quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

Муфтий ҳазратлари сайловда муносиб номзодларга овоз бердилар

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз бердилар.

Ватан келажаги, жамият осойишталиги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари юртимизда очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, овоз бериш жараёнида қатнашдилар.

Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари ушбу участка мутасаддилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат қуриб, овоз бериш жараёнлари ҳақида қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирлар:

– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида овоз беришда иштирок этдим. Биз ҳам она Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшадиган, муносиб номзодларга яхши ният ила овоз бердик.

Сайлов участкаларида овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирлангани барчани мамнун этмоқда. Ислом манбаларида сайлаш ва сайланиш ҳақида ҳам баён этилган, халқ жамият бошқарувида иштирок этадиган ўз вакилларини сайлаб олиши зарурдир. Шу боис ҳам давлат ва жамият тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшларни илм-маърифатли қилишга ҳисса қўшадиган муносиб номзодларни танлаш ва сайлаш – ўта муҳим масаладир.

Таъкидлаш жоизки, бугунги овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, уламолар, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна бўлмоқдалар. Зеро, сайловчилар фаоллиги миллат ҳамжиҳатлигини, ўз келажагига бўлган ишончни, олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватланишини яққол намоён этади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22822

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони Карим тиловатидан бошқа бирор сўзни гапира олмайдиган йигит

Ушбу йигит араб теледастурда намойиш этилди ва кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Гап шундаки, у умуман гапира олмайди ва ўз фикрини фақат қисқа товушлар ва кўл ишоралари ила ифодалай олади.

Аммо, Қуръонни эса равон ва кўпчилик ҳавас қиладиган даражада тиловат қилмоқда. Аллоҳнинг қудрати чексиз!

Субҳаналлоҳ!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан».

Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ: Айтинг: «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Абадий саодат хушхабарини берган зот

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Истиғфорнинг маъноси:
«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда «Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм» деганларини санар эдик».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ва «Юнусобод Оқтепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ домла Обидовга Зубайда ҳожи онанинг вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! Барча мусибатзадаларга, хусусан, устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов ва Нуруллоҳ домлага сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!


Жаноза намози 17:00 да
Шайх Зайниддин жомеъ масжидида ўқилади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз)», («Исро» сураси, 7-оят).

Сиз ўзингизнинг қилмишингиз ила ўша ваъданинг юзага чиқишига сабаб бўлганингизда... У бандаларимиз шиддатли куч-қувват эгалари бўладилар. Улар масжидга — Байтул Мақдисга аввал қандай кирган бўлсалар, шундай кирадилар ва ўзлари эгаллаган нарсаларни тамоман парчалаб йўқ қилиб ташлайдилар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Қандай қилиб инсон 1000 йил яшаши мумкин?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظيمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيّوُمُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

Истиғфорнинг маъноси:
«Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини ўтиниб сўрайман. Ундан бошқа илоҳ йўқ, у Ҳайй ва Қойюм сифатли Зотдир. Унга тавба қиламан».

Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким, «Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қойюму ва атуубу илайҳ», деса, у мағфират қилинади. Гарчи урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Илм талабида машаққат чеккан олимлар

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ғарбий Африкада Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди ва ғолиблар тақдирланди

Мавритания пойтахти Нуакшот шаҳрида ўтказилган мусобақада 16 давлатдан 136 нафар иштирокчи икки асосий йўналиш: Қуръон ҳифзи ва Набий алайҳиссалом ҳадисларини ёд олиш бўйича беллашди. Бешта ҳакам Қуръон йўналиши бўйича рақобатчиларни баҳолаган бўлса, ҳадисга ихтисослашган беш нафар экспертдан иборат яна бир ҳайъат суннат бўлимида иштирокчиларни баҳолади.

Ëпилиш маросимида Мавритания бош муфтийси, Мавритания расмийлари, араб ва мусулмон дипломатик арбоблари иштирок этди. Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазири Шайх Абдуллатиф аш-Шайх нутқида Мавритания президентига мусобақага мезбонлик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📖 ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЁДЛАШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Муъминуун сураси 84-91 оятлар

Шайх Ëсир ад-Даусарий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

22-Москва Халқаро Қуръон мусобақаси режалаштирилди

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси томонидан ташкил этилган Халқаро Қуръон мусобақаси 6-8 ноябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

Мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан энг яхши Қуръон ҳофизлари иштирок этади. Иштирокчилар Қуръони Карим тиловати бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этади.

Танлов иштирокчиларининг чиқишлари Москва масжидида бўлиб ўтади. Танловнинг ёпилиш маросими 8-ноябрь куни «Космос» меҳмонхонасининг концерт залида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Аҳзоб сураси 35-оят

Шайх Аҳмад бин Толиб қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Менга аввалгилару кейингилар илми берилган…

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мурсалаат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Зухруф сураси 68-71 оятлар

Шайх Моҳир ал-Муъақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Юсуф сурасидан гўзал ибратлар

قَالَتِ ٱمْرَأَتُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْـَٰٔنَ حَصْحَصَ ٱلْحَقُّ
«Азизнинг хотини: «Энди ҳақиқат зоҳир бўлди», деди» (51-оят).
Ҳақиқат эгилади, баъзан узоқ муддат ғойиб бўлиши мумкин, лекин ўлмайди.

ٱقْتُلُو يُوسُفَ أَوِ ٱطْرَحُوهُ أَرْضًا يَخْلُ لَكُمْ وَجْهُ أَبِيكُمْ
«Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга олиб бориб ташланглар, шунда отангизнинг юзи сизга холи қолади», дедилар» (9-оят).
Жасад йўқ бўлса ҳам, муҳаббат тарк этмаслигини билишмас эди.
 
إِذْ قَالُو لَيُوسُفُ وَأَخُوهُ أَحَبُّ إِلَىٰٓ أَبِينَا مِنَّا
«Ўшанда улар: «Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизга биздан кўра маҳбуброқлар», дедилар» (8-оят).
Улар мол-дунёга ҳасад қилишмади. Қалб тортиғи қўл тортиғидан қимматлироқдир.
Юсуф қиссасида кўйлак уч маротаба такрорланган. Биринчиси маҳзунликка сабаб бўлган. Иккинчиси бегуноҳликка далил бўлган. Учинчиси хурсандчилик хушхабари бўлган. Бугун сени маҳзун қилган нарса эртага сенга сурур бахш қилиши мумкин.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 24 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Раъд сураси 28-оят

Шайҳ Абдуллоҳ ал-Буъайжан қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва сизларни жуфт қилиб яратдик», («Набаъ» сураси, 8-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 23 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 74-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Ясин" сурасининг 1-оятидан 83-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал