Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22256
🕋 @islomuz
#Мақола
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида айтиладиган зикрлар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар», (Ҳаж сураси, 28-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Маълум кунлар»ни зулҳижжанинг аввалги ўн куни, деганлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бунда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) қилинганидан-да афзалроқ амал йўқ», дедилар. Шунда саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, деб, «лекин бир киши моли ва нафсини хатарга қўйиб кўчага чиқсаю, ҳеч бир нарса билан қайтмаса, ана ўша афзалдир», дедилар.
(Имом Бухорий ривоятлари)
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳим, Ўзинг рози бўладиган амалга мени йўллагин!
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қарздор оила қурбонлик қилса бўладими?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дин, дунё ва охиратда авф ва офият сўрайман».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъаафията фид дунйаа вал аахироти».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Инсон қачон ота-онасининг қадрига етади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қурбонликка қандай ҳайвонлар сўйиш мумкин?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Қоф сураси 19-22 оятлар
Абу Аус қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📖 Қуръонни тўлиқ ўқиганга қанча савоб берилади?
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Луқмон сураси 17-оят
Ясир ад-Даусарий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ёзги Қуръон дастурлари Мисрлик талабалар томонидан илиқ кутиб олинди
Расмийларнинг таъкидлашича, иккинчи йил кетма-кет кўп сонли талабалар ота-оналари билан масжидларга Қуръон
курсларига ёзилиш учун боришмоқда. Уларнинг айтишича, Қуръон ёд олиш курслари талабалар орасида энг оммабоп бўлган.
Қуръон дастурлари ёзги таътилда Миср бўйлаб масжидларда кунига икки марта ўтказилади. Улар сўнгги йилларда болалар ва ўсмирлар учун кўплаб Қуръон дастурларини ишлаб чиққан ва амалга оширган мамлакатнинг «Вақф» вазирлиги томонидан ташкил этилган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
Зикрнинг маъноси:
«Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир».
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: «Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳий шай`ун фил арзи ва лаа фис сама`и ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жазоирда Қуръон миллий институтининг очилиши режалаштирилди
У бир қатор юқори мартабали қорилар назорати остида ташкил этилади, дея хабар беради вазирлик. Муассаса қорилар фаолиятини назорат қилиш, Қуръон тиловатини ўргатиш ва янги қориларга тиловат қилиш рухсатномаларини тасдиқлаш билан шуғулланади.
Мамлакатдаги кўплаб Қуръон фаоллари мазкур муассасани ишга тушириш режасини вақф вазирлигининг катта ютуғи сифатида баҳоладилар. Уларнинг таъкидлашича, вазирлик саъй-ҳаракатлари билан сўнгги йилларда Қуръон машғулотлари, жумладан, Қуръон ўргатиш дастурлари ва Қуръон тиловати сеанслари сезиларли даражада ошган.
Жазоирдаги Қуръон таълими сифатини ҳисобга олсак, бошқа мамлакатлардан, айниқса Шимолий ва Ғарбий Африкадаги талабалар Жазоирда Қуръон илмларини ва кўникмаларини ўрганаётган кўплаб талабалар бор.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Неча ёшдан бошлаб қурбонлик қилиш мумкин?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан динимда, дунёмда, аҳлимда ва молимда авф ва офият сўрайман».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъаафията фий диний ва дунйаайа ва аҳлий ва маалий».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати
وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ.
«Тонгга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар).
«Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).
Фойда: «Дуррул мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «тоқ»дан эса, зулҳижжанинг тўққизинчи куни, «жуфт»дан эса, зул ҳижжанинг ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар (Хитоботул аҳком, 146‑бет).
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фуссилат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Роҳман сураси 26-30 оятлар
Абу Бакр аш-Шатрий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ 10 КУНИДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидек Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир».
(Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🎉🎉🎉🎉🎉
🎉 Sunʼiy intellekt qoʻllangan oʻzbek tilidagi birinchi Qurʼon ilovasini kutib oling!
✅ “Qiroat” – sunʼiy intellekt qoʻllangan oʻzbek tilidagi birinchi Qurʼon ilovasi! U orqali Qurʼonni tajvid qoidalari boʻyicha toʻgʻri yoki xato oʻqiyotganingizni tekshirish imkoniyati bor.
Hozir ilovaga Fotiha surasi va 30-juzning (Amma porasining) arabiy matni hamda Hasanxon, Husaynxon Yahyo Abdulmajid qorilar tomonidan qilingan tilovatlari joylangan. Ushbu tilovatlarni eshitib, qiroatingizni toʻgʻrilab olishingiz mumkin.
Kelgusida Qurʼoni Karimning toʻliq 30 juzi joylanishi reja qilingan.
👉 Foydalanish boʻyicha qoʻllanma
Ilovani yuklab oling va Qurʼon qiroatingizni tekshirib koʻring. 😊
📖 Ilovani yuklab olish
* Ilova Android va iOS jihozlarida ishlaydi.
🟢 @hiloldasturlari
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен билан бирга тонгга кирган ҳар бир неъмат Сенинг ёлғиз Ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Бас, ҳамд ҳам, шукр ҳам Сенгадир».
Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лак. Фалакал ҳамду ва лакаш шукр» деса, батаҳқиқ ўша куннинг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Балоғатга етмаган болага гуноҳ ёки савоб ёзиладими?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қарздор одам умра ёки ҳаж қилиши мумкинми?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَسُوءِ الْكِبَرِ رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ
Зикрнинг маъноси:
«Кунни кеч қилдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб, кечга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ илоҳий маъбуд йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу тундаги нарсаларнинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу тундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва кибрнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечқурун бўлса, «Амсайнаа ва амсал мулку лиллаҳи, валҳамду лиллаҳи, лаа илааҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр. Робби ас`алука хойро маа фий ҳаазиҳил лайлати ва хойро маа баъдаҳаа ва аъуузубика мин шарри маа фий ҳаазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Робби аъуузубика минал касали ва суу`ил кибари. Робби аъуузубика мин ъазаабин наари ва ъазаабин фил қобри», дер эдилар.
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят килмаган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Ҳазрати Умарга жуда қаттиқ таъсир қилган оят
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳажда неча кун юрилади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Оли-Имрон сураси 186-оят
Маҳди Шишаний қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook