piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_билдириш

Пискент урматли туманимиз фуқаролари!

🔻Агарда хонадонингиз ёки маҳаллангизда коммунал соҳаларда муаммолар ёки фавқулодда авария ҳолатлари юзага келса, зудлик билан штаб аъзоларига хабар беришингизни сўраймиз.

📌Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун тезкор штаб таркиби ва телефон рақамлари:

✅Штаб рақами (70) 545-15-21.

✅Штаб раҳбари – Пискент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникасияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Дониёр Абдазимов
📞Тел.: (98) 127-00-47.

✅Штаб котиби – Пискент тумани ҳокимлиги энергия менежери Улуғбек Қодиров
📞Тел.: (99) 699-91-92.

🔥“Пискенттумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Собир Сойипов
📞 Тел.: (98) 190-88-22;
☎️Тел.: (99) 961-10-04 (диспетчер).

💧Пискент туман Сув таъминоти бўлими бошлиғи Бекзод Қодиров
📞Тел.: (99) 303-26-37;
☎️ Тел.: (70) 51-393 (диспетчер).

🔹Пискент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Садулла Исломов
📞Тел.: (94) 625-25-00;
☎️Тел.: 101: 1050 (диспетчер).

💠Пискент туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Воситхон Отахонов
📞Тел.: (97) 118-38-80.

🏗Пискент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Фахриддин Эшонқулов
📞Тел.: (90) 925-10-79.

🛣Пискент тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Мурод Қодиров
📞Тел.: (99) 274-79-79.

🏠Маҳаллалар уюшмаси бўлими бошлиғи Хикматжон Исамухамедов
📞Тел.: (99) 630-63-34.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мавлоно дерларки:

Қийин бир даврга кирганингда ва ҳар нарса сенга қаршидек кўринганида, бир дақиқа ҳам бардош беролмайдиган ҳолга тушганингда, асло таслим бўлма.
Чунки ана ўша нуқта, йўналишнинг ўзгарадиган ўрни ва замонидир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Коррупция иллат

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди.
Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун 2017 йил Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масаладир. Гарчи уни бажариш учун масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис эта билиши даркор.Коррупцияга қарши курашиш жуда мураккаб жараёндир. Чунки ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, нафси ва кўзи оч шахслар жамиятимизда ҳамон учраб турибди. Бу иллатни даф қилиш учун жамиятда қонун устуворлиги асосий масала бўлмоғи зарур.
Давлат ҳокимияти тизимларининг иш фаолияти шаффоф бўлиши керак ҳамда бу шаффофлик жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида назорат қилиб борилиши лозим. Уларнинг фуқаролар ҳуқуқларининг шарҳлаб бориши ва жамиятда ҳуқуқий саводхонлик даражаси-нинг юксалишига ёрдам берувчи мустақил ҳокимият бўлиши айни муддао бўлиб, халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшашлари учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бу, фуқароларимизда ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқдир. Чунки, ҳар қандай қонунбузарлик ҳолатларининг содир этилишига ва ортишига кўп ҳолларда фуқароларимизнинг бефарқлиги ва лоқайдлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлигининг кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

И.Акбаров,
Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокурори, полковник.
Ш.Исламов,
туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочей поездкой в Навоийскую область.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ИЛТИМОС

Абдулла Орипов

Сенга балки аён, балки ноаён
Бир ҳаёт ҳадисин айлайин баён.
Майли, сувлар кечгин, майли, ўтда ён,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Саргардон, йўлларда қолсанг ҳамки оч,
Сабру қаноатни қилгил бошга тож,
Нотанти йўлдошга бўлма ҳеч муҳтож,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Таънадир дунёда ёмондан ёмон,
Нон бериб рангингни этгайдир сомон.
Ақлинг бутун бўлса, тўрт мучанг омон,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Бўри эмас дейсан одам одамга,
Кўзинг каттароқ оч, боққил оламга,
Биров отамга дер, биров онамга,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Саховат аҳлига гарчи юз бурдим,
Гоҳи дам ҳайратда лол қотиб турдим,
Норнинг ит олдида чўкканин кўрдим,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

Оҳ, дўстим, демагил қайдан бу туйғу,
Шеърим сен учун ҳам бўлолсин кўзгу.
Менинг бир жайдари фалсафамдир шу:
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Асалли печенье тайёрлаймиз.
Жуда юмшоқ,мазали,оғизда эрийдиган ушбу ширин пишириқ болажонлар учун ажойиб совға бўлади .

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Инсонни кўрганингдeк ҳисоблама!
(Унда) Кўра олмаган нарсаларингни қидир...
Ичи ҳақиқатнинг расмидир, ташқариси эса фақатгина бир манза
ра холос.
Жалолиддин Румий.

Инсоннинг юзи ботинининг ойинасидир.
Айниқса кўзлари.Фақат кўзларига бор хақиқатни ошкор қилиб қўяди.Бекорга,"Кўкдир,қора,мовийдир,кўзлар кўнгил ойинаси дейилмаган".
Шунинг учун кўнгилни тоза,юракни кенг қилинг.Мени ичимга яширганларимни хеч ким билмайди деманг.
Ундаги бор сир асрорни кўзлар ошкор қилади .
Тоза кўнгил ва кенг юрак билан яшаган инсон асло завол топмайди.
Барча эзгу ниятлари ижобат
бўлади.
@piskrnthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

МАХСУС ДОРИ

Қадим замонда ошқозони касал бир этикдўзни табиб узоқ даволабди. Дорилар таъси рқилмай, беморнинг аҳволи яхшиланмабди. Охири уни даволай олмаслигини айтибди. Бемор умидсиликка тушиб:
–  Агар менга ҳеч қандай дори ёрдам бермас, ўзим севган ловия шўрвани ичаман, кейин нима бўлса-бўлсин! – дебди. Табаб индамай елка қисибди.
Эртасига табиб куни билан беморниг аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар кутибди. Лекин кейинги кун табибнинг олдига ўша этикдўз хурсанд ҳолатда кириб келибди ва ҳеч қаери оғримаётганини айтибди. Табиб ажабланаибди, аммо беморнинг аҳволи яхшиланганидан ҳурсанд бўлибди.

Орадан бир неча кун ўтгач, табибнинг олдига бир тикувчи келиб, касалидан шикоят қилибди. У ҳам этикдўзнинг касалига чалинган экан. Табиб уни ҳам даволабди, лекин унга ҳам дорилар кор қилмабди. Шунда табиб яқинда бўлиб ўтган этикдўз воқеасини айтиб берибди. Ҳеч нарсадан умиди қолмаган тикувчи этикдўз каби ловия шўрвани тўйиб ичибди. Аммо, афсуски,у ўша куни оламдан ўтибди. Буни эшитган табиб «Этикдўзга яхши бўлган нарса тикувчига тўғри келмас экан», деб ўйлабди.

ЭНГ ЯХШИ ДОРИ – КЎНГИЛ ҲОТИРЖАМЛИГИДАДИР. КЎНГЛИ ХОТИРЖАМ ОДАМ ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКНИ ҲАМ ЕНГИШИ МУМКИН.  

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳамёни бой, аммо руҳи фақир бўлган инсонни ҳоли кўп шармандали.
Чунки, у ҳар нарсанинг баҳосини билади, қадрини эмас!


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Менинг шундай Дўстларим бор.

Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли каму➖ кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг➖ бўлсин.

Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан➖ деб, бузиб хилватинг
Босиб келар дўстларинг бўлсин!!!

Севинг улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул➖яйра кулдир➖
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

БИР ЧОЛНИ УЧРАТДИМ

Бир чолни учратдим,
Қўли қон эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Дўстимни душманга сотгандим…- деди, —
Икки қўлим қондир ўшандан буён».

Бир чолни учратдим,
Тили йўқ эди,
«Нима бўлди?» — дедим ёнига келиб.
Ғўлдираб нимадир деди, хўрланган
Боболар қабрига ишора қилиб.

Бир чолни учратдим,
Кўзи кўр эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Хиёнат қилгандим имонга… — деди, —
Ўзимни излайман ўшандан буён».

Хуршид Даврон
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ТУЙҒУ ЭҲТИРОМИ

Унинг таътили тугаб, шаҳрига қайтиш учун самалётга минди. Ёнидаги ўриндиқда кўриниши ва кийинишидан қишлоқданлиги билиниб турган ёши катта аёл ўтирган эди. Овқат тарқатила бошланди. Ҳар бир киши учун таомининг ёнида оқ ширинлик ҳам бор эди. Ҳалиги аёл уни пишлоқ деб ўйлаб, нон билан ея бошлади. Бироқ адашганини билгач, хижолатдан юзи қизарди. Ёнидаги ҳамроҳига қаради. Йигит ўзини кўрмаганга солиб, аёлнинг ҳаракатларини такрорлади. Буни кўрган аёл кулиб юборди. Йигит:
– Хоним, нега ширинлик эканини айтмадингиз? Мен уни пишлоқ дебман, – деди.
Аёл жавоб берди:
– Мен ҳам сиздек ўйлабман.
Аслида йигит унинг пишлоқ эмаслигини, яна бунинг сафар эканини, яқинда ниҳоясига етишини, ҳамроҳининг оддий ва ёши катталигини ҳам билган эди...
Туйғулар ва инсонлар қалбининг риоясини қилиш ибодатдан кам эмас. Инсонларни хотиржам қилинг, туйғуларини ҳурматланг, покиза ва чиройли сўзлар айтинг.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Давлат чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди

Чегара зонасида доимий яшамайдиган ва 5 кундан ортиқ муддатга келадиган фуқаролар Ички ишлар органлари томонидан бериладиган рўйхатга олиш варақасини олишлари шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси режими тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, у Давлат чегарасини жиҳозлаш, Давлат чегарасини шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтиш, у орқали товарларни олиб ўтиш, чегарада хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, чегаравий можароларни ҳал этиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом чегара зонасига кириш (ундан чиқиш), ундан ўтиш, у ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Чегара зонасида доимий яшайдиган шахслар чегара зонаси доирасида рўйхатга олиш варақасини олмасдан ҳаракатланиши мумкин. Чегара зонасида доимий яшамайдиган ва 5 кундан ортиқ муддатга келадиган фуқаролар Ички ишлар органлари томонидан бериладиган рўйхатга олиш варақасини олишлари шарт. Бунинг учун улар профилактика инспектори ёки маҳалла фуқаролари йиғини раисига мурожаат этишлари лозим.

Чегара зонасида жойлашган санаторий, дам олиш уйлари, пансионатлар, туристик базалар ва бошқа даволаш- соғломлаштириш муассасаларига борадиган фуқаролар ушбу зонада шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, санатория ва туристик йўлланмалар ёки ушбу муассасалар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича бўладилар.

Болалар чегара зонасида жойлашган дам олиш оромгоҳлари ва болалар учун бошқа муассасаларда йўлланмалар асосида бўлади. Ушбу муассасалардаги болаларнинг ота-оналари фарзандларини кўриш учун чегара зонасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида 5 кун давомида бўладилар.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#обуна- 2025
#маънавият
#маърифат

ҲАММА ИШДА ИЛҒОР МАКТАБ

Туманимиздаги 6 - сонли мактаб бугунги кунда энг илғор мактаблардан бири хисобланади.
Мактабнинг эришаётган ютуқларида унинг аҳил ва иноқ жамоасининг, ўз касбининг хақиқий мутахассислари , жонкуяр, тажрибали, хақиқий маърифат фидоийлари бўлган устозларнинг хиссаси каттадир.
Мактабда маънавий муҳит нихоятда соғлом бўлиб, ҳамма ишлар ахилу иноқликда амалга оширилади,муаммолар биргаликда хал этилади.
Шунинг учун обуна бўйича ҳам ҳеч қачон муаммо келиб чиқмасдан, жамоа бу йил ҳам биринчилар қаторида бормоқда.
Албатта бундай муваффақиятларга эришишда жамоанинг бошини қовуштирадиган, хақиқий рахбарлик қобилиятига эга бўлган директор Гулчеҳра Абдуназарованинг хизматлари каттадир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#инсонийлик

ҚАЛБЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ


Жамиятимизда шундай инсонлар борки , жисмоний имкониятлари чекланган бўлсада ақлан кучли, маънан бой. Улар ҳаётда шунчаки яшашни, бекор ўтиришни истамайдилар. Имконсизликдан имкон топиб, бирон иш билан машғул бўладилар, ҳунар ўрганадилар.
Туман ногиронлик жамиятининг икки мингга яқин аъзоси бўлиб, уларнинг кўпчилиги тикиш-бичиш, рассомчилик , тўқувчилик , пойфзал таъмирлаш, соат ва тикув машиналарини созлаш каби ишлар билан шуғулланиб, жамиятга ҳам , оилаларига ҳам фойда келтирмоқдалар. Бироқ уларнинг орасида оғир дард туфайли ўзгалар ёрдамига мухтож бўлиб қолганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Туман ногиронлар жамияти ва саховатли инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдам ногиронлиги бор шахсларнинг кўнглини тоғдек кўтаради. Яқинда шу жамиятнинг бош мутахассиси Ш.Назирова ногиронлиги бор оилалар холидан хабар олди. Жумладан Ойбек маҳалласи фуқароси Маъруфхон Аббосхонов кўп йиллирдан бери оёқлари яхши ишламаслигидан азоб чекиб келади. Мўминободлик А.Рашидов эса оёқларини бир неча марта операция қилдириб келди. Култепа маҳалласидан Г.Абдувоҳидова, Дўстлик маҳалласидан У.Мирзақулов, Чимқўрғон маҳалласидан А.Абдураҳмонов каби ногиронлиги бор шахслар бугунги кунда хомийлар томонидан кўратилаётган беминнат ёрдамдан миннатдорлар. Уларга маҳаллардан моддий ёрдам берилаётган бўлса, ногиронлик жамияти томонидан хабар олиниб, кемтик кўнгилларига қувонч улашилмоқда.
- Имконияти чекланган одамларнинг дардманд кўнгилларига қувонч улашиш, руҳларини кўтариш, озгина бўлсада мадад бўлиш , -хар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Атрофимизда саховатпеша инсонлар кўп. Улар ёрдамга мухтож инсонларга яхшилик қилсалар, меҳр-мурувватли бўлсалар , бу эзгу амаллари ўзларига икки ҳисса бўлиб қайтади- дейди жамиятнинг бош мутахассиси Ш.Нзирова.

Ш.Ташматова

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Адлия хабарлари

ЮРИДИК ШАХСЛАР БИРЛАШМАЛАРИ

Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин.
Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма Фуқаролик Кодексида назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин.
Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади. Бунда (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак.
Қонунчиликда юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари ҳам белгиланиши мумкин бўлади.

Р.Мавланов,
Пискент тумани Юридик
хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#2024_йил_1_ноябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

🔹барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔹таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔹кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔹ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔹яшаш шароитларини яхшилаш;

🔹давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔹давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу, мафкура. Мафкура ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кўп асабийлашиш саломатлик учун зарар. Асаб толаларингизни ва соғлигингизни асраш учун:

Ҳар куни ўзингиз ва атрофингиздагиларга “Бугун қандай яхши воқеалар бўлди-а?” дея савол беринг. Ижобий нарсаларни эслаш сира ортиқчалик қилмайди.
Сизнинг қўлингизда бўлмаган ёхуд ўтиб кетган ишлар учун асабийлашманг!
Ўзингизнинг ҳаётингиз билан яшанг,ўзганики билан эмас, Бировларнинг муаммоларидан узоқроқ юринг.
Майда, аммо энг зарур муаммоларни тезроқ ҳал этинг. Катта ишларни эса қисмларга бўлиб олинг.

Нохуш ҳолатларни ҳазил-мутойиба билан енгиб ўтинг.
Дилингизга оғир ботадиган гап айтишганида “Манзилда адашишди”, денг-да, у ҳақда унутинг!
“Нимаики бўлмасин, бари яхшиликка” мақоли доим ёдингизда турсин!
Кучли психологик жараёнга дуч келганда тезда тинчланиш учун қайноқ, аччиқ кофе ичинг, рақсга тушинг, уй ёки ишдан чиқиб, тоза ҳавода сайр қилинг!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲАЙРЛИ ТУН

Бу хаётда катта гапирмаслик керак экан.

Масалан, "Мен ҳеч қачон..." деб бошланадиган жумлалар тузманг.
Бошқасининг бошига келгани, сизнинг ҳам бошингга келиши мумкинлигини унутманг.
Кимнингдир мусибати ҳақида гапиришдан ўзингизни тийинг.
Сўзлармиз ➖ имтиҳон кулгулармиз эса ➖кўз ёш бўлиши мумкин экан.


@piskenthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма. Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама. Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма. Ҳаммани ўзингдай кўр. Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир. Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲАММА ГАП ЯХШИ НИЯТДА

Ривоятларда келишича, бир киши уйланганидан кейин ишлари юришгандан юришибди. Банда экан-да, бир куни кўнглидан кибрли ўйлар ўтибди: "Бу ажойиб хислатнинг, чиройли ҳаётимнинг сабаби тақвода. Аллоҳ таоло тақволи бандасини шундай мукофотлайди..." деб роҳатланибди.
Дастурхон бошида аёлига: "Ҳамманинг эри ҳам мендек эмас..." каби гапларни айтибди. Аёли индамай кулиб қўя қолибди.
Шу гапдан кейин орадан бир ҳафта ўтибди. Эр негадир кундан-кун тушкунликка тушиб борибди. Аёли бу ҳолнинг сабабини сўраганида, афсус билан:
– Э, нимасини айтасан, хотин, олдинда бўладиган ишлар тугул, узоқроқдаги нарсаларга ҳам кўзим ўтмай боряпти. Ишларим ҳам орқага тортди, – дебди.
Аёл табассум билан жавоб берибди:
– Сиз ҳалол топиб келтирганларингиз фақат вужудимизга эмас, руҳиятимизга ҳам қувват бўлсин, деб ўчоқ бошида доим тилимда дуо, кўнглимда яхши ўйлар бўлди. То ўтган ҳафта неъматларни ўзингиздан билгунингизга қадар... Бир ҳафтадан бери ўша одатимни тарк этдим. Сиздаги бор яхшиликларда менинг ҳам ҳиссам катта эканини ҳис қилинг, деб ўйладим ўзимча. Аслида мен ҳам хато қилдим. Барча неъматлар Аллоҳдан эканини иккаламиз ҳам унутдик. Парвардигор кибр қилганимиз учун бизларни кечирсин...


@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АҚИДАВИЙ ҚОИДА

Хаёл психолог олимлар наздида икки турга бўлинади: биринчиси, қайтарувчи хаёл, худди Маккада туриб Дамашқдаги уйимни хаёл қилганимдек. Иккинчиси, яратувчи хаёл. Бу шоирлар, ёзувчилар, рассомлар ва санъат усталарининг хаёлидир. Анави санъаткорларнинг хаёлотига бир разм солинг. Улар асли воқеъликда йўқ нарсани кўрсата олишадими? Венус ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош биз умримизда ҳеч кўрмаган суратни пайдо қилди. Лекин мана шу сурат янгитдан яратилганми ёки воқеъликдан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилганми? Ўзи кўрган бурунларнинг энг чиройлисини олган, энг чиройли оғизни, энг чиройли жисмни олиб мана шуларни бирлаштирган. Натижада янги сурат пайдо бўлган. Лекин шу янги сурат бор нарсалардан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилган.
Париж музейида сақланадиган Оссурия қанотли бургут тимсолини ясаган ҳайкалтарош ҳам одамнинг калласини олиб бургутнинг жасадига қўйган. Унга қуш қанотини бириктирган. Янги сурат, лекин эски нарсалардан бўлиб-бўлиб ишланган.
Адиба Хавла Қaзвиний ўйлаб топган ғаройиб ҳайвон ҳам шу кабидир. Шоирларнинг хаёлоти ҳам истиора, ташбеҳ, киноя ва ажиб муболағаларга ҳар қанча чуқур кирмасин, аслида воқеъликда бор бўлган турли бўлаклардан жамланган холос. Агар биз мана шу бўлакларни жамлаш учун янада чуқурроқ киришни истасак, энди, хаёлнинг ўзи ҳам бундай жамлашдан ожиз қолади.
Мисол учун, ранглар оламидан бир бўлак ва товушлар оламидан бир бўлак олинг. Энди: “фалончи қўшиқчи атиргул хиди таралиб турадиган қўшиқ айтди” ёки “фалончининг атири қизил рангли хид таратар экан”, деб айтиб кўринг. Мана шу манзарани хаёлингизга келтиринг. Биласизки, бу нарсани ҳеч тасаввур қила олмайсиз. Ҳолбуки, бу ҳам воқеъликда бор бўлган нарсалардан ташкил топган эди.
Биз хушбўй куйни, қизил хидни хаёлимизга сиғдира олмаймиз. Биз уч ўлчамли фазо (узунлик, кенглик, баландлик) дан ташқари нарсани ҳам тасаввур қила олмаймиз. Масалан, тўртинчи фазони", юзаси йўқ доирани, бурчаги йўқ учбурчакни тасаввур қила олмаймиз.
Биз фақат ўзи тасаввуримизгагина таяниб яшамасдан, ҳаёт бизнинг тасаввуримиздагидан минг чандон ортиқроқ эканини унутмаслигимиз керак.

Тантовий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

МАСОФА

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?
- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.
- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику? - сўради яна устоз.
Шогирдлар турли хилдаги жавобларни бердилар. Шунда устоз деди:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади.
Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар.
Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ хафа бўладилар ва шунчалик қаттиқ гапирадилар.
Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади.
Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради.
Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди.
Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар. Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг.
Орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг.
Акс ҳолда, қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди...

@Jaloliddinrumiyy🍃

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!


Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал