quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

47977

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Сафар ойи муборак бўлсин!

Дуонинг арабча матни:
هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ

Дуонинг маъноси:
«Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим».
 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазий холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун юборилганликлари барчамизга маълум. Илоҳий таълимотда қазою қадарга иймон келтириш Ислом динимиз асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни ҳам тақдирдан деб билиш, у бандага Аллоҳнинг иродаси билангина етади дейиш энг тўғри йўлдир. Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича баён қилинган: «Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир».
(Тағобун сураси, 11-оят)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тоҳа сураси 102-104 оятлар

Ислом Субҳи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ
    
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»
 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ғофир сураси 1-4 оятлар

Носир ал-Қотамий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз», («Жумъа» сураси, 10-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Сиз буни биласизми?!

1. Қуръондаги энг узун сура (ал-Бақараҳ);
2. Қуръондаги энг қисқа сура (ал-Каусар);
3. Қуръонда ишора қилинган энг афзал ичимлик (сут);
4. Қуръонда ишора қилинган энг афзал таом (асал);
5. Қуръондаги энг улуғ оят (Оят ал-Курсий);
6. Қуръондаги энг узун оят (оят аддийн яъни қарз ояти)(ал-Бақараҳ 282);
7. Қуръондаги энг қисқа оят (Тоҳа) (طه);
8. Қуръонда зикр қилинган энг ёқимсиз ҳалол нарса (талоқ);
9. Қуръонда зикр қилинган энг катта адад (сон) (100 минг) (ас-Сооффаат 147);

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِاللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан У Зотнинг қудрати билан мени безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
 
Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганидан бери танасида бир оғрик бор эди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ» деб, кейин етти марта «Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру» дегин».
(«Саҳиҳи Муслим», 2202)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Исро сураси 4-5 оятлар

Ҳайсам ад-Дуҳин қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

Зикрнинг маъноси:
«Ҳар қандай ҳолат учун ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон кўрган нарсаларини кўрсалар, «Алҳамду лиллааҳи ъалаа кулли ҳаалин», дер эдилар.
(«Сунани Ибн Можа», 3081)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ҳамда «АlQuran.uz» порталининг раҳбари, устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга сингилларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума синглимизнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, раҳматига чулғасин, мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳуманинг барча аҳли байтларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Марҳума синглимиз Азҳар дорилфунунининг талабаси эдилар, Осим қироатининг Ҳафс ва Шуъба ривоятлари ҳамда «Муқаддиматул-Жазарийя», «Туҳфатул-атфол» ва «Арбаъийни набавийя» каби кўплаб асарлар бўйича ижоза соҳибаси эдилар. Йигирма йилдан бери Қуръони Карим таълими йўлида самарали меҳнат қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган эдилар. Шунингдек, «АlQuran.uz» мобил иловасидаги «Аl-Fаtihа online» дастурининг устозаларидан бўлиб, кўплаб аёлларнинг қироатини тўғрилашга катта ҳисса қўшиб келаётган эдилар.

Аллоҳ таоло бу қория синглимизнинг бу хизматларини ҳусни қабул айлаб, охиратда Қуръони Карим шафоати билан мукофотласин! Жаннатдаги даражаларини Қуръон билан юксалтирсин! Беморликда чеккан барча машаққатлари каффорат бўлиб, жаннатдаги мартабаларининг баланд бўлишига сабабчи бўлсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза маросими эртага, сешанба 22 июль куни соат 17:45да, шайх Алижон қорининг Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Бойларовул қишлоғидаги хонадонларида бўлиб ўтади.

Манзил

@islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Ҳижр – омонлик ва хотиржамлик сураси

Қуръонда бир сура бор. Уни ўқиган киши омонликни, раббоний муҳофаза ва ғамхўрликни ҳис қилади. Бу Ҳижр сураси бўлиб, 99 оятдан иборат.

Унинг ҳар бир оятини ўқир экансиз, ризқингиз, динингиз, Қуръонингиз борасида кўнглингиз тўқ бўлади, қалбингизга хотиржамлик инади.

Қандай, дейсизми?!

Негаки, бу сура қуйидаги эътиқодларни ўз ичига олади: бу динни, ушбу Китобни муҳофаза қилувчи зот Аллоҳ таолодир. Роббингизга дуо қилиб, Унга ибодат қилинг, ҳасадгўйларнинг ёки динни ёмон кўрувчи кишиларнинг истеҳзоларига эътибор берманг!

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ

Зикрнинг маъноси:
«Неъмати ила солиҳ амаллар тўлиқ бўладиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига маҳбуб бўлган нарсани кўрсалар, «Алҳамду лиллааҳиллазий би ниъматиҳи татиммус соолиҳаат» дер эдилар.
(«Сунани Ибн Можа», 3081)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 ЗАЛЗАЛА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Эй Роббимиз, бизни кофирларга фитна қилиб қўймагин ва бизни кечиргин. Эй Роббимиз, албатта, Сен, Ўзинг азизу ҳакимсан», («Мумтаҳана» сураси, 5-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Илоҳий озуқа

Замонамиз олимлари тиббий тадқиқотларида аниқлашларича, инсон туғилганда унинг бош миясида росгўйлик, яхшиликни севиш, хатолар ва ёмонликлардан қочиш каби гўзал хислатлар табиий “дастурланган” бўлади.

Олимлар махсус кузатув жиҳозлари орқали инсон сўзлаган пайтда унинг бош миясидаги ўзгаришларни ўрганиб, тадқиқот жараёнида тўғри сўзлаган пайтда унинг бош миясида ҳеч қандай қувват сарфланмаслигини, аксинча, ёлғон гапирганда катта куч йўқотилишини аниқлашди.

Агар инсон ёмонликларни ўйласа, яхши амал билан машғул бўлган ҳолатига қараганда, унинг бош миясида кўп миқдорда қон айланиши кузатилади. Сабаби, ёмон ўй-фикрлар ўйланса, бош мия катта куч сарфлайди. Чунки, Аллоҳ таоло бош мияни соғлом фитрат узра “дастурлаган”.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«У зот, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам», («Софф» сураси, 9-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

2-август куни Малайзияда 50 та давлат иштирокида 65-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

Малайзия диний ишлар вазири Моҳд Наим Мухторнинг сўзларига кўра, ушбу нашрда 50 мамлакатдан 72 нафар Қуръон ҳофизлари иштирок этишади. Жами 40 нафар иштирокчи Қуръон тиловати йўналишида, яна 32 нафар иштирокчи Қуръон ёд олиш йўналишида беллашади.

«Иштирокчиларнинг билимларини баҳолаш жараёни 19-23 май кунлари онлайн режимида ўтказилган ва адолат ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган», дейди вазир.

Бу йилги ҳакамлар ҳайъати турли мамлакатлар, жумладан, Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва Индонезиядан 16 нафар малакали ва тажрибали шахслардан иборатдир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا

Зикрнинг маъноси:
«Бисмиллаҳ, Аллоҳим шайтонни биздан узоқ қил ва бизга ризқ қилиб берадиганингдан ҳам шайтонни узоқ қил».
 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар бирортангиз аҳлига яқинлик қилмоқчи бўлса, «Бисмиллааҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтоона ва жаннибиш шайтоона маа розақтанаа» деса, агар ўшанда ораларида фарзанд тақдир қилинса, шайтон унга ҳеч қачон зарар етказа олмайди».
(«Олтин Силсила: Саҳиҳул Бухорий» 6388)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Шуаро сураси 109-оят

Шайх Муҳаммад Сиддиқ ал-Миншавий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир», («Мунофиқун» сураси, 9-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Сизларга олдин кофир бўлганларнинг хабари келмадими? Бас, улар ўз ишларининг азобини татидилар ва уларга аламли азоблар бор», («Тағобун» сураси, 5-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Наҳл сураси 53-54 оятлар

Умар ибн Абдулазиз қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Намл сураси 15-16 оятлар

Муҳаммад Дибиров қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал