rishton_24 | Неотсортированное

Telegram-канал rishton_24 - РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

6471

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909

Подписаться на канал

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Bugun 26-dekabr kuni Rishton tumanidagi 55-umumta'lim maktabida''Savodxonlik''bayrami bo‘lib o‘tdi. O‘quvchilar tomonidan Vatanni madh etuvchi she'r va qo‘shiqlar kuylandi.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Чўнғара” МФЙ: Янги йил ярмаркалари аҳолига манзур бўлмоқда

☸️ Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларда аҳоли гавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.

✍️ Анклав ҳудуд саналган “Чўнғара” МФЙда ташкил этилган ярмаркада барча турдаги маҳсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ярмаркада 40 га яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда.

🎤 – Байрам муносабати билан бу каби савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлиб, байрамни ўзгача руҳда кутиб олишига хизмат қилади, – деди”Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустамжон Байназаров. – Ярмаркада сотилаётган озиқ-овқатлар нархи ҳам бозорга ва шаҳардаги бошқа савдо марказларига нисбатан арзонлаштирилган. Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун ярмарка ташкилотчиларига, аҳоли учун ўз маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бераётган фермерлар ва тадбиркорларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

✅ Мутасаддилар томонидан ярмарка учун қулай жой ажратилиб, барча шароитлар муҳайё этилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари ҳўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Секторлар фаолиятидан:
Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади

🔷Инсонларни қадрлаш, якка ёлғиз онахонлар, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир.

Риштон туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилиш борасида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Янги йил байрами муносабати билан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Р. Мадалиев ташаббуси билан ушбу сектор ҳудудида яшовчи кекса, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз онахонлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Қайд этиш лозим, ташкил этилган бундай хайрли саховат тадбирлар эҳтиёжманд оилалар учун муносиб эътибор бўлмоқда.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент шаҳар прокурори эди.

Боболов Тўра Абдиевич эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️Терма жамоага саралаб олинган спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Равшан Эрматов маълум қилди:

«Президентимиз Мурожаатномада 2025 йилда Тошкентда ёшлар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бердилар.

10-12 ёшга тўлган ёш спортчилар учун энди тизимли мусобақалар йўлга қўйилади. Терма жамоага саралаб олинган спортчилар тўғридан-тўғри имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 4 йил давомида — 2025 йилгача мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боришади. Бу мамлакатимизда ўтадиган Осиё ўйинларида ўз натижаларини беради.

2020 йилда тизимдаги спортга ихтисослашган таълим муассасалари фаолиятини танқидий-таҳлилий ўргандик. Энг катта муаммо — мураббийларнинг машғулот жараёнларига илмий, замонавий методология асосида ёндашмаётгани, янги спорт технологияларидан фойдаланмаётгани экани аниқланди».

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/35pr3xk

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ

Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўриндадир. Айниқса, сўнгги йилларда бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда. Жорий йилнинг “Ёшларни қўллаб-қуввалаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши ҳам бежиз эмас. Шу аснода, Риштон тумани ҳокимлиги ва Туман ИИБ, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам” акцияси ўтказилди.
Ушбу акцияда туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда туманимиз аҳолиси иштирок этишди. Уларнинг ҳар ким ўз саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда кунига 5 минг қадам пиёда юриши борасида билдирган тавсияларига ёшу-кексалар бирдек соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда ҳам жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил касалликларга иммунитет ҳосил қилишда кони фойда эканлиги қайд этилган. Эътиборли жиҳати, юриш барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайдир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликлари эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан. Яъни, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаол бўлган инсонлар камроқ ҳаракатланадиганларга қараганда соғломроқ экан. Ташкил этилган “Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам” акцияси доирасидаги юриш марафони бу мақсадга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди. Туман “Марказий” стадионида бўлиб ўтган юриш марафонидан кейин иштирокчилар эрталабки бадан тарбия машғларини ҳам бажаришди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз керакки, юриш каби енгил жисмоний машқлар ҳолсизлик, семизлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олади, саломатликни мустаҳкамлайди. Шундай экан ҳар доим жисмоний фаол бўлайлик.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

🌦 #Об_ҳаво

9 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 9 январ куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –10...–5 даража совуқ, кундузи –3…+2 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Озодбек Назарбеков, Маданият вазири:

❗️«2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 8 тадан, Фарғона вилоятида 13 та, Тошкент шаҳрида 3 та маданият объекти Маданият вазирлиги билан келишилмаган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар томонидан балансига ўтказилиб, сотувга қўйиб, сотиб юборилган.

⚖️ «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун бошқа идора ва ташкилотлар билан ўртамиздаги муносабатларни аниқ белгилаб беряпти. Бундан кейин шу каби муаммоларда энди вазирликнинг аниқ позицияси шаклланади.

📝 Ўтган йилда энг муҳим, бироқ амалга ошмай қолган масалалардан яна бири ҳақида тўхталсам. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, ноталар тўплами ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш ҳамда уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлаш режалаштирилган эди.

💰 Вазирлик томонидан ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар лойиҳалари тайёрланди, лекин молиявий манбаси аниқланмагани учун 2020 йилда бу вазифа бажарилмай қолди. Куни кеча Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган муҳокамаларда Бош вазир Молия вазирлигига топшириқ берди, бу йил ушбу муаммоларни ҳам босқичма-босқич ҳал қиламиз».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Беҳзод Мусаев, Бош вазир ўринбосари:

📖 «Ижтимоий соҳанинг энг катта йўналиши бу — таълим. 2020 йил ноябрида таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Жойлардаги ҳар бир таълим муассасаси раҳбари, ҳар бир ўқитувчининг жамиятдаги нуфузини оширишга доир Президентимиз талаблари бўйича қандай ишлар амалга оширилгани, ижтимоий соҳа вакиллари ўз ишига қай даражада масъулият билан ёндашаётгани муҳокама қилинди.

📌 Тизимда ҳали жуда кўп камчиликлар бор. Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада аниқ белгилаб бердилар: таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун биринчи навбатда ўқув методикаси, дарслик ва қўлланмалар, таълим стандартларини хорижий тажриба асосида янгилаш керак, деган вазифа қўйилди.

🔹Бу бўйича ишлар йўлга қўйилди, лекин етарли даражада эмас — шу масалалар танқид қилинди. Таълим тизимининг узвийлигини таъминлаш, яъни Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ўзаро таълим жараёнларини бир-бирига узвий боғлиқ шаклда ташкил эта оляптими, Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплекси бу борада керакли назорат тадбирларини амалга ошира оляптими — шу каби долзарб масалалар олдимизда турибди».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди. Энергетика вазири бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди

Бугун 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.

Бунинг натижасида, республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.

Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.

Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Фарғона шаҳри ЎзАнинг "Йил танлови – 2020" ғолиби бўлди

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан анъанавий "Йил танлови – 2020" ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловда журналист ва блогерлар йилнинг энг фаол тизимларини саралади.

Унда 2020 йилда жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари томонидан “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти”, “2020 йилнинг энг етакчи банки”, “2020 йилнинг энг етакчи сиёсий партияси”, “Энг намунали туман” каби йўналишлар бўйича 2020 йилнинг энг фаол тизимлари ва шахслари аниқланди.

Фарғона шаҳри “2020 йилнинг энг намунали туман ва шаҳри” йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Биласизми

Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади

Батафсил инфографика орқали танишинг ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/t.me/huquqiyaxborot

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига табрикнома

Риштон тумани ҳокимлиги 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан,
Риштон тумани ҳокимлиги жамоаси

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

20 январ – коллеж ва техникумларда контракт тўлашнинг охирги куни этиб белгиланди

Ўқувчилар 20 январгача (шу куни) тўловнинг камида 50 фоизини тўлаши лозим. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Маълумот ўрнида, янгича тизимдаги ўрта махсус таълимнинг илк йилида 201 та коллеж ва 185 та техникумга деярли 155 минг ўқувчи қабул қилинган. Уларнинг 86 фоизи тўлов-контракт асосида ўқийди.

1 йиллик контракт қиймати 3,9–4,2 миллион сўм оралиғида.

👉 Фарғона хабарлари

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Rishton tumani 55-umumta’lim maktabida Zakovat intellektual o’yini bo’lib o’tdi. Unda 9-sinf  va 11-sinf o’quvchilaridan iborat "Tarixchi" va "Xorazmiy" jamoalari qatnashdi. 11-sinf “Tarixchi” jamoasi birinchi o’rinni egallab, final bosqichi yo’llanmasiga ega bo’ldilar

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Бугун 2-умумий ўрта таълим мактабида Чинигарон, Гумбаз, Топволдийев МФЙ нуронийлари билан мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида "уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т. Aбдураҳмонов ва маҳалла нуронийларидан Б.Орипов, Б.Aзизов ва МФЙ раислари ўзларининг ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан юқори синф ўқувчилари - С.Боқижонов ва бошқалар тадбир ташкилотчиларидан миннатдорчилик билдиришди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Тўра Абдиевич Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Тура Абдиевич Боболов в связи с переходом на другую работу освобожден от должности хокима Сурхандарьинской области;

- Улугбек Бердикобилович Косимов, занимавший должность прокурора города Ташкента, назначен исполняющим обязанности хокима Сурхандарьинской области.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Яна 1277 та хўжаликка суюлтирилган газ етказиб берилди

Риштон туманининг:

🔹"Уйрат" (107 та),
🔹"Ок томир" (108 та),
🔹"Дашт Пандигон" (306 та)
🔹"Гулистон" (109 та),
🔹"Чубурғон" (108 та)
🔹"Янги йул" (108 та),
🔹"Тўраобод" (216 та),
🔹"Чек Жалаер" (108 та),
🔹"Жалаер" (107 та),
маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Риштонтумангаз” бўлими ходимлари томонидан жами 1277 та хўжаликка 25.540 кг. суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

-🎤 Қишли-қировли кунларда аҳоли мурожжатларини инобатга олган “Риштонтумангаз” " идораси ходимлари илгаргидай 40-50 кунда эмас, 30-35 кунда суюлтирилган газ балонларини маҳаллаларга етказиб беришга ҳаракат қилишяпти. Маҳалламизда 2963 нафар аҳоли истиқомат қилади. Газ идораси томонидан бугун 306 та хонадонга газ балонлари тарқатилди. Фуқароларимиз бундан хурсанд бўлишмоқда, дейди "Дашт Пандигон" МФЙ раиси А. Ҳусанов.

🔥Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш тасдиқланган режа-график асосида олиб борилмоқда.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

❗️2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг турист келди, уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

«Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди.

2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик.

2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг эвазига туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади».

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштон туманидаги 12-сонли ДМТТда 14 январь ватан ҳимоячиси куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (3-сон, 03.01.2021 й.) қабул қилинди.

🧑🏻‍🎓 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.

🔰 Мазкур сиртқи таълим шакли доирасида:
➖ ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади:
➖ кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Миллий университети таянч ОТМ ҳисобланади;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
➖ тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.

🔰 Тавсияномалар, жумладан, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

● эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
● маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
● фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилганлиги.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

💧 Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, бу сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди:

📍«Лойиҳа олди ўрганишлар ва гидрогеология изланишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришимиз керак. Янги лойиҳалар энди нафақат вилоят кесимида, балки туман ва маҳаллалар кесимида танланади. Бу лойиҳалар аҳоли, депутатлар билан кўриб чиқилади.

🔎 Ҳозирда жуда кўп уй-жой мавзелари қурилмоқда. Лекин уларнинг қанчалик сув билан таъминлангани — жиддий масала. Бу борада Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаймиз, натижада самарасиз инвестицияларга йўл қўймаймиз.

👨🏻‍💻 Соҳада тендерларни ўтказиш, пудрат ташкилотларини танлаш жараёнлари шу йилдан бошлаб фақат онлайн ўтказилади, инсон омили тўлиқ чиқарилади.

🛠 Энг катта муаммолардан бири — сувнинг йўқотилиши. Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, уларни алмаштириш керак. Бу борада белгиланган вазифалар албатта бажарилади. Сув иншоотларида ҳам янги, энерегиятежамкор ускуналар ўрнатилади».

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Биласизми

❗️Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра, қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

➡️ Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/t.me/huquqiyaxborot

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

❗️Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди:

🏗 «Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради.

☑️ Пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлади».

@aoka_uz

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

2021 йил учун солиқ сиёсатида асосий ставкалар сақлаб қолинди

Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йил учун солиқ сиёсатида солиқларнинг асосий ставкалари сақлаб қолинади, хусусан:

▪️ ҚҚС – 15 фоиз;

▪️ Фойда солиғи – 15 фоиз (айрим тоифалар учун 20 фоиз); 

▪️ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз; 

▪️ Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи – 2 фоиз;

▪️ Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи – 0,95 фоиз; 

▪️ Ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар – 12 фоиз, бюджет ташкилотлари – 25 фоиз;

▪️ Оборот солиғи (базавий ставка) – 4 фоиз.

Алкогол ва тамаки маҳсулотларига доир акциз ставкалари йил давомида уч марта ўзгаради, жумладан январ, феврал ва октябр ойларида. Нефт маҳсулотлари учун эса январ ва феврал ойларида акциз солиғи кўтарилиши кўзда тутилган. Айтиб ўтилган товарлар учун солиқ ставкаси ўртача 10–12 фоизга ошиб боради.

👉 Фарғона хабарлари

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

⚡️ Элдор Шомуродов «Ювентус» нишонида

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туриннинг "Ювентус" клубига ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Италиянинг энг номдор нашрларидан бири Tuttosport хабар бермоқда.

"Ювентус" ҳужумчи Альваро Моратага захира варианти сифатида ўйинчилар қидириш ҳаракатига тушган.

Эътиборлиси, "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов туринликларнинг трансфер мақсадларидан биридир.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Риштон тумани прокуратураси жамоасига
ТАБРИК

Бугун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан умумий назоратни амалга оширувчи прокуратура органлари ходимларининг касб байрами.
Адолатнинг этагидан маҳкам тутиб, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган туман прокуратураси ходимларини чин қалбимдан табриклайман.
Сизлар қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш йўлида қилган ва қилаётган хизматингизни яхши биламан ва қадрлайман.
Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик тилайман!

Суфҳонжон СОЛИЕВ,
Риштон тумани ҳокими.

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

#Биласизми

Чой дарахтидан 1 кг тайёр чой маҳсулоти тайёрлаш учун камида 4 кг барг йиғиш керак бўлади.

👉 Фарғона хабарлари

Читать полностью…

РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 736 минг нафарга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 85 миллион 929 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 876 мингдан зиёд киши вафот этган (07.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:04 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 735 944 янги ҳолати аниқланди, 13 968 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 88 миллион 042 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 898 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,870 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,395 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,810 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,332 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,836 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 227 369, Ҳиндистонда 20 346, Бразилияда 56 648, Россияда 23 541, Буюк Британияда эса 62 322 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено около 736 тысяч новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 85 млн 929 тысяч, из них более 1 млн 876 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:04 по центральноевропейскому времени 7 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 735 944 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 13 968 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 8 января 2021 года), в мире заразилось более 88 млн 042 тысяч человек, из них более 1 млн 898 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 20,870 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,395 млн), на третьем — Бразилия (более 7,810 млн), на четвертом — Россия (3,332 млн), на пятом — Великобритания (2,836 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 227 369, Индии — 20 346, Бразилии — 56 648, России — 23 541 и Великобритании — 62 322 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz

Читать полностью…
Подписаться на канал