piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.

Мавлоно Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна – 2025

ОБУНАНИ ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРАЙЛИК

Куни кеча мамлакатимиз сиёсий ҳаётида бўлиб ўтган ғоят муҳим жараён –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва махаллий Кенгашлар сайловини кузатар эканмиз, ҳалқимизнинг нақадар жипслиги, маънавий жихатдан янада юксалганини кўриб , баъзи рахбарларнинг ўз ходимлари билан самимий муносабатда бўла олмасдан нолиганларини, уларни дунёқарашларининг торлиги, маърифатдан йироқликларини, шунинг учун обуна орқага сурилаётганини бахона қилишларини эшитиб,”Йўқ, ҳамма айб ўзимизда,бизнинг одамларимиз ҳамма нарсани тушунади ва вазиятга қараб муносабат билдиради.Сиз рахбар сифатида уларнинг юрагига йўл топсангиз, тушунтирсангиз, албатта сизни тушунишади”-дегимиз келади.
Шу ўринда Президентнинг “Ўз ходимлари билан бир пиёла чой ичмаган рахбар улар билан ҳеч қачон самимий муносабат ўрната олмайди ва ундай рахбарни рахбар ҳам хисоблаб бўлмайди”-деган сўзларини эслатиб ўтишни истар эдик.
Биз бу гапларни бекорга айтаётганимиз йўқ. Чунки обуна мавсуми бошланганига икки ойга яқин вақт бўлаётганига қарамай баъзи ташкилотлар, айниқса ,ҳақиқий зиё маскани, маърифат ўчоғи бўлган баъзи мактабларимизнинг шу кунгача парвойи фалак юрганларини кўриб ҳайрон қоласан.
Эътибор бераётган бўлсангиз, Президентнинг “Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас,газета ҳам керак эмас”.Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўл тутиш хозирча мумкин эмас.Биз бунга тайёр эмасмиз”-деган сўзларини бекорга қўйиб бормаяпмиз.
“Донога ишора кифоя “, - деганларидек, мажбурий –ихтиёрий обунани рўкач қилаётганлар Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзларидан тегишли хулоса чиқариб олишлари ва шунга қараб йўл тутиб, обунани изчиллик билан олиб боришлари лозим.
Агар битта хонадонга бўлса ҳам газета кириб бормас экан, ўша ерда тараққиёт ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас дегн гаплар шунчаки айтилмаётганлигини унутмайлик.

Мавзуга албатта яна қайтамиз.

Таҳририят.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Президент фармони

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА
ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР


Кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари беқиёс аҳамият касб этади. Республикамизда сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкилий ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу жиҳат республикамиздаги ННТлар фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланади. Хусусан, 2010 йилларда Ўзбекистонда 5431 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритган бўлса, ҳозирги вақтда 8240 та ташкилот рўйхатга олинган.
Президент Ш.Мирзиёев томонидан 2024 йил 20 августда имзоланган “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Ушбу ҳужжат “учинчи сектор”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ҳамда соғлом рақобат тамойилларига асосланган тизимини яратишда мустаҳкам пойдевор бўлади ҳамда давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ва гуманитар соҳаларни янада ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланишга имкон яратади.
-Президентнинг ушбу Фармони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга муҳим асос яратилди, - дейди Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди раҳбари Камолиддин Йўлдошев. - Эндиликда Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланиб, бюрократияга чек қўйилади.
Янада аҳамиятли жиҳати шундаки, фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.
Таъкидлаш жоизки, Фармонда мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилган бўлиб, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун энг муносиб лойиҳаларни танлаб олишда сифат ва шаффофликни ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришлар қўллаб-қувватланган.
Фармонга кўра, ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади ва давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади. Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.
Шу билан бирга, ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Яъни, давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилиб, ҳомий ташкилотларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн. сўмдан 34 млн. сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилади.

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳаёт – бу муҳаббат. Муҳаббатни бой берган киши ҳаётни ҳам бой беради.

Лео Бускаглиа
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳеч қачон нонуштадан воз кечманг!

Мия фаолияти учун бу жуда зарур. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.

Иммунитетни оширади.

Уйдан қорни тўқ чиққан кишилар диққатлироқ бўлади ва автомобилни хавфсиз бошқара олишади.

Организм фаоллашади.

Сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 50 фоизга ошади.

Агар нонушта қилмасангиз, организм уйқудан "уйғонмайди" ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади ва улар, соч, юзларингизда акс этади.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Куз келиб гуллар хазон бўлгач, булбулнинг сайрашини кутиш хатодир. Ҳар нарсадан ўз вақтида баҳраманд бўлишга ўрганинг.
Инсон замонга қараб эмас, борлиққа қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Томорқасидан хазина топган хонадон (+видео)

Томорқа – иш билганга битмас-туганмас хазинадир. Тошкент вилоятининг Пискент тумани деҳқончилик учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Ҳар бир маҳалла бирор-бир маҳсулотга ихтисослашган. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бу ерда аллақачон йўлга қўйилган. Масалан, 500 дан ортиқ хонадони бўлган “Мингтепа” маҳалласининг қишлоқ хўжалигидаги драйвер соҳаси узумчиликдир. Томорқа эгаларининг тасарруфида 144 гектар унумдор ер майдони мавжуд ва бу имкониятдан улар тўлақонли фойдаланиб келмоқда. Шу боис бу ерлар ишсизликдан ҳоли ҳудуд ҳисобланади.

📽 https://youtu.be/0YdiNyGvH6A

Батафсил: https://uza.uz/posts/651122

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_пахта - 2024

ФЕРМЕР МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИНГ СИРИ

Кузни бекорга сарҳисоб фасли дейишмайди. Чунки йил бўйи қилган меҳнатингнинг самарасини айнан кузда кўрасан.
Пахта йиғим-терими охирлаб бораётган ҳозирги кунларда кимнинг қандай меҳнат қилгани яққол кўринмоқда. Еримиз бир, сувимиз бир, уруғлигимиз бир хил бўлганидан кейин ҳеч қандай баҳонага ўрин қолмайди. Бу ерда фақат кимнинг қандай меҳнат қилгани ўз исботини топади холос. Биз бу ҳолатни бугунги кунда астойдил қилган меҳнатлари натижасида маррага етиб келаётган фермерларимиз мисолида кўрмоқдамиз.
Туманимиздаги “Жаҳонгир” фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Исоқов жорий йилда 35 гектар майдонда пахта етиштириб, мўл ҳосил олишга эришди. Туманимизда биринчилар қатори пахта етиштириш бўйича тузилган контрактация шартномасини бажарган ёш фермер 100 тоннадан зиёд пахта топшириб, ҳосилдорликни 38 центнерга етказди. Далада терим ҳали давом этмоқда. Пахтакор-ларнинг нияти ҳосилдорликни 40 центнердан оширишдир.
Биз фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Исоқов билан суҳбатлаш-ганимизда, у бизга ҳар қандай ютуқни осонликча қўлга киритиб бўлмаслигини, бунинг учун астойдил меҳнат қилиш, агротехник талабларни тўғри бажариш, табиат инжиқликларидан чўчимаслик кераклигини айтди.
-Шунча гектар ерда ҳосил етиштиришнинг ўзи бўлмайди. Бунда албатта хўжалигимиз ишчиларининг кучига таянамиз. Уларнинг ўз меҳнатларидан рози бўлишлари учун ойлик маошларини ўз вақтида бериб, имкон даражасида қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз, -дейди.
Ҳақиқатан ҳам аҳиллик бор жойда ютуқ ҳам, муваффақият ҳам, барака ҳам бўлади. Жаҳонгир Исоқов ишчиларига пахта йиғим-теримининг биринчи кунларидан бошлаб қулай шароит яратиб беришга ҳаракат қилди. Ишчилар ва теримчилари учун икки маҳал иссиқ овқат ташкил қилди. Уларни сабзавот ва бошқа рўзғор учун зарур маҳсулотлар билан таъминлади. Илғорлар доимий равишда рағбатлантириб борилди. Яратиб берилган шароит ва кўрсатилаётган эътибордан руҳланган Нигора Каримбоева, Муҳаббат Саидмуродова, Зилола Ағзамова, Холида Акбарова, Дилафрўз Хидирова каби илғор теримчилар кунига 180-200 килограммдан пахта териб, хўжаликнинг пахта хирмонига баракали ҳисса қўшдилар.
-Фермер хўжалигимиз эришган ютуқда механизаторларимиздан Дилмурод Хидиров, Отабек Насриддинов, ишчиларимиздан Р.Рисбоев, Н.Бердиқулов, С.Исмоиловларнинг ҳам алоҳида ҳиссалари бор, – дейди Жаҳонгир Исоқов.
Юртимиз маъмурлиги, иқтисоди ривожи, дастурхонларимиз тўкинлиги мана шундай ишнинг кўзини биладиган, ҳақиқий деҳқон фермерларимизнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли меҳнатлари натижасидир.

Шоира Шоматова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣. ДИҚҚАТ,, ЭЪЛОН! !📣

Тумандошларимиз пахта илмининг устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган 🏞🏞қишлоқ хўжалиги ходими, Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Муносиб Авазовни яхши билишади ва яхши хотиралар билан эслашади.

Муносиб Авазов туманимиз қишлоқ хўжалиги🏞🏞 сохасида 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб, унинг ривожига катта хисса қўшган инсонлардан биридир.

У раислик қилган собиқ Охунбобоев номли жамоа хўжалиги нафақат туман ёки вилоят, балки республикамизда энг кўзга кўринган хўжаликлардан бири бўлиб, хўжалик ўша даврларда қарийб 10 йил давомида 🍀🍀 пахта тайёрлаш режасини республикада биринчи бўлиб бажариб, хўжаликда 🍀🍀пахта етиштириш бўйича ўзига хос мактаб яратган.

Муносиб Авазов Саидобод қишлоғида кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириб, унинг бевосита рахбарлигида 22 –сонли мактаб🏪🏪, қишлоқ стадиони , маданият уйи ,Саид ота 🕌🕌жомеъ масжиди, болалар боғчаси қурилиб фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, унинг ташаббуси билан “Намуна” футбол ⛹⛹клуби ташкил этилиб, кучли футболчиларни ўзида жамлаган.

Муносиб Авазов қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга ҳам жуда катта эътибор қаратиб, уни тўлиқ газлаштиришга 🔥🔥ва ичимлик 💧💧суви билан таъминлашга бош –қош бўлган жонкуяр раис сифатида ҳамқишлоқлари ўртасида алохида ҳурмат ва эътибор қозонган.

Яхшилардан яхши ном ва солиҳ фарзандлар қолади деганларидек, унинг фарзандлари ва набиралари оталарининг ишларини муносиб давом эттириш билан бирга, оталарининг қилган меҳнатлари ва босиб ўтган шарафли йўлини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш ва рухини шод қилиш учун Муносиб Авазов 🕍🕍 уй-музейини ташкил қилиш ниятидалар.

Афсуски, баъзи сабабларга кўра Муносиб Авазовнинг орден 🏅🏅 ва медаллари 🎖🎖ҳамда уларнинг хужжатлари, шунингдек, баъзи ноёб суратлари йўқолиб кетган.

Биз барча тумандошларимиздан, Муносиб Авазовни таниган ва у билан мулоқотда бўлган инсонлардан, дўстлари ва қадрдонларидан у билан боғлиқ хотиралар, газета ва журналларда чоп этилган мақолалар ҳамда фотосуратлари бор бўлса, музей 🕍🕍 учун тақдим этишларини илтимос қиламиз.

Хурмат билан “PISKENT HAYOTI" газетаси тахририяти.

📱Мурожаат учун телефон📲 :
+99893- 165 – 00- 65
Шохрух Муносибов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#пенсия жамғармаси

Бола парваришида бўлиш (декрет) даври иш стажини ҳисоблашда қандай аниқланади?

Маълумки, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил иш стажига қўшилиши қонунчиликда белгиланган.

Бу нима дегани?

Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.

Эслатма: Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.

Г.Абдурахмонова
БТПЖ бош мутахассиси

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#пенсия жамғармаси

Ту‌рт ой муддатга чет элга даволаниш учун чиқиб кетаётган фуқаронинг ногиронлик пенсияси тўланиши тўхтатиладими?

Ногиронлиги бўлган шахс чет элга даволаниш учун кетганидан бошлаб кетма кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олмаса, пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

Яъни фуқарога 3 ойгача бўлган муддатда пенсияси тўланади. Кейинги ойдан бошлаб пенсия тўланиши тўхтатилади.

Агарда чет элга чиқиб кетган вақтда ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлигини белгиловчи муддат келган бўлса, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан олинган маълумотларга кўра пенсия тўхтатилиши мумкин.

Г.Абдурахмонова
БТПЖ бош мутахассиси

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

Исломжон Қўчқоров

Сочларинг жингалак,
сочларинг чалкаш,
Бетартиб умримнинг кўчаларидай.
Анов икки кўзинг бунча жафокаш,
Қоп-қора зулмнинг кечаларидай.

Изингда гул унар, пойингга юлдуз
Ўзини оташга отгандек ташлар.
Бўғзимда жон таслим қилаётган сўз
Жоним тарашлар.

Энди бу ерлардан ўтмагин қайтиб,
Сармаст кўчамизнинг кўзлари гирён.
У кутар барибир исмингни айтиб,
Соғинчи бир ёну... соғинчи бир ён.

Қол десам не бўлар, қоласанми ё?
Бахшида эт десам кеча-кундузинг. 
Остин-устун бўлиб ётибди дунё,
Тартибга келтириб берсанг-чи ўзинг.

Товоним – шу жоним, иста, ўтда ёқ!
Бир бошга оғирлик қилар божларинг.
Ҳажринг дорга бошлар, қаршимда сиртмоқ –
Жингалак сочларинг, чалкаш сочларинг.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Моцарелла"пишлоғи жуда қиммат бўлгани учун дом ҳам сотиб олишга оғринамиз.
Пица учун айнан керак бўладиган
ушбу пишлоқни уй шароитида тайёрлаб кўрамиз.
Тайёрлаш жуда оддий ва осон бўлиб, сут ва бир оз сирка топсангиз кифоя.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#хушхабар

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати жорий йилнинг 1 декабрь санасига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:

базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);

ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

Бунда:

қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

-Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши биз учун жуда муҳим янгилик бўлди. Истакларимиз, мақсадларимиз мужассам бўлган ҳужжат, десам муболаға бўлмайди,-дейди Тошкент вилояти “Гармония” аҳолига амалий-психологик хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Айгул Тешебаева.-Унда ҳар йили декабрь ойида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”ни ўтказиш ва унинг доирасида Олий Мажлис ва Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилиши белгилангани, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини рағбатлантириш бўйича тадбирлар, жумладан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони, ҳар икки йилда “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти билан тақдирлаш белгилаб берилгани бизга катта ишонч ва куч беради.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинадиган “Олтин қалам” миллий мукофоти учун танловда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритиш йўналишида номинация ташкил этилиши жамиятимизнинг ҳар жабҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кенгроқ ёритилишига хизмат қилади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу Фармон фуқаролик жамияти тузилмаларининг жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларига қаратилган ташаббусларни рўёбга чиқаришга, бу жараёнда одиллик, ошкоралик ва холисликни таъминлашга хизмат қилади.

Манзура Рустамова,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази
Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

Ота-она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

Опа-сингил, ака-ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

Дунёчи!?
Дунё табассум

Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яхшилик ва муваффақият

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ИЛОҲИЙ ТАНБЕҲ

Кўчада уст-боши кир, вужуди ниҳоятда озғин қизалоқ ўтган-кетганга тиланиб, садақа сўраётган эди. Қизалоқнинг увада кийимлари, иркит юз-қўллари кўзи тушган инсонни паришон қиларди. Тиланчи қизалоқ ёлвораётган кўчадан кўркам йигит ўтди. Бир қарашда қизча диққатини тортди, аммо орқасига ўгирилиб қарамади. Катта, ҳашамдор ҳовлисида уни бахтиёр ва ҳаловат ичида яшаётган оиласи, чиройли тузалган дастурхон кутарди. Лекин дастурхон бошида ўйлари бояги кўчада тиланчилик қилаётган қизалоққа тақалаверди. Ҳиссиётлари уни таъқиб этар, шу қизчага уч-тўрт сўм садақа бермагани учун ўзига ўзи эътирозлар қиларди. Сўнг эса айбдорликдан қочишнинг энг осон йўлини топди: Аллоҳга эътироз билдирди. Аллоҳим, Ўзинг ҳар нарсага қодирсан-ку, шугина қизалоққа раҳм қилсанг, уни муҳтожликдан халос қилсанг бўлмайдими?! Қалбининг туб-тубидан шундай илоҳий садо таралди:

- Сени нега яратганим ва бунча мол-дунёни нега берганимни тафаккур қилмайсанми?!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла...

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.
У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам унинг нималигини билмай ўтиб кетади.
Бахтли бўлишн
и ўзингдан бошла, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Онам бор уйларнинг деворлари оқ,
Михда илиқ турар отамнинг тўни.
Ўтиб кетганлару,
Кўп бўлди, бироқ.
Кимдир тўнларини кияр ҳар куни.

Онам бор уйларда боламан яна,
Ухласам устимни ёпади кимдир.
Фақат ўша уйда мен борган куни,
Бағридан иссиқ нон узади тандир.

Онам бор уйларда яшайди меҳр,
Митти мамлакатнинг қонунлари бор.
Мен учун бунда жон берадилару
Мендан бўлмайдилар асло умидвор.

Онам бор уйларнинг ҳавоси бўлак,
Пардага илинган қалампирмунчоқ.
Сандиқнинг четида яшайди ҳамон,
Мен қучиб ухлаган эски қўғирчоқ.

Онам бор уйларнинг деворлари оқ...

Малика Тавфиқ

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ

Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

@piskrnthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_таълим

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ

25-27- октябр кунлари  Қозоғистон Республикасида ўтказилган  фанлараро Халқаро очиқ олимпиадада Ўзбекистон Республикаси номидан Тошкент вилояти Пискент туманидаги
"Нурли Келажак" жамоасининг 43 нафар ўқувчилари иштирок этдилар.
500 нафардан  зиёд иштирокчилар ўртасида ўтказилган олимпиада жуда қизғин ўтди.
"Нурли Келажак" мактаби   ўқувчиларидан 35 нафари кейинги босқичга  ўтиш учун  юқори балларни тўплаб,  Тожикистон Республикасидаги ўтказиладиган  навбатдаги   олимпиада учун йўлланмани қўлга киритдилар.
Мактабнинг 15 нафар ўқувчилари  олий  ўринларни эгаллаб қайтдилар ва улар  таътилда чет давлатга саёҳат  учун йўлланмани  совға сифатида қабул қилиб олдилар.

  Саидқосим Қодиров.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

СУДДАГИ НУТҚ...

“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман…
Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим танқисроқдир.
Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”...

Абдулла Қодирий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Учрашув


ЖУРНАЛИСТЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туманимиздаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб азалдан кучли билимга эга бўлган устозлари-ю ўқувчилари билан ажралиб туради.
Мактаб нафақат туманимиз ёки вилоятда, балки республика-миздаги энг довруғи кетган мактаблардан биридир. Мактабдан етишиб чиққан ўнлаб фан докторлари, бугунги кунда республикамиздаги энг нуфузли идораларда фаолият кўрсатаётган мактабнинг собиқ ўқувчилари фикримизнинг ёрқин далилидир. Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мактаб республикамизга малакали кадрлар етиштириб берадиган ҳақиқий маърифат ўчоқларидан бири ҳисобланади. Бир неча устозларнинг, шунингдек, мактаб директори Марҳабо Қурбонованинг бир неча бор давлат мукофотларига сазовор бўлганлигининг ўзи ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мактаб нафақат туман, балки вилоятимиз бўйича ўтказиладиган нуфузли тадбирларга ҳам мезбонлик қилиши бежизга эмас. Чунки бу ерда ўтказиладиган ҳар бир тадбирга ўзига хос масъулият билан ёндашилади ва аъло даражада амалга оширилади.
Биз тахририятимиз ходимлари билан мактаб ўқувчилари ва устозлари иштирокида ўтказилган учрашув тадбирида бунга яна бир бор амин бўлдик. Тадбир том маънода адабиёт, шеърият ва журналистлар байрамига айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. Тадбирга таклиф қилинганимизда вақт масаласини рўкач қилган бўлсак, унинг шунчалар қизиқарли ташкил этилганини кўриб, барча ишу ташвишларимизни унутиб, устозу ўқувчилар билан қизғин баҳс ва мунозараларга киришиб кетдик. Тадбирда ўқувчилар ва устозлар бугунги кун журналистикаси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилдилар ва туманимиз газетасининг бугунги кундаги тақдири билан қизиқиб, қониқарли жавоблар олдилар.
Биз учрашув тадбири чоғида ўқувчиларнинг адабиётга, хусусан, журналистика соҳасига бўлган қизиқишларини кўриб беҳад қувондик ва ўқувчиларнинг ижод намуналари билан танишиб, журналистиканинг тақдиридан хавотирланишга асос йўқлигини, бу соҳанинг ҳақиқий фидойилари етишиб келаётганига амин бўлдик.

Таҳририят.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳаётнинг беш қоидаси:

Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг.  Шунда биласиз  уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

Қурук гапга асло ишонманг.  Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг.  Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал