piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#хушхабар

Газлашмаган ҳовлиларга "свет" учун чегирма берилади

1 январдан бошлаб табиий газдан узилган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилмоқда.

Бу борада қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#эътироф

“Мактабгача ва мактаб таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби.

Хамкасбимиз Шахло Тўлаганова
мактабимизнинг ЭНГ фаол ва тажрибали устозларидар биридир.
У ўзининг билими, ёшлар ўртасидаги фаоллиги ва шижоатлилиги билан жамоадошларининг ҳурматига сазовор бўлди. Тўлаганова Шаҳло 1987- йил Сирдарё давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти филологияси факультетини "Аъло" даражали "Кўкрак нишони" ва диплом билан тақдирланган.
Ш.Тўлаганова педагогик фаолиятини 1987- йил туманимиздаги 15- мактабда бошлаб, 1989 йилда 3- мактабда давом эттирди. 2008 йилдан буён туманимиздаги энг нуфузли - 4- умумтаълим мактабининг етакчи устозларидан бири сифатида педагогик фаолиятини олиб бормоқда. Унинг педагогик жараёнини мактаб ва туман Ёшлари бўлими, ХТБ билан ҳамкорлигида кечди. Бир неча йиллар мобайнида туман, вилоят олимпиадаси Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, мактаб илмий бўлим мудири, метод бирлашмалар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борди.
Ш. Тўлаганова таълим-тарбия берган ўқувчилар ҳозирги кунда Президент девони, Вазирлик идоралари, бошқарув аппаратларида , деярли жамиятимизнинг барча сохаларида самарали фаолият олиб боришмоқда.
Яқинда мактаб директори номига мактуб кели. Ушбу мактуб “Ўзбекистонда таълим” журнали тахририяти томонидан келган ва унда журнал тахрияти билан фаол ҳамкорлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими тизимида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги фидокорона меҳнати ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги учун мактабнинг фидоий, жонкуяр устози, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Тўлаганова Шахло Абдугапуровнани тахририятнинг 2024 йил 5 октябрдаги 105-сонли қарорига асосан “Мактабгача ва мактаб таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги хабар қилинганди. Маҳоратли педагог Шахло Тўлагановага кўкрак нишони ва диплом мактаб директори М.Н.Бердиева томонидан тантанали равишда топширилди ва устозга келгуси ишларига ривож тиланди. Биз, маҳоратли педагогларимизнинг сафи янада кенгайиб, улар билим бераётган ўқувчилар ҳамиша олдинги сафларда бўлишига тилакдошмиз. Мукофот муборак бўлсин, Шахло опа!
Салимахон Акбарова
ўқитувчи

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади: 1. Бу  бойликни қўлда сақлаб қолиш; 2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш...

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам, ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин, уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради. 

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳ АЙРЛИ ТУН

Фарзандингизга ҳар қанча насиҳат қилсангиз ҳам, барибир, у кўпроқ феълингизга қараб тарбия топади.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Ҳасад учқунлари

Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.

Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш ва кибр балосидан қутулиши учун бу дунёда Аллоҳнинг маҳрумияти каби ишоратлар бор...

Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин  хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.

Ак
баршоҳ Расулов

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​.... Лев Толстой ўзининг "Масаллар" номли китобида айтади:
  " Иккита юк ташийдиган от бўлган экан. Олдинда юрадиган от фаолроқ экан. Орқада юрадигани эса дангаса экан. Кейинги от сусайгани учун отларнинг соҳиби кейинги отдан юкни олиб олдинги отга юклай бошлади. Юкнинг ҳаммасини юклаб бўлгач кейинги от тин олди. Сўнгра кейинги от олдинги отга масхараомуз деди:
- Сен ишлайвер, терга ботавер! Юкинг зиёда бўлгани сари машаққатинг ортиб бораверади. Мен эса энди дам оламан!
  
   Отларнинг соҳиби шаҳарга етиб боргач ўзига-ўзи деди:
   "Нега энди иккита отга емиш беришим керак?! Ахир юкни уларнинг биттаси кўтариб келди-ку! Ҳамма емишни юкни кўтариб келган отга беришим керак. Менга юк бўлган нариги отни эса сўяман. Ҳеч бўлмаганида гўшти ва терисидан фойда қиламан!".
   У шундай ҳам қилди!".

Инсоннинг ҳаётдаги ўрни унинг қиладиган ишига қараб бўлади. Иш деганда фақатгина даромад келтирадиган ишни назарда тутмаяпман. Аксинча, инсоннинг таъсири ва қиймати ҳақида гапирмоқчиман.
  
   Масалан уй бекалари маош олмайдиган ишчилардир. Айниқса уларнинг гарданида энг муҳим, муқаддас ва энг машаққатли вазифа бўлмиш фарзанд тарбияси бор. Шуни билишимиз лозимки, фарзанд туғиш бошқа иш, инсон биноси эса бошқа.
   Биринчиси биологик вазифа. Бунда инсон бошқа махлуқлар билан шерик.
   Аммо авлодларни бино қилиш, бу гўдакларни тарбия йўли билан ҳақиқий инсонга айлантириш инсонни инсон қилади.  
   Ҳақиқий инсоннинг қиймати елкасидаги бурчини улоқтирганига қараб эмас, гарданига олган вазифасини қанчалик адо қилаётганига қараб бўлади.
   Тарихни ўзгартириб юборганларнинг бари масъулиятини иқтидор ва шижоат билан кўтаришган. Ўзи учун яшаганлар эса кичик бўлиб яшаб,  кичик бўлиб ўлишган.
   Бизнинг барчамиз тарихни ўзгартиришимиз шарт эмас. Мен шахсан уйимдаги жуғрофик ҳолатни ҳам ўзгартира олмайман. Чунки қайсидир нуқтадан қараганда уйидаги телевизор каналини ўзгартира оладиган эркак қаҳрамон бугун.
  
   Айтмоқчи бўлганим, ишингиз қанчалар оддий бўлмасин уни эътибор билан бажаринг. Мансабингиз қанчалар оддий бўлмасин масъулиятни ҳис қилинг. Ҳар ким ўз чегарасини мукаммал суратда қўриқласин.
   Оиласини боқаётган, уларга гўзал тарбия бераётган ота қаҳрамондир.
   Уй-рўзғор ишларини чиройли олиб бораётган аёл қаҳрамондир.
   Ишончли амалдор қаҳрамондир.
   Ўз ишига содиқ фаррош қаҳрамондир.
  
  Мен ҳамма инсонда тарих ўз зарварақларида ёзиб қўядиган қаҳрамонлик бўлсин, демоқчи эмасман. Демоқчи бўлганим, қиладиган ишимизни ихлос ва виждонан қилайлик!

Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни  бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миграция агентлиги ташкил этилди


Манба: ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу, мафкура. Мафкура ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

Шодмонқул Салом

Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?

Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?

Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?

Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?

Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?

Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…

@piskrnthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Oғизда эриб кетадиган "Мишутка"пирогини тайёрлаймиз.
Жуда мазали ,кўриниши бетакрор ширин пишириқ хаммага бирдек манзур бўлиши шубхасиз.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Янги тонгга етдик  минг шукур.
Бахтга тўлсин хонадонингиз
Ишқу қувонч кўзларда зохир,
Омон бўлсин азиз бошингиз.

Чеҳрангизда балқийди меҳр,
Чақнаб турган кўзларда сеҳр.
Пок  қалбингиз иймондан ахир,
Меҳри дарё  дўстларга САЛОМ!.

Ҳалол бўлсин ичган ошингиз,
Қувончлардан бўлсин ёшингиз.
Тошдан  бўлсин  азиз бошингиз,
Меҳри дарё дўстларга  САЛОМ!
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна
#_танқид

ЎЗИБЎЛАРЧИЛИК КАЙФИЯТИГА БЕРИЛМАНГ

Таъкидлаётганимиздек, бугунги кунда бутун республикамиз бўйича обуна мавсуми авж паллага кирган пайт бўлиб, турли соха ва касб эгалари, рахбарлар, зиёлилар, ўзини шу юрт ҳаётига дахлдор деб билган инсонлар борки, ушбу жараёнда фаоллик кўрсатмоқдалар.
Вилоят хокими таъкидлаганидек, ҳар бир рахбар обуна жараёнини муваффақиятли ўтишига масъул бўлиб, бу масалада лоқайд ва бепарволикка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Биз шунга эришишимиз керакки, газета ёки журнал кириб бормаган бирорта ҳам хонадон қолмаслиги керак. Чунки маънавият оқсаган жойда юксалиш ва тараққиёт ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас ва биз буни ривожланган давлатлар мисолида яққол кўрмоқдамиз.
Шунинг учун обуна мавсумида ҳеч ким четда туриши ёки, ўзибўларчилик кайфиятига берилмаслиги керак.
Туманимиздаги баъзи корхона ва ташкилотлар, айниқса, мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ва боғчаларда (Б.Ишмурадова) обуна жараёни жуда суст бормоқда.
Шу кунгача бирорта ҳам мактабгача таълим ташкилотида туманимиз газетасига обуна қилинмаганини қандай тушуниш керак, билмаймиз. 3000 нафардан ортиқ ходимлари бор мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг бугунги кунгача қилган обунаси 210(!) тани ташкил этмоқда холос.
Туманимизда 29 маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида етти нафардан ходим фаолият кўрсатаётганини эътиборга оладиган бўлсак, 200 нафарга яқин ходим фаолият кўрсатаётган маҳаллалар томонидан шу кунга қадар бирорта ҳам маҳаллий газетага обуна қилинмаган.
Уларнинг рахбари Хикмат ака Болтабоевни тажрибали ва қатъиятли, узоқ йиллар давомида вилоят миқёсида фаолият кўрсатган тажрибали рахбар сифатида ҳурмат қиламиз. Ўйлаймизки, ушбу сўзларимиздан кейин маҳаллаларимизда ҳам обуна мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилади.
Обуна борасида туманимиздаги банклар ҳам сусткашликка йўл қўймоқдалар. ”Агробанк” (О.Мухиддинов), “Микрокредитбанк” (Д.Жўраев), ”Халқ банки” (О.Иззатов), туман электр алоқа бўлими (А.Убайдуллаев), кадастр идораси (А.Алимов), “Сувоқава” идораси (Б.Қодиров), туман ободонлаштириш бўлими (В.Отахонов) каби ташкилотлар ҳам, лоқайд ва бепарволик, ўзибўларчилик кайфиятига берилмоқдалар.
Бу сафар андишага бориб, мақолани каналга қўяяпмиз. Агар ахвол ижобий томонга ўзгармаса, номлари келтирилган ташкилотлар, ҳар бир мактаб ва боғчалар номма –ном газета орқали танқидий тарзда ёритилади. Чунки маърифат масаласига асло панжа орасидан қараб бўлмайди.
Чунки маърифатли жамиятгина ислохотларга қодирдир. Юксак маънавиятли, ҳақиқий маърифатли инсонлари бор юртгина ўз олдига қўйган катта мақсадлари сари дадил бора олади.

Тахририят

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

Азиз Саид

Ўтиб кетди энди ҳаммаси,
Лаҳзалар ҳам жаранглаб тинди.
Юраклардан учган оққушлар
Қайтиб келди, тақдирга кўнди.

Узоқ кутдик биз ўзимизни,
Салом дея келмади ҳеч ким.
Ўртадаги интизорлик ҳам
Хайрлашмай тугайди балким.

Ўғирланди бизлардан нигоҳ,
Ўғирланди юрак зарблари.
Ўғирланди томирлардаги
Муҳаббатнинг ширин дардлари.

Новдаларда қолмади япроқ,
Баҳордан ҳам умид узилган.
Чор атрофга совуқ ҳарф билан
Ёлғизликнинг номи ёзилган.

Эй-й — бақириб кўзимиздаги
Алангани сепайлик дилга.
Токи унга тегиб кетганлар
Куйиб-куйиб айлансин гулга.

Азиз Саид

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Димлама миллий таомларимизнинг шохи хисобланади.
Селовали,юмшоқ, сабзавот ва гўштнинг ажойиб омухталигида пишган таом ўзига хос бетакрор мазаси билан ажралиб туради.

@piskenthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Сезяпсизм ,, фасллар каби умримиз ҳам ўтиб бормоқда. Вақт шафқатсиз, у ҳеч ким ва ҳеч нарсани кутиб турмайди. Бугун яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, улар билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, улардан ҳол сўраб, кўнгил олинг, дуолар олинг..
Умримиз ҳам фасллар каби босқичма- босқич ўтиб бораверади.
Лекин фасллардаги имконият бизларга берилмайди.
Куз хазон фасли.Лекин баҳор келиши билан яланғоч дарахтлар яна куртак чиқариб барг ёзади, ёз
келиб, қуёш яна оташида тоблайди,қахратон қиш яна хукмронлик қилади.
Лекин бизнинг хаётимизнинг бирор сонияси ҳам қайтмайди.
Шундай экан, умримизнинг олтинга тенг ҳар бир лаҳзасини бекорга ўтказмайлик. Унинг ҳар бир дақиқаси охиратимизни обод қилишга , эзгу ва савоб амалларга, яхшилик ва яхши ишларга сарф бўлсин

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳаёт бизга барча нарсани фақат қайтариб олиш шарти билангина туҳфа қилади...

Артур Шопенгауер

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

МАЪНО

   Ҳаётнинг маъноси йўқ деб ким айтди?!
   Бу қандай англамаслик?!
   Ҳар вақт ҳаётда маъно бўлган. Ибодатда, бир финжон қаҳвада...
   Қайсидир мактубда...
   Телефондаги овозда...

   Китобларда, мусиқада, саҳарда...
   Стол атрофидаги суҳбатларда...
   СМСларда, саломларда...
   Уйда нимадир керак бўлганида...

   Ота-онангизла эрталаб нонушта қилишда...
   Фарзанд, набираларни эркалашда...
   Турмуш ўртоғингизнинг кўнглини олишда...
   Қўшниларла лутф ила муомала қилишда...

   Кимнингдир қалбида эканлигингизни ҳис қилишингизда...
   Кимгадир саодат улашганингизни ҳис қилганингизда...
   Кимнингдир дардига малҳам бўлганингизда...
  
   Яқинларнинг шукрона кунида...
   Уларни табассумида...
   Уларнинг сўзларида...
   Кимдир сиздан нимадир излаганида...
   Қўллаб-қувватлашда...
   Илиқликда...

   Кузда сарғайган баргларда...
   Илк қорда, юлдузли тунда...
   Баҳорни кутишда...
   Ҳаётда аниқ маъно бор...
   Буни мен сизга айтаяпман.     
   Бу маъно суратини аслида биз чизамиз!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ЎТГАН ИШГА САЛОВОТ

Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, фожеалардан хафа бўлиш аҳмоқлик ва жинниликдир. Бундай қилиш иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ўтган ишни ақлли кишилар пинҳон тутади, бошқаларга билдирмайди. Ўтган ишлар доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан боғлангандир. У ҳеч қачон чиқиб кетмайди. Шу даражада ёпиладики, ёруғлик кўринмайди. Чунки ўтиб кетди ва тугади. Хафа бўлган билан қайтиб келмайди, ғам чеккан билан ўнгланмайди, қийинчилик қайта бўлмайди, чунки у йўқ бўлиб кетди.
Сен ўтган замоннинг босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетувчи сояси остида яшама. Мозий хаёлига берилма. Нима, сен оқиб ўтган сув яна анҳорнинг бошига қайтишини, қуёшнинг чиққан жойига, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтишини хоҳлайсанми? Демак, ўтган замон учун қайғуриб таъсирланишинг, ундан безовта бўлиб, куйинишинг, остонасига қулашинг ўзинг учун қўрқинчли, даҳшатли хавф-хатардир. Ўтган замон дафтарини ўқиб, изтироб чекишинг ҳозирги кунингни йўқ қилишинг, хатти-ҳаракатларингни ҳозирги ҳолатингни барбод қилишингдир. Аллоҳ аввал яшаган умматлар нима қилишганини зикр қилиб: "Улар ўтиб кетган кишилардир", деб айтган (Бақара сураси, 134-оят).
Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жуссасини ёриб кўришнинг ва тарих ғилдирагини қайтаришнинг фойдаси йўқ. Ўтиб кетган ишга қайтиш худди унни яна тегирмонда ун қиламан, ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман, деган одамнинг ҳолига ўхшайди. Қадимда марҳумларни эслаб йиғлаганларга "Йиғлаганинг билан ўликлар қабрдан чиқмайди", дейишган. Эшакка: "Етаклашганда нима учун орқага тортмайсан?" дейишганда, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан.
Бизнинг фожиамиз шуки, ҳозирги нарсаларни рўёбга чиқаришдан ожиз бўлганимиз ҳолда, мозийни эслаш, уни орқага қайтариш билан машғулмиз. Чиройли қасрлари-мизга беэътибор бўлиб, эскирган харобаларга ўзимизни бахш этамиз. Агар инсону жин жам бўлса ҳам, ўтмишни асло қайтаролмайди. Чунки бунинг иложи йўқ.
Одамлар кетишаётганида орқага қарашмайди. Чунки шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Шундай экан, сен ҳам ҳаёт қонунига хилоф ишни қилма.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ПИСКЕНТ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
“Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201, 26, 921, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда участка сайлов комиссияларининг овозларини санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан Пискент туман сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 2024 йил 27 октябрда ўтказилган Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилсин.
2. Сайлов округларидан Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашигасайланган 25 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
3. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
4. Халқ депутатлари Пискент туманКенгашининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Пискент туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Рашидов зиммасига юклатилсин.
Пискент туман сайлов комиссияси раиси: Б.Жулбарисов.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон ТДТ фаолиятини кучайтириш тарафдори. Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари – Президент Шавкат Мирзиёев эътибори марказида. Мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Өзбекстан ТМШ жумысын күшейтиў тәрепдары. Жақын Шығыстағы жағдайды тыныш жол менен шешиў мәселелери - Президент Шавкат Мирзиёевтиң дыққат орайында. Мектеплерде тәлим-тәрбия сапасын арттырыў илажлары таныстырылды.

Обзор важнейших событий за неделю: Узбекистан за усиление деятельности ОТГ. Вопросы мирного урегулирования на Ближнем Востоке – в центре внимания Президента Шавката Мирзиёева. Представлены меры по повышению качества обучения и воспитания в школах.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;

Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;

Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.


Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲАЙРЛИ ТУН
Дунёга сизнинг борлигингиз сезилмас балки.Лекин сизнинг борлигингиз ким учундир бир дунёдир.
Ҳамиша керакли инсон бўлиб юринг
!
@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал