ҲЕЧ НИМА БОҚИЙ ЭМАС
Машхур актёр Арнольд Шварцнеггер ташқарида ўз ҳайкалининг тагида ухлаб ётган расмини жойлаштирди ва маъюслик билан: "Замонлар шунчалик ўзгарди" деб ёзди. Арнольд Калифорнияда губернатор бўлганида, шахсан ўзи шу меҳмонхонани очиб берган эди.
Ўшанда меҳмонхона раҳбарияти Арнольдга: "Хоҳлаган пайтда келиб сиз учун резерв қилинган номерни олишингиз мумкин" деб айтган эди. Арнольд губернатор лавозимини тарк этгач меҳмонхонага келганида унга текин хона беришдан бош тортиб, пул талаб қилишган, чунки уларнинг меҳмонхоналари одамлар ичида катта талабга эга бўлиб қолганди.
У ухлаш учун қоп олиб келиб, унинг тагида ухлади ва бунга шундай изоҳ берди: "Мен муҳим лавозимда бўлганимда улар доимо мени мақташган, мен у лавозимни йўқотгач, улар мени унутишди ва берган ваъдаларининг устидан чиқа олишмади. Ўз лавозимингизга, пулларингизга, кучингизга, обрўингизга ишонманг, ҳеч нима боқий эмас".
@piskenthayoti
#яшил макон
ХАЙДАР ОТАНИНГ ЯШИЛ МАКОНИ
“ Кўчат экиб , боғ ярат” деган нақлга туманимиздаги маҳаллаларда қатъий амал қилинишини нафақат яшил макон доирасидаги ишларда , балки хонадонлардаги томорқаларда , худуддаги бўш ерларда ташкил этилган иссиқхоналарда ҳам кузатиш мумкин.
Хар сафар Мўминобод маҳалласи, А.Темур тор кўчасида яшовчи Хайдар ота Усмонқуловнинг хонадони олдидан ўтганимизда ҳовлидаги яшил манзарага кўзимиз тушади. Отахон улуғ ёшда бўлишига қарамай кўп йиллардан буён томорқада кичик иссиқхона ташкил этиб, унда тўқсонбости экинлар парвариш қилади. Томорқачи отахоннинг бу ибратли ишлари бизни яна мақола ёзишга ундади.
Томорқачиликда 30 йиллик тажрибага эга бўлган Хайдар ота йилига ўз томорқасидан унумли фойдаланиб келмоқда. У турли кўкатлар, редиска, қалампир, карам, кўк пиёз, саримсоқ , қизил сабзи каби савзавот маҳсулотларини етиштириб, эл дастурхонига тортиқ қилади. Бу ишда унга оила бекаси ва келинлари ҳам ёрдам берадилар.
- Ер хазина , томорқа бойлик - дейди отахон. Бу иш билан машғул бўлиб вақт ўтганини билмай қоламан. Бекордан худо безор дейишадику. Ҳозир нафақада бўлсамда деҳқончиликни канда қилмайман. Кичик иссиқхоналарга эккан экинларни яхшилаб парвариш қиламан. Томорқадан 2-3 марта ҳосил оламан. Даромад ҳам шунга яраша бўлади.
Хайдар ота Усмонқулов томорқасининг бир қисмига хурмо, анор, беҳи, терак кўчатлари экиб , ҳовлисида мўжазгина яшил макон яратди. Ҳозирда бу кўчатлар ҳосилга кирган. Отахонннинг сермашаққат меҳнати бошқаларга ибрат бўлса арзийди.
Шоира Шоматова.
@piskenthayoti
#_Мулоқот
Пискент тумани "Оқтепа" ва "Навоий" маҳаллаларида вилоят ИИББ мутасаддилари ҳамда туман 3-сектор раҳбари бошчилигида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда ҳудуддаги оилалар турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилди. Шунингдек, ўғрилик ва йўл транспорт ҳодисалари каби жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида таъкидланди.
Пискент тумани ИИБ бошлиғи аҳолини огоҳликка чақириб, ўз мол-мулкига ҳушёр бўлишларини тушунтириб ўтди.
@piskenthayoti
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳомиладор аёллар учун “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
#шеърият
ОНАМ ЙИҒЛАР
Муҳаммад Юсуф
Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам,
Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам.
Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам -
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у.
Сиғмай қолсам шундай кенг бу жаҳона,
Осмонларга руҳим бўлса равона,
Жонсиз таним устида ҳам парвона -
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у.
Тонар бўлса қўлимдаги тор, дунё,
Уч кун ўтмай унутгай дўст-ёр, дунё.
Еру кўкни титратиб зор-зор, дунё -
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у.
Гулдай кулиб юрмасмиди, ўғлим деб,
Кўриб кўнглим тўлмасмиди, ўғлим деб,
Онанг ўлса бўлмасмиди, ўглим деб
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у.
Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам,
Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам…
Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам -
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у!
@piskenthayoti
Сомса барибир сомсада.Миллий таомларимизнинг шохи хисобланиб ,бетакрор мазаси ва шохона кўриниши билан дастурхонимизга ўзгача кўрк ва чирой бағишлайди.
@piskenthayoti.
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ҲАЙРЛИ ТОНГ.
Ҳеч эътибор берганмисиз, куз фасли келиши билан борлиқ ўзгача жозиба кашф этади. Ариқларда сувлар сокин оқа бошлайди, тиниқлашади...Дарахт барглари ҳар турли рангларга бўялиб, кўзни қамаштиради. Атиргуллар эса қайтадан, худди баҳордагидек ғунчалаб, анвойи гуллари билан дилларга хузур бағишлайди...
Қушлар чуғурига ҳамоҳанг бир буюк қўшиқ янграётгандек гўё...
Куз қўшиғи...!
Умримизнинг яна бир йили ўтаяти!
Сокин, тиниқ, ....
Умримиз ўтаётганини билсак-да, барибир янги кунни кутаверамиз, тонг отишини орзиқиб кутамиз.
Нима учун? Чунки биз умид билан яшаймиз. Орзуларимиз, армонларимиз рўёбини янги кундан кутамиз. Тонг эса янги
кунимизнинг дебочасидир.
@piskenthayotig‘
Мағрурлик ғалаба қозонган вақтда, инсонлар бир-бирларини йўқотадилар.
Сергей Есенин
@piskentjayoti
ҚАЙТАР ДУНЁ!
Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор ҳожат билан чиққандир.
- Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди..!
@piskenthayoti
Ибратли ҳикоя
Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:
"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"
🥀Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...
@Jaloliddinrumiyy🕊
#jamoatchilik_nazorati
✍️ АХБОРОТ ТАРҚАТИШ МАСЪУЛИЯТИ
📱 Блогерлар фаолиятини тартибга солиш вақти келди. Улар фаолиятига ҳеч қандай чеклов қўйилмагани ҳолда, ўз ахборот ресурсини ташкил этиб, ‼️ фаолият бошлашидан олдин улар, ҳеч бўлмаганда, ахборот соҳасини тартибга солувчи қонунларимиз талабларини ўрганиб чиқиб, шу қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини олишлари керак.
✅ Мамлакатимизда соғлом фикрловчи, маҳоратли, тажрибали, сўз масъулиятини ҳис этадиган журналистлар кўп, босма ва электрон нашрлар, қолаверса, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси каби жамоат ташкилотлари бор. Улар ҳам савиясиз, нопрофессионал “журналист” ва блогерлар томонидан жамоатчиликни “қиздирувчи”, чалғитувчи зарарли ахборот тарқатилишига қарши туришда, тушунтириш ишларини олиб боришда дадилроқ бўлишлари мақсадга мувофиқдир.
⏩ Батафсил
©️ Фарҳод Қурбонбоев,
иқтисод фанлари номзоди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
/channel/jamoa_nazorati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🗞 Дунёдаги энг нуфузи ва тиражи катта бўлган газеталар рейтинги
Сўнгги пайтларда газеталарнинг нуфузи олдингидек эмас, гаджетлар ҳамда ижтимоий тармоқлар сабаб улар ўз долзарблигини йўқотган деган гаплар қулоғимизга чалинади, бироқ ҳозир ҳам газеталар миллионлаб нусхада чоп этилади. Ривожланган давлатларда ҳамон бўёқ ҳиди кетмаган газеталар аҳолига тарқатилмоқда.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/2933
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
#МУЛОҲАЗА
Мени хафа қилдилар.....
...~"Менга жуда оғир",- деди юрак..
...~ "Мен бу изтиробдан нафас ололмаяпман" , - деди қалб..
...~ "Бу қилмиши жавобсиз қолмаслиги керак",- деди нафс..
...~ "Мен xозир бир боплаб сўкиб жавоб бераман",- деди тил..
...~"Жим ўтирмаларинг, ўч олинглар, бопланглар",- деди шайтон..
... Ақл мушоxада қилиб, қандай йўл тутмоқни англашга уринаётган вақтда:
...~"СУКУТ САҚЛАНГ, САБР ҚИЛИНГ.!" ~ деди иймон....
...Оқил инсонлар жаxлга, ғазабга берилмайдилар... Ўйлаб сўзлайдилар, кўп вақт сукутда юрадилар...
... - Унутманг! Бир неча дақиқага етмаган сабрингиз ва сақлай олмаган сукутингиз оқибатида бир неча йиллар бадалида азоб чекишингиз мумкин...
...- Сиз қачон ўзингизни "улғайдим", ~ деб ҳисоблайсиз? Биласизми?
... Қачонки, сабрли бўлиб, сукут сақлаб, сокинлик билан...
Қалбингизга озор берган инсонга ТАБАССУМ билан жавоб бера олганингизда..
@piskenthayoti
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию культуры и искусства, в частности дальнейшей поддержке театров и повышению их значимости в культурной жизни общества.
#Mirziyoyev #taqdimot #madaniyat #teatr
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#ФВБ огоҳлантиради
Қурилишларда ёнғин хавфсизлиги таъминлаш
Ёнғин энг катта талафот келтирувчи тилсиз ёв бўлиб, қисқа вақт ичида жуда катта миқдордаги бойликларимиз ёниб, кулга айланади.
Ёнғин вақтида ажралиб чиқадиган тутун, карбонат ангидрид ва бошқа зарарли ҳид ҳамда газлар атмосферага кўтарилиб, ҳавонинг таркибини бузади. Бундан ташқари, инсонларнинг жароҳатланишига, ҳатто ўлимига сабаб бўлади. Буларнинг ҳаммаси, ёнғинга қарши кураш тадбирларининг хавфсиз бажариш усулларини меҳнат муҳофазаси билан биргаликда ўрганишни тақозо қилади.
Ҳозирги пайтда республикамизнинг қурилиш ташкилотларида ёнғин хавфини камайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, корхоналарда ёнғин чиқиш хавфи камайтирилиб, бутунлай хавфсиз ишлайдиган электр ускуналардан фойдаланилмоқда. Ўт ўчиришнинг механизациялашган ва автоматлашган тизимлари тобора кенгроқ қўлланилиши натижасида ёнғин чиқишининг олдини олиш ва ўт ўчиришда асосий масъулият кишилар зиммасига тушишини олдини олмоқда.
Ёнғинни бартараф этишда ёнғинни ўчириш техникасининг барча талабларини тўлиқ бажаришга эришиш зарурлигини унутмаслигимиз керак.
Барча корхоналарда бу тадбирлар тартибли равишда, ёнғин техникаси ҳақидаги низом, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, йўриқнома ва бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилиши шарт. Республикамизнинг ҳар бир фуқароси давлат ва жамоат мулкини кўз қорачиғидай сақлаши, асраб авайлаши, уни бойитиш ҳақида қайғуриши ва ўт ўчириш тадбирлари кенг жамоатчиликка суянган ҳолда, қурилишдаги ҳар бир ишчининг иштиркида олиб борилиши зарур
.
Қ. Тошпўлатов,
туман ФВБ катта инспектори, капитан.
@piskrnthayoti
#_ОАВ нигоҳида
🔖Қурилиши бошланган 4-мис бойитиш фабрикасининг бунёд этилиши олдидан жойларда аҳоли билан учрашувлар, тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, жамоатчилик эшитуви ташкил этилмоқда.
Навбатдаги жамоатчилик эшитуви Пискент тумани "Муратали" маҳалла фуқаролар йиғини Маданият марказида бўлиб ўтди.
◀️Тафсилотлар "Нурафшон" телеканали лавҳасида.
@piskenthayoti
Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
ШУКР қил...
Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол!
Таомдан ШИКОЯТ қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол!
Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ЁЛҒИЗЛИГИНИ айтаётганларни кўз олдингга келтир!
Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган, ёшлигида тугаганларни эслагин!
Фарзандларингдан шикоят қилишдан олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин!
Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида ЖАНЖАЛ кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин!
Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши ОРЗУ эканлигини ҳам билиб қўй!
Бировни бармоғинг билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингнинг ҳам ГУНОҲКОР БАНДА эканлигинг ва бир кун Аллоҳ олдида жавоб беришинг кўз олдингда турсин!
Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканинг учун Аллоҳга ШУКРОНА айт!!!
Ҳаёт... бу бебаҳо ҳадя...
Доимо шукр ва фикрда бўл!!!
@piskenthayoti
ҲАЙРЛИ ТУН
Инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган. ''Бизга фақат Яратганнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса йўқ.
@piskenthayoti
📝ЙИҒЛАШГА МАЖБУР БЎЛДИМ!
Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
— Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
— Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
— Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди. Ўзим харид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
— Бу менинг синглимга, у жуда яхши кўрарди ва шундай қўғирчоғи бўлишини хоҳларди. Мен унинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим. Мен бу қўғирчоқни аямга бермоқчиман, яқинда аям синглимни ёнига борганда, қўғирчоқни унга бериб қўяди. …
Бу гапларни айтаётганда унинг кўзлари жуда ҳам мунгли эди.
— Синглим Худонинг ёнига кетган. Дадам менга шунақа деди. Ва яна айтдики, яқинда аям ҳам Худонинг ёнига кетар экан, шунинг учун қўғирчоқни аям орқали синглимга бериб юбормоқчиман.
Шу жойда юрак уришим тўхтаб қолгандек бўлди, гўё. Болакай менга қараганча сўради:
— Мен дадамга тайинлаб келдим, уйга қайтмагунимгача аям кетмай турсинлар деб сўрадим, — шундан кейин у менга хурсанд ва бахтли қиёфада тушган суратини кўрсатди. – Бу расмни ҳам аям ўзи билан олиб кетишини хоҳлайман, шунда синглим мени унутиб қўймайди.
Ва яна қўшимча қилди:
— Мен аямни жудаям яхши кўраман, у мени ташлаб кетишини хоҳламайман. Лекин дадамнинг айтишича, аям синглимни ёнига бормаса бўлмас экан. Бу гапларни айта туриб, у яна бир бор маъюс нигоҳи билан қўғирчоққа қараб қўйди…
Мен тезда ҳамёнимни қўлимга олиб, болакайга дедим:
— Агар сен пулларинг қўғирчоқ сотиб олишга етади деб ҳисоблаётган бўлсанг, балки бошқатдан уларни санаб кўрармиз?
— Ҳа, менимча пулим етиши керак эди. Шунда болакайга кўрсатмасдан, секингина пул қўшиб қўйдим ва биз қайтадан санаб кўрдик.
Эндиликда пул миқдори қўғирчоқ сотиб олишга бемалол етар эди, ҳаттоки бироз ортиб ҳам қолди.
Болакай деди:
— Раҳмат, Художон, менга пул берганинг учун! Сўнгра менга ўгирилиб, қўшимча қилди: — Кеча ухлашдан олдин, Худодан менга пул беришини илтимос қилгандим. У пулга синглимга бериб юбориш учун қўғирчоқ сотиб олмоқчи эдим. Худо мени эшитибди! Мен яна оқ атиргуллар сотиб олиш учун ҳам озгина пулим бўлишини хоҳлагандим, аям оқ атиргулларни жуда яхши кўради… Лекин буни Худодан сўрамагандим. Аммо барибир у мени эшитибди! Энди синглим учун қўғирчоқ ҳам, аям учун оқ атиргул ҳам сотиб оламан.
Шу билан болакай билан суҳбатимиз якунланди. Мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. У билан бўлган суҳбатимиз сира хаёлимдан кетмас эди. Шунда ногаҳон бир нарса ёдимга тушди. Маҳаллий газеталардан бирида, икки кун олдин бир хабар чоп этилганди. Унда айтилишича, маст ҳолда юк автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бир аёл ва қизчани уриб юборганди. Қизалоқ воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган, онаси эса жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди. Шифокорлар умид йўқлигини айтишгани учун, аёлнинг яқинлари унга сунъий ҳаёт бериб турган аппаратни узишга розилик беришганди. Наҳотки, синглисига қўғирчоқ сотиб олишни ихтиёр этган болакай ўша оиланинг фарзанди бўлса?! Орадан яна икки кун ўтиб, ўша газетада аёл ҳам вафот этганлиги ҳақидаги янги хабар босилди… Мен кўз ёшларимни тутиб тура олмадим…
Оқ атиргуллар сотиб олиб, дафн маросимига бордим… Аёлнинг тобутида ўша менга таниш бўлган қўғирчоқ ва болакайнинг сурати ҳам бор эди. Тобутнинг бошқа тарафида эса оқ атиргулларга кўзим тушди… Токи кўз ёшим чиқмай қолгунгача йиғладим. Шу онда ҳис қилдимки, бу воқеадан кейин ҳаётга бўлган қарашим тубдан ўзгариши табиий эди. Мен бир умр ўша болакайнинг ўз онаси ва синглисига бўлган муҳаббатини унута олмасам керак!!!
@piskenthayoti
Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола олиш ҳамдир.
Андре Зигфрид
@piskenthayoti
ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ
Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.
Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.
Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.
Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.
Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.
Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.
@piskrnthsyoti
Президент Шавкат Мирзиёев ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по широкому вовлечению молодежи в спорт.
#Mirziyoyev #taqdimot #sport #yoshlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#_танқид
#_фикр
#_обуна
БЎЙИН ТОВЛАШГА ҲАҚЛИ ЭМАССИЗ
Обуна мавсуми тахририятимиз ходимлари учун икки карра кўп меҳнат ва вазифа пайти бўлиб, бир ёқда газета тайёрлаш, бир томонда расмий канални юритиш, бир томонда обунани ташкил этиш керак.
Бир қўлимизда қалам ва бир қўлимизда телефон гўшагини қўлга олиб, ташкилотма-ташкилот, мактабма-мактаб қўнғироқ қилиб “Ха, бўл”га тушамиз.
Яхши отга бир қамчи деганларидек, сиёсатни тўғри тушунадиган, ўз вазифасига масъулият билан қарайдиган рахбарларимиз хеч қандай муаммосиз,хатто эслатиб ҳам қўймасимиздан обуна бўлмоқдалар. Баъзилари эса зиммаларидаги масъулиятни хис қилмасдан, обунани ғурбатга айлантириб юбормоқдалар.
Баъзи ташкилот рахбарлари туманимизда шунча фермерлар бор, обунани ўшалар қилсин дея иддао қи лишади.
15 сонли мактаб директори кабилар эса матбуотга нисбатан нописандлик билан муносабатда бўлиб, оддий инсоний муомилага ҳам арзитмайдилар.
Баъзилари эса бизнинг ўзимиз бориб обунани ташкил этиб беришимизни сўрашади.
Уларга айтар гапимиз шуки, газета хусусий эмас, давлатники, худди сиз каби таҳририят ходимлари ҳам давлат хизматчилари бўлиб ўз вазифаларини бажармоқдалар холос.
Биз бекорга каналимизда ҳар куни Президентнинг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш,ҳамкорлик қилиш, бу борадаги рахбарларнинг масъулиятлари хақидаги сўзларини қўйиб бораётганимиз йўқ. Сиз эса Давлатимиз Рахбарининг талаб ва топшириқларини бажаришдан бўйин товлашга ҳақли эмассиз.
Қолаверса ,биз обуна масаласи кун тартибига олинган долзарб паллада берилаётган топшириқлардан сизларни мунтазам равишда бохабар қилиб бормоқдамиз.
Биз шу ўринда бу йилги обуна даврида ижобий ўзгаришлар ясаётган 7, 10, 12,17 , 18 , 31 ва 36–сонли мактаб рахбарларига алохида миннатдорчилик билдирамиз.
Гап эгасини топади деганларидек,матбуотга нисбатан нописанд бўлганлар
айтилган гаплардан етарли хулоса чиқариб оладилар деб ўйлаймиз.
Мавзуга яна қайтамиз.
Обуна давом этади.
Таҳририят.
@piskenthayoti
#шеърият
CАРАТОН
Енглик либослардан воз кечди шаҳар,
Елкалар яланғоч, яланг, оч кўзлар.
Олисларда эса сувлар сепишар
Кўйлаклари билан чўмилган қизлар.
Шаҳар қизғонмайди хиёбонларин,
Сунъий кўлинию қайиқларини.
Аммо дил қўмсайди сокин боғларнинг
Олмалар оқизган ариқларини.
Шаҳар кўп нарсани менга ўргатди,
Ҳаммасини санаб, айтиб бўлмайди.
Шу ерда суягим ва дийдам қотди,
Энди қишлоққа ҳам қайтиб бўлмайди.
Тонгда деразамдан синиқ нур тушар,
Не тонгким, бугун ҳам намлидир кўзлар.
Ахир тушимда ҳам сувлар сепишар
Кўйлаклари билан чўмилган қизлар...
@piskenthayoti