piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Фермер хўжаликларида 1 минг 700 та насос йилига 1 миллиард киловатт электр сарфлайди.

Уларга электр харажати учун бу йилги бюджетда 170 миллиард сўм субсидия режа қилинган эди. Келгуси йил бунга яна 250 миллиард сўм ажратилмоқда.

Масалан, хоразмлик 92 нафар деҳқон замонавий насос ўрнатиб, электрни 20 фоиз тежаяпти. Қуёш панели ўрнатиш ҳисобига эҳтиёжидан ортган электрни давлатга сотиб, ойига қўшимча 7-8 миллион сўм даромад олаяпти.

Хоразм тажрибасини кенгайтириш мақсадида электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди.

Ушбу тажриба асосида ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.

Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.

Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.

Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.

Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.

Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.

Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шараф

Антарктидада Ўзбекистон байроғи ҳилпиради

Блогер Абдураҳмон Фозилов Антарктидага саёҳат қилиб, Ўзбекистон ва қўшни қардош халқларнинг байроғини ўрнатди.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_якун
#натижа

ЭНГ КЎП ДЕПУТАТГА ЭГА БЎЛГАН ПАРТИЯ

Мамлакатимизда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро сайлов нима эканлигини яхши билиши ва сайлов жараёнларига қанчалик масъулият билан ёндошиши яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашлар сайлови вақтида яққол намоён бўлди.
Сайлов жараёнида фуқароларимизнинг фаол иштирокини кўриб, уларнинг ўз келажаги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлаб берувчи сайловларнинг аҳамиятини қанчалик тушуниб етаётганликларига гувоҳ бўлдик.
Сайлов натижаларини эса ҳаммамиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутдик.
Биз туман сайлов комиссиясининг маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисидаги маълумотини кузатар эканмиз, сайловчиларимиз кимга қанчалик ишонч билдирганликларини ва ўз номзодларининг нималарга қодир эканликларини теран англаб етганларини кўриб қувондик.
Айниқса, маҳаллий Кенгашга сайланган депутат аёлларимизнинг асосий қисмини устозларимиз ташкил этаётгани халқимизнинг энг аввало маърифатга бераётган эътибори, устозларимизга нисбатан билдирилаётган ишончи деб билдик.
Биз маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайлов натижаларига кўра, энг кўп депутат сайланган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Зайнаб Маҳмудовани табриклаш жараёнида унга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.
-Айтингчи, ушбу сайловда ЎзЛиДеПнинг муваффақият қозонишингизга, яъни, энг кўп депутатга эга бўлишига ишонганмидингиз ва бунинг учун қандай асосларингиз бор эди?- деб сўраганимизда З.Маҳмудова бизга, ”Аввало ҳар бир ишга киришган инсон борки, муваффақият қозонишига умид қилади. Лекин, албатта бунинг учун етарли асоси ҳам бўлиши кераклигини яхши билади.
Кузатган бўлсангиз, ҳар бир партия ўз сайловолди дастурида жуда катта, эзгу ишларни амалга ошириш ғоясини илгари сурган бўлиб, сайловчиларимиз бу борада ўз танловларини бемалол амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.
Муваффақиятимизнинг сабаби эса, номзодларнинг тўғри танлаганимизда деб биламан. Чунки туманимизда кўпчилик бир-бирини танийди, кимнинг нимага қодир эканлигини ҳам яхши билишади. Биз қоп-қоп ваъдаларни берганимиз билан сайловчиларимиз қайси номзодни энг муносиби деб билишларини ўз овозлари орқали яққол кўрсатиб бердилар.
-Раҳмат, Зайнаб. Нима бўлганида ҳам, қайси партиядан кўрсатилган номзодлар энг кўп овоз олганида ҳам, ҳаммамизнинг мақсадимиз битта, шу азиз ва муқаддас Ватан барчамизники ва унинг янада тараққий этиши ҳамда гуллаб-яшнаши учун ҳаммамиз бирдек масъул эканлигимизни ҳис қилиб яшашимиз керак. Шундагина кўзлаган мақсадимиз – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги эзгу ишларимизни амалга ошира оламиз.

Таҳририят.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди


Манба: ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета- бу мафкура. Мафкура ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ. Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди- кўп нарсани йўқотган одам тушунади !

Кўп озор берадиган одамлар кечиримли бўлмайдилар, кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар !

Бахт нима эканлигини- бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар !

Ким тақдирни шапалоғини еган бўлса- ўша инсон кўп нарсага эришади !

Номакопни ( шўр, тузли, тахир) кўп еган инсон, асални қадрига етади !

Йўқчиликда кун кечирган инсон борига сабр- қаноатли бўлади !

Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади !

Инсонни моддий бойлиги дунё- давлатдан ташкил топса қалбнинг, рухнинг бойлиги сабоғи тобора у қалбнинг синиб ҳокисор бўлиб бармоғи билан юксалиб боради !

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ХАЙРЛИ ТУН !

Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради
.
Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг.

Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз.

Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди.

Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир.

Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин!.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Кимлар билан эканлигингиз кимлигингиз қадар муҳимдир. Зеро, Мавлоно ҳазратлари шундай дегандилар:

"Ким билан ошначилик қилганингга диққат қил! Чунки, булбул гулга, қарға ахлатга бошлайди"...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ҳаётдаги энг қадрли нарса бу вақтдир. Уни кимга ва нимага ҳадя этаётганингга диққат қил! Кейин ортга қайтара олмайсан...

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Президентимиз 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.

Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.

Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.

Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш
чора-тадбирлари
юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам рационального использования и снижения потерь водных и энергетических ресурсов в сельском хозяйстве.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна
#_танқид

ЎЗИНГИЗГА ХУЛОСА БЕРИНГ

Энг маърифатли жамиятгина ислоҳотларга қодирдир деганларидек, маънавиятнинг, маърифатнинг кучини, унинг нималарга қодир эканлигини амалга ошираётган ишларимизда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида янада яққолроқ кўрмоқдамиз.
Обуна мавсуми эса халқимизнинг маънавий-маърифий савиясини янада ошишига хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Қаердаки маърифатга эътибор кучли бўлса, ўша жойда обуна жараёнида ҳам муваффақиятга эришилмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси мана шундай, маърифатли раҳбар ва ҳақиқий маърифат тарафдорлари, зиёлилар фаолият кўрсатаётган жой эканлигини обуна жараёни мисолида яққол исботламоқда.
Бирлашма ўзининг ёш, ташкилотчи ва ҳаракатчан раҳбари бошчилигида обуна мавсумида фаол иштирок этиб, бугунги кунгача туманмиздаги ташкилот ва корхоналар ўртасида биринчи ўринда бормоқда.
Шунингдек, туман солиқ инспекцияси, туман адлия бўлими ,туман “Агропилла” корхонаси , туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман мусиқа мактаби, туман болалар спорти мактаби,1 -сонли (М.Қурбонова), 4–сонли (М.Бердиева), 6-сонли (Г.Абдуназарова), 8-сонли (М.Абдуқодирова), 9-сонли (К.Мирсоатова), 10--сонли (Г.Маматқулова), 11-сонли (Г.Рустамова), 13-сонли (Ш.Ботирова), 24–сонли (С.Исакова) мактаблар ҳам обуна борасида пешқадамлик қилмоқдалар.
Шу ўринда биз 6-сонли мактаб директори Гулчеҳра Абдуназарованинг раҳбарлик тажрибасидан шу кунгача бирорта ҳам обуна қила олмай “қийналаётган”, ҳозирча номларини қайта-қайта тилга олишни истмаганимиз (гап кимга тегишли эканлигини яхши биладилар) мактабларнинг директорлари ибрат олсалар айни муддао бўлар эди деб ўйлаймиз.
Бир нарсага ҳайрон қолаяпмизки, биз бу масалада берилаётган топшириқларни, Президент томонидан қўйилаётган талабларни қайта-қайта эслатиб бораётганимизга қарамасдан , пинагини ҳам бузмаётган баъзи раҳбарлар эртага қандай йўл тутадилар, билмаймиз. Лекин шуни аниқ биламизки, жамоасига сўзи ўтмайдиган, уларни ўз ортидан эргаштира олмайдиган бундай кимсалар узоққа бора олмайди
Чунки раҳбарлик – бу ҳурмат, ишонч, масъулият, ташкилотчилик демакдир. Агар ўзингизда мана шу жиҳатлар етишмаётган бўлса, ҳаққоний баҳони ўзингизга ўзингиз берасиз деб ўйлаймиз.

Мавзуга яна қайтамиз.

Обуна давом этади.

Таҳририят.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тезкор
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
2024 йил 8 ноябрь кунидан хатлов ишлари бошланади

Қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк обектларини аниқлаш мақсадида, 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди. Фуқаролаар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.

Telegram | 🌐Instagram |📹YouTube  |🌐Website

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

🔴 ИШГА ОЛАМИЗ

✅ ИШ ҚИДИРАЯПСИЗМИ?

💁🏻‍♀Уйда ўтирган ҳолда онлайн пул ишлашни таклиф қиламан

✅ Ишга бепулга аъзо бўласиз
✅ Шартли харид йўқ
✅ Ойлик маош 1 миллондан 20 миллионгача ўз ҳаракатингизга қараб кўтарилиб боради.

😀 Харидингиз доимий совғали ва яна қўшимча туғилган кун совғалари тақдим этилади.
😀 Ҳар ойда 2 марта совғалар эҳсон кунлари етказилади.

🙋🏻‍♀ Уйда ўтириб ишлаш имконияти ҳам мавжуд.
✅ Бўш вақтингиз учун қӯшимча даромад топишни истасангиз аҳил жамоамизга қӯшилинг

🖱 Бизга мурожаат қилсангиз қандай даромад қилишни  ўргатамиз.

Мурожаат учун: 👇

📞 +998996971124
💬 @Aziza_BronzaLider

📱 /channel/Azizabronza_lider

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

ОДАМЛАР НИМА ДЕРКИН?

Беҳзод Фазлиддин

Қўлдан кетмиш ихтиёр,
Бу дунёда ким эркин?
Қарғиш урган бир гап бор:
“Одамлар нима деркин?”

Онам ўшандан қўрқар,
Отам ухлолмай чиқар,
Менинг кўнглимни сиқар:
“Одамлар нима деркин?”

Гап-сўзларга йўқ мажол,
Юролмайман бемалол,
Йўлим тўсар бир савол:
“Одамлар нима деркин?”

Андуҳлардан дил тилим,
Боққа кетдик, юр, Гулим.
Жовдирайди севгилим:
“Одамлар нима деркин?”

Қўшним тўй деб тўймайди,
Янги кий, деб қўймайди,
Ўзгармасам бўлмайди,
Одамлар нима деркин?

Камбағални бой қилган,
Қўлларини лой қилган,
Ҳолимизни вой қилган –
“Одамлар нима деркин?
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Пахлава .Бу машхур пишириқни фақат турк биродарларимиз эмас, бизнинг аёлларимиз ҳам қойилмақом қилиб тайёрлашади.
Жудаям баракали ва тўйимли ширин пишириққа ҳеч қанча маҳсулот кетмайди.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга
асло ачинма.
Бу дунё ғам андух чекишингга арзимайдиган даражада тордир.
Ҳаёт гўзал бўлсада,умримиз ўлчоғли, нақадар қисқа.
Жон чекиб мол - дунё тўплашингга арзимайди.
Шундай экан, олтинга тенг қимматли вақтингни яхшиликлар учун сарфла.Яхши давраларда,яхши инсонлар олдида бўл.
Сенинг кўмагингга мухтож инсонлар томон ошиқ.
Савоб ва эзгу ишларнинг пайидан бўл.
Буларнинг барчаси сенга берилган жуда катта имкониятдир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Қачондир сизга дунё ва муҳаббатнинг иккисидан бирини танлаш шарт қилиб қўйилса, муҳаббатни танланг! Чунки муҳаббатсиз дунё ҳеч нарсага арзимайди, лекин муҳаббат билан сиз дунёни забт этишингиз мумкин.

© Альберт Эйнштейн

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ушбу икки расмдаги
Наджад Валло-Белкасем хоним.
У
2014-2017 йилларда Франция Таълим вазири бўлиб ишлаган.

Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оилани қизи.
Ўнг тарафда Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция вазири.

Ушбу сурат бизга бир ҳақиқатни очиб беради, яъни инсоннинг камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, ривожланишга интилмаслик айб, камбағалликка кўникиш айб. Камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли интилиш ва илм олишдир.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

УЧ УЗУМ ДОНАСИ

Истанбулнинг Тўпқопи маҳалласида Акариечи (Таккечи) Иброҳим Оға жомеи деб аталган меъмори ёдгорлик бор... Бу жомеъ қурилиши билан боғлиқ ажиб ҳикоя нақл қилинади.
Иброҳим Оға "Ёпиқ бозор" ҳунармандларидан, қалпоқ сотиб, кун кечирадиган, ҳалол, кўзи тўқ, камтарин инсон эди. Камбағал бўлгани учун Тўпқопи ташқарисидаги эски бир уйда яшар, ҳар кун бозоргача пиёда бориб келарди. Бир кеча тушига бир чол кириб, деди:
- Болам Бағдодга бор, кўприк рўпарасидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомда уч узум донаси - насибанг бор. Олгину офият ила егин.
Иброҳим Оға содиқ тушлар рўёбга чиқишини билар, аммо тушга унча эътибор бермайдиганлардан эди. Пайғамбар ёхуд авлиёуллоҳнинг туши бўлса, бошқа гап. Ўзи каби оддий бир одамнинг туши нима бўлибди? Устига устак, уч узум донаси неча ойлик йўл машаққатини тортишга арзийдими?
Бироқ Иброҳим Оға айни ўша тушни яна кўраверди.
Ўша кун ишга борган, аммо ўй-фикри кўрган тушида эди. Ниҳоят, учинчи кун ҳам айни, ҳеч кимга бир оғиз гап айтмасдан, елкада халта, оёқда чориқ, қўлда ҳасса:
"Қайдасан, Бағдод?"дея йўлга тушди.
Иброҳим Афанди ҳафталаб йўл босиб, ниҳоят, Дажла суви тўлиб-тошиб оқиб, яшартирган Доруссаломнинг марказий кўприги ёнига борди. Яқиндаги ошхонага кириб, қорнини тўйғазаркан бир томондан кўприк атрофига разм солар, тушидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомни қидира бошлаган эди.
Во ажаб! Тушида таърифланганига ўхшаш бир хурмо кўприкнинг нариги бошида, соҳилда турарди. Қорнини тўйдиргач, ширинлик нияти билан уч узум донасини емоқ учун ишком олдига келди. Бироқ қайси узум бошидан узиб ейишни билмай турди. Кейин ишком ёнидаги ўриндиққа ўтириб, узумларга разм сола бошлади. Иттифоқо, барглар орасида фақат уч узум донаси бўлган бир шингилчага кўзи тушди. Аммо у бир оз тепароқда эди. Яқин бориб бир-икки сакраса-да, қўли етмади. Шу пайт ёнига кекса бир одам келиб:
- Ассалому алайкум, оға. Узум емоқчи бўлсангиз, ана шунчаси турибди, нега бунча тепага сакраяпсиз? - деди.
Қалпоқчи Иброҳим ҳайрон қолди. Ҳақиқатан бу саволга нима деб жавоб берсин. Ниҳоят, у бошидан ўтказганларини қарияга бирма-бир айтиб берди.
Кекса киши уни эшитган сайин кулгиси қистай бошлади ва охир айтди:
- Ҳой, намунча содда бўлмасанг. Мен уч йилдан бери шунга ўхшаш туш кўраман. Менга ҳам тушимда: "Истанбул диёридаги Тўпқопи ташқарисида жойлашган Тўпчилар маҳалласида бир қалпоқчининг кўмир омбори остида уч хум олтин бор. Бориб уларни ол", дейишади. Лекин мен бунга ишониб, жойимдан ҳам жилганим йўқ. Сен бўлсанг уч дона узум учун шунча йўлдан келибсан. Шунчалар ҳам ахмоқ бўладими одам?
Бу сўзларни эшитган Иброҳим оға ҳушидан кетмаслик учун ўзини зўрға тутиб турди. Чунки одам таърифлаган манзил унинг Истанбулдаги уйи, кўмир омбори ҳам ўзиники эди. Ҳеч нарса сездирмаслик учун уз узум донасини еб, дарҳол йўлга чиқди. Истанбулга келиб, кўмир омборини қазиди. Чиндан ҳам, уч хум тилла топди. Олтинларни олди ва кўп хайр-эҳсондан ташқари ҳозир унинг номи билан аталаётган у кўркам жомеъ масжидини ҳам қурдирди.
Насибага қаранг! Аллоҳ таоло бировга уч узум донасини сабаб улуғ ризқ берди, кимнидир уч хум олтиндан маҳрум қолдирди.
"Кимга ният, кимга қисмат...".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#онам.

Йиллар бизни узоқлаштирдими?
Йўқ!

Ташвишлар сизни унуттирдими?
Йўқ!

Ғамдан чалғиб сизни эсламай қўйдимми?
Йўқ!

Шодликдан севинган пайтим  хаёлим фаромуш  бўлдими?
Йўқ!

Онам...

Йилларча мен ўзим-ўзимдан узоқлашиб кетдим. Ўзимни ўз ҳолимга қўйгим келди...  Аммо сизни унутганим йўқ!

Ташвишлар жонимни қузғундай чўқиб, нимталаб  еган кунларда яшадим... У жоннинг кушандаси бўларкан,  фақат шу эт таъми унга ёқаркан.

Ғамга ботиб ҳатто ойнага қарамай қўйган кунларим бўлди аммо хотирам дарчаларидан фақат сиз томон боқиб яшадим.

Шодликда ҳам,  ғамда ҳам... Ташвиш-у аламда ҳам...
Ва балки жоним чиқар сўнгги лаҳзада ҳам...
Сизни ўйлайман,  онам...

Азизахон Исмоилова

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал