piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#эътироф

Бундан бир неча кун олдин Тошкент шахридаги АДЖУ Университетида республикамизда фаолият кўрсатаётган энг илғор ва ўз касбининг хақиқий фидоийлари бўлган устозлардан бир гуруҳини "Мактаб ва мактабгача таълим аълочиси "эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирланганлар орасида бизнинг устозимиз- Раъно Абдусамадованинг ҳам борлиги хаммамизни беҳад қувонтирди.
Биз хамкасбимизни мукофот билан табриклаб, унга бундан ҳам юксакроқ мукофотлар насиб қилишини тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан 25- сонли мактаб жамоаси

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_табрик

Дунёда мард, олижаноб, сахий, танти, зукко инсонлар кўп. Лекин бир инсонда ана шу эзгу фазилатларнинг мужассам бўлиши ҳар қандай таҳсинга, ҳар қандай ҳайратга лойиқ.

Қайнотам Мирзаботир Мирзараимов ана шундай инсонлар. Уларнинг оналарига меҳрибонликларини  ўрганиш керак.
Жигарларга оқибатнинг ҳам рамзилар улар. Фарзандлар, набиралар ҳамиша уларнинг  меҳри орасида.
Отамдан айрилганимда кўклар қулаган гўё. Аммо улар ҳам отамдек меҳрибон. Улар отам билан қадрдон эдилар. Бугун улар отамни кўрган қадрдонимиз.
 Узоқ йиллар  ички ишлар соҳасида  фаолият олиб бориб, эл  орасида ҳурмат қозонганлар.  Улар адабиётни, шеьриятни қалбдан ҳис қилиб, асарларни теран англаб,  ўткир адабиётшунос каби таҳлил қилишлари доимо мени ҳайратлантирган.
Бу хонадонга келин бўлиб келганимга 17 йил бўлди.  17 йил аввал адажоним раҳматли, қизим, сал эркароқда деган гапларига,  мани уйимда бунданам эрка бўлади деганингиз ҳамон қулоғимда жаранг сочади. Ҳақиқатдан ҳам бу даргоҳда ҳамиша қайнона қайнотам учун эрка келин,  турмуш ўртоғимга эрка рафиқа бўлдим.  Буларнинг барчаси сиз сабабли,  адажон. Ҳаётимизнинг энг чиройли кунлари, энг бахтли дақиқалари сабабчиси сизсиз. Турмушнинг пасту баландидан,  гўзал сабр билан,   чиройли ҳаёт сари етиб келишимиз сабабчиси ҳам сизсиз. 
Адажон, бугунги муборак ёшингиз қутлуғ бўлсин. Узоқ йиллар фарзандлар ардоғида,  неваралар эьзозида бўлиш насиб қилсин.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Етти қоидани зеҳнингга жойлаб олинг!!!

1. Сенинг ҳаққингда ҳар қанча кўп хато қилса ҳам, ҳеч кимни ёмон кўрма!

2. Ҳеч қачон безовта бўлма ва дуони кўпайтир!

3. Обрўйинг ҳар қанча ошиб кетса ҳам, оддий ҳаёт кечир!

4. Балолар ҳар қанча кўпайиб кетса ҳам, яхшиликни кут!

5. Роббингга яхши гумонда бўл!

6. Ўзинг ҳар қанча маҳрум қилинсанг ҳам, бошқаларга кўп-кўп беравер!

7. Юрагингдан қон томиб турган бўлса ҳам дардингни ошкор этма!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС...

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.
Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.
— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.
— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.
— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.
Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.
— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.
Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.
Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.
Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл.
- Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.
- Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.
Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:
- Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!
Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:
- Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?
Эри бошини силкитди.
Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси.

Муслим БУХОРИЙ таржимаси

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Орадан йиллар ўтди. Фарзандларим учта бўлди, кейин улар улғайди. Қизимга ҳам Дилфуза деб исм қўйдим. Ўша суҳбатига тўймаган қўшнимнинг исмини...
Қизим олийгоҳга ўқишга кирди.
Бир куни телевизорда шеърият ҳақида қандайдир кўрсатув бўлаётганди.. Журналист навбат билан сўз берар, шоирлар шеърларидан ўқир, тўғриси, бирортасига тушунмасдим, сўзлар тушунарсиз, алаҳсирашдек эшитиларди. Энди бошқа каналга оламан десам, гўзал, сеҳрли ва қандайдир таниш овоз эшитилиб қолди
—Беланчак бўлади кўкдаги ҳилол...
Мен экранга яқинроқ бордим. Ҳа, бу Дилфуза эди. Тўлишиб, янаям гўзаллашибди. Унда одамларни ўзига маҳлиё қиладиган нимадир бор эди. Шунинг нималигини билмасдим. Бугун сездим.
Топдим! Нур бор эди унда. Илоҳий нур.
Ортимдаги овоздан чўчиб кетдим.
—Вой ойи,  олийгоҳдаги устозим-ку, Дилфуза опа, зўр гапирадилар-а? —деди қизим.
Негадир кўзларимга ёш келди.
—Қизим, сенга шу аёлнинг исмини қўйганман, бу аёл бир пайтлар қўшним бўлган, —дедим.
—Вой,  зўр-ку. Бу-энг яхши устоз, мотиватор, —деди қизим.
—Бир кун бизникига меҳмонга чақир,-илтимос қилдим.
—Э, уяламан, ойи, биласизми, қанақа салобатли, обрўли аёл Дилфуза Зуфаровна! Алламбало чет эл машинасида юради. Кийимларини кўрсангиз...
Мен лол эдим. Кўзим олдида қишда қўллари қизариб, кўчага, дорга кир илаётган аёл ва қаҳрли эркакнинг нигоҳи келди.

Орадан яна йиллар ўтди.
Ўша йили ёз иссиқ келиб, ўғилларим Туркияга билет олиб берди. Ажойиб меҳмонхона, денгиз бўйи, сўлим табиат, тарихий жойлар... Бир куни тушлик чоғи патнисимни кўтариб, пишлоқлар чиройли қилиб териб қўйилган пештахтага яқинлашарканман ёнгинамдан жуда таниш овоз эшитилди
—Адаси, менга тузсиз пишлоқдан солинг!
Ортимга ўгрилдиму, Дилфузани кўрдим. Энди у басавлат аёлга айланган, аммо ҳамон гўзал эди, ёнидаги эркак ҳам ўша... Фақат у нигоҳларда энди қаҳр йўқ, қандайдир сокинлик бор эди...
Ўша куни Дилфузанинг олдига бордим. Биз денгиз соҳилида узоқ суҳбатлашиб ўтирдик.
Кеч тушиб қолган, ҳаво ҳам салқинлаша бошлаганда Дилфузанинг эри келиб елкасига чойшаб ёпиб кетди
—Шамоллаб қолма, онаси, мен учун ўзингни асра.
Мен лол эдим. Дилфуза нафақат орзуларига эришган, оиласини ҳам сақлаб қолган, асов отдек бир эркакни ҳам ювош қилиб тарбиялаб олганди...

Унинг  фақат  суҳбатлари ўзгармаган, ҳамон мароқли эди...

Феруза

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ИНСОФДАН БЎЛАРМИКИН

Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб, ҳазрат Умарга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашса, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётгани эшитилибди. Шунда бояги киши: «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси, индамай кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан ҳазрат Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам: “Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам, бу машмаша сизнинг ҳам бошингизда бор экан, шунга қайтиб кетмоқчи бўлиб турувдим”, деб жавоб қилибди. Шунда ҳазрат Умар: “Қизиқ одам экансан-ку, ахир аёллар овқатимизни пиширса, кир-чирларни ювса, болаларимизни тарбия қилса, бутун рўзғор ишларини зиммасига олган бўлса-ю, онда-сондаги норозиликларига сабр қилмасак, инсофдан бўлармикин”, дейдилар.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

🔴 ИШГА ОЛАМИЗ

✅ ИШ ҚИДИРАЯПСИЗМИ?

💁🏻‍♀Уйда ўтирган ҳолда онлайн пул ишлашни таклиф қиламан

✅ Ишга бепулга аъзо бўласиз
✅ Шартли харид йўқ
✅ Ойлик маош 1 миллондан 20 миллионгача ўз ҳаракатингизга қараб кўтарилиб боради.

😀 Харидингиз доимий совғали ва яна қўшимча туғилган кун совғалари тақдим этилади.
😀 Ҳар ойда 2 марта совғалар эҳсон кунлари етказилади.

🙋🏻‍♀ Уйда ўтириб ишлаш имконияти ҳам мавжуд.
✅ Бўш вақтингиз учун қӯшимча даромад топишни истасангиз аҳил жамоамизга қӯшилинг

🖱 Бизга мурожаат қилсангиз қандай даромад қилишни  ўргатамиз.

Мурожаат учун: 👇

📞 +998996971124
💬 @Aziza_BronzaLider

📱 /channel/Azizabronza_lider

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Яна бир муҳим масала – баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиб, суғоришда ишлатиш лозим.

Масалан, Қўшработ туманининг “Хонназор”, “Чорлоқ”, “Қўрғон”, “Шовона” ва “Қийқим” маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетади.

Бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.

Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

БИР ЁР ТОПСАК ЭДИ...

Гулжамол Асқаровга

Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик,
Энг сўлим, энг оппоқ тонгдан кечгулик.
Тўртта томонингни қибла этса ҳам,
«Бор-эй» деб шу тўртта ёндан кечгулик.
Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик...

Арзиса кўзингда ёшларинггача,
Сиғинса кўксингда тошларинггача,
Кўзларинг минг нафрат ҳадя этса ҳам,
Севолса кипригу қошларинггача..
Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик...

Куйдириб, куйиб ҳам кулса ўзингга,
Титрамай, титроқлар солса тизингга.
Ўзидан ўзганинг васлин кўрсатмай
Иккита пичоқ санчиб кетса кўзингга,
...Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик...

Бир умр ишқига жонни қоргудек,
Зарра ҳижрони ҳам юрак ёргудек,
«КЕЛ» деса етмишта томиринг узиб,
Хаёлдан олдин ҳам, ўзинг боргудек,
...Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик,
«Бор-эй» деб шу тўртта ёндан кечгулик...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Китобхонлик_танлови

РМММ туман бўлинмаси ташаббуси билан туман Маҳалла уюшмаси, ҳамда туман ММТ бўлими билан ҳамкорликда аҳоли ва ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Китобхон она ва китохон бола” мавзуида "Муратали" МФЙ да Худойберди Тўхтабоевнинг "Беш болалик йигитча" асари юзасидан китобхонлик танлови ташкил этилди. Ушбу танловда иштирок этиш учун маҳалла ҳудудида яшовчи оилалардан тузилган жами 8 та жамоа иштиок этди. Жамоалар танловда асар юзасидан тузилган турли савол жавоб шартлари бўйича беллашдилар. Танлов якунига кўра ғолиб бўган жамоалар
1-ўрин учун 300.000 сўм
2-ўрин учун 210.000 сўм
3-ўрин учун 150.000 сўм миқдорида пул мукофотлари ҳамда РМММ Пискент туман бўлинмаси тамонидан турли бадий адабиётлар тўплами билан тақдирландирлар
С.Азимова
Республика Манавият ва марифат марказининг туман бўлинмаси рахбари.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

🔴 ИШГА ОЛАМИЗ

✅ ИШ ҚИДИРАЯПСИЗМИ?

💁🏻‍♀Уйда ўтирган ҳолда онлайн пул ишлашни таклиф қиламан

✅ Ишга бепулга аъзо бўласиз
✅ Шартли харид йўқ
✅ Ойлик маош 1 миллондан 20 миллионгача ўз ҳаракатингизга қараб кўтарилиб боради.

😀 Харидингиз доимий совғали ва яна қўшимча туғилган кун совғалари тақдим этилади.
😀 Ҳар ойда 2 марта совғалар эҳсон кунлари етказилади.

🙋🏻‍♀ Уйда ўтириб ишлаш имконияти ҳам мавжуд.
✅ Бўш вақтингиз учун қӯшимча даромад топишни истасангиз аҳил жамоамизга қӯшилинг

🖱 Бизга мурожаат қилсангиз қандай даромад қилишни  ўргатамиз.

Мурожаат учун: 👇

📞 +998996971124
💬 @Aziza_BronzaLider

📱 /channel/Azizabronza_lider

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

Самад Вурғун

Агар сендан тонар бўлсам насибим оҳу зор ўлсин,
Баҳорим қишга айлансин, чечаксиз бир диёр ўлсин.
Чаманзорим, боғим-боғчам тўкилсин, бори хор ўлсин,
Мазорим ўт олиб ёнсин,
бу ишқим ошкор ўлсин.

Қўй эй булбул!
Тин, эй довул,
ки хоҳиш истироҳатдир,
Бу ерларда илинжим йўқ, юпанчим бир саёҳатдир.
Ўлим, эй воҳ, бу неъматдир,
бу бир шонли саодатдир,
Агар бевақт ўлар эрсам,
рақибим бахтиёр ўлсин.

Фалакдан интиқом истар
жўшиб руҳимда бўронлар,
На инсофни, на виждонни
билар, ё раб, бу инсонлар.
Ёз, эй Вурғун, яна жўшсин
бугун оламда тўфонлар,
Йиқилсин меҳвари олам,
у тубдан тору мор ўлсин!..

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Пампушка"булочкасини тайёрлаймиз.
Кўринишининг ўзидан ҳам иштахаочар булочкаларни куннинг истаган пайтида иссиқ чой билан ичсангиз рохатланасиз.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

AССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ .

Хаммамиз дунёга бир бора келамиз
Умр қисқа,хаёт гўзал.
Шунинг учун умримизнинг хар бир дақиқасини қадрлаб,олтинга тенг вақтимизни бехуда сарфламай, яхши ишларга бош қўшсак, эзгулик шиоримиз, савоб ишлар одатимиз бўлса,ортимиздан яхши ном ва яхши амаллар қолдирсак, номимизни мангуликка мухрлаган бўламиз.
Атрофга боқинг, бетакрор гўзалликдан бахра олинг, кўм- кўк қирлар, пурвиқор тоғлар, шарқироқ сойлар, барча- барчаси биз учун яратилган.Улардан фақат нигохларимиз эмас, вужудимиз хам бахра олиши керак.
Чунки хамма нарса инсон учун яратилган.
Мана,оппоқ тонг отаяпти,янги кун бошланаяпти, яхши ният билан йўлга отланинг, бугун хамма яхши нарсалар сиз учун эканлигини унутманг.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Жим туришлигинг ҳеч нарсани билмаслигингни ифода этмайди. Кўп гапиришлигинг эса, кўп нарсани билишлигингни кўрсатмайди.

Билганларингни англат, аммо ақл беришга ҳаракат қилма. Англатилаётган нарсаларни яхшилаб эшит, аммо барчасини ҳам тўғри деб ўйлама.

Ҳар кимни ўзинг билан баробар деб бил. Ким бўлса бўлсин, бир инсонни кичик билишлик (менсимаслик) - ақлсизликдир. Жуда буюк деб билишлик эса қўрқоқликдир. Жасорат ақлдан келса, жасоратдир. Ақлсизликдан келса жаҳолатдир.

Жалолиддин Румий


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй! Йиғлаганга "кул!", инграганга "жим бўл!" демагин. Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!".

Жалолиддин Румий.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя

Дилфуза

Мен бу аёл билан  Тошкентда келган йилим  танишдим.

Ўшанда кўп қаватли уйларнинг шундоққина пастига ўрнатилган ҳарракка келиб ўтирарканман , ўзим тенги яна бир аёл ҳам  шу ўриндиққа яқинлашаётганини кўрдим. Ғашим келди. Ахир ёлғиз ўзим қолмоқчи эдим. Ўзи уйдан, эримнинг минғир-синғиридан қочиб чиққандим.
—Ассалому алайкум,-деди ўзим тенги рангпар, оппоққина жувон қўлидаги боласини оҳиста ерга қўяркан. Болакай озғингина эди. Сал наридаги арғимчоққа қараб кетди.
—Ўғлингизни олиб чиқмадингизми?-деди нотаниш аёл менга қараб
Унга йўқ дегандек қарадим. Шунда  жувоннинг ўта самимий, қандайдир бахтиёр  нигоҳларига маҳлиё бўлиб қолдим.
Ўзим  уйдан аразлаб, болам билан отасининг устидан қулфлаб келгандим, лекин  буни қўшни жувонга айтгим келмади. Қовоғимни уюб олдим. Қўшни келинчак эса гаплашгиси келаётгандек эди.
—Пирогдан олинг, олмали. Бугун пиширдим. Беихтиёр жувоннинг оқ елим халтадаги бир марталик идишдан олиб узатган ширинлигига қўл чўздим.
—Ширин чиқибди,— дедим пишириқни чайнай туриб.
Оппоққина, озғингина қўшни  табассум билан
—Ош бўлсин, олинг яна! —деди.
Бизнинг суҳбатимиз мана шундай бошланди. Қўшни келинчакнинг исми Дилфуза экан.
—Сизни аввал кўрмаган эканман, —дедим унга.
—Ҳа, мен ишлайман, кўчага кам чиқаман, —деди у.
—Болангизга ким қарайди?
—Боғчага берганман.
Болакай нари борса, бир ярим ёшлар атрофида, озғин, рангпар, аммо ақлли, тили бурро эди.
Дилфуза билан гаплашиб кўнглим ёзилди. У орзулари ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича, сиртқи ўқишда ўқир, иккита жойда ишлар экан. Бундан ташқари домимиз пастидаги дўконга лағмон чўзиб топширар, яқинимизда очилган турк цехидаги тикувчилар учун тушлик тайёрлаб оборар, ҳаммасига қандай улгуришига ақлим етмасди, тўғриси гапига ишонгим келмасди.
У шеър ёзишини айтди, кейин икки қатор ўқиб берди. Овози майин,  қўнғироқдек ёқимли эди.
Мен эса ҳафта давомида ишлаб, битта якшанба уйда бўладиган турмуш ўртоғимни пойлашдан бошқа юмушим йўқ. Тайёр пишириқлар сотиб олавериб, уларни  қандай тайёрлашни ҳам унутиб юборганман. Бўлмаса, кўп болали, оддий, етишмовчилиги кўп оилада улғайганман.
Дилфуза кўп  китоб ўқиркан
Уни бир ҳафта кўрмадим. Кўргим, гаплашгим келарди. Бир куни шом ораси эшигини топиб бордим. Энди тақиллатмоқчи эдим ҳамки, аввал эркак кишининг бақиргани, кейин аёл кишининг йиғлаган овози эшитилди.
—Илтимос, менга ишонинг...
Эркак ёмон, уят гаплар билан сўкар, аёл унга гап қайтармасди.
Кўнглим ғаш бўлиб қайтдим.
Қулоғим остида унинг шеър айтгандаги қувноқ овози билан йиғиси қоришиб эшитила бошлади.
Ёзнинг жазирамасида домда ўтириб бўлмай қолади. Бетон уйлар кун бўйи тўплаган иссиғини кечаси қайтиб чиқаради. Шундан  шом бўлиши билан  болаларимизни етаклаб, пастга тушамиз.
Ҳамиша ҳамма гапдан хабардор Дилбар опа гап бошлаб қолди. У мен бир ҳафтадан бери кўришни истаётган Дилфузанинг тепасида яшайди.
—Дилфузанинг эри одам бўлмайди. Кечаям роса жанжал қилди. Билмайман, бу қиз қандай чидайди. Ўзи Зулфия мукофотини олган экан. Китоблари чиққан, туғилган вилоятидаги каттакон, обрўли одамнинг қизи экан.

Ҳа, мен тахмин қилгандим. Унда оқсуяклигини билдириб турадиган  нимадир бор эди.
Кейин ҳамма уни муҳокама қилиб кетди.
—Э, ажрашсин, эртага бир касал орттириб олса, ўтиради...

Омад кулиб қиш кунлари Дилфузани кўриб қолдим. У ҳомиладор эди. Оппоқ юзлари ним пушти рангга кирган, дорга кир иларди.
—Шу совуқда кўчага ёйманг, қўлда ювяпсизми?
—Қўлда яхши очилади,-деди у дорга илиши билан тарашадек қотаётган кирларга қараб.
Негадир ундан
—Шеър, ёзиб турибсизми? —деб сўрадим.
—Ҳа, деди кулиб, энди насрда ҳам уриниб кўряпман...

Баҳор келиб уни яна бир йўқлаб бордим.
Эшикни  барзангидек эркак очди. Юзи қаҳрли, қандайдир қўрқинчли эди  эркакнинг.
—Дилфуза йўқ, пишириқларини бозорга олиб кетди! Кейин хайр-маъзурсиз эшикни ёпди. Тақ! Қарс!
Кўнглимга бир ғашлик тушиб қолди. Шундай нозиктаъб, гўзал, нозик аёл ва қўпол, қўрқинчли эркак. Худди соҳибжамол ва маҳлуқдек.
Кейин биз каттароқ уй олиб, бошқа туманга кўчиб кетдик, у маҳаллани унутдим, аммо Дилфузани унутолмадим.

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Японияда каллайи сахарлаб мана шундай навбатлар бўлар экан. Улар ошга ёки метанга навбат туришгани йўқ. Улар китобга навбат туришибди.

Бунақа ҳолатлар биз учун эриш туюлиши табиий. Чунки биз илм учун вақтимизни сарфлашга эринамиз. Бироқ, каллайи сахарлаб ош деса уйқумиздан воз кечиб бўлса ҳам бораверамиз.

Фожеамиз ҳам аслида шунда...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.

Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.

Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

Молия вазирлигига бундан буён сув солиғидан тушум бюджет ва сувчилар ўртасида автоматик равишда тақсимланишини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддиларининг ҳисоботлари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.

Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.

Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…
Подписаться на канал