"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260
Яхши китоб ўқимайдиган одамнинг умуман китоб ўқимайдиган одамдан ҳеч қандай устунлиги бўлмайди.
Марк Твен
@piskenthayoti
ҚАЙИҚ. Ибратли Хикоя
Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди.
Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.
@piskenthayoti
@хотима
Мана,бир неча дақиқалардан сўнг овоз бериш якунланади.
Биз,тахририят ходимлари туманимиздаги сайлов жараёнини имкон қадар ёритишга харакат қилдик.
Деярли барча сайлов участкаларида бўлиб шунга амин бўлдикки, фуқароларимизнинг ижтимоий- сиёсий фаолликлари янада ошиб,уларнинг юрагида шу юртга дахлдордлик хислари билан бирга,Ўзбекистондек буюк давлатнинг фуқаролари эканликларидан фахр ва ифтихор туйғуларининг туяётганликларидан мамнунлик ларини кўрдик.
Ўйлаймизки,улар ўзлари энг муносиб деб билган номзодлари ва энг фаол партиялари учун ўз овозларини бердилар.
Улар танлаган номзодлар эса эртага ватанимиз равнақи ва юртимиз тараққиёти учун муносиб хисса қўшишларига ишонамиз.
@piskenthayoti
#_сайлов - 2024
124-сайлов участкаси "Саидобод" оилавий поликлиникаси биносида жойлашган бўлиб, бу ерда ҳам сайлов муваффақиятли якунланмоқда.
-Сайловчиларимиз сони 2922 нафар бўлиб, улар нихоятда фаолдирлар. Буни уларнинг овоз бериш жараёнидаги ҳаракатлари да яққол кўрдик.
Сайловни муваффақиятли якунлаётганимиздан хурсандмиз- деди участка сайлов комиссияси раиси Гулчеҳра Мирсоатова.
@piskenthayoti
* * *
Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради.
Леонардо Да Винчи
@piskenthayoti
#Сайлов_2024
❗️Сайловда қандай овоз берилади?
#Сайлов_2024
🚫Қонунчиликка кўра, Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
🔍 Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
25 ОКТЯБР 2024 ЙИЛ КЕЧ СОАТ 23.00 КЕЛГАНИМИЗГА БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИГА 2 СОАТ БУЛДИ.
ИСИТМА 1 ЁШЛИ НЕВАРАМДА 39 ДАН ЮКОРИ ТЕЗЛИКДА ШИФОКОР ТОМОНИДАН ИССИГИНИ ТУШИРИШ УН УКОЛ СУЮКЛИК БЕРИЛДИ.ЛЕКИН ТУШМАДИ ЯНА ИСИГИНИ УЛЧАШДИ САЛГИНА ПАСАЙГАН.ЛЕКИН БОР.СВЕЧА БЮРИШДИ ШИФОКОРЛАР.10 МИНУТЛАР ОРАСИДА ИСИГИ ТУШДИ КЕЙИН ОРКАМА ОРКА 2ТА ОСМА УКОЛ ВА УКОЛЛАР ОЛДИК.
КАСАЛ БОЛЛАРНИНГ КЕТИ УЗИЛМИЙДИ.
ШИФОКОР БИТТА
КАСАЛ ШУ 2 СОАТ ИЧИДА 15 ТАНИ ТАШКИЛ ЭТДИ.ХАВО УЗГАРУВЧАН КАСАЛ КУП.АЙНИКСА БОЛАЛАРДА.
НАВБАТ КУПЧИЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ БОСИКЛИК БН ХАММАСИНИ КУРИБ БИРИНЧИ ЁРДАМ КУРСАТИЛОТТИ.ХАМШИРА ТИНМАЙДИ.
МЕН ШУ ЕРДА БАРЧА ШИФОКОР ХАМШИРА САНИТАРКАЛАРНИ БИР КУНЛИК ИШИНИ АТИГИ 2 СОАТГИНАСИНИ ШОХИДИ ББ ТУРИБМАН.
БУТУН МЕХРИ ИМКОНИЯТИ ЗЕХНИ БИЛИМИ ЮРАК КУРИ БН ИШИГА ЁНДАШГАН БУ КУЛИ ЕНГИЛ ШИФОКОР ХАМШИРАЛАРГА РАХМАТНОМАМНИ БИЛДИРИБ КОЛАМАН.
ГОЙИДА ТАКДИРУ ТАКОЗАМИЗ ПЕШОНАЮ ТАКДИРИМИЗ РИЗКИМИЗНИ ТУГАГАНЛИГИНИ АНГЛАМАЙ ШИФОКОРЛАРДАН ХАФАЯМ БУЛАМИЗ ЛЕКИН ЧЕТДАН НАЗАР СОЛИБ ТУРСАМ УЛАРНИ АЙБЛАШГА ХАККИМИЗ ЙУКДЕК ТУЮЛАДИ ГОХИДА ИНСОН ЯХШИЛИКЛАРНИ КАДРЛАЙ ОЛМАЙДИ.
ИНСОН ТАКДИРИ ХАЁТИ УН КУРАША БИЛГАН ШИФОКОРЛАРИМИЗНИ КАДРИГА ЕТАЙЛИК БОРИНГИЗГА ШУКР БОРИНГИЗГА..
#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
Беҳзод Қобулов.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора.
Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Ўн йил аввалги ичувчи, ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.
Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин хам хасад ўтида ёнаверади.
Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг хам дангасалигича қолаверади.
Вақт хеч кимни ўзгартирмайди....
Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Кечани яшаб бўлдик энди у қайтмайди..
Бугунни яшаяпмиз у давомли эмас, тугамоқда..
Эртамиз эса ёлғиз Яратганга аён..
Шундай экан, юракни кенг қилинг, барчага бағрингизни очинг..
Сизга ёмонлик қилганларга ҳам яхшилик, ғийбат қилганлар ҳаққига ҳам дуо, барчага адолатда бўлинг..
Сизни севганни севинг, нафрат қилганни кечиринг.!
@piskenthayoti
КЕМТИКЛИК
Ўзим гувоҳ бўлган воқеа.
Ноябрьни ёмғирли, изғирин кунларини бири эди. Илҳом ака билан машинада кетаётгандик. Йўл четида яёв кетаётган ўсмир бола кўринди. Бирдан Илҳом ака:
- Шу болани ёнига тўхтатинг - деб қолди.
Бу ўсмир Илҳом акани илк турмушидан (ажрашиб онаси билан қолган) ўғли эди. Юпин кийинган экан, кийимлари ҳўл, бошяланг ёмғирда шумтираб қопти. Кўришмаганига анча бўлган шекили, ота – бола қуюқ саломлашишди. Илҳом ака ўғлини олдида ўзини ҳудди айбдордек ҳис қиларкан. Ҳол-аҳвол сўрашиб жуда хижолат бўларди.
- Нега қалинроқ кийинмадинг, шамоллаб қоласанку бунақада? - деди, ўғлини бу аҳволда кўриб уялдими ёки рахми келдими? Ўзи кийиб турган устидаги курткасини шарт ечиб қаршилик қилишига қарамай ўғлига кийдириб қўйди.
- Менда бошқа бор, буни сен киявер, иссиқ кийиниб юргин - деди. Хайрлашишди.
Йўлда кетарканмиз Илҳом ака:
- Бошим осмонга етгудек хурсанд бўлганимдаям, шу ўғлимни кўрсам ёки эсласам «ерга тушиб қоламан» - деди.
- Ўзи нимага ажрашгансизлар? - десам. Илҳом ака:
- Хотиним ёмон эмасди, шунчаки мен бошқасини севардим. Ота–онамни қистови билан унга уйлангандим. Шунда ҳам яшаб кетишимиз мумкин эди. Лекин севганим билан кўпроқ бахтли бўламан деб ўйлагандим.Ўша вақтлар севгим олдида шу ўғлим ҳам кўзимга кўринмаган. Ёш ўтган сари эса, фарзанд қанчалар улуғ неъмат эканлигини хис этаркансан. Фарзанд немаъти олдида севги – муҳаббат каби нарсалар, ёшликдаги ўткинчи ҳойи-ҳавасдек туюлиб борар экан, биз хою хавасга берилиб Яратганнинг бизга атаган ЭНГ буюк неъмати- фарзанд муҳаббатини унутар эканмиз деди-ю , кўзларидан икки томчи ёш думалаб, ёноқларида қотиб қолди.
Мен эса нима дейишни ҳам билмадим.... Узоқ жим кетдик.
@piskenthayoti
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан...
@piskenthayoti
Бошимдан ўтган ишларни ёзинг, бошқаларга ибрат бўлсин...
Мен туғилганимда ўғил туғилди деб адамлар катта тўй қилган эканлар. Йиллар ўтиб балоғатга етганимда менда қизлик аломатлари кўрина бошлаган. Оиламиз иснодга қолмаслик учун узоқроқ бошқа ерга кўчиб кетганмиз. Мен қиз бола бўлиб кийинишни бошлаганман. Чунки иложи йўқ эди эркак бўлиб кийинишни. Нозик-ниҳоллигим ҳам қизларга хос эди. Мени кўрикдан ўтказган шифокор мени фақатгина чет элда амалиёт қилишлари мумкинлигини айтди. Адамлар нафаси ўткир бир домлани таърифини эшитиб, маслаҳат қилгани борганларида мени: ""Хунаса"... Қайси томонга кўпроқ тортса, (яъни, қизгами, эркакками) ўшанга қараб бир тўхтамга келинади", дебди. Ота-онам куйгандан куйиб кетишди. Амалиёт қилинмадим. Бунга моддий имконимиз йўқ эди. Адамларни адалари яъни, бобомлар онамнинг айтишларича жосус, хоин бўлган эканлар. Ҳар доим пайт пойлаб қаерда кучли домла ёки ҳужра борлигини эшитсалар ўша заҳоти сотар эканлар. Қанчадан-қанча оилаларни зир қақшатган расво одам бўлган эканлар. Маҳаллаларига янги оила кўчиб келибди. Бобомлар бувимларни ўша оилага тез-тез чиқаришни бошлабдилар. Бувимлар ҳам эрга итоат деб қўшнининг уйида нима гап бўлса бобомларга олиб чиқар эканлар. Бир куни бувим чиқсалар қўшни болаларига дарс бериб ўтирган экан. Чиқибдилару катта жиноятни устидан чиққандай додамларга чақибдилар. БобомларНКВД га етказибдилар. Улар келиб текширишганда қўшнининг уйидан нодир китоблар чиққан экан. Хуллас уй боши қамалиб, аёли еттита бола билан қолиб кетган экан. Бувим ҳеч нарса бўлмагандай яна чиққанларида, қўшнининг хотини бувимнинг кўзларига тик боқиб: "Эримнинг қамалишига ким сабабчи бўлган бўлса, авлодидан хунасалар чиқсин. Кесик-кемтик болалар туғилсин...", деб айтган экан. Бу қарғишларга менинг адамлар гувоҳ бўлган эканлар. Лекин ёш бола бўлганлари учун эътибор бермаган эканлар. Адамлар домладан келиб, онамга йиғладилар." Ота-онамни қилган ишларини хунини биз тўлаяпмиз..."
Аммамнинг қизлари ҳам ногирон. Амакимнинг кичик ўғиллари туғма кўр бўлиб туғилган. Менга совчилар келганда: "Ўқитамиз", деб баҳоналар билан узатишмаган. Ҳозир ёшим 40 дан ошди...
Онамнинг айтишларига қараганда додамларни ер қабул қилмаган экан. Бувимлар ҳам жуда-жуда хунук ўлим топганларини айтишади. Ҳозир онамлар билан яшайман. Адамлар юрак ҳуружидан вафот этиб кетганлар.
Айтмоқчи бўлганим,хоинликнинг,бировнинг
қақшатишнинг жазоси оғир бўлар экан.Шуни унутмайлик.
@piskenthayoti
* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.
Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti
#_сайлов - 2024
130-сайлов участкасида ҳам сайлов муваффақиятли бўлиб ўтди.
-Сайлов нихоятда кўтаринкилик руҳида ўтди.
Сайловчиларимизнинг ҳаммаси ўзларининг энг муносиб деб билган номзодлари билан бирга энг фаол партиялари учун ҳам овоз бердилар - дейди участка сайлов комиссияси раиси Гулнора Усмонова.
@piskenthayoti
#_сайлов 2024
133-сайлов участкаси "Мустақиллик" маҳалласидаги маданият уйида жойлашган бўлиб,бу ерда ҳам сайловнинг юқори даражада ўтиши учун барча ишлар амалга оширилган.
Овоз бериш якунланишига бир неча дақиқа вақт қолган бўлиб, 2224 нафар сайловчиларнинг асосий қисми овоз бериб бўлди.
- Сайловчиларимиз бу йил ҳар доимгидан ҳам фаол бўлдилар.Улар бу йил биринчи марта ўтказилаётган можаритар- пропорционал сайлов тизимидан мамнун бўлмоқдалар.
Чунки бу сафар улар ўзлари энг фаол деб билган партияларини ҳам саралаб олиш имконига эга бўлдилар- дейди участка сайлов комиссиясининг раиси Абдували Холиқулов
@piskenthayoti
#тадбир
ЖУРНАЛИСТЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Туманимиздаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб азалдан кучли билимга эга бўлган устозлари-ю ўқувчилари билан ажралиб туради.
Мактаб нафақат туманимиз ёки вилоятда, балки республикамиздаги энг довруғи кетган мактаблардан бири бўлиб хисобланади.
Мактабдан етишиб чиққан ўнлаб фан докторлари, бугунги кунда республикамиздаги энг нуфузли идораларда фаолият кўрсатаётган мактабнинг собиқ ўқувчилари фикримизнинг ёрқин далилидир.
Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак,мактаб республикамизга малакали кадрлар етиштириб берадиган ҳақиқий маърифат ўчоқларидан бири хисобланади.
Бир неча устозларнинг , шунингдек мактаб директори Марҳабо Қурбонованинг бир неча бор Давлат мукофотларига сазовор бўлганлигининг ўзи ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мактаб нафақат туман, балки вилоятимиз бўйича ўтказиладиган нуфузли тадбирларга ҳам мезбонлик қилиши бежизга эмас.
Чунки бу ерда ўтказиладиган ҳар бир тадбирга ўзига хос масъулият билан ёндашилади ва аъло даражада амалга оширилади.
Биз тахририятимиз ходимлари билан мактаб ўқувчилари ва устозлари иштирокида ўтказилган учрашув твдбирида бунга яна бир бор амин бўлдик.
Тадбир том маънода адабиёт , шеърият ва журналистлар байрамига айланиб кетди десак муболаға бўлмайди.
Тадбирга таклиф қилинганимизда вақт масаласини рўкач қилган бўлсак, унинг шунчалар қизиқарли ташкил этилганини кўриб, барча ишу ташвишларимизни унутиб, устозу ўқувчилар билан қизғин бахс ва мунозараларга киришиб кетдик.
Тадбирда ўқувчилар ва устозлар бугунги кун журналистикаси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилдилар ва туманимиз газетасининг бугунги кундаги тақдири билан қизиқиб, қониқарли жавоблар олдилар.
Биз учрашув тадбири чоғида ўқувчиларнинг адабиётга, хусусан , журналистика сохасига бўлган қизиқишларини кўриб беҳад қувондик ва ўқувчиларнинг ижод намуналари билан танишиб,журналистиканинг тақдиридан хавотирланишга асос йўқлигини, бу соханинг ҳақиқий фидоийлари етишиб келаётганига амин бўлдик.
Зилола Иброхимова
@piskenthayoti
#пахта – 2024
ФЕРМЕР МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИНГ СИРИ
Кузни бекорга сархисоб фасли дейишмайди.Чунки йил бўйи қилган меҳнатингнинг самарсини айнан кузда кўрасан.
Пахта йиғим-терими охирлаб бораётган хозирги кунларда кимнинг қандай меҳнат қилгани яққол кўринмоқда.
Еримиз бир, сувимиз бир, уруғлигимиз бир хил бўлганидан кейин ҳеч қандай бахонага ўрин қолмайди.Бу ерда фақат кимнинг қандай меҳнат қилгани ўз исботини топади холос.
Биз бу холатни бугунги кунда астойдил қилган меҳнатлари натижасида маррага етиб келаётган фермерларимиз мисолида кўрмоқдамиз.
Туманимиздаги “ Жаҳонгир” фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Исоқов жорий йилда 35 гектар майдонда пахта етиштириб, мўл ҳосил олишга эришди. Туманимизда биринчилар қатори пахта етиштириш бўйича тузилган контрактация шартномасини бажарган ёш фермер 100 тоннадан зиёд пахта топшириб, ҳосилдорликни 38 центнерга етказди. Далада терим ҳали давом этмоқда. Пахтакорларнинг нияти ҳосилдорликни 40 центнердан оширишдир.
Биз фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Исоқов билан суҳбатлашганимизда , у бизга хар қандай ютуқни онсонликча қўлга киритиб бўлмаслигини,бунинг учун астойдил меҳнат қилиш, агротехник талабларни тўғри бажариш, табиат инжиқликларидан чўчимаслик кераклигини айтди.
-Шунча гектар ерда хосил етиштиришнинг ўзи бўлмайди.Бунда албатта хўжалигимиз ишчиларининг кучига таянамиз.Уларнинг ўз меҳнатларидан рози бўлишлари учун ойлик маошларини ўз вақтида бериб , имкон даражасида қўллаб-қувватлашга харакат қиламиз,-дейди.
Ҳақиқатан ҳам ахиллик бор жойда ютуқ ҳам, муваффақият ҳам, барака ҳам бўлади.
Жахонгир Исоқов ишчиларига пахта йиғим-теримининг биринчи кунларидан бошлаб қулай шароит яратиб беришга харкат қилди.
Ишчилар ва теримчилари учун икки махал иссиқ овқат ташкил қилди. Уларни сабзавот ва бошқа рўзғор учун зарур махсулотлар билан таъминлади.Илғорлар доимий равишда рағбатлантириб борилди.
Ўзларига яратиб берилган шароит ва кўрсатилаётган эътибордан рухланган Нигора Каримбоева, Муҳаббат Саидмуродова, Зилола Ағзамова, Холида Акбарова, Дилафруз Хидирова каби илғор теримчилар кунига 180-200 килограммдан пахта териб, хўжаликнинг пахта хирмонига баракали хисса қўшдилар.
-Фермер хўжалигимиз эришган ютуқда механизаторларимиздан ,Дилмурод Хидиров, Отабек Насриддинов, ишчиларимиздан Р.Рисбоев, Н.Бердиқулов, С.Исмоиловлар ҳам алохида хиссалари бор –дейди Жахонгир Исоқов.
Юртимиз маъмурлиги, мамлакатимиз иқтисоди, дастурхонларимиз тўкинлиги мана шундай ишнинг кўзини биладиган, ҳақиқий деҳқон фермерларимизнинг машаққатли. Шу билан бирга шарафли меҳнатлари натижасидир.
Шоира Шоматова.
@piskenthayoti
#адлия хабарлари
Юридик шахслар бирлашмалари
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма Фуқаролик Кодексида назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин.
Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади.
Бунда (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак.
Қонунчиликда юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари ҳам белгиланиши мумкин бўлади.
Р.Мавланов
Пискент тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
@piskenthayoti
#2024_йил_1_ноябрдан
☑️ Қонунчиликка кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатаётган тадбиркорларнинг автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
#шеърият
Мирабдулла Тургунов
Шоирни мақтаманг кўкка кўтариб,
Тик қомат одамга мақтов оғир юк.
Кўнгилга ҳушомад туюлар ғариб,
Шоир осмон эмас, тупроқдай буюк.
Сира миннат қилманг мукофот бериб,
Унвон керак эмас девоналарга.
Ўзи зўрға юрар ризқини териб,
Сўзини олдириб бегоналарга.
Савол бераверманг жим бўлиб қолса,
Дардини “Ўзи”га сўйлаётгандир.
Гул ва булбулнимас, ҳаёлга толса,
Қандай нон топишни ўйлаётгандир.
Хуркитиб юборманг қарсаклар чалиб,
Кўксига қамалган каптарчасини.
Ундан кўра сўранг: "Битта ўқий ?"-деб,
Ҳеч кимга бермаган дафтарчасини.
@piskenthayoti
Творогли пишириқлар аёлларимизнинг жону дилидир.
Мана бу майин ва бетакрор кўринишдаги творогли пирогни тайёрлаш унчалик ҳам қийин эмас.
Бир оз хафсала қилсангиз кифоя.
Оила дастурхонингиз бетакрор пишириқ билан янада файзли бўлади.
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Озор берманг, етказманг ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверманг ҳар нарсага ғам,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!
Тақдир Ҳақнинг битган иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Хар тонг, хар кун ҳайрли бўлсин!
Нима бўлар эртага мавҳум,
Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!
Минг бор шукур соғ тўрт мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Бу тонг, бу кун хайрли бўлсин!
Ташвишларни орқага ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Барчангизга яхшилик истаб,
Ҳар тонг, хар кун хайрли бўлсин!
@piskenthayoti
Дори билан даволаб бўлмайдиган дардларни бахт билан даволайдилар.
Г. Г. Маркес
«Вабо пайтидаги муҳаббат»
@piskenthayoti
Бир аёл Америкада ўғрилик қилади ва уни қамаш учун полиция чақиртирилади.
Полиция ходими келади ва аёлдан "Нима ўғирладинг?" дея сўради.
Аёл "Болаларимнинг қорнини тўйдириш учун беш дона тухум олдим" дейди. Ҳамма вазиятни ҳайрат билан кузатиб турганида, полиция ходими аёлни маркетга олиб киради ва ўз ҳисобидан аёлга рўзғор учун егуликлар харид қилади. Маркетдан чиққанларида аёл йиғлаб "Жаноб, бу нарсалар жуда кўп!" дейди. Полиция ходими эса томошабин бўлиб турган оломонга қараб шундай сабоқ берадиган жумлаларни айтади:
"БАЪЗАН ҚОНУННИ ЭМАС, ИНСОНЛИКНИ ҚЎЛЛАШ ТАҚОЗО ҚИЛИНАДИ!"...
@piskenthayoti
Сут айниса қаймоққа айланади. Қаймоқнинг қиймати сутдан баланд. Қаймоқ ачиса пишлоқ бўлади. Пишлоқнинг қиймати эса, қаймоқдан хам юқори. Узумнинг шарбати ачиса набийзга айланади. Набийз узумнинг шарбатидан қиммат туради.
Сиз хато қилганингиз сабабли ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни шахс сифатида қийматингиз ортишига олиб борувчи тажрибалардир. Христофор Колумбнинг денгизда йўналишни танлашда хатога йўл қўйиши Американи кашф этилишига сабаб бўлди. Александр Флемингнинг хатоси эса, тиббиётда энг мухим антибиотик восита саналмиш пенициллинни кашф бўлишига олиб келди.
Иш давомида йўл қўйган хатоларингиз сизни ноумидлик ва тушкунликка солмасин. Фақатгина урунишнинг ўзигина муваффақиятларга эриштирмайди, балки урунишлар асносида йўл қўйилган хатолардан кўплаб тажриба хосил бўлади. Бас, хато қилишдан хеч қачон қўрқманг. Сизни катта ишлар кутмоқда, олға қадам ташлашда давом этинг...
@piskenthayoti