quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#қироат

Фатир сураси 33-34 оятлар

Муҳаммад ал-Муборак қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шууро сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ихлос сураси

Аҳмад ан-Нуфайс қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Ёсин сураси фазилати

Ёсин сурасининг биринчи ояти сурага ном бўлиб қолган. Бу суранинг фазилатлари борасида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин Қуръони Каримнинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун ҳам ушбу суранинг яна бир номи «Қуръон қалби»дир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон тасдиқлаган мўъжизалар ҳақида қўлёзма топилди

Олимлар 2000 йиллик папирусни топиб, Ийсо алайҳиссаломнинг болалик даврига оид ёзувларни очишди. Бу Ийсо алайҳиссаломнинг беш ёшида мўъжиза кўрсатгани ҳақидаги ҳикоясининг энг қадимги нусхасидир.

Ушбу кашфиётдан олдин, энг қадимги ёзма II асрга тўғри келади. Қадимги папирус Гамбург давлат ва университет кутубхонасида сақланади. Мутахассислар қўлёзмаларни таҳлил қилар экан, матнда Ийсо алайҳиссаломнинг исмини кўрдилар. Аввалига улар буни қандайдир ҳужжатнинг бир қисми деб ўйлашди, лекин ёзувларни ҳал қилиб, олимлар бу Ийсо алайҳиссаломнинг 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган ҳаётини тасвирлайдиган ноёб версия деган хулосага келишди.

Қуръони Каримда Ийсо алайҳиссаломнинг муборак исмлари йигирма тўрт марта зикр қилинган. У зот ҳақларида Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Марям, Аҳзоб, Шууро, Зухруф, Ҳадид ва Соф сураларида оятлар келган.

У зотнинг исмлари Ийсо, лақаблари Масиҳ, кунялари Ибн Марямдир.

«...ва фаржини пок сақлаган Имрон қизи Марямни (мисол келтирди). Бас, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди» (Таҳрим сураси, 12-оят).

Марям бинт Имрон Аллоҳ таолога соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам пок тутганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок танага Ўз руҳидан «пуфлаш» билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган. У киши Аллоҳнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар.

Марямнинг оталари Имрон катта обрў эгаси ва Бану Исроилнинг улуғ уламоларидан, айни пайтда бефарзанд ҳам эдилар. Шунинг учун хотинлари «Фарзанд туғсам, Байтул мақдиснинг хизматига бераман», деб назр қилиб қўйган эди. Бу ҳақда Оли Имрон сурасида келган оятлардан билиб оламиз:

«Имроннинг хотини: «Роббим! Мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Мендан қабул эт. Албатта, Сен эшитувчисан, билувчисан», деганини эсла!» (35-оят).

Давоми…

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ зоолимийн»дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Қуръонсиз ҳаёт - ўлик ҳаёт


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Quran.uz хатмона кемаси 757 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz бир ярим йилдан кўпроқ вақт мобайнида ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва охирги марта 992 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, кейинги икки ой давомида ҳам 757 та хатмона йиғилди.

Ушбу хатмоналар 15.06.2024 Арафа куни, соат 19:00 да Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига Қуръони Карим ходими Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуо қилиб бағишлаб берадилар.

Хатмоналарда қатнашиш учун манзил
👉 /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ҳижр сураси 49-50 оятлар

Насир ал-Қотамий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июн Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июн – душанба кунига кўчирилади, 18 июн – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқ миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошлар учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22286

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата иллаа биллаҳ, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша` лам якун, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шай`ин ъилман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Қуръон иймон келтирганлар учун шифодир

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҚАДРЛИ ДИНДОШИМ! ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», дедилар.
(Муслим ривояти)

Бу, албатта, ҳажга бормаган кишилар учундир. Демак, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар, улкан фазлга эга бўладилар.

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума кунингиз муборак ва дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Имомликка бўйдоқ инсон ўтса бўладими?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Такбири ташриқни айтишни унутманг!

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса қолган ҳолида тонг оттирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йилгидек қилайликми?» дейишди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! Ўтган йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Мусулмонлар очарчилик туфайли қийинчиликка дучор бўлган йиллари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ сақлаб туришни ман қилганлар. Кейинги йили бу ҳолатга барҳам берилиб, тўқчилик бўлганда эса, ейиш, едириш ва сақлаб қўйишни айтганлар.

Қурбонликдан мақсад жонлиқ сўйишдир. Шариатда кўрсатилган жонлиқ сўйилдими, қурбонлик зиммадан соқит бўлади.

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Наҳл сураси 52-53 оятлар

Али ал-Туркманий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:15
Сирдарё 05:15
Жиззах 05:15
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:25
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳаж зиёратчиларига Қуръони Каримнинг маънолар таржимаси совға қилинади

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида Масжидул Ҳаром ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида Дин ишлари бўйича раислик турли тадбирлар ва ташаббусларга кўмаклашиш мажбуриятини олади.

Масжидул Ҳаром ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларининг Дин ишлари бўйича президенти Абдураҳмон ибн Абдулазиз ас-Судайс президентлик Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида икки муқаддас масжидда диний тадбирларни тез-тез ўтказишга тайёргарлик кўрганини маълум қилди.

Ушбу ташаббус дунёнинг турли бурчакларидан Ҳаж зиёратини адо этиш учун келган зиёратчилар тажрибасини бойитишдан иборат. Абдураҳмон ас-Судайс Қуръони Карим даъватини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилиш, бағрикенглик ва мўътадиллик қадриятларини мустаҳкамлашга урғу берди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».

Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафиний фий басорий. Лаа илааҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Кибрга кибр билан жавоб қайтариш

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Такбир #Ташриқ

Ташриқнинг арабча матни:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْد

Ташриқнинг ўқилиши:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».
(203-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар», «Аллоҳу акбар» деб такбир айтинг», деганидир».

Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: «Ташриқ кунларининг охирги асригача», деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Фуссилат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Нисо сураси 82-оят

Маҳди Шишаний қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Ар-Роҳман сурасининг ўзига хос услуби ва фазилати

Мазкур суранинг номи биринчи ояти «Ар-Роҳман»дан олинган бўлиб, у Аллоҳ таолонинг гўзал исм-сифатларидан ҳисобланади. Ушбу сура Маккада нозил бўлган ва 78 оятдан иборат. Суранинг номи «бениҳоя раҳмлилик» маъносини англатади. Бу сифат инсонларга нисбатан айтилганда «юмшоқлик», «меҳрибонлик»ни ифодаласа, Аллоҳ таолонинг сифати маъносида «меҳрибонлик», «эҳсон ва ризқ бериш»ни билдиради. Аслида ушбу сифатни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал