quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

Маст қилувчи нарсаларнинг ёмонлиги ҳақида нозил бўлган илк оятлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(учинчи мақола)

Агар эътибор билан қаралса, бу белгиларнинг ҳеч бири Мусҳаф расмига дахл қилмайди, расм ўша биринчи суратида ўзгаришсиз ёзилаверади. Белгилар фақатгина мазкур расмни қандай ўқилишини кўрсатиш учун хизмат қилади, холос. Шу боис, ҳозирги мусҳафларда ҳам қайси шакл саҳобалар вақтида ёзилгану қайсиниси кейин ёзилганини бемалол ажратиш мумкин. Бу ҳақиқатни араб ҳарфларини таниган ва расм илмидан озгина хабари бор кишилар яхши биладилар. Аммо бундан бошқа гаплар билимсизлик ёки ғараз билан айтилганлигида шубҳа йўқ. Жумладан, айрим кишилар ушбу истилоҳларни Қуръондаги ўзгариш деб ўйлашади ва бундан келиб чиқиб, турли бўлар-бўлмас асоссиз гапларни айтишади, ўзларича яна бошқа янгиликлар ихтиро қилишга ҳам журъат қилишади. Буларнинг барчаси диний билимларни тартибли равишда яхши ўрганмаслик ва уларни ўз эгаларидан олмаслик сабабидан бўлиши тажрибалардан маълум.

Белгилар кўп бўлишига ва улар фақатгина тўғри ўқиш учун хизмат қилишига қарамай, уларни Мусҳаф расмидан ажратиб ёзилишига сабаб, юқорида айтилганидек, расмни ўзгартирмасликка Ислом уламоларининг барча даврларда ижмоъ қилганликларидир. Шу боис, араб имлоси кейинчалик қанчалар ривожланиб, ўзгариб, турли қоидалар, истилоҳлар қабул қилишига қарамай, Мусҳаф расми асл ҳолича ёзилаверди, янги ихтироларни унга аралашишини кўпчилик уламолар бир овоздан ман қилдилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Ғофир сураси 39-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншави раҳимаҳуллоҳ қироати

2. Бақара сураси 168-оят
Умар ал-Набарави қироати

3. Луқмон сураси 16-оят
Мухтор Ҳаж қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Чорваларда ҳам сизлар учун ибрат бор

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو فَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўзимга ташлаб қўймагин! Барча ишларимни Ўзинг ўнглагин, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ».

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мушкули борнинг дуоси: «Аллоҳумма, роҳматака аржуу, фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайн, ва аслиҳ лий ша`ний куллаҳ, лаа илааҳа илла анта».
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 970)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

👉🏻 Суҳбат бошланди

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мана бу икки суратга эътибор беринг. Улардан бири ялтираб турибди, иккинчиси эса занглаган. Қуръон ҳам қалбингизни мана шундай ҳолатга келтиради.

Қуръон тиловат қилганингизда ёки уни тинглаганингизда қалбингиздаги зангни шу зайл кетказиб, ялтиратади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қандай йўл тутай?

Савол:
Ассалому алайкум! Мен Қуръони Карим тажвиди ва талаффузини онлайн дарслардан бирмунча ўргандим. Бизларда эса кўпчилик бу илмларни оғиздан ўрганган ёки билмайди. Ана шундай 5-6 кишилик уйда меҳмондорчиликка узоққа бориб қолсам, улар мендан катта бўлса, қандай йўл тутушим керак? (Масалан улар менинг тажвидни билишимни ва тажвидсиз имом, тажвидли муқтадий мазмунидаги ҳукмларни билмаса) сўзларимда бирор қалб касаллиги бўлса айтинг.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! «Орангизда тажвидлиги бўлса имомга чиқсин» деса, чиқиб имомга ўтинг. Агар ундай демасдан ўзлари ўқийверса, сиз ҳам бирга ўқийсиз. Агар имомнинг қироатида маъно бузиладиган даражада хато бўлса, шуни айтиш керак бўлади. Агар уни айтсангиз фитна чиқадиган ҳолат бўлса, ўзингиз алоҳида қайта ўқиб оласиз. Лекин ўзингизни ҳам бирор мутахассисга текширтириб олишни тавсия қиламиз. Чунки онлайн дарс олганларни ҳаммаси ҳам яхши ўзлаштира олишмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Саҳобалар (Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин) Қуръон китоби оз бўлганидан оятларни туя ва қўйларнинг елка, курак суякларига ёзиб, Қуръонни ёд олишар ва кўп тиловатга машғул бўлишар эди...

Бугунги кунда мусулмонлар орасида умри давомида Қуръонни бир марта бўлса ҳам тўлиқ ўқиб, хатм қилмаганлар топилади. Хатто баъзилар бирон марта хатм қилмасдан вафот топиб кетишган.
Аллоҳ сизу бизни ва омма мусулмонларни бу каби нохушликдан омонда қилишини сўраймиз.

(Юқоридаги суратлар аслий эмас, балки намуна учун тайёрланган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиз фарзанд кўрса ғазабланадиганлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🛥 Quran.uz навбатдаги хатмона кемаси йўлга отланмоқда!

Ҳозиргача умумий ҳисобда 121 та хатмона йиғилди ва 38 та хатмона якунланиб бағишланди. Қолган хатмоналар Ҳижрий янги ойнинг ҳар биринчи пайшанбасида бағишланади. Унгача эса барча хатмоналар йиғиб борилади. Яъни, 4-5 ҳафта фақат хатмоналар йиғилади ва умумий якунлаш эса 1 ойда бир бўлади.

Ҳар пайшанба куни соат 08:00 дан 22:00 гача келаси ҳафта учун янги хатмоналарга тақсимлаш жараёни бошланади. Хатмонада эркаклар ҳам, аёллар ҳам қатнашиши мумкин.

Батафсил👇
/channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

#Эълон #Хатмона

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#янгилик

Курдистонда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Курдистонда бўлиб ўтган Ар-Раҳмон сурасини ёддан тўғри билиш бўйича ўтказилган мусобақада 33 000 дан ортиқ киши иштирок этди. Бу мусобақанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, иштирокчилар сурани тўлиқ ёзма кўринишда топширишлари талаб этилган.

Суратларда мусобақа иштирокчиларининг сурани ёзиш жараёнидан лавҳалар акс этган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон китобинг қаерда?!

Заҳҳок роҳимаҳуллоҳ:
«Одамларга шундай замон келадики, улар Қуръон китобларини ўқимай ва унинг ичидаги нарсалардан манфаат олмай илиб қўйишганидан ҳатто ўргимчак унга уя қуриб олади», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Allohning_mojizalari

Borliqdagi muvozanat

Havodagi kislorod miqdori 21 foizni tashkil qiladi. Agar bu miqdor undan koʻp boʻlsa, nima boʻladi? Dunyodagi yonishi mumkin boʻlgan barcha narsalar yonib ketadi.

Quyoshning issiqligi
yerga maʼlum miqdorda kelib turadi. Agar bu harorat kamaysa, butun yer yuzi muzlab qoladi.
Ilmiy tajribalardan maʼlum boʻldiki, oʻsimliklarning oʻsishi, gullashi va meva tugishi uchun ham maʼlum miqdorda yorugʻlik kerak.

Ana shunday aniq oʻlchovlar asosida yaratilgan tabiat hodisalarini «oʻz-oʻzicha shunday boʻlib qolgan» deyish ilmsiz odamlarga xosdir. Aslida bularning barchasi Alloh taoloning irodasi bilan, oʻta aniq nisbatlarda yaratilgan, deyish toʻgʻri boʻladi.

@islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон ўқишдаги ибратли нарса қаерга етиб келганинг эмас, балки, Қуръон қалбингни қаерига етиб келганидир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва мақбул амал сўрайман».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин: «Аллоҳим, Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва мақбул амал сўрайман», дер эдилар».
(Ибн Можа, Аҳмад, Насоий ва Ҳоким ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон тиловатида шошмасдан, хотиржам ўқиш орқали уни тадаббур ва тафаккур қилиш имкони бўлади. Қуръон оятлари устида фикр юритиш ва тадаббур қилиш- илм юксалиши, зиёда бўлишининг сабабчисидир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#янгилик

Миср олий қорилар иштирокида масжидларда Қуръон давраларини ўтказиш режасини кенгайтиради

Вақф вазири Муҳаммад Мухтор Гома душанба куни тасдиқланган режага кўра Қуръон дастурлари бошқа вилоятлар, жумладан, Искандария, Гиза ва Дамиетта шаҳарларида ҳам ўтказилишини айтди.

Айни пайтда Қоҳира шаҳридаги бир қатор масжидларда Шайх Аҳмад Найнаъ, Шайх Тамийм Маҳмуд Аҳмад, Шайх Ҳаммод Нўъмон Ҳусайн, Шайх Абдул Латиф ал-Озиб каби таниқли қорилар иштирокида Қуръон тўгараклари ташкил этилиши давом этади.

Авқоф вазирлиги Қуръон тадбирлари вазирликнинг Қуръонни тарғиб қилиш ва уни қироат қилишни ўргатиш ва унинг таълимотларини чуқур ўйлаш зарурлигини таъкидлаш саъй-ҳаракатларининг бир қисми эканини айтади.

Ўтган ҳафта вазирлик мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан Қуръон дастурларида Қуръон тиловат қилган қориларга бериладиган пул мукофотларини ошириш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(31-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Гуноҳкор гуноҳ қилгани учун ўша заҳоти жазоланса, дунёда инсон зоти қолмас эди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🔴 37. Исломда зарар етказиш йўқ | 32-ҳадис | Арбаъин суҳбатлари

Бугун, 11 ноябрь шом намозидан сўнг Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
 
Суҳбатда ёритиладиган мавзулар:

1. Исломда зарар етказиш йўқ;
2. Абу Саъид Саъд ибн Синон Худрий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Ўттиз иккинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/5971

🎞  YouTube орқали кўриш

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Қандай инсон зоҳид ҳисобланади?

2. Қалбим бойликка боғланмаган экан…

3. Кўпчилигимиз нега фақирликдан қўрқамиз?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(иккинчи мақола)

Мазкур мусҳаф Абу Бакр розиллоҳу анҳунинг вафотларидан кейин Халифа Умар розияллоҳу анҳунинг қўлларига ўтди. Лекин бу даврда унга мурожаат қилишга эҳтиёж туғилмади. Мусҳаф Умар розияллоҳу анҳунинг вафотларидан кейин у кишининг васиятларига кўра қизлари Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг уйларида сақланди.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг халифаликларида ҳижрий 24-25 чи йиллари Ҳузайфа ибн Ямоний розияллоҳу анҳу Шом аҳлига бош бўлиб, Ироқ аҳли билан Арманистон ва Озарбайжон ғазотида иштирок қилаётган эдилар. Шомликлар асосан Убай ибн Каъб ва Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳумоларнинг қироатида, Ироқликлар эса Ибн Масъуд ва Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумоларнинг қироатларида ўқирдилар. Улар бир-бирларидан ўзлари билмаган қироатни эшитгач, ораларида ихтилоф чиқа бошлади. Бундан хабар топган Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ташвишга тушдилар ва Мадинага келганларида тўғри Ҳалифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кириб: «Умматни Қуръон хусусида яҳудий ва насронийлар каби ихтилофга тушмасларидан бурун сақлаб қол», дедилар ва мавжуд ҳолатдан у кишини хабардор қилдилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ اؤْجُرْنِي فِي مُصِيبَتِي وَأَخْلِفْ لِي خَيْرًا مِنْهَا

Зикрнинг маъноси:
«Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчимиз. Аллоҳим, мусибатим учун менга ажр бергин ва менга унинг ўрнига ундан яхшисини насиб қилгин».

Мўминларнинг онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирор мусулмонга мусибат етса, Аллоҳ буюрганидек, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун. Аллоҳумма`журнии фий мусийбатий ва ахлиф лий хойрон минҳаа» деса, Аллох бунинг урнига ундан яхшисини беради».
(«Саҳиҳи Муслим», 918)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Зумар сураси 73-оят
Юсуф ал-Сақир қироати

2. Зухруф сураси 67-оят
Мансур Салими қироати

3. Раъд сураси 28-оят
Фаҳад ал-Баварди қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ - ибодатга ҳақли ягона илоҳдир

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳуммакфинии биҳалаалика ъан ҳаромика ва ағнинии бифазлика ъамман сиваак» дегин».
(«Сунани Термизий», 3563)

Мукотаб - маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қул.
Сабийр - Ямандаги бир тоғнинг номи.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Барча хатолар дунёга муҳаббат қўйишдан бошланади

2. Саҳобалар биринчи навбатда Аллоҳнинг муҳаббатини қўйишган

3. Инсон учун бу дунё ҳам зийнат ҳам синовдир

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал