#tezkor
NOSOZLIKNI BARTARAF ETISH ISHLARIGA KIRISHILDI
Bog’dod, Uchko‘prik, Rishton hamda Buvayda tumanlarining ayrim hududlarini elektr energiyasi bilan ta’minlovchi 110 kVli “L–RK” yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmog‘i avariyali uzilish yuzaga keldi.
Yuzaga kelgan avariyali uzilish "Farg‘ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi" AJ rahbariyati tomonidan to‘liq nazoratga olindi.
Mazkur avariyali uzilishga jamiyatning tegishli barcha tezkor chiqish brigalari jalb etildi.
Ayrim hududlarni elektr ta'minoti vaqtincha zaxira tarmoqlari orqali ta'minlash choralari ko‘rilmoqda.
Tez orada yuzaga kelgan avariyali uzilish to‘liq bartaraf etilib, tarmoq orqali elekt energiyasi yetkazib berilishi ta'minlanadi.
Avariyali uzilish vaqti keltirilgan noqulayliklar uchun iste'molchilardan uzr so‘raymiz.
"Farg‘ona HETK" AJ
matbuot xizmati.
"Telegram" мессенжерида меҳнат муносабатлари ҳақида маълумот берувчи телеграм канали очилган.
Ушбу каналда:
- Меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунчалар, савол-жавоблар, муаммоли вазиятларга ечимлар;
- Меҳнаткашларнинг муаммолари ва унинг ечимлари каби бир қатор долзарб ахборотлар бериб борилади.
ℹ️Каналга уланиш
Риштон тумани ҳокими ўринбосари- оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева , туман ИИБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Зиёповалар томонидан бугун МФЙлардаги ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар ўрганилди.
Жумладан, Оқ-ер, Хуррамобод ва Гузар МФЙдаги оилаларда ўрганув ишлари олиб борилди. Ўрганувда МФЙларда аниқланган ажрим ва низоли оилалардаги муаммолар ўрганилиб жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 21 январь 6-сони
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Туман ҳокими мактаблардаги иситиш тизимларининг барқарорлик ҳолатини ўрганди
✅ Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида кузги ва қишки мавсумга тайёргарлик кўриш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу йилги мавсумга тайёргарлик кўриш сифатини ошириш мақсадида Риштон туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
✳️ Риштон тумани ҳокими бугун тумандаги 7- ва 58 -умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизими, яъни батареяларнинг яроқлилиги қай аҳволда эканлиги текширди. Айни вақтда мактаб биносида қиш фасли муносабати билан барча шароитлар тайёрланган. Синф хоналари иссиқ.
🎤 - Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларни яратиш, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга сифатли билим беришини назорат қилиш мактаб раҳбарларидан талаб қилинади. Ўқувчилар совуқ хоналарда ўқимаслиги керак,-дейди туман ҳокими.
📋 Шунингдек, қиш фасли муносабати билан барча зарурий ишлар амалга оширилиши бўйича туман ҳокими томонидан таълим мутасаддиларига тушунча ва тавсиялар берди.
✍️ Қишнинг ҳар бир куни синовдир. Қиш фаслини беталафот ўтказиш эса унинг «имтиҳон»ларига қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига боғлиқ. Буни нафақат мутасадди идоралар масъуллари, балки ҳар биримиз бир зум бўлсада, ёддан кўтармаслигимиз, тайёргарликни пухта қилишимиз керак.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилади
26 январь куни, соат 11:30да Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар (тадбирлар), шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги юзасидан брифинг ўтказилади.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти вакиллари ҳамда туман фаоллари иштирок этиши кутилаётган брифингда коррупцияга қарши курашиш борасида ваколатли орган раҳбарлари томонидан ахборот берилиши назарда тутилган.
Брифинг очиқ тарзда ўтказилади ва унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Риштон тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Равшанжон Саидов томонидан "Навбахор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Бахтиёржон Мадраҳимов билан МФЙ худудидаги туяқуш боқишга мўлжалланган фермер хўжалигини олиб бораётган ишалри билан танишилди.
Читать полностью…⚡️⚡️⚡️Энди Ўзбекистон мактабларида 64 хил касб ўргатилади
20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда таъкидланишича, эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилади.
Ҳокимликлар 2 мингдан ортиқ танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиб, уларни жиҳозлайди ва зарур ашёлар билан таъминлайди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари шу куни тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида масъулият ва назоратни кучайтириш лозимлигини кўрсатиб ўтди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Деҳқон бозорида нархлар ҳолати қандай?
Кеча Республика ишчи гуруҳи ва сектор раҳбарлари бошчилигида туман марказида жойлашган деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлар ҳолатини кўздан кечирилди.
Табиийки, қиш фасли муносабати билан аномал совуқ туфайли озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ортиши натижасида нархлар кўтарилиши кузатилади.
Бунинг олдини олиш мақсадида Риштон туманида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бозорларда нарх-наво мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
Сектор раҳбарлари бугунги вазият, нарх-наво, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ярмаркасидаги ташкилий ишлар билан яқиндан танишишди.
Ҳозирда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🧅 Ҳозирда вилоятларда мавжуд жами 319 минг тн пиёз маҳсулотига аҳолининг истеъмол талаби доирасида қўшимча 26,5 минг тонна пиёз керак
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агротехнологиялар бош бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов маълум қилди:
🛒 Мавжуд захира пиёзнинг 87 минг тоннаси ҳудудларда ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна мавжудлиги аниқланди.
❄️Аномал совуқ натижасида деҳқон бозорларида айрим очиқ расталарда сақланган пиёз маҳсулотлари музлаб қолган (музлаш ҳарорати -5 С) ҳамда ноқулай об-ҳаво шароити сабаб таклиф яъни, бозорга маҳсулотни олиб келиш хажми пасайган.
❌ Мамлакатимизда, ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган.
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 5000дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!
▪️ Фарғона шаҳридан 322 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 79 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 336 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 8 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 118 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 608 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 121 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 183 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 137 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1663 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 42 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 132 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 140 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 507 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 13 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 241 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 267 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 80 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 62 тa (кўриш)
Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
🔺ФИРИБГАРЛИК: Телеграм мессенжерида “Ўзбекистон Президенти ҳар бир болали оилага 800 минг сўмдан тўлов тўлаш тўғрисидаги қарорни имзолади” мазмундаги хабар тарқатилмоқда. Ушбу хабарда жойлаштирилган ҳавола орқали сохта сайтга ўтилади. Пул олиш учун эса банк карталари маълумотлари киритилиши сўралади.
🚫Аслида бу фирибгарлик. Мазкур амалларни бажарган фойдаланувчилар шахсий маълумотларни йўқотади, молиявий маблағлардан айрилиб қолади.
✅ Фирибгарлик қурбонига айланманг!
Агар Сиз ижтимоий тармоқлардаги канал ёки гуруҳларда шу каби шубҳали ҳаволаларга дуч келсангиз, текшириш учун бизнинг @StopFakeUz_bot ботга юборишингизни сўраб қоламиз.
StopFake&Scam
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств СНГ, прошедшей по инициативе Президента Российской Федерации Владимира Путина в городе Санкт-Петербурге.
#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳомиджон домла Ишматбеков: "Ҳалол савдо барака омили"
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Фермер даласида иш қизғин
Юртимизда деҳқону фермерларнинг қадри, ҳурмат-эътибори кундан-кунга ошаяпти. Уларга ҳукуматимиз томонидан қулай шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб бериляпти. Фермерларимиз ҳам бунга жавобан ўз меҳнатлари билан муносиб жавоб қайтаришмоқда.
Бугун деҳқонларимиз далада тер тўкиб меҳнат қилишмоқда. Ғалладан мўл ҳосил олишни ният қилган туманимиздаги барча омилкорлар айни дамда ғаллазорларга чилла суви очишмоқда. Бундан ташқари, ариқ ва зовурларни тозалаш ишлари ҳам жадаллик билан давом этмоқда.
Туманимиз фермерлари бугунги ислоҳотларни, қолаверса, Юртбошимизнинг уларга билдирган ишончларини чуқур англаб етган ҳолда олдиларига катта мақсадларни қўйиб, бор имкониятларини ишга солишмоқда.
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар заҳирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:
▫️Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;
▫️Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;
▫️Бош консул, консул;
▫️Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.
☑️Ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади.
📝 Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.
📁 Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.
📃 Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.
И. МАҲМУДОВ,
туман адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмасининг етакчи маслаҳатчиси.
Сектор раҳбарлари ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг барқарорлик ҳолатини ўрганишмоқда
Риштон туманидаги барча ҳудудларда сектор раҳбарлари, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилмоқда.
Бугунги вазиятни алоҳида эътиборга олиб, сектор раҳбарлари томонидан тумандаги мактаблар иссиқхоналарини ўрганди. Биринчи галда таълим муассасаларининг иссиқлик тизими ўрганилди. Қишнинг совуқ кунларига ва ўқув жараёнларига кўрилган тайёргарлик ҳолатини кўздан кечиридди.
Ўқитувчилар ва мактаб директорлари билан суҳбатда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, зарур шароит яратиш бўйича келишиб олинди.
Сектор раҳбарлари томонидан биринчи галда мактаблар иссиқлик тизими ва иш фаолиятини олиб бораётган педагог-ходимлар учун яратилган шароитлар ва топшириқлар ижроси ўрганилди. Умуман олганда, бу каби ўрганишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
2010 йилгача олинган "права"ни янгисига алмаштириш охирги муддати - 31 март
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 - 2012 йилларда берилганлари - 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 - 2015 йилларда берилганлари - 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Қиш мавсумида об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши ҳолатида Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан БРИФИНГ
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдумалик Юсупов
Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
⚡️⚡️⚡️2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади
Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги [178-сон] қарорига асосан эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланган:
— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
— 2010-2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
— 2013-2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
— 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.
❗️Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
21 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
📍 https://uza.uz/posts/446839
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
МЕҲР-МУРУВВАТ - ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТДИР
☸️ Ўзгалар қаровига муҳтож, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган кишиларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий қадриятлардан саналади.
📋 Бугун Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз шиори остида Дашт Тегирмон МФЙдаги бешлик ходимлари томонидан якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган, бемор фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Фуқароларларнинг бундай саховатли ишлардан кўнгиллари тоғ каби кутарилди.
Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортида қайси давлатлар етакчи?
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотлар экспорт қилаётганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1 миллиард АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 606,6 минг тонна;
- Россия – 512,5 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 146 минг тонна;
- Хитой – 105,6 минг тонна;
- Покистон – 51,5 минг тонна;
- Афғонистон – 34,8 минг тонна;
- Беларусь Р. – 22,8 минг тонна;
- Тожикистон – 21,5 минг тонна;
- Туркия – 15 минг тонна;
- Эрон – 11 минг тонна;
- Грузия – 10,5 минг тонна;
- Озарбайжон – 8,5 минг тонна;
- Украина – 7,6 минг тонна;
- БАА – 6 минг тонна;
- Германия – 3,1 минг тонна.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Риштон_тумани
🔷 Ички йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ҳамда тупроқли йўлларни шағаллаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Facebook | Telegram | region_fergana">YouTube
🔺ФИРИБГАРЛИК: Телеграм мессенжерида “Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, ҳар бир оила 20 ёшга тўлмаган фарзанди бўлса, 2 000 000 сўмдан пул олиши мумкин” мазмундаги хабар тарқатилмоқда. Ушбу хабарда жойлаштирилган ҳавола орқали сохта сайтга ўтилади. Пул олиш учун эса банк карталари маълумотлари киритилиши сўралади.
🚫Аслида бу фирибгарлик. Мазкур амалларни бажарган фойдаланувчилар шахсий маълумотларни йўқотади, молиявий маблағлардан айрилиб қолади.
✅ Фирибгарлик қурбонига айланманг!
Агар Сиз ижтимоий тармоқлардаги канал ёки гуруҳларда шу каби шубҳали ҳаволаларга дуч келсангиз, текшириш учун бизнинг @StopFakeUz_bot ботга юборишингизни сўраб қоламиз.
StopFake&Scam
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в российский город Санкт-Петербург для участия в неформальном саммите СНГ.
#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter