Бир бола олти ёшида отасидан айрилди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга ,арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайди. Шахарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди.Ўғил уйнинг эгасидан сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дархол саккиз юз эллик минг доллар чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд булиб пулни санаб олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо килганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
- Сиз хам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси хайрон булиб сўради:
- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға килмокчиман!!!
@piskenthayoti
Кимнингдир қабрини ут босган, тикан.
Унинг фарзандлари мутлоқ унутган
Кимнингдир кабрида гул очган чаман,
Фарзандлари қалбида яшайди ҳамон.
@piskenthayoti
#_Яшил макон
Давлатимиз раҳбари томонидан республика миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг 2024 йил кузги мавсумига старт берилди.
“Яшил” белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги махсус ҳозирланган 109 гектар ер майдонига айни дамда кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. 90 минг туп ниҳол экилиши мўлжалланган.
Жараёнларда жами 3000 га яқин кўнгиллилар қатнашмоқда. Пискент туманидан ҳам юзлаб ҳашарчилар жомбозлик кўрсатмоқда. Хусусан, фаоллар, корхона ва ташкилот масъуллари, нуронийлар, ёшлар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
@piskenthayoti
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазаси кучайтирилади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этади ҳамда Янгиҳаёт туманига ташриф буюриб, саноат корхоналари фаолияти ва маҳалладаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в мероприятии по посадке деревьев в рамках создания "зеленого" пояса вокруг города Ташкента, а также посетит Янгихаётский район, где ознакомится с деятельностью промышленных предприятий и созидательной работой в махалле.
Facebook|Instagram|X
#таълим
Тадбирлар хафталиги
Туманимиздаги 24-сонли мактабда 5-8 синф ўқувчилари ўртасида "Бағрикенглик хафталиги"доирасида қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда.
"Байроғимиз-ғуруримиз" ҳафталик ижросини таьминлаш учун ўтказилган тадбирлар ҳамда "Миллий куй - қўшиқлар ТАНЛОВИ", "Хосил байрами" каби тадбирлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Айниқса,
Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Муқаддасдир Ватан байроғи!",мавзуида ўтказилган тадбир ўқувчиларни Она ватан ва унинг муқаддас рамзларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашда жуда катта аҳамият касб этиши билан ажралиб туради.
. Тадбирни чиройли ва ёдда қоларли тарзда ўтказилишида мусиқа фани ўқитувчиси Ш.Нишонованинг хизмати катта бўлди.
@piskenthayoti
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Навоий давлат университети ташкил этилади
#тафаккур
Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.
Беҳзод Қобулов.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣
📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!
📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃♂️🏃♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.
💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.
📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.
Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫
@piskenthayoti
Қизиқмиз…
“Мен ҳеч кимга керакмасман” деймиз, ҳақиқатда эса биргина инсонга кераксиз бўлсак.
“Ўзим уддалайман” деймиз, ёрдам сўрагани тортинганимизда.
“Ҳеч нима керакмас” деймиз, хоҳлаган нарсамизга эриша олмаганимизда.
“Ўзим, шунчаки” деймиз, жиддий гаплашиш вақти етганида.
“Ҳечқиси йўқ” деймиз, қалбимиз озордан сирқираб турганда.
“Сенга ишонаман!” деймиз, ўйин бўлиб қолишдан чўчисак.
“Ҳаммаси жойида” деймиз, ҳаммаси остин-устун бўлиб кетганида.
“Ҳеч гап йўқ” деймиз, ичимизда дард тўлиб кетганида.
“Тинч қўй” деймиз, уни йўқотишдан қўрқиб
“Ҳаёт – гўзал” деймиз, дунё кўзга қоронғу кўринганда.
“Бошқа кўришни истамайман” деймиз, ҳамиша бирга бўлишни истаганда.
“Бахтлиман”, деймизда кўз ёшимизни артишга тайёрланамиз.
“Биз бошқа-бошқа одамлармиз” деймиз, бир бутунга айланиб бўлиб.
“Мен айбдорман” деймиз, хиёнатини билганимизда.
“Сени унутганман” деймиз, суратларига қараб ўтириб.
Бошқа яшашни истамайман деймиз, бизни фикримиздан қайтаришга уринишларини истаб
@piskenthsyoti
ХАЙРЛИ ТУН
Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
Улардан биринчиси – бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди.
Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.
@piskenthayoti
Сахий ким?
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.
@piskenthayoti
Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР
Поклик иймондандир
ЎЗИ хар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
Қон олдириш – шифо
Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво
Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади
Овқатни яхшилаб чайнаб шошилмасдан енг
Сувни ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
Кўп овқат еманг
Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@piskenthayoti
Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин.
Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.
@piskenthayoti
#_Тадбир
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, Пискент тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия ҳамда Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда, туманнинг чегараолди ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги ёшлар иштирокида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Унда "Кулота", "Мустақиллик", "Муротали", "Келовчи", “Тараққиёт” ва "Оқтом" маҳаллалари ёшлари қатнашди.
Тадбирда Чирчиқ ҳарбий прокурори ёрдамчиси О.Арипбаев ёшларга берилаётган имкониятлар, Олий ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш тартиби тўғрисида тушунчалар берди. Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.
Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида "Менинг Конституциям 32 ёшда" шиори остида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил қилинди.
@piskenthayoti
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#муқаддас рамзларимиз
🇺🇿 Туманимиздаги 32-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишлаб “Миллат байроғи" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Муқаддасдир Ватан байроғи” ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирда жаранглаган мадхиямизга мактабнинг барча устоз ва ўқувчилари жўр бўлди.
🇺🇿Тадбирда давлатимиз рамзлари қонун химоясида бўлиб, юртимизнинг ҳар бир фуқароси уни ҳурмат қилиши ва асраб - авайлаши зарурлиги таъкидланди..
Тадбирда байроғииизни мадҳ этувчи шеърлар ва миллий куй-қўшиқлар ижро этилиб, барчани рақсга чорлади.
Байрам тадбири бошланғич синф ўқитувчиси Ю.Тошева томонидан
ташкил этилди.
@piskenthayoti
Дахлсиз ҳуқуқлар қонун ҳимоясида
Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўзининг дахлсиз ҳақ –ҳуқуқларига эга бўлиб,у ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Манфаатдор шахсларнинг талабига кўра фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳимоя қилишга йўл қўйилади. Башарти, фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.
Башарти, бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда учраса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак.
Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади. Фуқаро оммавий ахборот воситаларида унинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар эълон қилинганда у айни ўша оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Башарти, суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаса, суд қоидабузарга қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган жарима солишга ҳақлидир. Жаримани тўлаш қоидабузарни суднинг ҳал қилув қарорида назарда тутилган ҳаракатларни бажариш вазифасидан озод этмайди.
Ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоида юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади.
Р.Мавлонов
туман Адлия бўлими
бош юристконсулъти
@piskenthayoti
#_спорт
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 21-октабрдаги "Ҳудудларда стритибол ва wоркаут" спорт турлари бўйича жамоалар ўртасида "Қишлоғинг учун ғалаба қозон" шиори остида Оқўрғон туманида ташкил этилган мусобақада туманимиздаги 2-мактаб спортчи ўқувчилари фахрли 2-ўринни эгалладилар.
Тошкент вилояти спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар!
@piskenthayoti
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
@piskenthayoti
#шеърият
Халима Ахмад
Мен билан жимгина кулиб видолаш,
Кўзингда ғам кўрай, бахтга аралаш.
Шивирла, нечундир уфқ қонталаш-
Сен мангуга кетаётган кун.
Юпатма, юпанчлар – нураган қоя,
Умр муҳаббатга эмас ниҳоя.
Рост экан, ишқ билан ўлим ҳамсоя,
Мен мангуга кетаётган кун.
Сендан ўзим билмас нени кутаман,
Оғриқли нафассан, секин ютаман.
Кел, яхшиси сени жим унутаман,
Сен мангуга кетаётган кун.
Гўзал эртакларни мен алдамадим,
Сирли мактубимсан, ўқий билмадим.
Ишон, чин дунёга ҳали келмадим,
Мен мангуга кетаётган кун.
Дилимга босилар хазонлар лаби,
Дунё – қай ошиқнинг йиртилган қалби.
Сўзсиз кетаяпман кенгликлар каби,
Сен мангуга кетаётган кун.
@piskenthayoti
Афгонча наполеон тортини бизнинг аёлларимиз улардан ҳам ўтказиб тайёрлашади.
Мана бу афғон торти ҳам ўзимизнинг нополеон тортимиз каби ғоят мазалидир.
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ой, қоп-қоронғу тунга сабр қилгани учун, кечаларни ёритгучи тўлин, ойдин ойга айланди.
Қоронғу кечадаги қўрқувларга чидагани учун инсон оппоқ ТОНГ нурларидан баҳраманд бўлди.
Тиканнинг дўстлигига бардош бериб, чиройли сабр қилгани учун, гулга ҳушбўй ифор ва нафис ранг насиб этди.”
Булбул гул хажрида ёна- ёна ниҳоят висолга етди.
Сабр шундай мўъжизаки,унинг охирида кутилмаган мукофотлар бор.
Шунинг учун бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар қидириш ўрнига, севиб, севилиб яшаш учун сабр билан кутиб яшанг.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН.
Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам маъқул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
@piskenthayoti
Нур таратаётган чироқнинг на шишасига, на пилигига мафтун бўлма, идиш тубида ёғ бўлмаса эди, на пилиг ёнарди, на шиша ойдинлашарди, ёғ кўздан ниҳон бўлса-да, асл қувват ундадир...қалбдаги иймон шу ёғга ўхшар, хулқ ва амалда намоёни анинг сабабидандир...
@piskenthayoti
«Шаҳарда бахтсиз одамлар учун яшаш қулай. Одам шаҳарда юз йил яшаши мумкин, бироқ унинг аллақачон ўлиб, чириб кeтганини ҳeч ким билмайди. Бунақа нарсалар билан ҳисоб-китоб қилиб ўтиришга вақт йўқ, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Иш, жамоат топшириқлари, саломатлик, сан’ат, болалар соғлиги, уларнинг тарбияси. Ба’зан уни ёки бошқаларни қабул қилиш, кимникигадир бориш кeрак, ниманидир кўриш ёки эшитиш лозим. Шуниси э’тиборлики, ҳар қандай шароитда ҳам шаҳарда бир, ба’зан икки, уч муҳим нарса борки, буларни канда қилиб бўлмайди. Ҳаёт эса қуруқдан қуруқ ўтиб кeтавeради».
Лeв Толстой, "Крeйсeр сонатаси" қиссасидан
@piskenthayoti
Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:
- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.
- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..
- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?
- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.
- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми?
Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:
- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.
- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам?
Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.
@piskenthayoti