#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тошкент ислом институтида «Хатмона - 2024» ва уламо эҳтироми
Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 50-битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қуръони Карим тиловати билан бошланган тадбир аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида битирувчи талабаларни аҳли илм бўлганлари ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини табаррук ёшлари билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирдилар. Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада улкан янгиликлар қилинаётгани, айниқса, диний таълимни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, хусусан, Тошкент ислом институтида ўқув дастурлари тубдан янгилангани, Араб тили бўйича халқаро сертификат бериш жорий этилгани, «Саҳиҳул Бухорий», «Сунани Термизий» каби мўътабар китобларни хатм қилиш йўлга қўйилгани, таълим муассасаларидаги Қуръони Карим ва тажвид курсларида ҳар йили 10 мингдан зиёд фуқаро таълим олаётганини қайд этилди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22188
🕋 @islomuz
Зумар сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Муъминуун сураси 1-11 оятлар
Мухтор ал-Ҳаж қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Холис Аллоҳ учун қилинг...
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْدَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْمَنَّانُ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қойюм!»
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳумма инний ас`алука би анна лакал ҳамд, лаа илааҳа иллаа антал маннаан, бадийъус самааваати вал арз, йаа зал жалаали вал икрооми, йаа ҳайю, йаа қойюм», деб дуо қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Қуръони Карим дунёни қандай таърифлайди?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қурайш ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Қурайш» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ أَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман».
Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоҳу анҳумо) бундай ривоят киладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Аллоҳумма инний ас`алука анний ашҳаду аннака анталлоху, лаа илааҳа иллаа антал аҳадус сомадуллазий лам йалид, ва лам йуулад, ва лам якун лаҳу куфуван аҳад», деганини эшитиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».
(Сунан эгалари ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади
Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шу жумладан, “Умра плюс” лойиҳасини илгари суриш чораларини муҳокама қилди.
Бугун малайзиялик меҳмон Тошкентга етиб келди. У Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди. Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
– Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиё минтақасида, балки жаҳон миқёсида катта салоҳиятга эга бўлган, жадал ўсиб бораётган давлатдир. Мамлакатингиз билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади, – деди Ўзбекистон президенти.
Музокарада:
• Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш;
• халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш;
• гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш;
• туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш;
• савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик қилиш;
• Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этиш;
• сувни тежаш технологияларини жорий этиш;
• мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш;
• "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик;
• ахборот технологиялари, камбағалликни қисқартириш ва транспорт боғлиқлигини кенгайтириш соҳасидаги шериклик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, "Марказий Осиё + АСЕАН" форматида ташқи ишлар вазирлари мулоқотини тузиш таклифини кўриб чиқиш ташаббуси билдирилди.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.
Маълумот ўрнида, "Умра плюс" лойиҳасида Саудия Арабистонига зиёратга отланган сайёҳлар аввал Ўзбекистонга келиб, Имом ал-Бухорийни зиёрат қиладилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/22171
🕋 @islomuz
У мол тўплади ва санади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳумаза» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Фурқон сураси 63-66 оятлар
Абдулвалий ал-Арконий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Зумар сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Ҳижр сураси 97-99 оятлар
Носир ал-Қотамий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Намоз қабул бўлганининг аломати
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Намозларини унутадиганларга вайл бўлсин
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Мааъуун» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّه الْعَظِيم
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил ъазийм», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистонда исломий молия тизимига оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади
«Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади» дейди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев.
– Ўзбекистонда исломий молиялаш тизимини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат қабул қилинса, қонунчиликка жуда кўп ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
18 май куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида «Ўзбекистон-2030» стратегиясида республикада ислом молияси қонуний асосларини шакллантириш ҳамда тартибларини жорий этиш белгилангани эслатилди. Беҳзод Ҳамраевнинг айтишича, ислом молиясини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжатни 2024 йил якунигача парламент муҳокамасига киритиш режалаштирилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22187
🕋 @islomuz
#Мақола
Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг аҳамияти
Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг энг катта аҳамияти шуки, бу муқаддас китобда фақат саҳиҳ ақийдалар, ҳақ ибодатлар, юксак ахлоқлар, адолатли аҳкомлар бор бўлиб, унда фозил ва бахтиёр жамият қуриш учун керакли барча таълимотлар мужассамдир.
Мусулмонлар Қуръони Каримнинг аҳамиятига бўлган ишончларини доимо янгилаб туришса, ундаги пурҳикмат илоҳий амруфармонларга, кўрсатмаларга жиддий бўйсуниб, уни маҳкам ушласалар, ўзлари учун зарур бўлган покиза руҳий ҳаётни, бойлик ва маданиятни, санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматларни топадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида, тақво қилганларида эди, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар(расулимизни) ёлғонга чиқардилар, шунинг учун уларни қилган қилмишлари туфайли (азобга) тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мааъуун сураси ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Мааъуун» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юсуф сураси 87-оят
Мишари Фалиҳ қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📖 Қуръонни қанчада тўлиқ ёдлаш мумкин?
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Нисо сураси 170-оят
Аҳмад бин Толиб қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Кимлар қиёматда сажда қилолмайди?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва олий Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳ инсонни чидамсиз қилиб яратган
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Инсоннинг мол-дунёга бўлган қизиқиши ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Такасур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook