quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Рум сураси 17-19 оятлар

Аҳмад ал-Ғомидий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шууро сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Раъд сураси 28-оят

Абдуллоҳ Ҳумейд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Шайтондан ҳимоя қиладиган оят

Қуръони каримда шундай оят борки, унинг фазилати чексиз ва мислсиздир. Ушбу оят Бақара сурасидаги “Оят ул-Курсий” дея номланган 255-оятидир:

اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ

“Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қайюмдир. Уни мудроқҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унингҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинголдиларидаги нарсани ҳам ортларидаги нарсани ҳам билур. Унингилмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир”.

Имом Муслим ва Имом Аҳмадлар Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисида Аллоҳ Китобидаги энг улуғ оят Курси ояти эканлиги таъкидланган.

Ушбу оятнинг фазилатларини баён этиб берувчи ҳадислар жуда ҳам кўп. Қуйида улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Моида сураси 74-оят

Анас ал-Шафий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ТАБРИК

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».

Ассалому алайкум, азиз дўстлар! Барчаларингизни Қурбон Ҳайити билан муборакбод этаман. Ибодату қурбонликларингизни Ҳақ таоло ҳусни қабул айлаб, ажру мукофотини зиёда айласин! Кўп йиллар шундай улуғ кунларда биргаликда тоатда бўлишимизни насиб этсин! Аллоҳ таоло бу кунларнинг баракотидан юртимизни осуда, халқимиз ҳаётини фаровон, иймонини саломат қилсин! Бутун ислом оламига тинчлик, мазлумларимизга фатху нусрат ато айласин!

Дуоларингизда унутманг. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».

Ийди Азхо муборак!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Ташриқнинг арабча матни:
اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ وَلِلّٰهِ الْحَمْد

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#табрик

🥳 Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил-ҳамд!

Ўз ҳузурида энг улуғ кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Ушбу қутлуғ кунларни қандай ўтказишнинг таълимини берган Расули муҳтарамга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!

Яқинларингизга улашинг👇🏻
@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Зориёт сураси 15-18 оятлар

Мишари Фалиҳ қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Сеҳргарга ишониш ва бориш ҳақида

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эслатма!

Бугун 757 та (+23 та мустақил) хатмона соат 19:00 да Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига дуо қилиб бағишлаб бериш учун Қуръони Карим ходими Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид таклиф қилинганлар.

Ўтказиб юборманг!

👉 Қуръон ифорини таратувчи тақсимот гуруҳимиз линки

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ДУОЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ - АРАФА КУНИДАГИ ДУОДИР!

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»дир».
(Термизий ривояти)

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!

Давоми...

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

Буни бошқаларга ҳам эслатинг👇🏻
@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳуммағфир лий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту, антал муқоддиму, ва антал муаххиру, ва анта ъалаа кулли шай`ин қодийр».
(Икки шайх ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Қандай дўст танлаш керак?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Имомлар_ва_ровийлар

Имом Нофеъ

Имом Нофеъ Маданий ишончли ва аҳли солиҳ кишилардан эди. Одамларга етмиш йилга яқин қироатдан дарс берган. Мадинада одамларга қироатдан раис бўлиш шу кишига насиб этган. Имом Нофеъ Маданий турли қироатлар бўйича олим ва ўз юртида ўтган имомларнинг изидан эргашувчи зот бўлган.

Имом Нофеъ Маданий раҳматуллоҳи алайҳи қачон гапирса, оғзидан мушк ҳиди келар эди. Унга: «Одамларга қироатдан дарс беришдан олдин хушбўй суртиб оласиз-ми?» дейилса, «Хушбўйга қўлимни ҳам теккизмайман, уни суртмайман ҳам. Аммо тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман, у зот оғзимга қироат қилганлар, ўшандан бери оғзимдан мана шу ҳид чиқади», дер эди.

Имом Нофеъ Маданийдан жуда кўп одамлар қироатни олган. Уларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. У киши Мадинаи Мунавварада вафот этган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطَايَاىَ وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳуммағфир лий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту, антал муқоддиму, ва антал муаххиру, ва анта ъалаа кулли шай`ин қодийр».
(Икки шайх ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ишга кетишдан олдин ўқиладиган дуо


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

Байрамона шукуҳ ва кайфият хонадонингизни асло тарк этмасин!

#Ҳайит #байрам

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي

Дуонинг маъноси:
«Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Роббиғфир лий хотий`атий, ва жаҳлий, ва исроофий фий амрий куллиҳ, ва маа анта аъламу биҳи минний».
(Икки шайх ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Фақат Аллоҳга суянинг!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Мулк сураси фазилати

Инсон бу дунёда эзгу ишларни амалга ошириб, бахтли ҳаёт кечиришни хоҳлайди. Албатта, бундай яхши ҳаёт кечиришга Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида тавсиялар берилган. Ана шу тавсиялардан бири Мулк сураси ҳақида бўлиб, бу суранинг фазилатлари борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган.

“Мулк” – подшоҳлик, ҳукмронлик. Ўзбек тилида “мулк” сўзи бу маънода кам ишлатилиб, “бойлик”, “ашё” каби маъноларда кўпроқ ишлатилади. Сурада Ер, Осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги Аллоҳнинг ҳикмат ва қудрати, иймонсиз ўтганларнинг охиратдаги надоматлари, ризқ талаб қилиш, ҳидоят ва залолат каби мавзулар мужассамдир.

Мулк сураси халқимиз орасида “Таборак” номи билан ҳам машҳурдир. Шунингдек, у “Сақловчи” ва “Нажот берувчи” деб ҳам юритилади, чунки у бандаларни дўзах азобидан сақлайди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#табрик

📖 Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз - Қурбон ҳайити билан QURAN.UZ канали ходимлари чин қалбдан муборакбод этади!

🌙 Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, дину дунё ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни насиб айласин!

Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизга улашинг👇🏻
@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам
ватандошлар!

Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Халқимиз ҳаётида эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик рамзи сифатида мустаҳкам қарор топган Қурбон ҳайити бугунги кунда биз учун барча соҳаларда инсон қадри етакчи ўринга чиқаётган Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар мазмунига нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани билан янада аҳамиятли бўлиб бормоқда.

Айниқса, маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликка қаратилган эзгу ишларимизда муқаддас динимиз, унинг инсонпарварлик моҳиятини ўзида яққол ифода этадиган ушбу файзли байрам биз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилади, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22302

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#жонли_эфир

757 та жамоавий ва 26 та мустақил хатмона бағишлови бошланди👇🏻👇🏻👇🏻

👉🏻 Youtube oрқали кўриш

Читать полностью…

QURAN.UZ

Туркия президенти Истанбулдаги Айя София масжидида Қуръон ҳофизларини эҳтиром қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жума куни кечқурун тадбирда иштирок этди, дея хабар беради мамлакат матбуоти.

Мукофотланганлар Имом Хатиб мактабининг Қуръон ёд олиш курсини тамомлаган ўқувчиларидир. Уларга Қуръон ҳифзи курси танловини кўрсатувчи сертификатлар топширилди.

Иштирокчилар орасида Туркиянинг 2024-йилги Қуръон тиловати мусобақасининг энг яхши ғолиби Муҳаммад Асиджон, бошқа Қуръон қорилари, Айя София масжиди имом-хатиби ва бир қанча юқори мартабали сиёсий амалдорлар ҳам қатнашди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِى ٱلدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِى ٱلْـَٔاخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ

Дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари «Роббанаа аатина фид дунйаа ҳасанатан, ва фил аахироти ҳасанатан, ва қинаа ъазаабан наар» эди».
(Учовлари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Қадрли диндошим! Арафа кунингиз муборак бўлсин!

Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Арафа кунидан кўра Аллоҳ унда бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ».
(Муслим ривояти)

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал