"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260
#шеърият
ҚЎШИҚ...
Гулбаҳор Сайид Ғани
Мeн бир қўшиқ кaби яшaётирмaн,
Умримгa куй бўлди сaргaштa xaёл.
Мeн бир қўшиқ бўлдим тугaмaйдигaн,
Мeни куйлaб ўтди дeвoнa шaмoл.
Уммoнлaр устидaн учaяпмaн, кeл,
Қaнoтим тoлиқиб қулaмaсимдaн,
Кўзимгa яшириб зaнгoр сaмoни
Зeрикиб мaнгугa уxлaмaсимдaн.
Oсмoнгa урилди нур қaнoтлaрим,
Oсмoнгa сиғмaди пaрвoзим, шaштим.
Мeни исён билaн сeвгин, шaмoлим,
Сeнсиз қўшиқ бўлдим...
Тoшдим...
Aдaшдим...
@piskenthayoti
ИСМАЛОҚЛИ КАМХАРЖ ВА МАЗЗАЛИ ЕГУЛИК
Таркиби жиҳатдан витаминларга бой махсулот бўлгани учун эрта баҳорда кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....
Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг.
Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз билан ишланг ривожланинг, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг.
Чунки олдинда ҳар бирини тўлови бор....
Ўзингизнинг кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан яшанг...
@piskenthayoti
Сиз бугуннинг одамисиз!
Сиз бугунги ҳаётга айланганингизда китобдан кўпроқ маълмотларга, китобдаги ҳодисалардан кўпроқ қизиқарли ҳодисаларга гувоҳ бўласиз, китобдагидан кўпроқ муҳаббат соҳиблари ва соҳибаларини учратасиз, ҳаёт бу ҳаёт азизам!
Унда шунчаки яшаш керак, Сиз ҳаётдан ўзингизга ҳар кун бир кунни ҳадя оласиз ва кўп нарсани бера оласиз, ҳар берган нарсангиз баъзан икки карра ёки кўпроқда бўлиб қайтиши эҳтимоли эмас балки аниқдир!
Сизнинг ҳаётга ва атрофингиздагиларга берадиганингиз юрагингиз тўла муҳаббат ва юзингиз тўлаа табассум бўлсин !
Асли табассум хам бир ибодатдир.
@piskenthayoti
#ёқимли хазил
Диққат Mенделеев даврий жадвалига янги кимёвий элемент қўшилди.
Элемент номи: "Аёл."
Коди: Fm.
Оғирлиги: яшашдан умидингиз бўлса, сўрамаганингиз маъқул!
Физикавий хоссаси: кутилмаган пайт қайнаб кетади, ўйламаган вақтингизда музлаши мумкин. Юқори даражада портлаш хусусиятига ҳам эга.
Кимёвий хоссаси: пул, олтин, кумуш, платина ва ҳакозолар билан ёлғиз қолдириб бўлмайди. Тез реакцияга киришиб кетади.
Камчилиги: жуда ишонувчан.
Кўп учрайдиган жойлар: кўзгуни олдида, телефонни олдида ва бозорда.
Қўшимча маълумот: очилмаган қирралари кўп.
Яшаш муддати: қўрқманг, эркакларникидан кўп.
P.S.: Аёлларимиз доимо биз учун қимматбаҳо элемент бўлиб юришсин!
@piskenthayoti
#аудио_ҳикоя
Журналист Башорат Саттрованинг "Бу менинг онам" туркумли ҳикояси.
Ҳикояни Шоира Умрзоқова ўқиди.
@piskenthayoti
#Экопартия
Халқ депутати Пискент туман Кенгаши депутати Мўминов Акромнинг "Мўминобод" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашуви
2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳокамаларни олиб бориш мақсадида, Халқ депутатлари Пискент туман Кенгаши 7- "Бирдамлик" сайлов округидан сайланган депутат Мўминов Акром "Мўминобод" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашди.
Учрашув давомида маҳалла ҳудудида аҳолини ўйлантираётган долзарб муаммолар, иш билан таъминлаш масалалари ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2025 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган экологик ва иқтисодий ислоҳотлар режаси билан маҳалла аҳолиси таништирилди.
Учрашув давомида билдирилган таклиф ва фикрлар асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
@piskenthayoti
#_адлия хабарлари
АЛИМЕНТ ҚАРЗИНИ УНДИРИШ
Алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ундирилади. Иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан, тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, мулк ҳуқуқининг ўтишига олиб келувчи шартномалар бундан мустасно. Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобварақларидаги пул маблағига ва унинг бошқа мол-мулкига қонунчиликда белгиланган тартибда қаратилади.
Алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув ёки ижро варақаси асосида ўтган даврдаги алимент қарзи ижро варақаси ёки алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент ундириш учун тақдим қилингунга қадар ўтган уч йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун ундирилади.
Алиментлар ижро варақаси ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан ундирилмаган бўлса, алиментлар қонунчиликда назарда тутилган уч йиллик муддатдан қатъи назар, ўтган барча вақт учун ундирилади.
М. Уразбаев,
Пискент тумани Адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш марказ
бошлиғи.
@piskenthayoti
Kambagʻal oilalarga tadbirkorlik bilan shugʻullanishi uchun foizsiz ssudalar ajratiladi
Manba: PQ-64-son 14.02.2025 yil.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратилади
Манба: ПҚ-64-сон 14.02.2025 йил.
Telegram | Instagram |YouTube |Website |Facebook
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
«Халқ овози рахбарларни уларни сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.
Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот муҳитини яратишни, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев
#шеърият
Ирода Умарова
Муҳтарам шифокор,
давономага
нега табассумни ёзиб бермайсиз?
Нега гуллар, йўллар, боғлару тоғлар,
китоблар тавсия қилиб турмайсиз?
Нега муҳаббат йўқ давономада,
нега узрлар йўқ, хуш изҳорлар йўқ?
Нега шинамгина кутубхонада
китобни унутар гул дийдорлар йўқ?
Исмимиз,
ёшимиз,
касбимиз муҳим,
телефон рақам ҳам чиқмайди эсдан.
Рўзғору хешлар ҳам ўтилмас четлаб,
Нега бундоқ кўнгил сўралмас биздан?
Ҳаммасини ёзинг, жаноб шифокор,
Кўпайсин кўнгилни сўрайдиганлар.
Кўп ахир дунёда, кўнгилга эмас,
одамлар гапига қарайдиганлар.
Чунки сиз расмийсиз, кўнгил норасмий,
ёзилмаган қонун бўлимларида.
Айбланг кўпларни не туйғуларнинг,
не-не кўнгилларнинг ўлимларида.
Табассумни ёзинг давономага,
Ёзинг: дил ва руҳ ҳам муҳим органлар.
Ёзинг, зора шунда амал қилсалар
ёр билан сиёсат олиб борганлар.
@piskenthayoti
ҚОВУРМА ЧУЧВАРА миллий таомларимиз орасида ўзига хос ўринга эга таомларидан бири бўлиб, ўзига хос мазаси, узоқ вақт тўқ тутиши билан ажралиб туради.
Мана бу ноодатий усулдаги қовурма ЧУЧВАРА ҳам СИЗГА албатта ёқади деб ўйлаймиз.
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ҲАЙРЛИ ТОНГ
Табассум инсон юзи учун ажойиб бадантарбия ҳисобланади. У инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимининг ошиши ва юрак хасталикларини олдини олади ҳамда инсонда ўзига бўлган ишончни шакллантиради.
Ҳар тонг уйқудан уйғонганингизда, ҳар бир қийинчилик тўсиқларидан ўтаётган пайтингизда доим самимий табассум қилинг.
Сизнинг табассумингиз учун доимо етарли сабаб ва асос топилади.
Табассум тонг каби бокира, сержилва, нурли, яшашга ҳавас, эртанги кунга умид уйғотади.
Оламни табассумингиз билан безанг!
Ҳаёт табассумингизга лойиқдир.
@piskenthayoti
* * *
Ҳаёт ҳам гоҳо топишмоққа ўхшаб қолади. Тез орада тақдирингиз ҳал бўлишини биласизу, аммо нима бўлишини, қандай бўлишини тополмайсиз.
Ўткир Ҳошимов
@piskenthayoti
#ЧИЗГИ
Бир оч-мискин келиб сендан егулик сўраса жеркима!
Балки унинг бугунги ризқи сендадир...
Бир ғариб эшигингни қоқиб сендан бера оладиган нарсангни сўраса қуруқ қайтарма!
Балки унинг истаги сендадир...
Дўстинг сенга ўз дарди ила чирпинаётганда шикоят қилма!
Балки дармони сендадир...
Йиғлаганнинг устидан кулма, беморга беэътибор бўлма!
Балки шифоси сендадир...
Барча сенга муҳтож кўринса, ҳаргиз "МЕН" дея ўзингдан кетма!
Сен "ҲЕЧСАН" аслида илоҳий чизгининг тажаллиси сендадир
.
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Фақат енгил дардлар кимларгадир сўзланади, сўнг енгил тортилади... Энг оғир дардлар эса ҳеч кимга айтилмайди, улар тилсиздир.
@piskenthayoti
ТАВАЛЛО
Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.
Ўқинг “Фотиҳа”ни, ўқинг “Ёсин”ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.
Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.
Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.
Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой..?
Абдулла Орипов.
@piskenthayoti
ХУДОЙИМ, ПАНОҲИНГДА АСРА
Ёш йигит уйининг пастки қаватида дурадгорлик қиларди. У эшик ва дераза ясаш бобида мутахассис эди. Аммо пластик деразалар оммалашгани учун унинг хизматига талаб камайиб кетаётганди. Шу боис ишлар ҳавас қилгулик даражада эмасди. Бунинг устига болалари катта бўлиб қолган, бири мактабга қатнай бошлаганди. Харажатлар ортгани сабабли, у шогирдига рухсат беришга мажбур бўлди. Энди ишни одатдагидан вақтлироқ бошлар, шогирдига берадиган пулни болаларининг кам-кўстига харжлай бошлаганди.
Дурадгор бир куни ишлаётганида чироқ ўчиб қолди. Узоқ кутди, аммо чироқ ҳадеганда ёнмади. Аксига олиб, ўша куни тугатиши лозим бўлган бир нечта дераза бор эди. Бўш ўтиришни ёқтирмасди у. Ўрнидан туриб, хонани тартибга келтира бошлади, супуриб-сидирди, дастгоҳининг моторини мойлади. Бироз дам олиш мақсадида уйига чиқаркан, хаёлидан электр ўчиргични назорат қилиш фикри ўтади. Кимдир ўчириб қўйган бўлиши ҳам мумкин-ку. Мурватларни тепага кўтариши билан чироқлар лип этиб ёнди. Тахминлар тўғри чиққанди, аммо дурадгор буни ҳазм қилолмади. Ҳазил деса, бундай ҳазил бўлмайди. Унга рақобатчилик қиладиган душманлари ҳам йўқ эди яқин атрофда.
Дурадгор устахонга тушиб, ишлай бошлаган ҳам эдики, яна чироқ ўчди. Лекин бу гал у айбдорни кўриб қолди. Ўғли нарвондан секингина тушиб, қаршисида турган отасига дуч келганди. Дурадгор ўн ёшли бу фарзандининг аҳмоқгарчилигини кечиролмади. Унинг касрига бутун куни бекорга кетди, ахир! Бир марта қилса индамасди. Аммо бу ишга такрор қўл уриши қайси тарафдан қаралса-да, катта хато эди. У ўғлининг сочидан тортиб, бир шапалоқ туширди. Бу яхшиликка эди. Балки шу тарсаки унинг нодон бўлиб ўсмаслигининг олдини олар?
Дурадгор ўғлининг кўз ёшларини кўрмаганга олиб, ошхонага ўтиб, хотинига бақира кетди:
– Бу боланг мактабда кимларга қўшилганини билишимиз керак! Агар уни ўз ҳолига қўйсак, бошимизга не балоларни солади!
Шундан сўнг дурадгор бироз ўйга толди ва хаёлига бир фикр келди. Ўғлининг ҳар куни қолдирмасдан ёзиб юрадиган кундалигини текшириб кўриш керакдир, балки дўстлари ҳақида бирор белги бордир? Хотини қарши бўлса-да, унга қулоқ солмади ва ўғлининг кундалигини ўқий бошлади. Ўғли кундаликнинг охирги саҳифасида шундай деб ёзган экан:
“Бугун ёмон туш кўрдим! Устахонада ишлаётган отамни ток урди. Худойим, уни ўз паноҳингда асра!.. Мен қўлимдан келган ишни қиламан!
@piskenthayoti
"Инсоннинг илмга эҳтиёжи бор. Илмсиз инсоннинг ақли ва рухи бўшдир. Ҳатто ҳайвондир. Илмлилар ҳар қанча ҳурматга лойиқдир.
Абу Носир. Форобий.
@piskenthayoti
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради
ХАБАРНОМА
“Пискент ТЭТ” бўлими Сизга шуни маълум қиладики 35/10 кВ Муротали Н/С подстанция ячейкаларниниг контактлари қизиш натижасида навбатдан ташқари тамирлаш ишлари олиб бориш ва хаво линияга мухоафаза ҳудудига яқин дарахт шохларини путаш муносабати билан 2025- йил 12-март куни соат 09-00 дан соат 17-00 гача подстанция ва тармоқ бўйича тамирлаш ишлари амалга оширилади. Туманниг Аҳил, Саидобод, Муротали, Оқчекмон, Оқтом, Тарақиёт, МФЙларнинг тўлиқ қисми ва Зоминовул МФЙнинг катта қисмида ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Ж. Вохидов,
туман ТЭТ бошлиғи.
@piskenthayoti
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
✔️ Қонунчиликка кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, мазкур кўкрак нишони билан қуйидаги хотин-қизлар тақдирланиши белгиланган:
🔸жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган;
🔸ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган;
🔸соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
Энг ёмон соя - қўрқув.
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
Энг катта бойлик - оқиллик.
Энг катта мерос - тарбия.
Энг катта куч - сабр.
Энг катта хазина - илм.
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
Энг гўзал кўриниш - табассум.
Энг буюк неъмат - иймон.
Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз.
@piskenthayoti
Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз
Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.
Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.
Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.
Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.
Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов
@piskenthayoti