piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

УСТОЗГА МУҲАББАТ.   

  Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий бир муддат Румийга маърифат ўргатгандан кейин ғоиб бўладилар. Устознинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим", деди. Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ёлғончининг елкасига ташладилар. Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: " Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим.Хабари чин бўлса эди, жонимни берар эдим
".

@piskrnthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ТАВАККАЛ

Карим Бахриев

Учмоққа шай севги қушининг
Қаноти қайрилар тезгина –
Мен сизни севаман, тушунинг,
Мен сизни севаман, қизгина.

Баҳорлар келади, кетади –
Мен қайтиб келмайман, сезгин-а.
Фиғоним фалакни тутади:
Мен сизни севаман, қизгина.

Бу кеча ҳам кечар, оқарар,
Сўзласам, юз ишва, юз гина –
Тушунмоқ мумкиндир ошиқни,
Ошиқман, севаман, қизгина.

Ой нури шувиллаб чақилар,
Дилимдан шубҳани қуваман.
Жуда кўп сўзладим, на қилай,
Мен сизни севаман, се-ва-ман...

@piskenthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Хозир аджика тайёрлашнинг айни вақти.
Жуда мазали ва иштаха очар ушбу салатни тайёрлашни ҳамма жуда яхши билади.Агар мана бу усулда тайёрласангиз янада мазали ва хушхўр бўлади.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Бахтли одам ҳеч қачон «Бахтлиман!» деб бақирмайди, жимгина бахтидан сармаст бўлади... Бахтлиман деб мақтанган кимсаларнинг барчаси аслида хақиқий бахтсизлардир.
Ҳақда бўлган одам ҳам «ҳақман» деб айюханнос солмайди, виқор билан ҳақ йўлида вазмин кетиб бораверади...
Асл нарсалар рекламага муҳтож эмас, кимнинг бахтли экани сиймосидан, кимнинг Ҳақда экани амалида кўринаверади...
Бахт сокинликни яхши кўради, ҳақиқат эса жим тургани билан ноҳақликка айланиб қолмайди...
СИЗ хамиша хақнинг томонида,адолатнинг ёнида бўлинг.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Порахўрдаги қулай шароит ҳеч бир ўғрида йўқ.

Абдулла Қаҳҳор
@piskenthayotu

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ОТА СОҒИНЧИ.

Томоғидан овқат ҳам ўтмай қолган турмуш ўртоғининг аҳволи Мухлисани хавотирга сола бошлади.
-Эшикни занжирладингми? Қайнонасининг саволига эрининг
-Ҳали Нигора келмадику?-деган жавобини эшитган Мухлисанинг юраги санчиб кетди.
-Раҳимжон, ўзингни қўлга ол, энди, қизингни узатдинг. Нигора келмайди, эгасига топширдинг!

Кўз ёшларини онасига кўрсатмаслик учун уйига кириб кетди Раҳимжон.
Бугун бир ҳафта бўлди қизи узатилганига. Ишдан келган турмуш ўртоғининг икки кўзи эшикда. Худди ҳозир Нигора кириб келадигандек. Мухлисанинг ҳам юраги тўкилиб турибди-ю, эрига сездирмасликка уринади. Кеч бўлса, йўқ бўлиб қоладиган одат чиқарди. Қаердалигини сўраса «Ҳовуримни босиб келдим», - дейди

Ишдан келиб овқатга уннаётганида дарвозанинг қўнғироғи чалиниб қолди. Очса, қизи билан куёви кулиб турибди. Юраги орзиқиб кетди. Қучоқ очиб кўришаркан ҳовлига кира солиб
-Адаси, қизингиз келди!-деди қувонч билан
Не-не давраларда кўкрак кериб юрадиган эрининг куёви билан кўришаётиб довдираб қолганини кўриб юраги эзилиб кетди. Бироз ўтириб қизи «Кетаман»га тушиб қолди.
-Ойижон бир соатга рухсат бердилар. Уйга меҳмонлар келиши керак! Ёлғизининг олов олгани келгандек тез кетаётганидан бир хафа бўлса, уйига ошиқаётганидан бир хурсанд бўлиб кузатди. Маҳкам бағрига босаркан, қизи қулоғига пичирлаган сўзларни аранг эшитиб қолди.«Ойижон, адамлага айтинг, эшигимнинг тагидаги тошда ўтирмасинлар, салқин ҳам тушиб қолди, ўзим келиб тураман, тез-тез»...
Мухлиса оғир қадамлар билан уйга кираркан, турмуш ўртоғининг кеч бўлганда йўқолиб қолишининг сирини билиб, кўз ёшларини тўхтата олмай қолди...
.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

У мактабни олтин медалга битирди. Кўпчилик унга ҳавас билан, айримлар ҳасад билан қарарди.
Ўқитувчиси уни синфдошларининг олдида мақтади:
– Мана, Зебо ҳамма фанларни аъло баҳоларга ўқигани учун мактабимизни олтин медаль билан битиряпти, – деди ўқитувчиси фахрланиб.
Шу пайт орқароқда ўтирган бир синфдош йигит луқма ташлади:
– Ҳа! У ҳатто соқовлар тилини ҳам яхши билади!
Синфда енгил кулгу кўтарилди. Ўқитувчи ўша йигитга танбеҳ берди. Шунда Зебо:
– Ҳечқиси йўқ, устоз! – деди маъюслигини яшириш учун жилмайишга ҳаракат қилиб. – У тўғри айтяпти... Ҳа, менинг дадам гапирмайдилар. Лекин шу ҳолига мен ҳар куни мактабдан қайтганимда, овқат пишириб кутиб ўтирдилар, дарсларимни қилишга ёрдам бердилар. Мен уларнинг ёрдами билан бугун олтин медални қўлга киритдим. Мен шу даражага етганим учун отамдан бир умр миннатдорман, уларга ҳар куни “Раҳмат, дадажон!” деб айтишдан чарчамайман. Ва келажакда ана шундай гапиролмайдиган болалар мактабида ўқитувчи бўлишни ният қилганман.
Синф сув қуйгандай жимжит эди....


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Барчанинг жонига тегар даражада шафқатсиз ва учраган кимса сени туртиб кетар даражада ювош бўлма.

Саъдий Шерозий
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади


Манба: ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_тадбир

Туманимиздаги 32-сонли мактабда 273-қарор ижросини таъминлаш   бўйича   ,,Дўстлик ва  мурувват ҳафталиги"да 2024- йил 1 -ноябр куни "Миллий урф одатларимиз!" мавзусида  мактаб ўқитувчилари ҳамда 8 синф ўқувчилари иштирокида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари  миллий ўзликни мадҳ этувчи шеър, қўшиқ ва миллий рақслар ижро этиб, фаол қатнашдилар.
Миллий урф одатларимиз намойиш қилинди.
Ўтказилган тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Тун сукут..тун осойишта сокинлик ва у кўнгил шивирларини тинглагувчи дилларга, ажиб сирли оламдир.
Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради
.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

нарсадан хабари йўқ эди. Онасининг юз-кўзидан ўпиб:

– Кетдик, онажон, кетдик! – деди.

– Қаерга, болам?

– Мен розилигингизга эришай, Она! – деди ва онасини бағрига олиб, одимлади. Чиқишидан олдин, аёлининг оиласи томон қараб:

– Менга Жаннатим (онам) керак! Дунёйингиз (қизингиз) ўзингизга сийлов! – деди.

Эргаш Салимов


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Туғилган кун

Ишдан келиб кийимларимни алмаштираётсам неваралар бувисининг овози келди:

— Отаси тезроқ чиқи-инг! Болаларингиз сизга қараб ўтиришибди-ии..

Дастурхон камтаргина безатилган эди. “Меҳмон келиб кетган бўлса керак”, ўйладим мен. Невараларнинг ҳам, уларнинг бувиларининг ҳам, менга иссиқ-иссиқ тикилишаётганлигидан мендан ненидир исташаётганлигини ҳис қилдим. Аммо нимани кутишяпти, билолмадим. Бу уларни завқлантираётган эди. Яна дастурхонга қарадим. Мўъжазгина, чиройли қилиб беза­тилган. Байрамнинг иси келаётганди. Аммо қанақа байрам? Менинг дув-доло бўлиб ўтирганимни кўрган невараларнинг момоси кўмакка келди:

— Бугун биз байрам қилдик!

Ҳайронлигим баттар ошди:

— У не байрам?

Кичик, беш яшар, шеърлар ёдлаб меҳмонларга ўқиб беришни (албатта, бекорга эмас) яхши кўрадиган набирам Маткарим бува оғзини бекитиб пиққиллаб кулди, кейин опаси, бешинчи синфда ўқиётган Зеваржонга тикилди: “Қаранг-а, билмас эканлар!”

— Не гап ўзи болалар?

— Вой, шуни ҳам билмайсизми? — Зеваржон чарос кўзларини катта-катта очиб, чексиз ҳайрат билан тикилди менга.

Бир муддат оиладагилар, яқинларнинг туғилган кунларини эслашга ҳаракат қилдим. Фойдасиз.

— Йўқ, билмас эканман, — тан олишга мажбур бўлдим мен ҳижолатда.

— Биз эса байрам қилиб ўтирибмиз, — неваралари томонда туриб “ҳужум” қилди бувиси.

Иложсиз қолган эдим.

Зеваржоннинг менга раҳми кел­ди:

— Ахир бугун Огаҳийнинг туғилган куни-ку-уу!

Дарвоқе, бугун 17 декабрь эди. Шундай кун хотирамдан кўтарилгани учун набираларим олдида чиндан ҳам изза бўлдим."
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ақл икки хилдир. Биринчиси ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритишинг мумкин бўлган ақлдир. Сен уни мактабдаги бола каби китобдан, устозлардан, фикрлардан, талабчанликдан, қоидалардан ва янги илмлардан ўрганишинг мумкин. Ақлинг бошқаларникидан кўра кўпроқ бўлади, фақат билган нарсаларинг миқдорича чарчайсан.

Бошқа бир ақл эса,
Яратганнинг эҳсонидир. Унинг манбаи руҳдадир. Қалбингдан илм булоғи отилиб чиққанида, унинг манбаи на бузилади, на эскиради, на ранги ўзгаради. Ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритган ақл, ташқаридан уйга оқаётган ирмоққа ўхшайди. Агар йўлининг устида бирор тўсиқ бўлса оқишдан ожиз қолади.

Сен ўз ичингдаги булоқни излаб топ!


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

МАХСУС ДОРИ

Қадим замонда ошқозони касал бир этикдўзни табиб узоқ даволабди. Дорилар таъси рқилмай, беморнинг аҳволи яхшиланмабди. Охири уни даволай олмаслигини айтибди. Бемор умидсиликка тушиб:
–  Агар менга ҳеч қандай дори ёрдам бермас, ўзим севган ловия шўрвани ичаман, кейин нима бўлса-бўлсин! – дебди. Табаб индамай елка қисибди.
Эртасига табиб куни билан беморниг аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар кутибди. Лекин кейинги кун табибнинг олдига ўша этикдўз хурсанд ҳолатда кириб келибди ва ҳеч қаери оғримаётганини айтибди. Табиб ажабланаибди, аммо беморнинг аҳволи яхшиланганидан ҳурсанд бўлибди.

Орадан бир неча кун ўтгач, табибнинг олдига бир тикувчи келиб, касалидан шикоят қилибди. У ҳам этикдўзнинг касалига чалинган экан. Табиб уни ҳам даволабди, лекин унга ҳам дорилар кор қилмабди. Шунда табиб яқинда бўлиб ўтган этикдўз воқеасини айтиб берибди. Ҳеч нарсадан умиди қолмаган тикувчи этикдўз каби ловия шўрвани тўйиб ичибди. Аммо, афсуски,у ўша куни оламдан ўтибди. Буни эшитган табиб «Этикдўзга яхши бўлган нарса тикувчига тўғри келмас экан», деб ўйлабди.

ЭНГ ЯХШИ ДОРИ – КЎНГИЛ ҲОТИРЖАМЛИГИДАДИР. КЎНГЛИ ХОТИРЖАМ ОДАМ ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКНИ ҲАМ ЕНГИШИ МУМКИН.  

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР

📚
Шарқ оламида, муқаддас Ислом дини руҳида яшаган халқлар орасида китоб, ёзув, қоғоз ҳамиша бeҳад мўтабар нe’мат ҳисобланиб кeлган. Шу боис одоб рисолаларида китоб бор уйда ётмаслик, ётиш зарур бўлса, китобга қараб оёқ узатмаслик, китобни худди китобнинг соҳибини, я’ни муаллифини мўтабар тутгандeк мўтабар тутиш та’лим қилинади.

Китобга э’тибор авлиё ва аллома зотлар ҳаётида бошқача шаклда намоён бўлади. Тасаввуф буюкларидан бирлари: “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мeн охирги туянинг арқонини таҳорациз ушламайман!” – дeганлар. Ҳазрат Ну’мон ибн Собит Абу Ҳанифа – Имом А’зам: “Мeн умрим давомида қоғоз бозоридан бeтаҳорат ўтмадим”, дeганлар. Бундан ма’лум бўладики, илгари қоғоз бозорлари алоҳида бўлган.

Ҳазрати Абу Ийсо Муҳамммад Тeрмизий ўз таснифлари бўлмиш “Ал-жоми’ ас-саҳиҳ” (“Сунани Тeрмизий”) китоби ҳақида сўзлаб: “Кимнинг уйида бу китобдан бор бўлса, ўша уйда ҳазрат Пайғамбар (алайҳиссалом) гапираётгандeк бўладилар”, дeганлар. Бу сўзлар бутун дунё аҳлига ма’лум ва машҳурдир. Дeмак, буюк аждодларимиздан мeрос бўлиб қолган ҳар бир китоб ёнида унинг азиз муаллифи туришини ана шу муборак сўздан англасак бўлади.

Китоб ўз мавқeига қараб, қалбни тирилтирувчи, шу’урни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.

Китобга қайтиш виждонга қайтишдир. Китобга қайтиш ҳақиқатга, инсофга, адолатга, ма’навият ва ма’рифатга, умуман олганда, ҳаётга қайтишдир. Китобсиз ҳаёт руҳсиз ҳаётдир. Руҳсиз ҳаёт eса ўлимдир.
📚
- Мирзо Кeнжабeкнинг
(“Китобга қайтиш виждонга
қайтишдир”) мақоласидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз...

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади...

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз..... ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади...

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз.... у йўлни тополмайсиз...

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз...

Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди...
Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз...

Омадга ишонсангиз - уни яратасиз...

Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Шу бугунги кундан нима олган булсангиз , бошқаларга шуни қайтаринг.
Шубха йўқки,бугун СИЗ учун ЭНГ яхши кун бўлди
Эртага эса СИЗ учун бундан ҳам яхшироқ бўлишига ишонамиз.
,@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мавлонодан ҳикоялар

Карнинг бемор зиёратига боргани

Булбулнинг навосини эҳтимол танирсан, лекин унинг атиргулда нима иши борлигини қаердан биласан? Қиёс ва фараз йўли билан билдинг ҳам дейлик... Лекин бу карнинг лаб ҳаракатларига қараб, англаб, тушунишига ўхшайди.
* * *
Кўпни кўрган, йўл-йўриқни биладиган одам кар кишига: “Қўшнинг касал экан, хабаринг бўлдими?” деди. Кар ўзига-ўзи айтдики: “Бу ҳолимда беморнинг гапларини қандай тушунаман, айниқса, овози баланд чиқмаса? Лекин зиёратига бормасам ҳам бўлмайди. Агар лабларини қимирлатса, нима деяётганини тахмин қиламан. Биринчи навбатда “Эй менинг қийинчиликда қолган дўстим, яхшимисан?” дейман. У албатта “Яхшиман” ёки “Ҳаммаси яхши”, деб айтади. “Худога шукр”, дейман ва нима еганини сўрайман. “Мева шарбати” ёхуд “Шўрва”, дейди. “Шифо бўлсин!” деганимдан сўнг табиблардан ким хабар олаётгани, қай бири даволаётгани ҳақида сўрайман. “Фалончи”, деганида айтаманки: “Бу табибнинг қадами қутлуғ. У келдими, демак, бу сенинг тез орада тузалишингни англатади. Биз ҳам унинг қўли енгиллигига гувоҳ бўлганмиз. Қайси беморни кўрган бўлса, мурод ҳосил бўлган, касал шифо топган”.
Оқкўнгил кар тайёрлаган бу жавобларини тартибга солиб хаста қўшнисидан ҳол-аҳвол сўрашга кирди. “Яхшимисан?” деган эди, “Ўляпман”, деди бемор. Карнинг жавоби “Худога шукр!” бўлди. Бемор ғазабланди, оғринди. Ичида: “Бу қанақа шукр қилиш? Демак, менга ёмонлик соғинаркан-да, энди тушундим”, деб  ўйлади. Кар киши фаразларга таяниб, тахминий жавоблар берди, аммо ўйлаганлари хато чиқди.
Шундан кейин кар: “Нима единг?” деб сўраганида, бемор “Заҳар”, деди. Кар жавобан айтдики: “Ош бўлсин!” Беморнинг ғазаби ортди. “Табиблардан ким даволагани келяпти?” деган сўровга бақириб берди: “Азроил келяпти! Бўлдими? Қутулдимми? Йўқол, кет!” Кар пинагини ҳам бузмай: “Унинг қадами қутлуғ, хурсанд бўлавер!” дея зиёратга якун ясади. Уйига қайтаркан, “Худога шукр, шундай пайтда ҳол-аҳвол сўраб, қўшничилик ҳақини адо этдим, беморнинг кўнглини олдим”, дея севинди. Гарчи бу ташрифи жуда зарарли бўлса ҳам, фойда кўрдим, деган гумонга борди. Хаста эса бу вақтда “Ўша жафокорнинг менга душманлигини билмас эканман”, дер, хаёлига ёмон гаплар келар, кар қўшнисини ранжитадиган, камситадиган ҳақоратлар айтишни истарди. Ҳолати айниган овқатни еган кишининг то уни қусмагунича кўнгли айнишига ўхшарди. Мана, ғазаб қандай енгилади! Бу ғазабни қуса кўрмаки, эвазига ширин сўзлар эшитишинг даргумон.
Бемор тоқатсизланар, “Бадният аҳмоқ қаерга кетди? Менга айтган ҳар бир гапига муносиб жавоб қайтаришим шарт! У келганида қаттиқ касал эдим, ақлим ўтмаслашган, хаёлимга ҳеч нарса келмаганди. Бемор зиёрати аслида уни тинчлантириш ва тасалли бериш учун бўлади, унинг иши эса душманлик эди! Мени заиф, бемажол ҳолда кўриб, севинишни хоҳлаган экан”, дерди.
Ибодатидан манфаат кўзлаб, адашганлар кўп. Бу орқали савоб олиш ва жаннатга кириш ҳаракатида бўлишади. Бироқ уларнинг ибодат деб қиладиган ишлари, аслида, пинҳоний гуноҳ, исёндир. Чунки Аллоҳдан бошқасини мақсад қилиш айб. Хўжакўрсинга, фақат савоб учун ўқилган намоз ташқаридан соф, тозадек кўринса ҳам, ичи яширин ширк билан қопланган. Худди тескари натижа берган амалини хайрли иш деб ўйлаган кар одам каби... У “Яхшилик қилдим, қўшнилик вазифамни бажардим, кўнгил олдим”, деб бемалол ўтирарди. Ваҳоланки, беморнинг қалбида у учун бир олов алангаланиб, ўзини ҳам ёққан эди.
Ёққан оташларингдан эса,эҳтиёт бўл!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲАЁТ  КЎЗГУСИ

Ким бўлсангиз бўлинг, нафсингиз ва лавозимингиз учун, ШАРАФСИЗ бўлманг.
Одам бир марта туғилади, бир марта ўлади!..

Абдувоҳид Сувонов
@pidkenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна -2025

ЭНДИ ОБУНАДАН ЮЗ ЎГИРИБ БЎЛМАЙДИ

Маърифат билимдонликнинг асоси бўлиб,у инсоннинг ҳаётдаги ўрни,мақсади , бурчи ва масъулиятларини англатишдан бошланади.Буларни тўғри англаб етмаган инсон қанчалик билимли бўлса ҳам , маърифатли хисобланмайди.
Тасаввуф таълимотига кўра ҳам инсоннинг камолотга элтувчи йўлларнинг асосини “Маърифат”деб аталиши бежизга эмасдир.
Маънавият эса, инсоннинг рухий олами,онги, тафаккурининг жами,яъни ,дунёқараши бўлиб , қилаётган ҳар бир ишимизда ўзини намоён қилади .
Мана шу икки сўз инсоннинг кимлигини ва ҳақиқий бахосини белгилаб беради.
Шунинг учун ҳам , ҳамма вақт, ҳамма даврларда маънавият ва маърифат масалаларига жуда жиддий эътибор қаратилган .Маърифат масаласи хатто бизнинг Конституциямизда ҳам ўз аксини топган бўлиб, ўн бир йиллик таълим олиш мажбурий эканлиги белгилаб қўйилганлиги ва таълим сохасидаги барча харажатларни давлат ўз зиммасига олишининг ўзи фикрларимизнинг исботидир.
Муборак Хадиси Шарифимизда ҳам бешикдан то қабргача илм олиш кераклиги мархамат қилинади.
Инсон маънавий камолотга етиши учун эса тинмай ўқиши, изланиши,ўз билимини орттириши, замон билан ҳамнафас бўлиши зарур.
Агар одам ўз устида ишламаса, билимини бойитиб , тажрибасини ошириб бормаса, асло муваффақиятга эриша олмайди.
Буларнинг барчасига эришиш учун эса мутолаа билан шуғулланиш, китоб, газета ва журналлар ўқиши керак.
Кеча вилоят Ахборот Комммуникациялар Агентлиги бошқармаси ва вилоят хокимлигининг Ахборот хизмати билан биргаликда ўтказилган йиғилишида ҳам айнан мана шу долзарб масалалар кўтарилиб, бу борада махаллий газеталар олдида турган вазифалар тўғрисида сўз борди.
Хулоса шу бўлдики, обуна масаласида ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди, ихтиёрийликни рўкач қилиб , обунадан юз ўгирилмайди ва бу масаладаги “ёз-ёз”ларга қулоқ тутилмайди.
Ҳамма, у ким бўлишидан қатъий назар, маърифатдан юз ўгирмаслиги, бу борада айниқса устозлар, зиёлилар,рахбарлар ташаббусни ўз қўлларига олишлари лозим.
Биз аксарият холларда эътиборни устозларга қаратаётганимизнинг сабаби ҳам аслида маърифатли устозгина маърифатли шогирд тайёрлай олишига ишорадир.
Билимнинг, маърифатнинг , китобларнинг, газета ва журналларнинг асосий харидорлари ҳам устозлардир.
Баъзилар иддао қилаётганидек,биз устозларнинг ҳамёнига кўз тикаётганимиз йўқ, аксинча, уларнинг ҳақиқий маърифатли касб эгалари сифатида бу масалага ҳаммадан ҳам кўпроқ масъул эканликларини таъкидлаяпмиз холос.
Туман тиббиёт бирлашмасига биз бир бора эслатдик . Шундай бўлса ҳам уларнинг бугунги кундаги обунаси устозларникидан бир неча баробар кўпроқдир.
Биз обуна масаласида ҳурматли устозларимиз билан қандай музокара олиб бораётганимизни уларнинг ўзлари яхши билишади.
Ҳурматли устозлар.Шу кунгача сайлов дедик, ишимиз кўплигини, топшириқларни рўкач қилдик ва обунани шу ахволга солиб қўйдик.Лекин энди ташаббусни ўз қўлингизга олмасангиз, эртага уялиб қолишингиз мумкин. Чунки обуна бугун ғоят долзарб паллага кирди.Энди бу ҳақда ҳаммамиз биргаликда жавоб беришимиз керак бўлади.
Газета ўқинг, маърифатли бўлинг деётган бўлсак, барчани эзгуликка, маърифатга, маънавиятли бўлишга ундаяпмиз. Маърифатга ундаш эса ҳеч қачон, ҳеч бир замонда ёмонлик хисобланмаган.
Бу гапларимиздан эса бошқа ташкилот ва корхоналаримиз рахбарлари ҳам тегишли хулоса чиқариб оладилар деб ўйлаймиз.
Харакатни бугундан бошламасангиз,оғирлик эртага сизга эмас, ходимларингизга тушишини унутманг. Чунки обуна учун берилаётган вақт, аслида сиз учун имкониятдир.

Тахририят.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тадбир

Туманимиздаги 40-сонли мактабнинг 1-4-синфларида "Мехржон байрами" ва" Ҳосил байрами" тадбирлари бўлиб ўтди. Жаннатмакон юртимизда пишиб етилган сарҳил мевалар, полиз экинлари билан безатилган байрам дастурхонлари тадбирга ўзгача файз бағишлади. б
Ўқувчилар мева, сабзавотлар тилидан шеър,топишмоқлар айтдилар.
Улар ижросида янграган куй ва қўшиқлар, шўх ва жозибали рақслар барчага қувонч бағишлади.

М.Ахророва
Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари .
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_тадбир

Куз-табиатнинг энг гўзал фаслларидан бири.
Куз шунингдек ҳосил тўплами ва қиш учун тайёргарлик кўриш фаслидир. Баҳор ва ёзда ўстирилган мева -сабзавотлар, ҳосил йиғиш ва сақлаш ишларига қаратилади. Бу фаслнинг ўзига хос хусусиятлари бор: табиатнинг гўзаллиги , кўчада айланаётган баргларнинг шовқини янги бошланишлар ва янги орзулардир.
Жаннатмакон юртимиз бетакрор табиатига эга она заминимиз турфа неъматларга бой.
Жорий йилнинг 1-ноябр куни туманимиздаги 9-сонли мактабда "Ҳосил байрами" тадбири кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Ўқувчилар маҳорати , дастурхон безаклари шунингдек , куй ва қўшиклар, рақслар барчага манзур бўлди

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Адашган севги: сиз ундан бошқаларга шикоят қилишни истайсиз.
Ҳақиқий севги: сиз ундан ўзига шикоят қилишни истайсиз.

Анна Фрейд
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.

– Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? – деди.

Аёл:

– Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!

– Шу сабаб турдингизми? Хўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!

– Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!

– Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар. Лекин мен сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?

– Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!

– Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?

– Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти-вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.

– Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! – деб аёлига табассум қилди.

– Ҳа, айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар-а?

– Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!

– Таклифларининг сабаби нима, азизам?

– Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! – деди аёл.

Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:

– Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?

– Ҳа, онажон, мазаси йўқ!

– Ҳа, унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори-дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Унга масъулсан!

– Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!

– Яратган сизларни соғ-саломат қилсин, болажоним!

– Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.

– Қаерга болажоним?

– Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабланманг! Уришманг!

– Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!

Ўзи сизни асрасин, онажон!

Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб машинадан туширди.

Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлаб:

– Ойингизга нима бор эди? – деди.

– Хотиржам бўлинг! Бу ердан чиқиб, кейин ташлаб келаман! – деди эри.

Келиннинг ота-онаси уларни кутиб олди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.

– Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим – ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди. Тез ечим топмасангиз бўлмайди. Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! – деди.

– Демак, ўша муҳим-м-м масала менинг онам экан-да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!

– Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! – деди қайнота.

Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.

– Онам қанилар? – деб сўради куёв.

– Ҳа, уларми… улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.

– Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?

– Ҳа.

Куёв қайнотасининг оиласига бироз қараб турди-да, улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:

– Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қиламан! Чунки ҳаммангизнинг қўлларингиз ювуқсиз, кир! Сизлар бор жойда нафас ололмайман! Кўнглим сиқилади! – деди.

Ҳаммалари даҳшатга тушишди.

Аёл шашт билан ўрнидан туриб:

– Бу нима деганингиз? – деди.

– Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! – деди. Сўнг қайнотасига қараб: – Сиз-чи, кап-катта одам! “Онангдан қутул! Уни ҳайдаб сол”, дегани Худодан уялмадингизми? Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса, нима қилган бўлардингиз? Аллоҳ инсоф берсин, сизларга! – деди.

Сўнг онаси ўтирган хонага кириб уни олиб чиқди. Онаизорнинг ҳеч

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН...

Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди.
Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан.
Ҳалиги кимса опасига қараб:
— Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди.
Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида хеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди.
Эртаси куни ҳалиги одам бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди...
Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор.
Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!

Мавлоно Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Мулоҳаза_учун

Бир сафар Далай Ламадан нима кўпроқ уни ҳайратга солиши ҳақида сўрашганида у шундай жавоб беради:

«Инсон. Чунки, у дастлаб пул топиш учун соғлигини қурбон қилади. Кейин эса, соғлигини тиклаш учун пул сарфлайди. Бироқ, у ўз келажаги ҳақида шу қадар ташвишланадики, ҳеч қачон ҳозирги кунидан завқланмайди. Натижада, у на айни дамда ва на келажакда бахтли яшайди. У худдики ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ўлаётганида яшамаганидан афсусланади...»

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал