piskenthayoti | Неотсортированное

Telegram-канал piskenthayoti - "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

2194

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Подписаться на канал

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Ибратли_ҳикоя

​​​Табассум.

—Опа, "Қизим ҳеч қанақа иш қилишни билмайди, овқат қилиб кўрмаган, фақат китоб ўқиган", дегани нимаси?! Ҳозир ҳамма қизлар курсларга боради, оилага тайёрланади, шундай қизни келин қилаверасизми? Синглисининг гапига кулиб қўя қолди
— Ўртоғимнинг ўзига ўхшаса бўлди, худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.
—Ман келин олсам, ўн бармоғида ўнта ҳунари боридан оламан,—деди синглиси...
Эртага тўй. Дилрабо онаси сузган овқатни бир-икки кавлади-ю,  беихтиёр йиғлай бошлади. Аввал ҳиқиллаб, кейин баралла йиғлаётган қизини кўриб онасининг ўти ёрилди
—Нима бўлди? Диля, гапира қол, нимага йиғлаяпсан?
Бу ёқди дадаси қўшилди
—Гапирсанг-чи? Одамни қон қилмай, нимадир бўлдими?
Дилрабо ота-онасининг сўроқларига парво қилмай йиғлайверди. Иккита укаси бир гапириб, ўн куладиган қувноқ опасини энди кўриб тургандек оғзи очилиб қолди. У бирдан йиғидан тўхтаб
—Ойи, ада, яхшиси, ман турмушга чиқмайман,—деди.
—Сабабини айт!—онасининг ҳам асаби бузилди, овозини кўтарди.
—Ахир мен овқат қилишни билмайман-ку! У яна йиғлай бошлади. Онаси қўлидаги сочиқ билан қизининг елкасига тушириб қолди.
—Қилиғинг қурсин, жинни! Овқат қилишни билмасанг,  ўрганасан.
Барибир, бизнинг уйнинг овқати билан тушган жойингники ўхшамайди. Уқувинг, фаросатинг ҳам йўқми? Икки қулоғинг билан эшитиб ол; ҳаммасини битта табассум ҳал қилади. Меҳр ҳал қилади!
Дилрабо ўн саккиз ёшида катта уйнинг катта келини бўлди.
Ўзи ҳам, эри ҳам институтда ўқийди. Қайнона-қайнота ишлайди, учта қайнисинглиси мактабда боради.
Дилрабо тонг саҳардан туриб олди. Ҳеч нима пиширишни билмайди. Интернетдан топиб нонни тухумга ботириб нимадир тайёрлади. "Муза" нинг тайёр хамиридан қатлама, қоғоз қутидаги тайёр сутдан  ширгуруч пиширди. Чой дамлаб, дастурхон устини безатиб бўлганида бирин-кетин оила аъзолари чиқиб кела бошлади.
Ҳамманинг ўз чой ичадиган идиши бор экан, "Бу кимники?"," Бу кимники? ",-деб сўраб, ҳаммага чой узатди. Унинг болалардникидек  беғубор қилиқларига кулган қайнота-қайнотасига қўшилиб ўзи ҳам кулиб тураверди.
Қатлама жуда ёғли бўпти, ширгуручни шакарга топшириб қўя қолибди, тухумли нон қотиб қолибди. Ҳеч ким деярли тайинли нарса емади. У онасининг
" Табассум музларни эритади", —деганини эслади, сўнг
—Қўшнимизнинг сигири маза қиладиган бўлди—а?  Мани роса дуо қилади энди! —деди. Ҳамма бирданига кулиб юборди, ўзи ҳам қўшилиб кулди. Муз тоғлар эриди...
—Ойи, дўлмани қандай пиширардингиз, айтиб туринг, ҳеч қайси овқатим ўхшамаяпти.
—Нимага мандан сўрайсан, бор қайнонангдан сўра!
—Вой, нима дейман!
—Ялинасан, ўргатинг дейсан. Бўлди, бошимни қотирма! Онаси телефонини ўчириб қўйди.
Дилрабо телевизор  кўраётган қайнонасининг ёнига борди, кафтларини бир-бирига жуфтлаштириб секин гап бошлади
—Ойижон,  илтимос, манга овқат қилишни ўргатинг, тез ўрганиб оламан, илтимос, илтимос...Унинг мўлтираб турган нигоҳлари бирам тоза эди-ки...
Қайнонасига гоҳ  ялиниб, гоҳо эркаланиб юриб бир йилга қолмай барча овқатларни ўрганиб олган Дилрабо энди бинойидек пазанда бўлиб қолганди.
Танлаб-танлаб энг уқувли,  энг чаққон, ҳамма нарсани биладиган келин топган синглиси пазанда келинининг қўлидан тайинли овқат ҳам **** кўрмади. Ҳали эри билан,  ҳали қайнисинглиси билан жанжаллашиб, аразлаб уйига кетиб қолавергач, ўнта бармоғидаги ўн хунари  эпсиз деб узатилган келиннинг битта табассумига тенг келолмаслиги маълум бўлиб қолди.

Феруза Салходжаева.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.

— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.

— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир

— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.

— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.

— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.

— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Табрик

Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповнинг Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан табриги

Ҳурматли Ички ишлар тизими ходимлари! Азиз фахрийлар!

Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклайман!

Юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларда ички ишлар тизими ходимларининг алоҳида ўрни бор. Бугун ички ишлар соҳаси нафақат жамоат тартиби ва осойишталикни сақлашда, балки халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган халқчил ва замонавий тузилма сифатида эътироф этилмоқда.

Тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, оилавий тинчлик ва хотиржамлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламан!

Музаффар Арипов, Пискент тумани ҳокими.

TelegramFacebook  🌐Instagram

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати

Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.

Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.

Щвецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.

Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.

Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...

Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Сайлов_2024
#Тошкент_вилояти

Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига 8-Пискент сайлов округидан номзод

Холиқулов Дониёр Бахтиёровичга овоз бэринг.

ТАБИАТ УЧУН БИРЛАШАЙЛИК!

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Кенгаши.



@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади


"Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (691-сон, 21.10.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

🔹якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун асосий ставкадан 4 фоиз бандга юқори ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитларини ажратиш;

🔹ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб бериш;

🔹ипотека кредитлари ва улар бўйича субсидияларни расмийлаштириш ҳамда ажратиш тартиби.

✅ Шунингдек:

🔸камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар қиймати 50 фоизга камайтирилади;

🔸якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Газета - бу мафкура .Ҳар бир миллат, ҳар бир халқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ. Мафкурасиз халқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У халқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт халқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф-одатларини, қадриятларини камсита олмайди. Халқнинг тарихи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҲАЙРЛИ ТУН

Хар сафар бемор кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қил!

Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга саодат тилаб дуо қил!
Таниган ва танимаган кишингни ҳаққига дуо қилавер!
Сенга фариштанинг "Сенга ҳам" деб айтиши кифоя қилади!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

ҚИШЛОҚ АЁЛИ

Бошин кўтармаган қуёш ҳам ҳамон,
Фақат у уйғониб очади эшик.
Ичкарида қолар, жўжабирдай жон,
Бола йўргакланган нақшувор бешик.

Тирамоҳ шудринги томчилар чак-чак,
Ботмаган ой боқар унинг кўзига.
Ғаддор супургисин тортар келинчак,
Хазонлар тўкилган ҳовли юзига.

Сўнг сигир соғади, говмиш бехато,
Жим тутиб туради елинларини.
Бегона қилмайди кучуклар ҳатто
Шу олис қишлоқнинг келинларини.

Челаклаб сув ташир шу нозик билак,
Ялт этиб тер томар пешонасига.
Обдаста ҳозирлаб қўймоқ ҳам керак,
Бомдодга уйғонган қайнонасига.

Тонг отар, уйғонар ҳамма шу чоқда,
У эса тўплайди яна бор кучин.
Чой қайнар, сут пишар ўтин ўчоқда
Дастурхон ёзилар нонушта учун.

Иш, мактаб ва боғча... Тарқайди ҳамма,
У эса ишсиздир, маълумоти йўқ.
Бироқ, ҳеч нимадан қилмайди таъма,
Тақдирнинг измига арзи-доди йўқ.

... Бироқ давом этар ҳаёт беомон,
Хиёнат йўқ аҳду паймонасига.
Сўнгра отланади пахтазор томон,
Гўдагин қолдириб қайнонасига.

Пахталарга тўлган этагин қучиб,
Аллоҳга шукрона айтади яна.
Тушликда милтиқнинг ўқидай учиб,
Боласин эмизиб қайтади яна.

Кеч тушиб қораяр осмоннинг қоши,
Тўлиб турар яна говмиш елини.
Бироқ тўлмайди ҳеч унинг бардоши,
Катта бир ҳовлининг кичик келини. 

Яна сигир соғар, шиддати жўшиб,
Ечмай жомакорин ҳали устидан.
Қовурма тайёрлар, қотган нон қўшиб,
Эри олиб келган товуқ гўштидан.

Кейин кир ювади, уюм-уюм кир,
Бироқ, чеҳрасини кўрмайсиз хомуш.
Свет ўчса ҳамки йўқ ҳеч хавотир,
Осмон тутиб турар ой деган фонус.

Тун чўкар... ҳилол ҳам жилмайиб кулар,
Суқилар оҳиста осмон қўйнига.
У эса, рўмолин ечиб термулар,
Тўйида момоси берган ойнага.

Кафт-ла суриб қўяр қалдирғоч қошни,
Зебу пардозларга кетмас хаёли,
Айт қайдан оласан шунча бардошни,
Нолишни билмаган қишлоқ аёли?!

Ўлмасбек Самарқандий.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии саммита «БРИКС плюс».

#Mirziyoyev #sammit #BRIKS #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

   Бир кишининг оти бемор бўлиб ётиб қолибди. Отнинг эгаси ветеренар шифокорни олиб келиб отни кўрсатибди. Отни кўрган ветеренар шифокор шундай дебди:
"Агар отингиз эртага ҳам ўрнидан турмаса уни сўйиб юбораверинг!".

   Бу гапни қўчқор эшитиб қолиб дарров отнинг олдига югурибди ва ветеренарнинг гапини унга айтибди.
   Буни эшитган от эртаси куни барвақт ўрнидан туриб олибди. Отнинг эгаси отхонага кирса от ўрнидан турган экан. Хурсанд бўлганидан қўчқорни қурбонлик қилиб юборибди!".

  Қиссадан ҳисса:
"Ҳар ишга бурнингизни тиқаверманг!".


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

​​Қадр ҳақида...

Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди. 
   
Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб,  қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди.
    
Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди. 
  
Масалан оталар кийими,  оналар кўйлаги,  эрининг йиртилиб,  ҳеч нимага  ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради. 
    
Бизларга шундай ўргатишганди.
    
Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган  тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз...

Қадрлаш илмини билмаган  - валломати бўлсаям қадрини билмайди.
    
Туз еган жойларига бир-бир тупуриб,  юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради,  оғирини кўтарган устунларни юзсиз -  қуртдек кемиради,  елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади...

Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан,  ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир...

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади


“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-367-сон, 17.10.2024 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

🔹хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади;

🔹Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;

🔹вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан 10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;

🔹фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.

📆2024 йил 1 декабрдан:


➖Агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади;

➖хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.

2026 йил 1 январгача Агентликнинг фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш, хорижга ишга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари босқичма-босқич хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат, сўранг!
– Дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими?
– Йўқ!
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд.
– Йўқ!
– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.


Табассум қил!
Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган.

Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР

📚
Шарқ оламида, муқаддас Ислом дини руҳида яшаган халқлар орасида китоб, ёзув, қоғоз ҳамиша бeҳад мўтабар нe’мат ҳисобланиб кeлган. Шу боис одоб рисолаларида китоб бор уйда ётмаслик, ётиш зарур бўлса, китобга қараб оёқ узатмаслик, китобни худди китобнинг соҳибини, я’ни муаллифини мўтабар тутгандeк мўтабар тутиш та’лим қилинади.

Китобга э’тибор авлиё ва аллома зотлар ҳаётида бошқача шаклда намоён бўлади. Тасаввуф буюкларидан бирлари: “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мeн охирги туянинг арқонини таҳорациз ушламайман!” – дeганлар. Ҳазрат Ну’мон ибн Собит Абу Ҳанифа – Имом А’зам: “Мeн умрим давомида қоғоз бозоридан бeтаҳорат ўтмадим”, дeганлар. Бундан ма’лум бўладики, илгари қоғоз бозорлари алоҳида бўлган.

Ҳазрати Абу Ийсо Муҳамммад Тeрмизий ўз таснифлари бўлмиш “Ал-жоми’ ас-саҳиҳ” (“Сунани Тeрмизий”) китоби ҳақида сўзлаб: “Кимнинг уйида бу китобдан бор бўлса, ўша уйда ҳазрат Пайғамбар (алайҳиссалом) гапираётгандeк бўладилар”, дeганлар. Бу сўзлар бутун дунё аҳлига ма’лум ва машҳурдир. Дeмак, буюк аждодларимиздан мeрос бўлиб қолган ҳар бир китоб ёнида унинг азиз муаллифи туришини ана шу муборак сўздан англасак бўлади.

Китоб ўз мавқeига қараб, қалбни тирилтирувчи, шу’урни уйғотувчи, ҳақиқатни билдирувчи, инсонни тарбият қилувчи, жамиятни покловчи бир омилдир.

Китобга қайтиш виждонга қайтишдир. Китобга қайтиш ҳақиқатга, инсофга, адолатга, ма’навият ва ма’рифатга, умуман олганда, ҳаётга қайтишдир. Китобсиз ҳаёт руҳсиз ҳаётдир. Руҳсиз ҳаёт eса ўлимдир.
📚
- Мирзо Кeнжабeкнинг
(“Китобга қайтиш виждонга
қайтишдир”) мақоласидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#25 октябрь Ички Ишлар ходимлари куни

#табрик

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорлигимизни сақлаш , жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда осойишталигимиз посбонлари – Ички ишлар ходимларининг хизмати беқиёсдир.
Улар борлиги учун ҳам биз ҳеч нарсадан хадиксирамасдан , тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқдамиз.
Биз шундай шарафли касб эгалари бўлган , Тошкент шахар ва Тошкент вилояти Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, тинчлик ва осойишталигимизни таъминлашга ўзларининг муносиб хиссаларини қўшган акажонларимиз , подполковник Парпибоев Ахмаджон Наримоновични, майор Парпибоев Улуғбек Наримоновични ҳамда ота касбини шараф билан давом эттириб келаётган Олмалиқ шахар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими бошлиғи , капитан Наримонов Рустам Ахмаджоновичларни бугунги касб байрамлари билан муборакбод этамиз.
Уларга мустахкам соғлиқ, оилаларига тинчлик –хотиржамлик, рўзғорларига файзу барака тилаб қоламиз.

Хурмат билан Парпибоевлар оиласи.


@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#_Сайлов - 2024

САЙЛОВ БИЗ УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТДИР

Мукаррам Ибрагимова туман тиббиёт бирлашмасининг энг тажрибали болалар шифокорларидан биридир.
Бирлашмада узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган Мукаррам Ибрагимова бирлашманинг болалар бўлимига раҳбарлик қилиш билан бирга, нафақат туман тиббиёт бирлашмаси, балки туманимиздаги энг фаол жамоатчи аёллардан бири сифатида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат, аёлларнинг гендер тенглиги каби масалалар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқда.
Мукаррам Ибрагимова туман тиббиёт бирлашмасида ҳамда ўзи раҳбарлик қилаётган болалар касалликлари бўлими ходимлари ўртасида 27 октябрь куни мамлакатимиз сиёсий хаётида бўлиб ўтадиган ғоят муҳим жараён - Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайлови тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориб, республикамизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар ва уларнинг сайловолди дастурларида кўтарилаётган масалалар, айниқса, партияларнинг сайловолди дастурларида тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва малакали кадрлар билан таъминлаш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича қандай таклифларни илгари сураётганлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар олиб бормоқда.
"Бугунги кунда нафақат бизнинг тиббиёт бирлашмамиз ёки бўлимимиз ходимлари, балки мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро ўзини мамлакатимиз ҳаётига дахлдор деб билиши, унда кечаётган ижтимоий – сиёсий жараёнлардан бохабар бўлиши ва унда фаол иштирок этиши лозим.
27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайлови фуқароларимизнинг ўзларига берилган Конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун берилган жуда катта имконият бўлиб, улар эртанги сайловда нафақат мамлакатимиз, балки яқинлари ва фарзандлари келажаги учун ҳам овоз беришларини унутмасликлари керак.
Айниқса, бу йилги сайловнинг можаритар-пропорционал асосда ўтказилаётганлиги бизларга берилаётган яна бир катта имконият деб ўйлайман. Чунки сайловчиларимиз бу галги сайловда нафақат ўзлари муносиб деб билган номзодларига, балки ўзлари энг яхши фаолият кўрсатаётган партия деб ҳисоблаган партиялари учун ҳам овоз берадилар.
Шунинг учун ҳар бир фуқаронинг бу ҳақда ўзининг фикри бўлиши зарур. Шундай экан, ҳар бир фуқаро ўз сайлов бюлльетени билан шахсан ўзи сайлов участкасига бориб ўзи энг муносиб деб билган номзодга ҳамда партияга овоз бериши керак.
Биз Ўзбекистондек улуғ ва қудратли юрт фуқаролари эканлигимиз ва унинг тақдири учун масъул эканлигимизни унутмаслигимиз зарур ,"- дейди Мукаррам Ибрагимова

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 1 кун қолди

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#шеърият

НУРЛИ - НУРЛИ

Муҳаммад Ражаб

Мажнунтолдек бошгинангни эгмагин жоним,
Кўзларингдан ёшгинангни тўкмагин жоним.
Энди қайта учрашмасмиз кутмагин жоним,
Нурли - нурли нурга чўмган бир бир ҳаёл бўл,
Ўз ёрига садоқатли бир аёл бўл.

Оҳлар урсам, тоғлар тоши қулаблар кетди,
Остонангдан бир мард йигит йиғлаблар кетди.
Куйларини дардларига улаблар кетди,
Нурли - нурли нурга чўмган ҳаёл бўл,
Ўз ёрига садоқатли бир аёл бўл.

Бу дунёдан йиғлаб ўзтган озми жоним,
Ўзинг сўйла дардсиз созлар - созми жоним.
Қуйгил мени унут кўнглинг бузмагин жоним,
Нурли - нурли нурга чўмган ҳаёл бўл,
Ўз ёрига садоқатли бир аёл бўл.

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

......ЯХШИ ОДАМ КИМ...?

.... Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси"


Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда

Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда.

У билан қол танҳо ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

Абдурахмон Жомий
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

# xalqaro_konferensiya

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ
фуқаролик жамияти ривожида кўринади


2024 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Эркин фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган анжуманда 10 дан ортиқ хорижий ва 100 дан зиёд маҳаллий экспертлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари иштирок этди.

Конференцияда Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт йўлидаги ислоҳотлари, айниқса фуқаролик жамияти соҳасидаги туб ўзгаришлар, мамлакатнинг очиқлик ва шаффофлик борасидаги ютуқлари жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇
👇👇
/channel/gazetalar_sharhi

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Буюкларда шундайлари ҳам бор!

Файласуф Жан Жак Руссо беш боласини кетма-кет етимхонага топширган. Руссо ва беникоҳ хотини болалари туғилиши билан етимхонага топширишни одат қилишган. “Болаларим тоза ҳавода, табиат билан ҳамнафас жисмоний меҳнат қилиб, оддий таомлар есин, деҳқончилик қилишсин”, деб ёзади Руссо. 18 аср етимхоналарида шарт-шароит йўқ эди – эҳтимол, болалар балоғат ёшига етмай ўлиб кетган. Руссони бу ташвишлантирмас, у бола тарбияси ҳақида трактат ёзиш билан банд эди. Бу трактат Руссони бутун дунёга буюк педагог ва маърифатпарвар сифатида танитди.

Машҳур инглиз шоири Лорд Байрон никоҳсиз туғилган қизи Аллеграни тўрт ёшида монастирга топшириб юборган. Ота аввал қизни онасидан тортиб олади, қизча тезда Байроннинг жонига тегади. Шоир қизини “ҳачирдек қайсар ва эшшакдек очофат” деган “нафис” сўзлар билан таъбирлайди. Данғиллама саройда яшаган Байронга 4 яшар қизи ҳалал беради. Монастирда қизча касалланиб сўлий бошлади. “Сокин, индамас ва жуда назокатли” қизалоқнинг ҳолига ачинган роҳибалар Байронга хат йўллашди. Байрон эса “Аллегра совға-салом тиланяпти, боришга арзимайди” деб қизидан хабар олгани бормади. Беш яшар қизча бегоналар орасида ўлди.

Шоира Марина Цветаева ҳам очарчилик йилларида болаларини етимхонага топширган. Етимхонада шоиранинг кичик қизи Ирина очлик ва касалликдан ўлди. Шоира қизларига онаси кимлигини айтишни тақиқлаган. Қизларини чўқинтирган она сифатида зиёрат қилган. Шоира қизининг дафн маросимига бормади, лекин фожиага атаб шеър ёзди. Шундан сўнг Цветаева тўнғич қизини етимхонадан олиб кетган. Балки Москвадаги квартира шоира ва икки қизи учун торлик қилгандир. Болалар билан шеър ёзиш ҳам қийин, уларга доимий эътибор, озиқ-овқат керак. Зотан шоира кундалигида кичик қизи Иринанинг “очофатлигини” бир неча бор ёзган.

Буюклар шундай – муҳаббат ва қалб ҳақида баландпарвоз мисралар ёзиб ўз болаларини меҳрдан жудо қилишади. Одамлар уларнинг ижодини ўқиб кўкларга кўтаришади. Ўша буюк шеърлар, трактатлар ёзилаётганда муаллифнинг боласи очлик, й ва ғам-ғуссадан ўлгани ҳақида ҳеч ким билмайди. Уларнинг боласи ёлғиз қолиб йиғлаган, балки йиғлаб-йиғлаб тақдирига кўнган. БолалаҲеч ким келмаслигини, ҳеч ким овутмаслигиним ҳеч ким олиб кетмаслигини билиб жимгина уйқуга кетган. Боласига ачинмаган даҳолар ўзига ачиниб ўксинган. Боласининг кўнглини тополмаган даҳолар ўз кечинмалари, дардларини яхши тушунган, моҳирона тасвирлай олган.

“Ёлғиз қолдим, касал ва нотавонман. Тўшагимдан туролмай очдан ўлсам ҳам биров билмайди, ачинмайди”, деб ёзади Руссо. Руссо оч-наҳор ўлмади. Саҳоватпеша дўстлар ва беш боласини етимхонага топширган хотини файласуфни яхши парваришлашди. Бу даҳолар эзгулик, меҳр-шафқат ҳақида ажойиб сатрлар ёзишди, буюк асарлар қолдиришди. Бироқ фарзандларининг тақдири дардли қоронғуликка чўкди.

Унутманг, бола тўлиқ ота-онасига қарам омонат. Унга ҳиёнат қилиш, ташлаб кетиш осон! Бола исён қилолмайди, қасд ололмайди, қарши чиқолмайди. У охиригача ота-онаси олиб кетишига, қутқаришига ишониб яшайди.

Шоир Шелли “Байрон саройи яқинидаги денгиз узра Аллегранинг шарпасини кўрдим, қизалоқ табассум қиларди. У отасини кечирган”, деб ёзади. Болалар кечиради…
@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#кун_ҳақиқати

Ҳаёт энг қийин имтиҳон! Жуда кўп инсонлар бошқаларга эргашганликлари, уларга ўхшашга интилганликлари сабаб ундан йиқиладилар... Билмайдиларки, ҳамманинг имтиҳон вароғи ҳар-хил....!

@piskenthayoti

Читать полностью…

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

#обуна 2025

МАЪРИФАТДАН ЮЗ ЎГИРИЛГАН ЖОЙДА ТАРАҚҚИЁТ БЎЛМАЙДИ.

Тараққий этган мамлакатларнинг тарихий тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, сўз ва матбуот эркинлигини таъминламай туриб иқтисодий ривожланиш ва аҳоли фаровонлигига эришиб бўлмайди. Шундай экан, журналист ва ОАВнинг бемалол ишлашига қўйиб бериш керак ва айниқса хаққонийликка жавоб берадиган газеталарни қўллаб - қувватлаш, уларни янада ривожланишига ёрдам бериш бугунги кундаги долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиздан биридир.
Президент бир неча бор таъкидлаганидек,очиқлик сиёсати орқага қайтмайдиган жараёндир .
Шу сабабли оммавий ахборот воситаларининг ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади .
Обуна жараёни шиддат билан давом этаётган бугунги кунда ҳар бир рахбар ўз қўл остидаги ходимларига,аҳолига, обуна маданиятини ўргатиши, тарғиб қилиши , газета ва журналларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишига кўмаклашмоғи зарур.
Чунки маърифатдан юз ўгирилган жойда тараққиёт бўлмайди.
Тараққиётга эса ўқиш - ўрганиш орқали эришилади.Таъкидланганидек,
агар бир хонадонга ҳам газета кириб бормас экан, ўша худуд ҳали маърифатдан, демак тараққиётдан орқада қолаётган хисобланади.
Президент айтганидек, газетанинг ҳам, журналнинг ҳам ўз ўрни бўлиб, улардан юз ўгириб бўлмайди.
Шунинг учун мажбурий обунани деб ихтиёрий обунани йўқотиб қўймаслигимиз керак.
Баъзи рахбарларимиз эса ёзганларимиздан тўғри. хулоса чиқарган холда обунани изчиллик билан амалга оширишлари, Давлатимиз рахбарининг бу борадаги талаб ва топшириқларини сўзсиз бажаришлари зарур.

Обуна давом этади.

Тахририят

@piskenthayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал