piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
"Хазон сипохиға боғбон бўлолмас. монеъ,
Ки боғнинг устини ёпса ҳам тиканли симлар билан."
Ҳақиқатан ҳам Хазрат Навоийнинг машхур "Ушшоғи" даги ушбу сатрлар боғбон боғларга келадиган хазон лашкарини боғнинг устини тиканли симлар билан ёпиб ҳам тўхтата олмаслигини таъкидлайди. Бахор аслида кузнинг бошланиши.
Бу хаёт хақиқати.
Туғилиш бор жойда ўлим ҳам бор.
Аслида интиҳо ибтидонинг бошланишидир.
Тун ортидан оппоқ нурли тонг отгани каби...
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликда ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.

Эркин Воҳидов
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.

Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.

Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!

Алий То Ҳа

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.


Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

Она сизни дунёга тақдим қилади.
Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
Она сизга яхши ҳаёт улашади.
Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
Ота очликнинг қадрини ўргатади.
Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
Oта йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
Она оёқда қандай юришни ўргатади.
Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.

Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Доимо!
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ

Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

@piskrnthsyoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#билдириш

📌Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2-ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календар кундан иборат, яъни 9 ноябргача давом этади.

II-чорак эса 11 ноябрь санасидан бошланади.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_муносабат

МУАММОЛАР САМАРАЛИ ЕЧИМ ТОПАДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифини ҳаммамиз ҳаяжон билан кутдик.
Чунки Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи вилоятимиз билан бирга туманимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ишларимизда, қўлга киритаётган ютуқларимиз билан бирга йўл қўяётган камчиликларимиз ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиб бериш билан бирга туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш йўлларини ҳам аниқ кўрсатиб беришига ишондик.
Ҳақиқатан ҳам Президент вилоятимизда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш ва саноат ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қўлга киритаётган ютуқларимиз билан бирга йўл қўяётган камчиликларимиз хусусида тўхталиб, уларни бартараф этиш ва вилоятни энг ривожланган вилоятлар қаторидан ўрин олиши учун қандай ишларни амалга оширишимиз зарурлиги тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Давлатимиз раҳбари Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон ва Пискент туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилишини таъкидлаб, бир-бири билан ёнма-ён жойлашган ушбу туманларнинг хом ашё захирасига жуда бойлиги учун бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим –“Саноат учбурчаги” дастурини тайёрлашга қарор қилганлиги келгусида туманимизда қишлоқ хўжалиги билан бирга саноатнинг ҳам ривожланиш имконини бериши, туманимизда фаолият кўрсатаётган 3 та цемент заводининг кооперацияга қўшилиши натижасида транспорт харажати 20-30 фоизга, ишлаб чиқариш таннархининг эса 5-10 фоизга камайиши ҳақида берган таклифи туманимизда фаолият кўрсатаётган ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватининг янада ортишига сабаб бўлади.
Шунингдек, Президент Олмалиқ комбинати йилига 9 триллион сўмлик маҳсулот харид қилаётганлиги комбинат атрофида жойлашган 5 та шаҳар ва туманлар учун ҳам жуда катта имконият эканлигини таъкидлаб, “Саноат учбурчаги”га кирувчи туманлар ва шаҳарларда камида 5 тадан корхонани жалб қилиш, кейинги йил комбинат импортини 25 миллион долларга камайтириш имкониятини беришини кўрсатиб ўтганлиги ҳам туманимиз учун яна бир имконият эшигини очишини кўрсатади.
Бизни қувонтиргани яна шу бўлдики, Давлатимиз раҳбари туманимизни ривожлантириш учун амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида фикр юритар экан,”Саноат учбурчаги”га кирувчи туманларда керамогранит, керамик плита ва чинни ишлаб чиқариш бўйича 120 миллион долларлик 7 та лойиҳани жойлаштириш, туманимиз маҳаллаларидаги 500 та хонадонда чиннига бадиий безак беришни йўлга қўйиш мумкинлигини айтгани туманимиз аҳолисига нисбатан билдирилган жуда катта бир ишонч бўлиши билан бирга туманимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш муаммоларини бартараф этишда самарали ечим бўлиб хизмат қилади.
Юрт қанчалик қадим бўлса, унинг миллий қадриятлари ҳам шунчалик бой бўлади деганларидек, бу қарийб 2000 йиллик тарихга эга бўлган туманимиз аҳолисининг ўзига хос бўлган урф-одатлари, миллий ва маънавий қадриятлари, меҳнаткашлик, ишнинг кўзини билиш, миллий қадриятларимизнинг асосларидан бири бўлган халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишларининг эътирофи ҳамдир.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари туманимиздан ўтадиган А-373 йўли бўйидаги 488 гектар ерда Янги Пискент саноат шаҳри қурилаётганлиги ва бу ерда икки йилда 44 та лойиҳани ишга тушириш мумкинлиги ҳақидаги фикрлари ҳам туманимизда мана шундай юқори потенциалга эга бўлган саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиб ишга туширилиши туманимизнинг иқтисодий жиҳатдан юксалиши ва ижтимоий соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳал этишда жуда ката ёрдам бериши шубҳасиздир.

Башорат Сатторова.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_сайлов-2024

Кеча мамлакатимиз сиёсий ҳаётида бўлиб ўтган ғоят мухим жараён - Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайлови ҳалқимизнинг маънавий онги қанчалар юксалганини,ўз ҳуқуқ ва бурчларини қанчалар теран англаб етаётганларини , ўзларини юртимиз ҳаётига қанчалар дахлдор деб билаётганликларини яна бир бор исботлади.
Туманимиздаги 20 –сонли мактабда жойлашган 125 –сайлов участкаси сайловчиларининг фаоллигига айниқса хавасимиз келди.
Сайлов участкасида 2480 нафар сайловчи бўлиб, улар овоз бериш жараёни тугашига бир қанча вақт қолганига қарамай деярли ўз овозларини бериб бўлган эдилар.
Биз кун энди пешин бўлганига қарамай сайлов бюлльетенини қўлида тутганича овоз беришга ошиқиб келаётган сайловчилардан бунчалар шошаётганликларининг боисини сўраганимизда улар бизга, “Аслида эрта тонгдан овоз беришга келишимиз керак эди.Шундоқ ҳам кечикдик.Чунки махаллада маърака бор эди.Шунга бир оз ушланиб қолдик-да,”- дея истихола қилаётганликларини кўриб ҳаёлимиздан”Нақадар танти, мард, бағри кенг ҳалқимиз бор-да, яхши ҳалқ давлатнинг ҳақиқий бойлиги деб бежизга айтишмаган экан-да”-деган ўйлар ўтди.
-Бу йилги сайлов аралаш – можаритар –пропорционал тизим асосида ўтаётганлиги учун сайловчиларимиз ўртасида кенг кўламдаги тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бордик.
Сайловчиларимизнинг барчаси ўз фикри ва қарашларига эга эканликларини биз бугунги сайлов жараёнида янаям яққолроқ кўрмоқдамиз,- деди биз билан сухбатда участка сайлов комиссиясининг раиси Зулайхо Шаропова

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...
       
.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...
       
.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…
       
.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.…
       
.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.
       
Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..
       
....  Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…
       
....  Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

Мен жим тураман
Менинг сирларимни сенга кўнглим айтади.
Диққат эт, кўнгил товушини кўнгил эшитади.
Бизга жон қулоғини бер.
Тан қулоғи керак эмас.

Мавлоно Румий
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН

СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк қардошлик.
МУҲАББАТ энг буюк ба
хтдир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қадр

Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди. Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини билиб кел деди.

Фарзанди бориб келиб, соатсоздан: "Бу эски соат экан, беш доллар бераман", деган жавобни олиб келди.

Ота: "Энди буни қадимий буюумлар сотиладиган жойга олиб бориб, нархлатиб кел", деди. У ерга бориб келган ўғил: "Беш минг доллар берамиз", дейишганини айтди.

"Энди буни давлат музейига олиб бор ва сотмоқчи эканингни айт", – деди ота. Музейга бориб келган ўғил отасига: "Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, соатни текширгандан сўнг шу биргини соатга бир миллион доллар белгилашди" – деб келди.

Шунда отаси:
"Болам сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган ерда бўлади. Ўзингни ноўрин жойга қўйиб қадрингга етмасалар ҳафа бўлиб юрма. Қадрингни билган – қадрингга етади, шундай экан, ўзинга лойиқ бўлмаган ерда қолма!" деди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳаётингизни уч нарса
билан чиройли қилинг:
Сабр, шукр ва дуо.
Сабр йўл кўрсатади.
Шукур нeъматларни
зиёда қилади.
Дуо қадарингизни
гўзал қилади...


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.

Тоҳир Малик


Одам яхшиликни чин дилдан истаса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асраш йўлини ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол демас экан...

Мухими, ният холис бўлсин,
имкон топилади...


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

Ҳар сафар китоб ўқилганида мия фаол ишлайди. У олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан.

Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.

Огайо штати университети олимлари инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаёт йўлини шунчалик аниқ танлашини таъкидлашмоқда. Китоб ўқиш ҳаётдаги тўсиқларни енгишга ҳам ёрдам беради, дейишмоқда улар."

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#ваканция

👨‍💼 Пискент туманида бугунги кунда 500 га яқин бўш иш ўринлари мавжуд.

➡️Батафсил маълумот (https://piskent.uz/bosh-ish-orinlari-piskent-tumanidagi)

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади


Манба: ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣. ДИҚҚАТ,, ЭЪЛОН! !📣

Тумандошларимиз пахта илмининг устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган 🏞🏞қишлоқ хўжалиги ходими, Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Муносиб Авазовни яхши билишади ва яхши хотиралар билан эслашади.

Муносиб Авазов туманимиз қишлоқ хўжалиги🏞🏞 сохасида 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб, унинг ривожига катта хисса қўшган инсонлардан биридир.

У раислик қилган собиқ Охунбобоев номли жамоа хўжалиги нафақат туман ёки вилоят, балки республикамизда энг кўзга кўринган хўжаликлардан бири бўлиб, хўжалик ўша даврларда қарийб 10 йил давомида 🍀🍀 пахта тайёрлаш режасини республикада биринчи бўлиб бажариб, хўжаликда 🍀🍀пахта етиштириш бўйича ўзига хос мактаб яратган.

Муносиб Авазов Саидобод қишлоғида кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириб, унинг бевосита рахбарлигида 22 –сонли мактаб🏪🏪, қишлоқ стадиони , маданият уйи ,Саид ота 🕌🕌жомеъ масжиди, болалар боғчаси қурилиб фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, унинг ташаббуси билан “Намуна” футбол ⛹⛹клуби ташкил этилиб, кучли футболчиларни ўзида жамлаган.

Муносиб Авазов қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга ҳам жуда катта эътибор қаратиб, уни тўлиқ газлаштиришга 🔥🔥ва ичимлик 💧💧суви билан таъминлашга бош –қош бўлган жонкуяр раис сифатида ҳамқишлоқлари ўртасида алохида ҳурмат ва эътибор қозонган.

Яхшилардан яхши ном ва солиҳ фарзандлар қолади деганларидек, унинг фарзандлари ва набиралари оталарининг ишларини муносиб давом эттириш билан бирга, оталарининг қилган меҳнатлари ва босиб ўтган шарафли йўлини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш ва рухини шод қилиш учун Муносиб Авазов 🕍🕍 уй-музейини ташкил қилиш ниятидалар.

Афсуски, баъзи сабабларга кўра Муносиб Авазовнинг орден 🏅🏅 ва медаллари 🎖🎖ҳамда уларнинг хужжатлари, шунингдек, баъзи ноёб суратлари йўқолиб кетган.

Биз барча тумандошларимиздан, Муносиб Авазовни таниган ва у билан мулоқотда бўлган инсонлардан, дўстлари ва қадрдонларидан у билан боғлиқ хотиралар, газета ва журналларда чоп этилган мақолалар ҳамда фотосуратлари бор бўлса, музей 🕍🕍 учун тақдим этишларини илтимос қиламиз.

Хурмат билан “PISKENT HAYOTI" газетаси тахририяти.

📱Мурожаат учун телефон📲 :
+99893- 165 – 00- 65
Шохрух Муносибов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_саховат

Кеча мамлакатимиз сиёсий хаётида ғоят мухим жараён бўлган сайов бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан туманимизда истиқомат қилувчи ёлғиз пенсионерлар , ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий кўмакка мухтож инсонларга учун "Инсон" маркази ходимлари ва ижтимоий ходимлар ҳамда ассисентлар иштирокида уларга ҳомийлар томонидан озиқ овқат махсулотлари тақдим этилди.
Шунингдек, марказимиз ходимлари томонидан уларнинг сайловда ўзларининг Конституцион хуқуқларидан фойдаланиб,энг муносиб деб билган номзодлари ва партиялари учун овоз беришларида кўмаклашадилар.

Н.Абдурахмонова
"Инсон" маркази шўъба мудири

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

КЎЗЛAРИНГГA ТЕРМУЛСAЙДИМ

Иқбол Мирзо

Дараларга қамаб қўйиб
бўронларни,
Тинчлатирсам юракдаги суронларни.
Бир эркалаб, бўйин тўксам
райҳонларнинг,
Ҳузурингга мен ўзимни
келтурсайдим,
Кўзларингга термулсайдим,
термулсайдим.

Умр тушдек изсиз, шитоб ўтаётир,
Умидимни янчиб, мутаб ўтаётир.
Ой иқида шошқин офтоб ўтаётир,
Шул ҳажрни мен васлга
еткурсайдим,
Кўзларингга термулсайдим,
термулсайдим.

Эҳромлар ҳам бир кун туроб бўлар
экан,
Коинот ҳам тўзғиб, хароб бўлар
экан.
Фақат севги мангу ва соф бўлар
экан,
Билганимни энди сенга билдирсайдим,
Кўзларингга термулсайдим,
термулсайдим.

Кўз ёшларим, шошилмангиз,
кетманг тошиб,
Қон юракка малҳам бўлар шўр
кўз ёши.
Қувончлардан кечиб,
қайғулардан қочиб,
Шеърлар айтиб, йиғлатсайдим,
кулдирсайдим,
Кўзларингга термулсайдим,
термулсайдим.

Aйтгил, ҳамон борми ширин
аразларинг?
Саломатми орзуларинг, ҳавасларинг.
Қулоғимдан кетгани йўқ
нафасларинг...
Сени яна бир кўришга
улгурсайдим,
Кўзларингга термулсайдим,
термулсайдим.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Киевча котлет тайёрлаймиз.
Жуда хушхўр ва тўйимли,тансиқ таом.
Асосан байрам ,тўй ва зиёфат дастурхонлари учун тайёрланади
.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Руми
й
Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор,ҳамма экканини ўради дейишади
Олма эккан ҳеч қачон нок хосилини олмайди.
Шундай экан, яхшилик қилинг,яхшилик уруғини экаверинг, бир куни албатта хосилини,мевасини оласиз.
Дунё яхшилар билан тирикдир.
Мен уларнинг бири бўлгин, бу бахтга эса ҳамма ҳам эришавермайди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасинингc аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носир

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал