"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260
Туманимиздаги 2- сонли мактабда кекса авлод вакилларини хар томонлама куллаб-кувватлаш хамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш максадида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.
Тадбирда узок йиллар туман хокимлигида фаолият курсатган фахрий инсон Отакулов Журакул ота, Ойбек МФЙ раиси Умаров Абдунаби ота, фахрий устоз Хури опа Ахмедовалар иштирок этишди.
Мехмонлар уз хаетий тажрибаларини укувчилар билан уртоклашдилар.
Укувчилар узларини кизиктирган саволларига жавоб олдилар.
Айникса куни кеча хурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёевга Отакулов Журакул отанинг килган мурожаатлари юзасидан укувчилар томонидан кизикарли саволлар берилиб учрашув кизгин тус олишига сабаб булди.
Тадбир барчада катта таасурот колдирди.
Ш.Дадакузиева
Маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари
З.Вохидова
ўқитувчи
@piskenthayoti
КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР
📚
Шарқ оламида, муқаддас Ислом дини руҳида яшаган халқлар орасида китоб, ёзув, қоғоз ҳамиша бeҳад мўтабар нe’мат ҳисобланиб кeлган. Шу боис одоб рисолаларида китоб бор уйда ётмаслик, ётиш зарур бўлса, китобга қараб оёқ узатмаслик, китобни худди китобнинг соҳибини, я’ни муаллифини мўтабар тутгандeк мўтабар тутиш та’лим қилинади.
Китобга э’тибор авлиё ва аллома зотлар ҳаётида бошқача шаклда намоён бўлади. Тасаввуф буюкларидан бирлари: “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мeн охирги туянинг арқонини таҳорациз ушламайман!” – дeганлар. Ҳазрат Ну’мон ибн Собит Абу Ҳанифа – Имом А’зам: “Мeн умрим давомида қоғоз бозоридан бeтаҳорат ўтмадим”, дeганлар. Бундан ма’лум бўладики, илгари қоғоз бозорлари алоҳида бўлган.
Ҳазрати Абу Ийсо Муҳамммад Тeрмизий ўз таснифлари бўлмиш “Ал-жоми’ ас-саҳиҳ” (“Сунани Тeрмизий”) китоби ҳақида сўзлаб: “Кимнинг уйида бу китобдан бор бўлса, ўша уйда ҳазрат Пайғамбар (алайҳиссалом) гапираётгандeк бўладилар”, дeганлар. Бу сўзлар бутун дунё аҳлига ма’лум ва машҳурдир. Дeмак, буюк аждодларимиздан мeрос бўлиб қолган ҳар бир китоб ёнида унинг азиз муаллифи туришини ана шу муборак сўздан англасак бўлади.
Китоб ўз мавқeига қараб, қалбни тирилтирувчи, шу’урни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.
Китобга қайтиш виждонга қайтишдир. Китобга қайтиш ҳақиқатга, инсофга, адолатга, ма’навият ва ма’рифатга, умуман олганда, ҳаётга қайтишдир. Китобсиз ҳаёт руҳсиз ҳаётдир. Руҳсиз ҳаёт eса ўлимдир.
📚
- Мирзо Кeнжабeкнинг
(“Китобга қайтиш виждонга
қайтишдир”) мақоласидан.
@Jaloliddinrumiyy🕊
#шеърият
Беҳзод Фазлиддин
Бир куни...
Сиғмайин дунёга,
Дил сизга зорланиб ётмайди.
Мен учиб кетарман самога,
Барибир, қўлингиз етмайди.
Бир куни...
Мен ойга айланиб,
Кўк узра сиз томон боқарман,
Сизга нур сочмоққа шайланиб.
Самода қуёшдай балқарман.
Бир куни...
Бағридан қўймасдан
Юлдузлар ўпади юзимдан.
Сўнг бахтга чўмилиб бехосдан
Севинчлар ёғилар кўзимдан.
Бир куни...
Сизга ҳеч ёқмаган
Шеърларим ўз қадрин топади.
Қолмайди ҳавас-ла боқмаган,
Дил армон эшигин ёпади.
Бир куни...
Ўкинчнинг, аламнинг
Ипига бойланиб қоларсиз.
Шодлиги татимай оламнинг,
Бахт сўраб ёнимга келарсиз.
Бир куни...
@piskenthayoti
Куз.Айни қовоқли таомлар фасли.
Бу шифобахш неъматдан истаган таомимизни тайёрлашимиз мумкин.
Айниқса мана бундай юмшоқ ва мазали сомсаларни.
@piskenthsyoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Коинотта барча ва ҳамма нарса кўзга кўринмас иплар билан бир-бирига боғлиқ.
Асло...асло, бировни дилини оғритма, айниқса сендан зайифроқ, кучсиз бўлган инсонни ҳеч қачон “оҳ”ини олма. Унутмагин-ки, дунёнинг нариги бурчагидаги биргина одамнинг ғами, бутун инсониятни бахтсиз қилиши мумкин.
Биргина инсоннинг саодати эса, барчани юзида кулгу ҳосил қилиши мумкин.”
Ўзгалар дарди билан яшайдиганларга дард доримайди.
Ўзгаларга яхшилик қилгувчилар,
ўзгаларга бахт ва қувонч улашувчилар ҳис қилган хузурни ҳис қилиш бахтидан ҳеч ким маҳрум бўлмасин.
Яхшилик қилиб, бахт ва қувонч, шодлик улашиб яшанг.Шунлагина ўзингиз ҳам ҳақиқий бахтни ҳис қиласиз.
Отаётган оппоқ тонг муборак бўлсин!
@piskenthsyoti
Дарахтдан тўкилган япроқ қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир.
Нежиб Фазил Кисакурек
@piskenthsyoti
АЁЛЛИК БАХТИНИНГ УВОЛИ УРСА...
Поезд юрай-юрай деб турганида аранг чиқиб олдим. Купега кирганимда ёши элликларга борган бир хотин икки ҳамроҳини оғзига қаратиб нималарнидир жаврар, ўн олти-ўн етти ёшлардаги қиз эса чойнакдаги чойни қайтариб турарди. Тўрт кишилик купеда жой тўлиб бўлганди. Кимдир чиптасиз чиққан бўлса керак. Менинг ўрнимни эгаллаб ўтирган қизалоқ дарҳол фаҳми етиб, жойни бўшатди…
Тинмай гапираётган унинг онаси экан. Қизга қараб бақира кетди:
– Ҳой яшшамагур, бунча қайтардинг чой ўлгурни совитиб. Қуя қолмайсанми
Қиз индамай пиёлаларга чой қуйишни бошлади. Аёл эса «нутқи»ни келган жойидан янада баландроқ овозда улаб кетди.
– Ҳа, афтинг қурғур! Бир ой аввал келганимда миқ этмаганди, бу сафар қарасам, ҳе йўқ-бе йўқ менинг деворимга тираб тандир қуриб олибди. Агар бир ҳафта ичида тандирингни бузиб ташламасанг, мен сенинг уйингни бузаман дедим. Мана кўради, айтганимни қиламан ҳам.
Ҳамроҳ аёллардан бири «тўғри айтасиз, бопланг» қабилида унинг ғазаб ўтига мой сепган бўлди. Иккинчиси эса:
– Тандирни бузиш – гуноҳ. Ўзингиз барибир у ҳовлида яшамаётган экансиз. Қўйинг, тураверсин. Ўзи бузилиб тушмагунча тандирга тегиб бўлмайди, — деди.
– Ҳо-о, нега энди. Мен ҳеч қанақа ирим-сиримини билмайман. Бузади дедим, тамом-вассалом. Мен аёл бўлсам ҳам, битта гапираман! Керак бўлса, ўнта эркакни ҳуркитаман. Ёлғиз бошим билан тўртта болани эплаб боқиб юрибман-ку!
– Вой, айланай, хўжайинингиз оламдан ўтганми?
Боядан бери овозини баланд қўйиб, ҳар икки гапининг бирига қарғиш ёки сўкиш қўшиб шанғиллаётган аёл бир зум тинчиб қолди. Кейин қизини «Нега нонларни яхшилаб ўрамадинг, жувонмарг?» деб бир қарғаб олди-да, кўзида айланаётган ёшларини яширишга уриниб, купе деразасидан ташқарига қараб олди.
– Узр, синглим, ярангизни тирнаб қўйдим шекилли, – деди тандирни буздирмасликни маслаҳат берган ҳамроҳимиз.
– Қўяверинг, тирнасангиз-тирнамасангиз тузалмайди бу яра. Шунчаки, кўнглим тўлиб кетди. Эрим билан мактаб давриданоқ севишардик. Оҳ, бизнинг муҳаббатга Лайлию Мажнунларнинг ҳам ҳаваси келарди. Ота-оналаримизнинг қаршилигига қарамай оила қурдик. Бирин-кетин тўрт фарзанд кўрдик. Аммо ҳаётим тинч эмасди. Қайнона-қайнотам билан рўйимиз тўғри келмагани етмагандек, охирги пайтларда эрим ҳам менга чап бўлиб қолди. Нуқул мени шаллақисан, ношукрсан деб сўкарди. Ишдан келсам, кулиб кутиб олмайсан, нолиганинг-нолиган, сен ҳам кўнглингни кенг қилиб, сабрнинг этагидан тутсанг, рўзғоримизга барака киради дерди. Мен бўлсам сабр қилиб ўтирадиганлардан эмасдим. «Қўлингдан келса, рўзғор қилиб, болаларингни боқиб ол. Бўлмаса, хотин бўлиб уйда ўтир, мен эр бўлиб нон топай. Худога шукр, қўлидан иш келмайдиган нотавон эмасман!» дердим нуқул. Ўша пайтлар мен туманимиздаги туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлардим. Туғруқхонада, биласиз, суюнчи, қўл ҳақи деган нарсалар бўлиб турарди. Шуларга ишонардим-да. Қўли енгил ҳамшира эдим, буни ҳамма тан оларди
Болаларим ўсгани сайин талабларим ҳам орта борди, чунки уларни яхши едириб-кийдиргим, Тошкентда ўқитгим келарди. Эрим эса оддий ҳайдовчиликдан топгани билан рўзғоримизни аранг тебратарди. Бора-бора ишдан кеч қайтадиган, ичиб келадиган одат чиқарди. Бир куни ширакайф ҳолда рул бошқариб, ҳалокатга учради. Умуртқа поғонаси шикастланиб, ётиб қолди. Ўша куни дарди-дунём қоронғи бўлди. Эримга ачинмасдим, фақат ногирон одамнинг хотини бўлишдан ор қилардим. Эртага қизларимнинг бўйи етиб, совчилар келса, отаси ногирон экан, деб қайтиб кетадими? Ўғилларимга касалманд қайнотага чўриликка берадиган қизим йўқ, деб одамлар қиз бермай қўядими? Ўша пайтда фақат шундай хаёллар миямда ғужғон ўйнарди. Етмаганига бу ногиронни парваришлашим, умримнинг навқирон фаслини унга қурбон қилишим керак эди. Буни истамадим, эрим билан ажрашдим. Қайнонам ўша куниёқ мени болаларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Бувимдан қолган эски ҳовлида яшай бошладим........
#Шанба табассуми
Ток урди" деб ўйлади ....
@piskenthayoti
Шанба хазили)))))
Ўта рашкчи хотин эрига демоқда:
-Тўғри, мен чўнтагингиздан ишқий мактублар топмадим, дастрўмолингизда лаб бўёғини изларини кўрмадим...
Бироқ машинанинг олд ўриндиғидаги ҳавфсизлик камари нимага менинг жуссамдан икки баробар кичкина?
@piskenthayoti
Украинанинг Ужгород университети терапия факультети доценти Михаил Лозарик ажойиб янгиликни кашф этди.
Доцентнинг таъкидлашича, Ибодат инсонни турли "ВИРУСЛАРДАН" ҳимоя қилар экан!
Буни исботлаш учун у оддий иш куни 15 нафар беморнинг томири ва бармоғидан икки маҳал улар Ибодат этишларидан олдин ва кейин таҳлил учун ҚОН олди.
Ибодатдан кейин касалларнинг қон таҳлил натижалари олдингисидан олти баробар яхшилангани аён бўлди.
Олим бундай дейди: "Энди билдим, ибодат афюн эмас, балки ОДАМ ЖИСМИНИНГ ҲИМОЯЧИСИдир"
@piskenthayoti
УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?
Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.
@piskenthayoti
* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.
Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti
#ИНФОЛИБ_2024
#Миллий_ахборот_кутубхона_ҳафталиги
⛪️Пискент тумани ахборот-кутубхона маркази сиз азиз тумандошларимизни 21 октябрдан 25 октябргача бўлиб ўтадиган "INFOLIB OʻZBEKISTON 2024 XIII" Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига таклиф этади.
Ҳафталик давомида сизни кутмоқда.
✅Очилиш маросими тадбирлари
✅Давра суҳбатлари
✅Китоб кўргазмалари
✅Маҳорат дарслари
Манзил: Пискент тумани Мустақиллик кўчаси 1 уй
Мўлжал: Туман суд биноси ёнида
@piskenthayoti
#_обуна - 2025
РАҲБАРЛИК ХАВАС ЭМАС, МАСЪУЛИЯТДИР
Баъзи инсонлардаги ғайрат ва шижоатни, ўз ишига қанчалик масъулият билан қарашини кўриб хавасинг келса, баъзилардаги лоқайд ва бепарволикни, ўзибўларчиликни кўриб ранжийсан.
Туманимиздаги 24-сонли мактаб директори Савриниса Исакова, 19-сонли мактаб директори Саодат Сандибоева, 6-сонли мактаб директори Гулчеҳра Абдуназарова, 1-сонли мактаб директори Марҳабо Қурбонова , 8-сонли мактаб директори Махмуда Абдураимова, 9-сонли мактаб директори Карима Мирсоатова, 11- сонли мактаб директори Гулчехра Рустамова, 13-сонли мактаб директори Шарофат Ботироваларнинг обунани ташкил этиш борасидаги ишларини кўриб тан бермай иложинг йўқ.
Баъзилар бизга, “Албатта обунани аъло даражада қилиб бераётганидан кейин мақтайсизларда” - дейиши мумкин. Лекин ҳамма гап шундаки, раҳбарнинг раҳбарлик қобилияти мана шундай нозик вазиятлардан ақл билан, билим билан, салоҳият ва ҳурмати билан чиқиб кета олишида билинади.
Биз номларини тилга олган мактабларда ҳам турли ҳарактердаги ходимлар бўлса керак албатта. Лекин улар ўзларидаги раҳбарлик маданияти, иқтидори ва қобилияти билан, жамоа ўртасидаги ҳурмати ва обрўси билан уларни ўз ортларидан эргаштира олмоқдалар деб ўйлаймиз.
Бугунгача мудраб ётган ёки кимдир келиб ёрдам беришини кутиб ўтирганлар мана шу ҳамкасбларидан ўрнак олсалар, уларнинг тажрибаларидан фойдалансалар айни муддао бўлур эди. Биз Президентнинг каналимизда оммавий ахборот воситалари, хусусан, босма нашрлар тўғрисида бериб бораётган иқтибосларини, айниқса, бугунги сўзларини ўқиган ҳар бир раҳбар, ҳар бир зиёли ўзига керакли хулосани чиқариб олади деб ўйлаймиз.
Раҳбарлик эса хавас эмас, масъулият. Бу масъулиятни зиммсига олаётган ҳар бир инсон унинг юкини кўтара оламанми, менда шундай куч етарлими деб ўйлаши керак. Шундагина ортиқча гап сўзларга ўрин қолмайди.
Мавзуга албатта яна қайтамиз.
Обуна давом этади.
Тахририят
@piskenthayoti
#ташриф
Куни кеча Мингтепа маҳалласига бош вазир ўринбосари Зулайхо Маҳкамова ва вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бошқарма бошлиғи Зухра Миргазиева ташриф буюришди. Уларни Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов, Пискент тумани ҳоким ўринбосари, оила, хотин қизлар бўлим бошлиғи Зарифа Хилватуллаева ва Мингтепа маҳалла етилиги жамоаси биргаликда маҳалланинг Ўрикзор кўчасида яшовчи Хусанбояв Абдужалил ака ва Мовлуда опалар хонадонида кутиб олинди. З.Маҳкамова Мингтепа маҳалласига ташрифида хотин қизларнинг миграцияси, аёлларни миграциядан қайтариш чораларини кўриш, пиллачиликни ривожлантириш, хотин қизларни бандлигини таминлашда ипак қуртини боқишда аёлларни кўпроқ жалб қилиш ҳамда камбағалликдан фаровонлик сари дастури асосида суҳбатлашилди, туманда, маҳаллада оширилаётган ишлар билан қизиқди.
@piskenthayoti
«Халқ овози рахбарларни уларни сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.
Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот муҳитини яратишни, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
✅Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 6 кун қолди
@piskenthayoti
Яхши кунларда қувониб яшадим. Қийинчиликларда сабр қилишни ўргандим....!!!
Хато қилдим, йиқилдим, ким дўст, ким душманлигини билдим.
Омадим келганда сохта мулозаматларни, омадим кетганда эса асл юзларни кўрдим.
Севдим муҳаббатни азобини кўрдим. Севилдим кимгадир керак бўлишлик бахтини хис қилдим.
Хато қилдим қилган ишим хатолигини билдим, такрорламасликка харакат қилдим.
Ташвишларим кўпайганда одам фақат Худодан умид қилиб, ўзи харакат қилиб яшаши , ўзини бахтли бўлиши фақат ўзигагина кераклигини тушундим. Баъзан яхшилик, баъзан билиб билмай ёмонлик қилиб қайтар дунё эканлигини билдим
Хуллас ..... Ҳаётда ҳеч нарса бехикмат кетмаслигига, ҳар қандай холат биз учун бир сабоқ, эканлигига амин бўлдим...
ХАЙРЛИ ТУН
Бировнинг кимлигини билишни истасангиз, хамманинг ўша инсон хақидаги гапига эмас➖
Ўша одамнинг хамма ҳақидаги гапига қулоқ солинг !!
@piskenthayoti
Ўзимча ногирон эрга қарагандан кўра яхши ишлаб, пул топиб, болаларимни боқаман деб ўйлагандим. Бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Авваллари эрим рўзғорни қилгани учун қўлимда пул тураркан. Энди бўлса ойига ўн беш марта навбатчиликка турсам ҳам, қўни-қўшниларга игна санчиб, қўшимча даромад қилсам ҳам топганим тўрт болага етмасди. Ҳали булар учун уй-жой қилиш, ўқитиш, қизларни узатиш, ўғилларни уйлантириш керак. Охири болаларимни онамга қолдирдиму, Тошкентга йўл олдим. Бу ерда бир кафега официант бўлиб ишга кирдим. Маоши қишлоқда топганимдан анча яхши бўлса ҳам, иши жуда оғир эди. Эрталабдан кечгача тик оёқда юриш, дам олиш кунларисиз ишлаш мени роса толиқтирди. На уйқуга тўяман, на ўзимга қарашга вақт топаман. Бир йилда нақд беш ёшга қаридим. Кўрганлар мени танимайдиган бўлиб қолишди. Эрим эса поликлиникада ишлайдиган, турмуши бузилган бир шифокор аёлга уйланибди. Хотини уни яхши парвариш қилиб, бирпасда оёққа турғизиб юборибди. Эшитишимча, эрим яхши пул топиб, бир неча машиналарни ижарага бериб қўйганмиш. Албатта, буни билгач, дарҳол болалар учун пул сўраб бордим. У уйда йўқ экан, онасию опалари юмма талаб қувиб солишди. Эримга (эндиликда собиқ эримга) қўнғироқ қилиб, алимент сўрасам, «Мендан бир тийин ҳам ололмайсан» деди. Судга бердим, лекин бир иш чиқмади. У ўзини бечора, ногирон қилиб кўрсатди, ижарага чиқариб қўйган машиналаридан олаётган даромадини эса ҳеч бир ҳужжат билан исботлай олмадим. Эрим «қўлингдан кўп иш келарди-ку, бор, аравани бир ўзинг тортиб кўр-чи», – деди. Шунда жаҳл устида «ҳали кўрасан, нақд уч қаватли иморатлар солиб, кўзингни куйдираман», – дедим.
Шу-шу кўнглимда ҳаётга нисбатан аламзадалик пайдо бўлди, бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлиш, ҳаммадан алам олиш мен учун одатга айланди. Болаларим ҳам мендан безиб кетишган. Тарбиялари билан ҳам тузукроқ шуғулланолмадим. Катта қизим бир йигит билан қочиб кетиб, шарманда қилди. Тўй-томошасиз узатиб юбордим. Ўғилларимнинг қўлидан бир иш келмайди. Мактабда тузукроқ ўқишмади. Бирор касбнинг бошидан тутишмади. Тошкентга олиб кетиб, официантликка жойлаб қўйсам, шуни ҳам эплай олишмади.
Танишларим қўли енгил ҳамшира эдинг, қишлоққа қайтиб, ўз касбинг билан шуғуллан дейишади. Мен у ёқда катта қурилиш бошлаб қўйганман. Данғиллама ҳовли қуриб, қарс-бадабанг тўй қилиб, қайнона-қайнотам, эрим ва кундошимга кимлигимни кўрсатиб қўйишим керак.
Шундай дейману, аммо қўшгани билан қўша қариб юрган, фарзандларининг тўйида елкама-елка турган эр-хотинларни кўрсам, ҳавасим келади. Эрига эркаланиб, болаларининг тарбияси билан шуғулланиб, иссиққина ўрнини совитмай ўтирган, гап-гаштаклар ўйнаб, тўйларга тугунлар кўтариб бориб яйраб юрган оилали аёлларнинг ўрнида бўлгим келади. Аслида ўзим ҳаммасини барбод қилдим. Энди эса уйга кириб аёл, кўчага чиқиб эркак бўлишга мажбурман. Бу одамни шунақанги чарчатади, шунақанги эзиб ташлайдики…
Шу пайт купенинг эшиги очилиб, проводник кўринди ва:
– Опажон, назоратчилар чиқиб қолишди, чипталарни текширишяпти. Юринг, сизни бир жойга яшириб турай, – деб аёл ва унинг қизини олиб чиқиб кетди.
Турмушда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо, назаримда, аёл киши фақат аёллик учун яралган. Кўча-қўйда бақириб-чақириб муносабатларни ойдинлаштираётган, ўрни келганда эркакларни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўядиган шарманда сўзлар билан «ўзини кўрсатаётган» хотин-қизларни кўриб ўйланиб қоламан: булар кимга нимани исботламоқчи? Ҳаёт курашдан иборат дейишмоқчими? Унда нима мақсад йўлида курашишяпти? Ахир, жанжаллашиш курашиш дегин эмас-ку!
Тамом.
@piskenthayoti
МУАММОЛАР
“Икки соат бўлди бизда свет йўқ”, деб,
Юзда ғазаб, кўзда жаҳл, қошлар уюқ.
Сиз светдан нолийсиз-а, дўстим ҳадеб,
Неча йилки қалбимизда оқибат йўқ!
Ёд олдингиз ҳақ-ҳуқуқнинг адабларин,
Жаҳлингизни қоғозга ҳам ўрамайсиз.
Сўрайсиз-ку газ ўчганда сабабларин,
Дилдан ўчган меҳр чўғин сўрамайсиз?!
Айтинг қайси дунёларда йўқ муаммо,
Нолишингиз баҳолари қанча бўлди?
Тўрт – беш ойки йўлларимиз бузуқ, аммо,
Бу нафс ўлгур бузилганга анча бўлди!
Наздингизда, атрофдаги ҳамма ноҳақ,
У кам – бу кам, ташвишлардан безяпсизми?
Ойлик камми, етмаганин тўлдирсин Ҳақ,
Иймонимиз камаймоқда, сезяпсизми?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
#Шанба табассуми
Бундан ортиқ рохат борми?
Беғубор болалик.
@piskenthayoti
Йиртиқ калиш...
– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!
– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!
– Тилла занжирим сенга қолади дердилар!
Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аҳири бўлишиб олишди.
Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган юзи йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.
– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангни эслатиб туради...
Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди...
@piskenthsyoti
Ақлли, бунинг устига сабрли, камтарин эркаклар бахтли кишилардир. Эркак шаънини қадрлай олган кишиларгина марддир....
Гарчанд гулзордаги гуллар мавсуми ўткинчи бўлса ҳам, дил гулзорига эга бўлганлар учун ҳаёт шодонлик билан давом этаверади.
Адолат ниҳолга сув қуйиб яшнатиш, зулм эса сувни инсонларга озор етказувчи тиканга қуйиб парвариш қилиш-нинг ўзидир. Нимага сув қуйишни фарқлаб ол.
Инсон бир дарахтга ўхшайди, унинг ҳаётбахшлик манбаси илдиздир. Илдиз — қалбдаги иймон, олий мақсаддир. Уни эҳтиёт қилмаган кишининг жисмоний-маънавий дунёси барбод бўлади.
Одамлар кўпинча меҳри қаттиқ, беоқибат кишиларга нисбатан тошюрак сифатини берадилар, Аслида ҳеч қачон тош юрак бўлмайди, бу мажоз ўрнидадир.
Най ноласи.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Ўзинг бор экан, ташқаридан душман излама. Ўзингдан эҳтиёт бўл ва шундай дуо қил:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагин ки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма. Бошқалар билан эмас, ўзимни ўзим билан машғул қилиб қўй!
Эй кўнгил!
Толибсан агар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимдан айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга..
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
#_сайёр қабул
📌Пискент тумани мусиқа ва санъат мактабида 3-сектор раҳбари, подполковник Л.Рахматуллаев ёшлар билан сайёр қабул ўтказди.
🔺Қабулда пробация ҳисобида турувчи 15 нафар ёшлар ҳам иштирок этиб, ўз муоммо ва таклифларини билдиришди.
🔺Улар томонидан таъкидланган масалалар жойида ҳал этилди.
@piskenthayoti
#_Пахта - 2024
МАШИНА ТЕРИМИ ИШ УНУМИ
Замонавий техника ва технологияларнинг ривожланиши иқтисодий ўсиш суръатини ошириш билан бирга вақт ва тежамкорлик борасида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги техника хизматидан фойдаланиш соҳа тараққиётида муҳим босқич саналади. Бундан унумли фоцдаланаётган А.Дўстбеков ноили худуд фермерлари буғдой ва пахта йиғим-терим мавсумида техника кучидан унумли фойдаланаётганликлари туфайли бир қатор ютуқларни қўлга киритмоқдалар.. Ҳудуднинг Шукруллаев Шароф фермер жўжалигида терим жараёнининг 90 % пахта териш машиналарида териб олинди. Техника хамиша деҳқонларга катта мадад экани бу йилги пахта йигим- терим мавсумида яққол кўзга ташланмоқда.
- Хўжалигимиз пахтакорларининг тинимсиз меҳнати билан 42 гектар майдонга экилган пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. Уни ёғин сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб- териб олиш учун Хитой давлатидан келтирилган замонавий машиналарни ишга солдик. Янги техниканинг афзаллиги шундаки , у пахтани тез ва тоза теради, шунингдек, ишчи кучи тежалади, иш унуми ортади. Механизаторимиз Холбек Беков замонавий машина ёрдамида кунига 8-9 тоннагача пахта териб, хўжалик хирмонига баракали ҳисса қўшди. Шу кунгача терган пахтамиз 105 тоннадан ошди.
Насиб қилса, оз муддат ичида кўзланган маррани эгаллаб ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш ниятидамиз,- дейди омилкор фермер Шароф Шукруллаев.
Фермер хўжалигида ишчиларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига иссиқ овқат тайёрланиб,
терим пулининг ўз вақтида тўлаб берилаётгани теримчиларни янада яхшироқ ишлашга рағбатлантирмоқда.
Далаларимизда ҳали хосил мўл.
Пешона тери билан етиштирилган пахтамизнинг бир мисқолини ҳам нес- нобуд қилмасдан йиғиб- териб олиш учун астойдил харакат қилишимиз зарур.
Қолаверса, бу имкониятдан фойдаланиб ,рўзгоримизни бут,дастурхонимизни тўкин қилиб олайлик.
Меҳнат қилган инсон асло кам бўлмаслигини унутмайлик.
Н.Аҳмедова.
@piskenthayoti
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади
#_сайлов 2024
Туманимиздаги 32- сонли мактабда директор М.Раҳмонова томонидан 27-октабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вилоятлар ва маҳаллий кенгашларга сайлов жараёнлари ҳақида мактаб жамоаси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилда сайловлар илк марта мажоритар - пропорсионал тизим асосида ўтказилади. Мактаб ММИБДЎ З.Ўринбаева томонидан ҳам сайлов жараёнлари ҳақида мактаб педагог жамоасига батафсил маьлумот берилди.
@piskenthayoti