piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам эмас.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикринг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаган бўлсанг, демак тизгининг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен хали хам бу тутқунликдан чиқолмабсан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.

Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Шамс Табрезий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Х А Й Р Л И   Т У Н.

Ҳақиқатдан қўрқган одам ёлғоннинг панасига беркинади.

Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга➖ эришиб бўлмайди.

Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса➖ ўша кўпроқ изтироб чекади.

Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эма
c, ўзидан қолгани билан белгиланади.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"КИМ ЎЗИНИ БАХТСИЗ ҲИС ҚИЛАДИ?"

Нега узоқни яқин қилувчи, оғирни енгил қилувчи турли воситалар ривожланса-да, инсонлар тобора ўзини бахтсиз ҳис қилмоқдалар? Нега инсонлараро меҳр-оқибат йўқолмоқда? Ўйлаб кўрганмисиз? Нега?
Таиландда маймунларни тутиш учун ажойиб тузоқ қўйиш усуллари бор. Узун занжирнинг бир учини дарахтга боғлаб, бошқа тарафига кокос ёнғоғи боғланади. Кокосни кичкина тешиб, ичига ширинлик қўйилади. Маймун шу ширинликнинг ҳидига келади. Қўлини зўрға кокос тешигига тиқади. Ширинликни ушлаган вақти қўли мушт ҳолатида бўлгани учун ташқарига чиқаролмайди. Овчилар яқинлашганида, маймун довдираб қочолмайди. Аслида, маймунни ҳеч нарса ушлаб турмайди. У бу вазиятда ширинликни қўйиб, қўлини кичкина тешикдан чиқариши керак эди.
Лекин маймунларда очкўзлик кучли бўлгани учун камдан-кам маймунлар бу тузоқдан қутулиб қоладилар.
Бизларни ҳам тузоққа туширган ва қопқонда қолишимизга сабаб бўлаётган нарса бу зеҳнимизга ўрнашган ҳирс ва очкўзлик эмасми? Эллик йил аввал ҳам инсонларда пул бор эди. Дўконларда эҳтиёжига етадиган ўнта маҳсулот бўларди. Одамларнинг пули эса ўнта маҳсулотнинг бештасига етарди. Яъни, эҳтиёжининг ярмини ололарди. Бугун ҳам инсонларда пул бор. Одамларнинг пули эса уларнинг юзтасига етади. Бу юзтаси эҳтиёжидан ҳам ортиқча. Лекин инсон тўймаяпти, эҳтиёжи бўлмаса ҳам бошқа нарсаларни ололмагани учун ўзини бахтсиз ҳис қиляпти.

"Қадам" китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қайнона ва келин


.. Келиннинг умри қайнонани пойлаб ўтди.Ишга кетаркан болаларига: “ Бувингга кўз- қулоқ бўл. Бирор нарсани илдириб, аммангникига кетиб қолмасин“ ,- деб тайинлагани тайинлаган эди.
Шўрлик онаизор эса ночоргина яшаётган қизига нималарнидир илинарди... Аҳён- аҳёнда қизиникига борганида набираларим қўлимга қарайди , деб олган қанд- қурси ҳам гап-сўзга сабаб бўлгани боис ўғлига орини солмай қўйганди.
...Орадан йиллар ўтди. Қайнона бандаликни бажо келтирди.Энди келиннинг ўзи қайнона.Ўғри мушукдай ҳали эридан, ҳали ўғлидан яшириб қизлариникига ташигани ташиган.

Оналар ҳамиша қайси фарзанди ночорроқ кун кечирса, шунга қайишишини, шуни ўйлаб егани заҳар, кийгани кафан бўлишини аллақачон тушуниб етган.Энди эса иззатини жойига қўяй деса қайнона йўқ.Келинига тушунтирай деса, у ҳали қайнона бўлиб кўрмаган.
Уни кузатиб турган келин эса қовоғини уяди. Қайнонадан норозилигини косани товоққа, капгирни қозонга уриб , сездириб- сездириб қўяди...
Келинининг қиёфасида ўз аксини кўраркан, дардини индамайгина ичига ютади.

Лола Ўроқованинг “ Ҳассага таянган бир кун “ китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Гул сувга ошиқ бўлди...
Сувга:
-"Сени севаман"-деб айтди. Сув:
-"Мен ҳам сени севаман"-деди.
Орадан бироз вақт ўтгандан кейин, такрор Гул Сувга:
-"Сени севаман"-деди.
Сув:
-"Мен ҳам сени севаман"-деди...
Гул касал бўлиб, сўлиб қолди...
Сув бу ҳолни кўриб чидолмасдан, табиб чақирди. Табиб Гулни яхшилаб текширгандан кейин, Гулга умидсиз боқди. Сув эса хавотирланиб:
-"Гулга нима бўлган экан?"-деб сўради...
Табиб эса:
-"Ҳеч нарса қилмаган, фақатгина Сувсиз қолибди"-деди...
Бундан шу нарса тушунилади ки, "Ишқ - фақатгина сени севаман!" - деб айтишликдан иборат эмас экан.
Ишқ - сенга ҳар нарсасини бера олишига ишонганинг бир инсонни севишликдир...

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кўриш ва сезиш — бу мавжуд бўлмоқдир, мулоҳаза юритиш эса яшаш демакдир.

Уильям Шекспир

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

Ҳар сафар китоб ўқилганида мия фаол ишлайди. У олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан.

Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.

Огайо штати университети олимлари инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаёт йўлини шунчалик аниқ танлашини таъкидлашмоқда. Китоб ўқиш ҳаётдаги тўсиқларни енгишга ҳам ёрдам беради, дейишмоқда улар."

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Қишлоқ хўжалиги

СУВ ТЕЖАМКОРЛИГИ КЕЛАЖАК МАСАЛАСИ


Президентимиз Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 7 ноябирида , “Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш “ масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиб, унда мамлакатимизда сув тежамкорлиги келажак масаласига айланаётгани , ундан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, каналларни бетонлаштириш, сув тақсимотини автоматлаштириш ва шу орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз , каналларни бетонлаштириш орқали 10-15 фоиз сув тежалишини айтиб ўтди. Шунингдек каналларни бетонлаштириш учун ноябрь- март ойлари энг қулай вақтлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишда айтилган кўрсатма ва топшириқларини амалда бажариш қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ҳамда кластер ва фермерларнинг асосий вазифасидир. Бизнинг А.Навоий номли ҳудуда ҳам сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ортиқча сув исрофига йўл қўймаслик учун талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса суғориш ишларини янги тизим орқали йўлга қўйиш , сув тежамкорлигида катта аҳамиятга эгадир. Худудимиздаги 24 та фермердан шу кунгача 10 та фермер хўжалиги томчилатиб суғориш усулини жорий этиб самарали натижаларга эришдилар. Ариқларни бетонлаштириш ишлари ўтган йили жорий этилган эди. Хар бир фермер даласидаги ички ариқлар 300-400 метр узунликда бетонлаштирди. Бу йил эса яна 500 метрдан зиёд узунликдаги ариқларни бетонлаштиришни режалаштириб қўйганлар. Ҳозирги кунда бу ишларни амалга ошириш учун фермер хўжаликларининг ички ариқлари тайёр холга келтирилмоқда. Йиғилишда таъкидланганидек, ариқ ва каналлар бетонлаштрилса 10-15 фоиз сув тежалиши билан бирга сув оқими ҳам тезлашади.
Президентимиз видеоселектор йиғилишида 2025 йил сув хўжалигида “ Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади. Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлигини кўрсатиб ўтди. Худудимиздаги насос билан суғориладиган ерларга замонавий суғориш аппаратлари ўрнатилса сув ва енергия тежамкорлигига эришамиз.
Йиғилишда сув тежовчи технологиялар учун субсидия ва кридитлар ажратиш белгиланди. Худудимиздаги яна 14 та фермер шу имкониятлардан фойдаланиб, келгуси йилда ер майдонларида сув тежовчи ,томчилатиб суғориш технологияларни жорий этишни режалаштириб қўйдилар.
Хуласа қилиб айтганда, сув тежамкорлиги ҳаёт-момот масаласидир. Шундай экан уни худа-беҳуда исроф қилмасдан оқилона фойдалнсак, келажак авлод ҳам энг бебаҳо неъматдан бенасиб бўлмайди.

Х. Мадиёров,
А.Навоий номли худуд раиси.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Жиноят ва жазо

ГИЁҲВАНДФУРУШ КЎЛГА ОЛИНДИ

2024 йил 22 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган “Вертолёт”, “Қора дори-2024” ва “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида фуқаро Жўраев Умид Алишерович (ФИШ ўзгартирилган) ўзи истиқомат қилувчи Пискент тумани, ”Бирлик“ маҳалласидаги уйида эҳтиёжи учун 18 туп гиёҳванд моддалар туркумига кирувчи ”Каннабис” ўсимлигини парваришлаб, етиштириб келаётганлиги аниқланган ва холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат бўйича У.Жўраевга нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, жиноят иши тегишли судловга оширилган.
Жиноят ишлари бўйича Пискент тумани судининг 08.10.2024 йил санасидаги ҳукмига кўра, У.Жўраев Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ёшларимиз онгу тафаккурида миллий ғурур билан бирга умумбашарий қадриятларга ҳурмат ҳиссини камол топтириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Фарзандларимизни замонавий билим ва дунёқараш, даромадли касб эгалари этиб тарбиялаш, уларни илм-фан, IT технологиялар, маънавият, санъат ва адабиёт, спорт билан ошно этиш учун ҳеч нарсани аямасдан, бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

“Бугун фақат мана шундай илғор ёшларга, мана шундай жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Айни вақтда жамиятимиздаги очиқлик ва эркинлик муҳитини, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича бошланган ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорларимиз доирасини кенгайтириш, яқин қўшниларимиз билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ўта муҳим вазифадир.

Шу мақсадда Президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили юртимизда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё бешлиги” учрашуви шу йўлдаги яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа етакчи ҳамкор давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бугунги йиғилишда иштирок этаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлади, ислоҳотларимизни чин дилдан қўллаб-қувватлаб келаётгани, ҳудудларимизга чиқиб, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, ўз давлатларидаги тажрибалар билан ўртоқлашаётгани учун халқимиз номидан миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент таъкидлаганидек, ижро этувчи ҳокимият органлари қарорлар қабул қилишда қонунийликни, уларнинг асосланган бўлишини таъминлаши лозим.

Кейинги вақтда қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик билан маслаҳат қилишда қонунларимизда белгиланган талабларга ҳамиша ҳам риоя этилмаётганига эътироз билдирилди.

Адлия вазирлигига бир ой муддатда бу масала бўйича таклифларни Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитаси билан бирга муҳокама қилиш ва Ҳукуматга киритиш топширилди.

Ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуси билан Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари сифатини ошириш ҳам долзарб масала бўлиб турибди.

"Даврнинг ўткир талабларига жавоб берадиган, сифатли, амалиётда самарали ишлайдиган қонунларни қабул қилиш Олий Мажлиснинг энг муҳим вазифаси, керак бўлса, унинг обрўсидир.

Бу борада таниқли хитой файласуфи Шан Яннинг “Яхши қонун – халққа ҳурмат ифодасидир”, деган сўзларини эслаш ўринли, деб ўйлайман. Ҳар бир қонунда шундай ҳурмат намоён бўлиши керак. 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин",

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Уйда бор нарсалардан ЭНГ МАЗАЛИ КЕКС тайёрлаймиз.
Юмшоққина кекс эрталабки нонуштада болаларингизга қувонч бағишлайди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ҲАЙРЛИ ТОНГ
Кузни яхши кўраман. Ҳаёлчан,заъфарон юзли, кўзлари маъюс гўзал қизга ўхшатаман уни.
Куз ушалмай қолган армонга, хижрондан юзлари заъфарон ёрга, висолсиз ишққа, фироққа
ўхшайди.
Кузнинг кўзларида, паришон сочларида, синиқ юзларида
висолга ташна ишқнинг зорларини,жавобсиз мухаббатнинг изтироблари, ошиқ юрак изхорларини кўраман.
Унинг маъюс боқишларида бахор соғинчини, ўтаётган умр армони,қайтмас бўлиб кетган мухаббатни кўраман.
Лекин шундай озорлари бўлсада нима учун кузни шунчалар яхши кўрамиз.
Чунки куз асли ҳақиқатдир.У алдамчи бахор, қахратон қиш,жазирама ёз каби алдамчи эмас.У хеч қачон ёлғон ваъдалар бермайди.Аччиқ ҳақиқат бўлса ҳам,тан олгимиз келмаса ҳам, умринг шткинчи эканлиги,бахор абадий эмаслиги,бир кун келиб ҳамма нарса интихога юз тутишини таъкидлайди....
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола олиш ҳамдир.

Андре Зигфрид

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўтмиш:
Кимнидир қулатди, кимнидир гуллатди.

Ҳар кимнинг ўз ери бор бу дунёда. Кимдир ақлимизни маскан қилса, кимдир қалбимизни маскан қилади, ажабо.

Қалбингизни оғритганлардан миннатдор бўлинг!
Чунки махзун қалбларнинг
дуоси тез ижобат бўлади.
Мавлоно Румий айтганларидек;
- Дардсиз дуо совуқдир.

Муаззам Тошматова


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Нега_шундай_деймиз

Бола шўхлик қилса: Бобом тенги бўлибсан, зиғирча ақлинг йўқ

Бирор нотаниш кишининг кимлиги сўралса:Ман қаердан билай, ким у, аммамни эри… бўлдими?!”

Бола қаёққа кетаётганингизни сўраса: Катта холангникига кетяпман, гапинг борми?”

Ниманидир тополмаса: “Ў-ў, қании, аммангникига қўйдингми?!”

Биров бировни сўкса: “Бу гапни онангни эрига айт, хопми?!”

Секин, имиллаб ишласа:Нима бало, аммамни бузоғига ўхшисан ?!

Бечора, балогардон аммаю холалар...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Она ва фарзанд суҳбати.

–Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
–Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
–Aгар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
–У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
–Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
–У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
–Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
–Aгар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
– Ҳеч шундай бўлмасин,агарда бўлса,Сенга кўзларимни берардим, болам...!

Ҳеч шубҳасиз, жонини сўраса;
- нима учун ?деб сўрамай боласи учун рози бўладиган бу Она бўлади...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Яшил_макон

🌳Пискент туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

🌳Ҳар бир экилган дарахт Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, кўчатларнинг қарови ва парвариши назорат қилиб борилмоқда.

🌳Тумандаги мавжуд жами 29 та маҳаллага 66 010 та дарахт кўчати ўтқазиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига амалда 17 122 та кўчат экилди.

🌴Шунингдек, камбағал оилалар хонадонига 20 тупдан, якка ёлғиз кексалар уйига 10 тупдан, ёшларга ажратилган ерларга 10 тупдан, аҳоли хонадонларига тарғибот асосида 4 тупдан кўчат экиш режалаштирилган.

🍃Барча маҳаллаларда мавсумда экиладиган кўчатлар режаси белгиланган бўлиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла кўчалари ва фуқаролар яшаш манзиллари, хонадон ҳамда ижтимоий соҳа обектлари кўкаламзорлаштирилиб, обод ҳолга келтирилмоқда.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Жиноят ва жазо

МАҲАЛЛАДА СОДИР БЎЛГАН ЖАНЖАЛ

2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 23:30 да Қодиров Жамшид Нурали ўғли (ФИШ ўзгартирилган) маст ҳолда бўла туриб, туманимиздаги “Бекобод“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида таниши, маст ҳолдаги Ғулом Абдуллаев билан аввалдан бўлган келишмовчилик бўйича ўзаро гаплашиб олиш учун кўришиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида Ғ.Абдуллаевнинг юз қисмига қасддан қўллари билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ғ.Абдуллаев олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра Ғ.Абдуллаевдаги жароҳатлар соғлиқни қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлари тоифасига кириши аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Ж.Қодировга нисбатанЎзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, томонларнинг ярашуви билан тегишли судловга оширилган.

Д.Абдураҳмонов,
туман ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлими катта
терговчиси, капитан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Давлатимиз раҳбари янги давр Янги Ўзбекистонимиз жадал ривожланадиган, янада юксак тараққиёт чўққиларини забт этадиган давр бўлишига ишонч билдирди.

Бу давр парламент ва Ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бўйича ибратли анъаналар шаклланадиган ва тарихга муҳрланадиган давр бўлади. Келажак авлодлар албатта фахр билан тилга оладиган ана шундай буюк тарих ва келажакни яратиш бизнинг ўз қўлимизда”,

- деди Президент.

Президент кейинги уч кун мобайнида Олий Мажлис аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилганига эътибор қаратди.

2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни,
моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома
десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар
мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар,
деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда давлатимизнинг мустақиллиги ва суверенитетини, халқимизнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир.

Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим
”,

- деди Президент.

Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларимизнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарлари депутатлар томонидан жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда қуйи палата қўмиталари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозимлиги таъкидланди.

Лекин ҳозирги вақтда турли соҳаларда назоратни таъминловчи давлат инспекцияларнинг Қонунчилик палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик тизими йўлга қўйилмаган. Шу боис уларнинг ҳисоботларини қўмиталарда муҳокама қилиб бориш бўйича янги, таъсирчан тизим жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу иш самарали бўлиши учун вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосарларини қуйи палата қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб бириктириш таклиф этилди.

Президентимиз парламент ва Ҳукумат ўртасидаги муносабат қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Афсуски, парламент сўрови, депутат сўровига юзаки ёндашиб, унга енгил-елпи муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Бу борада барча раҳбарлар масъулият ва жавобгарликни тўлиқ ҳис этиши лозимлиги, ушбу масалага беписанд қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги таъкидланди. Парламент ва депутат сўровларига жавоб аниқ ва мазмунли бўлиши, сўров кимга йўлланган бўлса, шахсан шу раҳбар томонидан жавоб берилиши шарт.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президентимиз айтилган долзарб вазифаларни бажаришда янги Ҳукуматнинг Қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Авваламбор, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини одамларга янада яқинлаштириш лозим.

Президент халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат ташкилотлари халққа, унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарур, деган талаб барча раҳбар кадрлар фаолиятининг асосий мезони эканини эслатди.

Қонун қабул қилиндими, у албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Қонунлар ижроси Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмитаси ва масъул ижро этувчи орган билан биргаликда ўрганиб борилиши муҳим аҳамиятга эга.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…
Подписаться на канал