piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий  бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Томорқачилик

  ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИ ДАРОМАД МАНБАИ

Миришкор  деҳқонларимиз ва томорқа ер эгалари , фермерлар томонидан  етиштирилаётган   тўқсонбости экинлар  қай пайтда экиб етиштирилади, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Бу саволга   кўп йиллик тажрибага эга бўлган  томорқачилар шундай жавоб берадилар:
Совуққа чидамли экинларни  кузда экиб, қор остида  қолдириш  усулига  тўқсонбости дейилади. Бунда қишнинг  тўқсон куни  назарда тутилади. Октябрь, ноябрь  ойларида сочилган уруғлар  униб чиққач, плёнка остига олинади ёки  иссиқхоналарда   етиштирилади.
Бу усул  туманимиздаги  “Бекобод” маҳалласида яшовчи томорқачиларнинг  ҳам  драйверига айланиб бормоқда. Маҳалладаги  515 хонадоннинг  барчасида катта-кичик томорқа  бўлиб,  унда  турли тўқсонбости экинлари  парвариш  қилинади.  Жумладан, Беруний кўчасида яшовчи Даврон Тожибоев, Акбарали  Назиров, Дилшод Мирсоатов, А.Алавия кўчасида яшовчи  Ҳусниддин Олимжоновлар    мўъжазгина  иссиқхоналар барпо этиб, бу ерда   карам,  кўк пиёз, сабзи, саримсоқпиёз , редиска ва  турли кўкатлар   парвариш қилмоқдалар.
“Бекобод” маҳалласи раиси  Гулбаҳор  Ғуломхонованинг айтишича, хонадондаги оилалар  азалдан деҳқончилик, томорқачилик,  узумчилик  билан шуғулланиб келади. Уларнинг яратган боғлари , узумзор  ва анорзорлари азалдан машхур бўлиб келган.
Ана шундай  уста боғбонлардан бири  Маҳмуд Ёқубов фарзандлари билан бирга  Емқўрғонда  яратган  узумзор ва мевазор боғлари   кўп йиллардан бери  аҳолини  мева маҳсулотларига бўлган талабини  қондириб келмоқда.  Томорқачи ҳовлисидаги бўш ерларда   гуллар ўстиради. Ток ораларига  кўкатлар , савзавот  маҳсулотлари экиб,  оиласига  қўшимча даромад олиб келмоқда.
Тўқсонбости экинлар тўкинлик манбаи.  Бундай  савзавотларни  парваришлаётган томорқачи деҳқон борки, кам бўлмайди. Чунки улар эл дакстурхонига тўкинлик, рўзғорига барака киритади.

  Шоира  Шоматова.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Аукцион

🔺"E-auksion" платформасида Тошкент вилояти ҳудудидан 1 900 дан ортиқ ер участкаларини сотиб олишингиз мумкин.

🔺Пискент туманида 448 та (https://e-auksion.uz/lots?group=6&index=1&page=1&address=&lt=0&at=0&order=0&q=&hashtag=&region=2&area=23)

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади


Манба: ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Биз Умаржон ота ва Хайринисо ая билан суҳбатлашиб турганимизда бир патнис иссиққина қатлама келтириб қўйган келинни кўриб, ”Ая келинингиз қачон келдилар, қатлама пиширишга ҳам улгурибдилар, “- деганимизда Хайринисо ая ҳазиллашиб: ”Бозорга кетган келиним ҳали келгани йўқ, бу захирадаги келиним,”- деганларини кўриб янаям ҳайрон бўлиб турганимизда, ёши элликларни қоралаб қолган барваста йигитни “Ие, адамизни кўргани меҳмонлар келишибдида, бозордан энди келиб турган эдим, кўрмай қолибман”, - деганини эшитиб, отахондан ҳозир сиз ҳақингизда сўраб турган эдик”- деганимизда ўзини Ёрқин ака деб таништирган бу одам Умаржон отанинг ўғли эмас, жияни, бояги келин эса акаларининг келини эканини эшитиб ҳайратимиз янада ортди. Чунки Умаржон отанинг ўзлари саксонга яқинлашиб қолган бўлсалар, Ёрқин ака элликлар атрофида бўлса, буларнинг ҳаммаси ҳозиргача битта ҳовлида яшашадими, тўғри, ҳовли катта, атрофи гир айлана иморат, лекин ўртада на бирорта девор, на бирорта тош бор. Манави йигит эса Умаржон отани ада, Хайринисо онани ая деяпти, – дея ҳайрон бўлиб турганимизни кўрган Хайринисо ая бизга: ”Ёрқинжон овсинимнинг ўғиллари, булар келини, бир умр бирга, битта ҳовлида овсинлар эмас, опа-сингиллардек яшадик. Қайноғам раҳматли бўлиб кетганлар, овсиним ҳаётлар, бир ҳовлида 16 жон яшаймиз, бирга яшаётганимизга 50 йилдан ошди, лекин шу вақт мобайнида на ака-уканинг, на овсинларнинг, на келинларимизнинг, на фарзандларимизнинг орасидан ҳеч қандай гап-сўз ўтмаган. Фарзандларимиз бизни ҳам, уларни ҳам ая, ада деб улғайишди. Келинларимиз ҳам ҳаммамизга бирдек меҳр кўрсатиб, ҳурмат билан хизматларимизни қилишди. Болаларимизни ҳам, набира-ю, эвараларимизни ҳам биргаликда катта қилаяпмиз, ҳаммаларини бирдек суямиз, шу пайтга қадар қозонимиз, рўзғоримиз бир", - деганларини эшитиб ва бунинг исботини ўз кўзимиз билан кўриб турганимиз учун одамларга бу оиланинг бир йилда томорқаларидан неча маротаба ҳосил олишлари-ю, қанча даромад қилишларини, тадбиркору-боғбонликларини эмас, одамларимиз орасида тобора тансиқ бўлиб бораётган, айниқса ҳозирги кунда камдан кам учрайдиган жигарижонлик, ҳақиқий оға-инилик, меҳр-оқибатнинг фарзандлар, келинлар ва набиралар орасида ҳам ғоят гўзал кўринишда давом этаётганини кўриб, буни бошқаларга ҳам ибрат қилиб кўрсатишни истадик.
Чунки оталаримиз яхши ният билан, фарзандларим бир ҳовлида аҳил-иноқ бўлиб яшашсин дея қўша-қўша иморатлар солишади-ю, лекин баъзи нобакор фарзандлар ҳали ота-оналари ҳаётлигидаёқ мерос талашишга тушишади, уларнинг дилларини оғритиб, ўрталаридан девор олишади, милициябозлик қилишади. Биз бу гапларни шунчаки эмас, ўзимиз бундай воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлганимиз учун айтаяпмиз.
Бу оиладаги ҳамма нарсада, ҳатто катта узумзор боғнинг энг чеккасига ҳам қатор қилиб экилган атиргуллару райҳонларда, кеч куз бўлишига қарамай барқ уриб ўсиб ётган гулакараму ловияларда, помидору булғориларда, ҳамма-ҳаммасида шундай меҳрнинг изларини кўрдик. Халқимизда, тозалик ва саранжом-саришталик бор жойдан барака аримайди, деган гап бор. Бу оиладаги файзу баракани, ободликни, аҳилликни, меҳру оқибатни, ҳурматни, самимийликни кўриб бунга беихтиёр амин бўлдик.
Умаржон ота билан суҳбатлашаёт-ганимизда албатта биз ёритишни мақсад қилиб қўйган нарса, оиланинг боғбону тадбиркорлиги, томорқасидан бир йилда неча маротаба ҳосил олаётгани-ю, топаётган даромадлари ҳақида сўраганимиз учун ота бизга, ”Ҳадеб мақтайверманглар одамни хижолат қилиб, ҳамма ҳам биздек ҳаракат қилаяпти-да,” – деди камтарлик ва андиша билан. Биз отага, “Сиз асло хижолат бўлманг, биз сизни мақташ учун эмас, бошқаларга ибрат қилиш учун ёзмоқчимиз” деган бўлсак ҳам хаёлимиздан, юқорида тилга олганимиз каби, ҳар қандай бойликдан устун турувчи, ҳақиқатан ҳам беҳад ҳавас қилганимиз, ушбу хонадондаги аҳиллик, меҳру оқибат, ободлик ва саранжом-саришталикни ибрат қилиб кўрсатишни ният қилиб қўйдик.
Чунки бахт ҳам, омад ҳам, бойлик ҳам, ютуқ ва муваффақият ҳам аслида мана шундай оилаларда бўлади. Бундай оилалар эса юртимизнинг ҳақиқий бойлигидир.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Роҳатланиш учун пулингизни аяманг;

Бугун яшанг, чунки кеча ўтиб кетди, эртага келмаслиги мумкин;

Ҳеч қачон тортишманг.

Агар айбдор бўлсангиз, дарҳол айтинг ва баҳона изламанг;

Ҳар доим ёдда тутингки, ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва бу кўпинча сизникига тўғри келмайди;

Аҳмоқлар билан гаплашманг;

Ҳаётда асосий нарса — бу севги, қолган ҳаммаси — беҳуда;


Атрофимиздаги дунё на ёвуз, на меҳрибон, унга сизнинг борлигиниз ҳам йўқлигингиз ҳам аҳамиятсиз;

Ҳар қандай воқеадан завқ олишга ҳаракат қилинг;

Асло мижғов бўлманг;
Кўп телевизор кўрманг, акс ҳолда улоқчага айланасиз;

Ҳеч кимга қарздор эмаслигингизни унутманг;

Унутмангки, ҳеч ким сизга ҳеч нарса қарздор эмас;

Сиёсат билан шуғулланманг, сиёсат одамларни ғазаблантиради;

Ҳаётда ҳар доим фақат ўзингизга ишонинг;

Ваъдаларга эмас, балки ҳис-туйғуларингизга ишонинг;

Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, ўлганингизда, сизда шу ҳам бўлмаслигини ўйлаб кўринг;

Билингки, бугун сизнинг ҳаётингиздаги энг яхши кун.        

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligiga bag'ishlanadi.

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Шу ширин ўйлар билан ишхонага етиб бордим. Антеннанинг тоғорасини ўзим кўтариб, қолган анжомларини киракаш йигитга кўтартириб, тўғри Зиёда опанинг олдига бордим.
− Зиёда опа, энг замонавий телевизорингиз борлигини биламиз. Шундай телевизори бор одамда албатта параболик антенна бўлиш керак-да. Нима дедингиз? «Опамга шундай антеннани ўзим олиб берай», дедим. Пулини ўйлаб ўтирманг, опажон. Топганда берарсиз. Ҳар ойлигингиздан беш минг сўмдан бериб турсангиз бўлди.
− Жуда кўнглимдаги ишни қилибсиз-да, ўргилай, катта ўғлим ярим йилдан бери айтарди «Тоғора антенна олайлик», деб. Баракалла, манави столнинг ёнига қўя қолинг!
Мен антеннани стол устига қўйдим-у, стол устида ярақлаб турган мусиқий марказга кўзим тушди.
− И-е, опажон, мусиқий марказ ҳам олибсизми, муборак бўлсин!
− Менда бу нарсага етадиган пул қаерда, укам? Барака топгур Зокиржон укам опкептилар. Ёнларидаги дўконда кредитга берилаётган экан, менга деб олиб кептилар. Кенжа ўғлим бир йилдан бери мусиқий марказ деб жанжал қиларди-я. Қаердан билибди Зокиржон, аммо қулоғим тинчийдиган бўлди-да.
− Ҳа, Зокиржоннинг ҳам қулоғи тинчийдиган бўпти, − дедим мен. − Пулини қачон қайтараркансиз?
− Кредитни йигирма йилга расмийлаштирганмиш, − деди Зиёда опа. − Хўп замонлар кепти-да. Шунақаси ҳам бўлар эканда-а? Давлатданам айланай, Зокиржонданам!
Энди ўз иш жойимга бораётсам, ҳовлиқиб Насиба келиб қолди.
− Зиёда опам қанилар? Э, Зиёда опажон, ассалому алайкум. Қаранг, ёнимиздаги дўконда кредитга видеомагнитофон беришяпти экан. Бирданига сизнинг зўр телевизор олганингиз эсимга тушди. Шартта биттасини сизга деб олавердим. Ўзиям текинга тушгандай гап, опажон. Пулини ўн йил давомида тўлаш керак экан. Бирданига тўлаш мумкинмас экан. Беш-олти йилда ҳам эмас, роса ўн йилда тўлаш керак экан. Ҳисоблаб чиқдим, ойига арзимаган минг сўмдан бери турсангиз кифоя экан.
Шу пайт эшик очилиб, бир қутини инқиллаб кўтариб келаётган Назир ака кўринди…

Каримберди Тўрамурод.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

КРЕДИТ...

Зиёда опага ишхонамизда ҳеч ким бас келолмайди. Худонинг ғазаби у аёл. На андишани билади, на иззат-ҳурматни. «Терминатор» дейди уни Зокиржон. «Информбюро» дейди Насиба. Мен нима дейишимни сизга айтмай қўя қолай. Ўзиям эрталаб ишни менинг асабимни бузишдан бошлайди. Кечқурун қон босимимни оширгач, ишини тугатиб кетади. Энг ёмони унинг «Сотти»лиги. Насиба айтмоқчи — «Информбюро» лиги.
Хўжайингаям ҳайронман. «Кўз» ёки «қулоқ»ликка роса одамини топган-да. Одам қуригандай шу хонада нима гап, нима сўз, ким нима билан машғул, ҳаммасини шу Зиёда опадан сўрайди. Шу опага ишонади. Зиёда опа «Фалончи яхши», деса шу одам яхши, Худо кўрсатмасин, «Писмадончи ёмон», дедими, уни ишдан кетди деяверинг. Зиёда опа эса бировни яхши дейиши эҳтимолдан жуда-жуда узоқ нарса. Ҳайдардан бошқа, албатта.
Зиёда опа «Ҳайдаржон, Ҳайдаржон»лаб Ҳайдарнинг атрофида гирдикапалак бўлгани-бўлган.
«Қандай қилиб бу Худонинг ғазабини ўзингга эл қилиб олгансан?» десак, «Бу ҳарбий сир», деб ҳеч сир бой бермайди Ҳайдар. Устига ҳар ойлик олганимизда ҳали унга, ҳали бунга деб биздан пул йиғиб оладиган Зиёда опа ҳар сафар ойлигидан ўн минг сўм Ҳайдарга бериб туради.
− Ҳайдаржон, майли, «Ҳарбий сир»ингизни айтмасангиз айтманг, аммо бир нарсани тушунтиринг, «Информбюро» одам боласига пул бермасди, нега сизга ҳар сафар ойлигидан ўн минг сўм беради? Ҳеч бўлмаса шуни айтинг, − дедим бир куни.
− «Яхши сўз илонни инидан чиқаради», деган доно халқимиз, − деб гапини мақолдан бошлади Ҳайдар. − Хушмуомала бўлиш керак. Сизлар Зиёда опани ёқтирмайсизлар, ундан юракларинг безиллаб, қочишга шай турасизлар. Шуни опам билмайди деб ўйлайсизларми? Ҳаммасини билади. Шунинг учун сизларга юраги илимайди. Мен опамни ўз опамдек ҳурмат қилиб, юмшоқ гапираман. Мана, кўриб турибсиз. Ким яхши — камина яхши. Яна хушмуомалалигим боис, мукофот тариқасида ҳар ой ўн минг сўм пул ҳам берадилар. Бор гап шу.
− Бўлмаган гап, − деди Зокиржон. − Дунёда мендан ўтадиган хушмуомала одам йўқ эди. Мени ҳам … мен ҳам у кишининг дўстидан дағаллашиб қолдим. Бу ерда бошқа сир бор. Бир куни бу сирнинг тагига етамиз.
− Бошқа сир йўқ, − деди Ҳайдар. − Тилларингга эҳтиёт бўлсангизлар бўлди. «Тилга эътибор-элга эътибор».
У кулиб, ўз бўлими томон кетаётган эди, Назир ака деган ҳаммамиздан олдин корхонамизга ишга келган киши уни тўхтатди.
− Ҳайдаржон, ҳамманинг қулоғига лағмон оссангиз ҳам, мени бу чўпчакларингизга ишонтиролмайсиз, − деди Назир ака мийиғида кулиб. − Биласиз, мен энг эски ходимман бу ерда. Ҳар бирингизнинг қандай келганингизгача, кетганларнинг қандай кетганигача биламан. Сизнинг ҳам Зиёда туфайли жиғибийронингиз чиқиб, қон босимингиз ошиб юрганларингиз шундайгина кўз олдимда турибди. Икки марта мажлисда хўжайинга «Ё Зиёда опа қолсин корхонада, ё мен», деганингиз ҳам эсимдан чиққани йўқ. Зиёданинг ҳам яқингача топиб олгани сиз эдингиз. Энг кўп найзаси сизга санчилар эди. Зиёдадан энг кўп азият чекадиган ҳам сиз эдингиз. Унинг «йилини топганингизга» олти-етти ой бўлгандир. Нари борса, саккиз ой. Унгача икковингиз роса «ит-мушук» эдингизлар. Хушмуомаламан, деб гапни олиб қочмасдан, қолганларгаям йўлини ўргатинг, бир-иккита ўртоқларингиз у туфайли ишни ташлаб кетмасдан. Анзират опангиз ёмон ишчимиди, Алишер, Низомиддинлар ёмон ходимлармиди? Ҳаммаси шу чақимчининг дастидан кетишди-ку? Мана, Зокиржон «кетаман»лаб юрибди. Айтинг ўша сир ўлгурни. Булар ҳам одамдай ишласин!
Ҳайдар «Айтсаммикин, айтмасаммикин», дегандай ўйланиб қолди. Буни кўриб, ҳаммамиз «Айта қолинг, айта қолинг, жон Ҳайдаржон!» дея тўрт томонидан ёпишдик.
− Текинга айтмайман, − деди ниҳоят ёрилмоқчи бўлиб Ҳайдар. − Битта яхши зиёфат қилиб берасизлар, кейин айтаман.
− Бўпти, − дедик ҳаммамиз бараварига. − Битта зиёфат сиздан айлансин, айтинг!
− Насияни ўғри чиқарган, − деди Ҳайдар. − Аввал зиёфат!
− Бўпти, зиёфатни ўзим қилиб бераман, − деди Зокиржон. − Кетдик «Азимбек» ресторанига!

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Дилшоднинг яна завқи келди. Эрйигит уятдан қип-қизариб кетган эди. “Ай, Худойим уятни берганинг­га шукр. Уялиб турган киши қандай ажойиб!”

Шуларни хаёлидан кечирар экан Дилшоднинг ҳорғинчилиги тарқаб кетди.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Шухрат Маткарим

Ошиқ йигит
хикоя

Дилшод ўғлининг овозини эшитиб мамнун жилмайди. Куни кеча бўлиб ўтган воқеани эслади. Ўғлини боғчадан олишга борган эди. Боғча опаси бир неча марта эслатса ҳам Эрйигитнинг хонадан чиқиши қийин бўлди. Охири боғча опанинг ўзи хонага кириб, Эрйигитни қўлидан тутиб, етак­лаб чиқди. Эрйигит жуда ҳаяжонланган эди.

— Не гап болам?

— Ҳеч кимга айтмасангиз сизга бир гап айтаман, — деди Эрйигит икки ёноғи қип-қизариб.

— Не гап экан, болам? Ҳеч кимга айтмайман.

— Мен Мадинани яхши кўраман, — деди у кўзлари билан ер чизиб кетар экан.

— Эййй, — бу гапни биров эшитмадими деб, Дилшод атрофига аланглаб қараб қўйди. Бирданига нима дейишини ҳам билмай қолди. Завқи келди. “Топган гапини қара!”

— Дим яхши бўпти, — деди кейин ўғлининг кўнглини кўтариш учун. — Салламно1!

— У эса мени яхши кўрмайди, —деди Эрйигит болаларча соддалик билан. Унинг кўзлари жиққа ёш эди. Дилшоднинг бутун дунёси остин- устун бўлиб кетди. Ҳаяжоннинг зўридан титраётган ўғлининг жажжигина, момиққина кафтини авайлабгина меҳ­натда қотган, рапидадай катта кафтлари орасига олди. У мурғаккина боланинг тавба, катталарникидай, бал­ки уларникидан ҳам маъюсроқ кўзларига ҳайрон тикилди. У "

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ТАРБИЯ БУ...

Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.
Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.
Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.
Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.
Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.
Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.
Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.
Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!


Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Биласизми

✅ 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.

🕑 2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болалиларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.

❗️Мазкур танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

➡️ Болали аёлнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Суд - ҳуқуқ тизими

ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни, шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдиришни, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Илгари қасддан баданга енгил шикаст етказиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилар эди.
Ўзбекистон Республикасининг 972-сонли Қонуни билан ушбу қонун нормасига ўзгартириш киритилиб, эндиликда қасддан енгил тан жароҳати етказиш (бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса) маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, шахс жиноий жавобгарликка эмас, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилади.
Лекин бу қасддан баданга тан жароҳати етказган шахс жиноий жавобгарликдан батамом озод бўлади дегани эмас. Чунки, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 109-моддасига ҳам ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра, “Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ушбу ҳаракатлар диний таассублар замирида, бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб, қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилиши билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

С.Умаров,
Тошкент вилоят суди жиноят ишлари
бўйича судлов
ҳайъати судьяси.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_обуна -2025

ОБУНА МАСАЛАСИ КУН ТАРТИБИГА ОЛИНДИ

Вилоят ҳокимининг бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида кўрилган энг долзарб масалаларга обуна масаласи ҳам киритилиб, кун тартибига олинди.
Маънавият ва маърифатнинг асоси бўлган газета ва журналларга обуна масаласида ўзибўларчиликка асло йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланиб, бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Вилоят хокими Зойир Мирзаев 2025 йилги обуна масаласига тўхталар экан, 2024 йилги обуна бўйича берилган топшириқлар тўлиқ бажарилмагани айниқса махаллий газеталарнинг бу йилги холатидан яққол кўзга ташланганини танқид қилди ва бу йилги обуна масаласига жиддий ёндошиш зарурлиги ва ишчи гурухи обунанинг бориши бўйича барча туманларни ўрганиб чиқишини маълум қилди.
Йиғилишда вилоят хокими вилоятдаги барча рахбарларнинг обунаси ўрганиб чиқилганида, баъзи рахбарларининг бирорта ҳам газетага обуна бўлмаганлиги маълум бўлганини кескин танқид қилди.
Шунингдек вилоят хокими ҳамма газеталар ҳам бугунги кун талабалари даражасида фаолият кўрсата олмаётганлиги,
берилаётган материалларда тезкорлик ва долзарблик етишмаётганини айтиб,газеталарнинг мухаррирлари бундан тўғри хулоса чиқариб олишлари зарурлигини таъкидлади.
Видеоселектор йиғилишида вилоят хокими 2025 йилги обуна мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча тайёргарликлар кўрилаётгани ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида тегишли топшириқлар берди.
Йиғилишда тез кунда обунанинг бориши ҳақидаги масала кўриб чиқилиши ва бу масалада ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огохлантирилди.

Таҳририят.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Ибратли оила

ЮРТИМИЗНИНГ ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИГИ

Биз "Мингтепа" маҳалласидаги ушбу хонадонга бораётганимизда хонадон эгаларининг томорқаларидан бир йилда беш маротаба ҳосил олаётганликлари ҳақида мақола ёзиб, ҳанузгача боқимандалик кайфиятида юрган, барча муаммоларини кимдир келиб қилиб беришини кутиб ўтирганларга ибрат қилиб кўрсатишни мақсад қилиб қўйган эдик.
Бизни очиқ чеҳра билан кутиб олган хонадон эгалари “Келиб яхши қилибсизлар, телевизорда бир неча бор кўрсатишди, лекин сизлар ўзимизнинг туман газетамиздан экансизлар, нима бўлганда ҳам ўзимизники-сизлар, бизни газетангизда чиқарсангиз қувонамиз, чунки газетани бутун авлодларимиз ўқишади, бизнинг яхши ишларимиздан ибрат олишади,”- дея асло малол олмасдан, самимий кутиб олганларидан хурсанд бўлдик.
Хонадон эгаси Умаржон ота Арслоновни кўрганимизда эса тасаввуримиздан бутунлай ўзгача кўринишдаги, машҳур актёр Зикир Муҳаммад-жоновга ниҳоятда ўхшайдиган, кексайиб қолганига қарамай, қош, кўзлари қоп-қора, юзлари нурли отахонни кўриб беихтиёр ҳавасимиз келди. Ҳали сўрашиб улгурмаси-миздан ясоғлиқ патнис кўтариб келаётган, кекса бўлишига қарамай келинининг эртага бўладиган тўй учун набираси билан шаҳарга, бозорга кетганини айтиб, бизларни гиргиттон бўлиб кутиб олаётган, турмуш ўртоғига ниҳоятда ярашиб турган Хайринисо онани кўриб, бу хонадоннинг энг қимматбаҳо бойлиги - кексайганида ҳам қўш кабутардек ғу-ғулашиб ўтирган отахон билан онахон эканлиги учун, ҳаммага ҳам шундай қўша қариш бахти насиб қилсин дея тилак билдирдик.
Биз хонадонга биринчи бор келаётганимиз учун шундай серҳаракат, тадбиркор, ишнинг кўзини биладиган одамлар яшайдиган хонадон ҳам албатта шунга яраша бўлишини тасаввур қилган эдигу лекин бунчалар чиройли, шинам ва баҳаво, қасрлардек эканини кутмаган эдик.
Шундай катта ҳовлида бирорта ортиқча нарса, бирорта чўп ҳам кўринмагани, куз гуллари билан бирга беҳисоб бинафшалар очилиб ётганини, ҳали баргини тўкиб улгурмаган дарахтлардаги беҳию анор, олтиндек товланаётган хурмоларни, сўнгги ҳосили бўртиб турган анжирларни, кеча таъмирдан чиқарилгандек ярақлаб турган, ҳовлини гир айлантириб солинган баланд ва баҳаво уйларни, каттакон ҳовлига ниҳоятда ярашиб турган шийпонни, ҳовлига туташиб кетган узумзор боғни кўриб, хонадон эгаларининг ниҳоятда диди ва ҳаваси баланд инсонлар эканини пайқадик.
-Ота, биз бундай иморатларни солган одам оддий деҳқон ёки боғбон бўлмаса керак деб ўйлаяпмиз, - деганимизда Умаржон ота бизга: ”Бир умр далада кетмон чопдим, хўжаликда оддий ишчи, сувчи бўлиб ишладим, уйда мана шу боғни парваришлаб, томорқамда деҳқончилик қилдим, лекин қурувчиликка жуда қизиққаним учун уйларимизни, мана шу шийпоннинг тархини ўзим чизиб берганман, оилавий шароитим кўтармагани учун қурувчиликка ўқиёлмаган бўлсамда, орзуларимнинг бир қисмини мана шу ҳовлимда амалга оширишга ҳаракат қилдим, уч қиз, бир ўғилни вояга етказдим, ҳаммасини уйли-жойли қилдим, эртага уйимизда тўй - набирамни узатаяпмиз, орқасидан невара келин оламиз, шу чиройли ташвишлар билан яшаб юрибмизда", - деганини, отанинг камтарлик қилиб айтолмаган гапларини айтишга ундаб, ўзи тўлдириб турган Хайринисо аянинг сўзларини тинглаб, ”Бу инсонлар бунчалар яхши бўлмаса, фариштанинг ўзи-я, баъзилар кексайганида бир-бирини ёқтирмай, бирининг гапи бирига тўғри келмай қолишини кўрганимиз учун, булар бунчалар иноқ бўлишмаса, бири-бирларини аяшларини, меҳрибонликларини қаранг, қанийди ҳамма ҳам шу инсонлардек бўлса дедик.

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

Муҳаммад Юсуф

Севиш керак

Осмон чўкиб қолди бу оқшом,
Юлдуз бўлиб ёғилди бир сас.
Бир маҳалла нигоҳни кўрдим:
Яшаш керак, севиш шарт эмас.

Садоқатми?
Кимга керак у?..
Беҳудадир кўз ёшнинг сели.
Юлдуз бўлиб ёғилди бир сас:
У бегона. У энди келин...

Тўй бу асли баджаҳл ота,
Бахтли бўлсин қизим, дегани.
Уни сенга бермасман, бўтам,
Тирик экан кўзим, дегани.

Осмон чўкиб қолди бу оқшом,
Қонимда бир ғашлик ўрмалар.
Мен оловга отарман энди,
Юрагимни қийма-қиймалаб...

Ёқа ушлаб қолсин кўрганлар,
Оловларга отгум уни, бас.
Ёниб кетсин чирсиллаб қалбим,
Севиш керак...
яшаш шарт эмас...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Xoт- догни яхши кўрмайдиган бола бўлмаса керак.
Хатто катталар ҳам ушбу хушхўр таомни севиб истеъмол қиладилар.
Хотдогни мана бу усулда тайёрласангиз янаям мазалироқ бўлади.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Яна бир мунаввар ТОНГ отмоқда.
Осмон шундай мусаффо,борлиқ шундай тароватли, атроф шунчалар сокин ва жим - житки, дарахтдан тушаётган барглар шивири ҳам яққол қулоққа чалинади
Фақат эрта тонг чоғидагина бўладиган шундай бетакрор гўзаллик ва улуғворликдан қалбинг жунбушга келади .
Юрагингдан беихтиёр, мана шундай тинчлик ва сокинликка ,гўзалликка кўз тегмасин дейсан.
Қуёш тобора кўтарилиб,илиқ нурларини сочаётганида бир ОЛАМ орзу умидлар билан ЯНГИ кунни бошлайсан.
ЯНГИ кун бир ОЛАМ шодлик,қувонч ва бахт келтиришига ишонч билан олға қадам ташлайсан...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

− Кетдик! Аммо зиёфатни битта сиз қилиб бермайсиз, − дедим мен. − Ахир бундан мен ҳам манфаатдорман, демак мен ҳам тўлайман.
− Биз ҳам бор, − деди ҳисобчимиз Маҳмуджон.
− Ҳайдар акадан бошқа ҳамма, эркагу аёл баб-баравар тўлайди, − деди Насиба.
− Юра қолинглар, хайрли ишнинг эртароқ бўлгани маъқул, − деб йўл бошлади Назир ака.
Биз узун-қисқа бўлиб, шаҳарнинг энг номдор ресторанига кириб бордик. Бизни тавозе билан кутиб олган официант йигит олиб келган таомномани Ҳайдарнинг қўлига тутдик.
− Кўнгиллари тусаган нимаки бўлса, буюрсинлар!
Биз бир соатдан ошиқроқ ўтирдик. Суюқ, қуюқ, энг суюқ, энг қуюқлари тановвул қилинди ҳам-ки, Ҳайдар ёрилай демасди. Аёллар бетоқат бўла бошладилар.
− Ҳайдар ака, яна ярим соат ўтирсак, эрим уйга киритмай қўяди, − деди Насиба.
− Биттадан музқаймоқ ейлик бўлди, кейин айтаман, − деди Ҳайдар.
На илож, музқаймоқ ҳам буюрдик.
− Бўлди, қорним тўйди, энди ётиб ухлайман, − деди Ҳайдар.
− Ҳайдаржон, ўлай агар ҳозир бўғиб қўяман, − деди Зокиржон.
− Ҳазиллашдим, юморни тушунмайсизларми, ахир бу «Зумрад ва Қиммат»даги Қимматнинг сўзлари-ку?
− Ҳозир юмор сиғадими, Ҳайдаржон, бўла қолинг, − дедим менинг ҳам тоқатим тоқ бўлиб.
− Бўпти, бошладик бўлмаса, − деди Ҳайдар. − Аммо бунинг тарихи узун. Шунга битта кофе буюрсангизлар, ҳўллаб-ҳўплаб айтиб берсам.
− Шу охирими? − деди Зокиржон асабий.
− Охири, охири.
Хуллас, кофе ҳам дамлатдик.
− Биласизлар, Зиёда опанинг энг ёмон кўргани мен эдим, − орзиқиб кутилган мавзуда сўз бошлади Ҳайдар. − Роса пичоқ суякка қадалиб, «Эртага ариза ёзиб ишдан кетаман», деб турганимда Зиёда опа жиғибийрони чиқиб келиб қолди. Кредитга телевизор олмоқчи экан, беришмапти. Лоп этиб миямга бир фикр келиб қолди. «Зиёда опа, хоҳлайсизми, энг катта, энг яхши рангли телевизорни сизга мен олиб бераман. Кредитдан ҳам қулай. Ҳар ой ойлик олганда беш-олти минг сўмдан бериб қўяверасиз», дедим. «Ҳазиллашмаяпсизми?» деди Зиёда опа ишонмай. «Хоҳласангиз, ҳозироқ бориб танлаган телевизорингизни олиб бераман», дедим. «Кетдик», деди опам ҳалиям ишонмай. Бордик, опам зўр бир телевизорни танладилар. «Шу бугун албатта олиб келинг», деб музлатгич учун хотиним йиғиб берган пулни телевизорга тўлаб, уйларига олиб бориб, ўрнатиб, қўйиб ҳам бериб келдим. Хотинни-ку, бир амаллаб тинчитдим, аммо эрталаб ишга келсам, опажоним атрофимда гирдикапалак-да. Ялаб-юлқашга ҳам тайёр. «Шартим шуки, бировга айтиб ўтирмайсиз», дедим. Бор гап шу. Кредитга битта телевизор олиб бердим, холос.
− Телевизорнинг пулини тўлаб бўлганидан кейин нима қиласиз? − деди Зокиржон. − Ахир, Зиёда опа андишани билмайди. Қарзини тўлаб бўлганидан сўнг, яна ўша-ўша Зиёда опага айланади-ку?
− Эҳ, соддагина укам-а, − деди Ҳайдар. − Мен яқин беш-олти йилга етадиган режаларни тузиб қўйганман. Телевизорнинг пулини тўлаб бўлгандан, яна кредитга битта видеомагнитофон олиб бераман. Унинг ҳам пулини тўлаб бўлса, битта параболик антенна олиб бераман. Унинг пулини тўлаб бўлгунча ё мен бошқа иш топаман ё опажоним нафақага чиқиб кетади.
− Оббо пишиғ-ей, − деди Назир ака ресторандан чиқарканмиз Ҳайдарнинг елкасига қоқиб. − Оббо пишиқ. Устаси фаранг экансиз-ку?
Уйга келиб, тинчим қочди. Мен ҳам нимадир қилишим керак. Шу параболик антеннани мен олиб берсам-чи? Э, калламга қойилман-да. Сирожиддин дўстим шунақа нарсалар билан савдо қилади. Дарров унга телефон қилдим. Нархини сўрадим. Антенна ўлгур салкам ярим миллион турар экан. Начора, «жондан кечмасанг жонона қайда»?
− Сирожиддин, эрталаб дўконингга кириб ўтаман. Битта энг яхшисини тайёрлаб қўйгин, дўстим.
Эрталаб йиққан-терганларимни белга тугиб, Сирожиддиннинг дўконига бордим.
− Энг каттасини, энг зўрини бер, дўстим! − дедим Сирожиддинга.
Ўша энг зўрини машинага юклаб, ишхонага келаяпман-у, хаёлимда ҳисоб-китоб, рақамлар айланади: «Зиёда опа ҳар ой ўн минг сўмдан бериб борса, қирқ саккиз ойда қутиларкан қарзидан. Бу роса тўрт йил дегани. Агар ойига беш мингдан беришга кўндирсам, нақд саккиз йил дегани. Саккиз йил қулоғим тинчийди. Қандай яхши. Қандай яхши-я?»

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ДЎСТИММИСИЗ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун шодман, қувончлардан тўлар юрак
Ғамлар бошим экканда ҳам дўстиммисиз?
Шукур соғман, куч-қувватга лиммо билак,
Бош ёстиққа текканда ҳам дўстиммисиз?

Бугун менинг бағрим очиқ, ҳар сўзим-"хўп,
Бағрим зардоб ютганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун исмим айтилганда "қуллуқ" лар кўп,
Бир кун даврим ўтганда ҳам дўстиммисиз?

Юрибман мен бугун бўлиб, бирам кўркам,
Йиллар сўзин айтганда ҳам дўстиммисиз?
Қайтар дунё дерлар буни, бир кўп, бир кам,
Тегирмон терс қайтганда ҳам дўстиммисиз?

Ҳозир менинг умр йўлим равон-равон,
Оёққа чоҳ етганда ҳам дўстиммисиз?
Давраларнинг тўридаман, мен айни он,
Шон-шуҳратим битганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун ҳаёт қўлларимга тутмоқда қанд,
Ошим заҳар этганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун борман, тирикман мен, Аллоҳга ҳамд,
Сўнгги йўлга етганда ҳам дўстиммисиз?


Ўлмасбек Самарқандий


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"ҳамон не дейишини, қалбига олов зарриси тушган митти юракни қайси сўзлар билан, қандай овутишни билмас эди. Болага бирор нарса дейиш лозим эди. Дилшод боланинг эркак кўнглини жуда-жуда яхши илғади. Шунинг учун унга қувват бўлувчи сўзларни айтишга қарор қилди:

— Қизлар яхши кўрганини айтмайдилар. Балки у ҳам сени яхши кўрар…

— Яхши кўрмайди, — чуқур “уҳ” тортди Эрйигит. — У Беҳзодни яхши кўради.

— Сен қаердан биласан буни?

— У фақат Беҳзод билан ўйнайди.

“Ё Худо! Ошиқни бунчалар мискин, маъшуқани бунчалар мағрур яратмасанг”.

Эртаси куни боғчада ота-болаларнинг гурунгги яна давом этди.

— Қани, Мадинани менга бир кўрсат…

— Йўқ, — деди Эрйигит қўлини Дилшоднинг кафтидан зардали тортиб олар экан. — Кўрсатмайман!

— Невчун?

— Уяламан.

— Нега уяласан?

— Уяламан, дедим-ку, шунинг учун уяламан."

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ЎЗИ кўриб турибди

Кўп болалар дангаса бўлишади. Айниқса уй вазифаларини тайёрлашга келганда ўзларини уёқ-буёққа ташлаб кунни кеч қилишади. Шу сабаб отам бизни қаттиқ назорат қилардилар. Ишдан қайтишларида қўллари биз ёқтирадиган ширинликлар билан тўла бўларди. Лекин уларни ичимиздан фақатгина вазифаларини тайёрлаб бўлганларимизга берардилар. Агар ким уй вазифаларини охиригача бажармаган бўлса ёки Қуръондан белгиланган оятни ёд олмаган бўлса, ширинликдан қуруқ қоларди. Агар уйқу вақтигача тайёрлаб улгурса, дадам ширинликлардан олишга рухсат берардилар. Лекин эътиборли жиҳати шундаки, дадам бизнинг дафтар, китоб ёки кундаликларимизни қўлларига олиб текширмасдилар. “Тайёрлаб бўлдик” деган гапимизга ишониб ширинликлардан истаганимизча бераверардилар. Аммо ҳар сафар ширинликлардан қўлимизга ҳовучлаб тутқаза туриб “Биламан сизлар мени алдамайсизлар, чунки мени алдасанглар ҳам Аллоҳ кўриб турибди, ростдан ҳам дарсларингиз тайёрми ёки йўқми, Аллоҳ билади” деб қўярдилар. Бизга бу гаплари жиддий таъсир қиларди. Бир-икки марта вазифаларимни чала тайёрлаб ширинликлардан олганман. Кейин кўнглим роса хижил бўлиб юрган. Шунинг учун дарсимизни тўлиқ бажарганимизга ишончимиз комил бўлмагунча дадамнинг олдиларига бормасдик. Чунки биз Аллоҳ бизни кузатиб турганини, рост гапирсак ҳам, ёлғон гапирсак ҳам Аллоҳдан ҳеч нарсани яшира олмаслигимизни билардик. Оддий уй вазифаларида одатланган ишимиз кейинчалик бошқа ишларимизда ҳам риоя қилинадиган хислатга айланди. Бирор ишни ҳали айтилганидек қилиб улгурмаган бўлсак, қилмадик дердик, тамом. Ҳар хил важлар кўрсатиб вазиятдан чиқишга уриниш одати йўқ эди бизда. Инсонда болаликдан “Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди” деган эътиқод шаклланса, бу нарса уни кўплаб ёмонликлардан, нафсига қул бўлишдан сақлаб қолар экан.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан.

@ piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Туманимиздаги 8- сонли мактабнинг 5,6,7,8-синфлар ўртасида "Меҳржон байрами" бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар кузги сабзавот ва мевалардан стол ясатиб, уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапирдилар. Деҳқон бобога шеърлар топишмоқлар айтиб ҳаммани хурсанд қилдилар
Тадбирда мактаб директорининг маънавий- маърифий масалалар бўйича ўринбосари Р.Қодиров сўзга чиқиб байрамга жуда катта ва пухта тайёргарлик кўрилганини,бундай тадбирлар ўқувчиларда миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат хиссини уйғотиши билан бирга уларни табиатга нисбатан меҳр муҳаббатини оширишга ёрдам беришини айтиб, байрам ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Насибахон Бўриева
Ўқитувчи

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

Уйқуга кетишдан олдин “Ўзига шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.

Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй

Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал