Айни вақтда Президент Кўксаройда Паралимпия ўйинлари чемпионлари, уларнинг ота-оналари, тренерлари, спорт соҳаси раҳбарлари, жамоатчилик билан учрашув ўтказмоқда.
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси 168 та давлат ичида 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза – жами 26 та медални қўлга киритиб, умумрейтингда 13-ўринни эгаллади. Биз Осиё қитъасида 3-ўринни,
Туркий ва Ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринда турибмиз.
Шавкат Мирзиёев:
Спортчимиз Ҳусниддин Норбеков мамлакатимиз тарихида биринчи марта уч карра Паралимпия чемпиони бўлгани ва янги рекорд ўрнатди!
26 та медаль ичида 11 тасини қизларимиз қўлга киритган. Уларга тасанно ва таъзим!
Шижоатда тенгсиз Асила Мирзаёрова, қизим, раҳмат сизга!
Shu qiz grafik dizayn orqali otasiga mashina sovg’a qilgan qiz— Madina Mavlonova.
O’zbekistonda ayollar o’rtasida birinchi raqamli grafik dizayner.
Uning videodarslari yoshlarga bepul taqdim qilinadi YouTube’da va Qizlar akademiyasi mobil ilovasida.
Aziz singillarim, sharoitimiz yo’q deb o’ksimang, hozir internet orqali hunar o’rganish mumkin. Internet hammaning ta’lim olish imkoniyatini tenglashtirgan.
Qizlar akademiyasini darslariga qo’shiling, zamonaviy hunarlar, bilimlarni o’rganing.
/channel/qizlarakademiyasi/3
Шу қисқа рилс инстаграмда 274 минг марта кўрилибди. Мен биттама битта 400 дан ортиқ комментни ўқиб чиқдим. Яхши оилага тушган, хомиладорлигида қўллаб-қувватлаган қайнона-қайнота, турмуш ўртоғини мақтаб ёзган аёллар ҳам кўп, лекин яна кўпчилик ўзининг бошидан кечирган муаммоларни ёзган. Кимдир бундай оиладан воз кечган, кимлардир тоқат қилган…
Тўлиқ видео: https://youtu.be/-Q3WP46IVxo?si=xuAo8c9F1D1XYBW-
#universitet
Bugun Xalqaro Informatika olimpiadasida sovrindor bo’lgan talabamiz Mardon Xazratovni Toshkent xalqaro aeroportida kutib oldik. Ko’pchilikning e’tibori Parijdagi yozgi olimpiadalarda bo’lgan bir vaqtda yoshlarimiz ilm-fanda ham birdek iqtidorli ekanliklarini bot-bot isbotlashgani ma’lum.
Misrda 90 dan ziyod davlat vakillari ishtirokida oʻtkazilgan 36-Xalqaro Informatika Olimpiadasi (IOI 2024) da Oʻzbekiston terma jamoasi sovrinli o’rinni egalladi.
"Yangi Oʻzbekiston" universitetining ikki nafar talabasi ushbu olimpiadada ishtirok etib, talabamiz Mardon Hazratov bronza medalini qoʻlga kiritdi. Mardon Navoiy shahri markazidan yana 2 soatlik yo’l uzoqlikdagi chekka Katta-Ej qishlog’idan, katta soy degan ma’noni anglatarkan. Onasi bilan suhbat qurganimizda katta o’g’li Moskvada universitet talabasi ekani, Mardon yoshligidan turli olimpiadalarda qatnashganini gapirib berdi. Sodda va xokisor insonlarning farzandlari xalqaro maydonga chiqayotgani avvalo oiladagi qo’llab-quvvatlovga, ishonchga bog’liq.
Hatto bir safar akasi Mardonga “Baribir kim yutishi aniq, joyingni koyitib musobaqalarda qatnashib nima qilasan?”, deb ham aytgan ekan.
Navoiylik yigitning hech qanday tanish-bilishsiz, adolatli va shaffof yo’l bilan xalqaro shohsupadan o’rin olgani bugungi sharoit va imkoniyatlarni ko’rsatib beradi.
*oxirgi suratda Katta-Ej qishlog’i
@Uzbekxonim
Uyqu oldidan 3 ta yaxshi xabarim bor:
1. Paralimpiya o'yinlarida 7-oltin oldik. Para dzyudochimiz Sherzod Namozov J2 klassida -60 kg vaznda gruziyalik raqibini yengib, ikki karra chempion bo'ldi.
/channel/OlympicUz/33643
2. O'g'lim Usmonjon Qurbonovni Al Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabga qabul qilishibdi, ertadan darsga boradi. Hozir og'zi-qulog'ida kiyimlarini dazmollayapti.
/channel/prosto_usmon/40
3. "Qo'shtirnoq" podkastida salkam 2 soatlik suhbatim chiqibdi. Manzura bilan juda miriqib gaplashgandik. Hamma narsa haqida desa ham bo'laveradi, asosan qishloq hayoti mavzusiga to'xtalganmiz.
https://youtu.be/-Q3WP46IVxo
Баракалла, Бобуристон!
Бобуржон Омонов икки карра чемпион!
Ҳисобимизда Бобурнинг олтини, Дониёрнинг кумуши, Нурхоннинг бронзаси билан жами 6 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза бўлди.
Паралимпиадада 8-ўриндамиз.
Қаттиқ муҳокама кетди ҳакамлар ўртасида. Паралимпия ўйинларида рақибининг бошига зарба берган спортчига мағлубият ёзиларкан. Британиялик пара таэквондочи бошга зарба берганига шубҳа қилишди, фақат жарима беришди. Гулжаной жангни давом эттиролмади.
Ва кумуш медал копилкамизга!
Яна битта олтин учун таэквондочимиз Гулжаной Наимова британиялик рақиби Эми Трусдейлга қарши жангни бошлайди.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Aziz ota-onalar, o’quvchi qizingizning mobil telefoniga Qizlar akademiyasi ilovasini yuklab bering.
Talaba qizlarga ham juda kerakli kontentlar qo’yib, to’ldirib boriladi.
/channel/qizlarakademiyasi/3
36 га киришнинг биринчи куни
Кеча 00:00 да “Синчалак” сўради. Мана кириб олдиз янги ёшга, қанақа экан бу янги ёш деб.
Ҳозирча бир нарса дейиш қийин.
Агар тонггача 4 марта уйғонганимни ҳисобга олса, демак бу бедорлик ёши.
Агар 110 та суратни ичидан ажинлар, юздаги доғлар ва ортиқча “кг”лар кўринмаган 10 та расмимни танлай олмай, 1 соатни увол қилганимни айтса, демак бу танлов қилиш қийин бўлган ёш.
Агар ким менга нима совға қилиши кераклигини ўзим уялмай-нетмай айтаётганимни инобатга олса, демак бу прагматик ёш.
Агар адамизга бугунги режамни фақат бугун эрталаб айтаётганимни тан олсам, демак бу мустақиллик ёши.
Агар шу вақтгача юрагимдан муҳаббат кетмаган экан, демак бу ҳақиқий туйғулар ёши.
Агар ота-онам ва фарзандларим шу бугун ўзим билан бирга бир ёшга улғайганини мулоҳаза қилсам, демак бу улғайиш ёши.
Агар ҳамма нарсани биладиган Ислом ўзи энг кўп қизиқадиган Ўзбекистон тарихидан кеча 3 баҳо олганини эсласам, демак бу “бақирмайдиган оналар” туркумига кириш ва ўсмир боласи бор оналик учун синов ёши.
Агар ҳамма нарсани биладиган ва синглисига астойдил меҳр қўйган Ислом бугун чиройли костюмларини кийиб, чиройли ака бўлиб чиройли ухлаб ётган синглисини бағрига босиб, боғчага олиб кетганини эсласам, демак бу чиройли оналик ёши.
Агар ҳамма нарсага уриниб кўрадиган Усмон Ал Хоразмий мактабида яна фан олимпиадасига қатнашмоқчилигини айтганини эсласам, демак бу туганмас имтиҳонлар ёши.
Агар Саида қизим ҳар куни адасига зирак таққанини мақтаниб, лабига помада сураман деб хархаша қилиб, акаларига муштини дўлайтириб юрганини кулиб эсласам, бу завқлар ёши.
Агар шу ёшгача журналистикада ўзимдан қолдирадиган нимадир қилолмаганимни ўйласам, демак бу амбициялар ёши.
Агар ҳар куни умуман менга дахли йўқ масалалар билан шуғулланишга тўғри келаётганини ўйласам, демак бу керакли бўлиш ёши.
Агар бошқаларни ўзимга табрик ёзиш ташвишидан қутқаришни истаб, қаторлаштириб расм қўйганимни тушунсангиз, демак бу овворагарчиликни олдини олиш учун фақат лайкларга келишув ёши.
Агар сиз буни шу ергача эринмай ўқиган бўлсангиз, демак бу “ҳаммангизга раҳмат” деб айтадиган ёш.
Paralimpiya oʻyinlarida tarixiy rekord natija qayd etgan Oʻzbekiston delegatsiyasini tantanali kutib olish marosimi boshlanmoqda.
🏫 Video: O‘zA
👉 @xushnudbek 👈
BBC Uzbek олимпиада ғолибларига берилган мукофотлар ҳақида ёзган мана бу постим ортидан интервьюга чақирганди. Ўзбек нашри журналисти Аваз Тоҳиров билан зум орқали суҳбатлашгандим ва позициямни изоҳлагандим. Суҳбат анча аввал чиққан экан, энди кўрибман.
https://youtu.be/A0n1YyqUS6k?si=G7VKOW3AjR8-Wmpo
Эрталаб ҳам тинглаб, ҳам 800 хил сўкишлар ва ҳақоратларни ўқиб, мазза қилиб, ўзингдан айланай, халқим, ўзингдан-ай деб турувдим, мен билан бирга суҳбатни тинглаётган (наушник қопкетибди доимгидек) таксист айтиб қолди:
“Яхши гапирибди шу қиз, шу гапларни чойхонада оғайниларимга тушунтиролмагандим, дайректига мани номимдан раҳмат ёзиб қўйинг”.
Дайректим йўқлиги учун каналимга ёзиб қўйдим😉
5-олтинимизга пара енгил атлетикачимиз Ёрқинбек Одилов муаллифлик қилди. У F57 классининг найза улоқтириш баҳсларида 50.32 метр натижа кўрсатди.
Ўзбекистон 5 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медал билан 7-ўринда.
«Спорт» да финал. Таэквондист Асадбек Тоштемиров олтин медал томон катта устунлик билан кетяпти.
Читать полностью…Этинг жимирлайди. Ватан тинчлиги, одамлар ҳаётини асраш йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари оталари ҳикоясини гапирди. Улар ҳам бугун ота касбни танлашган.
Читать полностью…Ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади, қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Янги Ўзбекистон боғида Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бошланди.
@qurbonova_a