piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ҲАЙРЛИ ТОНГ

"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир!

Мана, бир тун бағрини ёриб-тонг отганини кўрдингиз-демакки, умрнинг қоронғу йўлакларидан сўнг, ёруғликка очилувчи эшикларни ҳам албатта топасиз...

Демак умид қиламиз.
Ишонинг, ҳаммаси кўнгилдагидан ҳам аъло бўлади.
Ҳали жуда кўп қувончли кунлар ке
лади.Барча орзуларингиз рўёбга чиқади.
Мақсадларингизга етадиган кунлар жуда яқин.
Фақат ишонч ва умидни сўндирмасангиз бас.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Шундай қалб эгалари борки, сен у жойда бўлиш учун борингни беришга тайёр бўласан.

Шамс Табризий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АЁЛЛАРГА ҚАНЧА ПУЛ КЕРАК ..
«УЧ ОПАМНИ ЭЛ ҚАТОРИ УЗАТИШИМИЗ УЧУН…»
— Эсимни таниганимда бери дадам ёзни уйда ўтказганини билмайман, — дейди Фурқат исмли йигит. — Ҳар йили баҳорда кетиб, кеч кузда келарди. Баъзида гилос пишдими, ўрик пишдими, деб сўраб қўярди. Беш-олти йилдан бери ўзим ҳам ҳали Қозоғистон, ҳали Россияга бориб, қурилишларда ишлаб келаман. Дадамни энди тушуняпман. Коллежни тугатмасимдан онам уч опамни «эл қатори узатишимиз учун» дадамнинг ёнига бориб ишлашим кераклигини тушунтирди. Институтга кириб ўқиш ниятимни бир чеккага суриб, ишлагани кетдим. Мусофирчиликда қанчалик қийинчилик билан пул топишимиз бир ўзимизгаю, бир Худога аён. Ота-бола ишлаб, учта опамни узатдик. Уй-жойларимизни яхшиладик. Очиғи, совуқ ҳавода қурилишларда ишлашдан безиб кетганман. Лекин онам: «Бўлди, энди камроқ пул топсанглар ҳам шу ерда, ёнимизда бўлинглар», демаяпти. Баъзида ўйлаб қоламан, қоп-қоп пул топсаму олиб келиб, уйни пулга тўлдириб ташласам, онам шунда ҳам қўлларини чўзиб, яна «пул, пул» деяверармикинлар, а?..
Бу йигитнинг дардини уқяпсизми, азизлар? Онасининг, опа-сингилларининг орзу-ҳаваси учун пул топиш йўлида ўзидан, ўз орзуларидан ҳам воз кечиб, меҳнат қилаётган бундай йигитларимиз кам дейсизми орамизда? Биз оналар, опа-сингиллар уларнинг қадрига етяпмизми?
«СИЗЛАРГА ЯНА ҚАНЧА ПУЛ КЕРАК?»
— Россияда қурилиш майдонида ошпазлик қиламан, — дейди яна бир суҳбатдошим Малика (исмлар ўзгартирилган) исмли жувон. — Икки юз нафардан ортиқ ўзбекистонлик йигит ишлайди у ерда. Тўғри, маоши ёмон эмас. Аммо уларнинг ётар-турарига ҳавас қилмайсиз. Битта катта хонада 40-50 киши ухлайди. Кимдир ювиниб, чайиниб ётади. Кимдир чарчаганидан овқатланади-ю, ухлаб қолади. Бир ҳафта, ўн кунлаб соқолини олишга вақт ажратолмайдиганлари бор. Тасаввур қилинг, куни билан ишлаб чарчаганидан кейин кир ювиб юриш одамга, айниқса, эркакларга қанчалик малол келади? Баъзилари хотинлари билан телефонда гаплашгач, «Сизларга яна қанча пул керак?» дея бақириб-чақириб, асабийлашади, бир-икки кун ўзига келолмайди. Бундай пайтда аламини ичкиликдан оладиганлари, бегона аёллар билан кўнгилхушликка бериладиганлари ҳам бор. Ўша йигитлар шундай ишлаб, шундай яшаяпти. Умр эса ўтяпти…
Уйга қайтганимда ўша йигитларнинг аёлларини кўрдим. Тилла тақинчоқлар тақиб, қиммат кўйлакларда «гап»ларда, зиёфатларда ҳеч кимга гап бермай юришибди. Шу аёллар телефонда эри билан гаплашганда «Ишланг, кўпроқ пул топинг», дейишади нуқул. Тўғри, пул топиш, рўзғорни таъминлаш эркакларнинг зиммасидаги иш, аммо улар ҳам одам, гоҳида дам олгиси, оиласи, болалари ёнида бўлгиси келади. Аёлларимиз шуни унутмаслиги керак.
«УЙИМДА ФАҚАТ
«ПУЛ ЖЎНАТАДИГАН
ОДАМ»МАН!»
Яна бир йигитни биламан, учта укаси бор. Ишлаб, пул топиб, уйига юбориб, ҳаммасини уйли-жойли қилди. Иморатларини кўрсангиз, ҳавасингиз келади. Ўзи ҳар йили бир ойгагина уйига бориб келади. Учта ўғли бор. Бир сафар уйидан қайтгач, жуда хомуш ўтирганини кўрдим. Кўзи тўла ёш. Кап-катта эркак ўз-ўзидан бундай ҳолга тушмайди. Айтишича, 3 ёшли ўғилчаси уни танимаганмиш, укасини эса «дада» деб чақираётган экан. «Уйимда фақат «пул жўнатадиган одам»га айланиб қолганга ўхшайман», дейди мунғайиб. Ахир бу эркак учун, ота учун аламли эмасми?
«МЕН БИР ТИЙИНЛИК ФОЙДАСИ ЙЎҚ, КАСАЛ ЭРНИ БОҚМАЙМАН!»
— Танглайи пул-пул деб кўтарилган хотинлар кўп, — дейди Марғуба исмли аёл. — Қишда акам буйрагидан операция бўлди. Касалхонадан чиқиб, онамникига келди ва «Уч-тўрт кун шу ерда бўламан», деди. Кейин билсам, уйига келиб энди чўзилган экан, хотини «Нима, бу аҳволда ишлай олмайсизми, ҳали қанча ташвишларимиз бор эди», деб жанжал бошлабди. «Барака топгур, бир-икки ҳафтада яхши бўлиб кетаман», деса, «Мен бир тийинлик фойдаси йўқ, касал эрни боқмайман!» деб бақирармиш. Акам зарда қилиб чиқиб кетибди. Унинг ўзи, аслида, қўли гул пайвандчи. Унча-мунча одамдан кўп пул топади. Шу пайтгача ҳам топганини хотинига олиб келиб берган. Қизларини узатишди. Уй-жойлари ҳавас қилгудек. Аммо хотини сира пулга тўймайди. Акам онамнинг уйида икки ҳафта ётди. Хотини бир марта кўргани келмади. Тузалиб ишга чиқиб кетганди, «Даданг топган пулини онасига беравермай уйга келсин», деб чақирт

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ярим бехуш кампир, кўзлари ёшланиб ,чолига мўлтираб ётибди. Чолнинг эса халовати йўқ, бир туриб кампирини оёқларини уқалайди, бир келиб қўлларини.  Умидлари сўнаётган чол, тақдир олдида кучсиз эканлигини хис этиб, кампир олдига бемажол чўкади.  Кўзларига қараб, қўлларини ушлаганча сўзлайди:
Сочларинг хаммаси оппоқ эканлигини, қара, бугун кўрдим. Уларнинг хар бир толасида мени айбим хам, мени қувончим хам, ва бахтим хам нур сочиб турибди. Бу нурли онларгача етиб келдик, нималарни кўрдик, нималардан ўтдик, нурли оппоқ пайтгача бирга келдик. 
Юзларингдаги ажинни тобинг қочгунгача сезмаган эканман. Мен учун сен хамиша гўзал бўлгансан. Хозир ажинларинг касалликдек, сени олиб кетаётган дарддек кўринмоқда. Уларнинг хар бир қатида менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим хам сингиб кетганини сезаман. 
Кўзларинг ним ёшга тўлибди... Шу пайтгача йиғлатгандирман, шу пайтгача кўзингдан дув-дув ёш оққандир қара, сезмаган эканман, ахамият бермабманми? Кўзларинг нурини олган ўзимдир, улардаги ёшларда менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим йилтираётгандир.
Атрофдагилар бизга қараб, "Ёши хам етган, нима хам йўқотишарди?"- деб ахамият беришмайди.  Аслида, иккимизда қанча умр бор, қанча кунлар, қанча бахор, қанча қишлар бор. Иккимизда хаммасидан кўп хотиралар, хаммасидан кўп айб, қувонч ва бахт бор. Хаммасидан кўп сабр ва матонатчи...  Мухаббат ёшларники дейишади ахмоқлар а? Сен билан менга ярашсинда, ахир хаммасидан кўп мухаббат хам сен билан мендаку.  Сен билан барчасини йиғиб келдим, иккимиз кўтарган юкни сенсиз қанча хам кўтараркинман? 
Бир кунда иккимиз кетсак деб гапирмагандим, ўйламаган эканман.. Хозир сени сочларинг, юзингдаги ажинларинг, нурсиз кўзларингдаги ёшларга қараб, хаётимдаги энг азиз инсоним эканлигингни янада сезмоқдаман.  Шунча чидам ва бардош мен хам кетгунча етмадими? 
Шошиб кетяпсан, "Яхши яшабди"- деб одамлар хитоб қилиб кетишаётганида, тобутинг олдида мункиллаб, эгилиб, юм-юм йиғлаб боравераман..... Охирига келганида айбларим, қувончим ва бахтимни хам кўтара олмайман- тобутингни кўтаришга мажолим хам етмай, йўл-йўлакай қўлма-қўл кетаётган тобутинг олдига келиб, юзимни босиб, уни силаб-сийпалаб, йиғлаб-йиғлаб олавераман...  Юзларимдан дув-дув айбларим,қувончларим ва бахтим хам тўкилиб бораверади. 
Мозорда чидолмасам керак.  Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади... Шунисига чидолмайман... 
Бу хақиқий ...мухаббат сўзлари эди..!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам бесперебойного обеспечения энергией населения и отраслей экономики, повышению эффективности на предприятиях сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #taminot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ИНШО

(аччиқ ҳақиқат)


— Эртага дам олиш куни, — ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.
— Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб оламан!
Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди.
— Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
— Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир.
Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади:
— Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.
— Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз...
— Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.
— Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...
Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:
— Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
— Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
— Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
— Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади.
Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
— Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.
— Яша! Борақол хонангга...
Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.
— Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.
— Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди.
— Ўзингиз ўқиб кўрдингизми?
— Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.
— Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.
«Музейдаги таассуротларим.
Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Инсонлар "Ёмғирни яхши кўраман" дейди-ю, лекин ёмғир ёғиши билан ундан қочишади.
Шунинг учун "сени яхши кўраман" деган инсонлардан қўрқаман...

Уилям Шекспир

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Брифинг

🎙Пискент тумани ҳудудида қиш мавсумида турли иситиш мосламаларидан эҳтиёцизлик билан фойдаланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, капитан Эркин Абдухолиқов маълумот беради.


Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Байроғимиз Фахримиз!

✅Туманимиздаги 32- сонли мактабда бугун 2- А ва 3-А синфлар бошланғич синф ўқитувчиси М.Нишонова бошчилигида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан "Байроғимиз Фахримиз!" шиори остида маьнавий-маьрифий тадбир ўтказилди.

🇺🇿Байрам тадбирига барча синф ўқувчилари, синф раҳбарлари ҳамда мактаб раҳбарияти қатнашишди.

📌Тадбир давомида ўқувчилар ўзларига керак бўлган маълумотларга эга бўлишди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#жиноят ва жазо

Маҳаллада содир бўлган жанжал

2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 23:30да Қодиров Жамшид Нурали ўғли (ФИШ ўзгартирилган) маст ҳолда бўла туриб, туманимиздаги “Бекобод “махалла фуқаролар йиғини ҳудудида таниши, маст ҳолдаги Абдуллаев Ғулом билан аввалдан бўлган келишмовчилик бўйича ўзаро гаплашиб олиш учун кўришиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида Ғ.Абдуллаевнинг юз қисмига қасддан қўллари билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ғ.Абдуллаев олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган . Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра Ғ.Абдуллаевдаги жароҳатлар соғлиқни қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлари тоифасига кириши аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Ж.Қодировга нисбатанЎзбекистон республикаси Жиноят кодексининг
109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, томонларнинг ярашуви билан тегишли судловга оширилган.
Д.Абдурахмонов
Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ,капитан .

@piskenthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бахтли булай десангиз...

Кайфиятингизни кўтариш учун пулни қизғанманг.

Ёқадими — буни айтиш лозим.

Бугунингиз билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

Тушунарсизми, сўрашдан уялманг.

Учрашишни истаяпсизми таклиф этинг.

Нимадир истаяпсизми сўранг.

Тушунарли бўлиши учун тушунтиринг.

Айбдормисиз — очиқ айтинг ва ўзингизни оқлашга уринманг.

Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

Аҳмоқлар билан мулоқотда бўлманг.

Ҳаётда энг асосийси — бу муҳаббат, қолган барчаси — беҳуда.

Инсоннинг муаммоси фақат унинг бошида бўлади.

Атрофдаги олам меҳрибон ва қаҳрли эмас, у учун сенинг бор ёки йўқлигинг аҳамиятсиз.


Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.


Унутманг, сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз.

Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.                        

@puskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳосила Раҳимова.
"Айлагач"
Навоий ғазали.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Саёз сувларни энг енгил шамоллар ҳам жўштира олади.
Чуқур денгизларни эса фақатгина чуқур савдолар жўштира олади.
Англадимки виқорли ва асрорангиз бўлган ҳар бир нарса сукут қилади.
Англадимки сукут қилган ҳар бир нарса виқорли ва ҳайбатли.
Бироз жимлигим сўзласин, ичимизда харфсиз бир тил топайлик. Ичингда фақат иккимиз тушунадиган бир ғам бўлсин…

Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Тун сукут..тун осойишта сокинлик ва у кўнгил шивирларини тинглагувчи дилларга, ажиб сирли оламдир....

Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради.

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ириб олди. Бор-эй, деб ажрашай деса, 30 йиллик хотини… Қизларининг онаси. Пешонамда бори шу экан, деб яшайди-да, акам шўрлик.
Ҳа, азизлар, атрофимизда турфа тақдирлар бор. Нафақат эркаклар, балки «уйим-жойим», деб тинмаётган, хорижга бориб ишлаб келаётган аёлларга ҳам осон эмас.
«БАЛКИ МЕНГА ХИЁНАТ
ҚИЛГАНДИРСАН…»
— Эрим уйда болаларим билан қоларди, мен ҳар йили Қозоғистонга ишлагани чиқиб кетардим, — дейди Сожида исмли жувон. — Саккиз йил шу алфозда ишладим. Қайнонам топган пулларимни аямай совурди. Ҳатто ўзимиз учун битта уй ҳам ололмадик. Бу орада икки болали бўлдим. Болаларим ёш пайти ҳам қайнонам олиб қоларди. Эримга машина олдик. Уй-жойларни тузатишди. Ўтган йили қайтиб келсам, уйимизда бир жувон юрибди. Кейин билсам, хўжайиним унга шаърий никоҳ билан уйланиб олган экан. Менга жуда алам қилди. Уларга шунчаки ишлаб, пул топиш учун керак бўлган эканман. «У ёқларда қандай яшаганингни билмайман, балки менга хиёнат қилгандирсан, қаерга борсанг-боравер, энди сен билан яшамайман», деб эрим мени кўчага ҳайдади.
ҚАДРИМИЗНИ ПУЛ БИЛАН
ЎЛЧАМАЙЛИК!
«Беш қўл баробар эмас», дейди халқимиз. Турмуш ўртоғининг топган пулини авайлаб-асраб, ўзи ҳам ишлаб, бир сўмни икки сўм қилиш, оиласи, рўзғорини гуллатиб-яшнатиш ҳаракатида юрган, «Қаерда бўлса ҳам болаларимнинг отаси тинч бўлсин», деб дуо қилаётган аёллар, тирикчилик мажбур этиб, боласини хорижларга юбориб, дийдорини қумсаб, дуолар қилиб ўтирган оналаримиз жуда кўп.
Юқоридаги тақдирларни, мулоҳазаларни ёзишдан мақсадимиз — «уйим-жойим» деб ҳаракат қилаётган, мусофирлик нонини тишлаб юрган оға-иниларимиз, опа-сингилларимиз меҳнатини эътироф этиш эди. Ҳар нима бўлганда ҳам биз билан ҳамнафас бўлиб яшаётган, биз учун қайғураётган қадрдонларимизнинг қадрига етайлик.

Ҳамрохон МУСУРМОНОВА

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

* * *
Кулган бошқалардир, йиғлаган менман,
Ўйнаган бошқалар, инграган менман,
Эрк эртакларини эшитган бошқа,
Қуллик қўшиғини тинглаган менман.

Бошқада қанот бор, кўкка учадир,
Шохларга қўнадир, боғда яйрайдир-
Сўзлари садафдек, товуши найдек-
Куйини ҳар ерда элга сайрайдир.

Менда-да, қанот бор, лекин боғланган...
Боғ йўқдир, шох йўқдир, қалин девор бор:
Сўзлари садафдек, товуши найдек
Куйим бор... уни-да деворлар тинглар...

Эркин бошқалардир, қамалган менман,
Ҳайвон қаторида саналган менман..

Чўлпон

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Буюк шоирларнинг асарларида иккинчи даражали қаҳрамонлар йўқ. Барча иштирокчилар ўз ўрнида бош қаҳрамондир.

Ҳейнрих Ҳейне
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#аудио_китоб

✍️Пак Виктор Николаевичнинг "Тақдир уфқлари" автобиографик асари.

🎙Асарни журналист Шоира Умрзоқова ўқиди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?

- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...

- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.

- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?

- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!

- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?

- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.

- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...

- Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини...
Оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болаларингизга...
Менга...


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Иқтибос

Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!

Озод Шарофиддинов,
Ўзбекистон қаҳрамони

@oltin_voha

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна - 2025

ИМКОНИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИНГ

"Маърифат улашиш энг эзгу амал
” шиори остида бошланган 2025 йилги даврий нашрларга обуна мавсуми авж паллага кирди.
Дунёда эзгу амаллар кўп.Лекин маърифат улашиш энг эзгу амалларимиздан биридир.
Одамларни маърифатга чорлаш, хонадонларга зиё улашиш ҳар биримизнинг эзгу амалимизга айлангандагина тараққиёт сари юз тутамиз.
Шундай экан,бу борада ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди. Буни шу кунгача ҳам бирор дона обуна қилмаган таълим муассасаларимиз янаям яхшироқ англаб олишлари зарур.
Чунки,” Нур, нажот шарқдандир”- деганларидек, маърифат ва зиё тарқатиш айнан мактабларимиздан –маърифат масканларидан бошланишини, зиммангизга олган масъулият юкининг қанчалар залворли эканини унутманг.
Бугун имконият бераяпмиз, эртага номма-ном тилга оламиз. Раҳбарликни зиммамизга олаётганимизда унинг масъулиятини ҳам унутмаслигимиз керак.
Президент таъкидлаганидек, “Рахбар шуниси билан рахбарки,у нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак.”
Эртага ташкилотингиз танқид билан тилга олинса, жамоангизни юзини ерга қаратган ўзингиз бўлишингизни ёддан чиқарманг.

Обуна давом этади.

Мавзуга яна қайтамиз.

Таҳририят.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

❗️"Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан олимпиада ҳақида" махсус аудио-подкаст ташкил этилади


🎙Суҳбат спикерлари:

О.Бойқуватов – Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи;

Н.Ҳакимов – Республика таълим маркази Ижтимоий фанлар бўлими бошлиғи;

О.Шернаев – Республика таълим маркази Давлат ва ҳуқуқ асослари фани методисти

🗓Овозли чат 15 ноябрь куни соат 15:00да @huquq_talimi каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquq_talimi телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#бағрикенглик хафталиги

“Миллий либослар намойиши “ ва “Бағрикенглик” фестивали.

Вилоят миқёсида ташкил этилган “ Бағрикенглик ҳафталиги” доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик “ шиори остида ўтказилаётгани ўқувчи ёшларда ўзаро дўстлик, ҳамжихатлик, бағрикенглик тушунчаларини бойитиш, миллий қадриятларимизга хурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Туманимиздаги 12 сонли мактабда ўтказилган “ Миллий либослар намойиши” ва “Бағрикенглик” фестивали ҳам айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, унда 2, 12, 15, 30, 41 ва 42-сонли мактабнинг санъатсевар ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
Тадбирда Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими раҳбари Сурайё Азимова , кўрик танлов ҳамда фестивалнинг ўтказилишидан кўзланган макқсад хақида фикр юритди .
Тадбирда дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими вакили Анвар Жумабоев ҳам сўзга чиқиб , бағрикенглик миллатлараро тотувликнинг гарови экани, бағрикенглик ғояси ўзида инсонийлик, дўстлик, ҳалоллик, тинчлик ва эзулик фазилатларини мужассам этиши ҳақида гапирди.
Байрамона безатилган саҳнага 42-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси Санжарбек Зафарбоев чиқиб, “Дўстлик” , “ Отажон” қўшиқларини маҳорат билан куйлади. 15- сонли мактаб ўқувчилари тожик миллий либосларида рақс ижро этдилар. 41-сонли мактаб ўқувчиларининг қозоқ миллий либосларида чиқиб ижро этган тожикча қўшиқ ва рақслари , шеърлари , 2-сонли мактабдан иштирок этган иқтидорли ўқувчилар ижросидаги рус миллий қўшиқ ва рақслари, либослари барчага манзур бўлди.
Маълумки 12-сонли мактаб икки тилда, яъни , ўзбек ва қозоқ тилида таълим беришга йўналтирилган. Кўрик танлови ва фестивал давомида уларнинг икки тилда чиқишлари, миллий либослари, ўзро бағрикенглик ҳақидаги дил сўзлари, шеър ва қўшиқлари, гўзал рақслари иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.
Тадбир якунида мактаб директори Алишер Туропов , фестивал иштирокчиларининг талантли ёшларига илм ва санъат йўлида тинимсиз изланиб, ёрқин келажак сари дадил қадам ташлашларига , қаерда бўлмасин турли миллат ва элатлардан иборат Ватанимиз , элимиз учун хизмат қиладиган авлодлар бўлиб етишишга тилак билдирди.
Шунингдек туманимиздаги 5-сонли мактабда ҳам “Миллий либослар намойиши“ ва “Бағрикенглик” фестивали ўтказилди. Унда шаҳар мактабларининг фаол ўқувчилари иштирок этиб, турли миллат вакилларининг миллий либослари ва санъатини намойиш этдилар.
Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши ўқувчи ёшларда миллий қадриятлармизга ҳурмат ва ўзга миллат вакиллари билан дўст ва иноқ муносабатда бўлишларида жуда катта ёрдам беради.

Шоира Шоматова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ДЕРАЗАНИ ЧЕРТИБ....

Зебо Мирзо

Деразани чертиб ёмғирлар ўтди
Кечагина бизлар қолдирган издан.
Паришон боғларни туманлар ютди,
Севгилим, не кечди хаёлингиздан?

Ташлаб кетганида маъюс турналар,
Ичида йиғларкан ҳатто тоғлар ҳам.
Севгилим, нечундир бағрим тирналар,
Кўзингиз ногаҳон тортмадими нам?

Дарахт шохларига қўнади бир қуш,
Ёмғирлар тагида ивиб, жунжиккан.
Балки у мендирман, кўраётиб туш
Яна олислардан сизга кўз тиккан.

Бир гўзал ишқ эди бизнинг севгимиз,
Ёруғ лаҳзаларнинг овози тинди.
Қўшилиб келганда хазонлар сели,
Севгилим, ким билан йиғлайсиз энди?

Мен-ку, ўлиб бўлдим, шудир ишқ расми,
Аммо сиз ғамларга чидайсиз қандоқ?
Севгилим, севгилим, оғир эмасми
Бир гўзал севгини топиб, йўқотмоқ?

...Севгилим, ким билан йиғлайсиз энди?..
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Халқимизнинг орзу - хаваслари,тўй- маросимлари кўп.
Қовурдоқ эса шундай пайтларда дастурхонга шохона кўриниш беради.Уни ўз қўлларингиз билан тайёрласангиз,янада арзон ва мазали бўлади
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ҲАЙРЛИ ТОНГ.

Яна бир янги тонг отди.Гўзал,бокира,нурли.Кумуштан,дилбар,орзу каби,умид каби чиройли, беғубор, умидли. Унинг ортидан янги кун келади. Шодлик ва қувончларга тўла янги кун. Юрагингиз ажиб бир ҳисларга тўлиб ширин энтикасиз. Оилангиз, қадрдон инсонларингиз билан жамулжам бўлиб ноз-неъматларга тўла нонушта дастурхонтига ўтирасиз. Иссиқ ноннинг хуш
бўйи, қаҳванинг иси, қаймоқнинг таъми иштахангизни қитиқлайди.
Райхонлар, гулбеорлар билан ўралган сўридаги пар ёстиқларга ёнбошлайсиз. Қалбингиздан ажиб бир туйғу, энтиктирувчи каломлар отилиб чиқади. Ўзингга шукур, берган ризқу-рўзингга, нозу-нозу-неъматларингга шукур дейсиз. Шу гўзал ҳаётда абадий қолгингиз келади...
@piskentjayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#tafakkur

Кўз - Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир. Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас!

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал