piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Aгар биз бутун дунёда тинчлик ўрнатишни истасак, ишни болалар тарбиясидан бошлашимиз зарур.

Маҳатма Ганди

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#якшанба мутолааси

ХАР ДОИМ ТОПИБ БЎЛМАЙДИГАН ОДАМ

Кеча танишларимдан бири етмишларга бориб қолган бўлса ҳам яхши хақ тўлашаётгани учун пахта тераётган қўшниси ҳақида гапириб қолди.
Шунда ёдимга бундан бир неча йил аввал бўлган бир воқеа тушиб кетди .
Ўшанда пахта йиғим - терими авжига чиққан палла бўлиб, теримчиларни рағбатлантириш учун вилоятдан кўплаб ташкилотлар совға- саломлар билан келишар эди.
Ўша куни республика темир йўлчилар касаба уюшмаси вакилларидан бир гурухи телевидение билан бирга келиб, биздан ЭНГ илғор теримчилар пахта тераётган жойга олиб боришимизни илтимос қилганлари учун Фозилов Рустам фермер хўжалигида пахта тераётган уюшмаган ахоли- маҳаллалар пахта тераётган жойга олиб бордик
Махалла оқсоқоли илғор теримчиларни чақириб келганидан сўнг, касаба қўмитасидан келганлар уларнинг ҳар бири билан қўл сиқишиб,елкаларига қоқиб кўриша бошлашди.
Шунда навбат ўша вақтда ёши етмишдан ошган бўлишига қарамай "Мўминобод"маҳалласида маслаҳатчи бўлиб ишлаётган Назира опа Шоматовага келганида қўмитадагилар юзларини рўмол билан ўраб олган, кичик жуссали, қўллари пахта тераверганидан қорайиб, ёрилиб кетган опа билан алохида хайрихохлик ва ачиниш билан,бағриларига босиб кўриша бошладилар.
Оператор йигитлар ҳам хозиргина торттирган пахтаси 20 килодан ошган, пешингача 60 килодан ошириб пахта тердим дея болалардек беғуборлик билан жилмайиб, рўмоли билан юзларидаги терни артаётган опани берилиб суратга ола бошладилар.
Қўмитадагиларнинг каттаси опага телевизор совға қилар экан," Онахон, мазза қилиб телевизор кўрасиз энди,мана бу озиқ - овқатлар ҳам сизга,бугун ош қилиб енг ",-дея опанинг қўлига совғаларни тутқазар экан,менга қараб,"Мана,хокимятнинг вакили турибти, молияга айтиб,онахонга олти ойга моддий ёрдам қилдириб беради",- деганидан сўнг чидаб туролмадимда", Кечирасизлар,опанинг сизлар берган нарсаларга ҳам,моддий ёрдамга ҳам эхтиёжлари йўқ.тўртта забардаст ўғиллари бор,катта ўғиллари ўт ўчириш бўлими бошлиғи,яна бир ўғиллари қўриқлаш бўлимининг бошлиғи, иккала ўғиллари вилоят ДАНида хизмат қилади, аниқроқ қилиб айтганда ,опа орган ходимларининг онаси бўладилар, пиру бадавлатлар,қизлари, набиралари бор,ҳаммаси лавозимларда ишлашади"- деганимдан сўнг улар ҳам,оператор йигитлар ҳам бир зум хайратда жим қолишди.Кейин эса, хайратларини яширолмай,"Ие,онахон,унда сиз бу ерда нима қилиб юрибсиз,мазза қилиб ,дам олиб ўтирмайсизми уйингизда, ўғилларингизни даврида",-дейишганида Назира опа-, "Худога шукур,ҳеч нарсадан камим йўқ, пиру бадавлатман,лекин ишламасдан,меҳнат қилмасдан тура олмайман.Махалламдаги аёлларни теримга олиб чиқдим, энди тепаларида қаққайиб турсам уят бўлмайдими, қолаверса,таним соғ, куч - қувватим бор, бир этак пахта терсам ҳам харнада, бу пахталар оппоқ бўлиб очилгунча бечора деҳқонлар озмунча тер тўкишдими?- деди самимийлик билан жилмайиб.
Ўша куни кечқурун Назира опа Шоматова хақидаги менинг гапларимни ва опанинг сўзларини
телевизор орқали бутун республика эшитди. Мухбир йигит интервьюга изоҳ берар экан, Орамизда мана шундай инсонлар
бор экан, давлатимизнинг юки асло ерда қолмайди.
Мана шундай пиру бадавлатлик ва кексайган чоғида ҳам мана шундай ғайрат ва куч қувватга эга бўлиш ҳаммамизга насиб этсин"- ,дея тилак билдирган эди.
Даладан қайтаётганимизда қўмитадагилар менга,"Биз онахонни кўриб, бекорга шу ёшларида далада пахта териб юрмагандир, бола - чақаси йўқ, мискин бир аёл бўлса керак деб ўйлабмиз, қаранг, орамизда шундай инсонлар борда",- дейишган эди миннатдор бўлиб.
Ҳақиқатан ҳам Назира опа Шоматованинг беминнат хизматларини китоб қилиб ёзсанг арзийди.
Фақат бир оз вақт ва қатъият керак,холос.
Чунки бундай инсонларни ҳар доим ҳам топиб бўлмайди.

Башорат Сатторова



@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#камбағалликдан фаровонлик сари

Биз яқинда туманимиз хокимининг ёрдами билан "Митан" маҳалласидан уй- жой билан таъминланган эхтиёжманд оила- З.Эрматоваларнинг билдирган миннатдорчиликларини ёритган эдик.
Шундан сўнг саховатпеша инсонлар Эрматовалар хонадонига рўзғор учун зарур буюмлар ва озиқ- овқат махсулотлари билан ёрдам бермоқдалар .
Кеча мана шундай савобталаб инсонлар З.Эрматоваларнинг холидан хабар олиш учун турли хил совға саломлар билан келдилар.
- Биз шундай мехр- оқибатли инсонлар бор юртда яшаётганиииздан фахрланамиз.
Оилани йўқлаб келаётган саховатпеша инсонларнинг шунчалик кўплигидан ,уларнинг юрагидаги одамийликдан хайратга тушаяпмиз- дейди маҳалла хотин- қизлар фаоли М.Ишонова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият


Тилак Жўра

Офелия, севгилим, кўзларингни оч,
Алданган биз эмас, алданган улар!
Ҳеч қачон ўлмайди энг буюк ишонч,
Ҳеч қачон алданмас буюк туйғулар!

Туҳмат ва алдовнинг кўр шарпасидан
Бўғиздан тирқираб оқса ҳамки қон,
Севги ва оташнинг қаҳқаҳасида
Бизлар порлаб турган мовий бир осмон.

Севаман деб, жоним, яна шивирлай,
Кесилган бўлса ҳам майлига тилим.
Юрагим ўртаб бир дард ғивирлар –
Яшамоқ даркордир, яшамоқ, гулим...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Aжойиб маза ва кўринишга эга бўлган сомса.
Байрам дастурхони учун ажойиб безак бўладиган ,бетакрор кўринишдаги сомсани албатта тайёрлаб кўринг.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ


Тонг сабосин йўлладим сизга ,
Аллаласин иштибох бирла.
Айласинда гўзал бир кунга,
Куним ўтсин кувончга тўла.

Тонг сахардан тилак тиладим,
Дустларимга соғлик омонлик.
Хасталарга соғлик сўрадим,
Юртимда хеч бўлмас ёмонлик .

Эрта тонгдан мехр сўрадим,
Мехрсизга улашайин деб.
Қахрлига инсоф тиладим,
Қалбига ишқ мехмон бўлсин деб.

Мусофирда юрган дўстларим,
Омон бўлсин, соғ омон бўлсин.
Опа сингил,барча жигарим,
Омадлари доимо кулсин.

Эрта тонгда айтилган тилак,
Ижобати албат бўлгуси.
Муҳаббатга тўлганда юрак,
Толейимиз албат кулгуси.

Кунингиз гўзал лахзаларга бой бўлсин ..
.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Эй бечора инсон!
Ғурур ва манманликка берилма.
Қор каби ёғиб ер юзини қопласанг ҳам
, қуёшнинг борлиғи билан йўқ бўлиб кетасан!

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Маъюс бир гулдан сўрабдилар:
"Севмоқ ва унутмоқ недир"- деб?
«Севмоқ қоядан сув олмоқ каби қийиндир, унутмоқ сувдан қоя қилмоқ каби имконсиздир.»
дебди!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​
Икки насроний - Дэвид ва Майкл - саҳрода адашиб қолибди. Очлик ва ташналикдан ўлай деганда бирдан узоқда масжид кўринибди.

- Дэвид: «Майкл, кел ўзимизни мусулмонга соламиз, шунда улар бизга таом ва ичимлик беришади, акс ҳолда, очлик ва ташналикдан ҳалок бўламиз»,

«Менинг исмим Аҳмад бўлади, сенчи, ким бўласан?».

- Майкл: «мен ростини айтиб қўя қоламан».

Масжидга етиб боришгач имом уларни илиқлик билан кутиб олди ва исмларини сўради.

- Дэвид: «менинг исмим Аҳмад».
- Майкл: «меники Майкл».

- Имом ёрдамчиларига: «илтимос, Майклга таом ва сув келтиринг», дея: Дэвидга ўгирилиб:

«Биродар Аҳмад, Рамазон муборак!» деган экан.

Малик


Ёлғон сўзлаган ниятига етмас...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

СУКУТ САҚЛАШ

Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!

Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.

Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.

Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.

Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.

Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!

Ҳикматлар чашмаси”дан

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​- Бирон нарсани билиш учун
шунча китоб ўқиш шартми?
- Йўқ. Бирон нарсани билмаслигингни билиш учун шунча китоб ўқиш шарт.

- Гöкхан Озжан

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#табрик

Дунёда инсон хаётидан ҳам қимматлироқ нарса йўқ.
Саломатлик эса туман бойликдир.
Шунинг учун ҳам саломатлигимиз посбонларисиз хаётимизни бир сониясини ҳам тасаввур қила олмаймиз.
Дард чексак уларнинг борлиги учун хотиржам тортамиз.
Ҳаётимиз учун ЭНГ тахликали бўлган пайтларда улардан нажот кутамиз.
Ҳаётимизни ҳеч бир иккилланишсиз уларнинг қўлига топширамиз
Шифокорлар шунинг учун ҳам Яратганнинг ердаги лашкарлари дея улуғланади.
Қадрли шифокорлар, туманимизнинг тиббиёт ходимлари, саломатлигимиз посбонлари!
Сизларни қутлуғ ва қувончли айёмингиз- тиббиёт ходимлари куни билан муборакбод этамиз.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик- хотиржамлик,рўзғорингизга файзу барака тилаймиз
Инсон хаётини мухофаза қилишдек ғоят шарафли ва эзгу ишларингизда муваффақиятлар хамиша хамрох бўлсин.
Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан "PISKENT HAYOTI" газетаси тахририяти ва расмий телеграм канали маъмурияти.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳурматли фермерлар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиш анъанага айланди. Албатта, бу савобли ишларда кенг жамоатчилик қаторида Сиз азиз фермер ва меҳнаткаш деҳқонлар ҳам муносиб улуш қўшиб келмоқдасиз.
Мазкур йўналишдаги савобли ишларни давом эттирган ҳолда ўзингиз рахбарлик қилаётган фермер хўжалигини ишчи ходимларининг шахсий томорқаларига ҳамда хўжалигингиз дала четларидаги бўш ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб, “Яшил макон” умуммиллий дастурига ўз ҳиссангизни қўшинг! Ҳудудларда кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда бошқа субъектларда етарли миқдорда мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари захираси мавжуд бўлиб, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга чақирамиз!
Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан пахта, ғалла майдонлари қисқартирилиб, Сиз, азиз деҳқонлар учун ажратилган 200 минг гектардан ортиқ ер майдонларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишни бошладингиз. Деҳқон хўжалигингизни барча ишчи ходимларини шахсий томорқаларидан ҳамда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида янада самарали фойдаланиш мақсадида, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.

Қадрли томорқа ер эгалари!
Сизнинг машаққатли меҳнатингиз натижасида томорқаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизни тўкин-сочин, дастурхонларимизни обод қилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бозорларимизда Сиз томонингиздан етиштирилган меваларни йилнинг барча фаслларида топиш имкони яратилгани дилларни хушнуд этади. Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир томорқа эгасини ўз томорқасига 5 тупдан, маҳалла гузари ва кўча бошига 5-10 тупдан кўчат экишга чақирамиз. Шундай қилганимизда ҳар бир маҳалла гузари, ҳар бир кўча ҳамда ҳар бир хонадоннинг обод бўлишига эришамиз, саховатпешалик билан қилган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!

Азиз маҳалла фаоллари!
Маҳалла ҳудудини обод қилиш каби савобли ишлар ҳамиша эътибор марказида туриши зарур. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод хонадон” дастурини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб, юртимизда ҳар жиҳатдан обод хонадонларни кўпайтириш, уларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришингиз лозим!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11-13 ноября посетит с рабочими визитами Саудовскую Аравию и Азербайджанскую Республику для участия в международных саммитах.

#Mirziyoyev #sammit #SaudiyaArabistoni #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР

📚
Шарқ оламида, муқаддас Ислом дини руҳида яшаган халқлар орасида китоб, ёзув, қоғоз ҳамиша бeҳад мўтабар нe’мат ҳисобланиб кeлган. Шу боис одоб рисолаларида китоб бор уйда ётмаслик, ётиш зарур бўлса, китобга қараб оёқ узатмаслик, китобни худди китобнинг соҳибини, я’ни муаллифини мўтабар тутгандeк мўтабар тутиш та’лим қилинади.

Китобга э’тибор авлиё ва аллома зотлар ҳаётида бошқача шаклда намоён бўлади. Тасаввуф буюкларидан бирлари: “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мeн охирги туянинг арқонини таҳорациз ушламайман!” – дeганлар. Ҳазрат Ну’мон ибн Собит Абу Ҳанифа – Имом А’зам: “Мeн умрим давомида қоғоз бозоридан бeтаҳорат ўтмадим”, дeганлар. Бундан ма’лум бўладики, илгари қоғоз бозорлари алоҳида бўлган.

Ҳазрати Абу Ийсо Муҳамммад Тeрмизий ўз таснифлари бўлмиш “Ал-жоми’ ас-саҳиҳ” (“Сунани Тeрмизий”) китоби ҳақида сўзлаб: “Кимнинг уйида бу китобдан бор бўлса, ўша уйда ҳазрат Пайғамбар (алайҳиссалом) гапираётгандeк бўладилар”, дeганлар. Бу сўзлар бутун дунё аҳлига ма’лум ва машҳурдир. Дeмак, буюк аждодларимиздан мeрос бўлиб қолган ҳар бир китоб ёнида унинг азиз муаллифи туришини ана шу муборак сўздан англасак бўлади.

Китоб ўз мавқeига қараб, қалбни тирилтирувчи, шу’урни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.

Китобга қайтиш виждонга қайтишдир. Китобга қайтиш ҳақиқатга, инсофга, адолатга, ма’навият ва ма’рифатга, умуман олганда, ҳаётга қайтишдир. Китобсиз ҳаёт руҳсиз ҳаётдир. Руҳсиз ҳаёт eса ўлимдир.
📚
- Мирзо Кeнжабeкнинг
(“Китобга қайтиш виждонга
қайтишдир”) мақоласидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қариганингда:
1.
Ҳаммага ақл ўргатаверма. Ҳаттоки, ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, ҳадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насиҳати қулокларингга ёқармиди йуқми...
2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни меҳр ила дуо қил.
3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб қолма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, ҳаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шунинг  учун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларнинг боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло қўллама.
6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат қил.
7. Ўзингни кўпам айблама.
Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъи назар, сен қўлингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қадрингга, эй Бобо, миллат бир замон етгайдир, бил,
Бўлажак вужуди жонинг у замон мозор ичинда.


@piskenthsyohi

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Ҳазрати Али р.а айтадиларки:
Қай бир аёлнинг кўзлари эркак зулмидан ёшланса,
у эркакни ҳар қадамида фаришталар лаънатлайдилар...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Менга тақдир қилингани...

Харид учун бозорга бордим. Сотувчи аёл билан нархини келишгач, уч кило картошка тортиб беришини сўрадим. Аёл картошкаларни тортиш учун идишга соларкан, ириб, ишлатиб бўлмайдиган аҳволга тушган картошкага кўзим тушди. “Яроқсизини солманг!” деб уни қўлимга олиб турдим. Сотувчи тарози томон кетди. Мен қўлимдагини картошкалар устига қўйдим. Оғирлик уч килодан камроқ чиқди, шунда аёл қараб ҳам ўтирмай қўлига уч-тўртта картошка олди. Ўшандай эътиборсизлик билан уларни мен оладиган картошкаларга қўшди. Улар орасида мен олишни истамаган картошка ҳам бор эди. Энди мана буни олиб қўйинг демадим, деёлмадим. Ўша картошкани сотиб олиб ташлаб юбориш менга тақдир қилинган эканки, ҳеч бир йўл билан ундан қочолмадим...
Бу ҳодиса менга иш вақтини баъзан ўз манфаатларингга сарфлаяпсан, шу боис иш ҳаққининг сенга ҳалол бўлмаган қисмига яроқсиз нарсани ҳарид қилдинг деяётгандек эди. Шу ҳодисагача менда бундай фикр бўлмаганди. Доимо бозорлигим орасида яроқсиз нарсани кўрсам, дарҳол сотувчини айблар, “Пулини ҳалоллаб топса бўлмайдими, ахир шу билан бола-чақасини боқади”, деб ўйлардим. Негадир бу сафар ўзимдан ранжидим.
Аслида ҳам бошимизга тушган ҳар бир муаммо, ҳар бир ёмон иш қилган қайсидир айбимиз, айёрлигимиз, қўполлигу бепарволигимизнинг қайларгадир урилиб, ўзимизга қайтган акс-садоси мисолидир. Қилган ишинг учун пулингни ҳалоллаб олмасанг, унинг ҳаммаси ҳам сенга насиб этавермайди. Кимнингдир кўнглини оғритсанг, сенинг ҳам кўнглингни янчадиган топилади. Ота-онангга қўполлик қилсанг фарзандинг сенга... айтиш ҳам аянчли.
Хуллас, азиз дўстим, муаммолар чангалидан чиқа олмаётган экансиз, ўз феълингизни яхшилаб тафтиш қилинг. Балки бозорлигингиз орасидаги яроқсиз ашёлар сизга тақдир қилингани учун тушгандир?! Асосийси, тақдир қилувчи тарафидан туширилганидир...

Тафаккур қилинг...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​1233 йилда папа Григорий IX «Мушуклар шайтондир! Уларни ўлдиринг!» дея фатво («послание Vox in Rama») чиқаради. Бу фатвога асосан Европа давлатларида мушуклар қириб ташланади. Оқибатда ҳаммаёқни каламушлар босиб, улар орқали вабо тарқалади ва 25 миллион инсонни ҳаётдан олиб кетади...
Жаҳолат ана шундай ўлдирувчидир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз.
Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - дедилар.
Устоз шунда:
Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Сен Гул бўлиб атрофга табассумлар сочишга сўз бер!
Тупроқ бўлиб сени бошида олиб юрадиганлар доимо топилади...

Ҳазрати Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим....

("Жонли диалоглар")

@pidkenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг халқ ва давлат тақдирига дахлдор масалалар устидаги тинимсиз меҳнат, бетиним изланиш ҳафтаси;
- Сув тежамкорлиги – келажак масаласи, келажакдаги ҳаёт-мамотимиз масаласи;
- Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Президентимиз илгари сурган ташаббусларнинг ҳаётий ва тарихий аҳамияти.


Кўрсатувни бугун, 9 ноябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 10 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_сайёр_қабул

Туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди


Мазкур сайёр қабулда фуқаролар томонидан турли соҳалар билан боғлиқ 35 га яқин мурожаат келиб тушди. Улардан 10 таси бевосита қабул вақтида ҳал этилди ва тегишли чора-тадбирлар кўрилди.
Шунингдек, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилувчи масалалар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Мазкур муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна
#_танқид

ЎЗИНГИЗГА ХУЛОСА БЕРИНГ

Энг маърифатли жамиятгина ислоҳотларга қодирдир деганларидек, маънавиятнинг, маърифатнинг кучини, унинг нималарга қодир эканлигини амалга ошираётган ишларимизда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида янада яққолроқ кўрмоқдамиз.
Обуна мавсуми эса халқимизнинг маънавий-маърифий савиясини янада ошишига хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Қаердаки маърифатга эътибор кучли бўлса, ўша жойда обуна жараёнида ҳам муваффақиятга эришилмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси мана шундай, маърифатли раҳбар ва ҳақиқий маърифат тарафдорлари, зиёлилар фаолият кўрсатаётган жой эканлигини обуна жараёни мисолида яққол исботламоқда.
Бирлашма ўзининг ёш, ташкилотчи ва ҳаракатчан раҳбари бошчилигида обуна мавсумида фаол иштирок этиб, бугунги кунгача туманмиздаги ташкилот ва корхоналар ўртасида биринчи ўринда бормоқда.
Шунингдек, туман солиқ инспекцияси, туман адлия бўлими ,туман “Агропилла” корхонаси , туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман мусиқа мактаби, туман болалар спорти мактаби,1 -сонли (М.Қурбонова), 4–сонли (М.Бердиева), 6-сонли (Г.Абдуназарова), 8-сонли (М.Абдуқодирова), 9-сонли (К.Мирсоатова), 10--сонли (Г.Маматқулова), 11-сонли (Г.Рустамова), 13-сонли (Ш.Ботирова), 24–сонли (С.Исакова) мактаблар ҳам обуна борасида пешқадамлик қилмоқдалар.
Шу ўринда биз 6-сонли мактаб директори Гулчеҳра Абдуназарованинг раҳбарлик тажрибасидан шу кунгача бирорта ҳам обуна қила олмай “қийналаётган”, ҳозирча номларини қайта-қайта тилга олишни истмаганимиз (гап кимга тегишли эканлигини яхши биладилар) мактабларнинг директорлари ибрат олсалар айни муддао бўлар эди деб ўйлаймиз.
Бир нарсага ҳайрон қолаяпмизки, биз бу масалада берилаётган топшириқларни, Президент томонидан қўйилаётган талабларни қайта-қайта эслатиб бораётганимизга қарамасдан , пинагини ҳам бузмаётган баъзи раҳбарлар эртага қандай йўл тутадилар, билмаймиз. Лекин шуни аниқ биламизки, жамоасига сўзи ўтмайдиган, уларни ўз ортидан эргаштира олмайдиган бундай кимсалар узоққа бора олмайди
Чунки раҳбарлик – бу ҳурмат, ишонч, масъулият, ташкилотчилик демакдир. Агар ўзингизда мана шу жиҳатлар етишмаётган бўлса, ҳаққоний баҳони ўзингизга ўзингиз берасиз деб ўйлаймиз.

Мавзуга яна қайтамиз.

Обуна давом этади.

Таҳририят.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Яшил_макон

ДЕҲҚОН-ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРКА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИ ПИСКЕНТ ТУМАНИ БЎЛИМИНИНГ
МУРОЖААТИ

Азиз юртдошлар, туманимиз аҳли!
Жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор табиати, унинг бой ўсимлик ва ҳайвонот олами, гўзал боғ ва хиёбонлари миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу неъматларни аждодларимиз бир неча юз йиллар асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун улкан мерос қилиб қолдирганлар.
Доно халқимизда, “Умрингдан бир кун қолса ҳам кўчат эк”, деган пурҳикмат нақл бор. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлмиш дарахт экиш, боғу гулзорлар яратиш борасидаги гўзал одатларимиз бугунги кунда янги маъно-мазмун билан бойиб, кенг миқёсда давом этмоқда. Барчамиз учун муқаддас бешик бўлган Она Ватанимизнинг бетакрор табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш, уни авлодларимизга безавол етказишда буюк бунёдкорлик салоҳиятимизни амалда кўрсатайлик! Ерга ниҳол экиш, уни парваришлаб, янги боғларга айланиши учун эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда шахсий намуна кўрсатайлик ва ташаббускор бўлайлик!
Мамлакатимизнинг айрим жойларида “Яшил макон” лойиҳасига бефарқлик билан қаралаётгани оқибатида катта маблағ, моддий ва меҳнат ресурслари ҳисобига экилган кўчатлар қуриб қолаётгани, дарахтзорлар пайҳон қилинаётган ҳолатлар ҳам афсуски тез-тез учрамоқда. Ота-боболаримиздан мерос анъана – оилада янги фарзанд дунёга келганида унга атаб, албатта, дарахт экишни қайта тиклаб, ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, айни муддао бўлади. Никоҳдан ўтаётган ёшларимиз мана шундай бахтли онлардан эсдалик сифатида, яхши ният билан ерга ниҳол эксалар анъаналаримиз яна бир гўзал одат билан бойиган бўлар эди. Келин-куёвларимиз эккан ниҳолларнинг илдизи ерга чуқур ўрнашиб, улғайиб, улкан дарахтга айланиб, мева берганидек, ёшларимизнинг оиласи ҳам мустаҳкам, баракали, тинч-тотув бўлади.
Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 21 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, айниқса, аҳоли яшаш жойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш бўйича ташаббус билан чиқиб, халқимизни ушбу эзгу ва савоб ишларни амалга ошириш учун қилган даъватларини қўллаб-қувватлаймиз.
Янги Ўзбекистон ҳудудининг яшиллигини 2030 йилга бориб 30 фоизга етказиш бўйича катта марра олинган бўлиб, мазкур ишларни бажаришда Сиз ва бизнинг фидойилигимиз жуда муҳим ўрин тутади.
Шу муқаддас заминда таваллуд топиб, тарбия олган, ўзини айнан шу юртнинг асл фарзанди деб билгувчи ҳар бир юртдошимиз мамлакатимизнинг яшиллигини янада яхшилаш каби улуғвор ишларга ўз ҳиссасини қўшиши лозим.

Читать полностью…
Подписаться на канал