#манфаатли_эслатма
Даъватимиздаги камчилик
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аёллар қандай ҳаж қилади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга салавотни кўп айтаман. Ўз салавотларимдан қанчасини сизга қилай?» дедим. «Ўзинг истаганингчани», дедилар. «Тўртдан бириними?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Ярминими?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Учдан иккисиними?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.«Салавотимнинг ҳаммасини сизга қиламан», дедим. «Ундоқ бўлса, ғамингдан қутуласан ва гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Қоф сураси 30-33 оятлар
Салим Баҳанан қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қурбoнлик гўшти қандай тақсимланади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ وَمَلاَئِكَتَكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ بِأَنَّكَ أَنْتَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, фаришталарингни ва барча махлуқларингни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, Сен Аллоҳсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен ёлғизсан! Сенинг шеригинг йўқ. Албатта, Муҳаммад Сенинг банданг ва Росулингдир».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят кнлинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб бўлганда: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатака ва жамиъа холқика би аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта, ваҳдака лаа шарийка лака. Ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулука» деса, албатта Аллоҳ унинг ўша куни қилган гуноҳини мағфират қилади. Агар уларни кечқурун кирганда айтса, ўша кечаси қилгани мағфират қилинади», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Мақтовдаги меъёр
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фалақ ва Наас суралари ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фалақ ва Наас» суралари
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
رَضِينَا بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولاً
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни Расул деб, рози бўлдик».
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ва кечқурун бўлганда: «Розийнаа биллааҳи Роббан ва бил ислаами дийнан ва би Муҳаммадин Росуулан» деса, албатта, Аллоҳ учун уни рози қилиш ҳақ бўлур», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
«Раҳмон» исмини инсонга қўйса бўладими?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ғофир сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юнус сураси 62-65 оятлар
Элмурза Исаев қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Ким Қуръон ўрганган бўлса ва ўзидан бошқа кишига унга берилган Қуръондан ҳам афзалроқ нарса берилган, деб билса, кичик нарсани улуғ санаган ва улуғ нарсани кичик санаган бўлади»[1], деганлар.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким Қуръонни ёд олса, ҳурмати ошади, ҳадис ёзган кишининг ҳужжати қувватли бўлади, фиқҳни ўрганган кишининг қадри улуғ бўлади, наҳв илмини ўрганган кишининг таъби нозик бўлади ва ким ўз нафсини ҳимоя қилмаса, илм уни ҳимоя қилмайди»[2], деганлар.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ихлос сураси ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ихлос» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ғофир сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг! Барчамизга дуо ижобат бўладиган соатни топиш насиб қилсин.
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Қуръони Каримнинг тартиби ҳам мўжизадир
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Телефонми ё Қуръон…
Бир куни турмуш ўртоғим уйга шошиб кириб: «Телефонингни бер, қўшнига сотиб, бошқа яхшисини олиб бераман!» деб қолдилар. «Майли», дея у кишига оппоқ қўл телефонимни узатдим…
«Бу ҳам телефон жинниси экан», деб ўйлаяпсизми?! Рости, аввалига озгина бир нимасини йўқотган одамдек ҳис қилдим ўзимни. Кейинчалик нима учун бундай ҳолга тушганимни тушундим.
Тўғри, телефон орқали – шу кичиккина тўртбурчак ашё туфайли – ҳар ким ўзи излаган «дунё»га кириб боради… охир-оқибат ундан чиқолмай қолади. Ўзим-чи, хўш, мен нима учун телефонсиз қолиб қийналдим?!
Мен кимларгадир ўхшаб тинмай ижтимоий тармоқма-тармоқ кезиб юрмайман, шукр. Шунчаки қийналишимга сабаб – кундалик зикрларимсиз қолиб кетдим…
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Назиъаат сураси 37-45 оятлар
Ризгар ал-Курдий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Макка ва Мадина масжидларида 1000 та Қуръон ёд олиш машғулотлари очилади
Ушбу ташаббус зиёратчилар Қуръодан баҳраманд бўлишлари ва Қуръон ахлоқини дунё миқёсида ёйишлари учун 1445-ҳижрий 2024-йилги Ҳаж мавсуми учун Ҳарам масжиди ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида Дин ишлари бўйича раисликнинг режасини қўллаб-қувватлашдир.
Муқаддас Китобни ёд олган малакали Қуръон ўқитувчилари зиёрат тажрибасини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилади, дея хабар беради Саудия Пресс Агентлиги.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Ғофир сураси 39-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қуръони_карим
Ўрта ҳажмли, тажвидли мусҳафи шариф
Мусҳафни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.
👉 Нархи: 64 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бир қисмига тўғри келиши ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ихлос» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен ила кеч киритдик. Сен ила ҳаёт кечирамиз ва Сен ила ўламиз ва Сенгагина йиғиламиз». Яъни, бу нарсаларнинг ҳаммасини қилувчи Сенсан».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У зот кечқурун бўлганда «Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушууру», дер эдилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Инсон учун энг буюк неъмат қайси?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ғолиблик муборак!
Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Ингушетия Республикасида 25-27 май кунлари «Ихва» хайрия жамияти томонидан Қуръони Каримни тажвидли ўқиш II Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилган эди. Ушбу мусобақада юртимиздан вакил сифатида «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли иштирок этди.
Мазкур халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз вакили муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.
Аллоҳ таоло Аббосхон қорига юртимиздан етишиб чиққан забардаст ҳофизи Қуръонларнинг йўлини берсин, ҳифзини бақувват, хотирасини ўткир қилсин. Халқимизга ушбу ғалаба муборак бўлсин!
🔗 https://islom.uz/maqola/22221
🕋 @islomuz
#Мақола
Зулҳижжа Аллоҳнинг туҳфаси
Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.
Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар».
(Тобароний ривояти)
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook