piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ЮРАК

Усмон Носир

Юрак, сенсан менинг созим,
Тилимни найга жўр этдинг.
Кўзимга ойни беркитдинг,
Юрак, сенсан ишқибозим.

Сенга тор келди бу кўкрак,
Севинчинг тошди қирғоқдан.
Тилим чарчар, ажаб, гоҳи
Сени таржима қилмоқдан.

Сен эй, сен — ўйноқи дилбар,
Зафардан изла ёрингни.
Тўлиб қайна, тошиб ўйна,
Тирикман, куйла борингни.

Итоат эт!
Агар сендан
Ватан рози эмас бўлса,
Ёрил, чақмоққа айлан сен,
Ёрил! Майли, тамом ўлсам!.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Tез ва осон тайёр бўладиган ажойиб нонушта.
Кўринишига қарасангиз мураккабдек кўринади.Аслида бир зумда тайёрласангиз бўладиган тўйимли ва мазали нонуштани айниқса болалар хуш кўришади.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Яна куз,дарахтлар шохида заъфарон барглар,
Минг бир хадик билан ерга боқади.
Атрофдан айрилиқ куйи таралар,
Ёмғир кўз ёшидек дилга оқади.
Кузгинам,умримнинг қайтмас бахори,
Янглиғ юрагимга армон солади,
Юракда мухаббат гулхани эмас,
Афсус ва надомат ўти ёнади.
Бекорга утдими умрим ёзлари,
Юракда қолгани армон,соғинчми,
Фармонга ўтдими умрим кузлари.
Дераза. ортидан боқар мўлтираб,
Армонга айланган ишқнинг кўзлари,
Сумбула кузакнинг сочини тарар,
Атрофни тутади хазон бўйлари.
Куз аслида тугаб бораётган йўл,
Ҳеч қайта очилмас қовжираган гул.
Гарчи тугаётган умр бахори,
Лек ортидан келар биз кутган бахор,
Аслида интихо алвидо эмас,
Янгидан бошланар бу ҳаёт такрор.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кишини кеча-кундуз тиндирмасдан қул каби меҳнат ва машаққатларга
кўкрак бериб ишлатадиган нарса Ватан ва бола-чақаларнинг меҳру
муҳаббати эмасму
?

Абдулла Авлоний

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ИШҚ ҚУДРАТИ

Бир киши ўз ўғлини ҳаёти учун зарур бўлган баьзи фанларни ўрганиш мақсадида бир муаллимга топширди. Бир куни муаллим онасига шикоят қилиб:
— Ўғлинг ўрганишга унамаяпти, вақтини ўйин-кулги билан зоэ ўтказмоқда, - деди.
Онаси муаллимдан:
— Билолмадингми, унинг табиати қайси касбга мойил, ҳаракати қайси ишга қобил? - деб сўради.
Муаллим:
— У касб ўрганишдан ўтиб, қобилятдан маҳрум бўлган. Билишимча, унинг хотири маҳбуб учун нигорон, дили эса маъшуқа юзига ҳайронга ўхшайди. Мен илму иймондан савол қилсам, у васлу ҳижрондан гапиради, мен ҳалолу ҳаромдан ҳикоя қилсам, у зулф ила холдан оғиз очади! - деди.
Онаси деди:
— Ишқ кўчасидан юришнинг оқибати саломатлик бўлмаса ҳам, аммо бу йўлдан юриш маломат ҳам эмас! Ишқ изтиробли бўлса ҳам, аммо бу ошиқ бўлиш ихтиёрий эмасдир! Уни озод қил! Ишқда шундай хосият борки, у кишини латофатли, назокатли ва ҳушёр қилади!

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#маънавият

"ТАҚДИР УФҚЛАРИ"

Тумандошларимизнинг қадрдон инсонларидан бирига айланган, корейс миллатига мансуб бу инсон ўзбекларни , урф- одатларимизни,миллий қадриятлармизни ғоят қадрлайди. Пак Виктор Николаевичнинг ҳаёти ,ўтмиши, болалиги хақидаги
ажойиб, қизиқарли ва хаққоний воқеаларга асосланган "Тақдир уфқлари" китоби ўқувчини беихтиёр ўзига тортади.
Унинг ҳаёти хақидаги воқеаларга қулоқ тутар экансиз, аслида ҳаёт қийинчиликлари инсоннинг тоблашини, хақиқий инсон бўлиб шаклланиш учун ҳаёт имтиҳонларидан ўтиши шартлиги, ўз олдига аниқ мақсад қўйиш ва мақсад сари интилиш кераклигини англайсиз.
Пак Виктор Николаевич босиб ўтган йўлга назар ташлар экансиз, у қандай муваффақиятларга эришмасин, ҳамма қатори оддий бир инсон эканлиги, ундаги гўзал қалб ва покиза туйғуларни, оддий
инсонларга хос барча фазилатлар тажассумини кўриб беихтиёр хавасингиз келади.

Журналист ,хамкасбимиз Шоира Умрзоқова томонидан Пак Виктор Николаевич хақидаги ажойиб хаётий воқеалар акс эттирилган"Тақдир уфқлари "асари бадиий маҳорат билан, мароимига етказиб ўқилган бўлиб, СИЗ азиз кузатувчилар ундан баҳраманд бўлишингизни истадик.

Тахририят

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Куз келиб гуллар хазон бўлгач, булбулнинг сайрашини кутиш хатодир. Ҳар нарсадан ўз вақтида баҳраманд бўлишга ўрганинг.
Инсон замонга қараб эмас, борлиққа қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Биз штаб масъулидан вилоят ҳокими томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ташқи меҳнат мигрантлари борасида алоҳида тўхталиб, уларнинг назорат механизмлари қандай бўлиши, ҳар бир маҳаллада чет элдаги мигрантлар рўйхати шакллантирилиши, уларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда суҳбатлашиш, қайтиш таклифи берилаётганида у ерда қанча маош олиб ишлаётгани сўралиши ва бу ерда қанча маош олиб ишлашлари аниқ айтилиши кераклиги, ҳар бир маҳалладаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозимлиги ва маҳаллаларга камбағалликни қисқартириш бўйича бириктирилган масъуллар рўйхатида хорижда ишлаётган мигрантлар рўйхати ҳам бўлиши зарурлиги ҳақида берилган топшириқлар ижросини сўраганимизда А.Қодиров бизга вилоят ҳокими томонидан берилган ушбу топшириқлар ижрога олиниб, туманимиздаги мавжуд 29 маҳаллага камбағалликни қисқартриш бўйича бириктирилган масъуллар ўз ҳудудларидаги мигрантлар рўйхатини ҳам шакллантираётганликлари, ҳозирги кунгача 100 дан ортиқ мигрантлар билан алоҳида суҳбатлашилиб, Ватанга қайтиш таклифи берилганини маълум қилди.
-Ҳозирги кунда мигрантларни Ватанга қайтариш бўйича ишлар бошлаб юборилган бўлиб, юқорида таъкидлаганимиздек, ўтказилган хатловлар вақтида мигрантлар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар аниқланиб, эндиликда улар билан мулоқотга киришишни давом эттириб, етарли миқдордаги маош ва аниқ иш жойларини таклиф қилиш бўйича маълумотлар тайёрланмоқда, - деди А.Қодиров.
Умуман олганда, туманимизда мигрантларни Ватанга қайтариш бўйича олиб борилаётган ишларнинг механизми шакллантирилган бўлиб, эндиги вазифа эса ушбу механизмнинг самарали ишлашини ташкил этиб, бу борада аниқ натижаларга эришишдир.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда


“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

✅ Қонунга мувофиқ:

➖зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
➖болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

❕Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ЭЙ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ...

Муҳаммад Юсуф

Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...

Гарчи мен билан ҳеч йўқдай ишларинг,
Мен ҳақдадир ҳатто кўрган тушларинг.
Севдим демасанг ҳам севгинг изҳори —
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.

Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.

Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар — бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.

Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори —
Умр ўртасида билдим қадрингни!..

Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қовурма лағмон ЭНГ хушхўр таомларимиздан биридир
Лекин уни ҳамма ҳам кўнгилдагидек тайёрлай олмайди.
Шунинг учун тавсия қилинаётган рецепт асосида тайёрлаб кўрсангиз албатта СИЗГА манзур бўлади .
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

- Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг рахматига ношукурлик бўлади.

- Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

- Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

- Махзун бўлма! Махзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофот етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

- Атрофдаги воқиаларга бепарво бўлма, бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш инсоний ҳусусиятлардандир. Ҳаргиз ҳудбин бўла кўрма.

 Бошқаларга яхшиликни раво кўриш инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Ҳар бир буюк орзу - хаёл суришдан бошланади. Доимо эсда тутингки, сизда орзуларингизга эришиш ва дунёни ўзгартириш учун куч, сабр ва иштиёқ бор... Буни юзага чиқара олсангиз бас!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​Бир ДАН ходими айтиб берди:
— "Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман,-дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.
Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди.
Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди.

Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.
- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?
Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.
Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти.
Охири мақсадга ўтдим:
- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш.
У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.
Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.
Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан:
— "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!"-деди.
Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.
Иномарка эгаси менга инсонийликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

Давронбек Тожиалиев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#аудио_китоб

✍️Пак Виктор Николаевичнинг "Тақдир уфқлари"  асари давоми.

Ўсмирнинг биринчи муҳаббати, оташин севги қиссаси якуни.

1-фасл, 3-қисм.

🎙Асарни Шоира Умрзоқова ўқиди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Фаросат кучи

Абу Али ибн Сино Аловуддин қўлидан қочиб, Ҳамадондан Бағдодга кетаётганида Шатт дарёси бўйида бир одам дўкон очиб, дори - дармон сотиб, табиблик даъво қилиб ўтирганини кўриб қолибди. Абу Али ибн Сино табибнинг дўкони атрофида бир оз айланиб юрибди ва унинг ишларига разм солибди. Шу пайт бир аёл беморнинг шишага солинган пешобини келтириб табибга берибди. Табиб аёлга қараб.
Касал яхудийми? - дебди ва яна қўшиб қўйибди. Сен шу касалнинг хизматкоримисан?
Аёл унинг сўзини тасдиқлабди. Табиб яна аёлга қараб. Касалнинг уйи шарқ томондами? - деб сўрабди. Ҳа, шундай, -деб унинг сўзини тасдиқлабди аёл. Касал кеча қатиқ ичганмиди? Ҳа. Ҳамма унинг донолигига қойил қолибди. Ибн Сино ҳам таажжубланибди. Ҳалиги табибнинг қўли бўшаганидан сўнг Ибн Сино унинг олдига борибди-да: Бу нарсаларни сен қандай билдинг?-деб сўрабди. Сенинг Абу Али ибн Сино эканингни қандай билган бўлсам, бу нарсаларни ҳам шундай билдим, дебди табиб. Бу ундан ҳам мушкулроқ ишку, деди Ибн Сино. Табиб деди: Шишани менга узатганида қарасам, аёлнинг енги кир экан, демак у бировнинг хизматкори бўлиши керак деб ўйладим. Яҳудий мусулмоннинг хизматини қилмайди. Шунинг учун ҳам ҳўжасининг
яҳудийлиги аниқ эди. Аёлнинг кийимига қатиқ томганини кўриб, дарров англадимки, ўша уйда қатиқ ичишган ва озроқ беморга ҳам беришган.
Яҳудийларнинг уйи одатда шарқ томонда бўлади. Демак, бемор шаҳарнинг шарқ томонида яшайди. Бу гапларинг ҳам маъқул, лекин мени қандай тагидинг? - деб сўрабди Ибн Сино. Бугун Абу Али Аловуддин қўлидан қочибди, деган хабарни эшитган эдим. Бағдодга келса керак, деб тахмин қилдим. Бундан ташқари, маълумки, менинг бу муғомбирлигимга сендан бошқа ҳеч кимнинг ақли етмайди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

УЛУҒЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ СЎЗЛАРНИНГ УЛУҒЛАРИ…

Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!

Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.

Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.

Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳарқандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради.

Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, фақат у тўғри берилса бас.

Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

Тинглаш ва сукут сақлаш сизни донишмандликка етаклайди. Сукут – донишмандликнинг бошланиши.

Булут эътиқодсиз бўлганидан, шамол уни ҳоҳлаган томонига олиб кетади.

Жонзотларни ўлдиришдан сақланинг. Чунки одам ўлдириш жониворларни ўлдиришдан бошланган.

Ўтган кун хақидаги: "Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”

Ақл кириши учун ақл тиши чиқишини кутиб ўтириш шарт эмас.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Rasmiy_munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda Piskent tumanida bir guruh qurollangan odamlar hayvonlarni otib oʻldirib yurgani toʻgʻrisida murojaat tarqaldi.

Mazkur holat hozirda tegishli mutasaddilar ishtirokida oʻrganilmoqda.

Holat yuzasidan qoʻshimcha maʼlumot eʼlon qilinadi.



Ижтимоий тармоқларда Пискент туманида бир гуруҳ қуролланган одамлар ҳайвонларни отиб ўлдириб юргани тўғрисида мурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат ҳозирда тегишли мутасаддилар иштирокида ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот эълон қилинади.

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Миграция

НАЗОРАТ МЕХАНИЗМИ ШАКЛЛАНТИРИЛДИ

Аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, ҳар томонлама тўкис ва муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакати-мизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад ҳам аслида шунга қаратилган бўлиб, давлатимиз томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқдир.
Ташқи меҳнат мигрантлари томонидан ишлаб топилаётган маблағлар уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш билан бирга мамлакатимиз иқтисодини ривожлантиришга ҳисса қўшиши билан алоҳида аҳамият касб этиши лозим.
Шунинг учун ноқонуний йўллар билан бўлса ҳам чет давлатларга пул топиш илинжида кетиб, лекин ойлаб-йиллаб сарсон-саргардонликда кун кечираётганлар, оиласига пул юбориш тугур, ҳатто ўзини ҳам эплаб таъминламаётган баъзи юртдошларимизни Ватанга қайтариш, уларни иш билан таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича давлатимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланмоқда.
Чет давлатларга ишлаш учун кетган юртдошларимизни аниқлаш ва улар ҳақида етарли даражадаги маълумотларга эга бўлиш учун ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча ва ҳар бир хонадонда хатловлар ўтказилмоқда ва ўтказилган хатлов натижалари ҳокимликларда ташкил этилган ташқи миграция масалалари билан шуғулланувчи штабга тақдим этилмоқда.
Биз бу борада қандай ишлар амалга оширилаётганини билиш мақсадида штабнинг бош мутахассиси Абдулазиз Қодировга мурожаат қилганимизда, бизга ҳар бир сектор бошчилигида туманимиздаги 29 та маҳалладаги мавжуд 19 минг 298 та хонадон хатловдан ўтказилиб, ташқи миграцияда юрган тумандошларимиз ҳақида тўлиқ маълумот тўпланганини ва ҳозирги кунда улар билан индивидуал тарзда мулоқот бошланганини, штабга тақдим этилган хатлов натижаларига кўра туманимиздан чет давлатларга ишлаш учун кетганлар жами 770 нафар бўлиб, улардан 604 нафари Россия давлатида, 36 нафари Қозоғистонда, 66 нафари Туркияда, 5 нафари АҚШ да, 27 нафари Кореяда, 20 нафари Европа давлатларида, қолган 12 нафари эса бошқа давлатларда эканини, улар орасида 36 нафар фуқаро таълим олиш билан бандлигини, мустақил ҳолда кетган мигрантларимиз 756 нафарни, ташкиллаштирилган ҳолда кетганлар эса 14 нафарни ташкил қилишини маълум қилди.
Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби ташқи меҳнат миграцияни ҳам ислоҳ қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Эндиликда чет элга бориб ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўз ҳолига ташлаб қўйилмасдан, улар билан махсус равишда шуғулланувчи агентлик ташкил этилиб, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи жамғарма ҳам агентликка ўтказилиб, улар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга ошириш билан шуғулланмоқдалар.
-Яқинда туманимизга миграция агентлигидан ходимлар келиб, хорижда ишлаш истагида бўлган 84 нафар фуқаронинг 66 нафари билан яккама-якка суҳбатлашдилар. Суҳбат давомида уларнинг қайси давлатга бориб ишлаш истагида эканлиги, қайси чет тилларни билиши, тил ўрганишга бўлган иштиёқлари ўрганилиб, уларга европа давлатларидаги ойлик маоши 2000-3000 долларлик иш таклиф қилинди.
Суҳбат давомида ўша давлатларга бориб ишлаш истагида бўлган фуқароларимиз талаб қилинган ҳужжатларни тақдим эта олишлари ва тилни ўрганганлик даражалари эътиборга олиниши айтилди.

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу, мафкура. Мафкура ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал