quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

👉🏻Суҳбат бошланди

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эй Қуръонни ёд олган қори!

Қуръон ўқир экансан ҳар оят тиловатидан сўнг ўз нафсингдан излаб кўргин. Шунда:

Қасд қилган, кўзлаб, мақсад қилган нарсангни албатта топасан, Сенга манфааат берадиган нарсани топасан, сенинг дардингга шифо бўладиган давони топасан. Шу билан бирга ўтмиш ғамини унуттириб, йўқотадиган бахт ва саодатни албатта (Қуръондан) топасан.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръон ўқиган ажри

Савол:
Ассалому алайкум! Бир ҳадисда: «Қуръон ёдлаган одамнинг ота-онасига тож кийдирилади», дейилган экан. Шу китобдан ўқиган одамнинг ота-онасига хам тож кийдириладими? Шуни умид қилсак бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ўқишнинг савоби ва даражаси албатта баланд, лекин у билан бирга унга амал қилиш шарт, ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди, унга амал ҳам қилиш керак. Шунда амал қилганнинг ота-онасига қиёматда тож кийдирилади. Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

عن معاذ بن أنس الجهني رضي الله عنه أن رسول الله عليه وسلم قال: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ ، أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ ، فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا.

Муоз ибн Анас Жуҳанийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб ундаги нарсаларга амал қилса, Қиёмат куни ота-онасига тож кийдирилади. Унинг ёруғлиги агар сизларда бўлганда дунё уйларидаги қуёшнинг ёруғлигидан яхшидир. Энди шунга амал қилганнинг ўзининг ҳоли нима бўлади деб ўйлайсизлар», дедилар». Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».

Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон даъват йўлидаги энг улкан воситадир. Қуръон оятлари қалб очқичларининг энг буюгидир. Аллоҳнинг Каломи бошқа нарсаларга қараганда нафсларга кучли таъсир қилувчидир. Сен оятлар билан силоҳлан, қувватлан, чунки таъсирда унингдек кучли нарса йўқдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(тўртинчи мақола)

Доктор Манноъ Қаттон ўзининг «Қуръон илмлари ҳақида тадқиқотлар» китобида жумладан шундай деган: «Қуръонни мусҳафда маълум бўлган Усмоний расмга мувофиқ ёзиш лозим, зеро у Ислом уммати Усмон розияллоҳу анҳунинг замонасидан бери авлоддан авлодга мерос қилиб олаётган истилоҳий расмдир. Уни муҳофаза қилиш Қуръоннинг ҳарфларини ўзгартириш ва алмаштиришдан сақлашда энг кучли кафолатдир. Агар уни ҳар бир давр хат қоидасида ёзишга рухсат берилса, бу ‒ мусҳаф хатининг бир асрдан иккинчи асрга ўтишда ўзгариш топишига олиб келади. Балки имло қоидалари бир даврнинг ўзида турлича бўлиши, баъзи сўзлар бир шаҳарда бошқача, иккинчи шаҳарда бошқача ёзилиши ҳам мумкин».

Қувайт фиқҳий қомусида бу борада жумладан қуйидагиларни ўқиймиз: «Аллоҳ таолонинг Каломида ҳар қандай ўзгартириш, алмаштиришнинг олдини олиш учун уммат уламоларининг жумҳури Усмон мусҳафи ёзувидаги расмга ҳеч бир ўзгартиришсиз қатъий риоя қилганлар, кейинги даврларда имло қоидалари канчалик ўзгарса ҳам».

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيراً، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيراً، سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ҳаким ва азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ».

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, Аллоҳу акбару кабиирон, валҳамдулиллаҳи касиирон, субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъазиизил ҳакиим», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ:«Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваҳдинии, варзуқнии» деб, айт», дедилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ал-Азҳар Қуръон мусобақасида 180 000 мисрлик қорилар қатнашмоқда

Ал-Азҳар раҳбари шайх Аҳмад ал-Тоййиб раҳбарлигида ташкил этилган танлов турли босқичларда 25 ноябрга қадар давом этади. Куни кеча ташкилий қўмита танловга барча тайёргарлик кўрилгани ва ташкилотчилар керакли тайёргарликдан ўтганини маълум қилди.

Биринчи босқич виртуал тарзда Ал-Азҳар ва унга қарашли марказлар талабалари иштирокида ўтказилмоқда. 100 баллдан камида 80 балл тўплаганлар кейинги босқич, яъни вилоят босқичига йўл олади. Сўнгра энг яхши даъвогарлар пойтахт Қоҳирада бўлиб ўтиши режалаштирилган сўнгги босқичда кураш олиб борадилар.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эй Қуръонни ёд олган қори!

Қанчадан-қанча кўз-ёшларни Қуръон силаб аритди.
Қанчадан-қанча жароҳат-яраларга Қуръон малҳам бўлди.
Қанчадан-қанча ёлғизланиб қолган руҳларга Қуръон дўст-ҳамроҳ бўлди.

Аҳли Қуръон қорилар буюк неъмат узрадирлар, аммо улардан бошқалар буни ҳис қилишмайди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Мақбара ҳақида

2. Қуръон эвазига ҳақ олиш мумкинми?

3. Бу жиҳод дейилмайди!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(32-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ инсонга ақлини танимай қоладиган даражадаги узоқ умр ҳам беради

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#нодир_қироатлар

Иброҳим сураси 32-34 оятлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ асаларига ваҳий қилган нарсалар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا، وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ، فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ، وَارْحَمْنِي، إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират қиласан, мени Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мағфират қилгин ва менга раҳм қилгин. Зотан, Сен Ўзинг Ғофурсан, Роҳиймсан».

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга бир дуо ўргатинг, намозимда ўша дуони қилай», дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа йағфируз-зунууба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндик, варҳамнии, иннака антал-ғофуурур-роҳийм», дегин».
(«Олтин Силсила: Саҳиҳул Бухорий» 6326)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони Каримнинг хитоблари ақлийдир

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#ЭЪЛОН: БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ АРБАЪИН СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Бугун, 18-ноябрь куни хуфтон намозидан кейин Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
 
Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:

1. Исломда қозиликнинг айрим асослари;
2. Ўттиз учинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/6031

📹  YouTube орқали кўриш

⚠️  Масжидга ташриф буюрувчи азизларимиз автомашиналарини бошқаларга ноқулайлик келтирмаган ҳолда тартиб билан қўйишларини илтимос қиламиз.

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Ўз жонига суиқасд қилиш

2. Одамларга зарар етказиш оқибати

3. Қачон аёл ўз боласини эмизгани учун ҳақ олса бўлади?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Қуръон Ҳофизи…

Ёдлаган нарсангизни бирор ерини унутган бўлсангиз хафа бўлманг, чунки унутиш одатий ҳол…

Сиз ҳам, мен ҳам, бошқалар ҳам унутамиз. Агар унутиш бўлмаганида, Қуръонингизга талпинмай қолган бўлар эдингиз…

Устозингиз хатоларингиз учун сизни урушса, хафа бўлманг. У сизни мукаммал билишингизни истайди…

Агар сиз учун бир оятни ёдлаш қийин бўлса, хафа бўлманг. Уни ҳар бир ҳарфини яхшилаб такрорланг…

Агар ёд олишда сиздан биров олдинроқда бўлса ва сиз қийинчилик билан ёд олаётган бўлсангиз, хафа бўлманг…

Хафа бўлманг, эй Қуръон ҳофизи! Қачонки Қуръонни ёд олиш йўлини тарк этсангиз, шундагина хафа бўлинг ва ғамгин бўлинг 🌧✨

Қуйидагиларни эслаб қолинг! Қуръон қорисининг беш илоҳий даражаси:
1. Шафоат:
«У қиёмат куни ўз эгаларига шафоатчи бўлиб келади».
2. Жаннатдаги юксалиш: «Сенинг манзилинг сен ўқиб бориб тўхтаган энг охирги оятни ўқиган жойингдадир».
3. Ҳамроҳлик: «Олийжаноб ва энг яхши фаришталар билан бирга бўлади».
4. Умматнинг яхшиси бўлиш: «Умматнинг энг яхшиси Қуръон ўрганиб, уни ўргатганларингиздир».
5. Аллоҳга аҳил бўлиш: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва Унинг хос бандаларидир».

🤲 Аллоҳим бизни ҳам шулардан қилсин!

Аллоҳим, Ўзинг бўлишига шак-шубҳа йўқ кунда инсонларни тўплайдиган Зотсан! Китобингни қалбларимизга ҳидоят қилувчи ва унга амал қилишга чақирувчи ва илм олишни ато этувчи Зотсан! Қуръонни бошқаларга ўргатадиган ва унинг тиловатини кечаю кундузда ўқилишини лозим тутадиганлардан қилгин! Ўзингни фазлинг, раҳматинг ва гўзал саховатинг ила Қуръонни ер устида ҳам, ер остида ҳам ва Сенга йўлиқадиган кунимизда ҳам кўз қорачиғимизга айлантир!

Аллоҳим, бизларни мағфират эт ва Ўзингни фазлинг ва гўзал саховатинг билан бизга шундай даражаларни ато эт, албатта, Сен неъматларни кўплаб берувчи Зотсан!

Амийн!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ сизларга набираларингизни дастёр қилиб қўйди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Нисо сураси 119-оят
Умар Мағуб қироати

2. Юсуф сураси 18-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

3. Саффат сураси 180-182 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ сизларни ризқда бир-бирингиздан устун қилиб қўйди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا

Дуонинг маъноси:
«Бисмиллаҳ. Аллоҳим, шайтонни биздан узоқ қил ва бизга ризқ қилиб берадиганингдан ҳам шайтонни узоқ қил».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар бирортангиз аҳлига яқинлик қилмоқчи бўлса, «Бисмиллааҳ. Аллоҳумма, жаннибнаш-шайтоона ва жаннибиш-шайтоона маа розақтанаа» деса, агар ўшанда ораларида фарзанд тақдир қилинса, шайтон унга ҳеч қачон зарар етказа олмайди».
(«Олтин Силсила: Саҳиҳул Бухорий» 6388)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌎 Borliq kengaymoqdami?

💫 Eynshteynning aytishicha: «Borliq milliardlab quyosh tizimi kabi tizimlardan iborat. Har bir tizimda esa yuz minglab yulduz va sayyoralar bor».

🔭 Kengayish qonuniga kelsak, astronomlar teleskopda ko‘rinayotgan osmon jismlari tartibli ravishda quyosh tizimidan uzoqlashib borayotganini aniqlashgan.

🧼 Demak, borliq tinch turgani yo‘q, balki bamisoli sovun pufakchalari kabi kengayib bormoqda, lekin undagi jismlarning hajmi o‘zgarmay turibdi.

📖 Ushbu haqiqat 15 asr muqaddam Qur’oni Karimda aytib o‘tilgan. Inson bu haqiqatni 20-asrda tushunib yetdi.

📹 Havola: https://youtu.be/wVjJzb_kpiE

#Allohning_mojizalari

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эй Қуръонни ёд олган қори!

Танҳолик, узлат ва ёлғизликни лозим тутинг. Баъзилар бундай ҳолатни даволаш керак бўлган руҳий беморликдир, дейдилар. Қуръон аҳллари эса бундай ҳолатни неъмат деб билиб, унинг (Қуръонни ёд олиш) учун одамлардан қочадилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْك الْجد

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Ҳузурингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас».

Муғийра ибн Шуъбанинг мавлоси Варроддан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовия ибн Абу Суфёнга шундай деб мактуб ёзди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намознинг кетидан, салом берганларида: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодиир. Аллоҳумма лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътийа лимаа манаъта ва лаа йанфаъу зал-жадди минкал-жадд», дер эдилар».
(«Олтин Силсила: Саҳиҳул Бухорий» 6330)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Қуръон ҳақида гапириб: «Жоним қўлида бўлган Зот Аллоҳга қасамки, Қуръондаги ҳалол нарсани ҳалол деб, ундаги ҳаромни ҳаром деб, Аллоҳ нозил қилганидек тиловат қилган киши Қуръон ҳаққини адо қилган кимсадир», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Китобдан савол

Савол:
Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» китобининг 50-бетида Ясин сурасидаги «Фалаа яҳзунка қовлуҳум» калимасидан кейин тўхтамасдан ўқиб кетса маъно бузилади, қастдан шундай ўқиса кофир бўлади дейилган экан. Шу ҳолат ҳақида тушунтириб берсангизлар.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ясин сурасининг 76-оятидаги  قَوْلُهُمْ  калимасидан сўнг вақф қилиш лозимийдир. Чунки, агар оятнинг аввалги қисмини  إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ  жумласи билан васл қилиб (улаб) ўқиса  إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ  жумласи тингловчининг зеҳнида «бу кофирларнинг гапи» деган гумон пайдо бўлади. Ояти каримада эса бу ирода қилинмаган.  إِنَّا نَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ  жумласидаги маънодан мурод Аллоҳнинг қавлидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонга оид асосий атамалар
(2-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал