piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

Халима Худойбердиева

Фақатгина олар дўстмас,
берар дўстинг бўлса ҳам,
Ўзинг тик кет, омонатдир,
бир устунин ушлама.

Қабргача,
ўлимгача борар дўстинг бўлса ҳам
Ўлимгача ўзинг тик кет,
йўлларда ер тишлама.

Адл яша!
Билган ҳолда,
кўзларингда мотам йўқ
Йиқилмагин, йиқилганни суяйдиган одам йўқ!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Булгур" таоми унчалик ҳам оммалашмагани учун ҳамма ҳам тайёрлайвермайди.Лекин бир бор тайёрлаб кўрсангиз қайта- қайта тайёрлагингиз келаверади.
Чунки ғоят сервитамин ва пархезбоп ушбу таом саломатлигимиз учун ғоят фойдалидир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Хаёлчан ва маҳзун куз ўзининг нафис қадамлари билан охиста кетиб бормоқда.
У борлиқни ҳаёт абадий эмаслигининг исботи сифатида сап- сариқ, хижрон ва видолашув рангига буркаб кетиб бормоқда.
Қанчалик оғир бўлмасин, бир кун келиб ҳар бир тириклик интихога юз тутиб,йўқлик қаърига сингиб кетади.
УМР эса биз учун берилган бир имконият бўлиб, уни савоб ва Эзгу амаллар билан безатайлик.
Зеро, эртага, хисобот пайти келганида ортимиздан тилга олишга арзигулик амаллар қолсин

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди.

Зокиржон Шарипов тайёрлаган.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мотивация… Ўйлаб қарасак, шу биргина сўз ҳаётимизда кўпгина ишларни
бажаришимиз учун туртки бўла оларкан. Чунки ҳар бир инсон ҳам қачондир мағлуб
бўлганида ёки тушкун аҳволга тушганда, ҳаётдан зeриккан чоғида қандайдир
рағбат бeрадиган, уни илҳомлантира оладиган, хуллас, бир сўз билан айтганда унга МОТИВАЦИЯ бeрадиган қандайдир инсонга ёки ҳодисага зарурият сeзади. Ва
шундай чоғларда мотивацияни топа олиш муҳимдир. Нeгаки, кўплаб инсонлар оғир
дамларида ўзларини умидсиз ҳис қиладилар. Бироқ инсон ҳeч қачон умидсизлик тубига тушиб қолмаслиги кeрак. Ҳатто энг ёмон пайтларда ҳам
яшашимиз учун мотивация бeра оладиган кичик бир УМИДимиз бўлиши кeрак.
Муаммолар ҳар биримизнинг ҳаётимизда учраши табиий ҳолат. Йиқилганда қайта
оёққа тура олиш учун, ранжиганда бахтни ҳис қила олиш учун, имконсиз ишга қўл
урганда, бир имкон эшигини топа олиш учун ҳам бизга УМИД кeрак .
«Сeн ЎЗИга ишон, Умидлар ҳeч кутмаган вақтингда гуллайди.»

Чағри Оқтошнинг
,,Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар” китобидан

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ШОҲ  ВА  ШАЙХ
 
Бир шоҳ суҳбат асносида шайхга қарата: “Тила тилагингни, бажо келтираман , деди. "
Шайх: “Эй шоҳ, катта гапиришдан ҳаё қилмайсизми? Менга ҳиммат кўрсатадиган қудратга эга эмассиз ҳали. Яна бироз куч ва қудратга эга бўлганингиздан кейингина яхшилик қилишга ғайрат қилинг! Менинг икки қулим бор. Уларнинг иккиси ҳам ҳақирдир. Айни пайтда, бу иккиси сизни ўз йўриғига солиб, ҳукмини ўтқизмоқда. Сиз шоҳ эканглигингизга қарамасдан бу икки қулнинг қулига айланганингиздан хабарингиз ҳам йўқ”, деди.
Шоҳ: “Ким бу икки қул? Қулларнинг менга амр қилиши мен учун шармисорлик ва тубанлик-ку”, деди ҳайратланиб.
Шайх: “У икки қулдан бири ғазаб, иккинчисиники эса шаҳватдир”, деб жавоб берди.
Ғазаби ва шаҳватини енгиб, дунё ҳою-ҳавасидан воз кечган дарвешни асл подшоҳ деб билгин. Қуёш ва ой бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ундагинур таралаверади. Бутун борлиғи маънавий бойликдан иборат бўлган зотнинг ўзи бир хазинадир. Моддиятга душманлиги бўлган инсонгина ҳақиқий молу-давлат эгасидир.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#якшанба мутолааси.

ХАММА ҲАМ КИРА ОЛМАЙДИГАН ОЛАМ

Биз кўпинча одамларни енгил - елпи ўйлашда, ўйин- кулгуга ўчликда, тафаккури саёзликда, фақат қўшиқ эшитишни, кулгули воқеаларга муккасидан кетишда айблаймиз.
Лекин шундай воқеалар бўладики, ўшандагина биз уларга нотўғри баҳо бераётганимизни тушуниб қоламиз.
Одамларимиз хақиқий ижодкорларни, хақиқий илмлиларни, кучли инсонларни хамиша тан олишларини , қадрлашларини кўриб, бахо беришда янглишганимизни тушунамиз.
Яқинда телевидение орқали намойиш этиладиган "Эслаб- эслаб-" номли кўрсатувда шоира
Зулфия Мўминова ҳақидаги қизиқарли воқеалар хотирланди .
Шунда машхур актёрлардан бири ижодкорлар- санъаткорлар,қўшиқчилар ва шоирлар билан Жиззахга борганларидаги воқеани ёдга олди.
Ўшанда сафимизда ўша пайтдаги ЭНГ машхур қўшиқчилар,раққосалар, кино ва театр актёрлари қаторида шоира Зулфия Мўминова ҳам бор эди.
Бизни кўплаб одамлар йиғилиб турган жойга олиб боришди .
Улар бизни кўришлари билан бирданига қарсак чалиб Зулфия Мўминова, "Аёлга бахт беринг,саодат беринг келибти'- дея шундай қичқиришар эдики, хамиша шундай тадбирларнинг эркатойи бўлган қўшиқчи ва актёрлар кутилмаган бу холатдан гангиб ,жуда ноқулай холатга тушиб қолишди. Шоирани олқишлаб чалинаётган қарсаклар гўёки қўшиқчи ва актёрларга " сенлар керак эмассан"- дегандек бўлиб туйилган эди. Ҳар доим қўшиқ билан бошланадиган тадбир ,ўша куни хақиқий мушоирага айланиб кетган "- дея эслашди .
Биз бундай воқеани шоира Халима Худойбердиева ва шоира ,олима, сўз устаси Турсуной Содиқова билан бўлган учрашувлар чоғида ҳам гувоҳи бўлганмиз.
Музайяна Алавиянинг таваллуд
куни муносабати билан ташкил этилган тадбирга шоира Халима Халима Худойбердиева ҳам ташриф буюрган бўлиб, шоира аввал Музайяна Алавия билан боғлиқ хотираларни эслаб, сўнгра шеър ўқий бошлади Шоира шеърини тугатиши билан гулдурос қарсаклар чалиниб,одамлар ўринларидан турганларича ундан яна шеър ўқишини сўрашар, шоира шеър ўқишни бошласа ҳам ҳеч ким ўтирай демас эди.
Ўша куни эхсон дастурхони ёзилиб, ош берилаётгани учун тадбир бошловчисининг қулоғига тинмай шивирлаб,кечани тугатишини сўрашар, лекин одамлар Халима Худойбердиевани қўйиб юборишмас, меҳмонхона ресторанидаги ошга бориш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмас эди.
Нихоят шоира ,эхсон дастурхони Музайяна Алавиянинг хотираси учун тайёрланаётгани , опани савобдан бенасиб қилмасликларини сўраганидан сўнгггина одамлар тинчишган эди.
Мана шундай воқеалардан бири туманимизда вилоят маънавият ва маърифат кунлари ўтказилаётганда Турсуной Содиқова билан бўлган учрашувда ҳам содир бўлган эди.
Ўшанда Турсуной Содиқова билан аҳолининг учрашуви ўтказиладиган жойда ҳамма иштирокчилар учун бир пиёла чой ташкил қилинган бўлиб, дастурхон хаддан зиёд тўкин,жой хаммага етарли , дастурхонга иссиқ овқатлар тортилаётган бўлишига қарамай ҳамма опани ўраб олган, ҳамма у билан сўрашишга, бирга суратга тушишга харакат қилар, кўпчилик ҳеч бир гап сўз демасдан, гўёки илоҳий бир одамни кўраётгандек фақат опага тикилиб тўйишмас эди.
Бундан хижолат бўлган Турсуной Содиқова " Онажонлар, укажонлар, қани ,сизлар аввал ўтириб бир пиёла чой ичиб олинглар, мен ҳам сизлар баҳона бир пиёла чой ичиб,нафасимни ростлаб олай "_дер, аслида опа шунча одамни дастурхонга ўтирмасдан туриб қолганидан хижолат чекар эди.
Шу куни опа билан бир неча жойда учрашув тадбирлари ўтказилди.Бизни хайрон қолдиргани, одамлар опа билан қанча учрашув ўтган бўлса, ҳаммасига боришгани бўлди.
Демак, одамларни айблашга асло хаққимиз йўқ экан. Аксинча, уларни тан олдирадиган даражада бўлишга эришишимиз керак экан, холос.
Биз яна шунга амин бўлдикки, одамлар санъатдан кўра хақиқий адабиётни, шеъриятни афзал кўришар экан .
Демак ,уларнинг қалбида биз билмайдиган ОЛАМ бор бўлиб, бу оламга кириш ва уни забт этиш ҳаммага ҳам насиб қилмас экан.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Яқин келажагимиз қиёфасини кўзгудагидек намоён этган ҳафта. Президент Шавкат Мирзиёев уч кун давомида парламент йиғилишларида муҳим дастурий нутқлар сўзлади;
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Бир ҳафта давомида дунёдаги иккита нуфузли нашр Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этди.


Бугун, 24 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

......ЯХШИ ОДАМ КИМ...?

.... Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН
Мен жим тураман.
Менинг сирларимни сенга кўнглим айтади.

Диққат эт, кўнгил товушини кўнгил эшитади.
Бизга жон қулоғингни бер.
Тан қулоғи керак эмас.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#ибрат

Барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик, - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик, - қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.

Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга:
- Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет,  - деб қичқирибди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман! - деб жавоб қилибди Манманлик.

Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман.

Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.

Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман.

Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.

Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан, келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Аёлларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради. Уйлар аёллар сабри устига қурилади. Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир. Жаҳолатнинг ягона қўрқуви аёлдир.Чунки аёл ўрганса, фарзандларига ҳам ўргатади.

«Кесик қанотлар» китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#эътироф

Америкада ёзадилар:
“Агар мусулмонлар бу ер юзида тавоф ёки намоз ўқишни тўхтатсалар, еримизнинг айланиши албатта тўхтайди, чунки маркази Қора тошда жойлашган ўта таъсирчан ўтказгичнинг айланиши электромагнит тўлқинлар тарқатади".

15 та университетнинг тадқиқот натижаларига кўра, Ҳажар-ул Асвад жуда юқори металл таркибига эга бўлиб,  одатдаги пўлатдан 23 000 баробар юқори даражага эга.

Ердан келаётган жуда ёрқин нурни кўрган баъзи астронавтлар унинг Ҳарам ёки Каъбадан  таралаётганини билишди.

Ҳажар-ул Асвад минглаб километрларча радиусдаги  масофага етиб борадиган микрофон каби ишлайди.

Профессор Лоуренс Джозеф шундай деб ёзган эди: “Биз  ҳақиқатан ҳам мусулмонлар олдида қарздормиз, чунки тавоф ва ибодат ўз вақтида супер ўтказгични йиғади“.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

Касалликдан қўрқсангиз  - бемор бўласиз.

Омадга ишонсангиз  - уни яратасиз.

Баҳтни кутсангиз  - у сиз томон йўлга чиқади.

Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Севгида тортилган жафода мингларча вафо бор.
Севги ила сукут қилишда гўзал гўзал сўзлашув лаззати бор.


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#аудио_китоб

✍️Виктор Пакнинг "Тақдир уфқлари"  асари давоми.
Дарёга ағдарилган эски трактор воқеаси, талабаликдан аскарликка.

1-фасл,  4-қисм.

🎙Асарни  Шоира Умрзоқова ўқиди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#ayollarga
Аёллар яратилишига кўра эркакларга нисбатан таъсирчан ва ҳис – туйғуга берилувчан бўлади. “Уяни она қуш қуради”, деган гап аёлнинг оиладаги ўрнини ва аҳамиятини жуда чиройли кўрсатиб беради. Аллоҳ бахш этган муҳаббатни турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан баҳам кўрган, улардан ёрдамини аямаган, кўплаб муаммо ва қийинчиликларга бардош берган, сабр қилган аёл оиласининг мустаҳкам тиргаги саналади. Аёл – уйдаги севги булоғи, дард олгувчи малҳам, илиқ қучоққа эга она. Вақти келса, у мижжа қоқмайди, фарзандининг бошида бедор тунларини ўтказади. Керак бўлса, ўзи емай – едиради, ўзи ичмай – ичиради, киймай – кийдиради. Боласининг бошига бирор ташвиш тушишидан доим ташвишланиб юради. Тўққиз ой қорнида кўтариб катта қилган фарзандига бўлган муҳаббатини умр бўйи қалбида олиб юради. Уйига, вазифаларига содиқ ва фарзандларига меҳрибон аёлнинг эри уйдан хотиржам ҳолда кўчага чиқади. Уйи ва фарзандларининг бошига бирор кулфат тушишидан хавотирланмайди. Чунки у биладики, уйда уларни муҳофаза этувчи, номусли хотини бор. Аммо у бўлмаса, ташвишга туша бошлайди.
Аёл турмуш қурганидан сўнг ўз эри ва фарзандларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳар нарсадан устун қўяди. Ҳаётини шунга мослаштиради. Бундан кейинги барча ҳаракатлари уйдаги ҳузур-ҳуловатни таъминлаш ва саодатга эришишга қаратилади. Аёл киши эри ва фарзандлари учун қилган ҳар бир хизмати эвазига чексиз савобга эга бўлишини билиши лозим.

“Бахтли оила” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

БAҲИЛДА БАХТ ЙЎҚ...

Қашшоқликда кун кечирган, кийишга пойабзали ҳам бўлмаган одам фақирликдан нажот сўраб туну кун дуо қилар, давлатманд бўлишни хоҳларди. “Бойиб кетсам, ҳаммага ёрдам бераман, ҳеч ким оёқ кийимисиз қолмайди”, деб ўзига сўз берарди. Вақтлар ўтиб у жуда бойиб кетди-ю, ўзига берган ваъдаларини унутди. Кундан-кун нафси бойликка ҳакалак отиб борди. Сарф-харажатдан қочиб уйланмади ҳам. У қирқ ёшга тўлганда хизматкорлари ҳамроҳлигида шаҳар айланишга чиқди. Йўлда кекса, оёқяланг бир кишини учратди. Отидан тушиб унинг олдига келди ва сўради:
– Нега бундай юрибсиз, отахон?
– Пойабзал олишга пулим йўқ, ўғлим, – деб жавоб берди қария. – Аҳволимга раҳми келганлар бурда нон, луқма таом беришади. Менга кунда бир маҳал овқат етади. Биттагина оёқ кийим ҳам бўлсайди, кунимни шукр билан ўтказардим.
– Сиз шукр қиладиган аҳволдамисиз? – ҳайратланди бой.
– Ўғлим, сен бой одамга ўхшайсан? – ўз навбатида сўради қария ҳам.
– Ҳа, ҳалол ишлаб бойидим. Нима, давлатманд бўлиш айбми?
– Нега айб бўлсин? – деди отахон ва ундан ўзига бир пойабзал олиб беришини илтимос қилди.
– Аллоҳдан сўранг, – тўнғиллади бой отига минаркан. – Мен тиланчиларни ёқтирмайман. Ҳаммага ёрдам бераверганимда, бунчалик бойимасдим. Унинг ортидан қараб қолган қария хитоб қилди: “Бойлар ҳам ялангоёқ юриши мумкин, буни унутма!” Орадан ойлар ўтди, қаҳрамонимиз мамлакатдаги энг бой одамга айланди. Аммо ўша отахоннинг гапини ҳеч унутолмади. Оёқяланг юрмаслик учун кўшкининг ҳар тарафини оёқ кийимларига тўлдириб ташлади. Ҳар ер-ҳар ерга пойабзал тўлдирилган сандиқлар қўйдирди. Бу ишдан кўнгли жойига тушди, чунки ҳамма нарсасини йўқотган тақдирда ҳам, умрининг охиригача кийишга етадиган пойабзаллари борлигидан хурсанд эди. Кутилмаганда у ғалати касалликка чалиниб, оёқ тирноқлари кундан-кунга ўса бошлади, лекин уларни ҳеч нарса билан олиб бўлмасди. Ҳар сафар олдингисидан каттароқ пойабзал ясаттирарди. Тинмай ўсаётган тирноқлари билан уларни кийишга қийнала бошлади ва ялангоёқ юришга мажбур бўлди. Шундай қилса, тирноқлари қисқараётганини сезди. Шаҳар кўчаларини кезар экан, яна ўша отахонга дуч келди. Бойдан: “Менга оёқ кийим олиб берасанми?” деб сўради қария.
– Албатта, истасангиз, юз жуфт олиб бераман.
– Ўғлим, менга бир жуфти етади. Оёқяланг юриш осонмас, буни пойабзали борлар тушунмайди.
– Шаҳарда машҳур косиб бор, – деди бой, – қандай оёқ кийим кераклигини унга айтинг, ҳақини мен тўлайман.
– Мени хурсанд қилдинг, сени Аллоҳ хурсанд қилсин! – чин дилдан дуо қилди отахон. Ўша кундан сўнг бой ҳаётини фақат яхшилик ва эҳсон билан ўтказа бошлади. Бир муддатдан кейин касали ҳам тузалди ва у яна пойабзал кийиб юрадиган бўлди...


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади


“Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

✅Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

🔹замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
🔹компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
🔹ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент ташрифи: яшил маконларни кўпайтириш, индустриал тараққиётни жадаллаштириш ва одамлар фаровонлигини ошириш йўлида

Визит Президента: по пути расширения зеленых пространств, ускорения индустриального развития и повышения благополучия людей

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ЎН ТЎҚҚИЗ ЁШ

Ғайрат Шералиев

Қисмат ҳасратимга қўйди уч нуқта,
Кўксимни ёндирди ловуллаган чўғ.
Битта кўриб олай, бир нафас тўхта,
Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ.

Тўхта, қайтиб берай меҳрингни ол, ма,
Энди бегонасан, жоним тасаддуқ.
Ҳалақит бермайман, хавотир олма,
Сен тушган жойларга келаманми-йўқ.

Ҳазилнинг вақтимас, ортиқча алдов,
Хоҳласанг, қалбимни қолдирай тўлиқ.
Энди менга кўнгил керак бўлмас-ов,
Мен яна бировни севаманми-йўқ.

Афсус, афсуслар ҳам андуҳдек малол,
Тўғри нишонига бориб теккан ўқ.
Яхшиси, йиғлатма, кел, кулдирақол,
Ким билади, бошқа куламанми-йўқ.

Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, жоним ўлан,
Ёр-ёр айтиб берай, тўйингда шўх-шўх,
Лекин... биров кўрса, нима дер экан,
Шун-чун, тўйингга ҳам бораманми-йўқ.

Фақат сен бахтиёр бўлишинг керак,
Менми, бир гап бўлар, кўнглингни қил тўқ.
Ўн тўққиз ёшимда қон бўлди юрак,
Ҳали йигирмага кираманми-йўқ...

Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бу таомдан мазали ва тезпишар таомни тополмасангиз керак.
Оддий лаваш хамиридан икки дақиқада тайёр бўладиган чебурек қримларни ҳам ортда
қолдиради.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Бир одам даъватчи бўлиш учун кўп илмлар ўрганибди. Фақат охирги имтиҳон қолибди. Имтиҳон қуйидагича топшириқдан иборат экан:

- Кўчага чиқиб, ўзингдан кўра ёмонроқ бир одамни топиб кел.

Бўлажак даъватчи топшириқни бажариш учун кўчага чиқиб, айланиб юрибди.
Лекин у бирорта одамни хам ёмон деб айтишга ТИЛИ бормабти, яъни, ўзи ёмон деб ўйлаган одамларда ҳам қандайдир яхши фазилатлар борлигини пайқабти.

Хуллас, ўзидан ёмон одам тополмай, ортига қайтибди ва устозига, бу топшириқни бажара олмаганини, ўзидан ёмонроқ одамни топа олмаганини айтиб, бўлган воқеаларни гапириб берибди. Шунда устози:

- Сен имтиҳондан ўтдинг, - деган экан.
Чунки,
холи ночорга ёмон гумонда бўлмаслик, ўзгага паст бахо бериб, кибрга берилмаслик одамийликнинг юксак чўққисидир.

@piskenthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Ўзингиз қалбингиздан жой берган одамни истаган пайтда қувиб чиқара олмайсиз. Қувиб чиқарган тақдирингизда ҳам унинг бўш стули ҳамиша ўша ерда қолади.

Эрих Мария Ремарк

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мени уялтирган xитойлик бола....

Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.

Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир


Зебо Намозова

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Гўзаллик, боққан нарсада эмас, боқишингда (нигоҳларингда) бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас,
Кўнгил кўзи билан кўрганингдир.


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

«Оламда ҳар нарсанинг зидди бор. Кундузнинг зидди кеча, яхшининг зидди ёмон, Иссиқнинг зидди эса совуқдир. Зеро кундузи чароғон эканини инсон билиши учун Ҳақ таоло кечани яратган. Биз кеча бўлмаганида, яъни тунни билмаганимизда кундузнинг чароғон ва ёруғ эканини билмасдик. Худди шундай бошқа неъматлар ҳам ўз зидди билан тажаллий этади... Мавлом гизли бир хазина эди, билинмоқни истади ва бу дунёни яратди...» дейдилар Мавлоно Румий ҳазратлари. Демак бундан шуни англаймизки, дунё, ЎЗИнинг борлигини билишимиз учун яратилгандир.

«Ичиндаги-ичиндадур» китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал