БАРИ ҚАЙТАЖАК
Бир куни кемада кетаётсак, ортимиздаги қайиқ ағдарилиб, икки одам гирдобга тушиб чўка бошлади. Кемадаги бадавлат киши кемачига “Чўкаётганларни қутқарсанг, юз тилло бераман”, деди. Кемачи рози бўлиб, чўкаётганлардан бирини кемага олиб чиқди. Ортига қайтгунича иккинчиси чўкиб кетди.
– Аттанг, умри қисқа экан, – деди бадавлат одам.
– Эҳтимол гапингиз ростдир. Аммо бу ишнинг бошқа сабаби ҳам бор. Омон қолган одам бир куни пиёда кетаётганимда мени туясига миндирган. Ҳалок бўлгани эса ёшлигимда қамчилаб урганди. Сувга тушганимда шу ишлар ёдимга тушиб, аввал менга яхшилик қилганини қутқаришга шошилдим. Иккинчисига, тақдири экан, улгурмадим.
Аллоҳнинг сўзи ростдир. Ким яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам ўзи учундир.
Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан.
@piskenthayoti
ҚЎЧҚОР
Узумзорнинг қоқ ўртасига икки қаватли қилиб чайла қурганмиз, атроф кафтдек кўринади. Туш пайти бобом келиб, токзорни кўздан кечирди.
- Маккорлар узумни ғўжала қип кетибди-да?
Тулкини маккор деймиз. Тулки узумга ўч. Бир одати ёмон, қорни тўйса ҳам атайлаб қилгандай анча узумни узиб, топтаб кетади.
- Оқшом келган.
- Олапарни опкелмадингми?
- Бугун опкеламан.
- Қани, чайладан туш. Бир жойга бориб келамиз.
Чайладан тушиб сўрадим.
- Қаерга борамиз?
- Умматникига. Битта қўчқори бор экан, шуни сотиб оламиз.
Жойимда таққа тўхтадим.
- Бобо, у қўчқорни кўрганмисиз ҳеч? У қўчқормас, тирриқ чумоли. Касалманд, баъзўр юради. Ўғли даштга эшакка ортиб келади. Ўзига қолса келолмайди. Бир оёғи чўлоқ ҳам. Даштда юриб, бир чимдим ўт еганини кўрганим йўқ.
- Юравер.
- Нима қиласиз у қўчқорни?
- Боқамиз.
- Э, у семирмайди.
Бобом индамай қадам ташлади. Уммат аканинг уйига етай-етай деганимизда бобом менга синчиков қаради.
- Шу қўчқорни олишим шарт. Миқ этма.
- Хўп.
Уммат ака қўл учида кун кечирарди. Ўзи касалманд. Топгани дори-дармонга кетади. Болалари ҳали ёш, катта ўғли саккизинчи синфда ўқийди. Ҳовлисида битта шу қўчқордан бошга бирорта туёқ йўқ.
Бобом у билан қуюқ сўрашди. Уммат ака самимий инсон эди. Бели оғрияпти шекилли, ҳар-ҳар замон афтини буриштириб оларди.
- Буйрак қандай?
- Қийнаяпти.
- Худо шифо берсин. Мачитдаги чоллардан эшитдим, қўчқор сотмоқчи экансан?
- Ҳа. Касалхонага бормасам бўлмайди, аҳволим чатоқроқ.
- Қани қўчқор?
- Қўрада.
Қўрада мушукдан сал каттароқ қўчқор дорда турган дорбоздай қалтираб турарди. Бизга эътибор бермади. Афтидан, калласи ҳам кетганга ўхшайди. У шу қадар жонсиз кўринардики, уни қўчқор дейишга истиҳола қиласан.
- Нечпул дейсан?
- Кўнглингиздан чиқариб бирнима бераверинг. Бу қўчқор пулига талашадиган қўчқор эмас.
- Кўнглингдагини айт. Айтавер. Буни эти бўлмаса ҳам жони борку.
Уммат ака ўйланиб қолди.
- Икки юз беринг, бўлди.
- Икки юз?
- Қиммат айтдимми?
- Бир миллион бераман.
- Ҳазиллашманг.
Бобом белбоғидан бир тахлам ўн мингталик олди.
- Бир миллон. Баракасини бер.
Уммат ака бир қўчқорга, бир бобомга қаради.
- Буни бозорга опчиқсам уч юзга кетиши даргумон. Сиз...
- Олавер. Мен буни боқиб, бир ярим миллонга сотаман.
Уммат ака олмайман деб оёқ тираб олди. Бобом унинг чўнтагига бир тахлам пулни тиқди.
- Барака?
- Бобо...
- Барака деяпман.
- Б-барака...
Қўчқорни кўчага етаклаб чиқдим. Юргиси йўқ. Оз юрмай ҳолсизланиб ётиб қолди. Кўтариб олдим. Тўғри чайлага олиб бориб, қозиққа боғлаб қўйдим.
Бобом анча орқада қолиб кетганди, келгунларича қўчқор ҳаром қотди. Тепада ётиб уни ўлганини сезмай қолибман. Бобом роса уришади деб юрак ҳовучладим. Аммо бобом миқ этмади. Қўлига пичоқ олиб, қўчқорнинг терисини шилди, гўштини нимта-нимата қилди.
- Олапарга берасан. Мен уйга кетдим.
Бобом жуда хотиржам эди. Ҳайрон қолдим. Бир миллион ҳавога учиб кетдику.
Кечқурун бобомдан сўрадим.
- Қўчқорнинг ўлиши аниқ эди, нега сотиб олдингиз? Қўчқор ўлди, бу дегани бир миллионга куйдингиз, сиз эса ҳеч нима бўлмагандай юрибсиз?
- Қўчқорни ўлишини бир қарашда сезгандим. Одамлардан эшитдим, Уммат бозорга опчиқиб, икки бозордан бери сотолмаётган экан. Мазаси йўқку... У бироз қайсар одам, пул берсанг олмайди. Шу бечорага ёрдам берай дедим-да. Муҳими унга ёрдам беролдик, қўчқор мухим эмас...
@piskenthayoti
#_Ҳамкорлик
Бугун Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов Хитой Халқ Республикасининг Шинжон провинцияси "Xinjang Conch profile Co.,LTD" компанияси генерали директор ёрдамчиси Вен Бо Панг ҳамда корхона вакиллари билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда бугунги кунда юртимизда тадбиркорларга яратилган шароитлар, шунингдек, тумандаги инвестиция муҳити ҳолати хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.
Маълумот учун, Хитойнинг мазкур корхонаси дунё рейтингида 500 та илғор корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Асосий йўналиши алюмин профилидан турли хилдаги ром, эшик ва бошқа профил маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Музокаралар давомида корхона томонидан келажакда янги корхона ишга тушириш бўйича фикр алмашилди. Туманда ушбу корхонанинг профил ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш натижасида, 500 та янги иш ўрни яратиш ва 25-30 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилган.
@piskenthayoti
Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади...
Инсон ҳаётида ҳам турли қийинчиликлар юзага келса, бургут сингари ундан усталик билан фойдаланиш лозим.
Шақиқ Балхий.
@piskenthayoti
Маълумот учун, эртага тумандаги барча давлат ташкилот раҳбарларининг телефон рақамлари эълон қилинади.
Фуқаролар мазкур алоқа рақамлари орқали мутасадди раҳбарларга боғланиб, таклиф ва муаммолари юзасидан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
✅Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube |🌐Website
Хозирги кунда хали юртимизга қайтмаган мигрантларни ҳам қайтариш чоралари кўрилаётганини кўриб беҳад қувонаяпмиз. Чунки оиланинг тўкис,фарзандларнинг бағри бутун бўлганига нима етсин! Дунёдаги ҳеч бир бойлик фарзандларга ота-она мехридан устун келолмайди. Қолаверса, хорижда тирикчилик қилиб юрганларнинг ҳаммаси ҳам уйига пул жўнатиш имконига эга эмаслигини яхши биламиз.
Биз яқинда ютуб каналида Туркияда ишлаб юрган юртдошимизнинг берган интиервьюсини эшитиб ҳайрон қолдик.
“Мен 7 йилдан буён Туркияда, буёқ ишлаб чиқариш заводида ишлайман.Авввал оддий ишчи бўлиб ишга жойлашдим.Ўшанда 200 доллар маош олар эдим.Хозир эса мастерликка кўтарилдим.Маошим ҳам ошиб,400 долларга етди.Уйга унча ҳам кўп пул юборолмайман.Чунки бу ерда ўзимнинг ҳам харажатларим бор”-деди.Мухбир “Туркиядаги юртдош аёлларимизни танийсизми, улар қанчадан маош олишади”-деб сўраганида ,”Туркияда аёллар асосан кексаларни парваришлаш ишларига ёлланишади.Уларга 4-5 юз доллардан ортиқ хақ тўлашмайди. Албатта уларнинг ҳам ўз харажатлари бор.Улардан ортганини хисоблайдиган бўлсак, улар ҳам уйларига 2-3 доллардан ортиқ пул юбориша олмаса керак”- деганини эшитиб,нахотки ўша аёлларимиз топаётган пул оиласидан,фарзандларидан ортиқ бўлса ,ўзимизнинг туманда ундан кўп маош тўлайдиган корхоналар борку, дейсан.
Масалан,туманимиздаги “Беларусь”кўшма корхонаси текстиль материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ,айнан аёлларбоп ишхона бўлиб, бошланғич пайтдаги маоши 2- 2,5 миллион сўм ,кейинчалик,меҳнатингизга қараб 4-5 миллион сўмгача ошириб борилади.Корхона ишчиларини бепул ва сифатли тушлик билан таъминлашини эътиборга оладиган бўлсак,ҳурматли аёлларимиз учун бундан ортиқ яна қандай имконият керак,билмайсан.
Шу ўринда Президентнинг “ Ўзбекистонлик мигрантлар 1500-2000 минг доллардан кам маош олиб ишлаётган бўлса,уларга шароит яратиб , ўзимизга қайтарсак,мақсадга мувофиқ бўлар эди “,-деган сўзларини ёдга олишни истар эдик.
Биз шу нарсани афсус билан айтамизки,юртимизга қайтаётган мигрантларимиз орасида ўша биз таниган,оиласи,фарзандлари соғинч билан, кўзлари тўрт бўлиб кутаётган аёлларимизнинг кўрмаётганлигимиздир.
Лекин ўйлаймизки, мигрантларимизни ватанга қайтариш масаласи кун тартибига қўйилиб, уларнинг қайтишлари учун барча шароитлар хозирланаётган, уларни аниқ иш ва кўнгилдагидек маош билан таъминлаш таклиф қилинаётган экан, агар мақсад пул топиш ва рўзғор тебратиш бўлса, давлатимиз бундай таклифни баралла айтмоқда ва биз шундай имкониятга эга бўлганимиз учун давлатимиздан беҳад миннатдор бўлишимиз керак деб ўйлаймиз.
Башорат Сатторова
@piskenthayoti
#обуна 2025
СЎЗИ БИЛАН ИШИ БИР РАХБАР
Биз бу йигитни ўтган обуна мавсумида, тахририятимизга обуна масаласида келганида кўрган эдик.
Бизга унинг жиддий ва сермулохазалиги манзур бўлган эди.
Ўзини Темур...деб таништирган устоз туманимиздаги 18- сонли мактаб директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаётганини айтиб, обунани бир оз кечиктирганлари учун узр сўраган ,ўзи бир оз аввал шу вазифага қўйилгани учун бу йил кўнгилдагидек обуна қилолмаганини,кейинги мавсумда албатта обунани яхшилаб қилиб беришларини айтган эди.
Шунинг учун биз бу мактабга обунани эслатиб ҳам улгурмасимиздан Темур Мирқурбонов
ўзи айтганидек мактабнинг деярли 70 фойиздан ортиқ устозларини обуна қилиб, кейинги ойда яна келишини айтиб кетди.
Гарчи шу кунгача директорлик вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган бўлсада, иши билан сўзи бир Темур Мирқурбоновга нисбатан ҳурматимиз ортди .
- Жамоамиз жуда аҳил ва иноқ.
Бир- биримизни қўллаб- қувватлаб ишлаяпмиз. Муҳит соғлом, ҳамма устозларимиз ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошадилар. Муаммо бўлса биргаликда хал қиламиз - дейди Темур Мирқурбонов биз билан сухбатда.
Бир сўзли, қатъиятли, сўзи билан иши бир бўлган шундай рахбарлар кўп бўлса қанийди, ҳамма ишларимиз олдинга силжир эди - дея орзу қилдик.
Тахририят
@piskenthayoti
Қадрли мураббийларимиз ҳам ўтган йилги хатоларидан тўғри хулоса чиқариб, биз билан ҳамкорликни янада мустаҳкамласалар, ўйлаймизки улар олиб бораётган тарбия ишлари бошқаларга ҳам ўрнак бўлади.
Ҳурматли фермерларимиз ҳамиша бизнинг бош қаҳрамонимиз бўлиб келганлар ва уларни биз бир зум ҳам унутганимиз йўқ. Гарчи уларнинг орасида обуначиларимиз озчиликни ташкил этсада, биз улар амалга ошираётган шарафли ишларни мунтазам равишда ёритиб келмоқдамиз.
Ўйлаймизки улар ҳам бизга камарбаста бўлиб, биргаликда, ҳамкорликда олиб бораётган ишларимизни янада кенгайтирамиз.
Қадрли тадбиркорларимиз ҳам бизнинг назаримиздан асло четда қолганлари йўқ. Деярли газетамизнинг ҳар бир сонида уларнинг ибратли фаолиятларини ёритиб келмоқдамиз ва беминнат ишимизни яна давом эттирамиз.
Азиз ва қадрли оқсоқолларимиз, маҳалламиз фаоллари ҳам давлатимиз сиёсатини тарғиб қилишда, барчага ибрат ва намуна кўрсатишда ҳамиша олдинги сафларда бўлишлари лозим.
#обуна- 2025
“PISKENT HAYOTI” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ
ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИГА
МУРОЖААТИ
Азиз ва қадрли тумандошлар, газетамиз муштарийлари, каналимиз кузатувчилари!
Бугун яхши ниятлар билан 2025 йилги обуна мавсумини бошлаб
юбордик.
Яна ҳаммамиз учун ғоят қадрли бўлган, салкам 100 йиллик тарихга эга, жадидчи ота-боболаримиз тамал тошини қўйган, туманимизнинг ягона нашри, кўзгуси, тумори бўлган “Piskent hayoti” газетасининг тақдири сиз, азиз ва қадрли муштарийларимизнинг беминнат кўмагингизга боғлиқлигини унутманг.
Инсоният пайдо бўлгандан буён адабиёт, шеърият, матбуот, тарих у билан бирга яшаб келмоқда.
Биз азалдан шоҳ саройларининг ўзига хос шоирлари, ёзувчилари, тарихнавислари бўлганини жуда яхши биламиз. Чунки ўтаётган ҳар бир кунимиз, онимиз эртага тарихга айланади. Ҳар бир халқ ўз тарихини ўзи яратади. Чунки тарихий ҳақиқатсиз келажакни қуриб бўлмайди. Биз тарихий зафарларимиздан ибрат олиб, хатоларимиздан хулоса чиқариб яшаганимиздагина тўғри йўлдан борамиз.
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
#шеърият
Рауф Парфи
Мени таьқиб этар Шоир деган ном,
Чиқмаган китобга унвонлар олдим.
Асло тарк этмади қурмағур илҳом.
Неки мендан ўтди, худога солдим.
Қирқ йил шеьр ёздим аммо бўлмади,
Роса йигирма йил югурдим, елдим,
Аммо топилмади бирор мард ношир.
Ҳаёт жоми тўлди. Кўнгил тўлмади.
Кўксимни йиртдим мен, бағримни тилдим,
Ай Сен, ай олтмишни тепган ёш шоир.
Юзимни, оғзимни ёпди соқоллар,
Сомонлари тешиб чиқди теримни.
Маймунлар йиғлади, кулди шоқоллар.
Сичқонлар еб кетди охир шеъримни.
@piskenthayoti
Асалли печенье тайёрлаймиз.
Жуда юмшоқ,мазали,оғизда эрийдиган ушбу ширин пишириқ болажонлар учун ажойиб совға бўлади .
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Эй бечора инсон!
Ғурур ва манманликка берилма.
Қор каби ёғиб ер юзини қопласанг ҳам, қуёшнинг борлиғи билан йўқ бўлиб кетасан!
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Қабрдаги ТИРИК гўдаклар (Хаётий қисса)
Дарҳақиқат қисса ҳақиқий ва чиндан ҳам содир этилган бўлиб у газета ва журналларда чоп этилган ва бир қанча каналлардаги дастурларда ҳам муҳокама этилгандир.
Бу қисса инсонийликдан маҳрум бўлган бераҳм ва қалбсиз инсоннинг қиссасидир.
Бу қисса нафақат Миср халқини балки жамиики араб давлатларида истиқомат қилаётган миллионлаб халқни йиғлатган ва ҳар бир ота ва онанинг қалбини ларзага солган қиссадир.
#batafsil👇
https://telegra.ph/%D2%9Aabrdagi-TIRIK-g%D1%9Edaklar-Hayotij-%D2%9Bissa-01-31
Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғирлар ўстиради - гумбурлаган момақалдироқ эмас!
ЖалолиддинРумий
@piskenthayoti
Атир солинган шишачам тушиб кетиб, синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан.
Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади. Ишон, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади, фикрлашинг ўзгаради.
Демак, қалбинг синса ёки синдирилса хафа бўлма. Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қиляпти.
"Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар қилар".
Абдулқодир ПОЛВОНОВ
@piskenthayoti
БИРНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ...
"Бу дунёда сиздан қуйида, пастда бўлганга қаранг. (Асло) сиздан юқори бўлганга қараманг. Чунки сиздан устун бўлганларга қараб, изтиробга тушишингиз ўзингизга берилган неъматларни қадрсиз ва кам деб билишингизга сабаб бўлади".
Бухорий, Муслим, Термизий ривояти.
Ҳадисда ҳаётдан мамнун, ўзининг аҳволидан қониқиш, хурсанд бўлиш, нолимасдан, сиқилмасдан яшашнинг муҳим шартига ишора қилинмоқда.
Инсон ҳеч қачон ташқи кўриниши, жисмоний имконияти, иқтисодий шароити ўзидан устунроқ бўлганларга қараб, ўксинмаслиги лозим. Аксинча, ўзидан қийнроқ шароитда яшаётган кишиларни кўз ўнгига келтириб, Яратган унга берган неъматларининг қадрига етиши керак.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@piskenthsyoti
Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.
#табрик
Дунёда инсон хаётидан ҳам қимматлироқ нарса йўқ.
Саломатлик эса туман бойликдир.
Шунинг учун ҳам саломатлигимиз посбонларисиз хаётимизни бир сониясини ҳам тасаввур қила олмаймиз.
Дард чексак уларнинг борлиги учун хотиржам тортамиз.
Ҳаётимиз учун ЭНГ тахликали бўлган пайтларда улардан нажот кутамиз.
Ҳаётимизни ҳеч бир иккилланишсиз уларнинг қўлига топширамиз
Шифокорлар шунинг учун ҳам Яратганнинг ердаги лашкарлари дея улуғланади.
Қадрли шифокорлар, туманимизнинг тиббиёт ходимлари, саломатлигимиз посбонлари!
Сизларни қутлуғ ва қувончли айёмингиз- тиббиёт ходимлари куни билан муборакбод этамиз.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик- хотиржамлик,рўзғорингизга файзу барака тилаймиз
Инсон хаётини мухофаза қилишдек ғоят шарафли ва эзгу ишларингизда муваффақиятлар хамиша хамрох бўлсин.
Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан "PISKENT HAYOTI" газетаси тахририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.
@piskenthayoti
#Табрик
Мўътабар шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар ва азиз фахрийлар!
Сизларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Бугун юртимизда соғлиқни сақлаш тизими нафақат халқимиз саломатлигини асраш, балки жамият фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу йўлда тиббиёт соҳаси вакиллари самарали меҳнат қилаётган, халқ ишончига сазовор бўлган энг зарурий касблардан бирига айланди. Шифокор ва ҳамшираларимиз ҳар бир инсон саломатлиги учун астойдил хизмат қилиб, туну-кун соғлом ҳаёт қўрғонида турибдилар.
Ҳар бирингизнинг ҳалол меҳнатингиз, фидойилигингиз ва юқори масъулиятингиз ортида халқимизнинг соғлом ва фаровон ҳаётга интилиши ётади. Инсонларнинг соғлиғини асраш йўлидаги беминнат хизматларингиз учун миннатдорчилик изҳор этаман.
Касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, барчангизга оилавий тинчлик-хотиржамлик, меҳнатингизда доимо юксак муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман!
Шифокор ва ҳамшираларни бугунги байрам тадбирида кутиб қоламиз.
Музаффар Арипов, Пискент тумани ҳокими.
✅Telegram✅Facebook 🌐Instagram
#миграция
ВАТАНГА ҚАЙТИШ ТАКЛИФИ БЕРИЛМОҚДА.
Бутун дунё меҳнат бозорини тебратиб турган мигрантлар ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳеч бир давлат бизнинг мамлакатимизчалик жон куйдирмаётган бўлса керак.Буни биз Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 17.10.2024 йил,ПФ-162 –сонли Фармонида янаям яққолроқ кўрмоқдамиз.
Бола-чақа,оила ва рўзғор ташвишларини хал этиш учун ризқ-насиба излаб , яхшироқ пул топиш мақсадида хорижга кетаётган юртдошларимизни тушунамиз албатта.
Айниқса давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ва ташқи миграцияда юрган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оғир ахволга тушиб қолган мигрантларимизга моддий кўмак беришга қаратилган чора-тадбирларни кўриб, мамлакатимизда амал қилаётган “Ҳамма нарса инсон қадри учун”-деган гапларнинг нечоғли хақиқат эканлигига яна бир бор амин бўламиз.
Лекин ҳаёлимиздан,” Эркакларнику тушунса бўлади, лекин аёлларимизнинг ҳам ташқи миграцияга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бораётганига ҳайрон қоласан”,- деган ўйлар ўтади.
Чунки аёл биринчи навбатда она.Унинг учун дунёда фарзандидан азиз ва қимматлироқ бойлик йўқ ва фақат онагина фарзанди учун жонидан ҳам кечишга тайёрлигини кўриб уларга нисбатан ҳурмат ва эхтиромимиз янада ортади.
Афсуски худди эркакларимиз сингари ризқ-насиба излаб , болаларини чирқиратиб ,яхшироқ пул топиш илинжида ўзга юртларга кетиб, ойлаб йиллаб фарзандларини кўрмай,уларни соғинч ўтига ташлаб кетаётган баъзи аёлларимизни кўриб
юрагинг эзилади ва ҳеч қайси она боласини дийдорига зор қилиб,уларни тақдирнинг ихтиёрига ташлаб кетишга ҳаққи йўқ деб ўйлайсан ва уларнинг сони кундан-кунга ортиб бораётганини кўриб ачинасан.
Шу ерда биз масаланинг маънавий томонига эътибор қаратадиган бўлсак,ўз онасини ойлаб, йиллаб кўрмаётган фарзандларнинг юрагида онасига нисбатан аввалгидек мехр қолишига ишонолмайсан ва янада ёмон томони,”ризқ “излаб кетган оналарнинг фарзандларига нисбатан меҳрининг нафақат камайиб, балки йўқолиб бораётганидан ларзага тушасан.
Яқинда Россия давлатига ишлаш учун кетган онанинг уйига бирровга келиб кетганини, фарзандлари ва турмуш ўртоғининг ялиниб-ёлворишларига қарамай, ўзи” парвариш “қилаётган кекса чол-кампирларини бахона қилиб, қайтиб кетганини кўриб ҳайрон қолдик.Ноинсоф она бир оз ўтиб уйланган ўғлининг тўйига ҳам келмаганини қандай тушуниш мумкин?!
Мана шундай “ризқ”излаб кетган аёлларимиздан бирининг оиласи бутунлай тўзиб кетганини кўриб ачинмай иложинг йўқ.Онасининг ортидан бошқа давлатга иш излаб кетган ўғил энди юртига қайтишни ҳам истамаяпти. Онаси кетганида 6 ёшда бўлган қизалоқ хозир мактабни битираяпти.Катта қизи эса онасиз турмушга чиқиб бола-чақали бўлиб кетди.Она эса набираларини бир бор кўргани ҳам йўқ. Энг дахшатлиси, мана шундай “ризқ”излаб кетган аёлларимиздан бири бу ерда эри , икки ёшли қизалоғи ва олти яшар ўғли қолиб, қандайдир турк миллатига мансуб одамга турмушга чиқиб, фарзандли бўлибти(!)Онасини соғинган қизалоқнинг киртайган, соғинч тўла кўзларини кўриб жонинг ачишади.
Дунёда ҳамма нарсага инкор кўзи билан боқишинг мумкиндир, лекин оналик мухаббатига эмас деб ўйлар эдик.Лекин бу холатни кўрганингдан кейин нима деб ўйлашни ҳам билмай қолар экансан.Шунинг учун қайсидир аёлнинг хорижга ишлаш учун кетаётганини эшитсак , ҳаёлимизга унинг кўзлари жавдираб қолаётган болалари келиб юрагимиз эзилиб кетади .
Статистикага назар ташлайдиган бўлсак,хозирги кунда туманимизда 770 нафар мигрантлар бўлиб,уларнинг 63 нафарини аёллар,127 нафарини эса ёшлар ташкил этади.
Бугунги кунда мигрантларнинг 300 нафарга яқини юртимизга қайтиб келган ва улардан 240 нафари, яъни 80 фойизи иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 56 нафари расмий равишда иш билан таъминланган ва 170 нафари ўзини –ўзи иш билан банд қилган.
Шундай экан, улар ҳам биз билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишга, энг фаол обуначиларимиздан бўлишга ҳаракат қилсалар, нур устига аъло нур бўлади.
Ҳамманинг, ҳар бир халқнинг, ҳатто шаҳару –қишлоқларнинг ўзига хос одатлари бор бўлиб, биз –пискентликлар ҳам ғоят ғурурли, андишали, ўз урф- одатларига эга бўлган инсонлармиз.
Шундай экан,юқорида айтганимиз каби, туманимизнинг ягона нашри , фахри, тумори бўлган газетамизнинг тақдирига бефарқ бўлмайсизлар.
Ҳаммамиз биргаликда унинг фаолиятини янада кенгайтиришга, ададини бундан ҳам кўпайтиришга ҳаракат қилайлик.
Чунки “Piskent hayoti ” – бу сизнинг, бизнинг, ҳаммамизнинг ҳаётимизни ўзида акс эттирадиган кўзгу, туманимиз тарихини мангуликка муҳрлайдиган энг муҳим ҳужжатимиздир.
Сизларга чексиз ҳурмат ва миннатдорчилик билан “Piskent hayoti ” газетаси таҳририяти.
@piskenthayoti
Қадрли тумандошлар! Сизлардан илтимосимиз шуки, обуна мавсумида ҳаммамиз, биргаликда фаоллик кўрсатиб ҳаракат қилсак, газетамиз кейинги фаолиятини давом эттиришига имконият яратган бўламиз.
Ҳурматли зиёлилар, азиз устоз ва мураббийлар, қадрли тиббиёт ходимлари, маҳалла ва хотин –қизлар фаоллари, тадбиркору-фермерлар!
Сизлар Давлатнинг, Президентнинг энг ишонган инсонларисиз. Мамлакатимиз тараққиётини сизларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Сизлар ҳар соҳада ҳамиша олдинги сафларда бўлиб, юртимиз тараққиётига, Ватанимиз қудратига қудрат қўшиб келмоқдасиз.
Сизлар туфайли мамлакатимиз гуллаб –яшнаб, тараққиёт сари юз тутмоқда.
Азиз устозлар!
Сизларнинг ўтган обуна мавсумида берган беминнат кўмагингиз туфайли газетамиз узлуксиз нашр этиб келинмоқда.
Бу йил сизнинг сафингизга туманимизнинг энг кўзга кўринган ташкилотларидан бири бўлган, шу кунга қадар ҳар бир топшириқни аъло даражада бажариб келаётган тиббиётимиз ходимлари қўшилиб,ташаббусни ўз қўлларига олаётганлари бизни беҳад қувонтириоқда.
#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
Беҳзод Қобулов.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
Инсоният ҳамма нарсани тескари қилишга, тескари кўришга одатланган.
-Бировга ёмонлик қилиб роҳатланади.
Ўзига ёмонлик қилиб завқ олганларни эса қарғайди.
-Бировга меҳр беришни истамайди.
Лекин ўзига кераклича меҳр бермаётганликларидан нолиб, дунёларга сиғмайди.
-Дунёнинг беш кунлигини билади, ҳис қилади, эшитади такрор эшитади яна эшитади.
Лекин минг йил яшайдигандай кибрланаверади.
-"Дўстим йўқ" деб ҳафа бўлади.
Унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди.
-Ўзи бировни кечира олмайди.
-Лекин гуноҳларини Худо кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади.
-Яқин кишисининг кичик айбини кўради, пашшадан фил ясайди, кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан ҳам ўйламай воз кечади.
Ҳамманинг дилини оғритади.
Яна “Мен нега бахтли бўлолмайман” дея ажабланиб қўяди....!
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Инсонни кўрганингдeк ҳисоблама!
(Унда) Кўра олмаган нарсаларингни қидир...
Ичи ҳақиқатнинг расмидир, ташқариси эса фақатгина бир манзара холос.
Жалолиддин Румий.
Инсоннинг юзи ботинининг ойинасидир.
Айниқса кўзлари.Фақат кўзларига бор хақиқатни ошкор қилиб қўяди.Бекорга,"Кўкдир,қора,мовийдир,кўзлар кўнгил ойинаси дейилмаган".
Шунинг учун кўнгилни тоза,юракни кенг қилинг.Мени ичимга яширганларимни хеч ким билмайди деманг.
Ундаги бор сир асрорни кўзлар ошкор қилади .
Тоза кўнгил ва кенг юрак билан яшаган инсон асло завол топмайди.
Барча эзгу ниятлари ижобат
бўлади.
@piskrnthayoti
КАТТА ХАТО
Ғазаб билан хотинини чақирди. Отасининг бақир-чақиридан чўчиб уйғонган икки бола уйқули кўзларини ишқалаганча ётоқдан бирин-кетин чиқиб келди. Жаҳлдан гезариб кетган отасини кўриб қўрқувдан овоз чиқармай бир курсига икковлашиб ўтириб олдилар.
Болаларидан ташвишланаётган хотинининг хавотирига парво қилмай бақирди:
- Сенга бугун йиғилиш бўлишини, мовий кўйлагимни дазмоллаб қўйишингни айтмадимми, айтдим! Сенга гапиряпман, тағин менга “Қаҳваранг кўйлагингизни кийиб кетаверинг” деб ақл ўргатасан. Ахир бугун лойиҳамнинг тақдимот маросими-ку! Қаҳваранг кийим кишига тушкун кайфият беради. Нутқимни тинглаганлар “ўзига ишонмаяпти, лойиҳаси ҳали пухта ишланмаган экан, чоғи” деб ўйласинми? Айт, сен шуни истаяпсанми?!
Шоша-пиша эрининг мовий кўйлагига дазмол босган аёл:
- Бўлди, хожам, мана, тайёр бўлди кўйлагингиз, - деди.
Эркак кўйлагини қаҳр билан ола туриб:
- Ҳа, тайёр бўлди, лекин мен кечикканимдан сўнг тайёр бўлди. Сенга шу керак эди, кўнглинг жойига тушгандир, ҳойнаҳой? - деди. Ҳамон ғазабда эди.
Хотини қўрқувдан титраб турган болаларининг юзига бир қур кўз ташлаб:
- Кеча ҳозиргидан ҳам кеч чиққандингиз. Қайғурманг, вақт бор, етиб оласиз, - деди.
- Ууфф, қандай тушунмаган одамсан-а?! - Эркакнинг ғазаби тошди яна.
#batafsil👇🏼
https://telegra.ph/Katta-hato-03-09
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН...
Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади.
Кўп қийналган, кўп нарса ўрганади.
Аёл мисоли акс садо. У билан қандай муносабатда бўлсанг, у ҳам сенга шундай жавоб қайтаради.
Қулайлик зонасидан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.
Ҳар қандай ютуқ ҳаракатдан бошланади.
Мукаммалликка олиб борувчи йўл кетма-кетликни талаб қилади.
@piskenthayoti