РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909
БАЙРОҒИМИЗ – ҒУРУРИМИЗ, ФАХРИМИЗ РАМЗИ!
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1991 йил 18 ноябрь ҳам мамлакатимиз миллий рамзларидан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Мустақил Ўзбекистонимиз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли бир аъзоси сифатида бутун дунёга танилмоқда, байроғимиз БМТ бош қароргоҳи олдида мамлакатимизнинг қуч-қудратини намоён этиб, ҳилпираб турибди. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Байроғимиздаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшилик, донишмандлик, ҳалоллик, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.
Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. Оқ ранг эса муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софлик, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. Қизил чизиқлар бўлса вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам. Юлдузлар барча учун руҳий, илоҳий тимсол саналган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги ўн икки юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Давлат байроғимиздаги ўн икки юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.
Байроғимиз, чинакам маънода, халқимизнинг асрий маданияти, урф-одатлари ва пок ислом динининг умуминсоний ғояларини ўзида мужассамлаштирган.
Бугун Ўзбекистон деганда бепоён яшил далалар, ҳапқириб оқаётган азим дарёларимиз билан бирга баланд минбарларда ҳилпраб турган байроғимиз кўз олдимизга келади.
Шавкат Мавлонов,
Риштон тумани ИИБ бошлиғи.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқовнинг ТАБРИГИ
Азиз тумандошлар!
Авваламбор, барчангизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу Ватан фарзанди эканидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.
Давлат байроғи фуқароларда ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, байроғимиз қабул қилинган кунни байрам сифатида мамлакатнинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари шарафига бошқа давлатларда юртимиз байроғи кўтарилганда, хориж сафарларида, ўзга давлатлар ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганида, ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини чин қалбдан эъзозлайди. Зеро, миллий байроғимиз – мамлакатимиз суверинететининг олий рамзи бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.
Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.
Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлалар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягона. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз.
Азиз тумандошлар!
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Президентнинг Сурхондарёга ташрифи: воҳанинг улкан имкониятлари, ерости бойликлари, бағрикенг ва меҳнаткаш халқнинг бунёдкор салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш йўлида
—
Поездка Президента в Сурхандарью: во имя полномасштабного задействования колоссальных возможностей, подземных богатств области, созидательного потенциала его великодушного и трудолюбивого народа
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев “Indenim Textile” кластерининг Термиз шаҳридаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.
Шу билан Сурхондарё вилоятига ташриф якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился в городе Термезе с деятельностью текстильного предприятия кластера “Indenim Textile”.
На этом поездка в Сурхандарьинскую область завершилась, глава государства вернулся в Ташкент.
#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #klaster
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#tezkor
NOSOZLIKNI BARTARAF ETISH ISHLARIGA KIRISHILDI
Bog’dod, Uchko‘prik, Rishton hamda Buvayda tumanlarining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta’minlovchi 110 kVli “L–RK” yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmog‘ida yuzaga kelgan favqulodda avariyali uzilishni bartaraf etish ishlari olib borilmoqda.
t.me/farhetk_admin
Ҳомиджон домла Ишматбеков: "Ҳалол савдо барака омили"
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Фермер даласида иш қизғин
Юртимизда деҳқону фермерларнинг қадри, ҳурмат-эътибори кундан-кунга ошаяпти. Уларга ҳукуматимиз томонидан қулай шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб бериляпти. Фермерларимиз ҳам бунга жавобан ўз меҳнатлари билан муносиб жавоб қайтаришмоқда.
Бугун деҳқонларимиз далада тер тўкиб меҳнат қилишмоқда. Ғалладан мўл ҳосил олишни ният қилган туманимиздаги барча омилкорлар айни дамда ғаллазорларга чилла суви очишмоқда. Бундан ташқари, ариқ ва зовурларни тозалаш ишлари ҳам жадаллик билан давом этмоқда.
Туманимиз фермерлари бугунги ислоҳотларни, қолаверса, Юртбошимизнинг уларга билдирган ишончларини чуқур англаб етган ҳолда олдиларига катта мақсадларни қўйиб, бор имкониятларини ишга солишмоқда.
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар заҳирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:
▫️Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;
▫️Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;
▫️Бош консул, консул;
▫️Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.
☑️Ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади.
📝 Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.
📁 Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.
📃 Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.
И. МАҲМУДОВ,
туман адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмасининг етакчи маслаҳатчиси.
Сектор раҳбарлари ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг барқарорлик ҳолатини ўрганишмоқда
Риштон туманидаги барча ҳудудларда сектор раҳбарлари, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилмоқда.
Бугунги вазиятни алоҳида эътиборга олиб, сектор раҳбарлари томонидан тумандаги мактаблар иссиқхоналарини ўрганди. Биринчи галда таълим муассасаларининг иссиқлик тизими ўрганилди. Қишнинг совуқ кунларига ва ўқув жараёнларига кўрилган тайёргарлик ҳолатини кўздан кечиридди.
Ўқитувчилар ва мактаб директорлари билан суҳбатда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, зарур шароит яратиш бўйича келишиб олинди.
Сектор раҳбарлари томонидан биринчи галда мактаблар иссиқлик тизими ва иш фаолиятини олиб бораётган педагог-ходимлар учун яратилган шароитлар ва топшириқлар ижроси ўрганилди. Умуман олганда, бу каби ўрганишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
2010 йилгача олинган "права"ни янгисига алмаштириш охирги муддати - 31 март
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 - 2012 йилларда берилганлари - 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 - 2015 йилларда берилганлари - 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Қиш мавсумида об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши ҳолатида Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан БРИФИНГ
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдумалик Юсупов
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
⚡️⚡️⚡️2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади
Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги [178-сон] қарорига асосан эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланган:
— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
— 2010-2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
— 2013-2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
— 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.
❗️Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
21 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
📍 https://uza.uz/posts/446839
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ватанимиз байроғи - эзгулик, тинчлик рамзидир!
«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради.
Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир.
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.
Ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.
Шуни айтишимиз лозимки, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлар.
Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.
Миллат байроғи. У жондек азиз, нондек мўътабар.
Байроғимиз 1992 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади. Мана, йигирма тўққиз йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугина эмас, дунё мамлакатларидаги элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида ҳам байроғимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди.
Чет элларда юрганимизда ўша ерда ҳилпираб турган байроғимизга кўзимиз тушиши билан юрагимизда чексиз фахр уйғонади, руҳимиз кўтарилади. Байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини ҳис қиламиз.
Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни мардона ўташ учун байроғимизни ўпиб қасамёд қилаётган ҳарбийларимизнинг қалбидаги оловни, кўзларидаги жўмардликни кўриб, фахрланамиз. Ана шундай лаҳзаларда ҳеч муболағасиз Ватанимиз байроғини кўзимизга тўтиё қилгимиз келади. Бу фахрланиш аслида юртга бўлган чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир.
Ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб ва мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!
Рашидбек Меҳмонов,
Риштон тумани прокурори.
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Риштон тумани ҳокимлиги барча юртдошларимизни бугунги сана билан муборакбод этади!
Қаддимиз ва қадримиз тимсоли бўлган Ватанимиз байроғини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Yashil makon dasturi doirasida Rishton tuman MMTB tomonidan tumandagi maktabgacha va maktab ta'lim muassasalariga 2900 tupdan ziyod mevali hamda manzarali ko'chatlar topshirildi
Читать полностью…23 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
📍https://uza.uz/posts/447278
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#tezkor
NOSOZLIKNI BARTARAF ETISH ISHLARI OLIB BORILMOQDA
Bog’dod, Uchko‘prik, Rishton hamda Buvayda tumanlarining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta’minlovchi 110 kVli “L–RK” yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmog‘idagi favqulodda avariyali uzilishni bartaraf etish ishlari bajarilmoqda.
Mazkur avariyali uzilishga jamiyatning tegishli barcha tezkor chiqish brigalari, maxsus avtotransport vositalari jalb etilgan.
Tez orada yuzaga kelgan avariyali uzilish to‘liq bartaraf etilib, tarmoq orqali elekt energiyasi yetkazib berilishi ta'minlanadi.
t.me/farhetk_admin
#tezkor
NOSOZLIKNI BARTARAF ETISH ISHLARIGA KIRISHILDI
Bog’dod, Uchko‘prik, Rishton hamda Buvayda tumanlarining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta’minlovchi 110 kVli “L–RK” yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmog‘i avariyali uzilish yuzaga keldi.
Yuzaga kelgan avariyali uzilish "Farg‘ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rahbariyati tomonidan to‘liq nazoratga olindi.
Mazkur avariyali uzilishga jamiyatning tegishli barcha tezkor chiqish brigalari jalb etildi.
Ayrim hududlarni elektr ta'minoti vaqtincha zaxira tarmoqlari orqali ta'minlash choralari ko‘rilmoqda.
Tez orada yuzaga kelgan avariyali uzilish to‘liq bartaraf etilib, tarmoq orqali elekt energiyasi yetkazib berilishi ta'minlanadi.
Avariyali uzilish vaqti keltirilgan noqulayliklar uchun iste'molchilardan uzr so‘raymiz.
"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
"Telegram" мессенжерида меҳнат муносабатлари ҳақида маълумот берувчи телеграм канали очилган.
Ушбу каналда:
- Меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунчалар, савол-жавоблар, муаммоли вазиятларга ечимлар;
- Меҳнаткашларнинг муаммолари ва унинг ечимлари каби бир қатор долзарб ахборотлар бериб борилади.
ℹ️Каналга уланиш
Риштон тумани ҳокими ўринбосари- оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева , туман ИИБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Зиёповалар томонидан бугун МФЙлардаги ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар ўрганилди.
Жумладан, Оқ-ер, Хуррамобод ва Гузар МФЙдаги оилаларда ўрганув ишлари олиб борилди. Ўрганувда МФЙларда аниқланган ажрим ва низоли оилалардаги муаммолар ўрганилиб жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 21 январь 6-сони
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Туман ҳокими мактаблардаги иситиш тизимларининг барқарорлик ҳолатини ўрганди
✅ Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида кузги ва қишки мавсумга тайёргарлик кўриш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу йилги мавсумга тайёргарлик кўриш сифатини ошириш мақсадида Риштон туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
✳️ Риштон тумани ҳокими бугун тумандаги 7- ва 58 -умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизими, яъни батареяларнинг яроқлилиги қай аҳволда эканлиги текширди. Айни вақтда мактаб биносида қиш фасли муносабати билан барча шароитлар тайёрланган. Синф хоналари иссиқ.
🎤 - Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларни яратиш, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга сифатли билим беришини назорат қилиш мактаб раҳбарларидан талаб қилинади. Ўқувчилар совуқ хоналарда ўқимаслиги керак,-дейди туман ҳокими.
📋 Шунингдек, қиш фасли муносабати билан барча зарурий ишлар амалга оширилиши бўйича туман ҳокими томонидан таълим мутасаддиларига тушунча ва тавсиялар берди.
✍️ Қишнинг ҳар бир куни синовдир. Қиш фаслини беталафот ўтказиш эса унинг «имтиҳон»ларига қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига боғлиқ. Буни нафақат мутасадди идоралар масъуллари, балки ҳар биримиз бир зум бўлсада, ёддан кўтармаслигимиз, тайёргарликни пухта қилишимиз керак.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилади
26 январь куни, соат 11:30да Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар (тадбирлар), шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги юзасидан брифинг ўтказилади.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти вакиллари ҳамда туман фаоллари иштирок этиши кутилаётган брифингда коррупцияга қарши курашиш борасида ваколатли орган раҳбарлари томонидан ахборот берилиши назарда тутилган.
Брифинг очиқ тарзда ўтказилади ва унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Риштон тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Равшанжон Саидов томонидан "Навбахор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Бахтиёржон Мадраҳимов билан МФЙ худудидаги туяқуш боқишга мўлжалланган фермер хўжалигини олиб бораётган ишалри билан танишилди.
Читать полностью…⚡️⚡️⚡️Энди Ўзбекистон мактабларида 64 хил касб ўргатилади
20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда таъкидланишича, эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилади.
Ҳокимликлар 2 мингдан ортиқ танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиб, уларни жиҳозлайди ва зарур ашёлар билан таъминлайди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари шу куни тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида масъулият ва назоратни кучайтириш лозимлигини кўрсатиб ўтди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Деҳқон бозорида нархлар ҳолати қандай?
Кеча Республика ишчи гуруҳи ва сектор раҳбарлари бошчилигида туман марказида жойлашган деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлар ҳолатини кўздан кечирилди.
Табиийки, қиш фасли муносабати билан аномал совуқ туфайли озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ортиши натижасида нархлар кўтарилиши кузатилади.
Бунинг олдини олиш мақсадида Риштон туманида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бозорларда нарх-наво мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
Сектор раҳбарлари бугунги вазият, нарх-наво, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ярмаркасидаги ташкилий ишлар билан яқиндан танишишди.
Ҳозирда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати