qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

Шоира Нозима Ҳабибуллаеванинг шеърини Эркин Бозоров ижросида эшитиб, этим жимирлади. Шеър оиласини боқиш ташвишида мусофирликда юрган оталар ҳақида ёзилган. Инстаграмда Эркин Бозоров саҳифасида бир киши шундай коммент қолдирибди: “Ватан ҳам майли, фарзандлари унутмасин оталарини”…

***

…“Мусаффо” кунларнинг бирида
Отам мусофирга кетган маҳали,
Укам билан “сариқ” бўлгандик ёмон.
Дўхтирга, дорига пул йўқ шекилли
Жўҳори попугин қайнатиб бергач
Кўйимизга боқиб,
Сизнингда рангингиз бўлганди сомон.
Сариқ рангни шундай англайман ҳамон.

Отам ватанини севарди жуда.
Унутмаслик учун уни сафарда
Баҳор ифорини кўтариб бошга
Дўпписин остида кетди авайлаб.
Тўрт фасл ортидан қайтди саҳарда
Оппоқ дўппи бўлиб сочлари...
Бошидан,
кўнглидан не ўтса ўтди.
Чизмай қўйди,
чалмай қўйди,
айтмай қўйди...
Сўнг алам устида айтдим, онажон:
Отамни ватани унутди!

Соғинч шеърлар ёздим қучиб рубобни,
Укам қўшиқ айтди отамнинг овозида.
Отам дала чопди,
Сиз орзу ёпдингиз.
Қамаша бошлади дунёнинг ранги.
Ишончим – рубобнинг торлари эди.
Шунда ҳам чаляпман дилда борини.
Аммо,
Келажак кўзига тик боқай деса
Ватан унутмасин Оталарини!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Деворга скотч билан ёпиштирилган банан 6,2 миллион долларга сотилди

Дунёдаги энг қимматли банан Sotheby аукционида 6,2 миллион долларга сотилди. Бу ноодатий асар 2019 йилда италиялик провокатор рассом Маурицио Каттелан томонидан яратилган “Комедиант” номли инсталляциянинг бир қисми. Асарнинг ўзи оддий банан бўлиб, у деворга скотч билан ёпиштирилади. Инсталляция сертификати ва бананни чириб қолганда алмаштириш бўйича йўриқнома билан бирга сотилади.

Аукционда беш дақиқа давом этган кескин савдода хитойлик криптовалюта тадбиркори Жастин Сан ғолиб чиқди. Унинг фикрига кўра, бу санъат асари жамиятда янгича фикр ва баҳсларни келтириб чиқаради.

Нью Йорк Таймснинг ёзишича, унга ишлатилган банан аслида Манҳэттендаги Юқори Ист-Сайддаги мева растасидан 35 центга сотиб олинган. Бангладешлик сотувчи унинг банани шунча катта суммага сотилаётганини билмаган.

“Комедиант” биринчи марта 2019 йилда Майамидаги Art Basel кўргазмасида намойиш этилган ва катта шов-шувга сабаб бўлган. Бу санъат асари замонавий санъат чегараларини синовдан ўтказиб, унинг моҳияти ҳақида баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Бу банан санъатнинг янги чегараларини белгилаб, унинг қадр-қимматини қайта кўриб чиқишга чақирув бўлди.

Қизиғи, сотиб олган криптачи бананни ўзи емоқчи экан:)

Сиз нима дейсиз, буни санъат асари дейиш мумкинми?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

#qiymat
Odam hayotidagi narsa, shaxs, umuman borining asl qiymatini anglash uchun o'zini vafot etyapman deb o'ylab ko'rishi kerak, nazarimda.

Qanday qilib bu mavzu esimga kelib qolgan edi, hozir eslolmayman-u, 2021-yili 11-sinflarga "Agar vafotimga uch oy qolgan bo'lsa" mavzusida esse yozdirgan edim.

Ba'zilar hazilaralash "Byudjet qancha?" deb so'rab olgan, "himm..hozir qanday bo'lsa, shunday" , deb javob berganimdan keyin "eee, unda qiziqarli matn chiqmaskan" deb kulgan ham edi.

Xullas, bir-biridan ajoyib matnlarni o'qigan edim. Maktabni tamomlash arafasidagi o'g'il-qizlarning (har biri o'ziga xos dunyoqarashga ega bir - biridan aqlli va qobiliyatli o'quvchilarning!) fikrlarini o'qish uchun bir necha soat sarf qilgan edim.

Ularning ayrimlari xorijga safar qilishini, boshqalari yaqinlaridan uzr so'rashini, yana kimdir La - Mansh bo'g'ozida suzish orzusini amalga oshirishini yozgan, xullas, o'limning asl mohiyatini to'la his qilib ko'rmagan bolalarning beg'uborlik to'la mulohazlari, tuyg'ulari aks etgan varaqlarning birini qo'yib, boshqasini olib, har biridan keyin o'ylanib ham o'tirgan edim..

Ammo oxirida bir esseni o'qishni boshlaboq tomog'imga achchiq bir nima tiqilib qolgan edi.
U oiladagi katta o'g'il sifatida ukasi ikkalasini yolg'iz katta qilayotgan onasiga qanday g'amxo'rlik qilishi rejasini yozib chiqqan edi go'yo.
So'zma-so'z esimda yoq, biroq matnda taxminan shunday fikrlar bor edi:
"Men, avvalo, maktabdan ketaman. Modomiki kelajagim yo'q ekan, ta'limning ham keragi yo'q. Onam mendan keyin qiynalmasligi uchun unga ko'proq pul qoldirish uchun ham kunduzi, ham kechasi ishlayman. Matematika o'rgata olaman, tunda qorovullik ham qilishim mumkin. Ukam onamning yagona suyanchig'i bo'lib qolsa, demak, unga onamga g'amxo'rlik qilishni tayinlayman. Keyin, onam mensiz yashashga ko'nikishni boshlashi uchun ko'ziga kamroq ko'rinaman, toki meni sog'inib qiynalmasin..."

Matn meni lol qoldirgan edi. Uch oy uchun tuzilgan reja ichida na hayotga to'ymagan bolaning armoni bor edi, na kelajak orzulari ushalmay qolishi bilan bog'liq o'kinch. Unda onasi oldida qarzini uzolmayotgan farzandning tashvishi bor edi.

Yig'ladim.
Bunaqa mavzu bermay qolay deb o'zimni yandim. O'quvchimning onasiga o'glini erkak qilib tarbiyalay olgani uchun havasim ham keldi.
Va oxirgi partada deyarli gapirmay o'tiradigan kamsuqum bolaning ulkan va toza qalbi borligidan hayratga tushdim. Unga hurmatim ortdi.

Men uchun unutilmas yozma ish bo'lgan edi.
Bu mavzuni qaytib hech kimga bermadim.
Uni yozish uchun bitta bola bir marta qiynalsa, hammasini o'qish uchun o'zim bir necha marta qiynalishimni o'yladim.

Alloh har birining umrini uzoq qilsin, ilmi ziyoda bo'lsin, ota-onasiga tirgak bo'lsin. Hech kimga farzand dog'ini ko'rsatmasin..
@suvaydo

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Президент Олий Мажлис депутатлар корпуси муҳокамасига Бош вазир лавозимига номзод сифатида Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўйлаб олиш учун концерт

Бугун хитойлик пианист Ланг Ланг концертига тушдик. Кириш учун навбатни қаранг.

У биринчи марта Тошкентда концерт беряпти. Ташкилотчи — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

Мусиқий билимларим чегараланган, кимнинг кимлигини доим ҳам билавермайман. Ланг Ланг кимлигини шоша-пиша википедиядан ўқиб олиб бордим: 3 ёшидан бери фортепиано олдида, 5 ёшидан бери концерт бериб келади. Хитойнинг энг ёш қаҳрамони бўлган, ЮНЕСКОнинг тинчлик элчиси сифатида ёшларга мусиқий таълим грантларини беради. АҚШда яшайди, кўплаб мукофотлар соҳиби. Биз билган “Кунг-фу панда” 3 анимацион мульфильмида унинг мусиқаси янграйди; катта тантаналар, масалан, Хитойда ўтган Олимпия ўйинлари унинг ижроси билан очилган.

Хуллас, гений.

Форумлар саройида ўтган Ланг Ланг репертуари мен учун бошланишига жуда сокинлик қилди. Укам Алишер қачонлардир Глиэрда ўқиганида ишлатадиган ноталаридаги “Адажио”, “анданте” терминлари эсга тушди.

Бугун пианист-виртуоз Ланг бастакорлар Фредерик Шопен, Роберт Шуман, Жорж Фуре асарларидан асосан “адажио”ларни ижро этди. Тингланиши енгил, ижрода эса жуда машаққатли, орада сукунатлари бор концерт. Бундай классик лирика одамни ўйлаб олишга, мулоҳаза қилишга чорлайди.

Мен ўйладим, бирданига ҳамма нарса ва ҳеч нарса ҳақида. Бахтимга телефоним қуввати тугаб, мутлоқ ўчиб қолганди.

— Яқинда вафот этган инсоним ҳозир нима қиляпти экан-а? Руҳи қаерда? Нега ҳеч тушимга кирмайди?

— Мен ҳикоялар ёзишим керак. Негадир шунга ичимда иштиёқ етилиб келяпти. Масалан, битта шаҳарда яшаб, умуман бир-бирини кўрмайдиган эски танишлар битта концертга ёнма-ён чипта олиб, учрашиб қолиши ҳақида. Нима шунақа бўлиши мумкинку. “Ёнма-ён чипта” деб номлайман ва мутлақо тасодиф бўлмаган тасодиф ҳақида бўлади бу ҳикоя.

— Ислом дарсини қилганмикин? Усмон презентациясини тугатганмикин? Саида қийнмаяптимикин, ошини еганмикин?

— Адаси командировкада. Энди икки кун ўтди. Проблемалар аллақачон бошланди. Саида “адаа” деб қолади кечаси. Бугун ухлаб қолдик, мактабга кеч қолдик. Уйдан иссиқ сув тушмаяпти.

— Тошкентда ёмғир чиройли ёғди-е, қани вақт бўлса, болаларинг катта бўлса-ю, ҳозир оёқда туфлимас, кроссовка бўлса, 3-5 км пиёда юрсанг. Маҳлиё, ҳеч бўлмаса, шерик топиб сан айлансангчи-ей!

— Форумлар саройи зўр қурилган. Акустикаси ҳеч қаерда йўқ. Ижараси ҳам палон пул бўлса керак.

— Олий Мажлисдан лавҳамни монтажини кечаси уйда қилсаммикин, ёки тинчгина одамдек ухлаб, эртага қилсаммикин?

— Эҳ телефоним ёнсайди…
— Охранага ачиндим. Оёқлари оғриб кетгандир.

— Ие, ўзимизнинг Муҳиддин ва Истеъдод аками ёки Расулми? Расул? Йўқ, Истеъдод.

— Пианистлар роса қўлларини эҳтиёт қилса керак. 1.5 соатдан бери чаляпти ахир.

— Ланг Ланг. Исмиям мусиқий. АҚШга эммиграция қилгани учун ҳам имкониятлари кўпайган. Ҳа, истеъдодлар Шарқда туғилиб, Ғарбда достон бўлади…

— Хитойга содиқ. Концертининг сўнгги куйида гуллар очилиши ҳақида хитойча анъанавий мусиқасини ижро этяпти. Ватанпарвар. Бизнинг четга кетган виртуозлар ҳам шундай қилармикин?

— Бундай концертларга асосан бошқа миллат вакиллари чипталарни талашиб сотиб олиб, кутиб, интиқиб, ясаниб тушади. Ўзбекзабон аудитория, умуман ўзбек аудиториясини классикага қизиқтириш керак.

Ланг Ланг эса бу орада одамни янаям чуқур ўйга толдиради. Мен чуқурлашмаслик учун шеригим Маҳлиёга қисқа гапдан пичирлайман. У ҳали перепост учун кофемас, нақ ужин олиб берди. Мендан кейинги қаторда ўтирган аёл норози қиёфада қарайди. Жим бўламан.

Уёғи яна адоғи йўқ хаёллар… Одамлар тўхтовсиз қарсак чалади. Ланг Ланг яна куйга оғади.

Гардеробдан плашни оламиз. Кейин ёмғирли Тошкент бўйлаб 29 дақиқа таксида йўл. Яна хаёллар…

Ҳа, ўзинг билан ўзинг бўлиб ўйлаб олишга ҳам ҳозир фурсат керак. Бугун шунга имкон бўлди. Ажойиб мусиқий мулоҳаза оқшомига таклиф учун Жамғармага ташаккур.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев: Аёллар раҳбар бўлган жойда адолат кўпроқ бўлади.

Депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этади. Бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев Нуриддин Исмоиловнинг Спикер этиб сайлангани ҳақида муносабат билдираётиб, шундай деди:

Халқ буюк, унинг ноиби бўлиш — катта масъулият юки.

Бу йил сайловчиларимиз ўз иродаларини кўрсатиб, овоз бердилар.

Спикер Нуриддин Исмоилов ҳам ўз ёнига ёш жамоани тўплаб, келгуси 5 йилда мутлоқ янгича ишлаш, янги парламент тузишда ўз тажрибаси, фидойилигини кўрсатади деб ўйлайман”.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бошланди.

Парламентдаги 150 депутатлик ўрни қуйидагича эгалланган:

- 64 нафар депутат ЎзЛиДеПдан (42,7%),

- 29 нафари “Миллий тикланиш” дан (19,3%),

- 21 нафари “Адолат” (14%),

- 20 нафари ЎзХДП  (13,3%),

- 16 нафар депутат Экологик партия (10,7%) дан.

Депутатларнинг 30 фоизи иқтисодчи, 22 фоизи ҳуқуқшунос, 18.7 фоизи педагог, 17 фоизи муҳандис, 9.3 фоизи тиббиёт вакиллари ва 8 фоизи тадбиркорлар, фермерлар ва маданият соҳаси вакилларидан иборат.

Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаевнинг Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотидан

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бошланади.
 

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Хуросонда бир дарвоза бор,
Остонаси гулга кўмилган.
Унда яшар бир парирухсор,
Хуросонда бир дарвоза бор,
Ҳайҳот, уни очолмадим ман.

Қўлларимда куч ҳам етарли,
Сочларимдан олтин ранг олган,
Асир этди мени ул пари,
Қўлда гарчи кучим етарли,
Ул эшикни очолмадим ман.

Мардлигим не ишқ майдонида.
Айтинг, кимга қилай шарҳи ғам?!
Севмас бўлса Шаҳи жонидан,
Ул эшикни очолмас бўлсам,
Мардлигим не ишқ майдонида?!


…Хайр энди, хайр, паризод!
Дарвозангни очолмасам-да,
Ширин ғаминг бирла умрбод
Куйлаб ўтай сени ўлкамда.
Хайр энди, хайр, паризод!

Есенин Эркин Воҳидов таржимасида.

Ҳикояси бор шеърлар зўр-а. Ўқийсану тасаввур этасан ва худди сен яшаб ўтган лаҳзаларга айланади. Рус шеъриятида шундай баёнли шеърлар устун.

/channel/MadinaNurman/7073

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Каспий денгизи ҳам бой берилган экан. Километларга чўзилган қирғоқларда нефть сизиб юрибди. Кечқурун денгизга қарасангиз, умуман еру осмон ажралмайди, қоп-қора йўқликни кўрасиз.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Виждонга ҳавола”
Сайёрамиз ҳарорати ўтган асрнинг 60 йилларидан буён тўхтовсиз равишда фақат кўтарилиб боряпти. Чунки айни шу даврга келиб ривожланган давлатларда қазиб олинадиган ёқилғилар ҳажми кескин ортган, саноат ривожланган, одамлар ҳам кўпайган. 80 йилларда Озон қатламининг емирилаётгани илмий жиҳатдан исботланди. 90 йилларда глобал исиш ва иқлим ўзгариши ҳақида илмий таҳлиллар кучайди. 1997 йилда Киото протоколи қабул қилинди ва фақат саноатлашган давлатларга иссиқхона газлари чиқиндисини камайтириш мажбурияти қўйилди. 2015 йилда эса бой ва камбағал, ривожланаётган давлатлар учун бирдек кучга эга Париж келишуви ишлаб чиқилди. Бунга кўра, давлатлар глобал ҳароратни саноат инқилобидан аввалги даражага нисбатан 2 градусдан паст даражада ушлаб туриш учун ўз миллий режаларини тузадилар.

Ўзбекистон 2017 йилда Париж келишувини ратификация қилган ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича мажбуриятларни олган. Президент ўтган йили Дубайда ва бу йил Бокуда ўтказилган саммитда ушбу келишув бўйича бажарилган ишларни ва янги миллий ташаббусларни халқаро жамоатчиликка етказиб келади.

Шавкат Мирзиёев бугунги нутқида 2050 йилга қадар иссиқхона газини камайтириш ва яшил энергетика улушини 40 фоизга етказиш учун қилинаётган ишларни сўзлаб берди, 5 йўналишда ташаббусини айтди. Ва COP29 платформасидан унумли фойдаланди, мавзуга доир ва яна бошқа тематикаларда 10 га яқин президентлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокара қилди.

Мен анчадан бери хизмат сафарларида бўлмаганим учун яна янгитдан Ўзбекистон делегациясининг масъулиятини ичкаридан ҳис қилиб кўрдим. Бирор келишувга эришиш, бирор фойдали ишга ҳамкор топиш халқаро майдонда ниҳоятда қийин. Дунё—рақобат майдони. Ташқаридан бир доллар топиш азоблигини яна эсладим.

“Ҳаракат қилиш вақти келган”
Ўзбекистон павильонида Орол денгизидан сув келтириб қўйишган экан. Бир томчисини ичиб кўрдим. Бу мен татиб кўрган денгиз сувларининг шўридан ҳам шўр сув эди. Биз барча халқаро платформаларида бу фожиани эслатганимиз каби бу анжуманда ҳам барча давлатлар ўз муаммоларини гапириб, дунёни ҳамкорликка чақиришга, молиявий кўмак олишга интилади.
Назаримда, Париж келишувнинг энг катта минуси бунга амал қилиш давлатлар учун ихтиёрий, ҳеч қайси халқаро ташкилотда буни назорат ва жазолаш учун ричаг йўқ.

Хўш, биримиз иккинчимиздан зарар кўрмаслигимиз учун нима қилиш керак?
Нельсон Мандела айтганидек, аввал ўтириб гаплашиш керак!
Хўп, неча замон гаплашиш керак? COP29 номидан ҳам маълумки, давлатлар 29-марта бир-бири билан гаплашиш учун йиғилди. Озарбайжоннинг улкан стадионидаги Blue zoneда ташкил этилган саммит деворларида “It’s time to act” деб ёзилган. Ҳаракат қилиш учун, дейлик, Париж келишувини бажариш учун биринчи навбатда давлатларга пул керак. Бойларку қайта тикланувчи энергия лойиҳаларига пул, сармоя топар. Лекин ривожланаётган, камбағал давлатлар нима қилади? Уларга ким ёрдам беради?

Экологларнинг катта армияси таъкидлашича, ривожланаётган давлатлар бугун тўқнаш келаётган экологик муаммоларга ҳозирги қудратли давлатлар асосий сабабчи. Улар ўз даврида ва ҳозир ҳам нефть қазиб оляпти, саноатга куч бериб ётибди, улар олдида тарихий жавобгарлик ва масъулият бор. Уларда углерод изини камайтириш учун ресурслар етарли, қолганларда бундай имкон йўқ. Ривожланган давлатларнинг бойиши йўлида бой берилган табиий ресурслар ва тоза ҳаво, тоза сув, тоза тупроқда бутун инсониятнинг ҳам ҳаққи бор. Иқлимчилар мана шу ғояни илгари суради.

1-2

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 27 daqiqa vaqtingiz ketadi)

Raxshona Ahmedova. Orzu va dengiz

Izoh
: Tastubeklik Amangeldi otani bilmaydigan odam yo‘q. Yoshi yetmishdan oshgan bu qariyani butun ovul taniydi. O‘zi qotmadan kelgan, chuvakkina chol, lekin tinim bilmaydi. Cho‘qqaygan soqoli, yakkam dukkam mo‘ylovi bor, butun yuzini tirish qoplagan bu chol sahiyligi bilan ham nom qozongan. Orolga kelgan borki, uning mehmoni. Shungamikan, otani butun Orol bo‘yi, hatto Toshkan taniydi...

📖 Matnni o‘qish uchun: xushnudbek/raxshona-ahmedova-orzu-va-dengiz" rel="nofollow">https://teletype.in/@xushnudbek/raxshona-ahmedova-orzu-va-dengiz

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/FprIrociI-8

🎙Bugungi hikoya audiosini Aziza Qurbonova o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.

#kechki_mutolaa


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги турли олимпиадалар (энг нуфузли олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар) ғолибларини алоҳида таснифлаб, мукофотлади.
Тадбирга боролмадим, лекин чиққан материалларни кўриб, ичимдан хурсанд бўлиб, ғолиб болаларнинг ота-онаси, устозларига ҳавас қилиб ўтирдим.


Бу йил спорт олимпиада ғолибларига пул мукофотлари ҳақида ёзганимда кўпчилик таълим, илм-фанни рағбатлантириш масаласини параллел қўйганди. Нега бизда спортга пул бору фан олимпиадаси ғолибига ҳеч нарса йўқ деб. Тармоқлар ҳам бундай комментларга тўлиб-тошди. Масалан, Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси B1 даража йўналишида олтин медал олган Райёна Иброҳимовага фақат ноутбук берилгани роса муҳокама бўлганди.

Ўшанда мактаб ўқувчилари қатнашадиган халқаро фан олимпиадаларининг тури, мақоми, даврийлиги, нуфуз даражасини кўпчилик унча яхши фарқламаслигини, чунки бу мавзу кўп ёритилмаганини тушунгандим.

Аслида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ва дунёда тан олинган энг нуфузли 5 та халқаро фан олимпиадаси бор: Халқаро математика олимпиадаси, Халқаро физика олимпиадаси, Халқаро кимё олимпиадаси, Халқаро биология олимпиадаси, Халқаро информатика олимпиадаси. Бу йил Ўзбекистондан иштирок этган ўқувчилар ушбу энг асосий мусобақаларда 11 та медал олиб келишди. 2019 йилдан буён бундай мусобақаларда олтин медал олган ўқувчига 187 млн 500 минг сўм (устозига 168 млн 750 минг сўм). Кумуш медалга 112 млн 500 минг (устозига 93 млн 750 минг), бронзага эса 75 млн сўм (устозига 56 млн 250 минг сўм) берилади. Бундан ташқари, бу ўқувчилар давлат ОТМларига имтиҳонсиз грантга киради. Агар улар кейинчалик ўқитувчи бўлиб ишласа, ҳар ойлигига 150 фоиз устама ҳам берилади. 2019 йилгача ғолибликка тайёрлаган ўқитувчилар деярли эсланмасди, ҳозир уларга келгуси ўқув йили учун 200 фоизгача устама белгиланади ва тўғридан тўғри олий малака тоифаси тақдим қилинади.

Яқинда ўқитувчилар кунида телерепортаж тайёрлаганимда, 10 дан ортиқ ғолибларни ўқитган 23 ёшли кимё фани ўқитувчиси Моҳира Болтаевадан сўрагандим: “Ҳамма ғолиб ўқувчиларингиз туфайли олган мукофот пулларингиз 1 миллиардга етиб қоладими? – Кейинги йил етади, насиб қилса”.

Бу ўқув йилидан бошлаб, давлат бюджетидан энг асосий олимпиада таснифига кирмаса ҳам, халқаро олимпиадаларда қатнашган, хусусан, Райёна Иброҳимова каби ғолибларга ҳам пул мукофотлари ажратиладиган бўлди, олдин бунинг ҳуқуқий асоси йўқ эди. Сентябрда Президент қарори чиқди, бунга кўра, энди Райёна қатнашган халқаро олимпиадага ўхшаш танловларда ўқувчи олтин медал олса 56,25 млн. сўм (ўқитувчисига 18,75 млн. сўм), кумуш медалга — 37,5 млн.сўм (ўқитувчисига 13,125 млн. сўм), бронзага — 18,75 млн. сўм (ўқитувчисига 11,25 млн. сўм) бериладиган бўлди. Бугун Райёна 56 млн 250 минг сўм, устози Муқаддасхон Қосимова эса 18 млн 750 минг сўм мукофот билан тақдирланибди. Кўриб, жуда хурсанд бўлдим.

Иқтидорли, хос ўқувчилар билан ишлашда ниҳоят тизим яратилаётгани учун Ўзбекистон ўқувчилари илк марта халқаро фан олимпиадаларида 122 медал қўлга киритиб, жами 9 млрд. сўм мукофот олишди. Бу ҳозиргача энг катта кўрсаткич.

Ҳозир вазирлик каналидаги ғолиб болаларнинг видеоларини кўриб чиқиб, дуо қилдим. Ҳаммамизнинг болаларимиз ўзлари қизиққан йўналишларда муваффақият қозонишсин.

Яна бир фикримни айтиб кетмасам бўлмайди. Кўпинча тармоқларда “манабу бола манави мамлакатнинг манамундоқ олимпиадасида қатнашиб келди, уни ҳеч ким тақдирламади, кутиб олмади” деган гапларни ўқиб қоламан. Очиғи, бирор мамлакатда тижорий олимпиада ташкил қилиб, 5-10 давлатдан иштирокчиларни чақириб, турли йўналишда билим синовлари ўтказиш урфга кирган, бунда ҳомий ота-онанинг ўзи бўлади ва бундай ўзи пул тўлаб бориладиган мусобақаларда деярли ҳамма ғолиб бўлиб, қандайдир медал кўтариб қайтади. Албатта бундай иштирок бола учун катта тажриба, мотивация ва яна мақсадли, фойдали саёҳат ҳам дегани. Лекин бу халқаро таълим кўрсаткичларида нуфузли ва тан олинган эътироф ҳисобланмайди. Буни фарқлаш керак. Ҳар ҳолда иккита ўқувчи ўғлимга тинимсиз шундай тижорий мусобақаларга таклиф келавергани учун мен жараённи шундай тушунаман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Bugun Toshkentda katta shanbalik bo’ldi. Bu shanbalikda shaxsan Prezident ham qatnashdi. Bektemir tumani hududidan Sergeliga ketaverishdagi katta trassa bo’yiga yuzlab daraxtlar ekildi. Deputat va senatorlar, yangi hukumat, hokim va vazirlar, elchilar ham har birlari bittadan daraxtga endi mas’ul.

Odatda ko’chat ekiladi, rasmga tushiladi va shu bilan hammaning esidan chiqadi. Daraxt ekkanlardan shu haqida alohida so’radim, “parvarish qilamiz” degan va’dalarni yozib oldim.
@Sinchalak_blog

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шу қўқонлик Иқболжон Солиев силаб-сийпалаб ҳаммани минг дарддан фориғ қилаётган видеолари тарқалгандан кейин ОАВ бу фаолият миш-мишлар асосига қурилгани, сохта пиар экани, шубҳали ишлари кўплиги ҳақида бот-бот ёритиб келяпти. Лекин бирор орган бу “соҳиби каромат”нинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бергани йўқ.

Ёки маҳалла раиси репортажда айтганидек, “маҳаллани боқяпти, одамлар келганларга перашка сотяпти” деб бошқа одамларнинг саломатлигини хавфга қўйиш ва буни оқлаш мумкинми?

Касал одам ҳар хасга, ҳар касга ёпишиб, дардига шифо топмоқчи бўлади. Касал пайтида одам танқидий таҳлил қилишиям қийин, чиқмаган жондан умид дейди.
Шунинг учун ҳам аҳмоқона ҳаракатлари билан даволайман деб айниқса қўли калта беморларни ишонтирадиган шунақа табиблар, хандон писта чақтирувчилар (уям баҳарнав, ҳар ҳолда пистани ўзиз чақасиз), онкологиянгни даволайман деб оҳак, хитой қўнғизи едирувчилар ва ажалингдан беш кун бурун ўлдирувчилар чиқаверади, чиқаверади. Одамлар энг сўнгги чақасини шуларга ташийди ва баъзан даволаниши учун энг муҳим даврни ёлғон муолажаларга алданиб, ўтказиб юборади.

Давлатнинг ҳуқуқий органлари фирибгарлар кўпаймаслиги учун масъул.

Одамлар айтади, “ана давлат индамаяпти, маҳаллани тўсиб олсаям, маҳалла инспектори жим, демак бу катта одам, катта кучга эга, ростанам табиб мўъжиза кўрсатади, агар ёлғончи бўлса, давлат ташлаб қўймасди” дейди.

Аслида эса шунчаки органларнинг сукутлари муаммоларни кўпайтираверади. Аҳмадбойни эсланг.

Жамиятда ишончсизлик, иқтисодий зарарлар кўпаймаслиги, қонунсизлик авж олмаслиги учун Аҳмадбойлару Иқболжонлар кейсига жиддий қараши шарт.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Видеони кўрдингизми?

Жадид Хайринисо Мажидхоновага атаб ёзилган мактуб орқали жадид қизлар шахсига бўлган қизиқиш ортади деган умидимиз бор.

17 ёшида Германияга ўқишга кетган ва Ватанга қайтиб, шифокорлик, журналистлик қилган, 32 ёшида Сталин қатағонига учраб, отилган…

Суратда Хайринисонинг ватанга қайтиб, шифокор сифатида болаларни тиббий кўрикдан ўтказаяпти.

Хайринисо Мажидхонова ҳақида яхши мақола: https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-45370763.amp

Тошкент Ситимолга борсангиз, албатта жадидлар ҳаётига бағишланган кўргазмага киринг. Инноватив, информатив. Яхши бир китоб ўқигандек бўласиз, нодир суратларни кўрасиз.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Nazdimda, sizning ikkinchi nomingiz jurʼat edi...ʼʼ

“Moziyga maktublar” loyihasi doirasida “Tashkent City Mallʼʼdagi ko‘rgazmaga mikrofon koʻtargan ayol – bloger Aziza Qurbonova ham qadam ranjida qildi. O‘z maktublaringizni biting, his-tuyg‘ularingiz bilan baham ko‘rishing va video xabarlaringizni tasmaga tushirib, ularni Instagram’da #LetterToThePast heshtegi ostida chop eting. Toki dil izhorlaringiz davrlarni bogʻlovchi rishtaga aylansin.

Oʻz videolaringizni ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirar ekansiz @acdfuzʼni belgilashni unutmang!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Qonunchilik palatasining ovoz berish jarayonidagi jingl-musiqaning muallifi kim?

“Roziman” tugmasini bosganda kimlar nimani his qiladi? Fraksiya yetakchilarining bu chaqiriqdagi missiyasi qanaqa?

Nega yosh deputat Shahnoza Joldasova yig'lab yubordi?

Shularning hammasini “Sinchalak” qisqa reportajga yig’ib chiqdi. Ko’rib, komment yozib qo’yarsizlar:

/channel/Sinchalak_blog/2627

P.S. Mahliyo, sandan kofe

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев:
- Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 87 нафар янги депутат сайланди.
- Депутатларнинг 11 нафари 35 ёшгача, илк бор ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
- Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
- Янги таркибда 63 нафар депутат қайта сайлангани эса парламент ишида узвийлик ва профессионализмни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
- Ўтган 5 йил ичида Қуйи палата томонидан 130 дан ортиқ янги ва яхлит қонунлар қабул қилинди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Депутат Мавлуда Ходжаева (шифокор-педагог, ЎзЛиДеП) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Депутат Раҳимжон Ҳакимов
Спикер ўринбосари этиб сайланди.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этган ҳар бир сиёсий партиядан уч нафар депутатдан иборат Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини туздилар. 

Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Мўйдинхонович Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун, 18 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун.

Байроғимизнинг боши доим баланд бўлсин.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун халқаро талабалар куни экан. Талабалар куни билан, талабалар!

Ўзимни даврим эсга тушди, расмларни бўлишяпман.
Ўзбекистон жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети корейс тили гуруҳи 1 курсда.

Суратларда гуруҳимизнинг илк таркиби: Зебо (староста), Дип (Дилафруз), Мадина (раҳматли), Гулбаҳор (шоира), Нигора (15 йилдан бери кўрмадим), Бекзод (Кореяда), Олимжон (Кореяда), Фаррух ва Эрпўлат…

Кейинчалик гуруҳимизда Машҳура, Рахшона, яна бошқа Фаррух ва Авазмо деган курсдошларим ўқишган.

Бу суратларга 19 йил бўлди…

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Операторларимиз камераси 8 кг, штативи 8 кг ва яна бошқа техникалар билан 20 кг юкни доимий кўтариб юришади.

Ва яна доим тез ҳаракат қилиш керак, улгуриш керак, кўпинча югуриш керак, ҳеч нимани кўздан қочирмаслик керак, записни босиш керак, овозни текшириш керак, ёруғлик билан ҳисоблашиш керак. Сифатли ишлаш керак.

#уларбизнингқаҳрамонлар

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Йўқотилган ва зарарланганлар учун тўлаш

COP29 нинг Бокудаги анжуманига бу йил қудратли давлатларнинг ҳамма раҳбарлари ҳам келмади. Охирги вақтларда иқлимчиларга қарши антииқлимчилар ҳам кўпайяпти. Яъни Ер сайёрасининг экотизимидаги муаммолар — бу табиий жараён, у ҳеч қандай антропоген омилларга боғлиқ эмаслигини исботлашга уринишади. Ўзим бунда абсолют ҳақиқат икки томонда ҳам эмас, деб тушунаман ва кўпроқ табиатнинг тез суръатда эврилишларига инсоният аралашуви ҳам сабаб деб ўйлайман.

Гегемон давлат сиёсатчиларига антииқлимчи қарашлар ёқиши аниқ, чунки бу ерда пул масаласи бор, нега бекордан бекорга бошқа давлатларга донат қилаверишим керак дейди улар.

Шундай бўлсаям, COP29 конференцияси иқлим молиясини кўп муҳокама қилди. Бу сафар “Йўқотилган ва Зарарларга Жавоб Фонди”га Германия 100 миллион доллар, Франция: 50 миллион доллар, Канада 30 миллион доллар, Япония 20 миллион доллар, Нидерландия 15 миллион доллар, Швеция 10 миллион доллар, Дания ва Норвегия 5 миллион доллардан ва ҳк жами ҳисобда 240 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган. Бу маблағлар иқлим ўзгариши таъсиридан жабр кўрган ривожланаётган давлатларга ёрдам беришга йўналтирилади.

Ҳива ҳовлиси қиёфасидаги Ўзбекистоннинг миллий павильонига келиб кетувчилар билан гаплашиб ичимдаги саволларни босаман. Бу анжуманни мен кўриб турган фойдаси бор: у одамларни бир-бирига боғлайди. Мен ўзим қанча одам билан танишиб улгурдим, янги фикрлар эшитдим, 15 дан ортиқ интервью олганим— маҳаллий ва хорижий қарор қабул қилувчилар ҳам шундай деяпти: олимлар, фаоллар, ОАВ мулоқоти орқали локал ва глобал сиёсат қарорлари ўзгаради, ғоя ва технология алмашинуви юз беради.

Китга қайтиб
Айтганчи, хушхабар ҳам бор. Бугун отелга келганимдан кейин қирғоққача келган кит мавзусини фактчекинг қилиб кўрдим. Аслида бу кит тирик китмас, инсталляция экан. 16 метр узунликдаги гиперреалистик кашалот фожиаси орқали COP29 саммити доирасида денгиз муҳитини ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим экологик хабарни етказишига умид қилинган. Ўша ерда Норвегиядаги кит овлаш, Фарер оролларидаги дельфинлар овлаш ҳамда ҳар йили 100 миллиондан ортиқ акула қалқон қанотларининг кесилиши каби масалаларга бағишланган мулоқотлар ўтказилибди. Ҳа, энг камида одамлар бундай анжуманлар орқали дунё экологик мундарижасидан кўпроқ бохабар бўлишади, эҳтимол хулоса ҳам қилишади. Шу охиргиси энг муҳими. Чунки, бизда бошқа сайёра йўқ. Эҳтимол ҳозирча.

Бокуда дунё ташвишларидан уйқуси ўчиб кетган Қурбонова.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шамоллар ва оловлар шаҳри Бокуга келиб қолган кит ва 70 минг одам ҳақида таассуротларим

3 кундан бери Бокудаман. Бу ерга Ўзбекистон делегацияси таркибида COP29-БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича саммитини ёритгани келганман.

Кеча нонуштада ҳамкасбим Оҳун бир видео кўрсатди. “Қаранг, биз турган меҳмонхонадан 3 км узоқда Каспий қирғоғига 20 тонналик кит келиб ўзини отибди, ўлиб ётибди. Ўзи Каспийда бунақа кит умуман бўлмаскан. Агар съемка қилсангиз, кутилмаган хабар бўларди”. “Китга вақт қаерда, ишимиз роса кўпку” дедим ачиниб ва ишонқирамай. Сўнг Озарбайжон тармоқларида вирус бўлиб тарқалган, бир киши ишонч билан гапириб бераётган ўлик кит видеосини кўрдим, ҳайратда қолдим.

Ҳамкасбларимга бундай ҳодиса ҳақида Чингиз Айтматовнинг “Кассандра тамғаси” асарида ўқиганимни гапириб бердим. Асарда айтилишича, кит ва дельфинларнинг қирғоққа ўзини отиб, жонига суиқасд қилиши охирги асрда кўп кузатиляпти, бунга денгиз остида ўтказиладиган ҳарбий-техник синовлар, сувдаги шовқиндан зарарланиш сабаб деган гипотеза бор.

Шунча одам бу ерда нима қиляпти ўзи?
Кун бўйи кит ҳақида ўйлашга вақт бўлмади очиғи. БМТ ҳар йили ўтказадиган, аудиторияси ва географияси бўйича иккинчи ўринда турадиган COP29 жаҳон етакчилари саммитининг асосий йиғилиши бугун бўлди. Душанба куни 25 минг қадам, сешанба 18 минг қадам юрганимдан тушунаверинг, жараён қандай бўлганини:)

Бутун дунё Бокуга келган, еру кўк, ўнгда ҳам, чапда ҳам одам. Турли ирқ, турли дин вакиллари, икки юз хил миллат, ўн минглаб хилма хил қиёфа. Бунақанги ранг-баранг одамзотни аввал қачон кўрганман, эслолмадим. Боя брифингда айтишларича, саммитнинг ялпи мажлисида 80 дан ортиқ президентлар ва бош вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 198 та давлатдан 67 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтган, 4 мингга яқин киши анжуманни онлайн кузатяпти.

Нега бунча ажиотаж, бунча одам нимани гаплашмоқчи ва нимани қандай ҳал қилмоқчи, улар бир биридан нима истайди деб ўзимга ўзим савол бераман. Равшанки, сайёранинг экологик муаммолари кўп ва бу муаммолар миллий чегараларни тан олмайди. Бу ерда табиатшунослар тили билан айтганда “капалак эффекти” ишлайди. Яъни, дунёнинг бир томонида кичик бир капалак қанот қоқса, шу тўлқин дунёнинг нариги томонида узоқ ўлкада довул келтириб чиқариши мумкин.

Соддароқ тушунтирсам, масалан яқин ўтмишда пахтани деб Аму ва Сир чўлларга ҳайдалди, Орол бассейнига етарли сув бормади, сўнг Орол ўрнида дунёдаги энг ёш саҳро —Оролқум пайдо бўлди. Оролқум устида кўтарилган шамол тузли чангни Антарктидагача етказиб олиб борди. Амазонка ёки Австралиядаги ёнғин, Сахаранинг кенгайиши, Хитой ёки Ҳиндистоннинг смогли кунлари – булар ҳаммаси занжир реакциясини ишга туширади ва биз бу муаммоларни ҳис қилмаймиз деб бўлмайди.

1-1

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ишингни зўри бўлсанг, пул топиш муаммомас.

1 ой олдин 23 ёшли кимё ўқитувчиси Моҳирадан интервью олганимда 2 йил кетма-кет медалист ўқувчилар чиқаргани учун 250 млн ва 350 млн сўм олганини айтганди. Бу йил 1 млрд бўп қолар десам, у кейинги йилга деганди. Айтганимдек, шу йилнинг ўзидаёқ яна 318+93 млн (манимча яна қандайдир сумма бор) олибди. Жами 1 млрддан ошиб кетибди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳокимият учга бўлинади: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти. Идеалда булар бир-бирини мувозанатда ушлаб туриши керак. Ҳоким — маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбари, лекин шу вақтгача ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раис бўлиши ушбу “тийиб туриш-мувозанат” қоидасини бузиб қўярди.

27 октябрдаги сайловларни маҳаллий бошқарувнинг “қайта тикланиши”, деб ҳам аташ мумкин. Сайлов ўтиши билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ҳам бўлиб ўтди. Унда депутатлар ўз раисларини сайладилар. Энди вилоятларда, Тошкент шаҳрида ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси эмас, балки депутатларнинг ўзлари сайлаган алоҳида шахс уларга раислик қилади. Худди футбол командаси сардорини футболчиларнинг ўзлари танлагандек. Аввалгидек, Ҳоким ўзи қарор чиқариб, ўзи депутатлар маҳаллий кенгаши раиси бўлиб тасдиқлаб олмайди.

Янгиланган Конституция билан “ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлади”, деган қоида билан хайрлашяпмиз. Ушбу ўзгариш, маҳаллий ижро органларининг халқ олдида кўпроқ масъулиятли бўлишига имкон беради.

Кенгаш раисини ҳокимдан ажратиш нафақат бошқарувни янада самаралироқ қилади, балки маҳаллий Кенгашларнинг тўлиқ қувват билан ишлашига имкон беради, назаримда.

Яна битта бонус янгилик бор: ушбу сайловларда учта аёл депутат маҳаллий кенгаш раислари бўлишибди.
Ахмеджанова Покиза Шавкатовна - Сирдарё вилояти Кенгашига, Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна - Қашқадарё вилояти Кенгашига, Файзиева Сайёра Мавляновна - Тошкент вилояти Кенгашига раиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. Буёқда Қонунчилик палатаси аёл депутатлари улушиям деярли қирқ фоизга етди.

Бу йилги сайловлар маҳаллий ҳокимият учун тоза ҳаво бўлди. Ҳокимиятдаги аёллар сонини кўпайтириш, ҳоким ва маҳаллий кенгашлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш — янада очиқ ва ҳисобдор тизимга ўтиш қадамларидир.

Озодликка чиққан шарқ аёллари энди ҳокимият учун курашмоқда”, деган хазиломуз ибора ҳам энди ҳақиқатга айланяпти. Нима дедингиз?

Читать полностью…
Подписаться на канал