Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
(14-қисм)
#Рамазон_2024
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Намоздаги қироатни киши ўзи эшитиши керак
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Аълаа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ مُصَغِّرَ الْكَبِيرِ وَمُكَبِّرَ الصَّغِيرِ صَغِّرْ مَا بِي
Зикрнинг маъноси:
«Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг хузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва: «Аллоҳумма мусоғғирол кабийри ва мукаббирос соғийри соғғир маа бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Xatmi Qurʼonga marhabo!
«Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirma yettinchi kuni
Suralar: Buruj surasi 1-oyatdan Naas surasi 6-oyatgacha
🌐 https://youtube.com/live/qisydNxTpUY?feature=share
📍 Manzil: https://yandex.uz/maps/-/CDFT4JpS
@hasanxondomlauz
Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси
05-апрель (жума)дан – 06-апрель (шанба)га ўтар кеча
Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.
Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Қадр кечаси қачон бўлади?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!» дедилар.
(Абу Довуд ривояти)
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар», деганлар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
#Рамазон_2024 #Қадр_кечаси
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Хатми Қуръонда дуо қилиш
Қуръони Каримни хатм қилган чоғда дуо қилиш саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг суннатларидандир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (қори) учун хатми Қуръон чоғида мустажоб бўладиган дуо ва жаннатда дарахт бор», дедилар».
(Байҳақий «Шуъабул‑иймон»да ривоят қилган)
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқиб, у ила одамлардан сўрайдиган қавмлар келмай туриб, Қуръон ўқиб, у ила Аллоҳдан сўраб қолинглар», дедилар».
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
📖 Талаб ва истакларга биноан хатми Қуръон дуоси
(Ўзбекча маънолари билан)
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Рамазон_2024
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Рамазонга_муҳаббат
15 соат рўза тутиб, оч бўламиз, (ифтор пайти) эса 5 дақиқада тўйиб қоламиз. Дунё шаҳватлари ҳам шундай... (тезда кишининг кўнглига тегади)
Шу сабаб, алдамчи шаҳватларинг истакларини ҳимоя қиладиган асирга айланиб қолма...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.
Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
#жума #табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🇺🇿 Taroveh namozi 26-kun
«Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirma oltinchi kuni
Suralar: Mulk surasi 1-oyatdan Inshiqoq surasi 25-oyatgacha
🌐 https://youtube.com/live/3vxAaXVwC70?feature=share
@hasanxondomlauz
Рум сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
(13-қисм)
#Рамазон_2024
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтирдим».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Роббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса, «Ааманту биллааҳи ва русулиҳи», деб айтсин».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🇺🇿 Taroveh namozi 25-kun
«Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirma beshinchi kuni
Suralar: Mujodala surasi 1-oyatdan Tahrim surasi 12-oyatgacha
🌐 https://youtube.com/live/61P11UZ3dN4?feature=share
@hasanxondomlauz
Иорданиядаги Халқаро Қуръон мусобақасида Сайдуллоҳ қори Солижоновнинг иштироки
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исломий ишлар ва муқаддас қадамжолар вақф вазирлиги томонидан 2024 йил 30 март – 5 апрель кунлари 49та давлат қорилари иштирокида 31-Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда.
Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаси Сайдуллоҳ қори Солижонов Аммон шаҳрида ҳифз ва тиловат йўналишларида ўтказиладиган мазкур мусобақада чиқиш қилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21991
@islomuz
Индонезияда кўзи ожизларга Брайл алифбосидаги Қуръонни ўқишга ёрдам берадиган янги қўлланма тақдим этилди
Жанубий-шарқий Осиё давлати Дин ишлари вазирлиги кўришда нуқсони бўлган одамларга тушуниш ва ўрганишни осонлаштириш мақсадида «Иқрона» номли қўлланмани тақдим этди.
«Бу кўзи ожизлар учун Қуръонни Брайл алифбосида ёзилган Қуръондан бемалол ўрганишлари учун қўлланма моделидир», деди вазирлик бош котиби M. Али Рамзаний. Брайл алифбосидаги Қуръон ўқиш қўлланмасининг тақдимоти 2024-йил 1-3 апрель кунлари вазирликнинг Жакартадаги офисида бўлиб ўтган «Қуръон барча учун» мавзусидаги Рамазон шоусида тақдим этилди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, вазирлик Брайл алифбосидаги Қуръон ва унинг қўлланмасини нафақат Индонезия мусулмонлари, балки бутун дунё мусулмонлари жамоатчилиги учун тақдим этган. «Чунки имо-ишора тили ва брайл ўқиш усуллари халқаро миқёсда қўлланилади», деди у.
#Рамазон_2024 #янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Рамазонга_муҳаббат
Лайлатул Қадрни яширилишининг ҳикмати
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Уламолар айтишади: Лайлатул Қадрни яширилишининг ҳикмати - уни топишда интилиш, жидди жаҳдни ҳосил қилиш ва агар туни ошкор қилинса, камчиликка йўл қўйилишига хилоф қилишдир».
«Фатҳул борий»дан.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Зумар сураси 22-оят
Моҳир ал-Муъақлий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Ҳаётингизда мақсад бўлсин
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 1444-йил Хатми Қуръон дуосидан лавҳа
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2024-йил 5-апрель куни, «Ҳасанбой» жоме масжидида хатми Қуръон бўлиб ўтади. Барча юртдошларимизни унда иштирок этиб, хатми Қуръон дуосидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
🌐 https://youtube.com/live/qisydNxTpUY?feature=share
📍 Манзил: https://yandex.uz/maps/-/CDFT4JpS
#Рамазон_2024 #Хатмона
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Хатми Қуръон дуоси PDF шакли
#Рамазон_2024
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Хатми Қуръонга марҳабо!
Бугун, 2024-йил 5-апрель куни, «Ҳасанбой» жоме масжидида хатми Қуръон бўлиб ўтади. Барча юртдошларимизни унда иштирок этиб, хатми Қуръон дуосидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.
Азизлар, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобати, Қадр кечасидаги тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар билан юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.
Қуръон хатмонаси Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларни, хатми Қуръонларни ҳусни қабул айлаб, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб этсин!
🌐 https://youtube.com/live/qisydNxTpUY?feature=share
📍 Манзил: https://yandex.uz/maps/-/CDFT4JpS
#Рамазон_2024 #Хатмона
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
☪️ Рамазон ойининг сўнгги жумаси муборак бўлсин!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Фурқон сураси 63-65 оятлар
Абдуллоҳ Муса қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Улар сабаб дин бизгача етиб келган...
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар
Исломда қайси амал буюрилган, тарғиб қилинган бўлса, унинг инсон учун қатор манфаатлари бор бўлиб, у аниқ мақсад сари қаратилган бўлади. Жумладан, Қуръонни хатм қилишда ҳам жуда кўп фойда ва мақсадлар бор. Биз улардан асосийларини эслаб ўтамиз.
– Хатми Қуръон қилиб туриш энг афзал амаллардандир.
Зурора ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?» дея сўрашди. У зот: «Тушиши билан яна жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан яна жўнайдиган нима дегани?» дейишди. «У Қуръон соҳиби бўлиб, Қуръоннинг аввалидан охиригача, охиридан аввалига қараб ўқийди, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетади», дедилар».
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Рамазонга_муҳаббат
«Исломдаги биродарим. Агарчи Рамазон ойи (рўзаси) қиёматда шафоат қиларкан, бас, бу ойда Мавлоингга қулоқ тутувчи, итоатли банда бўлгин. Қалбинг эса маъсият, гуноҳдан юқори турсин».
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юсуф сураси 84-85 оятлар
Мишари Рошид ал-Афасий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Киши ўзи яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси
03-апрель (чоршанба)дан – 04-апрель (пайшанба)га ўтар кеча
Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.