггиз уриб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.
Турмушингиз яхши ёмон ўтиб турса,
Фарзандингиз этагингиз тутиб турса,
Уйингизда онаизор кутиб турса,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.
Омадсизман деб дилингиз қилиманг хуноб,
Нолимасдан яшамоқ,хам улуғ савоб,
Отангизнинг изларини қилинг таъвоф,
Билингки сиз бахтиёрсиз ,бахтиёрсиз.
Қулоқ тутманг ярми ёлғон аламларга,
Боқманг сизга боқмас қоши қаламларга,
Сиз кераксиз аҳир ҳали одамларга,
Билингки сиз бахтиёрсиз, бахтиёрсиз.
Яхши қилинг дилдаги ўй ,хаёлингиз,
Ховлингизни супурар тонг аёлингиз,
Сиз билмайсиз кулиб бўлган иқболингиз,
Билингки сиз бахтиёрсиз бахтиёрсиз.
🖋 Хуршид Карим
Ўзбекистонда 1 январдан кўп қаватли уйлар автотураргоҳига машина қўйган фуқаролар солиқ тўлайди
Кўп қаватли уйларга бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилмоқда.
Бундай объект солиқ базасига нисбатан 0,23 миқдоридаги солиқ ставкасида солиққа тортилади.
@SardorAbduqodirovich
2021-йилнинг илк жумаси муборак булсин!!!
Хамма уйлаган ниятларимизга эришайлик.
Оллоҳ бу йилни жумадек муборак кундан бошлапти Иншо'Аллаҳ хайрли барокатли йил келсин 🤲
👉 /channel/SardorAbduqodirovich🦅
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020
—
Узбекистан. Президент. Хроника-2020
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter