Мажлисда таълим сифатини янада ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Келгуси йилларда боғчаларда қамровни 80 фоизга, олийгоҳларда эса камида 50 фоизга етказиш Ҳукумат учун асосий вазифа бўлиб қолади.
Халқаро молия институтларининг 61 миллион доллар маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади. Шунингдек, 174 та боғча ва 379 та мактаб таъмирланади ва янгитдан қурилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 4 триллион сўм ажратилади.
Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.
Facebook|Instagram|X
Президент аҳолимиз сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Бу борада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиб, импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар бор.
Ҳукумат бу дастурлар ижросини таъминлаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, соҳада экспорт ҳажми 10 миллиард доллардан иборат бўлиши, сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ер майдонларини 2 карра ошириш бўйича ишни самарали ташкил этиши зарур.
Янги йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга 5 триллион сўм, каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм йўналтирилади.
Facebook|Instagram|X
Президентимиз иқтисодиёт ва аҳоли даромадларини ўстиришда юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқларига алоҳида аҳамият қаратиш кераклигини қайд этди.
Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция комплекси келгуси йилда иқтисодиётимиз учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга тушириши ва тўлиқ қувватлар билан ишлашини таъминлаши зарур.
Жумладан, “Ёшлик-I” конида биринчи босқичга, “Мурунтов” конида эса кейинги босқичларга старт берилади. Шунингдек, Самарқандда йилига 910 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган комплекс, 600 минг тонна маҳсулот берадиган металлургия корхонаси, Зарафшонда каустик сода заводи, Нукусда иситиш тизимлари ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилади.
Навоийда микро-ГЭСларни барпо этиш бўйича барча босқичлар ўз ресурсларимиз асосида ташкил қилингани юртимизда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш имкониятларини тўлиқ ишга солиш учун барча шароитлар мавжудлигини кўрсатди.
Шунинг учун, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш бўйича катта дастур қабул қилиниши белгиланди.
Иқтисодиётни энергия ресурслари билан ишончли таъминлаш ва энергия самарадорлигини 2 карра оширишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.
Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.
Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди.
Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш лозим. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.
Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга оширилгани ва яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиб киришимиз таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.
Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.
Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.
Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.
Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Олдин тўлиқ давлат тасарруфида бўлган соҳалар, яъни, энергетика, кимё, авиация, геология, металлургия, машинасозлик, таълим ва тиббиётда хусусий секторга ва давлат-хусусий шериклик муносабатларига кенг йўл очилгани уларнинг ривожида кучли омил бўлмоқда.
Айниқса, энергетика соҳасида том маънода тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми 1,5 карра ўсиб, 83 миллиард киловатт-соатга етгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
Сўнгги уч йилда умумий қуввати 2,7 миллион киловатт-соат бўлган 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Муқобил энергия улуши ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпайди.
Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.
Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.
Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.
Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.
Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.
Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.
Facebook|Instagram|X
#Биласизми
❗️Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун онлайн буюртма беринг
"Ҳар қандай лашкарнинг ҳам
Ўз туғи, ялови бор,
Сен қайси салтанатдан,
Сен қайси давлатдан кам.
Қўрғонлар қаторида
Бир қўрғонсан устувор,
Валламат, тоғдор юртим,
Муҳташам республикам.
Ўйлама, ҳа, оламда
Насибий эрур кўп ҳолат,
Замона ғалвиридан
Ҳар нарса ўтаверар.
Тарих учун ва лекин
Ким ҳам бергай кафолат,
Якка инсон бир йўлчи:
Келару кетаверар.
Қадим-қадим замонда
Юнонлик ҳайкалтарош,
Бир санат яратибди,
Мақсади – бир бурда нон.
Ҳайкал эса асрлар
Синовига бермиш дош,
Бугун уни кўкларга
Кўтарар буткул жаҳон.
Кўзни каттароқ очиб
Боқсанг бу муаммога,
Алам қилгулик қадар
Кам яшар инсон зоти,
Фақатгина халқ соҳиб
Бардавом бу дунёга,
Асрагай ҳар кас номин
Фақат халқнинг ҳаёти.
Санасанг ҳодисот мўл
Ўзбекнинг тарихида,
Ҳар бирига бир нома
Ёки достон битгулик.
Не зотлар оқмаган бу
Асрлар ариғида,
Ҳар бири битта халқнинг
Ғурурига етгулик.
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
_🇺🇿🇺🇿БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН🇺🇿🇺🇿.
🇺🇿Ҳар бир халқ, хар бир миллатнинг ўз муқаддас рамзлари бор бўлиб, байроқ уларнинг орасида алохида ахамиятга эгадир.🇺🇿
🇺🇿Давлатимиз байроғи мамлакатимиз сархадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни англатади ва давлатимизнинг миллий –маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.🇺🇿
🇺🇿Байроғимиздаги хар бир ранг ўзига хос маънога эга бўлиб, улар тиклик, тинчлик, навқиронлик, жўшқинлик маъноларини ҳамда мустақиллигимизни англатади.🇺🇿
🇺🇿🇺🇿МУҚАДДАС ЯЛОВ🇺🇿🇺🇿
🇺🇿Ҳурликни улуғлаб ҳилпирар мағрур
Ўзбек ифтихори ватан байроғи
Яшайди миллатлар дўст-иноқ масрур
Саждагоҳ макондир олтин тупроғи.🇺🇿
🇺🇿Карвонин бошлайди довюрак сарбон
Муродли манзилга азиз халқини
Кўрсам дер юртини жаннатий макон
Бағишлаб элига умри ,қалбини.🇺🇿
🇺🇿Кечди бу заминдан Мангубердилар,
Кубролар, Темурлар шавкати-шони.
Бир байроқ остида бирлашди эл-юрт,
Бир байроқ остида яшнади замон.🇺🇿
🇺🇿Истиқлолдан кейин аждодлар туғин,
Янгиладик не тонг эрк бўлди гаров.
Балқди тантанавор бошимиз узра,
Халқимиз тимсоли ,миллий бир ялов!🇺🇿
Иқбол Мирзо
@piskenthayoti
“…Биз бировларнинг камчилигини кўришга устамиз, лекин ўзимизнинг хатоларимизни кўрмаймиз...”
Шароф Бошбеков
@piskenthayoti
БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ.
(ҳаётий воқеа)
Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади.
Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...
@piskenthayoti
Онам кундошининг икки фарзандини катта қилди...
Ҳаётий ҳикоя.
Нуфузли ташкилотда ишловчи аёл сўзлаб берган онаси тақдири ҳар қандай кишини ўйга толдиради. Бу ҳаётий ҳикоя аввало она матонатининг бепоёнлиги, қолаверса, шукронасининг мукофоти борлиги исботидир. Аёл учун умр йўлдошининг ҳаётида иккинчи инсоннинг борлиги фожиа бўлса, шу тақдирга кўниб, исён кўтармасдан, вақти келганида кундошининг фарзандларини ҳам бағрига олгани сизни ҳам бефарқ қолдирмас.
“Бахтли болалик нималигини жуда яхши биламан. Ҳавас қилса арзигулик оилада катта бўлганман. Ота-онам зиёли инсон бўлиш билан биргаликда, отам юқори лавозимда фаолият юритган. Онам табиатан оғир, босиқ, вазмин аёл эди. Дадам эса уларнинг мутлақо акси: жиззаки, инжиқ, таъби нозик инсон бўлган. Касб тақозоси уни шу ҳолга келтириб қўйган бўлса ажаб эмас.
Онам асли ўқитувчи бўлган. Аммо турмуш қургач, дадам унинг ишлашини истамаган. Шу сабабли уйда, уй-рўзғор ишлари билан андармон бўлишларига тўғри келган. Дадам тўнғич фарзанд бўлгани сабабли, оиладаги бор масъулият унинг елкасида эди: укаларини ўқитиш, уйли қилиш ва ҳатто ишга жойлашгача бош-қош бўлган. Беш ука ва уч сингил шу тарзда ўз ҳаётларини йўлга қўйишган.
Дадам ярим тунга қадар ишлар, аммо ҳар тун кириб, биз фарзандларнинг пешонамизни силаб, ўпиб қўйишни канда қилмасди. Улар биз учун фахрланишга арзигулик инсон эди, десам адашмаган бўламан.
Элас-элас эслайман. Бизнинг оилада тарбиявий усул ғоятда мураккаб, аммо намунага арзийдиган эди наздимда. Ҳайронман, дадам ҳеч қачон бизга уришиб, жеркиб ёки қовоқ солиб гапирмаган. Аммо негадир улар бизнинг бирорта хатомизни билса кечирмайди, деган тушунча бор эди мурғак юрагимизда. Чунки онам ҳар доим бир гапни такрорларди: “Дадангга айтиб бераман, бошқа чора қолдирмаяпсан...”
Ҳафта сўнгида онамга ялинишга тушардик, дадамга бизнинг айбимизни айтмаслигини илтимос қилардик. Яна шундай одат бор эдики, дадам ва мактаб ўртасида дафтар юритиларди. Дафтар устига “Ўқитувчи билан мулоқот” деб ёзиб қўйилар эди. У дафтарни ҳаёт-мамотимиз десам адашмаган бўламан.
Онам ўқишимизга нимагадир аралашмас, одатда жуда банд бўларди. Рўзғор катта, ташвиши ундан ҳам кўп. Ҳар якшанба уйимизда оилавий йиғинлар ташкил этиларди. Бундай базмлар учун алоҳида тайёргарлик кўрар эдик.
Бир гап айтсам балки ишонмассиз: оиламизда ҳеч қачон ота-онамизнинг уришганига ва ҳатто, бақириб гаплашишганига гувоҳ бўлмаганмиз. Чунки онам ҳаддан зиёд итоаткор аёл бўлган. Балки шунинг учун оилада тинчлик муҳити устун бўлган.
Яшиндек хабар оиламизни зирқиратиб ташлади. Ана шундай осуда кунларимизнинг бирида дадамнинг бошқа аёли борлиги ҳақида гаплар тарқалди. Дадам раҳбар, ҳамма танийди. Яхши гап ҳам, ёмон гап ҳам тез тарқаларди. Шов-шувлар авжига чиқди. Уйимиз эса негадир доимгидек сокин. Фақат онам қанақадир ғамгин кўринишда юрадиган бўлиб қолганини эслайман. Лекин дадамга муносабати доимгидек эди.
Миш-мишлар исботини топди. Ўша кезлар юқори синфда ўқир эдим. Уйда жанжал кўтардим. Онамни қўрқоқликда айбладим. У эса жим туриб, аралашмаслигим кераклигини айтди. “Дадангни қандай айблайман: уйга ўз вақтида келса, менга зулм қилмаса, болаларига меҳрибон ота бўлса... Рўзғоримиз тўкис”.
Ҳақиқатан ҳам уйимизда муаммо йўқ эди. Фақат онам тез-тез касалланар, дадам эса ундан вақтини ҳам, пулини ҳам аямас эди. Фақат хиёнати...
Ўша аёл ҳам бегона бўлмаган. Уйимизга келиб кетиб юрадиган котиба қиз эди. Турмуш шароити оғирроқ бўлгани учунми билмадим, ҳар ҳолда иккинчи аёл бўлишга рози бўлган. Кейинчалик уларнинг икки нафар фарзандлари борлигини эшитдим. Шуни аниқ биламанки, бу масала ота-онамиз ўртасида қолиб кетди. Ҳеч ким бунинг ҳисобини сўрагани ҳам йўқ.
Иккинчи синглим ўқишни битириб, дадам ишлайдиган ташкилотга ишга чиқадиган бўлди. У аёл ҳам ўша ерда ишларди. Шунда онам синглимга шунчалар узоқ насиҳат қилганки... “У аёлга дуч келасан. Ҳамманинг кўзи сенда бўлади. Қўлингни кўксингга қўйиб салом бер. Ҳурматини жойига қўй ва ҳеч нарсани сездирма”, дея таъкидлаган. Синглим барибир узоқ ишлолмади, ғурури йўл қўймади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади
Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.
Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.
Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.
Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.
Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.
Facebook|Instagram|X
Келгуси беш йилда иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.
Бу борада 2 мингта корхонада давлат улушини, 5 мингдан зиёд кўчмас мулк объектини сотиш, 16 та йирик мажмуа акцияларини IPOга чиқариш талаб этилади.
Ҳукумат 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаши керак.
Вазирлар Маҳкамаси 2025 йилда “тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат компанияларини трансформация қилишни тезлаштириб, уларнинг харажатларини 15-20 фоизга қисқартириши зарур.
Бу борада 1 миллиард долларлик 18 та давлат компаниясининг улуши берилган Миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозим.
Facebook|Instagram|X
Бу йил Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” комплекс дастури қабул қилинган эди.
Эндиликда кўп қиррали ёндашувлар асосида камбағал оилаларнинг аъзоларига сифатли таълим бериш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, соғлиғини яхшилаш, психологик ёрдам кўрсатиш бўйича индивидуал кўмак бериш пакетлари бўлиши белгиланди.
2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади.
Шу мақсадда камбағал оилалар болалари мактабларда чет тили, касб-ҳунар ва IT бўйича бепул билим олиши учун 500 миллиард сўм ажратилади. Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.
Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келгуси йиллар учун катта марралар белгилаб олинган.
Хусусан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган.
Дастлаб бунга айримлар шубҳа ёки иккиланиш билан қараган, лекин ўз вақтида зарур чора-тадбирлар амалга оширилгани, барча имкониятлар ишга солингани туфайли бу йилнинг ўзида ялпи ички маҳсулот ҳажми 110 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Янги Ҳукумат, барча раҳбарлар биргаликда қаттиқ ишлаб, ислоҳотлар шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларни жадал давом эттирса, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирилди.
Бу натижани таъминлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини кескин яхшилашга эришилади.
“Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!”,
Президентимиз ижтимоий соҳада муҳим ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.
Ўтган даврда 25 мингдан зиёд хусусий боғча, 70 га яқин нодавлат олийгоҳи ташкил этилиб, қамров мактабгача таълимда – 74 фоиздан, олий таълимда эса – 39 фоиздан ошди.
Ижтимоий хизматлар тизимида ҳам катта ислоҳотлар бўлмоқда. Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.
Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида азму шижоатли спортчиларимиз чинакам рекорд натижаларни
қайд этиб, жами 39 та медаль, жумладан 18 та олтин медални қўлга киритдилар.
“Ўзбекистон тарихида илгари ҳеч қачон бўлмаган бундай ютуқлар барчамизга янги куч-ғайрат бахш этиши табиийдир”,
Асосий масалага ўтишдан олдин Президентимиз ўтган 5 йилда ҳар томонлама пухта ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди.
Аввало, Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган).
Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди.
Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захираларимиз эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди. Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланди.
Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие и выступит на заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса по рассмотрению кандидатуры на должность Премьер-министра и обсуждению программы действий Кабинета Министров на ближайшую и долгосрочную перспективу.
Facebook|Instagram|X
"Мозийга ўқтин-ўқтин
Сочсак ҳамки ғазаблар,
Лекин айтинг, ўзбекнинг
Қўлидан ким ҳам тутмиш?
Бир куни ёвқур шоир
Яни Турди Фарғоний,
Бўлтак бўлган бу халққа
Бирлаш деб қилди хитоб.
Бежавоб қолаверди
Унинг дарди сўроғи,
Ўша-ўша замин кар,
Ўша-ўша гунг офтоб.
Бугун зимдан назар сол
Сен мана бу байроққа,
Майлига бир дақиқа
Унутгин турфа кекни.
Шу байроқ номимизни
Элтди йироқ-йироққа,
Шу байроқ бирлаштирди
Пароканда ўзбекни."
Абдулла Орипов
@piskenthayoti
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.
Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг Ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим."
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, кун келиб раҳмат бўлади...
Шамс Табризий
@piskenthayoti
#маънавият
ТУЙҒУЛАРНИНГ ХАҚИҚИЙ КЎРИНИШИ
***
Муҳаббат
Ёзнинг саратонида уч литрлик банкадаги қайноқ сувга озгина наъматак дамламаси қўшиб совутиш учун олиб кетаётган аёлдан сўрайман.
— Сувнинг ўзи яхши эмасми, муздеккина, шу арзимас сувни нимага солдингиз?
—Хўжайиним доғ сувни ичолмайдилар, кўнгиллари айнийди, яхна чойни яхши кўрадилар, қаердадир ўқигандим, совуган чой заҳарга айланаркан, шунга озроқ ранг бериб қўйдим, чойга ўхшасин деб.
***
Жигарлик
—Укамникига ўтиб келаман, ойи
—Хотин, бола-чақангни олиб кет, айланиб келишади.
—Бугун олиб боролмайман, рўзғорига у-бу олгандим, аёлимнинг олдида ҳижолат бўлмасин.
***
Қўшни
—Дарвозани ёп, ҳамманг уйга кир, қўшни тинчиса, чиқасизлар.
Бир-бирига обдон бақирган эр-хотин охири ярашиб олди чоғи, дока рўмол қуригач, машинага ўтириб қаергадир кетди.
Қўшни эркак шундан сўнггина дарвозасини кенг очиб, болаларини ёнига олиб, йўлагидан самон киргиза бошлади.
***
Силайи раҳм
—Мени отинг осмонга, Усмонни туширинг, ада, ада, адажооон!
—Аббос елкангиздан тушсин, сиз мани адамсиз-ку.
Йиғлай бошлаган ўғлининг қулоғига пичирлади отаси
—Амманг хафа бўлади, ўғлим, Усмон билан Аббос ҳозир кетади, кейин сани ўн марта осмонга отаман, хўпми?! Улар— меҳмонимиз
***
Ҳамкасблик
—Шеригим тўй қиладиган, боласиям контрактда ўқийди, ўша икки соат дарсни уларга ёза қолинг, биз бола-чақадан қутулиб қолдик.
***
Инсонийлик
Мени умрида кўрмаган аёллар жойлаган хабаримга шубҳа қилмай ёзяпди.
—Феруза опа, қизчага ёрдам бермоқчиман, карта ташланг!
Албатта, амаллар ниятга қараб баҳоланади. Аллоҳ ўзи мукофотласин. Яхшиларнинг борлиги қандай яхши!
@piskenthayoti
Йиллар ўтаверди. Тўсатдан дадамнинг ишлари юришмай қолди. Мол-давлат ҳам аввалгидек эмасди. Бир куни онам мени етаклаб, бир жойга бориб келишимизни айтди. Биз ўша аёлнинг уйига бордик. Дадам улардан хабар олмай қўйган экан. Буни онам қаердан билганини билмайман-у, аммо у аёл икки фарзанди билан ночор яшар экан. У онам билан анча гаплашиб ўтирди. Улар кундошлардек аламзада эмас, балки дардлашаётганга ўхшарди.
Онам болаларга майда-чуйда, пул берди. Яна келиб хабар олишини айтди. Мен ўша вақтлар пойтахтда ўқирдим. Қайтаётиб онамдан нега бу ерга келганини сўрадим. Онамнинг жавоби ҳалигача қулоғим остида жаранглайди: “Отангни шу норасидаларнинг уволи тутишидан қўрқаман. Менинг фарзандларим тўкинликда катта бўлса-ю, бу бечоралар чор-ночор ўсса, бунинг жавоби оғир бўлади. Қолаверса, болада нима айб?”
Уйга қайтгач, онам дадамдан улардан хабар олишини сўраганини ҳам эшитганман. Дадам онамга у аёл ҳақида бемалол сўзлай оларди. Нима қилиш ҳақида маслаҳатлашарди ҳатто.
Турмушга чиқаётганимда келин кўйлагимгача дадам танлади. Орзу-ҳавас учун ўнта қизга етадиганини сарфлади. Бир куни ота уйимга келганимда ярим тунда дарвоза қаттиқ тақиллади. Дарвозани очган укамни дадамнинг иккинчи аёли итариб, уйга бостириб кирди. Остонада дадам, онам ҳайратда қараб туришарди.
Айтишича, уйнинг эгаси уларни чиқариб юборибди. Энди дадамдан уй талаб қилиб келибди. Онам ўша куни у аёлни бағрига босиб, роса далда берди. Аёл дадамни эртага кутишини айтиб, эшикдан чиқиб кетди. Бу пайтда дадамнинг имкониятлари чекланиб, рўзғорни аранг тебратаётган вақтлари эди. Фарзандлар улғайган, укаларим шартнома асосида ўқийди. Хуллас, унга уй олиб беришнинг иложи йўқ эди.
Эртасига дарвозани очсам, машинада икки гўдак: бири уч ва бири беш ёшлар чамасидаги укаларим турарди. Онаси уларни дадамга бериб юборибди. Дадам онамга олиб келди. Фарзандлар касалмандгина экан. Уларни катта қилгунча онам ниҳоятда қийналди, лекин умуман сездирмади. Болалар ҳам онамни она деб атай бошлашди.
Туғилганини ўзим билмаган укамга, у аёлнинг ўғлига суннат тўй қилдик. Дадам билан онам тўйхона эшигининг ёнида келди-кетдига қараб туришибди. Иккинчи аёл ҳам барча қариндошлари билан меҳмон бўлиб келди. Шунда улар кўришаётганда хаёлимда онам қалқиб кетгандек бўлди, лекин тўй охиригача сездирмади, мардона туриб берди.
Мен ҳам бир фарзандли эдим ўша вақт. Ҳар ҳолда кўп нарсани тушуниб қолгандим. Аммо онам ўша куни қийналди. Лекин буни сездирмади. Тўйда у аёлнинг онаси сўз олди. “Қизимнинг гуноҳи учун шу аёлнинг олдида тиз чўкаман” деб онамни қучоқлаб роса йиғлади. Нафақат у, балки тўйхонадаги ҳамма кўзига ёш олди.
Бугун болалар онамда. Ўзларининг онасини билишади, бориб туришади. Уларнинг онаси ҳам доим келиб онам билан дардлашиб кетади. Дадам билан муносабати узилиб кетган. Ҳаётида кимдир борми, йўқми билмайман.
Бугун дадам онамсиз ҳеч қаерга боролмайди. Жуда суяниб қолишган. Онам эса ҳалиям дадамни айбламайди. Энг яхши эр, энг яхши ота деб ҳисоблайди. Дадам ишга кетгунича онам доим коридорда, дадамнинг туфлисини ўнг қилиб, кетишга шай қилиб кузатади. Дадамнинг овқатланиш тартиби бор. Уни келинларга ишонмайди онам. Дадамнинг хизматини ўзидан бошқага қилдирмайди...
Яқинда ўша укамизнинг туғилган куни бўлди. Онам бир кун олдин болани онаси олдига етаклаб борди. Йўлдан торт, майда-чуйда олди. Хуллас, онасининг олдида нишонлаб, болани олдига олиб бориб, яна ортга қайтди. Эртасига оиламиз даврасида биз нишонладик. Шунчаки, ўз онасининг бизнинг даврага келолмаслигини билгани учун онам шу ишни қилган эди...
Аброр Зоҳидов ёзиб олди.
@piskenthayoti
Улуғларнинг сўзлари сўзларнинг улуғлари
Бахтни энг зулмат жойда ҳам унинг нурини ўйлаш билангина топиш мумкин.
ЖК Роулинг
Аёл киши сeн билан суҳбатлашаётганда, унинг сўзларини нигоҳларинг билан ҳам тингла.
Виктор Гюго
Ҳаётда доимо ҳақ тарафда бўл. Сeни э’тироф қилувчилар бўлмаса-да, ҳeч бўлмаса виждонинг ҳотиржам бўлади.
Чe Гeвара
Пул билан обрў орттирма, обрў билан пул орттиргинки, пулинг тугаганда обрўйинг тугамасин.
Никанор Парра
Мувафаққият билимга ўхшайди: Агар шартларинг бўлса натижа оласан.
Оскар Уайлд
Қалбингдаги сeвгини асра. Зeро, сeвгисиз ҳаёт - гуллари сўлиган қуёшсиз боғга ўхшайди.
Волтeр
Турк тилидан Дилрабо Шухратбeк қизи таржимаси
@piskenthayoti
ФАҚАТ ТАВБА ҚИЛМОҚ ИМКОНИ МАНГУ!
Фахриёр.
Армон – жўнатилмай қолган кўҳна хат,
ҳеч ким ўқимаган, суртмаган кўзга.
Юракда сарф бўлмай қолган муҳаббат
зард ва ажин бўлиб тепчийди юзга.
Йиртиб ташланмаган, ғижимланмаган
армонни ҳижжалар дил оғриқлари.
На «нима»ланмаган, на «ким»ланмаган
соғинчларинг тошга айланар… қариб.
Кун келар, тугайди армонлар зулми,
Гулнинг ҳижрони ҳам тугар ниҳоят.
Сени хароб этган шу битта гулни
Нечун севадирсан бу қадар аяб?
Армон – гул сиғмаган манглай торлиги,
армон – қул сиғмаган икки жаҳонинг,
армон – севилмаган дилнинг борлиги,
армон – қўлинг эмас, кўзёшинг қони.
Энди соғинчдан-да, муҳаббатдан-да
ёт бир эҳтирослар юракни қамрар.
Лабларда кулгимас, заҳар бир ханда,
кўнгилда аламмас, ёт туйғу амри.
Бу туйғу армонни гуноҳлар билан
ювмоқ истагидан топар қаноат.
Унинг оқибатин на малак билар,
на шайтон билади – мусибатпаноҳ.
На юрак билади – мактаб кўрмаган,
на кўнгил билади – азоб кўзгуси.
Сени умринг бўйи эзган, хўрлаган
ҳисга норозилик боради ўсиб.
Лекин норозилик – армон ҳиссини
кимнинг қони билан юварсан ҳалак?
Димоққа ўтирган қасос исини
чўпчак айтиб аритарми бир малак?
Шаҳризоданг қани, дўстгинам, сенинг,
қани минг бир кечанг овунмоқ учун?
Борми бу аламнинг адоқ ва эни,
юриб етолмаган етарми учиб?
Ўша аёлдан бахт сўрамасликка
сенинг йигит қурбинг келмайди нечун?
Ўзгалар бахтидан тўрамасликка
наҳотки етмаса ироданг, кучинг?
Сенга бахт не керак, бахтсизлик – нега,
гуноҳдан тасалли излаган одам?
Ёзиқларга чиқмоқ истайсан эга,
нимангдан, кимингдан қолган бу одат?..
Ҳар неки ўткинчи: қадр, бадр ҳам,
барини омонат яратмиш тангри.
Фақат гуноҳ қилмоқ эрки абадий,
фақат тавба қилмоқ имкони мангу.
@piskenthayoti
Туманимиздаги 8-сонли мактабнинг 8-"А" синф ўқувчиси Музаффаров Беҳрузнинг Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинган кунига бағишлаб "Бир байроқ остида бирлашайлик" шиори остида тайёрлаган видеоролиги.
Читать полностью…