quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

XVIII асрдаги Қуръон мўъжизаси

Сиз кўриб турган, "Омадли қул" деб номланган мазкур портрет оддий сурат эмас. Бу портрет 1733-йилда инглиз рассоми Уилям Ҳоар томонидан чизилган, айни пайтда Қатарнинг Доҳа шаҳридаги Шарқшунослик музейида сақланмоқда.

Унда акс этган Айюб Сулаймон Диалло 1701-йилда Сенегалда, тақводор оилада туғилган. Айюбдаги фавқулодда истеъдоди эрта назарга тушди: у болалигиданоқ Қуръони каримни тўлиқ ёд олди, Исломий фиқҳнинг асосий мактабларидан бўлган Малики мадҳабдан воқиф бўлди.

Айюб Сулаймон навқирон ёшида африкалик қул савдогарлари қўлига тушиб, 1731-йилда Америкага сотиб юборилади. Мэриленд штатидаги тамаки плантацияларига эгалик қилувчи хонадонда қулликка мажбурланган Айюб машаққатларга қарамасдан кундалик ибодат ва исломий амаллардан воз кечмади. Хонадон эгалари уни таҳқирлашар, намоз маҳали унга ахлат отишар эди. Унинг қочишга уринишлари бесамар кетди. Бир гал уни қамоққа ташлашди.

Айюб Сулаймон қамоқхонада Томас Блуэт исмли инглиз ҳуқуқшуноси билан учрашади. Ёш африкаликнинг тақводорлиги, саводи, ҳамда ақл-заковати, эътиқодига садоқати Блуэтни бағоятда таъсирлантиради. Ҳуқуқшунос кейинчалик ўзининг "Касбим билан боғлиқ айрим хотиралар" номли китобида Айюб Сулаймон тўғрисида шундай ёзади: “У бетакрор хотира соҳиби эди; ўн беш ёшида Қуръонни ёддан сўзма-сўз айтар эди…”

Тақдир тақозоси билан, Айюбнинг қамоқхонада отасига ёзган мактуби Англияга бориб қолади. АҚШнинг Жоржия мустамлакаси асосчиси Жеймс Эдвард қўлига тушган арабий тилдаги мактубни таржима қилдириш учун Окфордга йўл олади.

Жеймс Эдвард мактубнинг баён услуби, ҳуснихат ва Айюб тасвирлаган машаққатлардан ниҳоятда ҳаяжонланади. Ёш ҳомили Қуръон билан тезроқ учрашиш истагида Жеймс зудлик билан Айюб Сулаймонни харид қилади ва озод инсон сифатида уни Англияга чақиради.

1733-йилда Англияга етиб келган Айюб инглиз киборлари каби тантанали кутиб олинади. Гарчи, қораларга маҳаллий аҳоли билан сўзлашиш тақиқланган бўлса ҳам, Айюб бундан мустасно эди. Африкаликларга паст назарда қараш, уларни ақлан қолоқ деб ҳисоблаш бу ерда оддий ҳақиқат бўлган. Айюб Сулаймоннинг насроний ва яҳудий руҳонийлари билан баҳслари тез орада Лондоннинг энг қизиқ томошаларидан бирига айланади.

Айюб Сулаймон нутқларида барча инсонлар тенг қилиб яратилгани, эътиқоднинг замири инсонийлик, адолат жамиятнинг бош эҳтиёжи эканига урғу қаратади. Ёш мусулмоннинг диний билимлари, тақвоси ҳамда илгари сураётган далиллари илмий давраларда ҳурмат қозонади. Бундан таъсирланган Жеймс Эдвард Жоржияда бир муддат қулликни таъқиқлаб ҳам қўяди.

Айюб Сулаймоннинг таниқли сурати 1734-йилда она юртига қайтиш олдидан рассом Уильям Ҳоар томонидан чизилган. Ўн саккизинчи асрда африкаликлар иштирокида ишланган суратларга эътибор қилсангиз, қиёфаларнинг нотабиий, жиркантирадиган қилиб ёки қораларнинг оқ танлиларнинг фонида тасвирланганига гувоҳ бўласиз. Ирқий нотенглик ва камситилиш санъатда ҳам йўл қўйилгани ҳақиқат.

Аммо, суратдаги бош ўзига хосликка энди тўхталамиз, бу Айюб Сулаймоннинг бўйнида осиғлиқ жилд. Унда ўзи ёддан қайта кўчирган Қуръони Карим нусхаси сақланар эди. Айюб унинг суратини солишлари учун икки шарти борлигини айтган. Бири, миллий-анъанавий одми кийимда бўлиши, иккинчиси уни муқаддас китоб билан тасвирлашлари керак эди. Шу тахлит Ғарб тасвирий санъатида илк маротаба Қуръон туширилган мусулмон портрети ишланган.

Икки йиллик машаққат ва хўрланишларга қарамасдан африкалик бу йигит эътиқоди, ўзлиги ва илмини йўқотмади. Ўз навбатида, эътиқоди, илми ва амали унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Айюб Сулаймоннинг беқиёс хотирага эга бўлиши, муқаддас китобни ёд олиши, қул қилиб олиб кетилиши, қамоққа ташланиши, ҳуқуқшунос билан учрашуви ҳамда мактубнинг кутилмаганда англиялик йирик киборнинг қўлига тушиши, озод этилиши ва қадр топиши. Буларнинг барчаси ягона ҳикматнинг хосиятли кетма-кетлиги. Шу орқали Яратган Ғарб оламига Исломга ва унинг қанчалар ҳақ дин эканига ишора берган. Зеро, унга эргашганларнинг мақоми икки дунёда юксак бўлади.

Шуҳрат Сатторов, журналист

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун юборилганликлари барчамизга маълум. Илоҳий таълимотда қазою қадарга иймон келтириш Ислом динимиз асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни ҳам тақдирдан деб билиш, у бандага Аллоҳнинг иродаси билангина етади дейиш энг тўғри йўлдир. Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича баён қилинган: «Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир».
(Тағобун сураси, 11-оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ният қанчалик кўп бўлса, савоби шунчалик кўп бўлади

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТЛАРДАН БИРИ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Аъроф сураси 44-оят

Аҳмад ал-Ажмий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қозонда «БРИКС»нинг биринчи Қуръони Карим мукофоти ғолиблари тақдирланди

Чоршанба куни бошланган мусобақада 22 давлатдан даъвогарлар, жумладан «БРИКС» аъзолари ҳам иштирок этди.

Биринчи ўрин баҳрайнлик Муҳаммад Самирга насиб этди. Иккинчи ўрин мисрлик Муҳаммад Абдулкарим Комил Аттияга насиб этди, у туғма кўзи ожиз бўлишига қарамай Қуръонни ёд олган. Эронлик Омид Ҳусайнижод учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир Татаристон Республикаси кўмагида Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси, Россия Муфтийлар кенгаши ва Муҳаммад Бин Зайд гуманитар фанлар университети (БАА) томонидан ташкил этилди. Россия, Яман, Бангладеш, Эрон ва Мисрдан келган таниқли Қуръон мутахассисларидан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати чиқишларни тажвид қоидалари ва тиловатнинг гўзаллиги асосида баҳолади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Анбиё сураси 87-88 оятлар

Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қуръони_карим

«Hilol Nashr» нашриётида чоп қилинган мусҳафи шарифлар

Мусҳафларни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Мусҳафи шариф (cариқ қоғозда, катта ўлчамда) — 135 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (тажвидли, катта ўлчамда) — 140 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (cариқ қоғозда, ўрта ўлчамда) — 55 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (кўк қоғозда, ўрта ўлчамда) — 57 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (тажвидли, ўрта ўлчамда) — 64 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

📍 Манзилларимиз

*Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Читать полностью…

QURAN.UZ

🤲 Жума кунидаги дуолар

Аллоҳим, Сенга ҳамдлар бўлсин, Ўзинг осмонлару ер ва ундагиларнинг Парвардигорисан. Сенга ҳамдлар бўлсинки, Сен осмонлару ернинг ва улардагиларнинг Подшоҳисан. Сенга ҳамдлар бўлсинки, Сен осмонлару ернинг ва ундагиларнинг нурисан. Сенга ҳамдлар бўлсинки, Ўзинг ҳақсан, ваъданг ҳақ, Сенга рўбарў бўлиш ҳақдир, Жаннат ҳақдир, Дўзах ҳақдир, Пайғамбарлар ҳақдир, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақдир, Қиёмат ҳам ҳақдир.

- Аллоҳим, мен Сенга таваккал қилдим, мени ризқлантир ва мени ҳимоя қил ва мен Сендан розиман, Ўзинг энг яхши вакилсан!

- Аллоҳим, мени фармонинг билан рози қил, эҳсонинг билан рози қил ва мени дўстларинг қаторида қил!

- Аллоҳим, тавбамни қабул қил, кучимнинг ожизлигига раҳм қил, гуноҳларимни мағфират эт, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!

- Аллоҳим, бу муборак кунда бизни зиёда қилгин ва камайтирмагин, бизни азиз қилгин ва бизни хор қилмагин, бизга бергин ва бизни камайтирмагин!

- Аллоҳим, фазлинг ила сендан сўрайман, мени ҳукмсиз ва азобсиз жаннатга кирит!

- Аллоҳим, жума куни бизларга қийинчиликсиз, ҳалол ва гўзал ризқ бергин ва дуоларимизни ижобат эт!

- Аллоҳим, жума куни Сендан раҳмат сўраймизки, у билан қалбларимизни ҳидоят қиласан, амалларимизни пок қиласан, ҳидоятимизни илҳомлантирасан, шароитларимизни тўғрилайсан ва ташвишларимизни кетказасан!

- Аллоҳим, мени кечир, менга соғлик бер, мени тўғри йўлингга ҳидоят эт ва менга раҳм қил!

- Аллоҳим, барча тирик ва ўлик мусулмонларни мағфират қил ва уларни ўз жаннатингга киргиз ва уларни ўз азобингдан сақлагин!


#жума #дуо

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ  ва шафоатчи бўламан», дедилар».
(Байҳақий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Такаасур сураси

Арби Шишаний қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний аъуузубика мин ъазааби жаҳаннам, ва аъуузубика мин ъазаабил қобр, ва аъуузубика мин фитнатил масийҳид дажжаал, ва аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хушхабар: Қуръон мусобақасида Мустафоқул қори тақдирланди

Жорий йилнинг 23-27 июл кунлари Татарстоннинг Қозон шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил қилинган халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақада юртимиз номидан «Саййид Муҳйиддин Махдум» ислом билим юрти битирувчиси Мустафоқул қори Абдураҳмонов Абдуваҳоб ўғли муваффақиятли иштирок этиб тақдирланди.

Аллоҳ таоло Мустафоқул қорининг ҳифзини бақувват қилиб, Қуръони Карим нурини таратиб юришни насиб этсин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22459

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Таъзия

Юртимизнинг энг ёши улуғ устози, Қуръони Карим ходими, Яҳё қори даданинг завжалари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Марҳуманинг барча оила аъзоларига, хусусан, Яҳё қори дадага, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди, «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@hazratim_uz & @islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

QURAN.UZ

Сафар ойи қандай ой?

Сафар ойи ҳижрий–қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.

Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки, ўша гапларнинг тагида Сафар ойида сафар қилса сафарида офатга дучор бўлармиш ва тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод бўлади.

Бу гапларни кичикликдан эшитиб келаман. Дастлаб, Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш, деган гапни эшитганимда номи сафар бўлгани учундир, деб хаёл қилган эдим. Кейин билсам, ой номи сафар эмас, «софар» экан. Бу ойнинг номининг сафарга ҳеч алоқаси йўқ экан. Фақат бизда алифбомиз ўзганикига алмаштирилганда уларнинг алифбоси камбағаллик қилиб шу хато юз берган экан.

Давоми...

#Сафар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ихлос сураси

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَدْمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ التَّرَدِّي وَمِنَ الْغَرَقِ وَالْحَرْقِ وَالْهَرَمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ يَتَخَبَّطَنِي الشَّيْطَانُ عِنْدَ الْمَوْتِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ فِي سَبِيلِكَ مُدْبِرًا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ لَدِيغًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ғарқ бўлишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан йўлингдан орқага қочиб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман».

Абу Юсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма инний аъуузубика минал ҳадм, ва аъуузубика минат тароддий, ва минал ғороқи вал ҳарқи вал ҳаром, ва аъуузубика мин ан йатахоббатониш шайтоону ъиндал мавт, ва аъуузубика мин ан амуута фий сабийлика мудбиро, ва аъуузубика мин ан амуута ладийғо», деб дуо қилар эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Намозда хушуъ қандай бўлиши керак?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي‏

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан эшитишим шарридан, кўришим шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийнинг шарридан паноҳ сўрайман».

Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга паноҳ сўраб юрадиган сўзларни ўргатинг», дедим. У зот икки елкамни ушлаб туриб: «Аллоҳумма инний аъуузубика мин шарри самъий, ва мин шарри басорий, ва мин шарри лисааний, ва мин шарри қолбий, ва мин шарри маниййи», дегин», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Туркиялик машҳур қори юртимизда

Бугун, 2 август куни Миср Араб Республикасида улуғ устозлардан таҳсил олган, туркиялик машҳур қори, шайх Ризо Гунай «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига ташриф буюрди. Меҳмонни ушбу масжид имом-хатиби, устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ илиқ кутиб олдилар. Азиз меҳмон жума намозини жамоат билан бирга адо этди.

Шундан сўнг «Ҳилол нашр» нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги диний-маърифий, бадиий-публицистик адабиётлар, китобхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, нашриёт, дўкон ходимлари, шу билан бирга юртимиз ва халқимиз хаққига хайрли дуолар қилдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22459

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қамар сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
📚
Имом Табароний «Авсат» асари

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръондан энг биринчи нозил бўлган оят ҳақида

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг келиши энг аввал ўнгидан келувчи тушлар орқали бўлган. Кўрган тушлари худди тонг ёришишидек бўлиб кўринарди. Сўнг у кишига ёлғизлик чиройли кўрсатилди. У киши Ҳиро ғорига борар ва бир неча кун ибодат қилардилар. Озуқаларини ҳам олардилар. Озиқлари тугаса, Хадичанинг олдига келиб яна олиб кетардилар. Охири шу ерда у кишига ҳақ келди. Бир фаришта келиб: «Ўқи» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мен ўқишни билмайман» дедим. Кейин фаришта мени ушлаб қисди, ҳаттоки қийналдим, сўнг мени қўйиб юбориб: «Ўқи», деди. Мен яна: «Мен ўқишни билмайман» дедим. У яна мени иккинчи марта қаттиқ сиқди, ҳаттоки қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юбориб: «Ўқи», деди. Мен яна: «Ўқишни билмайман» дедим. У мени ушлаб учинчи марта сиқди, ҳаттоки қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юборди ва: «Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни лахта қондан яратган, ўқи, сенинг Роббинг карамлидир, У қалам билан таълим бергандир». (Алақ 1-5) оятларини ўқиди….

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#янги_тақсимлаш

📚 Quran.uz навбатдаги хатмоналар тақсимоти бошланди!

Бугун соат 08:00 дан 22:00 гача келаси ҳафта учун янги ҳатмоналарга тақсимлаш жараёни бошланди. Хатмонада эркаклар ҳам, аёллар ҳам қатнашиши мумкин.

👉 Қуръон ифорини таратувчи тақсимот гуруҳимиз линки

Вазифаларни бот орқали ҳам олишингиз мумкин:
@xatmona_uzbot

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Сажда сураси 22-оят

Аҳмад ал-Ажмий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қувайтда турли ёш гуруҳлари учун ёзги Қуръон курслари ўтказилмоқда

Мамлакат Қуръон ҳофизлари уюшмаси бошқаруви аъзоси Одил ад-Дурайбоннинг айтишича, курслар 1-июнда бошланган ва сентябрь охиригача давом этади. Қуръон курслари мактаб ўқувчиларининг таътил кунларида саккизинчи йил ташкил этилмоқда, деди у. Унинг қўшимча қилишича, Қуръон тиловати ва ёд олиш бўйича дарслар ўтказиш билан бирга, иштирокчилар учун маданий ва кўнгилочар дастурлар ҳам мавжуд.

Бу йил курсларда қатнашиш учун талаблар ортди, дейди расмий. Шунингдек, у уюшмага қарашли 46 та Қуръон марказлари бутун араб мамлакати бўйлаб Қуръон тўгараклари ва таълим курслари ташкил этиб келаётганини таъкидлади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал