piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

КУН ҲИКМАТИ...

Меҳмонни ёқтирмаганлар ўзи ҳам бу дунёда меҳмон эканлигини унутмасинлар!

Ўз руҳини бўйсундирган киши шаҳарларни забт этган кишидан ҳам кучлироқдир.

Секин ҳаракатланишдан эмас, тўхтаб қолишдан қўрқ.

Инсонларни қувонтириш орқали уларни дунё ташвишларини сал бўлсада унитишларига эришиш мумкин.

Барча каби бўлиш, ҳеч ким бўлмаслик демакдир.

Ҳаво шари қоидаси: Баландроқ кўтарилиш учун барча ортиқча нарсаларни ташлаб юбориш керак....

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

⚖️ЭНГ ОДИЛ ҲУКМ

Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти. Қария айбини инкор қилмаяпти, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини айтиш билангина ўзини оқлашга ҳаракат қиляпти. Ҳакам унга:

- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукмрон...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

- Ҳаммангизга ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти.

Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.

@piskrnthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#аудио_ҳикоя

✍️Ёзувчи Шодиқул Ҳамронинг "Суратдаги аёл" ҳикояси.

🎙Ҳикояни журналист Шоира Умрзоқова ўқиди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Япония

Булар пойабзал тозаловчи кишилар эмас!

Аслида булар Япониядаги катта фабрикаларнинг раҳбарларидир. Улар корхонага қабул қилинган янги ишчиларнинг пойабзалини тозалайдилар.

Шу тариқа ўз қалбларидаги ва янги қабул қилинган ишчилар қалбидаги кибрни синдирадилар.
Японияда бошлиқлар бошқа ходимлар сингари оддий ишчидир. Бошлиқларда қўполлик ва ходимларда уларга нисбатан хушомад йўқ.

@pidkenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Биласизми

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ШОИР ҲАСРАТИ

Гулжамол Асқарова

Она!
Давраларнинг гули бўлдим мен,
Ёлғон мақтовларнинг қули бўлдим мен.
Қуёшнинг тик кетган йўли бўлдим мен,
Қумлари тўзғиган чўлча қадрим йўқ.

Тўкила олмасман тўлганим билан,
Кимнинг ҳам иши бор ўлганим билан,
Нархимни осмонлар қилганим билан,
Бозорда сотилган қулча қадрим йўқ.

Юраги уйғоқлар хор ўтдиларми,
Мен каби қабрида қон ютдиларми.
Қандоқ олов эдим, унутдиларми,
Ўчоқда совиган кулча қадрим йўқ.

Ишқлари қиёмат қадар эдилар,
О, кошки билмасам, алдар эдилар,
Дарёдил шоир деб алқар эдилар,
Ай, бугун кўлмакча, кўлча қадрим йўқ.

Ватан, илдизларинг ватан айловдим,
Ялпизлардан яшил кафан айловдим,
Не-не чўлларингни чаман айловдим,
О, бугун қуриган гулча қадрим йўқ.

Бир ҳақ сўзни излаб сайёра эдим,
Бу юртда энг машҳур фаввора эдим.
Оввора эдим-а, оввора эдим,
Ҳамонки, тупроқча, гилча қадрим йўқ.

Мен бир шоир эдим, оҳанглари ҳуш,
Онамнинг қорнида кўрган эдим туш.
Мен озод боғларда куйлаган бир қуш,
Қафасда ўлган...булбулча қадрим йўқ.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Медовик" торти жуда машхур бўлиб, аёлларимиз уни севиб тайёрлашади .
Мана бу усулда тайёрланган "Медовик"тортини ҳали тайёрлаб кўрмагансиз.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Бу аср қанчалар тараққий топган аср бўлмасин, барибир ҳаммаси етарли эмас.. Чунки ҳали ҳануз бахт-саодат ва вафо изланмоқда. Демак, тараққиёт ва бойликнинг ўзи бахт-саодатни тўлиқ таъминлаб бера олмас экан.
Шунинг учун моддий бойлик қанчалик бисёр бўлмасин, маънавий бойлик етишмаса ,кўнгил асло тўлмайди.
Чунки мехр- оқибат, одамийлик каби тушунчалар ҳеч қачон эскирмайди .
Ҳар бир қалб уни бойитиб,янгилаб бораверади.
Аслида бахт-саодат
ҳотиржамликдадир.
Бекорга дуоларимизда Яратгандан тинчлик- хотиржамлик сўралмайди.
Чунки тинчлик- хотиржамлик бор жойда бойлик ҳам,бахт ҳам бўлади .

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қарздор бўлиб уйғонгандан кўра, кечки овқатни емай ухлаган яхши.

© Бенджамин Франклин
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.

Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.

Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.

Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.

Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?

Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.

Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.

Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.

Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.

Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.

Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.

Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.

Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.

Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.

Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Таржимон: Акмал Хушвақов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

БИР КОСА СУТ

Бир куни Она ўғлини мактабга кузатаётиб, уйида егулик ҳеч нарса бўлмаганидан уни оч наҳор кузатади. Бола очликдан гандираклаб, мактабга йўл олди. Бир жойга етганда эса, очликка чидолмай, бирор таом умидида бир дарвозани тақиллатди. Эшикни бир аёл очганида болакай овқат сўрашга тортиниб: "Хола, ичишга бирор нарсангиз борми ?", деб сўради. Зийрак аёл нима гаплигини фаҳмлаб, дарров уйига кириб кетди ва бир коса ёғли сут олиб чиқди.
Бола сутни ичиб, қувватга кириб, Аллоҳга шукрлар қилди ва аёлга раҳмат айтиб йўлида давом этди.

Орадан йиллар ўтди...
Сут берган аёл ёши  ўтиб, оғир касалликка чалинди.
Докторлар тезда операция қилиш кераклигини айтишди. Операция қийин ва нархи ҳам жуда қиммат эди. Ҳеч бир клиника қийинлиги ва аёлнинг операция ҳаққини тўлай олмаслигидан бу ишни ўз зиммасига олишни истамасди.

Ниҳоят, бир касалхона аёлни операция қилиб, даволади. Аёл ва унинг оила аъзолари эса, хавотир билан операция ҳаққи кўрсатилган чекни кутиб туришарди. Ҳисоб қоғозни шифохона бош врачига олиб боришди, у имзо қўйди.
Ҳисоб қоғозни аёлга олиб келишганда унда:
"Бир коса сут эвазига операция ҳаққи тўланди", деб ёзилган эди.
Ўша митти болакай ўқиб, катта бўлгач шифокор бўлган ва доимо сут билан сийлаган аёлни унутмаган эди...

Қиссадан ҳисса бу гўзал воқеадан шундай ибрат олишимиз мумкин.
Бир ривоятда ўқиганман, Аллоҳ ҳар бир инсонга ҳаёти мобайнида 3 та имконият бераркан, яъни камида 3 марта синаш учун 3 та хожатманд одамни бизга юборади ва шу 3 та синовидан муваффақиятли ўтган бандасини бахтли саодатли қилар экан.

Дўстлар ҳаётда эътиборли бўлишга харакат қилинг ва ўз бахтингизни ўзингиз қўлдан бой бериб қўйманг.
@piskrnthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​​​АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР
(жуда ибратли)

Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб келишибди. Улардан бирининг уйида ҳар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
– Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар ёки уришсалар хам ташқарига эшиттиришмайдиларми?

Урушқоқ аёлнинг эри беркиниб, аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчанинг полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йўлакчада поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди.

Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: “Ана энди тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!”

Шу вақт ичкаридан оила бекаси югуриб чиқди-да
– Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман – деса.
Хожаси:
– Ҳечқиси йўқ, бекам, мен ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди, – дебди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
– Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим! Уларнинг уйида "айбдорлар" яшар экан, бизни уйимизда эса "айбсизлар"...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ шартнома асосида улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ етказиб берилади.

📝 Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа шартлар келишиб олинади.

📁 Мазкур қоидаларни бузганликлари учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

⚠️ Шунингдек, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

КУЧЛИ ХОТИРA

Мирзо Улуғбекнинг фаросати ва хотирасининг қуввати шу даражада эдики, ҳар ерда бирон жониворга ўқ узиб, ов қилса, шу тарихни эслаб қолар, воқеа куни ва қаерда бўлганлигини, жониворлардан қайсилари ов қилинганлигини дафтарга битиб қўярди. Тасодифан 5 та дафтар йўқолиб қолди ва қанча қидирсалар ҳам уни тополмадилар. Дафтарни сақлаб юрган хизматчилар саросимага тушдилар.
Подшоҳ деди:
Ташвиш тортманглар! Мен ўша дафтарга ёзилган гапларни бошдан оёқ ёд биламан. Сўнг Улуғбек котибни чақиртириб айтиб турди, улар ёзиб олдилар. Янги дафтар тўлган ҳам эдики, илгари йўқолган дафтар топилиб қолди. Ҳар иккала дафтарни солиштириб, тўрт-бештадан ортиқ фарқ топмадилар.

Сабоқ: илмни ёзиш билан қайд қилиб, боғлаб қўйиш лозим. Бундан ташқари, ёзилган нарсага тез-тез кўз югуртирилса, эътибор билан такрорланса, хотирага мустаҳкамланиб қолади.
Ҳикоядан яна шу хулосани чиқариш мумкинки, бизнинг боболаримиз шундай буюк инсонлар бўлишган. Сизу биз ҳам уларга муносиб давомчи бўлишга, улар қилган ишларни қилишга ҳаракат қилишимиз бурчимиз саналади. Бунинг учун уларнинг ҳаёт йўлларини яхши ўрганиб, улар қилган ишларни ҳам амалга оширишимиз керак.

"365 Ибратли ҳикоялар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ИНСОН

Инсон вужуди ўрмонга ўхшайди. Агар огоҳ бўлсанг, бу
вужуддан чекин! Вужудимизда минглаб бўрилар, тўнғизлар...,
яхши-ёмон, ҳалол-ҳаром минглаб сифатлар бор. Қайси атвор
устун бўлса, шунинг ҳукми ҳукмдир. Маъдан таркибида олтин
мисдан кўпроқ бўлса, олтин ҳисобланади. Вужудингда қайси
табиат устун бўлса, шунга мослашишинг керак. Инсон баъзан
бўри бўлса, баъзи лаҳзаларда Юсуфдек хушсурат бўлади.
Кўнгилда ҳар лаҳза бошқа бир туйғу бош кўтаради...
Инсон баъзан шайтонлашади, баъзан малакка айланади, баъзан тузоқ
бўлади, баъзан йиртқич ҳайвон!


Жалолиддин Румий.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_фойдали маълумот

"Аҳоли ҳаётий муаммоларига ечим ёки 30-йиллик эскирган рақамлар"

Аҳолини рўйхатга олиш, аввало давлат ёки ҳукумат учун эмас, балки жамиятнинг ўзи учун зарур жараёндир. Ушбу жараён вақти-вақти билан ўз-ўзини кўзгуда кўриш орқали ривожланиш натижаларини баҳолаш имкониятидир.

Рўйхатга олишда қатнашаётган ҳар бир фуқаро ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим эта туриб, ўзларига мансуб бўлган кишилар гуруҳига тегишли ижтимоий- иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Масалан, ишсизларнинг сўровномадаги жавоблари меҳнат бозорини ўрганиш ва айнан керакли жойда янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Болалар сони тўғрисидаги маълумотлар мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва уларни қуриш режаларини тузишга мос келади.

Ёш ҳақидаги маълумотлар пенсияга чиқадиганлар сони, уларнинг пенсия тўловлари учун зарур бўладиган маблағларни жамғариб бориш имконини беради.

Яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар эса ҳар биримизнинг уйимизгача келадиган йўллар, коммуникатсиялар билан таъминлаш учун режалаштириш учун зарур. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.

Аҳолини рўйхатга олиш ҳар бир фуқаро ҳаётий фаолиятига бевосита дахлдорлигини ҳис қилган ҳолда мазкур жараёнда ҳар биримиз ўзимиз ва фарзандларимиз келажакда фаровон яшашлари учун масъулият билан қатнашишимиз ҳамда сифатли маълумотлар тақдим этишимиз шарт.

“Аҳолини рўйхатга олишнинг аҳамияти ва унинг давлат томонидан тартибга солиниши”

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олиш орқали фақат аҳоли ҳақидаги маълумотларни эмас, балки мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишини белгилайдиган аниқ ва самарали режаларини ишлаб чиқиш учун маълумотлар шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш охирги маротаба 1989- йилда ўтказилганлиги ва мустақиллик йилларида Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш умуман ўтказилмаганлиги сабабли мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш белгиланган

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кейин пушаймон
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…

Мавлоно Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ўтказайлик!

Маълумки, кеч куз ва қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошади, бу эса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборни кучайтиради. Ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳукумат комиссияси ва Тошкент вилояти ҳамда Пискент тумани Ҳокимининг топшириқларига асосан Пискент тумани ҳудудида ва унга қарашли барча обектларда 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинди.
Олов - тилсиз ёв, Ёнғинни ўчиришдан кўра уни олдини олиш афзал дэйишади халқимиз орасида, чунки “тилсиз ёв”ни жиловламасак кўп миқдорда моддий зарар етказади. Ойликнинг ўтказилишидан асосий мақсад республикамиз иқтисодиётида салмоқли ўринга эга бўлган туманда ёнғиннинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини мустахкамлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Шу мақсадда туман ФВБ ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”га оид маърузалар, суҳбатлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши, бурчаклар, юриқнома, эслатмалар тарқатилиши ташкил этилмоқда. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” мобайнида ташкилот ва муассасалар билан амалий машғулотлар ўтказилиши, шунингдек, машғулотларда ҳар бир ходимнинг вазифаси белгиланиб, машғулот вақтидаги ҳаракати таҳлил қилинади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиш унга амал қилиш ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”да фаол иштирок этиш туманнинг ҳар бир ташкилот ходимлари, қолавэрса, ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Чунки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиб, унга амал қилишимиз ўзимизнинг, шунингдек, атрофимиздаги юзлаб, минглаб кишиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол- мулкини асрайди.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Энг ёмон соя - қўрқув.
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
Энг катта бойлик - оқиллик.
Энг катта мерос - тарбия.
Энг катта куч - сабр.
Энг катта хазина - илм.
Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
Энг гўзал кўриниш - табассум.
Энг буюк неъмат - иймон.
Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ

Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган:

1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди.

2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди.

Усома ибн Зайд. 18 ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган.

Муҳаммад Қосим. 17 ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

Абдулҳай Лакҳнави 17 ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 39 ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#кулгу бекати
#ғаройиб жавоблар


Ушбу ўқувчи  имтиҳонда берилган савволларга тўғри жавоб берган бўлишига қарамай «ёмон» баҳо олди!

1-савол:  Антара ибн Шаддад қайси жангда ҳалок бўлган?

Жавоб:  Энг охирги жангда!

2-савол:  Женева  иттифоқи  қаерда имзолаштирилган?

Жавоб:  Вароқнинг остида!

3-савол:  Талоқ "ажралиш"ларга асосий сабаб нима?

Жавоб:  Турмуш қуриш!

4-савол:  Нонушта вақтида қайси таомларни тановул қилиб бўлмайди?

Жавоб:  Кечки ва Тушлик  таомларини!

5-савол:  Нима ярим олмага ўхшайди?

Жавоб:  Олманинг қолган ярим қисми!

6-савол:  Гитлер қандай вафот топган?

Жавоб:  Ўлим фариштаси келганидан сўнг унинг юраги уришдан тўхтаган!

«Айтишларича,  бу болани ўқитган синф раҳбари ўқитувчиликни ташлаб чорвачилик билан шуғулланаётганмуш :)


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ЎҒРИ  КЕЛИНЧАК

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим. У
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деб хайрлашди.
Автобусдан  тушиб қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…

@piskrnthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!


Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Хотирангизни хафагарчиликлар билан асло ифлосламанг, акс ҳолда ажойиб дақиқалар учун жой қолмаслиги мумкин...

Фёдор Достоевский

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал